ziyoli_ustozlarmiz | Unsorted

Telegram-канал ziyoli_ustozlarmiz - ZIYOLI USTOZLAR

3752

«ZIYOLI USTOZLAR» guruhi barcha fan o‘qituvchilariga metodik yordam uchun tashkil etildi. Guruh rahbari: @Teacher_KR Tashkil etildi: 02.01.2020 Guruh manzili: https://t.me/ZIYOLI_USTOZLARMIZ

Subscribe to a channel

ZIYOLI USTOZLAR

🍂🍁☀️



Hali sababini bilmaydiganlarimiz haqida so‘zlaganimda insonlar turli xil aks sado beradilar…

Kimdir o‘zini bularni sababini yaxshi biladigandek tutadi, kimdir qiziqib eshitadi…

Assalomu alaykum bizni ulug‘lagan aziz muxlislarimiz!🤝🍁

Omonmisiz?🤗🍂

Tongingiz xayrli bo‘lsin!🥰☀️

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

ЖУМА МУБОРАК

Ажаб, қуёш уфқда жон ҳалак,
Кўнгилларга кўнгил муштарак.
Ҳар лаҳзаси иймондан дарак,
Дўстлар, бугун жума муборак!..

Акрамжон АЗИЗ.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Yuksak choʻqqilarga razm etib boqgum,
Kelajakka boqib orzular taqgum.
Tabiatni koʻrib yurakdan qalqgum,
O buncha goʻzaldir ona tabiat!

Toza sof havodan olgum men nafas,
Yurakka zavq berar tabiat xassos.
Gʻam yema ey inson koʻnglingni xush yoz,
O buncha goʻzaldir ona tabiat!

Bogʻlarin, togʻlarin sayr qilaylik,
Illo yurtimiz tinch sabr qilaylik.
Bagʻrida yayraylik oʻynab kulaylik,
O buncha goʻzaldir ona tabiat!

Daryo toshqinlari shashqator oqar,
Sevinib koʻzlardan sevinch yosh oqar.
Shildirashi mahzun dillarga yoqar.
O buncha goʻzaldir ona tabiat!

Erta tongdan qushlar sayrar azonda,
Tilaklar bong urar yurak oʻzanda.
Noshukur boʻlsak gar umr xazonda,
O buncha goʻzaldir ona tabiat!


✍✍ Akromjon Aliqulov

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

#кузнинг_сўнгги_куни

🎧 🎼 🎧 🎼 🎧 🎼 🎧 🎼 🎧 🎼

Кузнинг сўнги куни...
Охирги куни.
Охирги учрашув мисоли маъюс,
Сендек орқасига бир бор ўгрилмай,
Кўз ёшин беркитиб кетаяпди Куз.

Сенинг ғурурингдек дарахтлари тик.
Сўнги сўзларингдек титраган, маъсум.
Кузнинг иситолмас Қуёши янглиғ,
Ҳазин юзларингда сохта табассум.

Кузнинг сўнгги куни,
Охирги висол,
Эртадан соғинчлар фасли бошланар.
Бизку йиғламаймиз,фақат совуқдан,
Яноқлар қизариб,кўзлар ёшланар.

Кузга ўхшадию, кетди мухаббат,
Энди кунларимиз қолади Қишга.
Оооозгина вақт берсанг, озгина фурсат,
Тўйиб юзларингга қараб олишга!

✍ Малика Тавфиқ

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Қиблага интилгин, шундадир малҳам,
Қолган тарафлардан излама нажот...
Нур ўша ёқдадир – қуёш ботса ҳам,
Ўша томондадир аслида ҳаёт!..

©Хайрулла Ҳамидов

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон. Ассалому алайкум!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

🌦Ассалому
алайкум

☂️Бетакрор ЖУМА кунингиз муборак бўлсин!

🌾Бошланган янги кун мўъжизаларга✨

☂️Сизни қувонтирадиган янгиликларга✨

🍁Ҳаётингизда янги саҳифа очувчи учрашувларга✨

🍂Сиз истаган Бахт, Омад, Меҳр, Қувончга лиммо-лим бўлсин!

