ziyoli_ustozlarmiz | Unsorted

Telegram-канал ziyoli_ustozlarmiz - ZIYOLI USTOZLAR

3752

«ZIYOLI USTOZLAR» guruhi barcha fan o‘qituvchilariga metodik yordam uchun tashkil etildi. Guruh rahbari: @Teacher_KR Tashkil etildi: 02.01.2020 Guruh manzili: https://t.me/ZIYOLI_USTOZLARMIZ

Subscribe to a channel

ZIYOLI USTOZLAR

/channel/qadrdon_ustozlar_guruhi

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

/channel/Yetuklik_kanali

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

🎲 “"IMLO QOIDALARI-1" QADRDON USTOZLAR GURUHI UCHUN MAXSUS.

HAR DOIM BIZ BILAN QOLING. Bizning guruh:👩‍🏫👨‍🏫 @qadrdon_ustozlar_guruhi Tuzuvchi:👩‍💻 @Fariza_Savlatovna OMAD YOR BO'LSIN!!! 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺 testiga tayyorlaning

🖊 20 ta savol
⏱ Har bir savol uchun 30 soniya
📰 Ovozlar guruh aʼzolari va test egasiga koʻrinadigan boʻladi

🏁 Test kamida 2 kishi ishlashga tayyor boʻlganida boshlanadi. Uni toʻxtatish uchun /stop buyrugʻini yuboring.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

❗️🇺🇿Уч кун дам олинади

Қонунчиликка кўра, жорий йил 8 декабрь — Конституция куни якшанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 2024 йил 9 декабрь — душанба кунига кўчирилади.

Шундай қилиб, ўзбекистонликлар шанба, якшанба ва душанба кунлари  — уч кун дам олади.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

‎❗️Oyshaxon Tursunboyevna iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Дунё, азал азалдан меҳробларингда чаён,
Дил дилга тўғри келмас, дўсту душман намоён.
Кел, сен сулув санамлар кўнглини айла аён:
Мен Мирзони тушундим, Раъносини тушунтир.

Севги, сен бу дунёда нега минг йиллик тилсим.
Нега минг Қайс-Мажнунлар лабида учган “сим-сим…”
Ёшлик – бебошлик, дея аталган бир фаслнинг
Шаклини кўп тушундим, маъносини тушунтир.

Ҳаёт, умид-уфқларинг бўлмасин қанчалик кенг
Барибир бир жаҳаннам, бир жаннатга келмас тенг.
Вафодору бевафо бу икки умрнинг мен
Мангусини тушундим, фаносини тушунтир.

Равшан ФАЙЗ

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

❄️ Ассалому алайкум, Бугун 1-декабрь Қишнинг илк куни.😊

Кириб келган янги фасл муборак бўлсин! Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!👇

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Omonmisiz?🤝🫶

Sovuqlari bilan qish kunlariga ham yetib keldik.🥶

Siz qish faslidan qandaydir mo‘’jiza kutayapsizmi?
Men ham!🤗

Inson yashar ekan, doim ko‘ngli mo‘’jiza kutib yashaydi. Xuddi hayoti bir lahzada o‘zgarib qoladigandek. Qizlar oq otni🙎‍♀🦄 , yigitlar samolyotni🙎‍♂✈️ kutadi.

Ajoyibmasmi? 🤭

Ammo mo‘’jiza aslida o‘zimiz. Yaratuvchi bizday mo‘’jizani yaratganda qanday quvonganini bir tasavvur qilib ko‘ring. ☺️🥰

Agar mo‘’jiza ekaningizni anglasangiz, dunyo ham mo‘’jiza ekanini tushunasiz. Hatto daraxtda qolib ketgan birgina barg ham!🍂🍁

Ana shu mo‘’jiza dunyoning buguniga xush kelibsiz, qadrdonlar! ☺️❤️

Xayrli tong! Xayrli yakshanba! Xayrli dekabr! Xayrli qish!✨❄️

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

❄️Салом, кумуш қиш❄️

Дарахт шохидаги энг сўнгги япроқ,
Кузнинг этагига тушаркан хомуш.
Кумуш чанасида чалиб қўнғироқ,
Она табиатга кириб келди қиш..

