ziyoli_ustozlarmiz | Unsorted

Telegram-канал ziyoli_ustozlarmiz - ZIYOLI USTOZLAR

3752

«ZIYOLI USTOZLAR» guruhi barcha fan o‘qituvchilariga metodik yordam uchun tashkil etildi. Guruh rahbari: @Teacher_KR Tashkil etildi: 02.01.2020 Guruh manzili: https://t.me/ZIYOLI_USTOZLARMIZ

Subscribe to a channel

ZIYOLI USTOZLAR

❤️🍂☔️🍁🌧

Qo‘ldan kelsa, ovla biror ko‘ngilni,
Fazilat sanalmas sindirish dilni.

Sa’diy Sheroziy

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

👍👍👍
АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ!
Иш излб чарчадингизми ?
Даромадларингиз сизни кониктирмаябтими ?

Биз сизга но'ананавий бизнесни
ургатамиз ва юкори даромадга
чикишингизга кумаклашамиз!
Иш уйдан чикмаган холда, телефон оркали бажарилади.
(ИШ ,Кампания махсулодларини сотиш ва бизнес хамкорлар жалб килишдан иборат)

Даромадларингиз банк оркали пластик картага тушуриб берилади.

Талаблар:
1)18 ёшдан юкори ёшда булишингиз шарт !
(Жинсингиз,ёшингиз ва кайси вилоятдан эканингизни ахамияти йу‌к!)

2) Интернетга купрог вакт ажрата олишингиз ва ишга масулият билан ёндошишингиз шарт !

Батафсил малумот учун личкамга ёзинг

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Профессор талабаларга қайғу-ташвишлар мавзусида дарс ўтаётганди.
У сув солинган стаканни кўрсатиб: "Сизнингча, шу сув солинган стаканнинг оғирлиги қанча?" деб сўради.
Талабалар турли фикрлар айтишди. Уларнинг жавоби 20-500 грамм орасида бўлди. Буни эшитиб профессор шундай деди: "Аслида оғирлик муҳим эмас. Гап стаканнинг қўлингизда қанча ушлаб тура олишингизда. Агар бир дақиқа ушлаб турсам ҳеч нарса бўлмайди. Бир соат ушласам, қўлим оғриб қолади. Кун давомида ушлаб турадиган бўлсам; тез ёрдам чақиришга тўғри келади. Оғирлик ўша-ўша лекин қанча узоқ ушлаб турсангиз шунчалик залворли бўлади. Шунинг каби агар қайғу ва ташвишларимизни доим кўтариб юрсак бугун ё эрта умуман кутаролмайдиган ҳолга келиб қоламиз, юкимиз борган сари ортиб, оғир кела бошлайди. Шунинг учун стаканни бироз куйиб, нафасни ростлаш, кейин яна кутариш лозим.
Шунинг учун сиз ҳам уйга қайтаётганингизда, ишдаги ташвишларини ташқарида қолдиринг. Уйингизга оилангиз аъзоси сифатида қадам қуйинг".

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

🏁 “Xarita bilan ishlash "O'zbekiston siyosiy- ma'muriy xaritasi"” testi yakunlandi!

17 ta savolga javob berildi

🥇 Muhammadiyev_N_A – 11 (3 daqiqa 45 soniya)
🥈 SAMADOVA SHOXIDA – 9 (2 daqiqa 44 soniya)
🥉 Ne‘matillo Indiaminov – 7 (1 daqiqa 50 soniya)
4. @Gavharoy20_113 (1 daqiqa 13 soniya)
5. . – 1 (28.8 soniya)
6. @Valiyevn_a0 (18.9 soniya)
7. @Gulruteacher0 (22 soniya)

🏆 Gʻoliblarni tabriklaymiz!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Test larzaga boshlandimh

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

ҚАЛАМ

Қалам ясовчи ҳозиргина йўнган қаламни қўлига олиб, бундай дебди: "Мана энди дунёга келдинг, хизматга тайёрсан. Лекин сени ишга жўнатишдан олдин айтадиган бешта сўзим бор. Сўзларимдан чиқмасанг, дунёдаги энг яхши қалам бўласан:

1. Қудратингни кўрсатиш учун кимнингдир қўлида бўлишинг керак.

2. Вақти-вақти билан йўнилиб, учланиб туриш азобига дуч келасан. Лекин бу азоб сенинг сифатингни сақлаш учун зарур.

