💦🫧ТОНГГА ЧИЗГИЛАР💦🫧
Нозик бир эпкин, мусаффо нафас,
Тиниқ бир намлик, шаффоф бир сахар.
Ажиб бир интиқлик, покиза хавас,
Димоққа урилар муздек ҳаволар.
Кезади самода,кулранг булутлар,
Қушларнинг сайроғи эшитилмас,жим.
Борлиқ кимнингдир келишин кутар,
Маъюс бир сукунат,заминга ҳоким.
Бергиси келмайди, мағрур теракни,
Шаббодага сўнгги япроқларини,
Оқишдан тўхтаган,кўлмак сувлар,
Ўпади ариқнинг қирғоқларини.
Келяпти,~шивирлар ,бошларин эгиб,
Тилларанг япроқдан ёзиб пояндоз,
Шохлик асосини қўлида тутиб,
Келаётир,тўртинчи қирол~қиш-АЁЗ.
Ғафур Мирзо
Фурсатлар ортидан чопамиз чунон,
Югур-югурларда ўтади умр.
Сал пастроққа тушиб қолгандек осмон,
Қуёш сал кичрайиб қолди негадир...
Соат ўша-ўша тинимсиз ишлар,
Кундузлар бир ҳовуч, тунлар бир тутам.
Қишнинг илк кунидек совуган ҳислар,
Пастлаган кўнгилнинг ҳарорати ҳам.
Улғайиб борамиз кўзгуга боқиб,
Аммо қалб тубида боламиз ҳамон.
Фақат сал кечиксак минг бор сим қоқиб,
Ҳеч ким соғинмайди, шуниси ёмон!
Кўнгил доимгидек меҳрга зору,
Эгнимиз бус-бутун, қорнимиз ҳам тўқ.
Шахар марказида уйимиз бору,
Биронта юракда Ватанимиз йўқ.
Яшаш керак экан, яшаймиз демак,
Тонгларнинг отиши ҳар куни байрам.
Уришдан бошқага ярамас юрак,
Яшашдан бошқага ярамас олам!
Шеъримни тугатдим...
Ухлайман десам,
Кимдир эшик қоқди ярим кечада.
Ҳайрон бўлиб бориб, секин қарасам,
Қиш кутиб турибди мени кўчада....
Малика Тавфиқ
Dekabr oʻzi kelmasidan hamma joyga qor va yomgʻir hamda sovuqqina beg‘ubor havoni olib keldi...☺️❄️
Assalomu alaykum yaxshilar!
Oppoq qishning birinchi kuni muborak bo‘lsin!✨❄️
Qish fasli barchamizga xayrli kelsin!🤲
❄️ Қиш келди 🌐
❄️Ассалому алайкум! Бугун 1 декабрь! ☃️
Кириб келган янги фасл, қиш фасли муборак бўлсин!
Ана мана дегунча эшик қоқиб қиш ҳам келди.. ❄
Қиш биз учун : Соф туйғулар, оппоқ орзулар, тугаб битмас ❤Бахт, 🤍сокинлик, қувон бўлиб кел... ❄️
Кириб келган янги қиш фасли муборак бўлсин, ҳамиша Аллоҳ паноҳида бўлинг қадрдоним.🙂
❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️
📲 Яқинларингизга ҳам улашинг...
Кутилган бахт - кутилмаган вақтда келади;
Баъзан тақдирга тан беришни ҳам ўрганиш керак, қалб хотиржамликка эришса тақдирдаги муаммолар ҳам чекинади;
Инсонга ўзи ҳақида гапириш ва эшитиш ҳамиша ёқимли ва қизиқарлидир. Ўзингиз ҳақингиздаги фикрлар қизиқарлими? Унда аввал ўзгаларни тинглашни билинг;
Одатда атрофдагилар ҳақида кўп нарса биламан, деб ўйлаймиз, лекин аслида ўзимиз ҳақимизда деярли ҳеч нарса билмаймиз;
Ўз ҳаётингизни ўзгаларникига солиштирманг, чунки у ўз ҳаётингиздир;
Aгарда тун зулмати бўлмаганида ой ва юлдузлар бу қадар гўзал кўринмас эди;
Кўз олдингизда ботқоқдан нилуфар униб турса-ю, мусибатларингиздан ҳикмат ахтара олмайсизми?
Сукут - шовқин-суроннинг сийратидир;
Сиз кимни мукаммал дея оласиз? Ой юзида доғлари бор ягона жисм эмас, қуёшнинг юзида ҳам доғлари бор.
