Ta'limda xalqaro baholash-TALIS
Ta'limda xalqaro baholash
Ta'limda xalqaro baholash
📚 «PISA TEST YANGI» kanaliga obuna boʻling
👉 t.me/PISATESTLARI
Ta'limda xalqaro baholash
Ta'limda xalqaro baholash
Ta'limda xalqaro baholash
📚 «PISA TEST YANGI» kanaliga obuna boʻling
👉 t.me/PISATESTLARI
Математика фанидан олимпиада ғолибларига 3 та машина берилади!
Сўнгги вақтларда илмга эътибор қаратилаётгани ва билимли ёшлар муносиб рағбатлантирилаётгани қувонарли ҳолдир, албатта.
Ана шундай яхши хабарлардан бири Қўқон университети томонидан математика фанидан мактаб ва академик лицей ўқувчилари ўртасида «Қўқон олимпиадаси» ўтказилиши ҳақидагиси бўлди.
Олимпиада республиканинг барча ҳудудларидан бўлган умумтаълим, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, нодавлат таълим муассасаларининг 5—11-синфлари, академик лицейларнинг 1, 2-босқич ўқувчилари ўртасида уч гуруҳга бўлиб ўтказилиши кўзда тутилган.
✅ Биринчи гуруҳ - 5, 6 ва 7-синфлар ўқувчилари ўртасида ўтказилади ва биринчи ўринни қўлга киритган ғолибга мукофот тариқасида «Nexia-3» автомобили берилади.
✅ Иккинчи гуруҳ – 8 ва 9-синфлар ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтади ва бу гуруҳ мусобақаси ғолиби ҳам «Nexia-3» автомобилини қўлга киритади.
✅ Учинчи гуруҳ эса мактабларнинг 10 ва 11-синф ҳамда академик лицейларнинг барча ўқувчилари ўртасида ўтказилади. Бу гуруҳда ғолибликни қўлга киритган ўқувчи «Cobalt» автомобили билан тақдирланади.
Фақат спортчи чемпионлар эмас, билимли ёшлар ҳам ўз ақл-заковати билан қимматбаҳо автомашина соҳиби бўлиши керак, деб ўйлайман. Зеро, мамлакат келажаги шу билимли ёшларнинг қўлида.
Ташкилотчиларнинг хабар қилишича, тез орада олимпиадада қатнашиш тартиби ва бошқа шартлари ҳақида тўлиқ маълумот берилади. Бунинг учун olimpiada.kokanduni.uz сайтини кузатиб боришингиз керак бўлади.
Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини қайтадан кўриб чиқиш зарурлиги айтилди.
Ҳудудларда намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш бўйича кўрсатма берилди.
Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиши белгиланди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам коренного совершенствования системы духовно-просветительских работ.
Отмечена необходимость пересмотра деятельности Республиканского центра духовности и просветительства.
Дано указание построить в регионах дома духовности и просвещения на основе типового проекта.
Будет создан Фонд поддержки духовности и творчества.
#Mirziyoyev #videoselektor #manaviyat #marifat
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қарши шаҳридаги 2-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб -интернатининг 7-синф ўқувчиси Камронбек Раҳимов робот манипулятор яратди.
Читать полностью…"DUNYO" o'quv markazi (SPC)
Science Progress Center (Dunyo o'quv markazi).
Bizning manzil: Islom Karimov ko'chasi 17A uy. Mo'ljal: Yangi bozor ro'parasi.
- Barcha abituriyentlarni sifatli va bosqichma-bosqich olib boriladigan kurslarimizga taklif etamiz.
