ziyoli_ustozlarmiz | Unsorted

Telegram-канал ziyoli_ustozlarmiz - ZIYOLI USTOZLAR

3752

«ZIYOLI USTOZLAR» guruhi barcha fan o‘qituvchilariga metodik yordam uchun tashkil etildi. Guruh rahbari: @Teacher_KR Tashkil etildi: 02.01.2020 Guruh manzili: https://t.me/ZIYOLI_USTOZLARMIZ

Subscribe to a channel

ZIYOLI USTOZLAR

8-ДЕКАБРЬ ӨЗБЕКИСТАН РЕСПУБЛИКАСЫ КОНСТИТУТЦИЯСЫ ҚАБЫЛ
ЕТИЛГЕНИНЕ 32 ЖЫЛ ТОЛЫЎ КҮНИ БАЙРАМЫҢЫЗ ҚУТЛЫ
БОЛСЫН.ЕЛИМИЗ ТЫНЫШ
НЕСИЙБЕМИЗ МОЛ БОЛСЫН
ӨСИП КИЯТЫРҒАН ЖАС
ӘЎЛАДЛАРЫМЫЗ КӨКИРЕГИНДЕ БӘРҚУЛЛА
ЎАТАН ДЕП УРЫЎШЫ БИР
ЖҮРЕК БОЛСЫН.ЎАТАН ДЕП
ЖАСАСЫН.ЎАТАН УШЫН
ЖАСАЙЫҚ!

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Шарофат Кадировна, Usmon To'raxonov raised your reputation.
Current: 39

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

#Хайрли_кун

Яна эрта  тонгга  ёруғ кунга насибамиз қўшиганидан Аллоҳга хамд бўлсин дея, сизга Ҳайрли кун тилаймиз !!!

💫Аллоҳ Таоло Ўзи сизни бу Куннинг ажиб туҳфаси ила баҳраманд этсин!!!

💫 Кунингиз хайрли тинч осуда сакинатли ибодатли омадлий
хотиржам кун бўлсин Азизларим!!!
Хонадонингизга файзу ➖барокат Тинчлик хотиржамлик тилаб қоламиз.
Ўзингизга♥️Ва сиз севганларга соғлик ➖узоқ умр тилаб энг яхши дуо ИККИ ДУНЁ САОДАТНИ насиб этсин.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

#Bugungi_kun_hikmati

Sen nohaq bo‘lganingda oldingda bo‘lgan inson haqiqiy do‘stdir. Haq bo‘lganingda har kim ham oldingda bo‘laveradi.

✍ Mark Tven

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Ота ҳовли хотиралари

Қиш таровати


Тонг отарди эриниб совуқ қиш чилласида,
Отам ўтин майдалар артиб пешона терин.
Туриш керак уйқунинг энг ширин палласида,
Юз-қўлни ювар эдик фарзандлар бирин, кетин.

Онам сандал кулини тўкиб келарди яна,
Отам ўчоққа олов ёқарди кўз ачишиб.
Ташқари, ҳовлимизда совуқ қилар тантана,
Деразадан боқардик совуқ қишга қунишиб.

Чўғ тайёр бўлгач онам тоғорага соларди,
Тизилишиб кутардик сингиллар, укам билан.
Қаҳратон қишнинг забти томорқада қоларди,
Иссиқ билан кулгу ҳам кириб келарди бирдан.

Чой устида отамлар бобом ҳақда сўзларди,
Тонг саҳарда бозорга кетганин айтар маъюс.
"Қўйинг, дадам турпини сотмоқликни кўзларди",
Дерди онам ойнага бир қараб олиб тўйқус.

Бобом, бобожоним... деҳқон эди қишлоқда,
Тинганини кўрмаган бирорта қишлоқдошим.
Ерга меҳр берарди кулиб, қувнаб мароқда,
Бобомни эслаган чоғ етмаяпти бардошим...

