🏁 “Rus tilidan lugʻat testlar” testi yakunlandi!
37 ta savolga javob berildi
🥇 Usmon To'raxonov – 34 (5 daqiqa 25 soniya)
🥈 Shamsiddin Kasimov – 30 (4 daqiqa 43 soniya)
🥉 @abrakhmatovna – 18 (9 daqiqa 10 soniya)
4. 😘Nilufar Nizomiddinovna😍 – 15 (5 daqiqa 19 soniya)
5. @zarifa_toshpõlatovna – 14 (3 daqiqa 21 soniya)
6. @sobirovdilshod050 – 8 (2 daqiqa 6 soniya)
7. Назокат 63 ёш – 6 (1 daqiqa 2 soniya)
8. @B2004D7353Sh – 6 (1 daqiqa 39 soniya)
9. Ogulsuray Kakajanova – 6 (1 daqiqa 48 soniya)
10. أحبه في سبيل الله – 3 (29.3 soniya)
11. Rustam Sodiqov – 2 (52.7 soniya)
12. Шамсиддин – 2 (58.2 soniya)
13. . – 1 (4.1 soniya)
14. OMADILLOXON 2013 LEGENDA – 0 (21.5 soniya)
🏆 Gʻoliblarni tabriklaymiz!
⚡️Абитуриент қайси фанларни танласа, келгусида қайси йўналишларга тўғри келиши аниқ бўлди
Янги фанлар мажмуаси тасдиқланди.
2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари мақбуллаштирилиб, уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуаси қайта тасдиқланди.
Қабул бошланганда абитуриентлар фақат фанлар мажмуаси танлайди. Бундай вазиятда кўплаб абитуриентлардан “мен фалон фанларни танласам, бу келгусида қайси йўналишларга тўғри келади?”, деган саволлар келиб чиқади.
Буни билиш учун юқоридаги файлда кўрсатилган фанлар мажмуаси билан танишиб чиқинг.
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
... 2025–yil seni yanayam baxtli qilish uchun kelmoqda!❤☃️🌲
Hayotingda eng eng kutilmagan
Mo'jizaga boy 2025–yil keldi!🎉☃️🌲☃️🌲
Дуо ва қарғиш
Сизда ҳали жуда кўп имконият бор, ота-онангизни битмас туганмас дуоларини олиб қолинг
Boshimni yostiqqa qo‘yib qo‘ymasimdan tong yorishadi. Hali uyg‘onib uyg‘onmasimdan uxlash payti bo‘ladi.
Kunlar to‘xtamasdan o‘tmoqda. O‘zimga o‘zim:
"Haqiqatda amallar daftarini solih amallarga to‘ldirgan odam haqiqiy baxtiyordir", deb aytaman.
Tevarak atrofda bo‘layotgan hodisalar ham juda tezlik bilan sodir bo‘lmoqda....
Umrimizni qadrlaylik...🥰
Alloh panohida bo‘ling.🤲
Xayrli tun!!!✨🌙
.
Қиш кечасида.
Изғирин кечалар, йиллардек узун.
Юлдузлар порлайди ,ой хира маҳзун.
Қиш чилласи совуқ тек қотган ҳар ён.
Сукунат қӯйнида мудрайди осмон.
Ер юзи оппоқ қор, кӯкда ой юлдуз.
Чинаккам гузаллик,таърифга йӯқ сӯз.
Оёқлар остида ғичирлайди қор,
Сукунатни чертиб ӯқийди ашъор.
Тун пардаси ғариб ойнинг нурида
Нафосат илғайман қиш ҳузурида.
Табиат уйқуда олмоқда ором,
Теграмда оппок қор мафтункор бирам.
О, яратган эгам қудратли оллоҳ,
Кӯз тегмасин юртга ӯзинг бер паноҳ.
Тинчлик улуғ неъмат, бӯлсин бардавом.
Юксалсин она юрт ва бӯлсин омон.
Эй ,она диёрим Ӯзбекистоним
Хар фаслинг мӯъжиза гӯзал бӯстоним.
Дилимда шукрона туйғуси беҳад
Янги йилда берсин барчага омад.
Лутфия Умарова.