+998911822500
/channel/dtmspc
Онлайн ташкил этилган ўқув амалий семинарида яқиндан ёрдам берган Низомий номидаги ТДПУ маъмуриятига, ТДПУ педагогика фанлари бўйича фалсафа фанлари докторлари Машарипова Умида Абдувоҳидовна, Тошпулатова Маъмура Исмоиловналарга мактаб маъмурияти номидан миннатдорчилик билдирамиз. http://t.me//ziyolim
Читать полностью…Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti, Chust tuman xalq ta'limi bo‘limi
"Xalqaro baholash dasturlariga tayyorgarlik: o`quvchilarning matematik va tabiiy fanlar savodxonligini rivojlantirish" mavzusidagi onlayn seminar
(Matematika va tabiiy fanlar o‘qituvchilari uchun)
📝O‘quv mashg‘ulot TDPU ning malakali o‘qituvchilari tomonidan amalga oshiriladi
⏰⌛️2021 yil 15 yanvar soat 14:00
Seminar manzili:
https://us04web.zoom.us/j/78937460932?pwd=a084VHRxaXQ3SXdSRi92K0hwV25idz09
Kirish: 789 3746 0932
Parol: 12345
Айниқса, бу жараёнда ҳарбий шифокор ва хизматчиларимиз, ҳуқуқ-тартибот органлари ва қутқарув хизмати ходимлари ҳақиқий мардлик ва жасорат намунасини, юқори касбий маҳоратни намоён этганлари алоҳида таҳсин ва эътирофга сазовордир.
Бундай мураккаб вазиятда Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академиясининг ташкил этилгани аҳоли саломатлиги ва ҳаётини муҳофаза қилиш борасида олдимизга қўйилган долзарб вазифаларни тезкор ва самарали ҳал этиш имкони беради.
Минтақамизда ягона бўлган ушбу янги академия ҳарбий тиббиёт соҳасида, фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда иштирок этадиган юқори малакали ва ихтисослашган кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.
Академияда жаҳон андозаларига мос инновацион ишланмалар ҳамда илғор технологияларга асосланган ўқув-лаборатория хоналари ва энг замонавий моддий-техник база яратилмоқда.
Миллий армиямизнинг ташкилий тузилмаларини такомиллаштириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар қўшинларнинг жанговар тайёргарлиги, ҳарбий қудрати ва салоҳиятини янада ошириш имконини берди.
Паҳлавон ва ботир ўғлонларимиз халқаро ҳарбий-ўқув машғулотлари, армия ва спорт мусобақаларида дунёдаги етакчи мамлакатларнинг ҳарбий хизматчиларига асло бўш келмасдан, ғалабага бўлган иродасини яққол намойиш этиб, буюк аждодларимизнинг муносиб ворислари эканини исботламоқдалар.
Муҳтарам ватандошлар!
Биз глобал иқтисодий инқироз таъсирига қарамасдан, ҳарбий хизматчиларимиз ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳарбий шаҳарчаларни ободонлаштириш, уларда замонавий инфратузилмалар барпо этиш бўйича тизимли ишларимизни изчил давом эттиряпмиз.
Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун қўшимча равишда кўплаб янги иш ўринлари яратилди. 3 мингдан зиёд ҳарбий пенсионерлар ишга жойлаштирилди. Ҳарбий хизматчиларнинг мингдан ортиқ фарзандларига олий ўқув юртларида таълим олишлари учун давлат грантлари ажратилди.
Ҳеч шубҳасиз, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да бу борадаги ишларимизни янада кучайтириб, мутлақо янги босқичга кўтарамиз.
Яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон Ёшлари форумида, Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномамизда ҳам ушбу йўналишдаги чора-тадбирларни аниқ белгилаб бердик.
Янги Ўзбекистонда ёш авлодни жисмоний ва маънавий соғлом, Она Ватанга фидойи ва жонкуяр инсонлар бўлиб улғайиши, шонли тарихимиздан ибрат олиб, ундан фахрланиб яшашлари учун барча куч ва имкониятимизни тўлиқ сафарбар этамиз.
Жаҳонда мафкуравий курашлар кескин тус олаётган, ахборот маконида турли хавф-хатар ва таҳдидлар тобора ортиб бораётган ҳозирги шароитда барчамиз доимий огоҳ ва сезгир, фаол фуқаролик позициясига эга бўлишимиз керак.
Айниқса, адашиб, ёт ғоялар таъсирига тушган шахслар ва уларнинг фарзандларида мафкуравий иммунитетни шакллантириш ва уларни соғлом турмуш тарзига, тўғри йўлга қайтаришда ҳарбий хизматчиларимиз давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги ишларни янада кучайтириши лозим.
Ҳурматли мард ва жасур Ватан ҳимоячилари!