Дадам, дадажоним... хали кун ёришмасдан,
Мактаб томон кетарди, палтосига ўраниб.
Қуёшнинг заррин нури  теракларга тушмасдан,
Ишига борар эди, қолган эди ўрганиб.

Онам сигир соғарди, томоша қилардик биз,
"Тез кийининг, даданглар кутар сизни мактабда.
Ортидан дарсингизга зумда етиб борингиз,
Аввало таълим керак сизлар учун шу тобда".

Онам, онажоним... бизни кузатар экан,
Кенжатойни қучоқлаб ортдан қараб қоларди.
Кенжатой эргашарди етмоқчи бўлиб бирдан,
Қайта-қайта қўл силкиб,  онам қўли толарди...

Бугун бу уйга келсам кўз ўнггимда болалик,
Қўлин силкиб туради, қучоғида иссиқ тафт.
Қанчалар азиз экан бу ҳовли, гоҳ билмадик,
Эсламоқнинг ўзи ҳам экан тотли олий бахт.

Ҳў, болалик мўралар томларнинг тирқишидан,
Набиралар кулгиси такрорлар қиш тонггини.
Отам ўтин чопарди, қолмасди юмушидан,
Баланд-баланд чаларди тирикликнинг бонггини.


Эркинжон Бўстоний

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Шундай одамлар бор, бир бутун умри.
Асрларга ибрат бӯлгулик саҳифа.
Шундай одамлар бор бахти ,ҳузури.
Эзгу амалларга даъват вазифа.

Шундай одамлар бор нафсининг қули.
Ғарибнинг нонига солади чангал.
Ёлғону -ғийбатдан иборат йӯли.
Яна шариатдан гапирар дангал.

Шундай одамлар бор умри бир офтоб.
Барчага баробар, улашар меҳрин.
Шундай одамлар бор бебаҳо китоб.
Илму маърифатга бахш этар умрин.

Шундай одамлар бор кӯз очиқ сӯқир.
Бемақсад бесамар ,кезар ҳаётни.
Зоғлар каби ,булбул умрини чӯқир.
Ер қандай кӯтарар бу кабиҳ зотни.

Шундай одамлар бор ,жимгина яшар.
Ҳам тили, хам қӯли ,саховат жӯмард.
Миннатни билмайди, қӯвонч улашар.
Юраги тозадир, яшар ҳалол мард.

Шундай одамлар бор ,бӯлса беролмас,
Ӯзидан баландга қилолмас тоқат.
Обрӯ, мартабасин зарра кӯролмас.
Бундайлар дилида бӯлмаган шафқат.

Ҳар бир моддиятнинг бор экан зидди.
Оқ нинг зидди қора, кунники тундир.
Яратган ҳукмига ,банда йӯқ ҳадди.
Шу сабаб қадрли, олам бутундир.

Лутфия Умарова.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Konstitutsiya kitobining soʻzi:

---Men baxtnoma kitobman
Aql hamda idrokman
Yoʻl koʻrsatib charogʻon
Sizni qilay farovon !

Oʻquvchi:

---Sendan topdim baxtimni
Huquqimni ahdimni
Yoʻlim nurafshon boʻldi
Qalbim nurlarga toʻldi !

📗🖊

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Valiyeva Elmira Hakimovna, Matmurodova D raised your reputation.
Current: 345

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Guruhimizga yangi kelganlar xush kelibsiz!!!🤝❄️
Sizlar uchun eng yaxshilarini ilinamiz...☺️❤️

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Welcome, Рахмонкулова

📊 Bitcoin Price: Updates every hour.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Welcome, Maftuna

🔸 @fovbot — professional tool for managing Telegram groups

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Har tongda Bismilloh bo‘lganda odat,
Yor bo‘lar kun bo‘yi baxt-u, saodat.
O‘totgan har onning qadriga yetib,
Hayotni sevish ham, bitta ibodat.

