#ибрат
Фарзандларингиз учун, ҳатто, гўшт емасангиз ҳам уларнинг илм олишига пул тикинг!
P.S.: Бизда эса кўпчилик қорнига қанча пул совурса совурадики, илмга келганда эса бир тийин ҳам белини оғритиб қўяди...
🌨❄️🫧Хайрли Тонг!🌨🫧❄️
❄️🫧Бугунги кунингиз муборак ва хайрли бўлсин..🕊
❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️
🌨🫧Ушбу отаётган Тонг нафасидан бахра олаётган барча - барчангизга бошланаётган кун ва бугунги эзгу ишларингизда хайру - барака тилаймиз..❄️🫧❄️🫧❄️🫧❄️🫧❄️
Ибрат
Болангизга бекор ўтказаётган вақти қандай оқибатга олиб келишини тушунтириб қўйинг...
УИЛЬЯМ ШЕКСПИР АЙТГАН ЭДИ:
Мен ҳамиша ўзимни бахтиёр сезаман. Биласанми нега?
Чунки мен ҳеч қачон ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмаганман.
Кутиш бу – азоб, ҳаёт эса қисқа. Шунинг учун ўз ҳаётингни сев,
унга кулиб боқ...
гапиришдан олдин тингла...
ёзишдан олдин ўйла ...
пул сарфлашдан олдин ишлаб топ...
аразлашдан олдин кечир...
нафратланишдан олдин сев...
Ўлишдан олдин яша!
* * *
Энг ёмон соя – қўрқув.
Энг ёмон хато – руҳан тушкунлик.
Энг қўрқинчли одам – ёлғончи.
Энг ёмон қалб қоралиги – ҳасад.
Энг катта бойлик – оқиллик.
Энг катта мерос – тарбия.
Энг катта куч – сабр.
Энг катта хазина – илм.
Энг машаққатли иш – нафсни тарбияламоқ.
Энг оғир меҳнат – ёмон хулқни яхшисига алиштирмоқ.
Энг гўзал иш – узр сўрамоқ ва кечирмоқ.
Энг гўзал кўриниш – табассум.
Энг буюк неъмат – ИЙМОН, ИШОНЧ, УМИДдир!
Энг яқин, энг ишончли дўст – АЛЛОҲдир!
Agar kimdir sizni sevmasa, muhabbatini soʻrab olmang.
Agar sizga ishonishmasa, oʻzingizni oqlashga urinmang.
Agar sizni qadrlashmasa, isbotlashga tirishmang.
Yaxshisi, oʻzingiz yoqtirgan taomni pishiring yoki buyurtma bering, hammasi zoʻr boʻladi!
#хайрли_тонг
Ассалому алайкум !
Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!
Илохим хар бирингизнинг кўнглингиз
ХОТИРЖАМЛИКни,
Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!
ЯХШИЛИККА ИНТИЛИНГ
Одамларга зарари ҳам, фойдаси ҳам тегмайдиган кишидан кўра фақирроқ одам йўқ.
Қобус
Мақсад талаби йўлида ҳимматингиз онқадар бўлсинким, башарти менинг бошимга оёқ қўйиб ўтишга тўғри келса-ю ва сиз ўтмасангиз — асло кечирмасмен.
Баҳоуддин Нақшбанд
Ёмон ҳам ўтар, яхши ҳам — яхши бил,
Сени яхши ном бирла ёд этсин эл.
Саъдий Шерозий
ЯХШИЛИККА ИНТИЛИНГ
Одамларга зарари ҳам, фойдаси ҳам тегмайдиган кишидан кўра фақирроқ одам йўқ.
Қобус
Мақсад талаби йўлида ҳимматингиз онқадар бўлсинким, башарти менинг бошимга оёқ қўйиб ўтишга тўғри келса-ю ва сиз ўтмасангиз — асло кечирмасмен.
Баҳоуддин Нақшбанд
Ёмон ҳам ўтар, яхши ҳам — яхши бил,
Сени яхши ном бирла ёд этсин эл.
Саъдий Шерозий
Ким учундир мангу савол бўлманг.