3. Қилган хатоингни тузатиш имкониятинг доимо бор.

4. Унутма, сенинг энг муҳим бойлигинг ичингдаги нарсангдир.

5. Шароит, вазият қанча ёмон бўлмасин, ёзишда давом этишинг, ўзингдан аниқ ва равшан из қолдиришинг шарт".

СИЗ ҲАМ ҚАЛАМ КАБИ БЎЛИНГ

Яъни ўзингизни кучли эканлигингизни билинг, аммо сизни бошқарувчи қўл борлигиниям унутманг.

Қалам яхши ёзиши учун унинг учини очишимиз керак бўлади. Бу қалам учун оғриқли. Сиз ҳам худди қаламдек оғриққа, аламга чиданг, бу аламлар вақти келиб сизга ёрдам беради.

Қаламнинг иккинчи томонида резина ўчирғичи ҳам бор. Сиз ҳам ўз хатоларингизни тўғрилаш учун интилинг, қалам ўзидан из қолдиради, сиз ҳам ўзингиздан фақат яхши из қолдиришга урининг.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

🍁Бугун 30 ноябр - кузнинг охирги куни. Эртадан, кўнгилларга оппоқ туйғуларни, зумрад қиш ташриф буюради.
Қорлари билан қувонтиргувчи қиш қалбларимизга қордек оқлик олиб келсин!

ЭРТАГА ҚИШ ❄️

Куни битган кузак  бечора,
Қўлин чўзар қишнинг роҳига.
Бериб оппоқ тонгдан ишора,
Қорлар чизар дарахт шохига,

Туширгайдир боғ ҳам бугун,
Елкасидан хазон юкини.
Зумрад осмон жилмаяр гулгун,
Бугун кузнинг охирги куни!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Yomgʻir boʼlib yigʻlaydi osmon...

🌧🩵💦🩷

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Осмоним тунд, булутлар яқин,
Чақиб тўрар, чақмоқ ҳам чақин.
Қалбим нотинч, юзимда сокин,
Кўзда ёш йуқ, кунгил жиққа ҳул.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Асли алдармикин, кафт тўла чизиқ,
Бахтнинг манзилига етаклаб бошни.
Ёки алдармикин, тақдири қизиқ,
Қайсидир қисматга бостириб тошни.

Баҳорни алдадим, ёзни алдадим,
Кафтдаги чизиқдан башорат топиб.
Энди кузга ўзим, кўз ёш ёлладим,
Ёлғончи сўзимни қароққа ёпиб.

Бахт деб нимани кўрсатай бугун,
Қайси чизиқларда йўлакчаси бор.
Ёки кулгучларга қўйяйми устун
Токи дейишгунча у хам ,, бахтиёр,,

Шалола Жалолова ✍️

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Ҳаёт нима? Сўнгсиз қўшиқ! Ҳар юрак бир куйлаган.
Ҳаёт нима? Чексиз орзу... Осмонларга бўйлаган.
Ҳаёт нима? Самода ой, лек доғи бор юзида!
Кузатади сокин ва жим андиша бор сўзида!
Ҳаёт нима? Мубҳам ўйлар, армонларга айланган,
Ақл билан тил тополмай, кетмоқ учун шайланган!
Ҳаёт нима? Ер ва осмон орасида тирик жон,
Тирик жонки олар нафас, муҳаббатга ғарқ – инсон!
Ҳаёт нима? Талош мудом бир қарич ер устида,
Икки энлик жойга сиғар, охир ернинг остида!
Ҳаёт нима? Кўзинг тўймас, бўлган сари бўлмоқлик,
Нафс учун курашмасдан асир бўлиб ўлмоқлик.
Ҳаёт нима? Кеча, бугун... эртага не қиласан?
Тақдиринг - битилган китоб, ўқиб бориб биласан,
Ҳаёт – қисқа, ўтар елдай киприк қоқиб юмгунча,
Ва бир куни чўбин отга етиб, унга мингунча!
Муҳайё НАЗАРОВА.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Kelayotgan qish...❄️❤️

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Янги тонгни қаршиланг, ошуфта кўнгил билан,
Дўст тутининг беғубор чаман билан, гул билан.
Юрагингиз тубидан наволар чиқсин тошиб,
Дардингизни бўлишинг сайроқи булбул билан...

