🏁 “Ona tili ANTONIM so'zlar 1-TEST📚📚 tuzuvchi @Khurbanov_777 kanalimiz @test_kanali777 barchaga omad” testi yakunlandi!
20 ta savolga javob berildi
🥇 Саодат – 19 (2 daqiqa 43 soniya)
🥈 Muyassarxon Yigitboyeva – 16 (3 daqiqa 17 soniya)
🥉 Rustam Sodiqov – 14 (1 daqiqa 37 soniya)
4. Шарофат Кадировна – 2 (13.9 soniya)
5. Qõzibayeva Elmira Dilmurodovna – 2 (52.4 soniya)
6. Boltayeva Ug'iloy – 1 (23.6 soniya)
7. Valiyeva Elmira Hakimovna – 0 (15 soniya)
8. Mansur Jo'rayev – 0 (17.6 soniya)
🏆 Gʻoliblarni tabriklaymiz!
#ДИҚҚАТ
❗️Шанба — барча учун иш куни
Эртага, 4 январь шанба куни 5 кунлик иш кунида ишловчи ходимлар учун ҳам иш куни ҳисобланади.
Уларнинг дам олиш куни 2 январь, пайшанба кунига кўчирилган эди.
Шу тариқа барча банклар эртага одатий тартибда ишлашда давом этади.
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
9860 0101 1818 6047
Ergashev.Z nomida
Siz qilgan ehsoningiz Jannatdan sizga qasr olib kelsin insha'alloh.
Payg'ambarimiz Muhammad s.a.v dedilar: Sadaqa molni kamaytirmaydi. (Muslim 25.88)
Кунлар ўтиб, ҳаётим дўзах каби давом этаётган бир вақтда, Аллоҳимга шукрки, эрим қайтаётгани ҳақида қайнонамга телефон орқали хабар юборди. Шунда қайнонам мени: «Агар Лазизнинг урганини эрингга айтсанг, сизларни ажратиб юбораман!» — деб қўрқитди.
Эрим келди ва ҳамма ёғим тепкидан кўкариб кетганини кўрди.
— Нима бўлди! — деб сўради у.
Мен ёлғон гапира олмадим. Бўлган воқеаларни сўзлаб бердим. Гапларимни эшитган эрим жаҳлдан қалтирай бошлади ва: «Нима учун онангникига кетмадинг?! Келганимдан кейин менга айтсанг, сени тушунардим! Нимага ўзингга бунчалар жабр қилдинг?! Ҳозир бориб, укамни бундан баттар қилиб ураман!» дея жўнади. Мен эса унинг йўлини тўсдим ва энди бизни ташлаб кетмаслигини сўрадим. Ана шундан кейин эрим аҳволимни кўриб, ҳаммани чақирди. Бир неча марта бақирганини эшитиб, қайнонам, катта қайноғам ва Лазиз қайнукам уйимизга кириб келишди. Кўзларим, елка, оёқ, бел ва биқинларим кўкариб кетганди. Эрим кўкарган юз ва кўзларимни уларга кўрсатаркан, онасига қараб: «Онажон, хотиним сизга омонат эди. Наҳотки унинг шу аҳволга тушишига индамай йўл қўйиб бердингиз?» деди. Қайнонам жим…
Катта қайнимнинг бу воқеалардан хабари йўқ эди, чунки у алоҳида бўлиб чиқиб кетганди. Аҳволимни кўриб, кўзлари ёшга тўлганча:
— Келин, нима бўлди, тинчликми, ким урди? — деди.
Мен нима деб жавоб беришни ўйлаб турганимда, Лазиз «Қўрқоқ олдин мушт кўтарар», қабилида иш тутди ва менга нима деб туҳмат қилган бўлса, худди шу гапларни уларга ҳам такрорлади. Шунда эрим унинг гапини шартта кесиб:
— Қаерда, ким билан ушлаб олдинг, шуни айт менга. Мен исбот талаб қиламан! — деб укасига бақира кетди.
Эримнинг важоҳатидан ҳамма довдираб қолди. Ана шундан кейин эрим бу гапларнинг ҳаммаси туҳмат эканини, Умар синфдошим Россияда у билан бирга бўлганини, эрим қайтса ҳам у ўша ерда қолганини айтиб, менинг ҳақлигимни исботлади. Ҳамманинг олдида қайнукам мендан кечирим сўради. Лекин ҳалигача билмайман унинг нима учун туҳмат қилганини.
Шундай бўлса-да, мен уларни кечирдим, аммо эрим кечирмади. Шунинг учун у ўша куниёқ ижарага уй топди ва биз кўчиб кетдик. Агар билсангиз, бу кунларни ҳатто душманимга хам раво кўрмасдим. Худодан сўрайманки, ҳеч бир банданинг бошига бундай кунларни солмасин!
Айни дамда уй-жой қилиш ва яхши яшаш учун анчагина пул керак эди. Шу боис эрим яна бизни қолдириб, чет элга ишга кетди. Мен эса болам билан ёлғиз қолишга мажбур бўлдим. Бироқ ижарада яшаётган бўлсак-да, золим қайнонам ва қайнукамдан узоқдалигим туфайли хавотирдан йироқда эдим. Шунга қарамай, олти ой ўтиб, эрим бизни ҳам олиб кетмоқчилигини айтди, бу гапни эшитган қайнонамнинг тинчи бузилди, ростини айтсам, ўтиролмай қолди. Мен эса бунга сира тушунолмасдим, чунки менинг онам эримни мендан-да кўпроқ яхши кўрар, жойи келса, эрим учун мени койирди. Ана шулар ҳақида ўйларканман, ич-ичимдан шу гаплар ўтди: «Мен ҳеч қачон қайнонамга ўхшамайман!»