🌻Ушбу кун Сиз кутганданда, юқори кайфиятда ўтсин!

🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂
  

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Бахт нима? - Дунёда шодлик тўла жон,
У соғлик, тандаги энг тоза иймон.
Шуларнинг барига эга бўлинг сиз,Бахтсизман, дейишга, қолмасин имкон!


Ассалому Алайкум

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Чин муҳаббат!

- Адажон яна супада ухлаб қолдилар, овқат емадилар. Хотининг гапидан сўнг қайтиб ҳовлига чиққан Сарвар ғужанак бўлганча ухлаб ётган отасининг елкасига кўрпа тортиб қўйди. Адамни уйлантирамиз шекилли, акаларим билан маслаҳатлашишим керак...
Қурбон Мастурага севиб уйланди, тўртта ўғил кўрдилар. Мастура ҳақиқий мастура эди. Қурбонни пирдек эъзозлар, соясига салом берар, кўчадан кириб келса, ҳеч йўқ солган кўрпачасини бир силкиб, тескарисини соларди. Кўзига тик боқмаган, борига қаноат қилган, мактабда муаллима бўлсада, уйда шогирддек итоаткор эди. Уйлари у билан файзли, таомлар у билан тотли эди. Қурбон оддий сартарош бўлсада уйида подшоҳдек эъзозда эди. Мастураси бедаво дардга чалиниб қирқ олти ёшида оламдан ўтди, яқинда бир йил тўлади. Қурбонга оламлар тор бўлди. На уйга, на кўчага сиғади.
Фарзандлари онаси тортган; бир-биридан мўмин-қобил, итоатгўй, меҳнаткаш, меҳрибон, аммо ҳаммаси бир бўлиб ҳам Мастуранинг ўрнини босолмайди.
Бугун ўғиллар йиғилиб, уни уйлантирмоқчи эканликларини айтдилар. Рад этди, бошқа бу мавзуда оғиз очмасликларини сўради. Фақат ҳокимдан унга ер олиб беришларини сўради, ўғиллари тушунди, оталари меҳнат билан дардини унутмоқчи. Тез орада боғдорчиликка ихтисослашган Мастура фермер хўжалиги ташкил этилди. Сара мева кўчатлари экилди. Қурбон астойдил терк тўкди
Бугун отаси Сарвардан қишлоққа яқинда кўчиб келган, уч боласи бор бева аёлникига олиб боришни сўради. Сарвар минг ўйда етиб борди. Адам уйланишга қарор қилибдилар-да! Рашкми, аламми, нимадир ичини куйдириб ўтгандек бўлди. Йўл бўйи отаси билан очилиб гаплашмади.
Эски эшикни одми кийинган, озғин, ёшгина аёл очди. Отаси ён чўнтагидан кеча сотган олмаларнинг пулини олди, аёлга узатар экан
- Илтимос, аёлимнинг ҳақига дуо қилинг, исми Мастура эди, деди жувоннинг кўзига қарамасликка тиришиб.
Сарвар титраб кетди...

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

"Yaxshi ko‘rgan kishimiz kasal bo‘lsa, sinov deymiz. Yomon ko‘rganimiz xastalansa, jazo.
Allohning qadarini xohishingizga ko‘ra taqsimlashdan ehtiyot bo‘ling!"

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Oʻzimdan buyukroq Qalbim bor desam,
Oʻsha ham birovning mulkiga oʻxshar...

©Behzod Fazliddin

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Ne kechar dunyoning o‘ngu, so‘lida
Tuyg‘ular ko‘z yoshdek qalqib turgan payt,
Hamma laqillasa bozor tilida,
Sen ko‘ngil tilida biror jumla ayt....