Yelkada bo‘lsa ham tog‘dek og‘ir yuk,
Niyatlar oliydir, maqsadlar buyuk...
Mujassam bizlarda juda ko‘p xislat,
Tabiat bag‘rida erkamiz, suyuk!

Nechun, ko‘zlaringgiz mudrab turibdi?
G‘aflat uyqusini sudrab yuribdi.
Musaffo shaboda ilhaqdek go‘yo,
Derazadan sizga qarab turibdi.

Erta uyg‘onganga baraka bisyor,
Rizq-ro‘zga mo‘l-ko‘l bu ko‘hna diyor.
Sovugan yurakni qizdirmoq uchun,
Dasturxonda sizga issiq choy tayyor.

Ko‘chaga otlaning aytib ming shukur,
Shunda qalbinggizda muhabbat unur.
Yaxshi kayfiyatda boshlang har kunni,
Go‘zal chehranggizdan arimaydi nur.

Umid bongingizni urar to‘qmoqda,
Tushkunlik qolmaydi chalkash so‘qmoqda.
Hayotning tong zarrin nurini olib,
Daryo oqmoqdadur, umr o‘tmoqda.

Kuningiz quvonchga to‘lsin !

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

ҚОМУС
Ватаним шаънисан, ғурури кўзи,
Истиқлол кўзгуси,қонунли сўзи.
Ҳақиқат истар дил, топади ўзни,
Сенда битилгандир,халқим қомуси.

Аждодим ҳақ истаб,кетди армонда,
Бугун фарзандлари,ҳақли иймонда.
Тинчлиги барқарор,ҳар сатр сўзда,
Сенда битилгандир,халқим қомуси.

Эллар озод яшар,Ватан сатҳида,
Ўзингсан ҳам орим, номус саҳнида.
Китобингни асраб,қўллай аслида,
Сенда битилгандир,халқим қомуси.

Халқимни қаддини,тутасан қомус,
Ҳар битар каломда,қадрият номус.
Йўлимда маёқдек, ранг берар бир тус,
Сенда битилгандир,халқим қомуси.

Ширина Зиё.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

✨✨✨


🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

🇺🇿🇺🇿🇺🇿ЎЗБЕКИСТОН🇺🇿🇺🇿🇺🇿


Бизнинг Ўзбекистонда,
Камбағаллар бўлмайди,
Ҳатто қушлар ҳам бунда,
Сувсиз, донсиз қолмайди.

Уриб турса юрагинг,
Юриб турса оёғинг.
Берарини қўймайди,
Камбағаллар бўлмайди.

Аллоҳ шундай юрт берган,
Жаннатлардан андоза.
Кўчага чиққан инсон,
Ўйга қуруқ қайтмайди.

Чўп қадаса кўкарган,
Тупроғи зар юрт берган.
Бизнинг Ўзбекистонда,
Камбағаллар бўлмайди.

Темтинган топар имкон,
Аллоҳдан рисқинг ишон.
Жаннатга қиёсланган,
Юртдир бу Ўзбекистон.

Аслихон Ризо

🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

8-ДЕКАБРЬ ӨЗБЕКИСТАН РЕСПУБЛИКАСЫ КОНСТИТУТЦИЯСЫ ҚАБЫЛ
ЕТИЛГЕНИНЕ 32 ЖЫЛ ТОЛҒАН БАЙРАМЫМЫЗ
ҚУТЛЫ МҮБАРЕК БОЛСЫН
ЎАТАН УШЫН ЖАСАЙЫҚ🫡
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇸🇱🇸🇱🇸🇱🇸🇱🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

— Ўқитувчи халқи жуда-ям содда, нима десанг ўшанга кўнаверади. Ишонмасанг синаб кўрамиз, — дейишибди.

Бир куни ҳамма ўқитувчиларни йиғиб:
— Бугун соат 14:00да сизларни дорга осамиз. Келиш мажбурий! — дейишибди.