Акрамжон АЗИЗОВ

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

ХАЙР, ЭНДИ КУЗ

Хазонлар сарғайиб, шамолда учди,
Кузимиз охирлаб, қишимиз қучди.
Орзулар ортидан қувяпмиз ҳамон,
Умримиз чопқиллаб йилларга кўчди.

Ҳар бир соатимиз қадрли бўлди,
Ўтган кун, ойлардан кўнглимиз тўлди.
Армонлар чекинди соғинч олдида,
Кўнглимиз дийдор-ла сарафроз ўлди.

Ниятлар бир бутун конга ўхшайди,
Руҳим самоларга парвоз айлайди.
Ҳар бир ўтган кунга айлаб шукрона,
Синовлар олдида кўнгил титрайди.

Кузим, хайр энди, кетяпсан яна,
Бир зумда айланиб келарсан яна.
Насиб этсин илло сени кутмоқлик,
Қалбларимиз шодмон этарсан яна.

Хайр, умримизнинг яна бир кузи...

🖊 Олия Равшанова

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Мен билан хайрлаш кетаётган куз,
Турар юрагимнинг четида оғриқ.
Бу фасл менга кўп берди соғиниш,
Қиш келса мен бироз оламан ҳордиқ.

Куз...
Сендан уялиб туради мулзам,
Қаҳваранг кўзларим ичида олов.
Шараф-чун  ёр сени пойингда ўлсам,
Лаҳза дийдорингга бўлгуси тўлов.

Бўш қўйиб юбордим вақтни тизгинин,
Кўмилиб боряпман қоронғуликка.
Юрак тафтли,  ташқарида  изғирин,
Талпинай уфқ ортига, ёруғликка.

Мен билан хайрлаш кетаётган куз,
Кўзларимга ботар туннинг пардаси.
Кўрксиз азобларинг қилма намойиш,
Мен кўнгил шаҳрининг бир шаҳзодаси.

Ялдо тун. Шаҳризода айт эртагингни,
Ҳақ ишқ билан беза ҳаёт қўшиғин.
Қирқта қароқчиси бор юрагингни,
Очиб бер сеҳрли сим-сим эшигин.

30.11.2024.

© Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Ассалому алайкум устозлар сог омонмисизлар Илтимос орангизда ангренлик устозлар борми ангренда ижарага квартира керак арзонрок маклерсиз 2хонали ердам беринглар

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

👍👍👍👍👍👍👍👍👍 🚘🚘🚘🚘🚘🚘🚘🚘🚘🚘🚘🚘📌📌📌 Assalomu alaykum 📌📌📌 Aziz yurtdoshlar sizlarni ajoyib onlayn daromad olishga taklif qilman 📣📣📣Diplom shart emas 📣📣📣Staj ham shart emas 📣📣📣Uydan chiqmasdan bir marotaba lik ajoyib hard bilan daromad qilasiz 💲💲💲500 ming bilan ish boshlang va man kabi 👈💵💵💵 kattakon daromad oling 💳💳💳daromad 10 daqiqada kartangizda boʻladi💵💵💵Daromad 6-12-20 milyon va Umraga safarga yoʻllanma va katta yutuq 🎁 🔠🔠🔠🔠 🎁 Aftomabili 🎁 Azizlar aytgancha 4️⃣0️⃣0️⃣.0️⃣0️⃣0️⃣.0️⃣0️⃣0️⃣ Soʻm daromadi ham bor shoshilamiz joylar soni oz qolmoqda malumot uchun lichkaga marhamat hurmat ila 🤩🤩🤩 MUSULMON🤩🤩🤩

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Совуқлик қилади Сенга бу кунлар,
Қўлларинг титрайди.
Совуқ. Биламан.
Озгина кутиб тур!
Қорларни кураб,
Сени ҳаётимга олиб кираман.

Ўзингни авайла -
Кетишга чоғлан,
Азизим, юзингга тушмасин соя.
Фақат бир илтимос,
Ўша кунгача -
Учишни ўрганиб турсанг, кифоя.