Ижарада яшаб, бироз қийналаётган бўлсам-да, эримга ҳеч қаерга кетмаслигимни, уйда қолиб, унинг келишини кутишимни айтдим. Яна олти ой ўтгач, у қайтди. Йиғиб қўйган пулимизга кичикроқ ҳовли сотиб олдик ва таъмирлатдик. Айни вақтда ана шу уйда бахтли ҳаёт кечирмоқдамиз.
Фақат илтимос, кўзингизни очинг , ўтиниб сўрайман сиздан мен учун яшанг.
Эр ортиқ чидай олмади кўзларини очиб аёлини қаттиқ қучиб унга:
Севгилим илтимос сен мени кечир, қанчалик кўр бўлган эканман, мен ношудни кечир. Мен сенда қадрлаган ҳамма нарсани унутиб қўйган эканман. Бугин мен энг асосий нарсани тушуниб етдим: фақат сен экансан менинг ягона ғамхўрим севгилим менга куч берадиган менда ўзимга ишонч уйғотадиган сен экансан.
Сен ҳар доим мени қўллаб қувватлайсан мени тушунасан. Сен ҳаётим мазмунисан. Бошқа ҳеч қачон сенга ҳиёнат қилмайман, сенга азоб бермайман, сўз бераман. Сени ҳеч қачон қўйиб юбормайман, борлигинг учун рахмат!
Бу одатий интернетдан олинган ҳикоя эмас, бу ҳаётдан бўлган ҳодиса. Бундан ҳолатлар ҳар қадамда учрайди. Бундай ҳикоялар ҳаммани ўйлаб коришга мажбур қилади, уни дўстларинг билан бўлиш. Токи оилаларда ҳиёнат камайсин!
— Назира, туринг ўрнингиздан! Бу нима деган гап! Ҳаммамиз одам боласимиз, ахир! Сиздан ота дунё нарсани сўраётгани йўқ-ку! Қани, опани у ёнидан кўтаринг!
Назира аввалига анграйганча менга тикилиб турди, сўнг буйруқларимга итоат қила бошлади. Икковлашиб опани сўри устига ётқиздик. Қувончдан юзига табассум балққан аёлнинг кўзларидан тинмай дув-дув ёш оқарди. Гўё фариштага тикилгандек, мендан кўзини узмас эди. Уни таваллуди билан қутлаб, совғамни ёнига қўйдим. У эса тинмай менга ташаккур билдириб, дуо қиларди. Болаларим уйда ёлғиз қолганидан хавотирланиб уйга ошиқдим. Кетар чоғимда Назира айбдорона минғирлади:
— Шоира, сиздан бир нарсани… Яна буни газитга ёзиб юрманг!
ГУЛНОЗ
📝ҚЎШНИЛАР (ҳикоя)
Бу ерга кўчиб келганимизга ҳам бир йилдан ошди. Янги қўни-қўшнилар билан муносабатимиз анчагина қалинлашиб қолган. Байрамларда ва турли бошқа тадбирларда бир-биримизникига чиқамиз, турли нарсаларни олди-берди қиламиз. Баъзида ишим билан, ёз-чизларим билан андармон бўлиб, айтилган жойга бора олмасам, улар бир дунё ўпга-гиналар қилишади:
— Шоира, биз ҳақимизда мақтаб-мақтаб мақола ёзиб, газитга чиқармасангиз, энди биздан осонликча қутулмаймиз! – дейди улар ўтган-кетганимда.
Дарвоқе газетада ишлаганим боис, улар менга “Шоира” деб, исм қўйиб олишганди. Шеър ёзаманми ёки йўқ, газетада ишлайдиганларни ҳаммаси улар учун “шоир ва шоиралар” эди. Ҳатто тўрт ҳовли нарида турадиган Назира ҳар куни ишдан қайтишимга “ижодга асқотади” деб, турли кўча гапларини топиб келади. Ёзаманми, ёзмайманми, кун ора олдимга югуриб чиқиб, бир хабарни етказади. Мен ҳам уй ишларимни қилиш асносида, бошимни қимирлатиб қўяман. У соатлаб ҳикоя қилгач, яна ортига қайтади. Кетиши олдидан “бунисини ёзиб, газетга чиқармасангиз, ҳафа бўламан-а Шоира!” деб қўшиб қўяди яна ҳар сафар. Ҳикояларининг на боши ва на охири бор. Буларни ёзиб овора бўлишдан маъно-мазмун кўрмаганим боис, ҳали ҳеч бирига қўл уриб кўрмадим ҳам. Аммо…
Ён-веримдагилардан эшитишимча, Назиранинг уйида эри ва болаларидан ташқари, ногирон қайнопаси ҳам бирга яшар эмиш. Аммо Назира бир марта ҳам уни кўча-кўйга айлантиришга олиб чиқмаган. Қўшниларнинг билишича, йиллар олдин у автоҳалокатга учраб, тўшакка михланиб қолган экан. Катта йўлга югуриб чиққан укасининг, яъни Назиранинг ўғлини асраб қолиш илинчида шу кўйга тушган деган, тахминлар бор. У қайнопаси ҳақида оғиз очмас эди. Онда – сонда меникига чиққанида, “уйга чиқай, “анави” очликдан ўлиб, гуноҳига қолмай тағин” деган гаплари қулоғимга чалингандай бўлган эди. Менимча, у “анави” деганда қайнопасини назарда тутарди. Мен ҳам ундан тезроқ қутулиш мақсадида, ортиқча саволларга тутмас эдим.
