Har bir inson - kimgadir atalgan maktub.💌
U juda muhim nimanidir yetkazishi kerak.🕊
Har bir maktub, albatta, ochilishi va o‘qilishi lozim...📨📜
Umr yo‘llaridagi maktublaringizni go‘zal muqaddimasi va xotimasi bo‘lsin azizlar!🥰❤️
Xayrli tun barchaga!✨🌙
Alloh rohatlik bersin!😴🫠
⚡️Педагог ходимларнинг малака тоифалари қайси фан(лар)га татбиқ этилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 17.12.2024 йилдаги 03-14-3735-сонли хати билан “Умумтаълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ходимларнинг олган малака тоифалари фанлар кесимида татбиқ этилиши бўйича” МАЪЛУМОТ тақдим этилди.
🗂Хат ва иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
QIROV:
Meni deydilar qirov
Havo ham sovuqdirov
Quyosh bobomni koʻrsam
Uchib ketaman darrov
TUMAN:
Meni deydilar tuman
Yoʻllaringni toʻsaman
Gar mendan qoʻrqib qochsang
Uyga quvib kiraman
YAXMALAK:
Sirgʻanmoqchun sathimda
Navbat kutib tiqilasan
Ehtiyot boʻl, ogʻayni
Yoʻqsa xoʻp yiqilasan
❄️❄️❄️
Olcha guli bargidek
Oʻynab uchib yogʻar qor
Ajib qorga qarayman
Dilimda yashnar bahor
АЁЛ ЭРИНИ СЕВИШИ БЕЛГИЛАРИ
Донишманддан бир киши сўради:
— Аёлим мени севишини қандай билсам бўлади?
Донишманд деди:
— Агар мана шу 14 ҳаракат аёлингда мужассам бўлса, ишон, у сени севади.
— Улар нима?
Донишманд қуйидагиларни санаб берди:
— ...
Донишманднинг жавоби...👇
УМР ТУГАБ БОРАР
"Баҳор келди,-деймиз қиш келди деймиз",
"Терс келди ва ёки хуш келди",-деймиз.
"Ташвиш келди,-деймиз иш келди",деймиз,
Умр тугаб борар иш тугамайди.
Шам ҳам ёниб-ёниб адо бўлгуси,
Капалак бир кунда фидо бўлгуси.
Судралиб тошбақа гадо бўлгуси,
Умр тугаб борар иш тугамайди.
Ҳар кимнинг ёзиғи пешонасида,
Ризқ-у рўз, озиғи пешонасида.
Бир кун тин олар ўз кошонасида,
Умр тугаб борар иш тугамайди.
Эҳтиёж - инсоннинг кушандасими,
Меҳр эмас кибр арзандасими.
Яхши-ёмон бирдек Ҳақ бандасими,
Умр тугаб борар иш тугамайди.
Улуғлар буни рост эътироф этар,
"Кетдилар, кетамиз келишар, кетар".
"Ўнгга салом бериб, чапга ким етар",
Умр тугаб борар, иш тугамайди.
Сўнгги сўз Эй ағёр мушт тугамайди,
Гўримга қалайвер ғишт тугамайди.
Нон тугар он тугар, жон тугар лекин,
Умр тугаб борар, иш тугамайди.
"Баҳор келди-деймиз қиш келди", деймиз,
"Терс келди ва ёки хуш келди",-деймиз
***
Инсонлар сизга нисбатан салбий муносабат билдирса, дилингизни оғритса, хафа бўлманг.
Ҳар ким ўзида борини беради.
«БИЗГА СИЗ КЕРАКСИЗ!»
Қаҳрамонимиз ҳикоя қилади...
Мен шаҳарда дўконда ишлайман. Бир куни ишдалик пайтимда онам телефон қилдилар.
---Ассалому алайкум ОНАЖОН...!
---Во алайкум ассалом, Иқболжон яхшимисан болам? Болаларим ҳам яхшими, келиним ҳам ишига бориб келяптими?
---Ҳа, рахмат онажон. Дадам яхшимилар, укам, келин ҳаммалари яхши юришибдими?
---Тузук ҳаммаси яхши, ўзим ҳам яхшиман болам.
---Ҳа онажон, тинчликми, телефон қилибсиз?!
---Тинчлик болам, эртага шанба келасизларми, деб телефон қилгандим.
