☘🌺☘
Фалсафий сатрлар
Ҳар бир ҳаракатимизнинг асосида иккита сабаб ётади:
Буюк бўлиш истаги ёки муҳаббат...
✍ Зигмунд Фрейд
Welcome, Dilnoza Kenjaeva
🔸 @fovbot — professional tool for managing Telegram groups
Инсонлар бахтиёр бўлганларида,
фаслнинг қиш ёки ёзлигининг фарқига бормайдилар.
Аслида ҳам шундай, фаслнинг нима аҳамияти бор?
Совуқ боқган бир жуфт кўз ёки инсонни ранжитадиган бир жуфт сўзнинг ўзи, инсоннинг ичини музлатишга етарлидир.
Кўнгилларга лозим бўлган нарса, биргина ширин сўздир.
Мана шу сўз, кўнгил қишининг қуёшидир!
Барчамизни ширин сўз ва гўзал одобдан маҳрум қўймасин!
❄️
Хайрли тонг қадрлигим...
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌞
Хайрли тонг
Табассум қилинг☺️
🍂Оила аъзоларингиз билан бўлган чоғда табассумла ўтиринг. Оилали бўлишни орзу қиладиган қанча қанча кимсалар бор.
Табассум қилинг☺️
🍂Зотан, сиз сиҳат-саломатсиз. Қанчадан қанча кимсалар борки, бетоб ва бор пулига саломатликни сотиб олишни орзу қилишади.
Табассум қилинг☺️
🍂Зеро, сиз бу сизсиз.
Сиздек бўлишни орзу қилаётганлар қанча!
#Bugungi kun hikmati...
• Ishla — xuddi pul kerak emasdek.
• Sev — xuddi hech kim seni tashlab ketmaydigandek.
• O‘yna — xuddi hech kim ko‘rib turmagandek.
• Kuyla — xuddi hech eshitmagandek.
• Yasha — xuddi Jannatdagidek.
✍️ Mark Tven
ШЕЪРЛАРИМГА ҲАРИДОРЛАРИМГА
Сиз борсизки ижод қиламан,
Мен сизларни дўст деб биламан,
Сизни ўйлаб шеърлар ёзаман,
Шеърларимга ҳаридорларим.
Сизсиз тўхтар эди бор ижод,
Шеър бозорим бўларди касод,
Сиз борсизки шеър-ла дилим шод,
Шеърларимга ҳаридорларим.
Сизлар доим илҳом бергайсиз,
Ёзмасликка мени қўймайсиз,
Ҳар бир шеърга белги қўйгайсиз,
Шеърларимга ҳаридорларим.
Маъқул экан дил туйғуларим,
Демак, сизлар фикрдошларим,
Омон бўлинг туйғудошларим,
Шеърларимга ҳаридорларим.
"Зўр" белгисин қўйсангиз агар,
Бошим етар то осмон қадар,
Яна сизга шеър ёзгим келар,
Шеърларимга ҳаридорларим.
Мени шоир қилган сиздирсиз,
Битта шеър ҳам ёзолмам сизсиз,
Шеърларимга илҳомчимдирсиз,
Шеърларимга ҳаридорларим.
Мен биламан, қалбингиз гўзал,
Сизга камдир минг ёзсам ғазал,
Ўйлайдирман сизни энг аввал,
Шеърларимга ҳаридорларим.
Бўлингизлар соғу саломат,
Сиз борсизки яшар шеърият,
Ҳар кимда йўқ сиздаги ҳислат,
Шеърларимга ҳаридорларим.
Ғани Мажид
Qayerda bo‘lmang ob -havoning rangiga qarab o‘zingizga kayfiyat bermang, ichingizdagi tabiatga nazar soling , sizning asl kayfiyatingiz o‘sha yerda...🥰
🎄🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲🌲
Insonni sovuq kunlar emas, sovuq so‘zlar muzlatadi.😡🥶
So‘zingizni issiq qiling.☺️❤️❄️
❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️
Бир гап айтайми?