Бир куни ишдан чарчаб келдим. Ой охирлаётгани боис, янги нашр чиқариш учун кун бўйи тинмадик. Толиққанимдан на овқат қилишга ва на болаларга қарашга ҳолим бор эди. Хўжайиним эса хизмат сафари билан бошқа вилоятга кетганди. Бир зум дам олай, деб жойимга чўзилишимни биламан, ўғлим олдимга югуриб келди.
— Ойи, сизни Назира опа сўраб келди. Ойингни чақир, деяпти. Сизда муҳим гапи бор экан.
— “Ойим ишдан энди келиб, дам олаяпти” дегин, — дейишимни биламан ҳовлига тўғри кириб келган Назиранинг овози уй остонасидан эшитилди.
— Қўшни… Шоира… уйдамисиз?
Норози кайфиятда, зўрға ўрнимдан қўзғалдим. Ташқарига чиқиб, истар – истамас у билан кўришдим. Яна камида икки соат валдирашини тасаввур қилиб, асабларим таранглаша бошлади.
-Шоира биласизми, — дея ҳиқоя қила кетди у. — Нариги маҳаллада бир қиз ўз жонига қасд қилибди. Эшитишимча, йигити ташлаб кетган эмиш. Бошқа биттасини топиб олгандирда, жувонмарг бўлгур. Мана оқибатида бир қиз беҳуда оламдан кўз юмди. Вой, бечора қиз! Бечорагина! – Унинг юзида ачиниш аломатлари сезиларди , — Сиз шуни яхшилаб ёзиб, газитга чиқаринг, Шоира.
— Нега ? — дедим мен ҳам энсаб қотиб. — Буни нимасини ёзаман. Одамлар бу мавзудан қандай маънавий озуқа олиши мумкин?! Бир бебош қизнинг ота-онасини ўйламай, бир йигитни деб ўзини ўлдириши ғирт беъманилик-ку ахир. Газетага ҳар нарсани ёзаверадими сизга? – гапирдим асабий оҳангда.
Бу алфозда гапирганимни биринчи марта кўраётган Назира менга ҳайрон тикилиб қолди. Афтидан баъзи жумлаларимга тушунмади ҳам. Унинг нақадар оми ва умрида бирон-бир бадиий китоб варақламагани ҳар бир гапидан сезилиб турарди. Гўё зўр хабарни менга етказди-ю лекин мен бунинг нақадар муҳимлигини англаб етмаётгандек, у бироз хафасиради.
— Майли, қўшни ёзсангиз , ёзмасангиз ўзингиз биласиз! Менга барибир. Мен кетдим, — дея у ўрнидан турди. Мен ҳам ундан тезроқ “қутилганимга” хурсанд бўлдим. – Эсим қурсин, — яна тўхтади у, — олдингизга бошқа мақсадда чиққандим.
Yiroq bo‘l hasratdan, mungdan, ko‘zyoshdan,
Sha’ningga otilgan ta’nadan, toshdan.
Mag‘rur tursang agar, mag‘rur degaylar,
Mutelik izlarlar fe’li yovvoshdan.
Yupanch topoldingmi, dunyoga kelib,
Ustoz yo shogirddan yoki tengdoshdan.
Qashqir to‘dasida qolgan bir otsan,
Tuyog‘ing sinmasa basdir, bardoshdan.
Faqat muhabbatga topingil, ey qalb,
Sen mehr ko‘rgaysan o‘shal quyoshdan.
Axir bobolar ham demishlar qadim:
Muhabbat yaratgan dunyoni boshdan.
Yangi yil shukuhi hali tugagani yoʻq...
Yangi yil baribir eng orziqib kutadigan, eng goʻzal bayram boʻlib qolaveradi...
🏁 “"𝐌𝐚𝐭𝐞𝐦𝐚𝐭𝐢𝐤𝐚 𝐭𝐞𝐬𝐭𝐢" 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐦𝐢𝐳𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨'𝐥𝐢𝐧𝐠: @qadrdon_ustozlar_kanali 𝐆𝐮𝐫𝐮𝐡𝐢𝐦𝐢𝐳𝐠𝐚 𝐪𝐨'𝐬𝐡𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠: @qadrdon_ustozlar_guruhi” testi yakunlandi!
9 ta savolga javob berildi
🥇 Zebo Ahmadovna – 4 (58.2 soniya)
🥈 💚Xusnidaxon💥🇺🇿🕋🇺🇿 – 3 (1 daqiqa 24 soniya)
🥉 Aysara Bayniyazova – 1 (15.6 soniya)
4. MOZIY – 1 (22.4 soniya)
5. ~- 🄼🅄🅂🄻🄸🄼🄰 🄸🄼🄾🄽🄰 🄰🄱🄳🅄🄻🄻🄾🄷 – 1 (41.2 soniya)
6. @B2004D7353Sh – 1 (1 daqiqa 57 soniya)
🏆 Gʻoliblarni tabriklaymiz!
⚡️MILLIY SERTIFIKATGA EGA BO‘LGAN ONA TILI VA ADABIYOT HAMDA TARIX FANI O‘QITUVCHILARIGA 1-YANVARDAN BOSHLAB 50% USTAMA BERISH BO‘YICHA KO‘RSATMA XAT.
MMTV ning 2024-yil 19-dekabrdagi 05-32-5503-sonli xati.
