Alaykum assalom
Rahmat salomat boʻling
Xonidoningizdan xotirjamlik, sogʻlik,
qut-baraka, shodlik arimasin 🤲
Eski yilda ushalmagan orzular hali imkon bor. Yoʻqotganlarim bu sinov, yutuqlarim uchun shukrona aytaman.☺️
Yaqinlarimning men bilan faxrlanishi men uchun yuksak mukofot. 🤗
Yangi rejalar, Yangi orzular, yuqori choʻqqilar meni kutmoqda...👏
Inshaalloh.🤲
Obunachilarim barchangizni yaxshi koʻraman, ardogʻimdasiz.❤️🫶
Yil yakunida barchangizga Yangi 2025 yilda omad, baxt, quvonch sizga ergashib yurishini tilab qolaman.🥰
Orzu qilishdan charchamang.
Goʻzal niyat qiling albatta Allohim xayrlisini ijobat qiladi.👍🫶
Bayramingiz yana bir bor muborak bo‘lsin azizlar!!!🤝🎄
2025 ЙИЛ КИРИБ КЕЛДИ.
✨Аллоҳ уйингизга нур, Дардингизга ҳузур, Оилангизга бахт, Умрингизга вақт, Ишингизга омад, Қўлингизга даромад, Яқинларингизга қувонч, Бир-бирингизга ишонч, Дастурхонингизга барокат ато этсин. Аллоҳим сизни ўзига яқин бандалар қаторида айласин.✨
2025 йилда барча хайрли ишларингизда сизга омад ёр бўлсин. Қалбингиздан қувонч, дастурхонингиздан қут-барака ва оилангиздан шоду ҳуррамлик асло аримасин. Милодий 2025 йил муборак бўлсин!
🏁 “📝 5-11 sinflar Adabiyot aralash test 📙 Siz kutgan va kutmagan @Adabiyot_onatili_kanali uchun maxsus tayyorlandi” testi yakunlandi!
15 ta savolga javob berildi
🥇 @NAZIFAXON2019 – 10 (2 daqiqa 27 soniya)
🥈 Назокат 63 ёш – 4 (4 daqiqa 25 soniya)
🥉 Zebo Yangiboyeva – 3 (1 daqiqa 41 soniya)
4. @zebosha310888 – 3 (2 daqiqa 15 soniya)
5. . – 2 (1 daqiqa 3 soniya)
6. Шамсиддин – 1 (55.7 soniya)
7. . – 0 (20.3 soniya)
🏆 Gʻoliblarni tabriklaymiz!
ДЕКАБРЬ СЎНГГИДА
Бола ёшинг янги йилни ўйнаб кутар,
Чунки унда Қорбобо бор, совға тутар.
Ўсмирликда Қорқиз бўлиб қолгинг келар,
Чунки Қорқиз қордалалар узра елар.
Ўтган йиллар дилга соя солиб кетар,
Билинтирмай ёшлигингни олиб кетар.
Энди ҳар йил янги йилдан оғринасан,
Бой берганинг-кимларнидир соғинасан.
Шошмай тур деб ялинасан декабрга,
Янги йилни кутгандайсан кеча бирга.
Хаёлларинг маҳзун тортар йиллар оша,
Қизиқтирмай қўяр байрам, тўй-томоша.
Бот-бот ортга боқиб ётга айланасан,
Кўпни кўрган вали зотга айланасан.
Ташлаб кетган йилларингдан олиб улги,
Унутасан шодлик нима, нима кулги.
Ёшлигингда ўйнаб-кулиб келган йиллар,
Ёш ўтганда соат сайин ҳорғин миллар.
Барбод бўлган ишонч ила юз олланар,
Кўнгилгинанг тан олмоқдан малолланар:
Сохталиги алам қилар Қорбобонинг,
Совғаларин интиқ кутган зўр бобонинг.
Мақсуда Каримова
❄️🕊Мулоҳаза
Ўқиб, тинглаб кўп фикрларни,
Қилдим, бугун бир мулоҳаза.
Нега ҳар гал янги йил олди,
Гаплар кезар, маза - бемаза?.
Биров дейди, янги йил ҳаром,
Ғайридинлар байрамидир у.
Яна ким дер, ("ақлли бирам! ")
Бу русларни "Рождество" си-ку?!