Бир гап айтайми?
Нечоғлиқ бир бирин кутмоқ гўзал.
Бир гап айтайми?
Ишқ бирла жон бериб ўлмоқлиқ афзал.
Бир гап айтайми?
Тунлари ибодат қилмоқлиқ гўзал.
Бир гап айтайми?
Ушбу тонга етказганга шукр айтмоқлиқ гўзал.
Бир гап айтайми?
Ишқ китобини ўқишдир гўзал....
Бир гап айтайми?
Вафоли бўлмоқлик гўзал нақадар...
Бир гап айтайми?
... Кулиб турган юзда фаришталар яшайди.
Шу туфайли инсонлар табассум юзли инсонларга талпинади.
Кулиб юриш - бу, Энергия!
Илохий неъмат! Шунинг учун муқаддас динимизда табассум - ҳадя дейилади.
Табассум қилинг!
Зеро, ҳаётга кулиб боққанларни Бутун Олам ҳам кулиб қарши олади!
Позитив энергияга бой яхшиларим!..💜😊
Доимо табассум қилиб юришни одат қилинг! 🤗🙃
Чунки - ҳаётимиз хурсанд бўлиб,
табассум килишга миллион марта арзийди!
Истиғфор айт
Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,
👉Истиғфор айт!
Ишларинг юришмаса,
👉Истиғфор айт!
Бошингга турли қийинчилик
ва мусибатлар тушса,
👉Истигфор айт!
Юрагинг сиқилса,
👉 Истиғфор айт!
Бой булишни истасанг,
👉 Истиғфор айт!
Кашшокликка йуликсанг,
👉 Истиғфор айт!
Фарзанд талабида бўлсанг,
👉 Истиғфор айт!
Тирикчилик масаласида
кандайдир муаммога дуч келсанг,
👉 Истиғфор айт!
Савдоингдан барака кутарилган булса,
👉 Истиғфор айт!
Агар оилада нотинчлик булса,
👉 Истиғфор айт!
Эр - хотин уртасида
келишмовчилик чикса ёки
фарзандлар итоатсизлик килиб, катталар гапини икки килса..,
👉 Истигфор айт!
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят к
қилади:
"Кимда - ким куп истиғфор айтса, Аллох уша (банда) учун
хар кандай гам - ташвишдан
Қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради".
Абу Довуд, Ахмад, Табароний,
Ҳоким ривоят килган.
Истиғфор айт! Еру осмонлар
Робби сени магфират қилур.
Бисмиллаҳир-роҳманир-роҳийм.
Ассалому алайкум
Яна бир янги тонгни ҳадя қилган, АЛЛОҲГА-ҳамду-санолар, ПАЙҒАМБАР(с.а.в.)-га қиёматгача давомли саловатлар бўлсин.
Ибодат билан бошланган тонгингиз- хайрли ва тилакларингиз ижобат бўлсин.
Бошлаган янги кунингиз ҳар кунгидек-шукроналар- билан бошлансин
Шукрона келтирганингиз:
"Шунисига ҳам шукр"-деганингиз
ҳар бир машаққат- саодатга борадиган бир эшикнинг калитидир...
Ушбу сеҳри бор сўзни унутманг сабрингиз-умрингизни, шукрингиз- кўнглингизни, гўзаллаштиради.
Мусо алайҳиссалом:
"Роббим бандаларинг орасида - Сени яхши кўрадиган бандангни билсам эди"- мен ҳам уни яхши кўрар эдим
Аллоҳ таоло:
"Қачон бир бандамни-Мени зикр қилаётганини кўрсанг-шу бандамни Мен яхши кўраман".
Илоҳим тилимиздан Аллоҳни зикри тушмасин-севимли банда бўлиш насиб қилсин
Таҳажжудда қилинган- дуо сўзсиз ижобат бўларкан.