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Hech narsaning muhim yeri yo'q!
Shu dunyoda sog'lik bo'lsin,
Yana ko'ngil to'la huzur,
Qolgani yolg'on dunyo...🥰

Xayrli tun yaxshilar!✨🌙
Xotirjamlik hamroh bo‘lsin!☺️❤️

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Shaxnoza ismlilar uchun!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Zebo Abdusalomovna, D.Mavlonova raised your reputation.
Current: 8

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Admin
Hayrli kech
Singillar haqida rasm bormi

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

DUNYODA YASHANG, AMMO DUNYO SIZDA YASHAMASIN

Kunlarning birida Imom G‘azzoliy shogirdlari bilan suhbatlashar ekan, ulardan biri savol berdi:
— Ustoz, dunyo va uning lazzatlaridan yuz o‘girishni maslahat berasiz. Ammo qanday qilib dunyo ichida yashab, undan qutulish mumkin?

Imom G‘azzoliy bu savolga javob berish uchun bir misol keltirishga qaror qildi. U shogirdlarini daryo bo‘yiga olib bordi va ularga dedi:
— Darodagi qayiqqa qaranglar. Qayiq suv ustida yursa ham, suv uning ichiga kirmasa, u xavfsiz. Ammo suv qayiq ichiga kirsa, qayiq cho‘kadi. Insonning dunyo bilan munosabati xuddi shu qayiq va suv kabi. Dunyoni butunlay tark etish kerak emas. Chunki biz bu dunyoda yashaymiz, undan oziq olib, unda hayot kechiramiz. Ammo dunyo qalbimizga kirsa, ya’ni uni o‘zimizning maqsadimiz va muhabbatimizing markaziga aylantirsak, halokatga olib keladi. Shuning uchun dunyoda yashang, ammo dunyo sizda yashamasin.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

ИНСОНИНГ БЎЛСИН

Дунёда дилтортар дўст-ёринг бўлсин!
Севимли, маҳбубанг, дилдоринг бўлсин!
Юрагинг сиқилмас ташвишдан асло,
Суянган, ишонган инсонинг бўлсин!

Ёлғиз қолганингда бўлар мададкор,
Юрагинг сиқилиб юрмайсан зинхор,
Бўлмайсан бировлар мададига зор,
Суянган, ишонган инсонинг бўлсин!

Оғир кўринмайди ҳатто машаққат,
У ҳар бир ишингга берар маслаҳат,
Ғайратингга доим қўшади ғайрат,
Суянган, ишонган инсонинг бўлсин!

Мусибат тушганда бўлмайсан дилтанг,
Кўнглингни кўтарар оҳ чекиб турсанг,
Сени излаб борар қай жойда бўлсанг,
Суянган, ишонган инсонинг бўлсин!

Бундайин чин дўстни берадир Аллоҳ,
Дардлар ёмғирига бўлади паноҳ,
Юракка ботмайди ҳатто чексанг оҳ,
Суянган, ишонган инсонинг бўлсин!
            Ғани Мажид

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК!

🌷 Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

🌼 Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🌺 Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

💐 Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг.. Аллоҳ доим ҳамрох ўзи паноҳига олсин.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Baxt oʻzi xohlagan narsalarga erishish, hayotdan qoniqish his qilish va yaqinlari bilan yoqimli munosabatlarga ega boʻlishdan iboratdir. Baxt — oʻzingni kimdir uchun kerakli deb his qilish, maqsadlarning borligi va ularga erishish uchun harakat qilish va albatta, har bir kunni qadrlashda. Shunday maqsadlar boʻlsinki, ular insonni oldinga yetaklasin, va oʻsha maqsadlar yoʻlida harakat qilishning oʻzi baxt tuygʻusini paydo qilsin.

Xayrli tong yaxshi odamlar!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

АЛЛОҲДАН сиз учун соғлиқ сўрадим!
РОББИМДАН сизга деб умр тиладим!
Булоқдек тиниқ бу гўзал қалбингизга,
Нурли бир чиройли ТАҚВО
тиладим!
Бу гўзал қалб учун МАҒФИРАТ сўраб,
Оҳир дамда кучли бир ИЙМОН
тиладим!
Азоби ҚАБРдан ОМОНЛИК
сўраб,
МУНКАР НАКИР саволин осон тиладим!
Қиёматда АРШнинг соясин сўраб,
ҲОЖАМ даргоҳидан ЖАННАТ тиладим!
ФИРДАВСда Росулим суҳбатин
сўраб,
РОҲМАНИР-РОҲИМНИ ВАСЛИН тиладим.