Қиш - бу гуриллаган печлар ёнида,
Ширин дийдор ила хушсуҳбат онлар.
Бедор кўнгил кезган тун поёнида,
Отган, оппоқ қорга беланган тонглар..

Қиш - гарчи юз-кўзингни чимдиласа-да,
Дилинг ранжимаган, шўх Аёз бобо.
Болангга қўшилиб, ҳовлинг, кўчангда,
Қорбўрон ўйнамоқ тонг қадар ҳатто..

Қиш - қалбингни баҳор ҳаёли ўраб,
Ойдин орзуларинг режасин тузмоқ.
Тинчлик, омонликда ўтмоғин сўраб,
Руҳан, илтижолар бағрида сузмоқ..

Илоҳо, қадаминг муборак бўлсин,
Беғубор қорларинг ёғсин уриб жўш.
Бағринг ҳаловатга, шукуҳга тўлсин,
Бу кўҳна заминга хуш келибсан, Қиш...

Муножот Каримжон қизи ✍❄️

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

❄❄❄🌨🌨🌨

Келдингми кумуш қиш, қадами қутлуғ,
Кузги хазонларга пардалар тутиб.
Келдингми кумуш қиш орзуси улуғ,
Сабр маконингда навбатинг кутиб.

Тўққиз ой кутгансан бу кунни ахир,
Уч фасл гардига чидамлар қўйиб.
Тўлғоғинг тутганда само хам фақир,
Гўё булутингга қовоғин ўйиб.

Сен гўзал фаришта оппоқ орзули,
Заминга энг гўзал туҳфалар берган.
Сен қорли саришта боққан кўзгули,
Она табиатни дардини терган

Тушаверсин тезроқ қорпарчанг ерга,
Буркагин беғубор парларинг билан.
Гўзал табиатни тўлдириб сирга,
Келавер қишгинам зарларинг элан.

Шалола Жалолова ✍️

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Alloh naqadar go‘zal yaratuvchi.

Bu qushning ruscha nomi "zimorodok" yoki "baliq ovchisi" ham deb nomlanar ekan, bo‘ynini 360 gradusga burar ekan.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Оқаётган сувдек кунлар ўтмоқда,
Изғирин шошилиб кириб келмоқда.
Сочларга қор парча --- қиров босмоқда,
Биздан фақат меҳр, муҳаббат қолур.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

С А Р Х И С О Б 🧔‍♂

Яшабман, қарадим бу кун ортимга,
Болалигим ширин сўзларга бериб.
Ўсмирлик, йигитлик чоғларим ўтди,
Қувватимини дала~тузларга бериб.

Вояга етказдим фарзанд,набира,
Мехримни ўғилу қизларга бериб.
Ўтди йиллар, ёшим ёшга улғаяр,
Бахорлар, ёз, қишу,кузларга бериб.

Ўтди йигитликнинг авж паллаларин,
Шўхлик, эркаликлар, нозларга бериб.
Севги, висол, ҳижрон, ишқ кечаларин,
Сарвқомату, ойдек юзларга бериб.

Яшадим гуноҳлар, савоблар ичра,
Минг бир ёлғон, минг рост сўзларга бериб.
Қадамим ташладим билмай гоҳида,
Қинғир кўча, нопок изларга бериб.

Барчасин сархисоб қилдим йил сўнгги,
Келмоқда қиш бағрин музларга
бериб.
Келмоқда йил янги, хисоблар янги,
Ҳисоботинг ёзу~чиз, ларга бериб.

Яшамоқ истайман янги йил боши,
Умрим чин амал, чин созларга бериб.
Келинг тақдим этай, янги шеъримни,
Ўқинг ёздим мехрим сизларга бериб.