Хосият РУСТАМОВА

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

🎲 “Xarita bilan ishlash "O'zbekiston siyosiy- ma'muriy xaritasi"

Test yangi savollar bilan to'ldirildi. Tuzuvchi:Feruza Qorayeva testiga tayyorlaning

🖊 17 ta savol
⏱ Har bir savol uchun 30 soniya
📰 Ovozlar guruh aʼzolari va test egasiga koʻrinadigan boʻladi

🏁 Test kamida 2 kishi ishlashga tayyor boʻlganida boshlanadi. Uni toʻxtatish uchun /stop buyrugʻini yuboring.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

🍃❤️🍃

Хазонларнинг остида

Юлдуз Усмонова

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

ЯХШИ ИНСОНЛАР

Яхши инсонларнинг ҳолатлари ўзгариб кетса ҳам уларнинг сифатлари ўзгармайди. Саховатли инсон камбағал бўлиб қолса ҳам саховатли бўлиб қолаверади. Мулойим, кечиримли инсон зулм кўрса ҳам кечиримли бўлиб қолаверади. Баъзи юзлар борки, уларнинг ғазабли ҳолатлари ҳам гўзалдир. Ва баъзи юзлар борки, уларнинг таббассумлари ҳам шубҳа уйғотувчидир.
Гўзаллик қалбларнинг қаъридан чиқади. Бунга юз кўринишларининг алоқаси йўқдир!

"Ҳикматлар чашмаси"дан

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Biz sizlarni yaxshi ko‘ramiz...❤️🫶

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Welcome, Musulmon

🔸 @fovbot — professional tool for managing Telegram groups

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Кўз ёшларинг тўҳтамас сўзлаб ,
Ёшинг каби оқарди ёмғир .
Сенинг минг. бир дардрларинг бўлиб ,
Юрагимга. ёғарди. ёмғир...

Тополмасдим бир чора излаб ,
Кўксимга бош қўйсангда бўзлаб ,
Армонлардан қолганда. сўзлаб ,
Юрагимга ёғарди. ёмғир...

Қисмат экан ажралмоқ гулим ,
Орзуларга етмади қўлим ,
Ўзга жойдан топмайин қўним ,
Юрагимга. ёғарди ёмғир...

Олислардан бир маскан топиб ,
Кетсам дейман изларим ёпиб ,
Ҳасратларим лабидан ўпиб ,
Юрагимга. ёғсада ёмғир...


Бахтиёр....Икромов...

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Кечагина кириб келгандинг,
Япроқларга кўтардинг бурнинг.
Шамол каби шошилдинг, елдинг,
Энди қишга беряпсан ўрнинг.

Илҳомларинг бўлди дилга ёр,
Тинмай қўлга қалам олдирдинг.
Ҳар фаслнинг ўзга ўрни бор,
Унутилмас дамлар қолдирдинг.

Сезаяпман, юрак тинчимас,
Ёқмаяпти сенга кетиш ҳам.
Лекин дилда шукрона тинмас,
Бир мўъжиза, қишга етиш ҳам.

Алвидомас, кўришгунча де,
Дийдорингдан яйрасин кўзим.
Соғинамиз, кутамиз яна,
Хайр, хайр яхши бор кузим.

Мактуба ШАЙДО

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Баъзан ҳайрон- у лол қоласиз,
Яратганнинг сирли ишига.
Баъзан қувонч, баъзида ўкинч,
Бераверар доим кишига.

Ёзнинг қайноқ дамларин эсланг,
Чопар эдик салқин жойларга.
Қани энди қуёшнинг тафти,
Излаб бордик офтобрўйларга.

Кўк пардасин тортди юзига,
Кўрмаслик- ми хазонрезгини?
Булутларнинг орасидан тез,
Узмоқ бўлар ой ҳам тизгинни.

Хафа бўлма, тўлин ой сирдош,
Орамизда ташладилар ғов.
Энди ёмғир эрмаклар кўнгил,
Ҳисларимга шамол бўлар ёв.

Қовоқ уйса қора булутлар,
Тун зулмати келгандай гўё.
Кўк баркаши офтобим, ойим,
Сочиб қўяр гоҳида зиё.

Кеч кузакда дарахт шохида,
Сайрамайди қушлар тўдаси.
Иссиқ манзил излашиб бари,
Учиб кетган улар галаси.

Ернинг юзи бўлган тап- тақир ,
Супургандир саришта еллар.
Сойлардаги зардалар сўнган,
Тоғ- у тошда гунг бўлган тиллар.

Кузим айтгил бунча сирлисан,
Таърифингга етмади фаҳмим.
Қачон очиб сўйлайсан сиринг.
Мен ожизга келсинда раҳминг.

Кетмоқдасан хайр, хўшлашиб...

Хўжабекова Мушарраф

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Bugun 30 noyabr - kuzning oxirgi kuni..!🍂🍁🖐

Ertadan, ko‘ngillarga oppoq tuyg‘ularni, zumrad qish tashrif buyuradi.❄️☺️

Qorlari bilan quvontirguvchi qish qalblarimizga qordek oqlik olib kelsin! ❄️❤️

ERTAGA QISh!!! 🤝❄️

Kuni bitgan kuzak bechora,
Qo‘lin cho‘zar qishning rohiga.
Berib oppoq tongdan ishora,
Qorlar chizar daraxt shoxiga,

Tushirgaydir bog‘ ham bugun,
Yelkasidan xazon yukini.
Zumrad osmon jilmayar gulgun,
Bugun kuzning oxirgi kuni!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

УЙҒОНИШ

Охири кўринмас дунё ғалвасин,
Ким калтагин ейди, кимдир ҳолвасин.
Тилимга чиқарсам юрак ноласин,
Сасидан армонлар уйғонармикан?

Йўқликка юз тутди аҳли донолар,
Қуриб бораяпти азим дарёлар.
Лоқайд оломонда йўқдир парволар,
Уйғотсам, нодонлар уйғонармикан?

Олимнинг қадри йўқ, илмнинг қадри йўқ,
Кимнинг тоқати йўқ, кимнинг сабри йўқ,
Ўликлар беҳисоб, аммо қабри йўқ,
Ухлаган инсонлар уйғонармикан?

Узоқлашиб кетдик бугун китобдан,
"Нажот илмдандир!" деган хитобдан.
Нима фарқимиз бор энди бетобдан,
Ўқисак, дармонлар уйғонармикан?

Фуқаролар -- оми, оломон -- оми,
Кўзига кўринар фақат таоми,
Нафс дея кўпининг кетибди томи,
Оми оломонлар уйғонармикан?

Кўпайди лўттибоз, морбоз, соҳири,
Мақтанчоқ олими, маддоҳ шоири,
Бормикан ёлғоннинг, лофнинг охири,
Ваъдаси ёлғонлар уйғонармикан.

Ўғрилик айб эмас, рибъо айб эмас,
Ҳаром деб, ким кимнинг таомин емас.
Ҳатто, уламо ҳам ҳақ сўзин демас,
Воиз, сухандонлар уйғонармикан?

Бировнинг ҳақига кўпдир хиёнат,
Кундан кун, йилдан йил тансиқ диёнат.
Дуолар кўпайди, камдир ижобат,
Кўнгилда иймонлар уйғонармикан?

Қани китобдаги ҳотамитойлар,
Қаёнга қараманг, қизғанчиқ бойлар.
Тўр ташлаб илинган тангани пойлар,
Соҳиби замонлар уйғонармикан?

Бугун кўплар юзин бурди риёга,
Ҳаёт ўхшаб борар гўё рўёга.
Уйғониш ярашар тонгга, зиёга,
Зиёлар, ирфонлар уйғонармикан?

Уйғонинг, уйғонинг! - деди жадидлар,
Уларни ухлатди пастлар, палидлар.
Қандай бош кўтарсин энди шаҳидлар,
Карвонга сарбонлар уйғонармикан?

Уйғониш деяпмиз -- уйқумиз ширин,
Уйқумизда ширин тушлар яширин.
Қани, ким айтади уйғониш сирин,
Уйғотсак, виждонлар уйғонармикан?

Худойберди КОМИЛОВ

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

#Kun hikmati :

Bir hakimdan so‘radi:

"To‘plagan davlatimni o‘zim bilan olib ketsam bo‘ladimi?"

"Yo‘q, bo‘lmaydi. Lekin o‘zingdan oldin jo‘natsang bo‘ladi".

-- Qanday qilib?

-- Sadaqa qilib!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

🍂🍁

Куз кетмоқда...

Кузнинг сўнги ойи. Шамол авжида.
Дарахт новдалари силкинар тинмай.
Ҳатто ёмғирларнинг биллур мавжидан,
Шамол қамчи ясар унга билдирмай.

Осмон чақин чақар. Кимнинг ташрифи?
Кимга тайёргарлик само кўшкида?
Балки, куз сўнгига замин таърифин
Олиб бораётир шамол кўксида.

Вақтнинг учқур оти қарамас ортга,
Куз сариқ гиламин йиғиштирар жим.
Замин эса фурсат юкини торта
Бағрини қорларга қориштирар жим.

Кузнинг сўнги ойи. Шамол авжида...

Санобар Юсупова.

Читать полностью…
Subscribe to a channel