---Эртага бўлаверсин-чи ойижон, вазиятга қараб айтаман-да, ишим чиқиб қолмаса албатта борамиз.
---Ҳа ишқилиб, ишинг чиқиб қолмасинда болам, биласан-ку СОҒИНИБ қоламан.
---Хўп ойижон, Худо хоҳласа борарман. Майли ҳайр, ёнимда одам бор эди..Кейинроқ ўзим телефон қиламан...
Телефонни столга қўйишим билан, дўконимга харидор бўлиб кирган, нотаниш киши кўзимга қаради.
Юзлари қандайдир маъюс, ҳиёл кулганча:
---Онангизмилар?~деб сўради.
---Ҳа онам...
---Улар бошқа жойда яшайдиларми?~яна саволга тутди бояги киши.
---Ҳа улар мендан анча олисда, масофа билан хисоблаганда ЮЗ КМ дан ошиқроқ узоқликда яшайдилар..
---Ҳа-а, шунақами? Демак, ЮЗ КМ денг...Бир гап айтсам хафа бўлмайсизми?
---Йўқ хафа бўлмайман, ака бемалол, ~ дедим ҳайрон бўлиб.
---Агар менда шундай ИМКОН бўлганида ука, ЮЗ КМ экан-ку, МИНГ КМ бўлса ҳам, ҳар кун бориб қайтишга тайёр эдим...Қани мени ҳам ОНАМ ҳаёт бўлсалар, қани энди улар ҳам сизни ОНАНГИЗ каби қўнғироқ қилиб, ёнларига чақириб, КЕЛ БОЛАМ десалар, қани энди уларнинг ТИЗЗАларига БОШИМни қўйиб ухлай ололсам, қани энди ОНАМ бошимни силаб ДУОлар қилсалар ука. Афсуски, буни ИЛОЖИ йўқ..! Ҳеч қандай йўл билан уларни қайтара олмайман ука.. ОНАМ энди йўқ..!
Сизда эса ҲАЁТ эканлар. Ука БОРИНГ олдиларига, КЎНГИЛларини олинг, ХИЗМАТларини қилинг, кейин мен каби АФСУС қилмайсиз..Ота-Онангизни ҳаёт эканликлари сиз учун~ БАХТ..!
Нотаниш киши онаси ҳақидаги армонларини гапирар экан ичимдан бир нарса узилгандек бўлди...
Боягина онамга бориш бормаслигим эҳтимол деганим ёдимга тушиб, уялиб кетдим.. Беихтиёр яна телефонимни қўлимга олиб, онамни телефон рақамларини тердим...
---Ҳа болам, бирор гапинг эсингдан чиқиб қолибдими?! ~ дея, қайта қўнғироқ қилганимга ажабланиб сўрадилар онам.
---Ҳа онажон, эртага Худо хоҳласа албатта борарканмиз, шуни айтиб қўймоқчи эдим.
---Вой Худога шукр..!
--- Ҳа айтганча, яна ҳар сафаргидек болаларим келаркан деб, эрталабдан бир нарсаларга уннаб юрманг, ҳеч нарса керак эмас, бизга СИЗ КЕРАКСИЗ..!
Онам билан суҳбатлашарканман, бояги нотаниш кишининг кўзларида икки дона ёш томчилаганини кўрдим...
Ота-Оналаримизга бизлардан кераги бир озгина МЕҲР ва ЭЪТИБОР. Шундай экан, улардан энг арзон турадиган МЕҲР ва ЭЪТИБОРимизни аямайлик азизлар!
Аллоҳ таоло барчамизни Отажон ва Онажонларимизни соғ-саломат қилсин ва умрларини зиёда этсин!
Муаллифига ташаккур
Мен севгини кўрдим, келганда баҳор,
Тоғларнинг сўқмоғи, ирмоқларида.
Бир-бирига етмай турган интизор,
Сойлар, ариқларнинг қирғоқларида.
Мен севгини хис этдим гулларнинг,
Ғунча туккан банду, япроқларида.
Эрта гулга кирган бодомзор,
Дарахтлар шохида, бутоқларида.
Мен ишқни англадим,
сочини тараб,
Ўсма қўйган қизнинг яноқларида.
Ўзин тузаш учун ойнага
қараб,
Қилган ноз-карашма, фироқларида.