ҒАФУР Мирзо

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Qish fasli muborak! ❄️❄️❄️☃️

Bugundan qish keldi, barchamizga xayrli va barokatli bo‘lsin! 🤲

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Qorlar guvoh...😊❄️🌨

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

/channel/qadrdon_ustozlar_guruhi

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

/channel/Yetuklik_kanali

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Welcome, ♣♧♧♣

🔸 @fovbot — professional tool for managing Telegram groups

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Dalalarga keldi qish🩵❄️
Bugun bozor, uyda ish🥴
Qishni bu bilan ishi yo‘q,😩
Qo‘qila qo‘q, qorni to‘q🥶
Dalada yotar yastanib
Kiyinib olgan yasanib,
Muncha Mazza sengayo
Hamma ishlar mengayo🥺

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Bugun dam olish kuni..!☺️🤗
Kayfiyatni ko‘taramiz!👍😉

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

‼️ Тонгингизни Аллоҳнинг зикри ва дуолар билан бошланг.

📿 "Лаа илааҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн".

💠 Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен Поксан. Мен эса золимлардан бўлдим.

🤲 Ушбу дуони доимо айтинг, чунки унинг аввали тавҳид, ўртаси тасбеҳ, охири эса истиғфордир!

🌷 Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Биринчи қор

Аллоҳимнинг изни билан,
Йил аъмолин кўрсатди. Фаслимизнинг илк кунида,
Қиш жамолин кўрсатди.

Ер юзини қоплаб чунон,
Укпар тушди самодан.
Оқликлари кўз яшнатиб,
Қорлар тушди самодан.

Бундай бағри кенгликни,
Раво кўрган табиат.
Ҳамма дилга завқ бериб,
Қувонч берди ниҳоят.

Тоғларимнинг бошида,
Қор ялтирар олтиндек.
Ҳар дарахтлар, майсалар,
Оппоқ кийим олгандек.

Кўчаларда болалар,
Чопишади тойчоқдек.
Қор қўйнида яйрашар,
Бахтли йўқдек улардек.

Қорим оппоқ тилакларда,
Хуш келибсан элимга.
Шу гўзал кўриниш- ла,
Қувончлар сол дилимга.

Шундай сурур давом этсин,
Саҳий қишим қишлиги.
Бундан баланд бўлаверсин,
Халқим дили хушлиги.

Хўжабекова Мушарраф

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Qish

Yana qaytding, yana kelding sen,
Bu qanday qaytishdir bu qandayin ish?
Nima bo'lganda ham o'zgarmadim men,
Xush kelding qahraton, xush kelibsan qish!

Bu yil sovuq bo'lar, bu qish qattiqroq,
Bu yil og'ir emish tarqaldi mish-mish.
Sovuq biroz yoqmas aslida, biroq
Xush kelding qahraton, xush kelibsan qish!

✍️E'zozbek Yo'ldoshev.


Bu yilgi qish fasli barchasidan barokatli va omadli bo'lsin!!!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Тун пардасин кўтариб осмон,
Уфқ ортидан нурлар сочилди.
Аллоҳ бериб янги бир имкон,
Қалбда умид гули очилди..

Субҳидамнинг сабоси ила,
Дил уйингиз ҳузурга тўлсин.
Омонликка шукрона қила,
Уйғонмоқлик муборак бўлсин!.

Дуоларга очиб қўлингиз,
Қилаверинг эзгу тилаклар.
Ёруғ бўлсин умр йўлингиз,
Хайрли тонг, тоза юраклар!.

Муножот Каримжон қизи ✍

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Узоқ ўлкалардан, хуш шамол эсар,
Ҳаяжон вужудда, чулғанар хаёл.
Фасллар султони, қиш яқинлашар,
Севганин кутгандек, фаришта аёл.

Булутли самода, учқунлар қорлар,
Кенг далаларда, ер узра шодлик.
Қучоғингда яйрар, шодон болалар,
Замин қучар бунда, оппоқ бир поклик.

Қиш-----йиллар оғуши, ўзгарар умр,
Қиш----аёзи қизғин, киприк қучар ёш.
Совуқнинг кўкраги, наволи қаҳр,
Масиҳдек самодан, кутилар қуёш.