⚠️Eslatma ushbu imtiyoz: B+, A va A+ va eski baholash asosida 80+ ballga ega sertifikatlar uchun qo'llaniladi. Eski baholash va Rash modelida olingan sertifikatlar bir xil kuchga ega.
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
Сизнинг қобилиятингиз бу сиз учун совғадир. Сиз бошқаларнинг нусхаси бўлиш учун яратилмагансиз...
Одамлар сизни илҳомлантирсин, уларнинг ҳаёти сизни руҳлантирсин, аммо уларнинг йўлидан боришга ҳаракат қилиб, ўз мақсадларингизни йўқотманг...
Ўзлигингизни қадрланг ва ўзингиз учун янги йўл очинг
Азизларим...!
Бир доктор аёл шундай ҳикоя қилади:
– "Хонамга ташхис учун олтмиш ёшлардаги кампир билан ўттиз ёшлардаги эркак кириб келишди. Эркакнинг кампирга бўлган ўта илиқ муносабати диққатимни тортди. Чунки у, кампирнинг қўлини ушлар ва устидаги ёпинчиғини тузатиб, қўли билан овқат ва сув берар эди. Кампирнинг соғлиғи ҳақида сўраб, таҳлилларни олиб келишни айтганимдан кейин, эркакдан кампирнинг ақлий ҳолати ҳақида сўрадим. Чунки кампирнинг ҳаракатлари мутаносиб эмас, берган жавоблари эса ғалатироқ эди. Эркак шундай жавоб берди:
─ У туғилганидан бери ақлий ногирондир.
Ҳайрат ичида:
─ Уни ким боқади?─ деб сўрадим. У:
─ Мен,- деб жавоб берди.
Мен:
─ Шундайми? Унинг кийимлари ва танасини ким ораста тутади?,─ дедим.
─ Уни ҳаммомга мен олиб кириб, кийимларини жавонга қўяман ва ювиниб бўлгунича кутиб тураман. Кир бўлган кийимларини кир ювиш машинасига соламан ва эҳтиёжи бўлган кийимларини харид қиламан,─ деб жавоб берди эркак.
─ Нега унга қарайдиган хизматкор аёлни ишга олмайсиз?,─ деб сўрадим.
У жавоб берди:
─ Чунки бечора онам болаларга ўхшаб шикоят қила олмайди. Шунинг учун хизматкорнинг онамга озор бериб, кўнглини оғритишидан қўрқаман!
─ Сиз уйланганмисиз.
─ Ҳа, алҳамдулиллаҳ. Фарзандларим ҳам бор.
─ Ундай бўлса, онангизга рафиқангиз қарар экан–да?
─ У ҳам қўлидан келганича ғамхўрлик кўрсатади: овқатларини пишириб, едиради. Онамга ёрдам бериши учун хотинимга хизматкор аёл тайинлаганман. Бироқ, мен ўзим онам билан бирга овқатланишни яхши кўраман. Чунки унинг қанд касали бор!
Унинг сўзларини эшитар эканман ҳайратланар ва кўзимнинг ёшларини аранг тутиб турар эдим. Ўша онда кампирнинг қўлидаги тирноқларнинг олинганигани ўғринча нигоҳ ташлаб билиб олдим ва:
─ Унинг тирноқларини ким олади?,─ дедим.
─ Доктор хоним, унинг тирноқларини мен оламан. Бечора ўзининг тирноқларини ола олмайди,─ деб жавоб берди ўғил.
Кампир ўғлига қараб:
─ Менга қачон картошка сотиб оласан?,─ деб қолди.
─ Ҳозир, онажон! Ўзингизни дўконга олиб бораман!,─ деди ўғил.
Она болалардек бирам қувониб:
─ Ҳозир борамиз! Ҳозир борамиз!,─ деб юборди.
Ўғил менга қараб:
─ Онамнинг бундай қувонишини кичик фарзандларимнинг қувончидан афзал кўраман!,─ деди.
Мен ҳолатдан таъсирланганимни сездирмаслик учун унинг ҳужжатини варақлай бошладим. Сўнгра:
─ Унинг сиздан бошқа бирон яқини йўқми?,─ деб сўрадим.
─ Мен унинг ягона фарзандиман. Чунки отам уйланганидан бир ой сўнгра онам билан ажрашган экан,─ деб жавоб берди
─ Ундай бўлса сизни отангиз тарбиялаган бўлса керак?
─ Йўқ, менга ва онамга бувим ғамхўрлик қилганлар ва мен ўн ёшга кирганимда бувим вафот этганлар! Аллоҳ уни раҳмат қилсин!
─ Сиз бетоб бўлсангиз онангиз қараганми? Унинг сизга бирон марта эътибор берганини биласизми? Бошқача айтсак: Қувончу қайғуингизга ўртоқ бўлганми?
─ Йўқ, доктор хоним. Ўша ўн ёшимдан буён биламанки, онам шундай ногирон. Ўша ёшдан буён унинг қўлу оёғиман ва бошига бирон нарса келмасин деб қўрқаман.
Дорилавҳа (рецептни) ёзиб, дорилардан қандай фойдаланиш кераклигини уқтирдим. Ўғил онасининг қўлидан ушлади ва:
─ Ана энди дўконга борамиз!,─ деди.
Кампир:
─ Маккага бормаймиз–ми?!,─ деди.
Ҳайратландим ва:
─ Уни Маккага қандай олиб борасиз?,─ дедим.
─ Учоқда,─ деди ўғил.
─ Уни Макка олиб борасизми?
─ Ҳа.