Аксинча мангу жавоб бўлинг.
Шу ҳаётда борлигингизни англаса, ўша жавоб бўлганингиздир!
Шуҳрат ОРИФ
#xayrlikech #iqtibos
Жон саройини излаётган экансан ⸺ жонсан;
бир луқма нон излаётган экансан ⸺ нонсан;
бир томчи сув излаётган экансан ⸺ cувсан;
зулмнинг ортида экансан ⸺ золимсан;
ишқни излаётган экансан ⸺ ошиқсан...
Бу ҳикматни билсанг, демак ишни билдинг. Кўнглинг нима билан банд бўлса, сен ана ўшасан...
Мавлоно Румий
BeshinchiTomon
ENG YANGI QUIZ TESTLAR GURUHI↙️
/channel/qadrdon_ustozlar_guruhi
GURUHIMIZGA QO'SHILING VA BIRINCHILARDAN BO'LIB YANGI TESTLARDAN YECHING!!!
ИЛМ
Қадимда инсонлар ўз билимини мукаммаллаштириш учун ўқиган бўлса, бугунги кунда бошқаларни ҳайратга солиш учун ўқишади.
Конфуций
Билим — куч. Куч эса билимдадир.
Френсис Бэкон
Ақлли бўлиш кифоя эмас, муҳими ақлни ишлата билишдир.
Рене Декарт
Киши тириклигида қиладиган ҳар бир ишининг осонлиги учун илм кекак.
Абдулла Авлоний
МУДРАБ ЁТАР ҚИШКИ САЛТАНАТ...
(Туркум)
1.
Осмон хаёлимдай оқарди бугун,
Оқ қорга боқаман завққа тўлиб, жим.
Оби раҳмат бўлиб, оппоқ қор бўлиб
Шундай ёғарсанми заминга, Тангрим?!
Қудратинг олдида ожиз тафаккур,
Тилсиз гўдак янглиғ лолдир сўзларим.
Гоҳ қорда, гоҳ гулда, гоҳ гўзал юзда
Сенинг жамолингни кўрар кўзларим.
Минг шукур, Аллоҳим, қаҳратонингга,
Изғириндан тўзғин, парокандаман.
Сендан тўзим тилаб ожиз жонимга,
Сенга шукрона деб ўтар бандаман.
Биламан, эртага ҳур қуёш бўлиб
Кўк узра балқийсан бокарам, сернур.
Қаҳрингга ҳам шукур, Яратган эгам,
Қалбимни тўлдирган меҳрингга шукур.
Жонбахш нафасингни соғиндим, Тангрим,
Баҳор бўлиб уйғот мудроқ дилимни.
Майса бўлиб бўй чўз, лоладай гулла,
Нурингга белагин кўҳна элимни.
Дилга илҳом бериб, ўзимга – забон
Сайратганинг учун минг бора қуллуқ,
Мендай гуноҳкорни яхшими-ёмон
Яратганинг учун минг бора қуллуқ...
2.
Мўйсафид қиш салтанатида
Оқаради руҳим тобора,
Қорпарчанинг нақшин хатида
Тангрим, қандай сиринг ошкора?
Мўъжизакор, буюк мусаввир,
Парвардигор, бунча комилсан.
Ҳар парчада – илоҳий бир сир,
Сен беназир, Сен – қўли гулсан.
Қор ёғади... Самовот оппоқ,
Жаранглайди оқиш сукунат.
Қодир эгам, заминга бир боқ:
Мудраб ётар қишки салтанат.
Мен ўлимнинг ҳақлигин туйдим,
Туйдим умр бевафолигин.
Оппоқ қорга битта сўз ўйдим,
Ўчди дилдан гина-кудрат, кин.
Бепоён, оқ кенглик сатҳида
Ярақлади битта сўз: “АЛЛОҲ”.
Бир сўз айтдим Сенинг мадҳингда,
Тозаланди минг битта гуноҳ.
Мўйсафид қиш салтанатида
Оқаради руҳим тобора,
Омон чиқсам қишнинг забтидан,
Баҳорингга етарман, ё раб...
