ЯНГИ ЙИЛ КЕЧАСИ
Кўнгил маъюс тортди йилнинг сўнгида,
Билмам, ниманг билан сеҳрладинг, қор.
Бугун куппа-кундуз кўзим ўнгида,
Яна бир ёшимни ўғирладинг, қор.
Қирқинчи қасримга ўтайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?..
Баҳорим етгудек қўлим узатсам,
Етолмай дилимни не деб юпатсам.
Лайлакқор, азизим, ғалат байрам бу —
Кулиб кузатсамми, йиғлаб кузатсам...
Дардим жим ичимга ютайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?
Сўрсанг, севинчимдан ўкинчим кўпроқ,
Сендан-да кумушроқ сочимдаги оқ.
Йилим келмай туриб, йилим кетмоқда,
Кўзда табассум-у киприкда титроқ.
Мен ҳам сал шошдим-да, қайтайми энди,
Кечаги ёшлигим эртакми энди?
Янги йил,
Келавер қандай келсанг ҳам,
Кимлар етди сенга, кимлар етмади.
Сен янги йўлдошсан, сен янги ҳамдам,
Йўқлаб келганингни ўзи бир байрам.
Қулоғингга бир гап айтайми, энди,
Кечаги ёшлигим эртакми, энди...
Муҳаммад ЮСУФ
#Bugungi_kun_hikmati
O‘z fikrlarini ifodalay olish fikrlarning o‘zi kabi muhimdir, zero ko‘pchilik odamlarda rohatlantirilishi kerak bo‘lgan quloq bor, va faqat ba’zilardagina – aytilgan gapni muhokama qila oluvchi aql bor.
✍ Filipp Chesterfild
Ba’zan quyoshning chiqishini yoki botishini tomosha qilib fikr qilaman...
Hech qachon chiqmasdan qolgan oy yoki botishni istamagan quyoshni yoki bag‘rini yerga bosib yotgan tushkun chumolini, uyi buzilgani uchun kimgadir shikoyat qilayotgan kaptarni ko‘rmaganman.
Oddiy maysalarga ham e’tibor bering. Ustidan ezg‘ilab o‘tib ketsangiz ham, o‘sishda, yashashda davom etaveradi (siz undan uzr so‘ramasangiz ham).
Ko‘pqavatli uylarda yashaymiz. chordoqdagi kaptarlarning orasida bir oyog‘i yo‘q kaptar ham bor. Uyam doim rizqini terishda bardavom, uni kimdir yetaklaganini ko‘rmadim.
Asalari xam bir qoshiqqina asal to‘plash uchun hech qanday evazsiz ishlaydigan Allohning yaratig‘i, uning asalini olayotganimizda, yonimizga kelib: asalimga tegma, axir bu mening mehnatimku, nega olding, deb biz bilan urishmagan.
Bilasizmi, nega?!
Ular Allohning buyruqlariga mutlaq bo‘ysunuvchilardir.
Ular bu dunyoga nega kelganlarini unutmaganlar!
Bularda bizlar uchun ibrat bor...
🤍🕊
Yaxshilik qil jahon yaxshilik olsin
Yaxshilar boshiga yaxshilik solsin
Mol-dunyo barchadin, sendan ham qolur
Yaxshisi mol emas, YAXSHILIK qolsin!
🤍🕊
Bir kun tashakkur aytamiz, bir kun minnatdor bo‘lamiz, bir kun tabassum qilamiz, bir kun sevinamiz, sevamiz, bir kun sog‘inamiz, bir kun sog‘intiramiz...
Qarang bir lahza ko‘nglimiz hissiz qolmas ekan... 🥰
Olamning eng buyuk mo‘’jizalarimiz azizlar.🤗👏
Assalomu alaykum!🤝❤️
Mo‘zijakor tongingiz xayrli bo‘lsin.☀️🫶
Ерни оқартмади
Тонгда ёққан қор,
Аммо кўнглим узра
Соғинч тўшади:
Сукутни тингладим
Тонгда интизор,
Сукунат негадир
Сенга ўхшади.
Усмон Азим
Бугун бахтли бўлишга сўз беринг!