Бугун дунёнинг олис ва яқин минтақаларида мураккаб можаро ва тўқнашувлар давом этаётган бир пайтда жонажон Ўзбекистонимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги ишларимизни янада самарали ташкил этишимиз шарт.
Хусусан, мудофаа қобилиятимизни мустаҳкамлаш, қўшинларни замонавий қурол-яроғ ва техникалар билан таъминлаш, бўлинмаларни бошқаришда ахборот технологияларини кенг қўллаш, жанговар тайёргарлик ва касбий маҳоратни ошириш – бундан кейин ҳам устувор вазифаларимиз бўлиб қолади.
Ҳеч шубҳасиз, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ана шундай эзгу мақсад ва марраларга эришишга, халқимизнинг тинч меҳнати, осойишта ҳаётини, юртимизнинг мусаффо осмонини кўз қорачиғидек асраб-авайлашга ҳар томонлама қодирмиз.
Ҳурматли дўстлар!
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан сиз, азизларни ва оила аъзоларингизни яна бир бор чин юракдан табриклайман.
Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва саодат, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман.
Халқимизнинг юксак ишончи ва ҳурмат-эҳтироми сизларга ҳамиша ёр бўлсин!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗЛАРИМ!
Юртимнинг азиз ва меҳрибон оталари ва йигитлари—сизларни 14- январь — Ватан ҳимоячилар куни билан чин юракдан табриклайман.
✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️✈️
Сизларга соғлик-саломатлик , оилавий бахт, тотувлик, ишларингизга омад ҳамда ривож тилайман. Сизлар бор биз ҳамиша тинч яшаймиз, сизлар бизнинг фахримиз, ишонган тоғимиз, суянчиғимиз!
Ҳамиша Аллох паноҳида бўлинглар. Азиз ва меҳрибон йигитларимиз!!!
Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч бўлсин.
http://t.me//ziyolim
Тошкент шаҳрида Санкт-Петербург давлат университети филиали ташкил этилади
“Тошкент шаҳрида “Санкт-Петербург давлат университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги” Президент қарори (ПҚ–4942, 12.01.2021) қабул қилинди.
Қарорга белгиланишича, филиал:
🏫университетнинг алоҳида таркибий бўлинмаси ҳисобланади;
📆таълим фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлайди;
👨🏫кадрлар тайёрлашни кундузги, кейинчалик сиртқи ва бошқа таълим шаклида олиб боради;
🧑🏻🎓битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунасидаги дипломини беради;
✅таълим жараёнини рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда олиб боради.
❗️Филиалга талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бунда, давлат гранти асосида таълим олган филиал битирувчилари уч йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланади;
📌Филиал Тошкент давлат шарқшунослик университетининг Тошкент шаҳар Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 16-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларига текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилади.
Қарорга асосан филиалда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассислари бўйича кадрлар тайёрланади:
1. Филология (шарқ тиллари бўйича);
2. Мамлакатшунослик ва хорижий мамлакатлар иқтисодиёти (шарқ мамлакатлари бўйича);
3. Биотиббиёт (кимё, физика, психология ва бошқалар).
Изоҳ берилишича, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассислари рўйхатига буюртмачи ташкилотлар эҳтиёжларини ҳисобга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “Санкт-Петербург давлат университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси билан келишган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
📚 O'zbekiston maktab o'quvchilari! Siz Matematikadan dunyodagi eng mashxur tanlovda ishtirok etishni xohlaysizmi?
Ha, ha, bu o'sha - Xalqaro Kenguru tanlovi!!🦘
Matematika fanidan bilimingiz qay darajada bo'lishidan qat'iy nazar tanlovda ishtirok etishingiz mumkin. Tanlov so'ngida barcha ishtirokchilar sovg'a va sertifikatlarga ega bo'ladilar!
🇺🇿Kenguru tanlovi bu yil mamlakatimizda to'rtinchi marotaba o'tkaziladi. 80 ta ishtirokchi davlatlar, shu jumladan O'zbekistondan jami 8 million maktab o'quvchisi siz bilan bir vaqtda turli tillarda bir xil topshiriqlarni bajaradilar. 🌍
📲Tanlovda ishtirok etish uchun Olympia.uz saytida ro'yxatdan o'ting.