БИР ТИЙИНЛИК ҲАМЁН
Бир камбағал бечора йўлда кетаётса олдидан бир хамён чиқиб қолибди. Ичини очиб қараса, бир тийин танга бор экан, камбағал ота-онам анчадан бери сут ичмаганди, бу пулга уларга сут олиб бораман деб ўйлаб, турган экан хамён оғирлашибди...
Ичини очиб қараса хамёнда ўн танга турганмиш.
Камбағал: - «Ё, Худо қудратингдан...» - деб ҳайрон бўлибдида, ундан кўра бу пулга битта сигир оламан, шунда ота онам ҳам, фарзандларим ҳам, ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади, деб ўйлаган экан хамён яна оғирлашибди...
Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан. Камбағал ўтган қиш ота онам роса совуқдан қийналишганди, хоналари таъмирсиз эди, бу пулга ота онамни хонасини тамирлайман деб ўйлаганди хамки, хамён янаям оғирлашибди...
Ўша пайт камбағални нафси тутиб, хотиним анчадан бери "бу уйда яшамайман", деб айтаётганди, ундан кўра, эски уйни ота онамга қолдириб, янги уй олиб кўчиб кетамиз, деб ўйлаган экан, ҳамён аввалги холатига қайтиб қолибди..?!
Яъни, ичидаги хамма пул йўқолиб, фақатгина ўша бир тийин қолибди.
Хаётингиз гўзал бўлиши учун аввало хаёлларингиз халол ва поклик ила гўзал бўлиши керак.
Унутманг, ҳаётингиздаги ҳар бир вазият ўй-хаёлларингиз натижасидир...
✅ ЯНГИ ҚУРИЛАЁТГАН УЙЛАРДАН УЙ ҚИДИРЯПСИЗМИ?
⚡️ 2024-йилда қурилаётган янги уйлар ва уларнинг нархлари
⚡️Узоқ муддатли фоизсиз тўлов
⚡️Фақат ишончли қурувчи компаниялар
⚡️Буларнинг барчаси @YangiBinolar телеграм каналимизда
Soatga qarang...
Faqat oldinga harakatlanmoqda...
Nima uchun, bilasizmi?
Chunki o‘tmish hech qanday ahamiyatga ega emas.
Bugun bilan yashang!
Bugunni qadriga yetingki, ertaga baxtli bo‘lish uchun..!
Tun sohibiga omonatmiz azizlar!
Xush lahzalar hamrohingiz bo‘lsin!
❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️
ДЕКАБРЬ СЎНГГИДА
Бола ёшинг янги йилни ўйнаб кутар,
Чунки унда Қорбобо бор, совға тутар.
Ўсмирликда Қорқиз бўлиб қолгинг келар,
Чунки Қорқиз қордалалар узра елар.
Ўтган йиллар дилга соя солиб кетар,
Билинтирмай ёшлигингни олиб кетар.
Энди ҳар йил янги йилдан оғринасан,
Бой берганинг-кимларнидир соғинасан.
Шошмай тур деб ялинасан декабрга,
Янги йилни кутгандайсан кеча бирга.
Хаёлларинг маҳзун тортар йиллар оша,
Қизиқтирмай қўяр байрам, тўй-томоша.
Бот-бот ортга боқиб ётга айланасан,
Кўпни кўрган вали зотга айланасан.
Ташлаб кетган йилларингдан олиб улги,
Унутасан шодлик нима, нима кулги.
Ёшлигингда ўйнаб-кулиб келган йиллар,
Ёш ўтганда соат сайин ҳорғин миллар.
Барбод бўлган ишонч ила юз олланар,
Кўнгилгинанг тан олмоқдан малолланар:
Сохталиги алам қилар Қорбобонинг,
Совғаларин интиқ кутган зўр бобонинг.
Мақсуда Каримова
❄️🕊Мулоҳаза
Ўқиб, тинглаб кўп фикрларни,
Қилдим, бугун бир мулоҳаза.
Нега ҳар гал янги йил олди,
Гаплар кезар, маза - бемаза?.
Биров дейди, янги йил ҳаром,
Ғайридинлар байрамидир у.
Яна ким дер, ("ақлли бирам! ")
Бу русларни "Рождество" си-ку?!
Мени эса бир савол қийнар,
Янги йил гар руслар байрами,
Нечун дунё бўйлаб қўлланар,
Унда Милод тақвим, рақами?.