"Таҳажжуддаги дуо нишонни уришда хато қилмайдиган- камон ўқи кабидир"
(Имом Шофеъий)
Одамлар билан қасдлашманг...
Дўстлашиш учун қўл беринг-рад этишса кетишга йўл беринг.
Аммо қасдлашманг-умр қасдлашиб яшаш учун қисқалик қилади...
Одамларга бақириб тушунтира олмаган ҳисларингизни-Аллоҳга пичирлаб айтсангиз ҳам кифоя...
Ҳомиладорларга оқ йўл, беморларга шифо, қарздорларга нажот, бе-фарзандларга фарзандлар бер.
Мусофирларни паноҳингда асра.
Фаластинлик қардошларга тинчлик-хотиржамлик кунларни ато қил -амийн
Kuygan yurak emas, sarg'ayib yotgan,
Daraxtdan uzilgan yaproqlar asli.
Shafaq ham aslida shoshilib botgan,
Quyoshning zavoli, tiyramoq fasli.
Garchi, yuragimga ko'msa ham xazon,
Baxtiyor kunlarim ketsa qayrilib.
Muhabbating bilan umrim charog'on,
Bizni ajratolmas, hatto ayriliq!
ҲАЁЛ ҚУШЛАРИ
Теграмда айланар ҳаёл ҚУШЛАРИ,
Ҳар томон тортқилар, пари пайкарлар.
Мендан кечиб кетар учиб хушлари,
Осмонни қучади оқ кабутарлар.
Оқ кабутарлар, оппоқ каптарлар,
СИЗ тинчлик рамзисиз - қалбим туғёни
Боринг, тезроқ боринг ва имкон қадар,
Поклликка чорлангиз бутун дунёни.
☘🌺☘
Иқтибос
Сени ўйлаётиб нечи марта табассум қилганимни билмайсан!
Табассуминг суратини ҳам муҳрлаганингни билмайсан!
✍,,Сенга аталган мактуб "дан
☘🌺☘
Бу қизиқ
Инсон онги, тафаккури-яратувчанликка мойил. Лавҳада кундалик ҳаётимизда биз жуда кўп бора фойдаланадиган оддий шарикли ручканинг катталаштирилган тасвири акс этган.
Шарикли ручканинг яратилиш тарихи: Журналистнинг лойга белангач, ўзидан из қолдириб думалаётган гольф коптокчасига кўзи тушди...
Замонавий шарикли ручкалар яратиш ғояси мана шу тариқа дунёга келди. Венгер журналисти Ласло Биро илк марта 1931-йилда ўзининг шарикли ручкасини ихтиро қилди ва 1938-йилда патентга эга бўлди.
Ласло Биро узоқ йиллар яшаган Аргентинада бундай ручкалар унинг номи билан "биром"лар деб аталади.
🍃☘
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
#ТАФАККУР
Гўзалликни кўриш учун гўзал қалбли бўл! Сен кўрадиган нарса руҳинг кўзгусидаги аксдир.
Кина ва нафратни ўзида жамлаган қалб муҳаббатни қандай кўради, бағрикенглик йўлини қандай тутади?!
Ҳасад уни еяётган қалб қандай қилиб ўзи яхши кўрган нарсани бошқага илина олади?!
Бировлар айбини, қабоҳатни қидириб юрган қалб гўзал хислатларни қаердан кўра олади?!
Гўзалликни кўриш учун покиза қалб билан қара. Йўқса сенга қалбингда бино қилганинг қора деворингдан ўзга нарса кўринмайди.
КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!
Ҳар янги кун бир имконият, шу имкониятга етказганига, яшаш бахти, солиҳ амаллар қилиш имкони насиб этганига, гўзалликлар, яхшиликлар ва неъматлар билан сийлаганига Алҳамдулиллаҳ. Илоҳим ҳар нафасимиз Ўзининг зикри билан бўлсин.
КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!
"Одам бўл, одам."
Сенсиз яралмасди аслида олам,
Оламга зийнатдир қалби нур одам.
Донишлар сўзига қулоқ тут ҳар дам,
Дегайлар:-Эй, инсон, одам бўл, одам.
Бир ривоят бордир, ўтган замондан,
Деди, бозор ичра юрардим ул дам.
Бир чол ўлтирарди, ёнида дўппи,
Эгнида қирқ ямоқ жандаи-гуппи.
Дўппида тангалар турар қалашиб,
Ким танга солса гар, айтарди нуқул
Такроран дерди у, одам бўл, одам.
Дедим, ассалом, эй, азиз бобожон,
Не қилиб турурсиз, бўлибмен ҳайрон.
Бир зум жим қолди у, ҳаёлга толиб,
Сўнг аста сўйлади хорғин тин олиб,
Ва йиртиқ дўпписин бошимга солиб,
Деди, боқ оламга, нени кўряпсан?
Бошим гир айланиб, кўзларим тинди,
Юракка бир оний ваҳм илинди.
Боқдим сўнг бозорнинг расталарига,
Тош ила тарозу дасталарига.
Гўшт дўкон олдида "Чўчқа" гўшт кесар,
Суяк ва лаҳмни айириб, қўшар-
Харидор келганда бир оз калладан.
Ичак чарвисию, тил, ишкамбадан.
Расталар бўйлаб мен боқдим шу онда,
Тулкию, шоқоллар савдо дўконда.
Бири тарозидан урар ўпқонда,
Бири молин мақтаб сотар "арзон" да.
Кўзим тиниб, қўрқиб терга ботдим мен,
Дўпписин чол томон ечиб отдим мен.
Дедим бу не сирки этдинг мени лол?
Сўзлагил, эй, бобо бу қадайин ҳол
У менга индамай бир разм солди.
Дўпписин ўнглаб сўнг тангасин солди.
Бир танга ташладим, бобо, омон бўл,
Бир оғиз гап айтди:-Болам, одам бўл.
Одам, деб яратди, Роббимку бизни,
Тўрт унсур қоришиқ вужудимизни.
Шайтоний, ҳайвоний ҳислардан йироқ,
Баъзилар ҳайвондан кўра ваҳшийроқ.
Ўз дардин қўяркан ўзгадан устун,
Ечимин тополмас бўлса гар тугун.
Ниҳолки боғбондан кутар парвариш,
Йўқса ҳеч бўлурми, юртда ўзгариш?
Одамлик тўнини ечганлар қанча,
Иблиснинг шаробин ичганлар қанча.
Кибрлик либосин бичганлар бу дам,
Бир оғиз сўз айтай:-"Одам бўл, одам".
Боринг севаман
Ватаним, ҳар отган тонгинг севаман,
Дилни хуш айламиш бонгинг севаман.
Жаннатдан улгудир ҳар бир ошёнинг,
Жоним адо бўлсин, жондин севаман.
Оламни лол этар овозаларинг,
Дўстларга очиқдир дарвозаларинг,
Боғларинг, гулзоринг, сернозаларинг,
Жоним адо бўлсин боринг севаман.
Онам меҳрин берган қишлоқларинг бор,
Отам қадрин билган тупроқларинг бор,
Сенга жон бергувчи Широқларинг бор,
Жоним адо бўлсин, жондин севаман.
Ҳар инсон тилида шукур алёри,
Тинчлик- чун бошланар қўшиқ ёр- ёри,
Меҳрим ошиб борар севганим сари,
Жоним адо бўлсин, боринг севаман.
Боламни севгандай севаман сени,
Севгандай ёримни, севаман сени,
Сен ўзинг борлиғим, ягона ошён,
Жоним адо бўлсин, боринг севаман.
Хўжабекова Мушарраф.