Tanlovga tayyorlanish uchun topshiriqlar sizni telegram kanalimizda kutmoqda: /channel/contest_kenguru_uz
Ro'yxatdan o'tish 1 fevralga qadar davom etadi.
Ishtirok etish narxi - 50 000 so'm.
Tanlov 25 mart kuni sizning o'z tumaningizdagi maktabda o'tkaziladi!
Call center 24/7:
📞 + 99895 515 15 00
____________________
📚Школьники Узбекистана! Хотите принять участие в самом массовом конкурсе по Математике?
Да, да, это тот самый Международный конкурс Кенгуру🦘, где интересные задачки для любого уровня подготовки, а подарки и сертификаты получат абсолютно все участники! 😍
🇺🇿В нашей стране пройдет уже в четвертый раз. Всего 80 стран участниц включая Узбекистан и 8 миллионов школьников, будут решать вместе с вами такие же задачи, но на разных языках. 🌍
📲Регистрируйтесь скорее на сайте Olympia.uz
А в Телеграм-канале вас ждут задачи для подготовки: /channel/contest_kenguru_uz
Регистрация идет до 1 февраля включительно.
Стоимость участия - 50,000 сум
Конкурс пройдет 25 марта в школе вашего района!
Колл центр 24/7:
📞+ 99895 515 15 00
1. Tigʻizlashtirilgan taqvim mavzu reja asosida darslar qanday oʻtiladi?
2. Sinf jurnallarida darslar qanday qayd etildi?
3. Moliyaviy tekshirishda jurnalga yozilgan mavzular moliyaviy xatolik sanalmaydimi?
4. I va II choraklarda sinf jurnaliga mavzular qayd etilgan boʻlsa, qanday yoʻl tutiladi?
Ushbu savollarga mazkur video orqali javob olishingiz mumkin.
Kanalga obuna bo'lish:👇
@rtmigfuz
КАРТОШКАНИ МУНТАЗАМ ВА КЎП ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ХАВФЛИ ЭКАНИ ИСБОТЛАНДИ...
Картошкани ҳаддан ортиқ (масалан, бўтқа, пюре ёки фри, қовурилган ҳолда) истеъмол қилувчилар юқори қон босими билан оғрувчи беморлар бўлиши мумкин.
Бу борадаги АҚШ ва Австралия шикофорларининг биргаликда ўтказган тадқиқоти The BMJ журналида чоп этилган.
Ҳафтасига тўрт ёки ундан кўпроқ порцияда қайнатилган ва қовурилган картошка истеъмол қилувчи хўранда ойига бир порция картошка истемол қилувчи хўрандага нисбатан тезроқ гипертония касаллигига чалинаркан. Шунингдек, қондаги қанд миқдорининг ошиши хавфини келтириб чиқариши ҳам олимлар томонидан исботланган.
Юқоридаги каби салбий томонлари инобатга олинмаса, картошка таркибида крахмал, калий каби инсон учун фойдали моддалар бор.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger
Ta'limda xalqaro baholash
Ta'limda xalqaro baholash
Ta'limda xalqaro baholash
📚 «PISA TEST YANGI» kanaliga obuna boʻling
👉 t.me/PISATESTLARI
Ta'limda xalqaro baholash
Ta'limda xalqaro baholash
📚 «PISA TEST YANGI» kanaliga obuna boʻling
👉 t.me/PISATESTLARI
📣📣ДИҚҚАТ!
❗️НОПЕДАГОГ КАДРЛАР УЧУН ИМКОНИЯТ!
❓Сиз сўраган йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш курслари тўғрисида галдаги маълумот!
⚡️ҚАЙСИ НОПЕДАГОГ КАДРЛАР ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИДА ТАҲСИЛ ОЛИШЛАРИ МУМКИН?
