ziyoli_ustozlarmiz | Unsorted

Telegram-канал ziyoli_ustozlarmiz - ZIYOLI USTOZLAR

3752

«ZIYOLI USTOZLAR» guruhi barcha fan o‘qituvchilariga metodik yordam uchun tashkil etildi. Guruh rahbari: @Teacher_KR Tashkil etildi: 02.01.2020 Guruh manzili: https://t.me/ZIYOLI_USTOZLARMIZ

Subscribe to a channel

ZIYOLI USTOZLAR

🎲 “Xarita bilan ishlash "O'zbekiston siyosiy- ma'muriy xaritasi"

Test yangi savollar bilan to'ldirildi. Tuzuvchi:Feruza Qorayeva testiga tayyorlaning

🖊 17 ta savol
⏱ Har bir savol uchun 30 soniya
📰 Ovozlar guruh aʼzolari va test egasiga koʻrinadigan boʻladi

🏁 Test kamida 2 kishi ishlashga tayyor boʻlganida boshlanadi. Uni toʻxtatish uchun /stop buyrugʻini yuboring.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

🍃❤️🍃

Хазонларнинг остида

Юлдуз Усмонова

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

ЯХШИ ИНСОНЛАР

Яхши инсонларнинг ҳолатлари ўзгариб кетса ҳам уларнинг сифатлари ўзгармайди. Саховатли инсон камбағал бўлиб қолса ҳам саховатли бўлиб қолаверади. Мулойим, кечиримли инсон зулм кўрса ҳам кечиримли бўлиб қолаверади. Баъзи юзлар борки, уларнинг ғазабли ҳолатлари ҳам гўзалдир. Ва баъзи юзлар борки, уларнинг таббассумлари ҳам шубҳа уйғотувчидир.
Гўзаллик қалбларнинг қаъридан чиқади. Бунга юз кўринишларининг алоқаси йўқдир!

"Ҳикматлар чашмаси"дан

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Biz sizlarni yaxshi ko‘ramiz...❤️🫶

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Welcome, Musulmon

🔸 @fovbot — professional tool for managing Telegram groups

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Кўз ёшларинг тўҳтамас сўзлаб ,
Ёшинг каби оқарди ёмғир .
Сенинг минг. бир дардрларинг бўлиб ,
Юрагимга. ёғарди. ёмғир...

Тополмасдим бир чора излаб ,
Кўксимга бош қўйсангда бўзлаб ,
Армонлардан қолганда. сўзлаб ,
Юрагимга ёғарди. ёмғир...

Қисмат экан ажралмоқ гулим ,
Орзуларга етмади қўлим ,
Ўзга жойдан топмайин қўним ,
Юрагимга. ёғарди ёмғир...

Олислардан бир маскан топиб ,
Кетсам дейман изларим ёпиб ,
Ҳасратларим лабидан ўпиб ,
Юрагимга. ёғсада ёмғир...


Бахтиёр....Икромов...

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Кечагина кириб келгандинг,
Япроқларга кўтардинг бурнинг.
Шамол каби шошилдинг, елдинг,
Энди қишга беряпсан ўрнинг.

Илҳомларинг бўлди дилга ёр,
Тинмай қўлга қалам олдирдинг.
Ҳар фаслнинг ўзга ўрни бор,
Унутилмас дамлар қолдирдинг.

Сезаяпман, юрак тинчимас,
Ёқмаяпти сенга кетиш ҳам.
Лекин дилда шукрона тинмас,
Бир мўъжиза, қишга етиш ҳам.

Алвидомас, кўришгунча де,
Дийдорингдан яйрасин кўзим.
Соғинамиз, кутамиз яна,
Хайр, хайр яхши бор кузим.

Мактуба ШАЙДО

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Баъзан ҳайрон- у лол қоласиз,
Яратганнинг сирли ишига.
Баъзан қувонч, баъзида ўкинч,
Бераверар доим кишига.

Ёзнинг қайноқ дамларин эсланг,
Чопар эдик салқин жойларга.
Қани энди қуёшнинг тафти,
Излаб бордик офтобрўйларга.

Кўк пардасин тортди юзига,
Кўрмаслик- ми хазонрезгини?
Булутларнинг орасидан тез,
Узмоқ бўлар ой ҳам тизгинни.

Хафа бўлма, тўлин ой сирдош,
Орамизда ташладилар ғов.
Энди ёмғир эрмаклар кўнгил,
Ҳисларимга шамол бўлар ёв.

Қовоқ уйса қора булутлар,
Тун зулмати келгандай гўё.
Кўк баркаши офтобим, ойим,
Сочиб қўяр гоҳида зиё.

Кеч кузакда дарахт шохида,
Сайрамайди қушлар тўдаси.
Иссиқ манзил излашиб бари,
Учиб кетган улар галаси.