Мен идрок этолдим ишқни
йигитнинг,
Тунлар ороми йўқ қийноқларида.
Қишлоқ кўчасидан ўтган
қизларга,
Ошиқона боққан нигоҳларида.
Мен севгини хис этаман мудом,
Шеърим дафтарининг вароқларида.
Хар сатр севгидир, хар сўз,
хар калом,
Ишқу мухаббат хар туроқларида.
ҒАФУР МИРЗО
Assalomu aleykum ustozlar hamkasblar. Nima deyishni ham bilmayman tanimagan bilmagan insonlarga qanday boʻladi bilmadim gaplarim yoqmasa kechirasizlar menga biroz yordam kerak boʻlib qoldi moddiy tomondan doriga onamlar uchun shunga eʼlon berayopman imkoni borlar.
Читать полностью…Nega yana 5 yillik malaka oshirish tizimiga qaytildi?
2021-yilga qadar o‘qituvchilar har 5 yilda, maktab direktorlari esa 3 yilda bir marotaba malaka oshirishga yuborilardi.
Avvalgi, 5 yillik tizimda qog‘ozbozlik, korrupsiyaga asoslangan bitiruv malaka ishi, kirish va chiqish testlari pedagoglarni sarson qilib yuborgani bois, bu tizimdan butunlay voz kechilgandi.
Xo‘sh, nima uchun yana eski tizimga qaytildi? Qayta joriy qilingan 5 yillik malaka oshirish tizimi endi qanday ishlaydi? Bu tizim korrupsiyadan holi bo‘la oladimi?
Bugungi maqolamizda malaka oshirish tizimining avvalgi va hozirgi holatini biroz bo‘lsa-da, tahlil qilishga harakat qildik.
Batafsil — https://xalqtaliminfo.uz/post/1019
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
Va alaykum assalom yaxshimisiz Billuram.Alhamdulillah yaxshi raxmat.Oʻzingiz yaxshimisiz. Kirib kelayotgan 2025 yil muborak bolsin va xayirli kelsin .🤲🤲😘😘😘
Читать полностью…АЛЛОҲ УЧУН ЯХШИ КЎРАМАН
Доим тинглар, ёқар сўзларим,
Чиройлигим, қаро кўзларим,
Меҳри чексиз, ширин юзларим,
Аллоҳ учун яхши кўраман.
Сизлар менинг суянган тоғим,
Доим бўлиб менга ҳамроҳим,
Ишонганим, сизларку жоним,
Аллоҳ учун яхши кўраман.
Бир-бирдан меҳри зиёда,
Яхши инсон кўпдир дунёда,
«Яқиним» дер меҳри дарёда,
Аллоҳ учун яхши кўраман.
Таърифласам йўқдир баҳоси,
Сўзларида бордир маъноси,
Аълолардан, энг зўр аълоси,
Аллоҳ учун яхши кўраман.
Эзгуликлар қилиб ижобат,
Яхшиликни тилагансиз мард,
«Дўстим» дея қўндирмайсиз гард,
Аллоҳ учун яхши кўраман.
Қадри баланд қадрдонларим,
Меҳрибоним, ширин жонларим,
Сизлар билан ҳар бир онларим,
Аллоҳ учун яхши кўраман.
Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман
✍Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳирхоний
❄️☃️❄️
# Qor
❄️☃️❄️~~~~~
❄️ Har tomonda oppoq qor
Sovuq hukm suradi
Daraxtlar oq kiyimda
Xayol surib turadi
Uylarning mo'risidan
Tutun chiqar buralib
Maktab borar bolalar
Paltolarga o'ralib
Qishda ham yozdagidek
Bolalarga o'yin ko'p
Maktabdan bo'shaganda
O'ynashadi ular xo'p
☃️🛼⛷🏂~~~~~~~~~~~~~~~~~~~~
📒❄️✍🌱
#Тавсия
Хамма била туриб ғинг демайди. Бироқ телеграмда биттагина шундай канал бор экан, АЧИТАДИГАН хақиқатларни суратларда акс эттирмоқда 😳
Мана ўша канал 👇🏻
/channel/+HXYXUC-r1tpjNDVi
/channel/+HXYXUC-r1tpjNDVi
***
"Муваффақият формуласини билмасам-да, аммо муваффақиятсизлик формуласини яхши биламан — бу барчани рози қилишга уринишдир".
