🏁 “🏁 “📒"O'zbek Xalq Maqollari"🔖 TESTI /channel/qadrdon_ustozlar_guruhi UCHUN MAXSUS OMAD YOR BO'LSIN🥰🥰””” testi yakunlandi!
25 ta savolga javob berildi
🥇 . – 14 (5 daqiqa 27 soniya)
🥈 Matmurodova D – 10 (5 daqiqa 31 soniya)
🥉 @muazzamfatullayeva – 5 (1 daqiqa)
4. @N181208D – 4 (50.1 soniya)
5. @Safira_2024 – 3 (1 daqiqa 8 soniya)
6. Qayumjon Matvaliev Abduqodirович – 1 (10.4 soniya)
7. @valijon09 – 1 (24.3 soniya)
8. Sultonov D – 1 (28.8 soniya)
9. Гулбахор Ахунжоновна – 0 (8.7 soniya)
10. G R – 0 (10.6 soniya)
11. ꯭🎩ꦿꦿ꯭🖤ꦿꦿ꯭𝑁𝐼𝑍𝑂𝑀𝐵𝐸К🎩ꦿꦿ꯭🖤ꦿꦿ꯭ – 0 (15.2 soniya)
12. Zavqiddin Muhiddinovich – 0 (1 daqiqa 5 soniya)
🏆 Gʻoliblarni tabriklaymiz!
Кузги япроқ.
Кузги япроқ шамолларга эрмакми?
Солди фироқ изғириндан даракми?
Тарновлар ҳам чалиб қолди созини,
Ёмғир ёғар эслаб баҳор, ёзини.
Биз Дунёга нега келдик деб ҳайрон,
Дайди еллар супурар барги ҳазон.
Кундан- кунга сарғаяди боғларим,
Узар бир-бир дарахт бағрин доғларин.
Кузги япроқ титрагайдир шамолда,
Недир ёзиқ, тақдирида, аъмолда.
Шивирлайдир, фано дайрин эт макон,
Деган каби юрак бағрим бўлар қон.
Кузги япроқ дарахт учида якка,
Ёдномасин сўйлар ёлғиз кузакка.
Табиат ҳам мисли буюк мусаввир,
Абадият осмонида бу тасвир.
Кузги япроқ юрагингда не алам?
Диёридан қувилгандек сен бу дам.
Кўрган каби тўфонлардан дард--ситам,
Дил риштаси чокларидан сўтилган.
Кузги япроқ чирт узилди бандлари,
Еллар билан кетди учиб сар--сари.
Қай манзилга борарин билмас бу дам,
Ҳаёл каби ортига қайтмас у ҳам.
Кузги япроқ танинг борар эзилиб,
Ўтли қуёш нурларида сарғайиб.
Дарахтлар-ку, қолди боши эгилиб,
Сен томонга боқар маъюс мунғайиб.
Ойсулув Ғозиева.
МУКАММАЛ АЁЛ.
Шогирдлар устоздан сўраб қолишибди: — Сиз шунчалар доно ва муҳтарамсиз. Ҳамма сизни ҳурмат қилади ва сизга ўхшашни истайди. Бизда бир савол пайдо бўлди — нега хотинингиз йўқ? Устоз хижолат чеккандек, бироз жим турди-ю кейин сўз бошлади: — Биласизларми, мен ҳамиша ҳар томонлама мукаммал аёлни изладим. Уни топиш учун кўп юртларни кездим. Бир куни чиройли қизни учратдим. У жуда соҳибжамол эди. Ҳуснини кўрган ҳар қандай эркак унга мафтун бўлмай қолмасди. Лекин унинг қалби гўзал эмас экан. Натижада биз ажрашдик. Кейин яна бир ёш қизга дуч келдим. У гўзал, доно ва билимли эди. Лекин, бахтга қарши феъл-атворимиз тўғри келмади. У билан ҳам чиқишолмадик. Умуман, ҳаётимда жуда кўп яхши аёлларни кўрдим, лекин хотинликка бекам-кўстли аёлни истагандим. — Нима, шундай аёлни учратмадингизми? — Учратдим. Бир вақтлар шундай аёлга дуч келгандим. У аъло даражада эди —ақлли, гўзал, дилбар, юқори маърифатли, меҳрибон, келишган, бир сўз билан айтганда — мукаммал. — Унга уйландингизми? — бетоқатлик билан сўрашди шогирдлар. — Йўқ! Бахтга қарши у мукаммал эркакни излаётган экан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
ОНА
Она бедаво дардга йўлиқди. Давонинг нархи баланд эди…
Онанинг беш фарзанди бор эди. Икки ўғил ва уч қиз. Улар уйли, жойли бўлиб, бир-бирига суяниб яшашарди. Чунки уларнинг ҳам фарзандлари бўлиб, рўзғорларини амаллаб тебратишарди. Оталари икки йил бурун қазо қилган эди…
Фарзандлар ўзаро маслаҳатлашиб қўлларидан келганча оналарига мадад бўлиш, бирор-бир ёрдам бериш учун йиғилдилар. Она уларнинг ҳол-аҳволини кўриб, дардини достон қилмади. «Дўхтирлар ташхис қўйишда янглишибди, – деди. Сўнг секин шивирлади: – Мен соғман, болаларим, ҳеч нарсани ўйламанглар, ташвиш чекманглар».
