Тонг отгач...
Тонг отгач уйғониб келар кунларим,
Елкамдан сирғалиб тушар қора тун.
Кафтимда жонланиб борар жимларим,
Кўзларим сўзлайди, сўзлари беун.
Охорли мактублар қанотин қоқиб,
Булут ёриғидан нурдайин ўтар.
Оппоқ хаёлингиз келади оқиб,
Сиз бор кўзларимга дур бўлиб етар.
Тонг отгач, уйғониб келар кунларим...
Шоира Жаҳон.
Bir ko‘ngil istayman ko‘nglimday bo‘lsin,
Bahorday sog‘inay adolarini.
Ko‘nglimday yig‘lasin, ko‘nglimday kulsin,
Kechirib yashayin xatolarini...
Amir Xudoyberdi
Xayolingdan oʻtamanmi hech,
Hech oʻrtanib sogʻinch ohida.
Qilamanmi holing faromush,
Tushlaringa kirib gohida.
Sheʼrlarimni oʻqiysanmi, ayt,
Satirlardan izlab oʻzingni.
Yigʻladingmi bir martagina,
Yoʻllarimga tikib koʻzingni.
Hech tilinga oldingmi ismim,
Koʻz oldinga keldimmi bot-bot.
Yoki seni allaqachonlar,
Unutishla siyladi hayot.
Ovozimni eshitging kelib,
Yomgʻirlarga tutdingmi quloq.
Shamol boʻlib soching silasam,
Sezmadingmi tanangda titroq.
Suratimga qarab, jilmayib,
Tirikku deb ovunmadingmi,
Rostini ayt, faqat rost soʻzla,
Oz boʻlsa ham sogʻinmadingmi?
Malika Tavfiq
#Fikr u darajada toʻgʻri emas deb oʻylayman...(sizlar qanday fikrdasizlar...
Javoblarni ertaga kutaman
(Alloh qoʻllayman desa hech gap emas...
Allohdan astoydil soʻragan,
intilgan, izlangan, harakat qilgan,
bilimli deyish kerakmidi shu fikrlarni
Prezidentimiz suratiga yozgan profil egasi?
PUL -- qachon topiladi?
Qachonki mehnat qilsa, xoh jismoniy boʻlsin, xoh aqliy boʻlsin ...
Кимлар деди, бизни бедаво.
Қисмат қилди гоҳи бенаво.
Умидларни узмайин ҳамон.
Ҳаёт сенга бӯларман шайдо.
Қанча бору йӯқларинг билан.
Ғусса ю, андуҳларинг билан.
Дилда ёнган чӯғларинг билан.
Ҳаёт сенга бӯларман шайдо.
Гоҳ йиғлатиб ,гоҳи кулдирдинг.
Гоҳ яшнатиб ,гоҳи сӯлдирдинг.
Оқу, қораларин билдирдинг.
Ҳаёт сенга мен доим шайдо.
Яратганга етди ҳар оҳим.
Умидимни гуллат илоҳим.
Кечиргайми ,ҳолиқ гуноҳим.
Ҳаёт сенга мен ошиқ шайдо.
Уйқу қочиб тунларим бедор
Тунлар тонгга боқиб умидвор.
Бунча ширин бӯларсан дийдор.
Ҳаёт сенга бӯлганман шайдо.
Ғамлар бериб яна овитдинг.
Баъзан ӯзингдан ҳам совитдинг.
Гоҳи бори -йӯғим.унитдинг.
Ҳаёт нетай ,бӯлганман шайдо.
Куйинчаксан, куйиккинамсан.
Армонлари буюккинамсан.
Борлигингча суюккинамсан.
Ҳаёт сенга булганман шайдо.
Менга бердинг оналик бахтин.
Ҳам ошиқлик, шоирлик шаҳдин.
Ҳақ қулиман, бир қуллик аҳдин.
Ҳаёт сенга бӯлганман шайдо.
Ҳаёлларим оппоқ кабутар.
Бори олам бағрида кезар.
Гоҳ сӯз бӯлиб мисралар тузар.
Ҳаёт сенга бӯлиб мен шайдо.
Лутфия Умарова
✨🌙🕊
Tuningiz tinch va osuda oʻtsin!
Hamisha Allohni panohida boʻling, azizlarim!
✨🌙🕊🤍
Baxtimiz qomusi
8-dekabr Konstitutsiya kuniga bag'ishlangan tadbir ssenariy
Kanalimizga obuna bo‘ling!👇👇
@ZIYOLI_USTOZLARMIZ