Ернинг юзи бўлган тап- тақир ,
Супургандир саришта еллар.
Сойлардаги зардалар сўнган,
Тоғ- у тошда гунг бўлган тиллар.

Кузим айтгил бунча сирлисан,
Таърифингга етмади фаҳмим.
Қачон очиб сўйлайсан сиринг.
Мен ожизга келсинда раҳминг.

Кетмоқдасан хайр, хўшлашиб...

Хўжабекова Мушарраф

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Bugun 30 noyabr - kuzning oxirgi kuni..!🍂🍁🖐

Ertadan, ko‘ngillarga oppoq tuyg‘ularni, zumrad qish tashrif buyuradi.❄️☺️

Qorlari bilan quvontirguvchi qish qalblarimizga qordek oqlik olib kelsin! ❄️❤️

ERTAGA QISh!!! 🤝❄️

Kuni bitgan kuzak bechora,
Qo‘lin cho‘zar qishning rohiga.
Berib oppoq tongdan ishora,
Qorlar chizar daraxt shoxiga,

Tushirgaydir bog‘ ham bugun,
Yelkasidan xazon yukini.
Zumrad osmon jilmayar gulgun,
Bugun kuzning oxirgi kuni!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

УЙҒОНИШ

Охири кўринмас дунё ғалвасин,
Ким калтагин ейди, кимдир ҳолвасин.
Тилимга чиқарсам юрак ноласин,
Сасидан армонлар уйғонармикан?

Йўқликка юз тутди аҳли донолар,
Қуриб бораяпти азим дарёлар.
Лоқайд оломонда йўқдир парволар,
Уйғотсам, нодонлар уйғонармикан?

Олимнинг қадри йўқ, илмнинг қадри йўқ,
Кимнинг тоқати йўқ, кимнинг сабри йўқ,
Ўликлар беҳисоб, аммо қабри йўқ,
Ухлаган инсонлар уйғонармикан?

Узоқлашиб кетдик бугун китобдан,
"Нажот илмдандир!" деган хитобдан.
Нима фарқимиз бор энди бетобдан,
Ўқисак, дармонлар уйғонармикан?

Фуқаролар -- оми, оломон -- оми,
Кўзига кўринар фақат таоми,
Нафс дея кўпининг кетибди томи,
Оми оломонлар уйғонармикан?

Кўпайди лўттибоз, морбоз, соҳири,
Мақтанчоқ олими, маддоҳ шоири,
Бормикан ёлғоннинг, лофнинг охири,
Ваъдаси ёлғонлар уйғонармикан.

Ўғрилик айб эмас, рибъо айб эмас,
Ҳаром деб, ким кимнинг таомин емас.
Ҳатто, уламо ҳам ҳақ сўзин демас,
Воиз, сухандонлар уйғонармикан?

Бировнинг ҳақига кўпдир хиёнат,
Кундан кун, йилдан йил тансиқ диёнат.
Дуолар кўпайди, камдир ижобат,
Кўнгилда иймонлар уйғонармикан?

Қани китобдаги ҳотамитойлар,
Қаёнга қараманг, қизғанчиқ бойлар.
Тўр ташлаб илинган тангани пойлар,
Соҳиби замонлар уйғонармикан?

Бугун кўплар юзин бурди риёга,
Ҳаёт ўхшаб борар гўё рўёга.
Уйғониш ярашар тонгга, зиёга,
Зиёлар, ирфонлар уйғонармикан?

Уйғонинг, уйғонинг! - деди жадидлар,
Уларни ухлатди пастлар, палидлар.
Қандай бош кўтарсин энди шаҳидлар,
Карвонга сарбонлар уйғонармикан?

Уйғониш деяпмиз -- уйқумиз ширин,
Уйқумизда ширин тушлар яширин.
Қани, ким айтади уйғониш сирин,
Уйғотсак, виждонлар уйғонармикан?

Худойберди КОМИЛОВ

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

#Kun hikmati :

Bir hakimdan so‘radi:

"To‘plagan davlatimni o‘zim bilan olib ketsam bo‘ladimi?"

"Yo‘q, bo‘lmaydi. Lekin o‘zingdan oldin jo‘natsang bo‘ladi".

-- Qanday qilib?

-- Sadaqa qilib!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

🍂🍁

Куз кетмоқда...

Кузнинг сўнги ойи. Шамол авжида.
Дарахт новдалари силкинар тинмай.
Ҳатто ёмғирларнинг биллур мавжидан,
Шамол қамчи ясар унга билдирмай.

Осмон чақин чақар. Кимнинг ташрифи?
Кимга тайёргарлик само кўшкида?
Балки, куз сўнгига замин таърифин
Олиб бораётир шамол кўксида.