─ Онангиз умра қилмаса ҳам бўлади–ку? Нега уни умрага олиб бориб, ўзингизни қийнайсиз?
─ Балки умрага олиб борсам онам севинар. Бу эса барча оламлар Робби бўлган Аллоҳнинг даргоҳида усиз қилган умрамдан кўра савоблироқ!
Улар ҳузуримдан чиқдилар. Эшикни ёпдим ва ҳамширага олдимга бировни қўймаслигини тайинладим
Ичимдан келган йиғи портлади
Ўзимга ўзим шундай деб пичирладим:
─ Бу кампир ўғлига ҳомиладор бўлиб, туғишдан бошқа оналик хизматини қилмабди: на тарбия берибди, на кечалари бедор бўлибди. Қайғу изтироблари ва йиғиларига ўртоқ бўлмабди. Унинг ҳаётидан хавотирга тушиб, уйқудан кўзларини очмабди. Лекин шундай бўлишига қарамай ўғилдаги меҳр ва ғамхўрликни қара!
Холисанлиллоҳ айтчи, ақли ҳуши жойида бўлган оналаримизга мана шу ўғилнинг ақлий ногирон онасига қилган муомаласини қилаяпмизми?
КАЙНОНАМГА УХШАШНИ ХОХЛАМАЙМАН..
(хаётий хикоя).
Мен ношукр ва нобакор қайнонага келин бўлиб, қон ютаётган бахтсиз келинлардан бири бўлдим…
Тўғрисини айтсам, қайнонамнинг барча кирдикорларига, мени калтаклатиши, камситиши, тиним бермай ишлатиши, чўрисидай азоблаши дилимни оғритса-да, чидаганман. Биринчидан, отасиз ўсганим, муаммоларим билан онам ва икки укамнинг тинчини бузмасликни ўйлаганим учун барча қийинчиликларга сабр қилаётган бўлсам, иккинчидан, турмуш ўртоғим — Элдор акани яхши кўрганим учун ҳам унинг хорижга ишлагани кета туриб: «Агар мени севсанг, барчасига сабр қил. Худо хоҳласа, укамни уйлантиришимиз билан алоҳида бўлиб чиқиб кетамиз. Унгача яхши-ёмон гапларни кўнглингга олма», деганларига итоат қилаётгандим.
Кунлар бир маромда ўтарди. Оғироёқ бўлсам-да, келинлик уйимда мен билан қизиқадиган ҳеч ким йўқ, айниқса, қайнонам учун менинг қай аҳволдалигим аҳамиятсиз эди.
Дардим бошланиши билан онамга хабар бердим-у, туғруқхонага бордим ва икки кун деганда қизалоғимни дунёга келтирдим. Бошимда туриб, мен билан баравар дард чеккан онажоним кўзим ёригандан кейин ҳам бошимдан кетмади. Шу алфозда уч кун туғруқхонада ётдим. Гарчи туққан кунимоқ онам қайнонамга хабар берган бўлса-да, ундан дарак бўлмади. Учинчи кун онам қайнонамга қўнғироқ қилиб, касалхонадан чиқаётганимизни айтганида эса қайнонам: «Қизингизни уйингизга олиб кетаверинг. Уйда ҳеч нарса йўқ! Унинг устига, боласи билан бўлиб, менга хизмат қила олармиди қизингиз?!» деб очиқчасига мен ва неварасидан воз кечди. Ўшанда эримдан пул келмай қолганди. Бунга ҳам қайнонам мен ва онамни айбдор қилди. Чунки онажоним кейинги вақтларда мен ва туғилажак фарзандимга кийим-кечак тиктириб бераётган, кўнглим тусаган овқатларни ҳам пишириб жўнатаётганди. Буни кўрган қайнонам: «Сен эрингнинг пулига кийиняпсан, у оқпадар топган пулини сенга жўнатяпти, сенинг эринг хотин қули!» — дея маломат қилганди. Ана шундан кейин ҳамма нарсамни йиғиштирдим-да, келинлик уйимга қайтдим. Қандай қийинчилик бўлмасин, эрим келгунча шу ерда яшашга қарор қилдим. Қайтиб келган куним қайнонам совуққина кутиб олди, аммо мен унга аввалгидек хизмат қилавердим. Уйга қайтишим нимагадир қайним Лазизга ёқмади. Ёқмагани-ку, майли, ҳатто бир куни у менга куракда турмайдиган даражада оғир туҳмат қилди. Унинг айтишича, мен синфдошим Умар билан уззукун телефонда гаплашар эмишман, кечаси эса учрашувга чиқар эмишман. Худди шу гапларни айтиб, мени қўни-қўшнилар олдида шарманда қилгани етмагандек, бошқа куни қайнонам қаергадир кетганида уйда ёлғиз қолганимни билиб, Лазиз мени уйга олиб кириб, роса калтаклади. Шундай урдики, аъзойи баданим оғриқдан қақшаб кетди. Нима эмиш, мен ўша йигитни тунда уйимга киритган эмишман. «Менга туҳмат қиляпсиз, Худодан қўрқинг!» дея ялинганимга қарамай, роса тепкилади. Тепки-ю муштларга чидолмасдан ҳушимдан кетибман. Ўзимга келсам, қўшни аёл пешонамга латта босиб ўтирарди. Унинг айтишича, кўчадан ўтаётиб, тун қоронғисида менинг аянчли фарёдимни эшитибди ва югурганча уйимизга кирибди. Мен ерда ҳушсиз ётган эмишман, унинг устига, ёнимда қақшаб йиғлаётган қизалоғимдан бошқа ҳеч ким йўқ эмиш. Зудлик билан «Тез ёрдам» чақирибди.