ГЎЗАЛ ТОНГ ФАЙЗЛИ ЖУМА муборак бўлсин қадрлигим...

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

ИККИ ДЎСТ...
🍂
Чўлда кетаётган икки дўст, бир пайт нима бўлдию, бир бирлари билан ғижиллашиб колишди.
Шунда дўстларнинг бири иккинчисининг юзига
тарсаки тортиб юборди. Tарсаки еганнинг жони оғриди, лекин хеч нима демасдан ерга эгилди
ва қумга шундай деб ёзди:
🍁
«Бугун энг якин дўстим менга тарсаки туширди». Яна йўлларида
давом этишди ва битта вохага чиқиб олишди. У ерда кўзлари сувга тушдию, чанқоқларини қондириш учун шошилишди. Шунда боя тарсаки еган дўст сув бўйидаги боткокка тушиб кетиб, чўка бошлади. Дўсти дарров ёрдамга шошилиб, уни ўлимдан қуткариб колди. Ўзига келгандан кейин, бир оз муддат ўтгач, бу сафар бир тошга шундай деб ёза бошлади:
🍂
«Бугун энг якин дўстим хаётимни сақлаб колди». Уни кузатиб турган шериги сўради: «Тарсаки тортувдим кумга ёздинг, энди эса тошга ёзяпсан, нима учун?» Дўстининг жавоби куйидагича бўлди:
«Бировдан оғринганимизда кумга ёзишимиз керакки, салгина шабада эсганда хам ўчиб
кетсин. Аммо бировнинг килган яxшилигини тошга битишимиз керак. Токи хеч бир шамол,
бўронлар уни ўчира олмасин

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Ассалому Алайкум
Каналимиз азиз мухлислари

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Қўнғироқ овози жиринглади. Аёлимнинг телефонидан чиқаётган овоз эди. Шубха аралаш қўлимга олсам, уйғотгич экан.

«Тахажжудда эрингни дуо қил» деган ёзувларни экранида кўрдим. Овозини ўчирдим. Аёлим сезмади. Чарчоқдан телефон овозини ҳам эшитмади бечора. Мириқиб ухлаябди.

Унга бироз тикилдим. Негадир рахмим келди. У:

Ота уйида беками-кўст улғайган, ўйнаб-кулиб ўсган бир муслима қиз эди.

Бечора қиз асло танимаган, билмаган инсони билан бир умр яшаш мақсадида ота уйидан чиқиб келган.

Умри давомида дегани деган, айтгани айтган холда ўсган қиз энди бир эрнинг уйида, эрнинг дегани деган, айтгани айтган холда яшайди.

Ҳамма кўнглига қараб катта бўлган қиз энди эрининг кўнглига қараб яшарди.

Эрининг барча аччиқ-чучук гаплари, кинояю-овозаларига сукут ила сабр қилар, асло гап қайтаришга ботинмасди.

Туну кун қайнона-қайнотанинг хизматида елиб-югурадиган аёл. Камига эрининг қариндош-уруғларига хурмат-эҳтиром кўрсатиб, уларнинг кесатиқ гапларига парво қилмасликка интиладиган бир муслима аёл.

Кун давомида тинимсиз мехнат қилиб, яна тун ярмида ўша жаҳлдор ва қўпол эри учун ширин уйқусидан кечиб, унинг учун Аллоҳга дуо қиладиган аёл.

Шунча қийинчилигу-машаққатларга сабр қиладиган аёл.

Уст-бошидан нолимайдиган, оч қолса сабр қиладиган, эри олиб келган бир луқмага севиниб, Аллоҳга шукурлар айтадиган аёл.

Эридан барвақт туриб, обдастага сув илитиб, эрини намозга уйғотадиган аёл. Барча ишларини якунлаб, Қуръон ўқибгина ёстиққа бош қўядиган аёл...