Вақтнинг учқур оти қарамас ортга,
Куз сариқ гиламин йиғиштирар жим.
Замин эса фурсат юкини торта
Бағрини қорларга қориштирар жим.

Кузнинг сўнги ойи. Шамол авжида...

Санобар Юсупова.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Assalomu alaykum azizlar!☺️❤️

Kuz faslining soʻnggi tonggi xayrli bo‘lsin!!!🍂🍁

Ertaga Qish ❄️

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Raxmat kattakon ustoz

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

БУГУН 30➖НОЯБРЬ.
ШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК ОЛИСДАГИ ЯҚИНЛАРИМ!🌺🌺

Аллоҳ  хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!!! 🌸🌸

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Test larzaga boshlandimh

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

ҚАЛАМ

Қалам ясовчи ҳозиргина йўнган қаламни қўлига олиб, бундай дебди: "Мана энди дунёга келдинг, хизматга тайёрсан. Лекин сени ишга жўнатишдан олдин айтадиган бешта сўзим бор. Сўзларимдан чиқмасанг, дунёдаги энг яхши қалам бўласан:

1. Қудратингни кўрсатиш учун кимнингдир қўлида бўлишинг керак.

2. Вақти-вақти билан йўнилиб, учланиб туриш азобига дуч келасан. Лекин бу азоб сенинг сифатингни сақлаш учун зарур.

3. Қилган хатоингни тузатиш имкониятинг доимо бор.

4. Унутма, сенинг энг муҳим бойлигинг ичингдаги нарсангдир.

5. Шароит, вазият қанча ёмон бўлмасин, ёзишда давом этишинг, ўзингдан аниқ ва равшан из қолдиришинг шарт".

СИЗ ҲАМ ҚАЛАМ КАБИ БЎЛИНГ

Яъни ўзингизни кучли эканлигингизни билинг, аммо сизни бошқарувчи қўл борлигиниям унутманг.

Қалам яхши ёзиши учун унинг учини очишимиз керак бўлади. Бу қалам учун оғриқли. Сиз ҳам худди қаламдек оғриққа, аламга чиданг, бу аламлар вақти келиб сизга ёрдам беради.

Қаламнинг иккинчи томонида резина ўчирғичи ҳам бор. Сиз ҳам ўз хатоларингизни тўғрилаш учун интилинг, қалам ўзидан из қолдиради, сиз ҳам ўзингиздан фақат яхши из қолдиришга урининг.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

🍁Бугун 30 ноябр - кузнинг охирги куни. Эртадан, кўнгилларга оппоқ туйғуларни, зумрад қиш ташриф буюради.
Қорлари билан қувонтиргувчи қиш қалбларимизга қордек оқлик олиб келсин!

ЭРТАГА ҚИШ ❄️

Куни битган кузак  бечора,
Қўлин чўзар қишнинг роҳига.
Бериб оппоқ тонгдан ишора,
Қорлар чизар дарахт шохига,

Туширгайдир боғ ҳам бугун,
Елкасидан хазон юкини.
Зумрад осмон жилмаяр гулгун,
Бугун кузнинг охирги куни!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Yomgʻir boʼlib yigʻlaydi osmon...

🌧🩵💦🩷

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Осмоним тунд, булутлар яқин,
Чақиб тўрар, чақмоқ ҳам чақин.
Қалбим нотинч, юзимда сокин,
Кўзда ёш йуқ, кунгил жиққа ҳул.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Асли алдармикин, кафт тўла чизиқ,
Бахтнинг манзилига етаклаб бошни.
Ёки алдармикин, тақдири қизиқ,
Қайсидир қисматга бостириб тошни.

Баҳорни алдадим, ёзни алдадим,
Кафтдаги чизиқдан башорат топиб.
Энди кузга ўзим, кўз ёш ёлладим,
Ёлғончи сўзимни қароққа ёпиб.

Бахт деб нимани кўрсатай бугун,
Қайси чизиқларда йўлакчаси бор.
Ёки кулгучларга қўйяйми устун
Токи дейишгунча у хам ,, бахтиёр,,