Кўнглим ўксиб, қўшни аёлни қучоқлаганча йиғладим. Дилимдагиларни унга айтмоқчи бўлиб, оғиз жуфтлагандим, у мени тинчлантириб: «Келинжон, ҳаммасидан хабарим бор. Ҳали булар ҳаммасига жавоб беришади, сабрли бўлинг, яхши кунларингиз олдинда! Истасангиз, ҳозирнинг ўзидаёқ сизни она уйингизга элтиб қўяман. Йўқ десангиз, уйингизга кириб, қизингиз билан ухланг, у ҳам қаттиқ қўрққан кўринади. Аммо ёдингизда бўлсин, жоним омон қолсин ва қизимга оналик қилай, десангиз, эртагаёқ она уйингизга кетинг», деб далда берди. Лекин мен кетмадим. Онамни ташвишга қўйишни хоҳламадим. Ахир онамнинг мендан бошқа ташвишлари ҳам бир талай. Шундай экан, сўнгги бор яна сабр қилиб, умид билан эримнинг келишини кутишга аҳд қилдим.
📝Аёлига хиёнат қилган эркакка тақдирнинг кучли зарбаси.
Дам олиш кунлари эди. Эшик очилиб хонага 30 ёшлар чамасидаги аёл кириб келди. “Қаерда эдинг?”- сўради аёлнинг эри. “Ҳар доимгидай, ойимникида,”- деди аёл ҳиссизгина.
“Ҳм, охирги пайтлар ойингникига серқатнов бўлиб қолдинг.”- деди эр. Аёл эса жавоб ўрнига елкасини қисиб қўя қолди.
- Бирам ҳиссиз, феъл-атворсиз бўлиб қолибсан, қани сендаги эҳтирос? Турмуш қурганимизга 5 йил бўлди аммо бунақаси бўлмаган. Балки кўчадан бошқасини излаб кўрарман ?- мийиғида кулди эр..
- Ўзингиз биласиз- этиборсизгина жавоб қайтарди аёл, дастурҳон тузатаётиб.
Бундай жавобни у аниқ кутмаган эди. У дастурҳондан шартта турдида, уйдан чиқди ва кимдирга қўнғироқ қилди.
- Салом жоним! Сени жудаям соғиндим йўлдаман. Қорним жуда оч севгилингни тўйдириб қўясанку а?
- Албатта азизим, дастурҳон тузашни бошладим, келақолинг.
У хурсанд бўлиб машинага ўтирди. Йўлда гул дўконига кириб, у севган қизил атиргуллардан сотиб олди.
Чорраҳадан ўтаётиб у дахшатли автоҳалокат гувоҳи бўлди. Унинг нигоҳини, ҳалокатга учраган кишини шифокорлар олиб кетаётгани унинг ортидан эса хотини қон йиғлаб кетаётгани тортди. Шу онда унинг ҳаёлига бир фирк келди.
У тўсатдан рулни бурдида, оғайниси хирург бўлиб ишлайдиган шифохонага борди.
- Жавлон оғайни ёрдаминг керак. – мен севгилимни синаб кўрмоқчиман, менга ёрдам бера оласанми?
- Ҳали сенинг хотинингдан бошқа севгилинг ҳам борми?
- Ҳа севгилим бор! Хотиним билан яшаяпман, аммо туйғуларимиз аллақачон совиб бўлган. У мен уйланган аёл эмас.
- Ҳм, нимаям қилардим, ёрдам бераман албатта. Аммо шуни аниқ биламанки, хотининг ҳали ҳам олдингидай ажойиб аёл, шунчаки сен қадрлашни унутдинг.
Бўлмаган гап деди оғайнисининг гапига жавобан.
Сўнг таниш рақамни тердида, дўстига тутқазди. Гўшакдан овоз келди:
- Алло, азизим қачон келасиз? Қаердасиз ўзи?
- Ассаламу алайкум, сизни шахар шифохонасидан безовта қиляпман. Бу ерда 30 ёшли дахшатли автоҳалокатга учраган эркак ётибди, унинг телефонидан сўнгги бор сизга қўнғироқ қилинган экан. У тирик аммо унинг иккала оёғини ҳам олиб ташлашга тўғри келди. Тезроқ етиб келинг.
- Мм, кечирасиз мен ҳозир бора олмайман- деди довдираб қолган аёл. Бунинг устига у менинг шунчаки танишим холос. Ундан кўра унинг хотинига қўнғироқ қилинг. Бу рақамни эса илтимос ўчириб ташланг ва менга бошқа қўнғироқ қилманг.
Бундай жавобни кутмаган эркак лол бўлиб ўтирар эди.
- Бу ўйинни бошлаган экансан, кел хотинингга ҳам қўнғироқ қилиб кўрамиз деди оғайниси.
- Унга ҳам аниқ керак эмасман, у ҳам мендан худди шундай воз кечади.
- Мен хулоса қилишга шошмаган бўлар эдим. Кел олдиндан фол очмасдан, қўнғироқ қилиб аниқлаймиз.
- Майли деди зўрға у
Шифокор рақамни терди
- Салом Наргиза!
- Ассалому алайкум Жавлон ака сизмисиз, анча бўлибди гаплашмаганимизга… Яхшимисиз
- Яcхши рахмат ! Сен фақат хавотрга тушма сенга бир гапим бор…. Дилшод автоҳалокатга учради.
- У ҳаётми? Нима бўлди унга? Қаерда у?
