#Audioshèr
#Premyera
...MAYLIMI?...
Har kim o'z koriga botgan dunyoda,
Uy-u ro'zg'origa botgan dunyoda.
Ko'nglini dunyoga sotgan dunyoda,
Xudoyimga borib kelsam maylimi?
Dilimni sug'orib kelsam maylimi?...
✍Sanobar Mehmon
🎙Nilufar Halimova
‼️Эрта тонгдан кофе ичувчилар бу видео айнан сизлар учун.
✅ Агарда сиз ҳам эрта тонгдан кофе ичаётган бўлсангиз дар ҳол бу холатни тўхтатинг! Эрталаб уйқудан уйғонганингиздан сўнг биринчи бўлиб сув ичиб ундан кейин кофе ичсангиз ўзингизнинг соғлигингизга ҳам жуда ҳам фойдали бўлади.
Қорним тўқ, болам, ҳозирча борман,
Азиз фарзандим, меҳрингга зорман!
Бир онанинг айтгани, барча фарзандлар учун хулоса бўлсин.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Илҳақ бўлиб ўтар лаҳзалар,
Кунларим термулади ўйчан.
Қани энди бир дунё бўлиб,
Дунёни ўз ҳолига қўйсанг...
Янги тўн ҳам кийсангда бундоқ...
Юравермай эскисин ямаб.
Одам бўлмоқ - бу марра эмас!
Дунё бўлолмасанг яшама!
Сен дунёнинг ғамини эмас,
Дунё сенинг ғамингни еса...
Сенга ҳайрат билан тикилиб
"Дунё шундай экан-да" деса!
Шуҳрат ОРИФ
xayrli tong !!!.....🥰🤗
hayotimdagi yaxshilarim!..😉
Har qanday holatda ham
Alhamdulillah!.
Minnatdorman hayot!..❤️
Baxt ,quvonch,iliq va shirin his tuyg'ular kun davomida hamroh bo'lsin.🥰🥰
Бугунги кунда сизни ҳаётингизни ўзгартирадиган нуқта бордир, сабр қилинг.😊
Ассалому алайкум
Хайрли тонгда нима бор экан деб назар солаётган кўнгли кенг, меҳри барчага бирдек тенг яхшиларим.
-Омонмисиз?!☺️
Ўқияпсизми?,- демак омонсиз!
Доим омонлик ва саломатликда бўлинг!
Сиз кўпчиликка керак инсонсиз!🥰
Беморларимизга шифо, йўлдагиларга оқ йўл, ишлаётганларга ғайрат, савдогарларга барака, маҳзунларга хушҳол, қалбларга муҳаббат, янги кунга миннатдорлик тилаб, яп-янги ҳафтанинг тyртинчи кунини хам қарши олдик яхшиларим. Куннинг ва вактнинг утишини каранг. Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин.
#Хайрли_тонг
❄️ Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин, қадрдонлар!
Қалбингиз иймонга,
Уйингиз қувончга.
Юзингиз нурга,
Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин!
Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин🤲
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг...
Севги йўқ деганлар, йиғласин асли,
Юраги музларга ўралган шулар.
Меҳр мухаббатни билмаган фасли,
Қаҳратон кунларда йиқилган шулар.
Роббисин севмаса, иймон демаса,
Исломга етмаса мухаббати чин.
Наҳот улар она меҳрин илмаса,
Наҳот отасига бўлолмаса қин.
Ишонмайман дея айтганлар билсин,
Севгилар бошланган Одам Атодан.
Пайғамбар зотлари сўзларин илсин,
Расуллар бошлашган аввал Худодан.
Севги нима ўзи? Деганларга жим,
Юрагинг амрига қулоқ сол дейман.
Дунёни меҳрга чўктириб таслим,
Қилган кунинг <Севги мухаббат> дейман.
Шалола Жалолова ✍🏻
Кимлар деди, бизни бедаво.
Қисмат қилди гоҳи бенаво.
Умидларни узмайин ҳамон.
Ҳаёт сенга бӯларман шайдо.
Қанча бору йӯқларинг билан.
Ғусса ю, андуҳларинг билан.
Дилда ёнган чӯғларинг билан.
Ҳаёт сенга бӯларман шайдо.
Гоҳ йиғлатиб ,гоҳи кулдирдинг.
Гоҳ яшнатиб ,гоҳи сӯлдирдинг.
Оқу, қораларин билдирдинг.
Ҳаёт сенга мен доим шайдо.
Яратганга етди ҳар оҳим.
Умидимни гуллат илоҳим.
Кечиргайми ,ҳолиқ гуноҳим.
Ҳаёт сенга мен ошиқ шайдо.
Уйқу қочиб тунларим бедор
Тунлар тонгга боқиб умидвор.
Бунча ширин бӯларсан дийдор.
Ҳаёт сенга бӯлганман шайдо.
Ғамлар бериб яна овитдинг.
Баъзан ӯзингдан ҳам совитдинг.
Гоҳи бори -йӯғим.унитдинг.
Ҳаёт нетай ,бӯлганман шайдо.
Куйинчаксан, куйиккинамсан.
Армонлари буюккинамсан.
Борлигингча суюккинамсан.
Ҳаёт сенга булганман шайдо.
Менга бердинг оналик бахтин.
Ҳам ошиқлик, шоирлик шаҳдин.
Ҳақ қулиман, бир қуллик аҳдин.
Ҳаёт сенга бӯлганман шайдо.
Ҳаёлларим оппоқ кабутар.
Бори олам бағрида кезар.
Гоҳ сӯз бӯлиб мисралар тузар.
Ҳаёт сенга бӯлиб мен шайдо.