‼️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтида олий маълумотли нопедагог (номутахассис) кадрлар таҳсил олишлари мумкин бўлган қайта тайёрлаш курслари билан танишинг 👇🏻 👇🏻
✅Тасвирий санъат ва чизмачилик ўқитувчиси йўналиши бўйича қайта тайёрлаш курсида
👉 Санъатшунослик (тасвирий ва манзарали амалий санъат)
👉 Амалий санъат (турлари бўйича)
👉 Рангтасвир (турлари бўйича)
👉 Ҳайкалтарошлик (турлари бўйича)
👉 Дизайн (тасвирий ва манзарали амалий санъат)
👉 Ишлаб чиқариш, қурилиш ва теxник билим соҳаси
👉 Муҳандислик иши таълим соҳаси
👉 Транспорт таълим соҳаси
👉 Амалий санъат
👉 Безакчи-рассом
👉 Инженерлик соҳасидаги йўналишлар
✅ Технология ўқитувчиси йўналиши бўйича қайта тайёрлаш курсида
👉 Ишлаб-чиқариш техник билим соҳаси
👉 Хизматлар таълим соҳаси
👉 Қишлоқ хўжалиги техникаси таълим соҳаси
👉 Муҳандислик иши таълим соҳаси
👉 Транспорт таълим соҳаси
👉 Инженерлик соҳасидаги йўналишлар
✅ Тарих ўқитувчиси йўналиши бўйича қайта тайёрлаш курсида
👉 Фалсафа
👉 Сиёсатшунослик
👉 Ҳуқуқшунослик
👉 Диншунослик
👉 Социология
👉 Ижтимоий иш
👉 Архившунослик
👉 Археология
✅ Ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси йўналиши бўйича қайта тайёрлаш курсида
👉 Журналистика
👉 Нутқ маданияти ва нотиқлик
👉 Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича)
✅ Тарбия ўқитувчиси йўналиши бўйича қайта тайёрлаш курсида
👉 Ҳуқуқшунослик
👉 Диншунослик
👉 Социология
👉 Ижтимоий иш мутахассисликлари бўйича олий маълумотли нопедагоглар таҳсил олишлари мумкин
Бизнинг манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё кўчаси 6-уй
Мурожаат учун телефонлар: (99) 601-60-02; (99) 780-09-91; (71) 246-90-94
Савол ва таклифларингизни /channel/Pedagogik_xizmatlar телеграм гуруҳига йўллашингиз мумкин.
Бизни кузатишда давом этинг! Бошқа йўналишлар бўйича /channel/avloniyuz расмий телеграм каналимизнинг навбатдаги постларида.
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇
Telegram |Facebook |Website
Ҳурматли устозлар мана шу Низом билан танишиб чиқинг. 21 январга қадар иштирокчилар рўйхатини шакллантириб туман (шахар) халқ таълими бўлимларига беринг. Бу олимпиада МАЖБУРИЙ ЭМАС. Ихтиёрий хоҳлаган ўқувчилар қатнашади.
Читать полностью…Aziz kitobsevarlar, o'z bilimlaringizni sinovdan o'tkazishga tayyormisiz?
📚 An'anaviy tarzda o'tkazib kelinayotgan, yurtimizning turli hududlaridagi yoshlarni birlashtirib, kitobxonlik rivojiga hissa qo'shayotgan "Yosh kitobxon" tanlovi mahalliy (tuman, shahar) bosqichlari joriy yilning 28-30-yanvar kunlari bo‘lib o‘tadi.
📩 Tanlov nizomi bilan ushbu havola orqali batafsil tanishishingiz mumkin.
🔸 Yangiliklarni o'tkazib yubormaslik uchun tanlovning Telegram sahifasiga obuna bo'ling👉@yoshkitobxonuz
Telegram sahifamiz👉@yoshlaragentligi
🎥 PISA TADQIQOTIGA TAYYORLANAMIZ: KISLOTALI YOMG‘IRLAR
✅ PISA tadqiqotining tabiiy-ilmiy savodxonlik yo‘nalishiga doir “KISLOTALI YOMG‘IRLAR” nomli topshiriqlar guruhi o‘quvchilarning kislotali yomg‘irlarga sabab bo‘ladigan gazlarning ajralib chiqishi haqida bilishi, bino va haykallarning kislotali yomg‘irlar ta‘sirida yemirilishini tajribalar orqali tushuntira olishlarini baholashga qaratilgan.
✅ Aziz o‘quvchim! Keling, ekologik muammolardan biriga qaratilgan mazkur topshiriq bilan tanishib, savollarga yechim topish uchun birgalikda harakat qilamiz.