Эрнест ХЕМИНГУЭЙ
Бир куни қушларга айланадирман,
Ва ёки тушларга кетаман шўнғиб.
Эҳтимол топмоққа эҳтиёж бўлмас,
Ортимда қолгувчи дунёси ғариб.
Ғариб дунё ичра, бир ғариб эдим,
Ё мушфиқ эдимми, ёки дилозор.
Она, авф этдингми мендек болангни,
Олдингда узмаган қарзлари бисёр.
Ҳар нигоҳ тушганда юрак зирқирар,
Ота сочингизни оқлари алам.
Одамлар падарин қучган бир замон,
Кўнглига қул бўлган бир бечораман.
Ўша мен саждага эгилмаган бош,
Ўша мен тунлари ҳаққа ҳайқирган.
Кўнгил синиқларин тергилаб бир, бир
Ё тангрим деган ва, сўнгра йиқилган.
Ҳеч кимса тан олмас мўъжаз дунёсин,
Шеърлари тўйдирмас халқнинг қорнини.
Бу қандай яшашки, унда не мантиқ
Шу алфоз ўтказса бутун умрини.
✍Маъмура Муҳаммад
* Шу қўшиқ ҳаммага ёқаяпти!
Кўпчилик шеър матнини сўраяпти:
Ўн саккиз ёшимда эди...
Бир баҳор бўлганди, бошқача эди,
Дилга ишқ тўлганди, бошқача эди.
Бир гўзал кулганди, бошқача эди,
Бу олис ўн саккиз ёшимда эди.
Жийдазор поёни ҳеч кўринмасди,
Тонггача кезардик, ой эринмасди.
Бизларга бахт тилаб, булбул тинмасди.
Бу олис ўн саккиз ёшимда эди.
Кўйлаги оқ эди, беғубор эди,
Мени беҳуш қилган бир ифор эди.
Ўн етти ёш қизнинг ҳиди бор эди,
Бу олис ўн саккиз ёшимда эди.
Ёдимда висолнинг энг сирли дами:
Лабимда қолганди лабларнинг нами.
Бу эди биринчи бўсанинг таъми,
Бу олис ўн саккиз ёшимда эди.
Ўн саккиз ёшдаман йиллар ўтса ҳам,
Ёшим тўқсон, ҳатто юзга етса ҳам.
Бир куни дунёдан Карим кетса ҳам,
Айтинглар: “Ўн саккиз ёшида эди”.
Каримберди Тўрамурод
Hayotga muhabbat va ishonch bilan boq.
Chunki hayot Alloh taolo tomonidan insonga berilgan hadyadir.
Bas, sen Bir va Yolg‘iz Zotning hadyasini qabul et, uni xursandchilik va shodlik bilan ol.
Kechani o‘z salobati va sukunati bilan, kunduzni o‘z shu’lasi va ziyosi bilan qabul qil.
Suvni hamd va shukr aytib ich.
Masrur holda havodan nafas ol.
Tasbeh aytgancha gulni hidla. Koinot haqida fikr qilib ibratlan.
Oddiy Yerda, gulning yaprog‘ida, nasimning esishida, quyoshning haroratida, oyning shu’lasida bularning barchasida sen uchun katta atoyi ne’mat bordir.
Bas, bu ne’matlardan Allohga ibodat qilishda, Uning ne’matiga shukr qilishda foydalan.
Balki bilginki, Xoliq va Razzoq bo‘lgan Zot bu ne’matlarni faqatgina O‘ziga toat qilishda yordam bo‘lsin uchun yaratgandir.
Xayrli oqshom qadrlilarim...
Bizga berilgan har nafas g‘animat...
Hayotni qadrlaylik...🥰❤️
Har kun bayramdek bo‘lsin. ✨🤗
❗️2025 йил учун иш вақти меъёрлари тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан 2025 йилга мўлжалланган иш вақти меъёрлари давомийлигининг тақвими ишлаб чиқилди.
⚠️ Қизиқ томони шундаки, ҳали “2025 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинмаган. Агар фармон қабул қилинса 2025 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланади ҳамда иш вақти меъёрлари давомийлиги ўзгариши мумкин!
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU