Ҳазрати Умарнинг халифалик даврларида уйларига маккалик бир дўстлари меҳмон бўлиб келди. Қоронғи кеча эди. Ҳазрати Умар уйларида давлат ишлари билан машғул эдилар. Дўстларидан узр сўраб, бироз кутиб туришини айтдилар. Давлат ишини битирганларидан кейин, ёниб турган чироқни ўчирдилар ва бошқа чироқни ёқдилар. Дўстлари бундан ҳайратланиб, сабабини суриштирди. Ҳазрати Умар шундай жавоб бердилар:
– Ўчирилган чироқнинг ёғи хазинаникидир, яъни давлатники. У давлат ишлари кўрилаётган пайтда ёнса, менга ҳалол бўлади. Сен эса менинг ошнамсан, суҳбатимиз ҳам ўзимизга тегишли бўлади. Шу сабабли ўз пулимга олинган иккинчи чироқни ёқиб қўйдим. Давлатнинг моли хусусий ишларга қўлланилса, ёруғлик ўрнига қоронғилик ва уят бўлади.
Bir odam haqida bilmoqchi bo'lsang,
Qiziqma odamlar u haqda ne der,
Kimligin anglaysan - eshitib ko'rgin,
Boshqalar haqida u nimalar der.
Xayrulla Hamidov
Bilimni baholash agentligining yozma ish (esse) ni baholash yo'riqnomasi.
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
🎲 “QO‘SHIQ IJROCHISI KIM? 034. 🎶 ( MUSIQA ). @EVRIKAQUIZTEST KANALI UCHUN MAXSUS.”
Tuzuvchi: @Akmal_Fayzullayev @EVRIKAQUIZTEST KANALI UCHUN MAXSUS. testiga tayyorlaning
🖊 25 ta savol
⏱ Har bir savol uchun 45 soniya
📰 Ovozlar guruh aʼzolari va test egasiga koʻrinadigan boʻladi
🏁 Test kamida 2 kishi ishlashga tayyor boʻlganida boshlanadi. Uni toʻxtatish uchun /stop buyrugʻini yuboring.
Biz bilan yangiliklar yana-da yaqin!
Ijtimoiy tarmoqlardagi kanallarimizga quyidagi havolalar orqali obuna bo‘ling! 👇/channel/ZIYOLI_USTOZLARMIZ
Ўзингизга ишонинг
Бу бола фақат синф эмас, бутун мактаб бўйича энг камбағал оиладан эди. Ўқитувчининг жаҳлини чиқарган нарса ҳам шу: ўзи нима аҳволда-ю, “Ким бўлсам экан?” мавзусида етти бетли иншо ёзибди. Ёнида илова-чизмаси ҳам бор – йилқичиликка мўлжалланган каттакон ферма. Иншо “0” баҳо билан эгасига қайтди. Бола ҳайрон бўлди. Дарс тугагач, ўқитувчининг олдига оқараб кириб, нега бундай баҳо қўйганини сўради. “Ёзганларинг ёшингга тўғри келмайди. Ҳолингга қараб орзу қилсанг бўлмайдими? Сен ўйлаётган ферма учун катта маблағ керак. Олдин ер сотиб олиш зарур, кейин отлар, ем-хашак… Хуллас, хом хаёлларингни қўйиб, иншони бошқатдан ёз”. Бола хафа бўлиб уйига қайтди. Узоқ ўйланиб ўтирди. Эртасига эса ёзганларини эски ҳолатда ўқитувчисига олиб борди: “Сиз баҳонгизни ўзгартирманг, мен эса орзуларимни…
”Йиллар ўтди. Энди нафақага чиққан ўқитувчи каттакон йилқичилик фермасига ҳайратланганча қараб турар, ичкарида бир пайтлар орзулари учун “0” баҳо олган собиқ ўқувчиси ҳашаматли уйда ўтирарди. Рўпарасидаги деворда, камин устида эса иншога илова қилинган йилқичилик фермасининг рамкага солинган чизмаси бор эди.
Иштонсиз чўпдан ҳам қўрқиб тураркан,
Кириб кетмасин, деб хавфу хатарлар.
Асосан кечқурун мажлис қиларкан,
Кундузи уйқуда бўлган раҳбарлар.
Кун бўйи чарчаган ишлаб ходимлар,
Сўкиниб-сўкиниб кирар мажлисга.
Ухламасдан кутар уйда хотинлар,
Лаънат айтиб бундай бемаъни ишга.
Мажлис бошланади, қизил гап бари,
Тартиб интизому, таклиф, ташаббус.
"Инсон ҳуқуқлари", "инсонлар қадри",
Унгача шаҳарда қолмас автобус.
Мажлис тамом. Аёз, совуқ авжида,
Отнинг калласидек таксилар нархи.
Раҳбар кетар хизмат машинасида,
Шуми бонг урилган инсонлар қадри.
Олий минбарлардан айтилар бот-бот,
Ходимларга дам бер, вақтида кетсин.
Ярим кечадаги мажлисни йўқот,
Халқим қадрланган кунларга етсин.
Йўқ, тунда йиғилиш чақирар такрор,
Раҳбарлар кундузи ухлаб тўйганлар.
Хатто олий минбар қилмас экан кор,
Унга ҳам кўндаланг “қўйиб қўйганлар”
Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста-бемор келди. Бажариши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгура олмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди.
Доктор сўради:
«Бу ишларни бошқа биров қила олмайдими? Ёки биронтаси ёрдам берса-чи?»
– Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди.
«Сизга бир рецепт бераман, – деди доктор.
– Унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз».
Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди.