Болалар аста бошларини кўтариб, бир-бирларига қараб, «хайрият» дегандай енгил нафас олдилар. Она улуғ, болалар эса ҳали бола эди.
Она, шўрлик ва меҳрибон она бир ҳафтадан сўнг вафот этди. Доно ва оқила она дардини ўзи билан олиб кетди.
Assalomu alaykum hamkasblar kimda 4 sinflar uchun rus tili fani bo'yicha ochiq dars ishlanmasi bolsa tashlab yuboringlar iltimos
Читать полностью…Assalomu alaykum hamkasblar kimda 4 sinflar uchun rus tili fani bo'yicha ochiq dars ishlanmasi bolsa tashlab yuboringlar iltimos
Читать полностью…Онамнинг сочига оқ тушибди, оқ!
Ҳовлини айланиб келди саҳарлаб,
Шу қисқа сайрдан кўзида чарчоқ.
Мен қандай ўғилман, кўрмабман ажаб,
Онамнинг сочига оқ тушибди, оқ!
Кафтини юзимга сурай деб тутдим,
Бу нима, темирми? Кафтлари қадоқ.
Юрагим эзилиб, аламлар ютдим,
Онамнинг сочига оқ тушибди, оқ!
Рўмоли сирғалиб тушди бошидан,
Сочлари патила, тегмаган тароқ.
Не дард бор, билдирмас сира ташидан,
Онамнинг сочига оқ тушибди, оқ!
Хўп хушрўй эди-ку, оламда якто,
Юзлари тўлишган, бугун эса қоқ.
Эътибор бермабман шу дамгача то,
Онамнинг сочига оқ тушибди, оқ!
Бармоғи узуксиз, мунчоғи ҳам йўқ,
Кўринмас ярашиб тургувчи балдоқ.
Ичимга тушди-ку жаҳаннамий чўғ,
Онамнинг сочига оқ тушибди, оқ!
Эй шоир, ғафлатда қолибсан буткул,
Падаринг, волиданг ҳолларига боқ.
Минг нола айлама энди бўлмас гул,
Уларнинг сочига оқ тушибди, оқ!
Шерали Икромов.
#Bugungi_kun_hikmati
Тасаввур билимдан муҳимроқдир. Билим чекланган, тасаввур эса бутун дунёни қамраб олади, тараққиётни рағбатлантиради ва эволютсияни келтириб чиқаради.
✍ Алберт Эйнштейн
🔖 7-sinf Matematika fanidan 2-chorak BSB-4 1-2-variantlik | original
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
🔖 6-10-sinflar Rus tili fanidan 2-chorak 2-BSB ORIGINAL
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
☘🌺☘
Кузга...
Олислаб боряпсан мендан олтин куз,
Таърифинг сўзлашга ожиздир ҳар сўз.
Заъфарон ранглардан маржон таққансан,
Боғимдан кетяпсан маҳзун бўлиб куз...
Хонамга нигоҳинг тушса ҳар тонгда,
Боқишларинг бирам сирли, ўйчанда.
Дунё ғуборларин ювиб кетасан,
Оқариб кўринган булут бағрида...
Япроқлар рақси ҳам секин тинади,
Тунларнинг ҳасрати узун кечади.