"Қачон туғилгансиз?"-деб, агар,
Сўрасангиз, бирорта кимдан.
Фалончи йил, фалончи сана,
Деб, келтирар Милодий йилдан..
Неча аср, неча йиллар - ки,
Кириш вақти ўзгармас унинг.
Ҳар бир иши шу тақвим ила,
Юритилар барча эл-юртнинг..
Бу оламда байрамлар турфа,
Ижтимоий, дунёвий, диний.
Нишонлайди ҳамма турлича,
Урф-одати бўйича, миллий..
Биламиз-ки, Исломий тақвим,
Ҳар йил турли вақтга ўзгарар.
Икки Ҳайит айёмимиз ҳам,
Доим ҳар хил фаслда келар..
Ўтар янги йилдан олдинроқ,
Ўзга диннинг "Рождество" куни.
Келаётган Милодий йилга,
Даҳли йўқдир, сира ҳам уни..
Ўтган йилни қилиб сарҳисоб,
Кутарканмиз, янги бир йилни.
Ширин орзулар айлаб хитоб,
Ҳис-ҳаяжон босмас-ми, дилни?!
Ёзиб меҳр-ла дастурхонлар,
Оилавий жам бўлмоқ, бирга,
Яхшимас-ми, қилсак дуолар,
Тўлиб кетса, уйимиз нурга?!
Яна бир йил умидин берган,
Раббимизга шукрона айтиб,
Нима бўпти, бироз, бир муддат,
Болаликка борсак гар қайтиб..
Порлаб турган кўзидан ўпиб,
Болаларга совға улашсак.
Улар билан боладек чопиб,
Қордек оппоқ толе тилашсак..
Қорбобо-ю қорқизлар билан,
Болангиз шодланса, ёмон-ми?
Ахир сиз ҳам шу эртакларда
Ўсгансиз-ку, айтинг, ёлғон-ми?!
Янги йил келганда, ҳар сафар,
Телевизорга боқарлар минглаб,
Кўзлар, юртимиз раҳбаридан,
Ажиб табрик нутқини тинглаб..
Неча йил-ки "Президент арча"си,
Фарзандларга улашар қувонч.
Яйрар мурғак диллар барчаси,
Нигоҳларда ҳаётга ишонч..
Эй яхшилар, беғубор, ойдин,
Ниятларга тош отманг, фақат.
Титрамасин бу кўҳна замин,
Ҳар нарсадан излайлик ҳикмат..
Янги йилга омон етказган,
Аллоҳимга ҳамдлар айтайлик.
Ва Ўзидан мўъжиза кутган,
Умидли қалбларни қутлайлик..
Еримиз тинч, осуда бўлсин,
Осмонида порласин қуёш.
Саодатли кунларга тўлсин,
Янги йил муборак, заминдош!..
Муножот Каримжон қизи ✍
29 Декабрь, 2023 йил
🌎🌎🌎🌎🌎🌎
✍️ Ҳиндистоннинг Мангалор шаҳридан Aади Сварупа 11 хил услубда ёза олиш қобилиятига эга.
Унинг миясининг иккала томони бир вақтнинг ўзида ишлайди ва у иккала қўлни тенг ишлата олади. Бу қобилият амбидекстрия деб аталади.
Доно бола! (тўлиқ)
Бир неча асрлар олдин Боғдод ислом тараққий этган шаҳарлардан бири бўлиб, у ерда жуда кўп мусулмон уламолари яшаган.
Шу сабабли шаҳар Ислом динининг илм маркази ҳисобланган. Кунлардан бир кун Рум подшоҳи Боғдод мусулмонларига уч савол бериш амри билан ўз элчисини жўнатди. Элчи шаҳарга етиб боргач, халифага подшоҳнинг истагини билдирди. Шунда халифа шаҳар уламоларини саройга йиғишни буюрди.
Элчи минбарга чиқиб:
— Мен сизларга подшоҳимнинг уч саволини бераман. Агар унга тўғри жавоб бера олсангиз, у сизларга кўп мол-мулк ваъда қилмоқда. Саволлар қуйидагича:
Аллоҳдан аввал нима бўлган?
Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?
Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?
Уламолар орасида сукунат чўмди. Тўсатдан оломон ичида майин овоз эшитилди:
— Дадажон, рухсат беринг, мен унинг саволларига жавоб берай!