Люди очень устали.
И всё, что им хочется:
Лишь покоя в душе и покоя - в дома.
Пусть как можно скорей всё плохое закончится!
Будь, пожалуйста, доброй и мирной, зима...
"Умрдан яна бир куни тугади......."
Кадрдонлар бугунги ўтган кунингиздан мамнунмисиз?
Ибодатларингизни қила олдингизми?
Яқинларингизга "яхшиям борсиз" деб айтдингизми?
Қанақа яхшилигу, қанақа хато қилдингиз?
Уйқуга кетишдан олдин ўзимизни тафтиш қилиб, эртага бугундан яхшироқ бўлишни мақсад қилайлик.
Истиғфор ва шукур айтиш эсингиздан чиқмасин...
Аллохимга омонатсиз АЗИЗЛАР...
Тунингиз хайрли бўлсин!
🌹🌹🌹
Мана бугун кузнинг охирги кунини кузатиб қишнинг биринчи кунини кутиб оламиз. Барчага қиш хайрли ва барокатли ибодатларига собит бўлиб туришликка имкон бўлсин. Зеро қиш мўминнинг бахоридир.
Барчага хайрли тун. Қиш тонгида учрашгунча азизларим.
БEМОР ҚИЛМА ЯҚИНЛАРИМНИ!
Қўлим очиб нидо қилай ўзингга.
Тингласанг бас оҳу нолаларимни.
Ишончим юксакдир қудратларингга.
Роббим бемор қилма яқинларимни.
Бошлари ёстиққа тегиб қолмасин.
Беморлик қаддини эгиб қолмасин.
Дунёлардан буткул безиб қолмасин.
Роббим бемор қилма яқинларимни.
Бу ўтинчдир сенга йўқ қўймадим шарт.
Буюклар буюги ўзингсанку мард.
Кундан кун англадим соғлик олий бахт.
Роббим бемор қилма яқинларимни.
Улар менинг жонимдаги жонларим
Улар билан гўзалдир ҳар онларим
Улар касал бўлса ёмон ҳолларим
Роббим бемор қилма яқинларимни.
Яшасинлар паноҳингнинг остида.
Соғ юришсин тупроғингнинг устида.
Ўзинг асра ғанимларнинг қастидан.
Роббим бемор қилма яқинларимни.
Tun… Sokin
Aldamchi oromlar. Hamma aldangan
Tun… Shovqin
Boshing ichidagi g’alag’ovur tashqariga chiqqanday go’yo
Tun… Sog’inch…
O’zing ham tanimaydigan allanimani, allakimni sog’inaverasan
Tun… Qaror
Tongda eslolmaydigan qarorlar qilasan
Tun… Baxtsizlik
Qop qora
Tun… Yo’qlik
Ichingda g’oyib bo’lgan meningdek
Tun… Bedorlik
O’lim tomon qo’yilgan yangi qadamga oshiqmaysan go’yo
Tun…
Nega tunda orzu qilmaysan?!
✨🌙🕊
Tuningiz tinch va osuda oʻtsin!
Hamisha Allohni panohida boʻling, azizlarim!
✨🌙🕊🤍
Noyabr koʻchada kezadi maʼyus,
U ham mahzunlikda mendan emas kam.
Bergan sheʼrlaringga rozi boʻlgin, kuz,
Koʻrgan kunlarimga roziman men ham...🍁🍂
30-NOYABR...🍂🍁
Bugun oxirgi kun,
ko'ngil emas to'q,
to'q ranglar chekinar dunyo qatiga.
Kuzning ketishini istamayman
– yo'q!
Uning yomg'iri bor yig'latadigan...
Kuz – kelar aylanib,
telbarib,
daydib,
kuz
– bu koinotning yagona zori.
Negadir yurakka uncha yoqmaydi,
boshqa fasllarning yomg'iri
qori...
Kuzni sevdim,
degan
besuyak tilning
dil degan tayanchi bordir
birdan-bir
boshqa fasllarga ko'nikish dilning
kuzga qilayotgan xiyonatidir...
Kuz ketdi,
qayrilib boqmadi ortga,
Xayr,
deb qo'limni qoldim uzatib
yaxshi ko'rganidan ayrilayotgan
kishini his qildim uni kuzatib...
Axir xayrlashdik yurakni ezib,
Kuzim,
chap ko'ksimni ayladi mayib
keyin o'rtadagi hijronni sezib
ketayotgan damda
ketdi sarg'ayib...
С А Р Х И С О Б 🧔♂
Яшабман, қарадим бу кун ортимга,
Болалигим ширин сўзларга бериб.