Унга тикилганим сари ўзимдан нафратланиб кетардим. У эса бирон марта нолимаганди.

Бу эса мени виждонимни янчарди. Нақадар жохил ва бепарво бўлган эканмана?

Расулуллох соллаллоху алайхи васалламдан аёлларга қандай муомалада бўлиш меросига амал қилмай, кундузи эса яқинларимни суннатга амал қилишга чорлаган мендайин нотавон бормикин?

Яна ўзимни уммат дея керилиб хам юрардима?!

Аёлим ширин уйқуда ухларди. Уни безовта қилмадим. Тахорат олдим ва Тахажжуд ўқишни бошладим.

Бироз вақт ўтмай хонада қадам товушлари эшитилди. Шошилиб босилган қадамлар тахоратхона томон борди.

Бироздан сўнг эса аёлим орқамда турган холда намозда менга иқтидо қилди.

Хўнграб йиғлаган холда намозни аранг якунладим...

- Бегим, нега мени уйғотмадингиз?-деди у хижолат овозда.

Бу эса мени баттар қийин ахволга солди. Уни бағримга босганча, етказган жабр-зулумларим учун кечирим сўрардим.

Бечора аёлим менинг жабримга ўрганиб ҳам қолибди, менга ҳайратомуз боқарди. У нима бўлганини тушунмасди. Мен эса намланган кўзда ёшим билан:

- Менга қандай чидаябсан, билмадим?! Аллoҳ сендан рози бўлсин, дедим...

Шу тундан бошлаб ҳаётим ўзгарди. Йўқ, ҳаётим эмас, мен ўзгардим. Аёлим ҳам аввалгиданда қувноқ ва бахтиёр бўлди.

«Хизматингизни қилиб тўймайман» дерди табассум билан. Ишонасизми, у қизлик уйидагиданда бахтиёр эди...
Уни кўриб эса менинг кўзларим қувнарди...

Ҳурматли эркаклар!
АЁЛИНГИЗНИ СEВИНГ...

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Uxlasam ruhimga allalar aytsang,
Tin qotsa dunyoning shovqin suroni.
Qalb ko‘zi yumilsa, tin qotsa hislar,
Dam bersa bir lahza dardlar bo‘roni,
Shunda bo‘larmikin dunyo o‘zgacha?

✨ Xayrli tun!!!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Sovuq yashayapmiz, juda ham sovuq,
Muz kabi qotmoqda qalbda gul hislar...
Lek...
Umid elchilarin yo‘llayverar Haq...

Yaxshiyamki...

Behzod Fazliddin

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Agar hayot sizga imkon bersa, hammasidan foydalaning! Baxtni yarating, qalbingiz bilan, qo‘llaringiz bilan...

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

✨🌙🕊

Tuningiz tinch va osuda oʻtsin!

Hamisha Allohni panohida boʻling, azizlarim!

✨🌙🕊🤍

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

🏁 “Maqollar” testi yakunlandi!

25 ta savolga javob berildi

🥇 @Valiyevn_a15 (3 daqiqa 10 soniya)
🥈 Kamola Umirzokovna – 14 (2 daqiqa 58 soniya)
🥉 D.Mavlonova – 10 (3 daqiqa 32 soniya)
4. XNB – 9 (2 daqiqa 35 soniya)
5. @MmGgBbSsIi4 (25.6 soniya)
6. Нурлан Алмаханов 4-мактаб – 3 (36 soniya)
7. Donoxon Keldiyeva – 2 (21.9 soniya)
8. M. AHMEDOVA – 2 (26.8 soniya)
9. @Zokhidjon_khalikov962 (33.4 soniya)
10. Aysara Bayniyazova – 1 (12.3 soniya)
11. 🌼🌼🌼 – 1 (41.8 soniya)
12. Islomov Hayitmurod – 0 (24.7 soniya)

🏆 Gʻoliblarni tabriklaymiz!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Assalom alaykum ustozlar, 5 sinf rus tilidan oʻqituvchi kitobi bormi

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Gʻoliblarni tabriklaymiz

Читать полностью…
Subscribe to a channel