Лутфия Умарова
#Шеър:
Ташқарида совуқ, ташқарида қор
гоҳ бўралаб, гоҳ тиниб.
Сен менинг қалбимда, мен сенинг…
ўтирибмиз исиниб.
Рафиқ Ўзтурк
❤️❤️
Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?
Ассалому алайкум. Хайрли кун барчага
Пайшанба кунингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин. 🌼🌼
💜☺️💜☺️💜☺️💜☺️
Кун давомида яхши кайфият
хамрохингиз бўлсин 🤗
Ишингиз унумли,
сер даромад
бўлсин...🤲
✨🫧Тонглар бор экан, фурсат бор- Уйғон!
Ҳаёт бор экан, лаҳза бор -Яша!
Кўнгил бор экан, муҳаббат бор -Сев!
Фикринг бор экан, фикрдош бор- Дўст бўл!
Мӯъжиза бор экан-ҳайрат бор- Сез!
Имкон бор экан, умид бор- Мақсад қил!
Мақсадларингиз учун курашинг, ЭНГ оғир пайтда ҳам кучли эканингизни унутманг!
Хайрли кун.
КЎЧАГА РИСҚ ИЗЛАБ ЧИҚҚАНДА ЭРКАК.
Юрагида ётар орзулар бисёр.
Минг ўй эчимидан бир жони ҳалак.
Ҳар йўлда асрагин бўлиб мададкор
Кўчага рисқ излаб чиққанда эркак.
Тогидир ортида қолган кўзларнинг.
Ҳар кўнгил калитин топмоғи керак.
Бирни топса оллоҳ қилиб бергин минг.
Кўчага рисқ излаб чиққанда эркак.
Ҳар куни банд бўлсин қўллари тўлиб.
Келганин магрурча беролсин дарак.
Ҳеч қачон қўймагин қаддини букиб.
Кўчага рисқ излаб чиққанда эркак.
Учраган ҳар йўлин ҳалолдан тобла.
Неча қаро кўзга бўлгувчи тиргак.
Кунда ҳўп бир қучоқ омад бер қўлла.
Кўчага рисқ излаб чиққанда эркак.
Кимгадир илинждир, кимгадир қоя.
Ортидан омадни тилар минг ҳалак.
Роббим омадига қўйма ниҳоя.
Кўчага рисқ излаб чиққанда эркак.
Ҳулкарой Ҳожамовна ✍
Mashhur shaxmatchi Rustam Qosimjonov tavallud topgan kun.
Rustam Qosimjonov 1979-yilning 5-dekabrida Toshkent shahrida tug'ilgan. Jaji Rustamning shaxmatga ko'ngil qo'yishida oilasining hissasi katta bo'ldi. Rustamning onasi Mehrixon opa o'g'lining bolaligini shunday eslaydi. Rustam go'dakligida serxarxasha bola bo'lgan. Lekin 2-3 yoshga kirganida mozaiki, konstruktor kabi qunt va sabr talab qiladigan o'yinlarni o'ynab o'tirardi. Bu paytga kelib ancha esi kirgan, injiqliklari kamayib, mo’minqobil bolaga aylandi va u yog'iga meni qiynamadi. Rustam ham hamma kabi oddiy bola bo'lgan. U mahalladagi o'rtoqlari bilan ko'chada to'p tepardi, velosiped minardi, berkinmachoq o'ynardi. Uning eng yaxshi ko'rgan mashg'uloti daraxtga chiqish edi. Hisob-kitobga qiziqishi ham esimda qolgan. U hammamizni yoshimizni so'rab kim-kimdan necha yosh kattaligini, ma'lum miqdordagi pul oy oxirigacha yetishi uchun har kuni qanchadan sarf qilinishi kabi masalalarni o'zicha hal qilib yurardi.
Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊👍
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
Postlarimizga reaksiya bosayotgan aziz muxlislarimiz omon bo‘lsinlar.
Qo‘llab quvvatlaganingiz uchhn tashakkurlar!!!
Abbos Obidov uchun maxsus...
Тонг отгач...
Тонг отгач уйғониб келар кунларим,
Елкамдан сирғалиб тушар қора тун.
Кафтимда жонланиб борар жимларим,
Кўзларим сўзлайди, сўзлари беун.
Охорли мактублар қанотин қоқиб,
Булут ёриғидан нурдайин ўтар.
Оппоқ хаёлингиз келади оқиб,
Сиз бор кўзларимга дур бўлиб етар.
Тонг отгач, уйғониб келар кунларим...
Шоира Жаҳон.
Bir ko‘ngil istayman ko‘nglimday bo‘lsin,
Bahorday sog‘inay adolarini.
Ko‘nglimday yig‘lasin, ko‘nglimday kulsin,
Kechirib yashayin xatolarini...
Amir Xudoyberdi
Xayolingdan oʻtamanmi hech,
Hech oʻrtanib sogʻinch ohida.
Qilamanmi holing faromush,
Tushlaringa kirib gohida.
Sheʼrlarimni oʻqiysanmi, ayt,
Satirlardan izlab oʻzingni.
Yigʻladingmi bir martagina,
Yoʻllarimga tikib koʻzingni.
Hech tilinga oldingmi ismim,
Koʻz oldinga keldimmi bot-bot.
Yoki seni allaqachonlar,
Unutishla siyladi hayot.
Ovozimni eshitging kelib,
Yomgʻirlarga tutdingmi quloq.
Shamol boʻlib soching silasam,
Sezmadingmi tanangda titroq.
Suratimga qarab, jilmayib,
Tirikku deb ovunmadingmi,
Rostini ayt, faqat rost soʻzla,
Oz boʻlsa ham sogʻinmadingmi?
Malika Tavfiq