- Ҳа у тирик, аммо аҳволи оғир, комага тушиб қолган…
- Вой Худойим, ҳозир бораман…
Дилшод оғайнисинг хонасида хотини келишига ишонмай ўтирар эди. 15 дақиқа ўтиб шифохана йўлакчасида шовқин кўтарилди:
- Қани у? қани менинг эрим?
- Наргиза ўзингни бос, юр мен билан палатага. Фақат илтимос тичлан!
Шифокор аёлни палатага олиб кирди. Кроватда эри қимирламай ётар эди. У эрининг олдига югуриб бориб, унинг қўлларини тинмай ўпа бошлади ва: - Жоним, ҳаётим менинг. Илтимос ўзингизга келинг, илтимос ўтиниб сўрайман. Илтимос фақат ўлманг, мени ташлаб кетманг. Сизни жонимдан ортиқ кўраман, ҳамма айбингизни кечираман. Сизни алдаганим учун кечиринг. Мен ойимникига бордим деб алдаётган эдим. Шу кунларда менга бир аёл қўнғироқ қилган эди, сиз у билан эканлигизни айтган эди. Менга бу жуда қаттиқ азоб берди. Шунинг учун мен ҳар куни биз бирга борган жойларга бориб айланиб юрган эдим. Энди ҳаммасини кечираман, ҳаммасини бошидан бошлаймиз,
— Бугун қайнопамнинг туғилган куни эди. Хўжайиним ош қилишимни тайинлаб кетди. Қарасам, уйда сабзи камроқ экан. Сизда бўлса, сўрашга чиққандим аслида.
Қўлига сўраган нарсасини тутқазар эканман, Назира биринчи марта мени уйига таклиф қилди. Хўжайини ишдан кеч қайтишини, болаларни олиб, туғилган кун нишонлашга чиқишимни тайинлади. Мен ҳам имкон топсам, албатта боришимни айтиб, уни кузатдим.
Шу билан уйқум тарқаб кетди. Қош қорайгунча уй юмушлари билан андармон бўлдим. Уй йиғдим, кир-чирларни ювдим. Негадир кўз олдимда Назира ва кўрмаган бўлсамда унинг қайнэгачиси гавдаланаверди. У таклиф қилишга қилди-я аммо мен на борар ва на бормасликка иккиландим. Бироқ шундай кўнгли синиқ инсонларни йўқлаш савоблигини ўйлаб, уйга тўй-томошаларда келган яхшигина совғалардан бирини танлаб олдим. Болаларга овқат сузиб бериб, бирровга қўшниникига чиқиб келишимни, яхши ўтиришларини тайинлаб, кўчага отландим.
Яқин бўлгани боис бир зумда Назиранинг уйига етиб келдим. У ҳам ҳовлида куймаланиб юрган экан. Мени кўриб шошиб қолганидан, меҳмон кутмаётганини англадим. “Бекор келибман” деган ўй ҳаёлимдан лип ўтди. Аммо мезбон мени уйга таклиф қилиб, апил-тапил дастурхон ёзди.
— Назира, қўйинг, овора бўлманг! Бирровга чиқдим, — дедим иши бўлса безовта қилмаслик ниятида.
— Йўғ-е, нега! Овораси борми? Уйимга озиб-ёзиб, сиздек шоира қадам ранжида қилса-ю, дастурхон ёзмайманми?!
Зум ўтмай , патносда нон ва чой олиб келди. Чой қуйиб, узатди. Нон ушатди. Болалари ҳали кўчадан кирмаган шекилли уйи жим-жит эди. У яна ҳовлига чиқиб кетиб, анча ҳаяллади. Хонада бир ўзим қолдим. Ўрта уй шекилли, хонанинг икки тарафида ҳам эшик бор эди. Ҳовлига қараган катта ойналарга оқ дарпардалар тутилиб, ичкарини ёритиб турарди. Уйда ғалати сокинлик хукмрон эди. Аммо… Қулоғимга кимнингдир инграган товуши эшитилди. Қайнопаси бўлса керак… Ҳаёлимдан ўтказдим. Овоз ичкариги хоналардан келарди. Бу ҳол бир неча маротаба такрорланди. Қўлимга совғамни олдимда овоз келган тарафга юрдим. Адашмаган эдим. Хона зим-зиё эди. Шамоллатилмаганидан ғалати ҳидлар анқиётган хона бурчагига солинган эски кўрпага михланганча ўттиз — ўттиз беш ёшлар чамасидаги аёл инграрди. Белигича енгил ёпинчиқ ташланган, қўллари жонсиз, сочлари тўзғиган ва кўз ёшлар тирқираб оқаётган юзида ранг йўқ бу жувонни кўриб, юрагим орқага тортди. Даҳлизда турганча, қотиб қолдим. У келганимни сезмади ҳам. Унинг юзида биргина умид – яшаш умиди бор эди. У алланималар дер, “қуёш… ой… ой-юздузларни кўрсатинглар менга…” дея беҳолгина пичирларди.
Оёқ-қўлларимни қалтироқ босди. Кутилмаган бу воқеатдан юрагим ҳапқириб ура бошлади. Гўё бир жиноятга гувоҳ бўлиб қолгандек, бутун баданим қўрқувдан титрарди. Дарров ортимга қайтдим. Шу орада кўлида чақ-чуқлар кўтарган Назира пайдо бўлди.
— Анча куттириб қўйдимми сизни? – деди у кириши билан.
— Ичкарида кимдир инграгандек бўлдими? – саволга тутдим уни. – Сизни исмингизни айтгандек бўлди адашмасам.