Айтилган вақтга етиб келган ўқитувчилар бирортаси ҳам индамасмиш.
— Ана кўрдингми, буларга барибир. Биттаси ҳам қарши чиқмайди. Нима десанг ҳам кўнаверади. Чопиққа ҳам, қурилишга ҳам, далага ҳам, кўча тозалашга ҳам йўқ демай кетаверади. Қара ҳеч бири индамаяпти, — деб туришса, битта ўқитувчи аста қўл кўтарибди...

— Ҳайрият! Ана бор экан-ку, ўз ҳуқуқини биладигани. Қани, марҳамат гапиринг! — дейишса, қўл кўтарган ўқитувчи:
— Бир нимани сўрасам бўладими? — дебди...
— Сўранг, эшитаман.
— Осиш учун арқонни ўзларинг берасизларми ёки ўзимиз билан олиб келайликми? — диямиш...
🤓😳😂

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

#purma’no_fikrlar

Kuyib ketmaydimi hammasi, eng muhimi, qalbimiz to‘ridan joy olgan kimsalar baxtli bo‘lsalar bas.

✍ F. Dostoyevskiy

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

БИРИНЧИ ҚОР

Қорхат


Замин узра оппоқ парқулар,
Ёйилмоқда файз тўкиб бунда.
Тин олади табиат, ухлар,
Илҳом жўшиб кетар шу онда.

Илк учқунни кўрдингми, ёрон,
Эсга солар ширин хотира.
Кумуш либос кияди ҳар ён,
Ҳаёт қимтир лабин, бокира.

Болажонлар кулгуси азиз,
Тортиб чиқар чаналарини.
Қувон олар бахш этиб лазиз
Шодлик инган жолаларини.

Қорхат ёздим сизга, қадрдон,
Ва тиладим поклик, омонлик.
Сатрларга боқингиз обдон,
Сира кўрманг танглик, ёмонлик.

Ҳаётингиз тўлсин саодат,
Қучоғингиз ҳис этсин меҳр.
Шодлик ва бахт бўлсин-да одат,
Қаранг, қорда ажиб бир сеҳр.

Осмон тўкар баракасини,
Юртим мудом тинчликда бўлсин.
Умр тутсин кенг елкасини,
Ҳар кунимиз қувончга тўлсин.

Қишдан фақат ширин дам қолсин.

08.12.2024

Эркинжон Бўстоний

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Д Е К А Б Р

Кўнгилларга завқ бериб яна,
Аста кириб келди декабр.
Болажонлар орзуси чана,
Қор кутишар ҳар кун бесабр...

Дарахт яланг, кўкка чўзиб қўл,
Обираҳмат сўраб оввора.
Туманларни қучоқлайди йўл,
Кун қисқариб борар тобора...

Хазон титиб, излашади дон,
Бўғотларда жунжуккан қушлар.
Қари кўппак аҳволи ёмон,
Ёз ҳақида кўради тушлар...

Бу ҳолатни кузатиб бир-бир,
Изғириндан мириқиб тоза.
Қор ва муздан сайлаб декабр,
Янги йилга қурар дарбоза!..

Акрамжон АЗИЗОВ

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Туғилган савол

Ишлатиб ҳам чархлаб турилмаса тиғ,
Қинида занглайди маълум вақт ўтгач.
Ишлатиб ҳам чархлаб турилганда тиғ,
Емрилиб бориши янада аянч.

-Унда не қилмоқлик маслаҳат, ўртоқ,
Ҳар икки ҳолда ҳам зиён кўрсак гар?
-Йил ўтиб бораркан сен кўзгуга боқ,
Қоматинг чўкарми ё бўлар гўзал?

Шокирга бир олам қувончу шодлик,
Сочга қор ёғиши, ажин тушиши.
Бу ҳаёт йўлида гувоҳи бўлдик,
Оламдан ўтдилар чиқмайин тиши.

* * ****

Мия кўп ишласа эскирарми ё,
Эс кириб қоларми, туғилди савол.
Мия бор йўқлигин билинг аввало,
Масала ечилар, маълум бўлар ҳол.