Бу овоз отасига эргашиб келган ёш боланики эди. Халифадан рухсат сўралгач, болакайга гапиришга изн берилди. Рум элчиси ёш мусулмонга мурожаат қилиб, биринчи саволини такрорлади:
— Аллоҳдан аввал нима бўлган?
Бола саволга савол билан жавоб берди:
— Санашни биласизми?
— Ҳа, - деди элчи.
— Унда ўндан пастга қараб сананг!
Элчи "ўн, тўққиз, саккиз, дея санай бошлади ва ниҳоят "бир" деб тўхтади.
— Нега тўхтадингиз?, деди бола.
— Бир сонидан олдин бошқа сон йўқ-ку?!, — деди ҳайронлик билан элчи.
— Оддий бир сонидан олдин ҳеч нарса йўқ экан, қандай қилиб Якка бўлган Аллоҳдан аввал бир нарса бўлиши мумкин?! У Аввал ва Охир, Зоҳиру, Ботиндир.
Элчи бу жавобга ҳеч қандай эътироз билдира олмади ва иккинчи саволни берди:
— Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?
— Шам келтириб ёқинг, - деди бола. — Энди эса унинг нури қаерга қараб таралаётганини айтинг.
— Аммо, шамнинг нури ҳар тарафга таралади: шарққа, ғарбга, шимолга, жанубга... Аниқ бир томонни айтиш мушкул, - дея ҳайрати ортди элчининг.
— Агар яратилган нур ҳар томонга таралар экан, унинг Яратувчисидан нимани кутмоқдасан?! «Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир...» (Нур, 35) хитоб қилди бола.
Элчи ўз кўзларига ишонмасди. Қаршида турган бу кичкина болакайнинг донолик билан бераётган жавоблари уни лол қолдирди. Тушкунликка тушган элчи охирги саволни беришга оғиз жуфтлар экан, болакай унга:
— Тўхтанг, сиз менинг ўрнимга тушиб, мен эса минбарга чиқишим адолатлироқдир. Саволингизни ҳамма эшитди, энди менинг жавобимни ҳам эшитишсин, — деди.
Элчи бу таклифга рози бўлди ва минбардан тушиб, учинчи саволни такрорлади:
— Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?
— Аллоҳ ҳозир минбардан бир ёлғончи, шаккокни тушириб, уни ҳаммага кулги қилди. Аллоҳнинг борлигига ва бирлигига ишонган мўминни эса юксалтириб, тилига ҳикмат солиб ҳақиқатни баён қилдирди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир.
Мағлуб элчи бу сўзлардан сўнг иснод билан ўз шаҳрига қайтиб кетди. Бола эса Ислом оламидаги энг буюк олимлардан бири бўлиб етишди.
Аллоҳ уни гўзал ҳикмат ва динни чуқур тушуниш иқтидори билан тақдирлади. Унинг исми Нўъмон ибн Собит бўлиб, у бутун дунёга Имоми Аъзам номи билан машҳурдир...
Биз билан бирга қолинг, болаликнинг ширин ҳотираларини биргаликда ёдга оламиз!
Ўтмишга саёҳат!
Ўзбегим.
Атоқли шоиримиз
Эркин Воҳидовнинг
Ўзбегим шеърини ўқиб,
илҳомланиб шу шеърни ёздим.
Сен шодликсан ер юзин,
Айлан-айлан Ўзбегим.
Ёмонликни қув ўзинг,
Шайлан-шайлан Ўзбегим.
Ҳур кун кўрдинг рост бўлди,
Дил-дилга пайваст бўлди,
Ғанимларинг паст бўлди,
Шодлан-шодлан Ўзбегим.
Ҳар бир кунинг қувноқдир,
Келажагинг порлоқдир,
Юксак чўққи муштоқдир,
Отлан-отлан Ўзбегим.
Азиз бўл Ҳумо қушдай,
Ўйнаб яйрагин ёшдай,
Чарақлагин қуёшдай,
Омон-омон Ўзбегим.
Эрклик сен учун бахтдир,
Осойишталик тахтдир,
Дўстни ёнинга чақир,
Мардон-мардон Ўзбегим.
Қувноқ қуш булбул ўзинг,
Ажойиб дам бўл ўзинг,
Минг хил рангли гул ўзинг,
Алвон-алвон Ўзбегим.