Ўсмирлик, йигитлик чоғларим ўтди,
Қувватимини дала~тузларга бериб.
Вояга етказдим фарзанд,набира,
Мехримни ўғилу қизларга бериб.
Ўтди йиллар, ёшим ёшга улғаяр,
Бахорлар, ёз, қишу,кузларга бериб.
Ўтди йигитликнинг авж паллаларин,
Шўхлик, эркаликлар, нозларга бериб.
Севги, висол, ҳижрон, ишқ кечаларин,
Сарвқомату, ойдек юзларга бериб.
Яшадим гуноҳлар, савоблар ичра,
Минг бир ёлғон, минг рост сўзларга бериб.
Қадамим ташладим билмай гоҳида,
Қинғир кўча, нопок изларга бериб.
Барчасин сархисоб қилдим йил сўнгги,
Келмоқда қиш бағрин музларга
бериб.
Келмоқда йил янги, хисоблар янги,
Ҳисоботинг ёзу~чиз, ларга бериб.
Яшамоқ истайман янги йил боши,
Умрим чин амал, чин созларга бериб.
Келинг тақдим этай, янги шеъримни,
Ўқинг ёздим мехрим сизларга бериб.
ҒАФУР Мирзо
Qish fasli muborak! ❄️❄️❄️☃️
Bugundan qish keldi, barchamizga xayrli va barokatli bo‘lsin! 🤲
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳнинг бизга берган неъматлари ва икромлари учун ҳамд ва шукроналар бўлсин!
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ...
Янги кун ~ янги синовлар ва янги имкониятлар демакдир...
Шуни билингки,
Қуйидаги олти тўсиқни босиб ўтмасдан солиҳлик даражасига эришиб бўлмайди:
1. Тўқчиликдан кейин келадиган йўқчиликка сабр қилиш.
2. Иззат-икромдан кейин синов учун юбориладиган хорликка чидаш.
3. Роҳат-фароғат эшигини ёпиб, меҳнат қилиш, интилишда яшаш.
4. Кам ухлаб кўп ибодат қилиш.
5. Мол-дунё тўплаш ҳавасига берилмаслик.
6. Охиратда афсус чекмаслик учун тирикликда кўп савоб қилиш.
Янги бошланган кун барчангизга эзгулик тароватини бахшида этиб, тинч-хотиржамлик ва офиятда утсин.
Хайрли_тонг
Ҳар тонг сизни аввал бўлмаган кун кутади. Ҳар тонг сизни аввал кўрмаган яхшиликлар кутади. Ҳар тонг сизни янги муваффақиятдан завқланиш имконияти кутади. Шунчаки завқланинг, яхшилик улашинг ва шукр қилинг ...
Хайрли тонг азизлар, кунингиз яхшиликларга тўла бўлсин!
Бисмиллаҳ..
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ .
Ибодатларини гўзал бажарган қадрлигим!!!
Хайрли тонг қалбидаги
Аллоҳга бўлган ишқи
уйқусидан кучлироқ бўлган мўмин мўминаларим.
Эрта тонгда
дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга
ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига
муяссар бўлган азизларим.
Тонгда қилинган зикр
кунингизга файз бағишласин.
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи
Аллоҳ ибодатингизни
даргоҳида қабул қилсин.
Субҳаналлоҳ
Алҳамдулиллаҳ
Лаа илаҳа иллаллоҳ
Аллоҳу Акбар.
✨🌙 ХАЙРЛИ
ТУН✨🌙
Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар.
Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...
Тонггача Аллохга омонатсиз
Bu yilgi kuzning soʻnggi kuni oʻtib bormoqda...
Bu yilgi kuzingiz barokatli boʻldi degan umidda sizni kirib kelayotgan qish bilan tabriklayman.
Allohdan soʻrab qolamizki yurtimizda har fasl, har yogʻingarchilik oʻz vaqtida boʻlib moʻl-koʻlchilik boʻlsin!
Xayrli tun yaxshi odamlar!
Бугун 30–ноябрь
КУЗ фаслининг охирги куни!
Бизларга сахий куз фаслидан ризқ-насиба улашиб, гўзал кунлар ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Яна кўплаб шундай кузларни, қаторимиздан кам бўлмай, соғ-омон кўриб юриш барчага насиб қилсин!
Эшик қоқаётган ҚИШ фасли хайрли туҳфалар билан келишини Аллоҳдан сўраб қоламиз!
ХАЙР, КУЗ!