Мени эса бир савол қийнар,
Янги йил гар руслар байрами,
Нечун дунё бўйлаб қўлланар,
Унда Милод тақвим, рақами?.
"Қачон туғилгансиз?"-деб, агар,
Сўрасангиз, бирорта кимдан.
Фалончи йил, фалончи сана,
Деб, келтирар Милодий йилдан..
Неча аср, неча йиллар - ки,
Кириш вақти ўзгармас унинг.
Ҳар бир иши шу тақвим ила,
Юритилар барча эл-юртнинг..
Бу оламда байрамлар турфа,
Ижтимоий, дунёвий, диний.
Нишонлайди ҳамма турлича,
Урф-одати бўйича, миллий..
Биламиз-ки, Исломий тақвим,
Ҳар йил турли вақтга ўзгарар.
Икки Ҳайит айёмимиз ҳам,
Доим ҳар хил фаслда келар..
Ўтар янги йилдан олдинроқ,
Ўзга диннинг "Рождество" куни.
Келаётган Милодий йилга,
Даҳли йўқдир, сира ҳам уни..
Ўтган йилни қилиб сарҳисоб,
Кутарканмиз, янги бир йилни.
Ширин орзулар айлаб хитоб,
Ҳис-ҳаяжон босмас-ми, дилни?!
Ёзиб меҳр-ла дастурхонлар,
Оилавий жам бўлмоқ, бирга,
Яхшимас-ми, қилсак дуолар,
Тўлиб кетса, уйимиз нурга?!
Яна бир йил умидин берган,
Раббимизга шукрона айтиб,
Нима бўпти, бироз, бир муддат,
Болаликка борсак гар қайтиб..
Порлаб турган кўзидан ўпиб,
Болаларга совға улашсак.
Улар билан боладек чопиб,
Қордек оппоқ толе тилашсак..
Қорбобо-ю қорқизлар билан,
Болангиз шодланса, ёмон-ми?
Ахир сиз ҳам шу эртакларда
Ўсгансиз-ку, айтинг, ёлғон-ми?!
Янги йил келганда, ҳар сафар,
Телевизорга боқарлар минглаб,
Кўзлар, юртимиз раҳбаридан,
Ажиб табрик нутқини тинглаб..
Неча йил-ки "Президент арча"си,
Фарзандларга улашар қувонч.
Яйрар мурғак диллар барчаси,
Нигоҳларда ҳаётга ишонч..
Эй яхшилар, беғубор, ойдин,
Ниятларга тош отманг, фақат.
Титрамасин бу кўҳна замин,
Ҳар нарсадан излайлик ҳикмат..
Янги йилга омон етказган,
Аллоҳимга ҳамдлар айтайлик.
Ва Ўзидан мўъжиза кутган,
Умидли қалбларни қутлайлик..
Еримиз тинч, осуда бўлсин,
Осмонида порласин қуёш.
Саодатли кунларга тўлсин,
Янги йил муборак, заминдош!..
Муножот Каримжон қизи ✍
29 Декабрь, 2023 йил
🌎🌎🌎🌎🌎🌎
✍️ Ҳиндистоннинг Мангалор шаҳридан Aади Сварупа 11 хил услубда ёза олиш қобилиятига эга.
Унинг миясининг иккала томони бир вақтнинг ўзида ишлайди ва у иккала қўлни тенг ишлата олади. Бу қобилият амбидекстрия деб аталади.
Доно бола! (тўлиқ)
Бир неча асрлар олдин Боғдод ислом тараққий этган шаҳарлардан бири бўлиб, у ерда жуда кўп мусулмон уламолари яшаган.
Шу сабабли шаҳар Ислом динининг илм маркази ҳисобланган. Кунлардан бир кун Рум подшоҳи Боғдод мусулмонларига уч савол бериш амри билан ўз элчисини жўнатди. Элчи шаҳарга етиб боргач, халифага подшоҳнинг истагини билдирди. Шунда халифа шаҳар уламоларини саройга йиғишни буюрди.
Элчи минбарга чиқиб:
— Мен сизларга подшоҳимнинг уч саволини бераман. Агар унга тўғри жавоб бера олсангиз, у сизларга кўп мол-мулк ваъда қилмоқда. Саволлар қуйидагича:
Аллоҳдан аввал нима бўлган?
Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?
Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?
Уламолар орасида сукунат чўмди. Тўсатдан оломон ичида майин овоз эшитилди:
— Дадажон, рухсат беринг, мен унинг саволларига жавоб берай!
Бу овоз отасига эргашиб келган ёш боланики эди. Халифадан рухсат сўралгач, болакайга гапиришга изн берилди. Рум элчиси ёш мусулмонга мурожаат қилиб, биринчи саволини такрорлади:
— Аллоҳдан аввал нима бўлган?
Бола саволга савол билан жавоб берди:
— Санашни биласизми?
— Ҳа, - деди элчи.
— Унда ўндан пастга қараб сананг!
Элчи "ўн, тўққиз, саккиз, дея санай бошлади ва ниҳоят "бир" деб тўхтади.
— Нега тўхтадингиз?, деди бола.
— Бир сонидан олдин бошқа сон йўқ-ку?!, — деди ҳайронлик билан элчи.
— Оддий бир сонидан олдин ҳеч нарса йўқ экан, қандай қилиб Якка бўлган Аллоҳдан аввал бир нарса бўлиши мумкин?! У Аввал ва Охир, Зоҳиру, Ботиндир.
Элчи бу жавобга ҳеч қандай эътироз билдира олмади ва иккинчи саволни берди:
— Аллоҳ бир лаҳзада ҳамма ёққа назар сола оладими?
— Шам келтириб ёқинг, - деди бола. — Энди эса унинг нури қаерга қараб таралаётганини айтинг.
— Аммо, шамнинг нури ҳар тарафга таралади: шарққа, ғарбга, шимолга, жанубга... Аниқ бир томонни айтиш мушкул, - дея ҳайрати ортди элчининг.
— Агар яратилган нур ҳар томонга таралар экан, унинг Яратувчисидан нимани кутмоқдасан?! «Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир...» (Нур, 35) хитоб қилди бола.
Элчи ўз кўзларига ишонмасди. Қаршида турган бу кичкина болакайнинг донолик билан бераётган жавоблари уни лол қолдирди. Тушкунликка тушган элчи охирги саволни беришга оғиз жуфтлар экан, болакай унга:
— Тўхтанг, сиз менинг ўрнимга тушиб, мен эса минбарга чиқишим адолатлироқдир. Саволингизни ҳамма эшитди, энди менинг жавобимни ҳам эшитишсин, — деди.
Элчи бу таклифга рози бўлди ва минбардан тушиб, учинчи саволни такрорлади:
— Ҳозир Аллоҳ нима қиляпти?
— Аллоҳ ҳозир минбардан бир ёлғончи, шаккокни тушириб, уни ҳаммага кулги қилди. Аллоҳнинг борлигига ва бирлигига ишонган мўминни эса юксалтириб, тилига ҳикмат солиб ҳақиқатни баён қилдирди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир.
Мағлуб элчи бу сўзлардан сўнг иснод билан ўз шаҳрига қайтиб кетди. Бола эса Ислом оламидаги энг буюк олимлардан бири бўлиб етишди.
Аллоҳ уни гўзал ҳикмат ва динни чуқур тушуниш иқтидори билан тақдирлади. Унинг исми Нўъмон ибн Собит бўлиб, у бутун дунёга Имоми Аъзам номи билан машҳурдир...
Биз билан бирга қолинг, болаликнинг ширин ҳотираларини биргаликда ёдга оламиз!
Ўтмишга саёҳат!
ASSALOMU ALAYKUM USTOZ.YANGI YIL MUBORAK BOʻLSIN.OʻZINGIZGA SOGʻLIK OILANGIZGA XOTIRJAMLIK TILAB QOLAMAN.SOGʻ BOʻLING DOIM❤️❤️
Читать полностью…Тилакларим сизлар учун.
🌹Кулиб турсин юзингиз
❄️Ёшланмасин кўзингиз
🌹Очиқ бўлсин йўлингиз
❄️Азиз қадрдонларим!
🌹Узоқ бўлсин умрингиз
❄️Бахтга тўлсин қалбингиз
🌹Осмон бўлсин қадрингиз
❄️Азиз қадрдонларим!
🌹Билинг умр ғанимат
❄️Соғлик харнедан қиммат
🌹Яшанг доим шод ,хурсанд
❄️Азиз қадрдонларим!
🌹Тўкилмайлик хазондек
❄️Келма хасад гулхандек
🌹Умр ўтар бир ондек
❄️Азиз қадрдонларим!
🌹Хеч бу кўнгил қолмасин
❄️Кайғу алам бўлмасин
🌹Оёқлар қоқилмасин
❄️Азиз қадрдонларим!
❄️☃️❄️☃️❄️☃️❄️☃️❄️☃️❄️☃️❄️
"UzAuto Motors"нинг
2024 йил 29 Декабр ҳолатига кўра автомобиль нархлари
Кўришни маслаҳат берамиз.
Нархлар бу ерда👇👇👇
🎲 “Qobiliyatni aniqlash testi” testiga tayyorlaning
🖊 5 ta savol
⏱ Har bir savol uchun 30 soniya
📰 Ovozlar guruh aʼzolari va test egasiga koʻrinadigan boʻladi
🏁 Test kamida 2 kishi ishlashga tayyor boʻlganida boshlanadi. Uni toʻxtatish uchun /stop buyrugʻini yuboring.
✨🌙🕊
Tuningiz tinch va osuda oʻtsin!
Xayrli tong qadar, Allohga omonatsiz azizlarim !
✨🌙🕊🤍
🏁 “Rus tilidan lugʻat testlar” testi yakunlandi!
37 ta savolga javob berildi
🥇 Usmon To'raxonov – 34 (5 daqiqa 25 soniya)
🥈 Shamsiddin Kasimov – 30 (4 daqiqa 43 soniya)
🥉 @abrakhmatovna – 18 (9 daqiqa 10 soniya)
4. 😘Nilufar Nizomiddinovna😍 – 15 (5 daqiqa 19 soniya)
5. @zarifa_toshpõlatovna – 14 (3 daqiqa 21 soniya)
6. @sobirovdilshod050 – 8 (2 daqiqa 6 soniya)
7. Назокат 63 ёш – 6 (1 daqiqa 2 soniya)
8. @B2004D7353Sh – 6 (1 daqiqa 39 soniya)
9. Ogulsuray Kakajanova – 6 (1 daqiqa 48 soniya)
10. أحبه في سبيل الله – 3 (29.3 soniya)
11. Rustam Sodiqov – 2 (52.7 soniya)
12. Шамсиддин – 2 (58.2 soniya)
13. . – 1 (4.1 soniya)
14. OMADILLOXON 2013 LEGENDA – 0 (21.5 soniya)
🏆 Gʻoliblarni tabriklaymiz!
⚡️Абитуриент қайси фанларни танласа, келгусида қайси йўналишларга тўғри келиши аниқ бўлди
Янги фанлар мажмуаси тасдиқланди.
2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари мақбуллаштирилиб, уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуаси қайта тасдиқланди.
Қабул бошланганда абитуриентлар фақат фанлар мажмуаси танлайди. Бундай вазиятда кўплаб абитуриентлардан “мен фалон фанларни танласам, бу келгусида қайси йўналишларга тўғри келади?”, деган саволлар келиб чиқади.
Буни билиш учун юқоридаги файлда кўрсатилган фанлар мажмуаси билан танишиб чиқинг.
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
... 2025–yil seni yanayam baxtli qilish uchun kelmoqda!❤☃️🌲
Hayotingda eng eng kutilmagan
Mo'jizaga boy 2025–yil keldi!🎉☃️🌲☃️🌲
Дуо ва қарғиш
Сизда ҳали жуда кўп имконият бор, ота-онангизни битмас туганмас дуоларини олиб қолинг
Boshimni yostiqqa qo‘yib qo‘ymasimdan tong yorishadi. Hali uyg‘onib uyg‘onmasimdan uxlash payti bo‘ladi.
Kunlar to‘xtamasdan o‘tmoqda. O‘zimga o‘zim:
"Haqiqatda amallar daftarini solih amallarga to‘ldirgan odam haqiqiy baxtiyordir", deb aytaman.
Tevarak atrofda bo‘layotgan hodisalar ham juda tezlik bilan sodir bo‘lmoqda....
Umrimizni qadrlaylik...🥰
Alloh panohida bo‘ling.🤲
Xayrli tun!!!✨🌙