Бахтиёрлик,бахт сенсан,
Қувноқ ўтар вақт сенсан,
Қатъиятли,аҳдлисан,
Полвон-полвон Ўзбегим.
Яхши онинг кўринди,
Хушвақт бўлиб юр энди,
Етиб келди сур энди,
Даврон-даврон Ўзбегим.
Ҳар дам мард бўлиб юрдинг,
Ҳар ишда собит турдинг,
Алплар ичида алпсан,
Ургил жавлон Ўзбегим.
Достон айтар бахшисан,
Оқкўнгилсан,яхшисан,
Ер юзининг нақшисан,
Боғу-бўстон Ўзбегим.
Осмондаги ой ўзинг,
Энг ҳатомтой бой ўзинг,
Элга шодлик ёй ўзинг,
Бўл ҳур замон Ўзбегим.
Кундуздайдир кечалар,
Улкан орзу-режалар,
Йўлинг қандай десалар,
Дегил равон Ўзбегим.
Тинчлик элчиси сенсан,
Эрклик жарчиси сенсан,
Шодлик куйчиси сенсан,
Бахтли инсон Ўзбегим.
Мустақилсан,алп эрсан,
Тинчлик тотувлик дерсан,
Имонлисан,нодирсан,
Чин мусулмон Ўзбегим.
Қўлингда эрк байроғи,
Шодликнинг йўқ адоғи,
Сенда тинчлик маёғи,
Ўзбекистон Ўзбегим.
Абдуқодир Абраев.
❕Сизни ёмонга чиқармоқчи бўлган кимса дунёдаги энг яхши инсон бўлсангиз ҳам сабаб топади...
❕Ва аксинча, бир инсон сизни кечиришни, севишни истаса дунёдаги энг ёмон инсон бўлсангиз ҳам бир сабаб топади....
❕Фарқи сизнинг яхши ёки ёмонлигингизда эмас, қаршингиздаги инсон учун қадр-қийматингиз қай даражада эканлигида...
ДАДАМНИ ИСТАЙМАН
Отаси ишдан чарчаб уйга келди. Беш яшар у'г'ли уни эшик олдида кутиб турарди.
- Дада, бир соатда канча пул топасиз? - деб су'ради бола.
- Бу сенинг ишинг эмас, деди ота. Болакай яна хол-жонига ку'ймай су'ради:
- Илтимос, дадажон айтинг. Билишни хохлаяпман...
- Шунчалик билгинг келайотган бу'лса, йигирма минг. Бу'лдими..?
Болакай энди йолворди:
- Унда у'н минг карз бериб туринг менга, илтимос.
Отанинг жахли чикди ва:
- У'йинчокларингга ва яна бекорчи нарсаларингга берадиган пулим йу'к, тушундингми? Бор, хонангга кир ва эшикни йоп, - деди ку'поллик билан.
Бола индамай хонасига кирди ва эшикни йопди. Отанинг жахли чикди ва боланинг журьатидан хайрон колди. Орадан бир соатча у'тгач, ота сал у'зига келди ва нега боласига пул керак бу'либ колганини у'йлади. "Балки, чиндан хам эхтийожи бордир", дея унинг хонасига кирди. Бола ётог'ида хомуш у'тирарди.
- Ухлаяпсанми? - деб су'ради ота.
- Йу'к, деди боласи.
- Ол, мана истаган у'н минг пулингни. Сенга каттик гапириб юборганим учун узр су'райман. Бугун кайфиятим йу'к эди.
Бола пулни олиб кувончдан хайкирди:
- Рахмат, дадажоним, рахмат!
Су'нг дархол ёстиг'и тагида яшириб ку'йган пулларини олиб санай бошлади. Ва кулиб дадасига каради. Буни ку'рган отанинг таг'ин жахли чикди:
- Пулинг бу'ла туриб нега мендан яна пул су'райсан? Сени у'йинларингга ажратадиган ортикча вактим йу'к демадимми, сенга?
- Пулим оз эди, мана энди етарли бу'лди, - деди-ю, юзидаги табассум билан пулларни отасига узатди. - Мана, йигирма минг. Энди Бир соат вактингизни олсам бу'ладими, дадажон?
✍ (Жек Кангийело)