– Сайрни-ку тушундим, лекин қабристон нега керак? – сўради шифокордан.
– Қабристонга бориб, мозорларга қаранг. У ер ўзини ҳаммадан керакли билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат менгина қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттираётганига гувоҳ бўласиз...
🔥ONA...
Gʻaflatlarda qolib ketgan bolang keldi,
Hoyu-havas magʻlub etgan bolang keldi,
Xatolarin anglab yetgan bolang keldi,
Bagʻringdan joy berasanmi aytgin Ona...
Kechroq bildi dil mexringa zorligini,
Duoingsiz hech kim emas xorligini,
Eslab qoldi Onasi ham borligini,
Bagʻringdan joy berasanmi aytgin Ona...
Koʻnglin kiri, koʻnglidan ham toshib ketgan,
Dunyoni deb hasratlari oshib ketgan,
Bolang keldi, shaharlarga shoshib ketgan,
Bagʻringdan joy berasanmi aytgin Ona...
Chorlaganding kelolmadi ostonanga,
Qaramadi koʻngil degan koshonanga,
Yomon oʻgʻil bitgan ekan peshonanga,
Bagʻringdan joy berasanmi aytgin Ona...
Shamol kabi shoshaverdi yillari ham,
Tosh misoli qotaverdi dillari ham,
Kechirimlar soʻrolmaydi tillari ham,
Bagʻringdan joy berasanmi aytgin Ona...
Oh vujudi, quchogʻingni qilar talab,
Necha yilki duodasan baxtin tilab,
Qadring bilmas bolangni ham boshin silab,
Bagʻringdan joy berasanmi aytgin Ona...
Koʻnglin kiri, koʻnglidan ham toshib ketgan,
Dunyoni deb hasratlari oshib ketgan,
Bolang keldi, shaharlarga shoshib ketgan,
Bagʻringdan joy berasanmi aytgin Ona...
⚡️Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонига рўйхатдан ўтиш давом этмоқда
🖥 2024 йил 2 декабрдан она тили (ўзбек, қорақалпоқ, рус) ва адабиёт фанларидан миллий сертификат тест синови учун талабгорларни my.gov.uz сайти орқали рўйхатга олиш бошланган. Рўйхатга олиш 8 декабрь 23:59 га қадар давом этади.
❗️9 декабрь – тўлов қилишнинг сўнгги муддати.
📆 Тест синовлари 21–22 декабрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
🏁 “QO‘SHIQ IJROCHISI KIM? 034. 🎶 ( MUSIQA ). @EVRIKAQUIZTEST KANALI UCHUN MAXSUS.” testi yakunlandi!
25 ta savolga javob berildi
🥇 Matmurodova D – 16 (6 daqiqa 17 soniya)
🥈 Qõzibayeva Elmira Dilmurodovna – 15 (5 daqiqa 16 soniya)
🥉 Mansur Jo'rayev – 14 (6 daqiqa 37 soniya)
4. 𝓷𝓸𝓻𝓴𝓾𝓵𝓸𝓿 𝓷𝓸𝔃𝓲𝓶 – 7 (1 daqiqa 25 soniya)
5. @Zokhidjon_khalikov96 – 1 (19 soniya)
6. @UZB_27_61 – 1 (35.6 soniya)
7. Nodir 101 – 1 (38.7 soniya)
8. @BSB_RisbayevaMuattar – 0 (10.3 soniya)
9. HAMRAYEV ALISHER – 0 (12.7 soniya)
10. @Karimovaa_Dilorom – 0 (28.8 soniya)
11. Zavqiddin Muhiddinovich – 0 (1 daqiqa 4 soniya)
🏆 Gʻoliblarni tabriklaymiz!
ХАЙРЛИ ТОНГ
Тонгда туриб сайр қилдик. Қаҳва дамлаб ичдик. Болаларни мактабга кузатдик. Энди бемалол ишга кетса ҳам бўлаверади.😉 Фақат эшикдан чиқишингиздан олдин яхши кайфиятни, ишончни, мана бундай😊 табассумни ҳам олволинг.
Бугун биииир табассумли кун қилайлик. 🥰 Қиш кунида маззада! Қаерга бўлсада табассум билан кириб бориш! 🫡
Нима дедингиз? 😉
Хайрли тонг, азизим! Уйғонганингизга, ўқиётганингизга, бирга эканлигингизга ташаккурларим!🤗
Юрган йўлларингни тупроқлари зар,
Ютар ҳаволаринг жаннатдан сабо.
Нигоҳинг ўтади томирлар қадар,
Ва барча дардларга беради шифо!
Оразинг бир кўриб дод дейди Қуёш,
Заминга талпинар,
кўшкидан тониб.
Шамоллар пойинга урадию бош,
Баҳорлар келади сени соғиниб!
Ҳар бир нигоҳингнинг жонимда қасти,
Ҳар сўзинг кўнглимнинг оҳанрабоси!
Ишқингда мен ёмон оғридим, рости,
Боримни тикардим, бўлса давоси!
Тумонат ичида топилган дурим,
Ажиб ҳисларимнинг хазинабони!
Аллоҳга мунтазам йўлланар зорим,
Сенга йўлатмасин ўзга адони!
Яшар маконингда олов бетутун,
Тунлар юлдузлари юрар сайрда.
Не ажаб, бунда сен аҳоли учун,
Бошқа ҳамма юртлар қолган жабрда!
Ошиқ-гирифторлар сафлари тўлиб,
Сўнги имконлардан биз ҳам умидвор.
Соғинчдан янчилиб кетсак ҳам ўлиб,
Васолдан тирилиб кетмоқлик ҳам бор!
Малика Тавфиқ