Hech narsani isbotlashga urinmang. 🤔🤫
Odamlar orasida mavjudligingiz - hammasining isboti! 🤗😉
Dili xastalarga bo‘laylik darmon,
Mazlumlar qalbiga ozorlar yomon.
Omonat dunyoda yashaylik kulib,
Farzandlar ortidan yuraylik shodon.
🖊 Oliya Ravshanova
🌨 Assalomu alaykum!
❄️Xayrli tong qadrli bo‘lgan qadrdonlar.
🎄Alloh in’om etgan yana bir tong muborak bo‘lsin.
❄️Bugungi kuningiz kechagi kuningizdan xayrli, fayzli, manfaatli va barakaliroq bo‘lsin, azizlar!
🌟🌟Инсон ким бўлмасин доим гўзаликка интилиб яшайди
🌷🌷Аллоҳ яратган ҳар бир нарсада гўзаллик бор...
Ҳар бир ёмонликни ортида яхшилик, ҳар бир дарднинг ортида эса бахт яширин...
🌺🌺Шундай экан дардлар ва ғамлар, ташвишлар олдида ўзингизни юқотиб қўйманг Қадрдон.
! 🤗🤗🤗
Тўртта иш бор-ки, ҳар бирининг эвазига алоҳида ваъда бор.
Шукр. “Агар шукр қилсангиз, сизга яна ҳам зиёда қилиб бераман”. (Иброҳим сураси, 7-оят).
Зикр – эслаш. “Шундай экан, мени зикр қилинглар (эсланглар), мен ҳам сизларни эслайман”. (Бақара, 152).
Дуо. “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қиламан”. (Ғофир, 60).
Истиғфор – кечирим сўраш. “Модомики истиғфор айтарканлар, Аллоҳ таоло уларни азобламайди”. (Анфол, 33).
Qishning sokin bir tunida, siz uchun sokin tarona ilindim...❤️
Tuningiz osuda o‘tsin!!!✨🌙
Sizlarni yaxshi ko‘raman. 🥰🫶
Umidim koʻp edi
axir,
bu kuzdan...
Tunda vidolashmay ketdi noyabr –
menga siniq nigoh tashlagan qizday,
unsiz soʻzlarimga qazdirib qabr.
Ketdi quloq tutmay sanolarimga,
bir lahza...
Junundan chekinmagandim.
Men hatto, suqlanib qanotlariga
ozor bermagandim, teginmagandim!
Qani xazonlarim – hurkak barglarim,
daraxtlarga bitgan xatlarim qani?!
Yelkangga botgandek ogʻir dardlarim,
haddim sigʻarmidi
Sen-la ketgani?
Quchogʻimga kirdi –
murdadek ayoz,
yulduzlar suratin chizib havoga.
Koʻzlaringga choʻgʻdek koʻringan hamroz
tashrifingni kutar qaysi ma’voda?
Bu falak sindirgan qovurgʻasidan
yogʻilar ukparga doʻngan qon – abr.
Men hali toʻkilib ulgurmasimdan,
Seni – kuzni olib
ketdi
noyabr...
© Muhammad Siddiq
Тарк этсанг, ортингга қайрилмасдан кет,
Изингдан хотира қолдирмасдан кет,
Юрагимни ўтда ёндирмасдан кет.
Тарк этсанг...
Нигоҳларинг қайтиб ортга боқмасин,
Ҳажринг дарёсида кўнглим оқмасин,
Армон кипригимга дурлар тақмасин,
Тарк этсанг...
Сеникидан баланд ғурурим, билсанг,
Бир кун пушаймонлар бағрингни тилса,
Унутма, кечирмам тиз чўкиб келсанг,
Тарк этсанг...
Янгилама дилда аччиқ аламни,
Ўгирилма, яна тирнаб ярамни,
Хотирдан ўчиргум сен бор оламни,
Тарк этсанг...
Муножот Каримжон қизи ✍