Ҳеч нарсага қарамасдан, шунчаки бор бўлганингиз, кулиб турганингиз, кўзларингиз кўраётгани ва ҳис қилаётганингиз учун бахтли бўлинг! 😘
Бу жуда жуда осон.... 🌼💝🥰💕
NASIBA_YULDASHEVA
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
Eng go‘zal kunlaringizga bo‘lgan ishonchingizni asrang...☺️🥰
Hali hammasi oldinda!👍🎄
Xayrli kunlar!!!🤗❤️
Янги йил байрами учун угил болаларга уйин тушадиган кушик булса ташлаб беринг илтимос
Читать полностью…Garchi kuy avjida uzilgan torman
Lekin, men borman...
Garchi erib bitgan hovursiz qorman
Ammo men borman...
Oyoqlar ostida toptalgan orman
Biroq men borman...
Garchi dushmanga xor, doʻstga zorman
Chunki men borman...
Soʻz gulzorida oʻlmas diydorman
Saflarda borman...
Xudoyim menga yor,men unga yorman
TOABAD BORMAN!
✍ Guljamol Asqarova
Миллатни уйғотинг!
Ҳақ сўзни сўзлаган шўрлик қаламнинг,
Бир боши минг бора кесилар шаксиз.
Ўзгага ёруғлик улашар шамнинг,
Жим туриб, ёнишин кузатамиз биз.
Миллат деб қайғурган миллатсеварни,
Ким кўзга илибди, қилибди иззат?
Кўкларга кўтарар худпараст харни,
Эгилиш ўшанга, ўшанга ҳурмат.
Маёқлар кўринар олис-олисдан,
Ўзига чорлайди мўлтираб имлаб.
Ҳаммамиз сўқирмиз, ушбу боисдан,
Кетамиз тескари томон одимлаб.
Боболар руҳлари безовта, бетин,
Гоҳида гулдурак мисол сас берар.
Зилзила бўлиб ҳам силкитар лекин,
Бесамар кетмоқда, кетмоқда бадар.
Ер юзи марҳумлар билан тўлибмиш,
Уйғоқлар тупроқнинг остида, дерлар.
"Ўлик" лар истаги: "бутун бўлсин тиш",
Ўтганлар хоҳиши: "туғилсин шерлар".
Миллатни уйғотинг! Уйғонсин руҳи,
Чеҳрангда кўринсин ҳурлик шукуҳи!
Шерали Икромов.
🌺Ёшлигимга қайтгим келади...
Интернетсиз, телефон ва компьютерсиз ўтган ёшлик даврларни барча бирдек соғинса керак.👇👇
🌺➖➖➖🌺➖➖➖🌺
👇👇
Dunyoga, hayotga toza nigoh bilan boqing.
Nigohlarning ildizi esa qalbdadir, qalb kir boʻlsa yuz-koʻzingizni ming yuvganingiz bekordir
Xayrli tong yaxshi odamlar!
#НАМОЗ
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам намоз ҳақида шундай дедилар:
- “Ким намозни тарк этмай риоя этса, у (намоз) унга Қиёмат кунида нур, ҳидоят ва нажот бўлади. Ким намозни (тарк этиб) риоя этмаса, у (намоз) унга Қиёмат кунида нур, ҳидоят ва нажот бўлмайди. У (банда) Қиёмат кунида Фиръавн, Қорун, Ҳомон ва Убай ибн Халафлар билан бирга бўлади”.
(Имом Аҳмад, Доримий ривояти).
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг ОЛИСДАГИ ЯҚИНЛАРИМ!
Кунлар бир - бирига эргашиб давом этади. Тонглар отади. Қуёш ер юзига нур таратади. Тун келади. Қоронғу чўкади.
Тонглар бизни Аллоҳ ва бир - биримизга боғланишимизга янги умид, имконият бағишлайди.
Аллоҳ кунингизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин! Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин!
Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!
Аллоҳнинг зикри билан бошланган кун қандай яхши!
Кунингиз хайрли ўтсин!
Kanalimizning faol va izoh qoldirayotgan a’zolariga o‘z minnatdorchiligimizni bildiramiz...🥰❤️
Sizlarni ko‘nglingizga manzur bo‘layotgan postlar ulashayotganimizdan cheksiz xursandmiz...☺️🤗
Boringizga shukur aziz obunachilarimiz...😘🫶