3.
Чағир тошлар тўла бу йўлдан
Тинмай юрдим ўттиз етти йил,
Вақтим – нақдим кетибди қўлдан,
Тангрим, яшаш бунчалар мушкул?
Мен чарчадим, чарчади жоним,
Дунё, толдим ёлғонларингдан.
Қуриб битди эт-устихоним,
Пойим тўлди тиконларингдан.
Охир қулаб тушдим гурсиллаб,
Тошлоқ йўлнинг нақ ўртасига.
Қорлар ёғди бошимни силаб,
Борлиқ тўлди зоғлар сасига.
Ёғаверди гупиллатиб қор,
Буткул кўмди гуноҳкор лошни.
Ёғаверди, то келиб баҳор –
Уйғотгунча мудроқ қуёшни.
Жангда шаҳид бўлган аскардай
Минг йил ётдим йўл ўртасида,
Қаҳрин сочди қиш ҳам пайдар-пай,
Музлайвердим ҳар нафасида.
Ва бир куни тўлғонди ер ҳам,
Сўнг кўтариб отди танимни:
“Токай бунда ётарсан, болам,
Оғритдинг-ку, ахир, жонимни!”
Титраб-қақшаб турдим... Керишдим,
Вужудимдан тўкилди музлар.
Сувлар оқди борлиқда лим-лим,
Юрагимда эриди сўзлар.
Яна олға кетдим илдамлаб,
Яқин қолди қирқинчи марра.
Югурарман, қадамларимдан –
Шеър тўкилар заррама-зарра...
4.
Ҳеч олим қилмаган ишга қўл урдим,
Англай деб оламнинг бу корларини:
Заррабин остига қўйиб текширдим
Қорпарчанинг нақшу нигорларини.
Ва қамал домида чирпанди ақлим:
Улар такрорламас эди бир-бирин!
Триллион хил парча! Гувранди қалбим,
Идрок этолмайин Тангрининг сирин.
Ҳар бири мўъжиза, ҳар бири ўзга:
Бирида гул расми, бирида – юлдуз.
Укпарлар қўнарди кипригу кўзга,
Ҳар бири шеъримга бўлгудайин сўз.
Самодан ёғилар оқ, оппоқ гуллар
Осмоннинг беғубор пари қизлари,
Ҳар қайси ўзгача дастхатдир улар,
Ўзга бўлган каби бармоқ излари.
О, Тангрим! Хаёлим остин ва устун,
Онгим зўриқади, оғрийди жоним.
Бундай мўъжизани яратмоқ учун
Қандай қудрат керак – энди англадим.
Ер-осмон айланди, билолмай қолдим –
Борманми, йўқманми, қайдалигимни.
Тушундим бу улкан қудрат олдида
Нечоғлик ожизу майдалигимни.
Тангрим, кўнглим йиғлаб, кўзим ёшланди,
Туйиб бу сарҳадсиз муҳаббатингни.
Лабларим шивирлаб ўқий бошлади
Кипригимга қўнган оппоқ хатингни...
Абдунаби ҲАМРО
1998 йил
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Хайрли тонг, Азизлар!
Аллоҳ бизга насиб этган яна бир тонгда ғойибона бўлсада, кўришиб турганимизга Аллоҳга беадад шукроналар бўлсин...
Мазмунли сешанба тонги барчамизга муборак бўлсин!
Дилни ҳижронлардан соғинч
асрасин.
Бандани шайтондан иймон
асрасин.
Киприклар кўзларни қандай
асраса.
АЛЛОҲИМ бизларни шундай
асрасин.
Men shuni aytaman xolos: oʻzingizni ehtiyot qiling.
Va yaxshi ko‘rishni oʻzingizdan boshlang.
Xayrli tong yaxshi odamlar!
ҚОР
Беғуборим,
Бир ўйноқлаб
Тушдинг кўкдан,
Завқ улашдинг
Қанча ғариб
Дилга ногоҳ.
Тўғри, сен ҳам
Бино бўлдинг
Мендай йўқдан,
Туша қолдинг
Хавф-хатардан
Бўлмай огоҳ.