ЖУДА КEЧ ТУШУНДИМ!
Зилзиладан сўнг, бир аёл аччиқ кўзёшлари билан шундай деди: «Бир неча сония ичида уйим, эрим ва ҳамма фарзандларимдан айрилдим. Бир сония ичида... Бунгача, кўп йиллар мобайнида ўзимни нимадандир маҳрум ва етишмовчилик ичида, деб билардим. Уйимдаги эски нарсаларга қараб, ҳеч нарсам йўқ, деб ўйлардим, асабийлашардим...Энди тушундим, аммо жуда кеч... Билсам, Аллоҳ таолонинг раҳматига чўмилиб юрган эканман. Ҳаётни эъзозланг! Аллоҳ таоло ато қилган неъматларнинг қадрига етинг. Фарзандларингизни севинг. Доим шукур қилинг, миннатдор бўлинг... Бир лаҳза бўлсам ҳам уйимга қайтиш, фарзандларимни бағримга босишни истайман... Оиласиз қолиш нима эканини биласизларми ўзи? Уйингиз энди йўқ эканини тушунасизларми? Уйдаги фаровонлик ва оилага эга бўлиш билан тенг келадиган нарса йўқ. Барча неъматлар учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
Kuzni qarshi oldik muhabbat bilan,
Keling kuzataylik dilda zavq bilan,
U yana kelsin shijoat bilan,
Ishq xotiralariga to‘la bo‘lgan kuz!
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨
Mana oʻtdi gʻanimat bir kun
Kimlar sezdi, kimlar sezmadi
Bu dunyoning baxt kemasida
Kimlar kezdi, kimlar kezmadi
Yana bir kun oʻtdi, gʻanimat
Ziyo olgan qalblar avjida
Nur tomonga intilmaganlar
Qolib ketdi gʻaflat qunjida
Yangi kun keladi u ham gʻanimat
Tilagim Haq tomon intilib qoling
Chiqarib yurakdan benaf olovni
Oʻrniga ilm-u gavharni soling
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨
Azizlarim, tuningiz osuda oʻtsin!
Yaxshi dam olinglar!
Allohga omonatsizlar!
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨
🧑💻ISH VAQTI 6.00⏰22.00⏰👩💻
✔️ ERTALABGACHA GURUH YOPILDI
⏰22.00dan ⏰6.00gacha
✔️HECH KIM BLOKLANMADI
XAVOTIR OLMANG !
BIZDAN UZOQLASHMANG !
✔️GURUHIMIZGA AʼZOLAR QOʻSHISHNI UNUTMANG !
ENG KERAKLI MA'LUMOTLAR FAQAT BIZDA !!!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@ZIYOLI_USTOZLARMIZ
@ZIYOLI_USTOZLARMIZ
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
"ZIYOLI_USTOZLAR" --- kanaliga
obuna boʻling !!!
Noyabr yashaydi so'nggi kunini,
So'nggi sayohatda -
So'nggi soatlar,
Tun teskari kiyib olar to'nini -
Qo'lini cho'zgancha qolar daraxtlar,
O, mayda qushlar ham
Bilmagay tinim.
Havoda raqs etar,
Barglar uyumi
Noyabr!
Noyabr! - aylanmas tilim -
Dunyodan ketmoqlik -
Shuncha qiyinmi?!
Keksaygan bulutlar
Topar yo'lini -
O'zin to'foniga o'zin etar g'arq.
Nahot, xazonlarga
To'la umringni -
Noyabr,
Bir kunda etasanami tark?!
©Xosiyat Rustamova
🪶ВИДО
Мана, хазонрезнинг энг сўнгги туни
Ана, чирт узилди энг сўнгги япроқ.
Кузгинам ишонма вафосизларга,
Сени соғинаман ҳаммадан кўпроқ!
Кўнглимга яқинсан дардларинг билан,
Аҳдида турмаган жонимга тузоқ.
Севарман сарғайган баргларинг билан,
Сени соғинаман ҳаммадан кўпроқ!
Сен унда ёлғизсан, мен бунда танҳо
Меҳримиз берганлар кетдилар йироқ.
Мени кутмаслар деб, ўкинма асло,
Сени соғинаман ҳаммадан кўпроқ!
Ғуруринг синмаган, қалб кўзинг равшан
Не- не тақдирларга бўлгансан гувоҳ.
Кел ғамдан ичиккан кўзларимга боқ,
Сени соғинаман ҳаммадан кўпроқ!
Мана, хазонрезнинг энг сўнги туни
✍Маъмура Муҳаммад