У лабини чимтиди. Ўрнидан шарт туриб, овоз келган томонга кириб кетди. Ҳарчанд паст овозда гапиришга уринмасин, барибир гаплари эшитилиб турарди. “Сени дастингдан уйга бировни таклиф қилишга ҳам уяламан. Ҳаммага мени шарманда қилмоқчимисан? Қачон сендан қутуламан? Олдингда қарзим бўлса, шунча қараганим етар! Ахир мен ҳам одамларга ўхшаб, яшашни хохлайман… “ У тинмай касалмандни айблай кетди. Менинг борлигимни ҳам унута ёзганди. Не қиларимни билмай қолдим? Индамай чиқиб кетишга виждоним йўл қўймади. Ўзимни қўлга олиб, нима қилиш зарурлигини тезда ўйлаб олдим. Яна ўша зимистон хонага қайтдим.
Шом маҳали эди. Уларнинг олдига кириб, шартта пардаларини четга суриб ташлаб, ойналарни очдим. Ташқаридан тоза ҳаво гупирилиб кирди. Қизариб турган уфқ нурлари хонани ёритди. Алланималар деб, нолиётган Назира эса жимиб қолди. Кутилмаган ёруғликдан кўзлари қамашган жувон бир зум кўзини очмади. Сўнг атрофга аланглади. Касалманд юзида нур жилоланди. Ҳовлидаги сўри устида қўрпалар тўшовли турганига кўзим тушганди.
Эшикдан ҳайдалган гадодек бу ҳол.
Ичкарида ким у ,арбоб эҳтимол.
Қишлоқнинг бир оми тупроқбибиси.
Кӯкдаги юлдузга берибди савол.
Малол келиб юлдуз ,бермади жавоб.
Ӯрнини кӯрсатди ,қилганча итоб.
Ӯзин саволидан чекиб изтироб
Тан берди, тақдирмас гулламоқ бу ҳол..
Тупроқдек яшайвер эл билса бӯлди.
Ӯзингдек ҳокисор қул билса бӯлди.
Сӯнгги манзил яқин, йӯл билса бӯлди
Ибтидо охири, интиҳо завол.
Ӯксинма юрагим, ӯкинма бунча.
Қалбингда қолди я, битта тугунча.
Кечирмоқдан кечмоқ, осонми шунча
Ибрат ,деганлари шуми эҳтимол.
Лутфия. Умарова
Qalbida orzusi bisyor, hammaga yaxshilik istaydigan qalbingiz bo‘lsa, bu eng katta boyligingiz...💎💰
Nega bilasizmi?🤔
Bu qalb hech kimga muhtojlik sezmaydi unga o‘zini borligi yetarli.🫶
Bunday insonlarni omad va baxtni o‘zi izlab keladi...🥰☺️
Xayrli tun barchaga!✨🌙
Alloh panohida bo‘ling!🌠🤲
🏁 “Matematika boshlang'ich sinflar uchun 32-TEST tuzuvchi @Khurbanov_777 kanalimiz @test_kanali777 barchaga omad” testi yakunlandi!
20 ta savolga javob berildi
🥇 @aripovaozada – 17 (2 daqiqa 50 soniya)
🥈 Rasulov Rustamjon Voxidjonovich – 15 (2 daqiqa 50 soniya)
🥉 NURIDDIN URALOVICH – 11 (3 daqiqa 48 soniya)
4. Muhammadiyev_N_A – 8 (2 daqiqa 49 soniya)
5. . – 2 (32.4 soniya)
6. Ruziyev Farkhod – 1 (5.7 soniya)
7. M. AHMEDOVA – 1 (12 soniya)
8. @malohat_mahmudjanovna – 1 (37.3 soniya)
9. САЙФИЕВ ЖАХОНГИР – 0 (9.3 soniya)
10. Islomov Hayitmurod – 0 (16.9 soniya)
🏆 Gʻoliblarni tabriklaymiz!
«Йил катта хато билан бошланди» ёхуд ҳаққини сўраган киракаш нега қамалди?
Узоқ кутишлардан сўнг навбати етай деганда газ тўлдириш станцияси ёпиб қўйилганидан норози бўлиб, йиртилиб кетган пойабзалини кўрсатган ҳолда масъулларга ўз норозилигини намойиш этган фуқаронинг видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Кўп ўтмай уни 15 суткага қамашди. Жамоатчилик ва фаоллар кимнидир қамаш билан энергетик муаммолар тугаб қолмаслигини айтиб, оддий халқ вакили қамаб қўйилишини танқидга тоқатсизлик ва адолатсизлик деб баҳоламоқда. Айтишларича Ғайрат Дўстов айни вақтда жазони ўташ муассасасида эмас, у Тошкент шаҳар ИИББга сўроққа олиб кетилган. ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шохрух Ғиёсов вазиятни изоҳламаслигини билдирди.
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU
⚡️2025 йилда иш ҳақи, пенсия, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилиши кўзда тутилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Янги йил табригида қуйидагиларни маълум қилди
"Биз 2025 йилга мамлакатимизда Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили деб ном бердик. Асосий мақсадимиз – инсон ва табиат мувозанатига асосланган тизим яратишдир.
Янги йилда бизнес учун янада кенг имкониятлар яратилади. Хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш ишларини қатъий давом эттирамиз. Ижтимоий соҳалар, иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар, нафақалар миқдорини ошириш эътиборимиз марказида бўлади".
© Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
/channel/+Sysb1MrRfYGyQDFU