Атиргул боғларда жилмайиб ҳазин,
Сўнгги бор кўнгилга бахт узатади.
Саболар қўйнида чўкади руҳим,
Сенинг найсонларинг -- менинг ёшларим.
Қисматинг -- хазонлар қучган тупроқсан,
Муштипар онадай ҳокисор кузим....
✍ Латофат
#кузнинг_сўнгги_куни
🎧 🎼 🎧 🎼 🎧 🎼 🎧 🎼 🎧 🎼
Кузнинг сўнги куни...
Охирги куни.
Охирги учрашув мисоли маъюс,
Сендек орқасига бир бор ўгрилмай,
Кўз ёшин беркитиб кетаяпди Куз.
Сенинг ғурурингдек дарахтлари тик.
Сўнги сўзларингдек титраган, маъсум.
Кузнинг иситолмас Қуёши янглиғ,
Ҳазин юзларингда сохта табассум.
Кузнинг сўнгги куни,
Охирги висол,
Эртадан соғинчлар фасли бошланар.
Бизку йиғламаймиз,фақат совуқдан,
Яноқлар қизариб,кўзлар ёшланар.
Кузга ўхшадию, кетди мухаббат,
Энди кунларимиз қолади Қишга.
Оооозгина вақт берсанг, озгина фурсат,
Тўйиб юзларингга қараб олишга!
✍ Малика Тавфиқ
Welcome, Дилрабо Назарова
🔸 @fovbot — professional tool for managing Telegram groups
ДУНЁДАГИ ЭНГ МЕҲРИБОН ГЎЗАЛИМ УЧУН
Бир гўзални туғилган кунига совға олмоқчи бўлиб Андижон бозорларини кездим.
Битта иккита қимматбаҳо совғалар учради лекин кўнглим тўлмади. Тошкентга йўл олдим.
Тошкентнинг энг қимматли «Долcэ & Габбана» бутикдан битта сапог сотиб олдим.
Яна айланиб юриб олтин суви юритилган ва атрофига айлана қимматбаҳо тошлар терилган, рақамлари тиниқ ёзилган қўл соатини сотиб олдим.
Уни ёнига яна Туркияда ишлов берилган медальёни бор тилла тросс олдим.
Ҳақиқий оригинал теридан ишланган Гуccи сумкасини ҳам ҳарид қилдим!
Бозорнинг энг қиммат рўмоли Дубайдан келтирилган тоза ипакли рўмол олдим.
Флешка дўконидан энг сўнги, «олмаси тишланган» брендли мобил телефон олдим.
Уйга қайтар эканман тезроқ етиб ул гўзални нигохини кўришга ошиқардим. Аммо ҳали гул ва торт олишим кераклиги боис янги бозорда Магнат ширинликлар дўконига кириб буюртма қилиб қўйган тортимни олаётганимда ёнимдаги одамлар тортни кўриб хайратдан қотиб қолишганди.
Кимдир торт олдида суратга тушиб олишга рухсат сўрарди.
Ва нихоят гул дўконига кирдим!
Энг аъло даражада териб олинган 60 та қизил лола гул сотиб олдим! Энди мани инжиқ маликам шунақасини яхши кўрса нима ҳам қилардим.
Совғаларни гўзалимга топширдим.
Буларнинг ичида менга энг ёққани торт бўлди. Уни уч киши дамасга юклаб олиб келишган, юклаш ва туширишга ўзим ёрдам бердим.
Тортнинг устига «60 ЁШИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ОНАЖОНИМ» деб ёзилган эди.
Қиссадан хисса шуки - бундай қимматбаҳо совғаларга фақат ва фақат Оналар ҳақли, севган қизингиз эмас! Шундай экан, оналарига битта узук олиб бермаган ўғиллар уятдан ерга қарасин.
Қиссадан ҳисса шуки - Меҳрни шу тариқа исботлаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди.
Барча оналарга ҳурмат ва
эҳтиромларимиз бўлсин!
#umr_manzaralari
GO‘ZAL AXLOQ
Qadimda kitobning mualliflari ko‘pchilikni tashkil etsa, ism-sharifi eng oxirida qayd etilgan kimsa kitobni yozgan haqiqiy muallifi bo‘lgan. ☺️🌧
⸺ Tohir MALIK☔️
Балиқнинг тиши-ла тилимни тилдим,
Юрагим урчуқдай уч айлантирдим.
Кўзимни қийнадим, Қийноғим қизиқ…
Яйрадим.
Индамай руҳимга эргашиб олдим,
Девона хаёлим ғилмон санадим.
Туф дедим ботқоққа,
Гулистон қилдим…
Яйрадим.
Қалдирғоч лойсувоқ қилган очунда
Севгим йўлларига зор-зор қарадим.
Ёшларим ял-яли
таралди тунда…
Яйрадим.
Мажнунтол дарчасин очди, киритди,
Юз битта қизидан бирин танладим.
Хивич қасрларда
Баргландим бирам…
Яйрадим.
Дунёни тарк этдим, ҳур сафар этдим,
Ёрим-ла туйқусу бехабар кетдим.
Ўн беш кун тўй бердим
Дорулбақода…
Яйрадим,
Яйрадим,
Яйрадимааа!
Абдували ҚУТБИДДИН
Бир замонлар барча ҳайвонларни зир титратган ўрмон қироли арслон қариди. Авваллари ундан қўрққан ҳайвонлар кунларнинг бирида арслоннинг бошига тўпландилар. От мажолсиз арслонга яқинлашиб, уни бир неча марта тепди. Бўри эса арслоннинг бир неча жойидан тишлаб, қонга бўяди. Сўнгра ҳўкиз арслоннинг заифлигидан фойдаланиб, уни шохлаб ташлади ва у ердан бу ерга отиб ўйнади. Бечора арслон жуда ғамгин ва дардманд эди. Бир замонлар унинг олдида дир-дир титраган бу хоинлар, ҳозир уни тепиб, таҳқирлар эди. У паришон бир ҳолда, ўлимини кутиб, овоз ҳам чиқармасди. Бир пайт бир эшак уни тепмоқчи бўлиб келаётганини кўрди. Буни кўрган ўрмонлар қироли ич-ичидан ёнди. Сўнг бақирди: "Етар, бас! Эшакнинг тепиши менга ўлимдан баттар. Буни кўргандан кўра минг марта ўлсам розиман", деди.
P.S.: Эй инсон! Бу қиссада золимлар учун жуда катта сабоқ бордир. Золим майдонга чиқса, авжланиб зулм қолади. Аммо бир куни ҳаёт чархи айланиб, қувват ва қудрати кетгач, у ҳам қиссада бўлгани каби оқибат топади. Жаҳон тарихи бу каби аччиқ қисматларга тўладир.
🏁 “🏁 “📒"O'zbek Xalq Maqollari"🔖 TESTI /channel/qadrdon_ustozlar_guruhi UCHUN MAXSUS OMAD YOR BO'LSIN🥰🥰””” testi yakunlandi!
25 ta savolga javob berildi
🥇 . – 14 (5 daqiqa 27 soniya)
🥈 Matmurodova D – 10 (5 daqiqa 31 soniya)
🥉 @muazzamfatullayeva – 5 (1 daqiqa)
4. @N181208D – 4 (50.1 soniya)
5. @Safira_2024 – 3 (1 daqiqa 8 soniya)
6. Qayumjon Matvaliev Abduqodirович – 1 (10.4 soniya)
7. @valijon09 – 1 (24.3 soniya)
8. Sultonov D – 1 (28.8 soniya)
9. Гулбахор Ахунжоновна – 0 (8.7 soniya)
10. G R – 0 (10.6 soniya)
11. ꯭🎩ꦿꦿ꯭🖤ꦿꦿ꯭𝑁𝐼𝑍𝑂𝑀𝐵𝐸К🎩ꦿꦿ꯭🖤ꦿꦿ꯭ – 0 (15.2 soniya)
12. Zavqiddin Muhiddinovich – 0 (1 daqiqa 5 soniya)
🏆 Gʻoliblarni tabriklaymiz!
🎲 “🏁 “📒"O'zbek Xalq Maqollari"🔖 TESTI /channel/qadrdon_ustozlar_guruhi UCHUN MAXSUS OMAD YOR BO'LSIN🥰🥰””” testiga tayyorlaning
🖊 25 ta savol
⏱ Har bir savol uchun 30 soniya
📰 Ovozlar guruh aʼzolari va test egasiga koʻrinadigan boʻladi
🏁 Test kamida 2 kishi ishlashga tayyor boʻlganida boshlanadi. Uni toʻxtatish uchun /stop buyrugʻini yuboring.
Қалбингизда бироз меҳр меҳмон бўлсин,
Юрагингиз тўхтамасдан уриб турсин,
Бандасини асрагани омонатдур
Аллоҳим сизни ҳар қадамда асраб юрсин!
Менинг оламимда...
Қўйворгим келмайди фасли кузим ҳам,
Сарғиш нишонаси ётар йўлимда.
Мендан кечиб кетган, баҳор, ёзим ҳам,
Сезяпман, бу сафар менинг қўлимда.
Ишонинг, дил ёнар сўз ўчоғимда,
Соғинчлар мактубга айланар тинмай.
Шеърлар яралади ол қучоғимда,
Сизга бораверар ҳечга бўйсунмай.
Тақвим тизгинини бузгим келмайди,
Ўзимни мослайман мавсумга қараб.
Буни кимдир билар, кимдир билмайди,
Юрагим лолазор қавмидан Ё, Раб.
Қишнинг қайровидан музласа анҳор,
Мумкиндир, кимнидир карахт бўлмоғи.
Менинг оламимда мангудир баҳор,
Шарт эрур, яшил бир дарахт бўлмоғим.
Қўйворгим келмайди фасли кузим ҳам,
Сарғиш нишонаси ётар йўлимда...
Шоира Жаҳон.
🔖 8-10-11-sinf Algebra fanidan 2-chorak BSB-3 1-2-variantlik | original
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
Нурли кунлар
Яна тонгларингга етказдинг, Раббим,
Жумадан жумага ўтказдинг, Раббим,
Туннинг зулматини нурга алмашиб,
Ғам-у ғуборларни кетказдинг, Раббим..
Ўзингга ҳамд бўлсин, Ўзингга сано,
Доим раҳматингга муштоқдир дунё,
Олам аҳлин асра ҳар дам саломат,
Ҳар қалбда пок иймон таратсин зиё..
Шу нурли кунларга етганлик ҳаққи,
Йўқлашиб турайлик, бир-биримизни,
Жумангиз муборак қадрдоним, деб,
Билдириб қўяйлик, соф меҳримизнии...
Муножот Каримжон қизи ✍
Яна битта ажиб кунни қарши олдим,
Билиб билмай хафа қилган бўлсам узур,
Сизни суйиб, фақат сизга кўнгил ёрдим,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.
Хаёт қизгин югурамиз икки томон,
Бир кун яхши бир кунида балки ёмон,
Хол сўрамоқ малол эмас жуда осон,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.
Ризқингизни бутун қилсин Аллоҳ сизни,
Кўргансизку анча бахор, анча кузни,
Рохатини кўринг фарзанд ўгил қизни,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.
Гар йиқилсам холим кўриб куйганларим,
Қондошиму жонин берар суйганларим,
Бир бутунмиз яқин келмас бизга ғаним,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.
Сиқилмайман қанча азоб тамин тотсам,
Тонгми ё шом, ажиб-ажиб ше‘рлар битсам,
Йўқлаб қўйинг агар сиздан узоқ кетсам,
Қадрдонлар борингизга минг бор шукур.
Абдужафар Омонов
Серташвиш кунлардан, ҳоридингизми,
Чидамсиз дардидан, толидингизми.
Умр қисқа эрур, шукурда қолинг,
Тўрт кунлик дунёда, сабрда бўлинг.
Бахтиёрлик ҳиссин, туйинг атрофдан,
Дунё бешафқатдир, асли азалдан.
Осмон олисдадир, замин зарангдир,
Яхшиликлар қилинг, қолгани сангдир.
Кўкка кўпам чўзманг, қўллар етмайди,
Бесар югурганга, йўл тугамайди.
Меҳр беринг гулга, шох узилмасин,
Ҳар юракда наво, куйлар сўнмасин.
Муҳаббатни қучинг, усиз дунёмас,
Ишқсиз келган шодлик, шавқи сафомас..
Меҳрдан юз бурманг, шукурда бўлинг,
Хуррамлик кунида, бахтиёр кулинг.
Ширина Зиё.