Шерали Икромов.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Qaynoq qalbli, mehrli obunachilarim kuningiz fayzli o‘tsin! 🥰🎄

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Ushbu otayotgan tong nafasidan bahra olayotgan
barcha - barchangizga boshlanayotgan kun va bugungi ezgu ishlaringizda xayru - baraka tilaymiz..!🥰❄️🎄

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Welcome, Dilim

📊 Bitcoin Price: Updates every hour.

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Welcome, Бобомурод

🔸 @fovbot — professional tool for managing Telegram groups

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Valiyeva Elmira Hakimovna, D.Mavlonova raised your reputation.
Current: 343

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

ҲАҚОРАТ ҚИЛСАЛАР
Ҳақорат қилсалар ёмон сўз билан,
Бу сўз сиз ёмонсиз деган сўз эмас.
Нодонлигин ошкор қиляпти айтган,
Уни яхши одам деб айтиб бўлмас.

Индамай турмоқлик қўрқоқлик эмас,
Демак, сизда бордир, одоб, андиша.
Ақлли зот сизга қилади ҳавас,
Ўзингизни тутинг шундай ҳамиша.

Гувоҳ бўлган ҳар зот сизни сўкканнинг,
Нуқсонин дилига ёзиб қўяди.
Унга кулиб қараб сукут қилганнинг,
Ақллилигига қойил қолади.

Нодонларча сўкса гар бирор инсон,
Сиз ҳам сукманг уни кўрсатиб ғазаб.
Ачининг у зотга сўккан ўша он,
Ўч олмоқни истаб бузмангиз асаб.

Ғазабга берилиб ҳақорат қилиш,
Асли нодонлигин қилмоқлик ошкор.
Жавоб бермай бир оз сукутда бўлиш,
Инсон донолигин кўрсатмоғи бор.
                Ғани Мажид

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

✨✨✨


🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Ҳар икки оламда қонун устувор,
Ҳар икки оламда ҳад бор, ҳадик бор.
Биридан қутулиб кетмоқ мумкиндир,
Аммо сўнгги оғир имконсиз зинҳор.

То интиҳо қадар ҳукми зиёда,
Шу сабаб яшайди, мақоми қаттиқ.
Қонун бўлмасайди икки дунёда,
Ҳаётда бўлмасди ҳеч қачон мантиқ.

Қонун мувозанатда ушлар дунёни,
Шу сабаб чекланган учар хаёллар.
Ҳавас-ҳасад билан қўшилиб кетган,
Ечими унда бор, бўлса саволлар.

Қомусим бил сенга ишончим қаттиқ,
У кимки, барибир эгар бошини.
Бу ёруғ оламда умид устувор,
Шу боис ортмоқлар тамал тошини.

Сенсан келажагим, майлим Қомусим,
Пайдо бўлган кунинг муборак бўлсин!
Сенсан орим менинг сенсан номусим.
Умидим эртамиз ифода қилсин!

✍ Норбой Қаҳҳор

Читать полностью…

ZIYOLI USTOZLAR

Ҳар тонгда кўп-кўп такрорланг!

Мен кўзгуга ўзимга бутун меҳрим ила қарайман!

Мен учун барча йўллар очиқдир.
Ҳаётнинг ўзи имкониятлар эшигини мен учун кенг очиб беряпти!

Мен ҳар қандай ишни меҳр билан бажараман ва ҳар бир ишим бунёдкорликка олиб келади!

Мен ўзимни севаман! Барча фазилатларим ва камчиликларим билан ўзимни боримча қабул қиламан!

Мен ҳеч кимга ўхшамайдиган, бетакрор, ягона мўъжизаман!

Мен ҳар қандай ишни уддасидан чиқаман!

Мени Борлиқ илиқлик ва севги тўлқинлари билан ўраб олган!

Менинг имкониятларим чек-чегарасиз!

NASIBA_YULDASHEVA

Читать полностью…
Subscribe to a channel