Шалола Жалолова ✍️

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Ҳаёт нима? Сўнгсиз қўшиқ! Ҳар юрак бир куйлаган.
Ҳаёт нима? Чексиз орзу... Осмонларга бўйлаган.
Ҳаёт нима? Самода ой, лек доғи бор юзида!
Кузатади сокин ва жим андиша бор сўзида!
Ҳаёт нима? Мубҳам ўйлар, армонларга айланган,
Ақл билан тил тополмай, кетмоқ учун шайланган!
Ҳаёт нима? Ер ва осмон орасида тирик жон,
Тирик жонки олар нафас, муҳаббатга ғарқ – инсон!
Ҳаёт нима? Талош мудом бир қарич ер устида,
Икки энлик жойга сиғар, охир ернинг остида!
Ҳаёт нима? Кўзинг тўймас, бўлган сари бўлмоқлик,
Нафс учун курашмасдан асир бўлиб ўлмоқлик.
Ҳаёт нима? Кеча, бугун... эртага не қиласан?
Тақдиринг - битилган китоб, ўқиб бориб биласан,
Ҳаёт – қисқа, ўтар елдай киприк қоқиб юмгунча,
Ва бир куни чўбин отга етиб, унга мингунча!
Муҳайё НАЗАРОВА.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Kelayotgan qish...❄️❤️

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Янги тонгни қаршиланг, ошуфта кўнгил билан,
Дўст тутининг беғубор чаман билан, гул билан.
Юрагингиз тубидан наволар чиқсин тошиб,
Дардингизни бўлишинг сайроқи булбул билан...

Акрамжон АЗИЗОВ

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

ХАЙР, ЭНДИ КУЗ

Хазонлар сарғайиб, шамолда учди,
Кузимиз охирлаб, қишимиз қучди.
Орзулар ортидан қувяпмиз ҳамон,
Умримиз чопқиллаб йилларга кўчди.

Ҳар бир соатимиз қадрли бўлди,
Ўтган кун, ойлардан кўнглимиз тўлди.
Армонлар чекинди соғинч олдида,
Кўнглимиз дийдор-ла сарафроз ўлди.

Ниятлар бир бутун конга ўхшайди,
Руҳим самоларга парвоз айлайди.
Ҳар бир ўтган кунга айлаб шукрона,
Синовлар олдида кўнгил титрайди.

Кузим, хайр энди, кетяпсан яна,
Бир зумда айланиб келарсан яна.
Насиб этсин илло сени кутмоқлик,
Қалбларимиз шодмон этарсан яна.

Хайр, умримизнинг яна бир кузи...

🖊 Олия Равшанова

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Мен билан хайрлаш кетаётган куз,
Турар юрагимнинг четида оғриқ.
Бу фасл менга кўп берди соғиниш,
Қиш келса мен бироз оламан ҳордиқ.

Куз...
Сендан уялиб туради мулзам,
Қаҳваранг кўзларим ичида олов.
Шараф-чун  ёр сени пойингда ўлсам,
Лаҳза дийдорингга бўлгуси тўлов.

Бўш қўйиб юбордим вақтни тизгинин,
Кўмилиб боряпман қоронғуликка.
Юрак тафтли,  ташқарида  изғирин,
Талпинай уфқ ортига, ёруғликка.

Мен билан хайрлаш кетаётган куз,
Кўзларимга ботар туннинг пардаси.
Кўрксиз азобларинг қилма намойиш,
Мен кўнгил шаҳрининг бир шаҳзодаси.

Ялдо тун. Шаҳризода айт эртагингни,
Ҳақ ишқ билан беза ҳаёт қўшиғин.
Қирқта қароқчиси бор юрагингни,
Очиб бер сеҳрли сим-сим эшигин.

30.11.2024.

© Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

🍂🍁

Энг сўнггида ҳорғин куз ҳам сукут сақлар,
Видо яқин,ўрнин берар яқин қишга.
Дов-дарахтлар сариқ баргдан кўйлак кийган
Олтинсоч куз сафарига юкин тахлар...

Тўқсон кунлик саёҳатнинг гашти қариб,
Ортга боқиб изларига солар назар,
Хаёлида яхши-ёмон хотир қолган
Сездиради барчасини кўз қизариб.

Улфат бўлган йўлларида сунбула сув,
Балки,шундан ҳисларининг туби шаффоф!
Афсус қилмай, қалб кўзларин секин силаб,
Овутмоқда чунон бизни расо уқув.

Даво истаб хумор юрган диллар бисёр,
Ошиқ бисёр, йўлларига хумор маъшуқ.
Овутади сукунатин бағри майин,
Қучоғида ором топар неки бор ёр.

Кетмоқда куз...
Жомадонин қўлга олиб,
Видолашмоқ бунча қийин синов экан.
Қишга пешвоз чиқмоқ учун ташлаб қадам,
Кетмоқда куз... баҳоримдан бирни юлиб.


✍ ДИЛДОРА РАҲМОН

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

‎❗️SOHIBA QURBONOVA FAYZULLAYEVNA iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Кузнинг сўнгги тонгги муборак азизлар.
Яна фасл алмашинуви, яна бир кумуш қишни кутиб оламиз.
Кунингиз мазмунли ўтсин!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Ўқитувчилар қон ютиб маош олади...

Читать полностью…
Subscribe to a channel