Завқим ошиб,
Меҳрим жўшиб,
Боқдим узоқ,
Хуморларим ёздинг
Яна ташлаб виқор.
Ўзингни-да,
Ҳамда мени
Бир вақти чоғ
Айладинг-у,
Сингиб кетдинг
Заминга, Қор.
Яхшилар бор:
Ўзин қурбон
Қилар шундай,
Ўздан кечиб,
Ўзгалар-чун
Яшар экан,
Не ҳам дердим,
Менга равшан
Энди кундай:
Яқинларим, билдим,
Сенга ўхшар экан.
«Меҳр»
Ака янги автомобил олди. Ҳавас қилган ука, бир дўстларига мақтаниб қўйгиси келиб:
- Ака мошинангизда айланиб келсам бўладими?!
- Ие, сендан мошина айлансин ука! Янгисини олсам, сенга бунисини «падарка» қилиб юбораман! - деди, ака ҳам оғайнилари олдида мақтаниб укаси томон мошина калитини отаркан. Ука мошинани ўт олдириб ғизиллатиб кетди. Бироқ биринчи бурилишга етар-етмас янги мошинани қарсиллатиб дарахтга урди. Буни кўрган ака ўша томонга чопиб кетди. Ҳовлиқиб етиб борган аканинг биринчи сўзи; «Ё Худо мошинамга ҳеч нарса қилмадими?» бўлди. Ака олд чироғи ва ойнаси синган мошинани силаб-сийпар, ука эса сал нарида ҳамон инграб ётарди...
Оқил Тўрақул
«Меҳр»
Ака янги автомобил олди. Ҳавас қилган ука, бир дўстларига мақтаниб қўйгиси келиб:
- Ака мошинангизда айланиб келсам бўладими?!
- Ие, сендан мошина айлансин ука! Янгисини олсам, сенга бунисини «падарка» қилиб юбораман! - деди, ака ҳам оғайнилари олдида мақтаниб укаси томон мошина калитини отаркан. Ука мошинани ўт олдириб ғизиллатиб кетди. Бироқ биринчи бурилишга етар-етмас янги мошинани қарсиллатиб дарахтга урди. Буни кўрган ака ўша томонга чопиб кетди. Ҳовлиқиб етиб борган аканинг биринчи сўзи; «Ё Худо мошинамга ҳеч нарса қилмадими?» бўлди. Ака олд чироғи ва ойнаси синган мошинани силаб-сийпар, ука эса сал нарида ҳамон инграб ётарди...
Оқил Тўрақул
Таслим бўлманг
Яхши кўрганларингиз ташлаб кетса ҳам, дард устига дард чексангиз ҳам, ҳамёнингизда пулингиз тугаса ҳам, икки юзли инсонлар орқангиздан гапириб, кулсалар ҳам, энг яқин дўстларингиз сиртингиздан зарба бериб, хиёнат қилсалар ҳам, сизга ҳеч ким тасалли бўлмаса ҳам, қадрлаганларингиз кўз ёшингизни артмаса ҳам, яхшилик қилган инсонларингиз қийматингизни билмаса ҳам.
«Беш кунлик дунё» учун ҳеч бирига ранжиманг. Энг муҳими - жон соғлиги. Қолгани беҳуда гаплар.
Ўзингиз билан келишишга ҳаракат қилинг. Истасангиз ҳам истамасангиз ҳам ҳаёт давом этади.
Муҳими таслим бўлманг..
NASIBA_YULDASHEVA
ENG SARA QUIZ TESTLAR KANALI↙️
/channel/Yetuklik_kanali
SHUNCHAKI KANALIMIZGA QO'SHILING VA BIRINCHILARDAN BO'LIB YANGI TESTLARDAN YECHING!!!
ENG YANGI QUIZ TESTLAR GURUHI↙️
/channel/qadrdon_ustozlar_guruhi
GURUHIMIZGA QO'SHILING VA BIRINCHILARDAN BO'LIB YANGI TESTLARDAN YECHING!!!