Қор бўронлар яқин, қор бобо келар,
Йиллар оғишарлар, янги йил чорлар.
Энди замин узра, оқ сурпа сепар,
Қишнинг сархуш қори, мастона кезар.

Кумуш парчалари, яйраб шамолда,
Жиринглатиб рангли, қўнғироқлари,
Ширин хотиралар, қўзғатиб жонда,
Қишни келтирарми, декабир ойи..

          Ширина Зиё.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Ассалом декабрь, нурли оппоқ тонг,
Келдингми соғиниб бизни ахтариб.
Оппоқ қорларингни биз ҳам соғиндик,
Қорбобо, Қорқизнинг йўлларин пойлаб.

🖊 Олия Равшанова

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

💦🫧ТОНГГА ЧИЗГИЛАР💦🫧

Нозик бир эпкин, мусаффо нафас,
Тиниқ бир намлик, шаффоф бир сахар.
Ажиб бир интиқлик, покиза хавас,
Димоққа урилар муздек ҳаволар.

Кезади самода,кулранг булутлар,
Қушларнинг сайроғи эшитилмас,жим.
Борлиқ кимнингдир келишин кутар,
Маъюс бир сукунат,заминга ҳоким.

Бергиси келмайди, мағрур теракни,
Шаббодага сўнгги япроқларини,
Оқишдан тўхтаган,кўлмак сувлар,
Ўпади ариқнинг қирғоқларини.

Келяпти,~шивирлар ,бошларин эгиб,
Тилларанг япроқдан ёзиб пояндоз,
Шохлик асосини қўлида тутиб,
Келаётир,тўртинчи қирол~қиш-АЁЗ.

Ғафур Мирзо

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Фурсатлар ортидан чопамиз чунон,
Югур-югурларда ўтади умр.
Сал пастроққа тушиб қолгандек осмон,
Қуёш сал кичрайиб қолди негадир...

Соат ўша-ўша тинимсиз ишлар,
Кундузлар бир ҳовуч, тунлар бир тутам.
Қишнинг илк кунидек совуган ҳислар,
Пастлаган кўнгилнинг ҳарорати ҳам.

Улғайиб борамиз кўзгуга боқиб,
Аммо қалб тубида боламиз ҳамон.
Фақат сал кечиксак минг бор сим қоқиб,
Ҳеч ким соғинмайди, шуниси ёмон!

Кўнгил доимгидек меҳрга зору,
Эгнимиз бус-бутун, қорнимиз ҳам тўқ.
Шахар марказида уйимиз бору,
Биронта юракда Ватанимиз йўқ.

Яшаш керак экан, яшаймиз демак,
Тонгларнинг отиши ҳар куни байрам.
Уришдан бошқага ярамас юрак,
Яшашдан бошқага ярамас олам!

Шеъримни тугатдим...
Ухлайман десам,
Кимдир эшик қоқди ярим кечада.
Ҳайрон бўлиб бориб, секин қарасам,
Қиш кутиб турибди мени кўчада....

Малика Тавфиқ

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Dekabr oʻzi kelmasidan hamma joyga qor va yomgʻir hamda sovuqqina beg‘ubor havoni olib keldi...☺️❄️

Assalomu alaykum yaxshilar!
Oppoq qishning birinchi kuni muborak bo‘lsin!✨❄️

Qish fasli barchamizga xayrli kelsin!🤲

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

❄️ Қиш келди 🌐

❄️Ассалому алайкум! Бугун 1 декабрь! ☃️

Кириб келган янги фасл, қиш фасли муборак бўлсин!

Ана мана дегунча эшик қоқиб қиш ҳам келди.. ❄

Қиш биз учун : Соф туйғулар, оппоқ орзулар, тугаб битмас ❤Бахт, 🤍сокинлик, қувон бўлиб кел... ❄️

Кириб келган янги қиш фасли муборак бўлсин, ҳамиша Аллоҳ паноҳида бўлинг қадрдоним.🙂

❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️

📲 Яқинларингизга ҳам улашинг...

Читать полностью…
Subscribe to a channel