👉🏻 /channel/xtvpisa
15-январь куни "Халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик: ўқувчиларнинг математик ва табиий фанлар саводхонлигини ривожлантириш" мавзусида туман ХТБ, 10- мактаб ва Низомий номидаги ТДПУҳамкорлигида онлайн семинар ўтказилди.
Семинарда вилоят ХТБ таълим сифати мониторинги бошлиғи Р. Тиллаев, вилоят таълим инспекцияси бош мутахассиси А. Дарвешхўжаев, ТДПУпедагогика фанлари бўйича фалсафа фанлари докторлари Машарипова Умида Абдувоҳидовна, Тошпулатова Маъмура Исмоиловна, Чуст туман ХТБ мудир ўринбосари Қ. Каримов, вилоят ва туман мактаб ўқитувчилари иштирок этишди.
Жараёнда У. Машарипова “PIRLS тадқиқоти бўйича ўқувчиларни тайёрлаш”, М.Тошпулатова “Халқаро баҳолаш дастурларининг стандартларида(FRAMAWORK) қайд этилган компетенциялар (TIMSS мисолида) тайёрлаш”, Қ. Каримов “Тадқиқотларга тайёргарлик жараёнида ўзаро ҳамкорлик”,Чуст туманидаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Разиков Носиржон “Тадқиқотларга тайёрланиш жараёнида ўқитувчиларни фаоллиги” мавзуларида иштирокчиларга атрофлича маълумот беришди.
Бир киши бир чўпоннинг ёнидан ўтиб кетаётиб, ундан сўради:
- Эй чўпон, нималарни ўргангансан?
- Беш нарсани ўрганганман, сен ҳам беш нарсани ўргатиб қўйсанг, илмим ортарди.
- Нима экан у беш нарса?
- 1) Рост турганда ёлғонни ишлатмайман;
2) Ҳалол турганда ҳаромга қадам босмайман;
3) Ўзимда айб бўла туриб, ўзгалар айбини гапирмайман;
4) Мени кўриб турган Аллоҳга осийлик қилмайман;
5) Кунимга яраб турган неъматга нонкўрлик қилмайман.
- Сен олдингилару, кейингиларнинг илмини эгаллаб бўлибсан. Шу беш илмингга амал қилиб юравер. Дунёда улардан ортиқ илм йўқ.
http://t.me//ziyolim
Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги йўллади
Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар!
Қуролли Кучларимиз фахрийлари!
Муҳтарам ватандошлар!
Аввало, сиз, азизларни, сизлар орқали бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ушбу қутлуғ айём том маънодаги умумхалқ байрамига, азалдан халқимизга хос бўлган ватанпарварлик, мардлик ва жасурлик каби юксак фазилатлар тимсолига айланиб бораётгани барчамизни қувонтиради.
Таъкидлаш керакки, миллий армиямизнинг куч-қудрати азм-у шижоатли ва ҳар ишда етук салоҳиятли ҳарбий хизматчиларимизнинг, бағрикенг ва олижаноб халқимизнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлигидадир. Бу ҳақиқатни бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам чуқур ҳис этмоқдамиз.
Ишончим комилки, ана шундай буюк маънавий қудрат манбаи бор экан, эл-юртимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти, Ватанимиз мустақиллигига ҳеч қандай ёвуз куч рахна сололмайди, демократик ислоҳотларимиз йўлидан ҳеч қачон ортга қайтара олмайди.
Биз баҳодир ва довюрак ҳарбийларимиз билан – ўзининг муқаддас қасамёдига содиқ қолиб, хизмат бурчини ерда ҳам, кўкда ҳам шараф ила адо этаётган юртимизнинг забардаст ўғлонлари билан ҳақли равишда фахрланамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилаётган қўрқмас ва ҳақиқий ватанпарвар аскар ва офицерларнинг ота-оналарига, шунингдек, ҳарбий ҳаётнинг бутун қувонч ва ташвишларини турмуш ўртоқлари билан баҳам кўриб келаётган меҳрибон ва сабр тоқатли рафиқаларига улкан миннатдорлик билдираман.
Биз сизларнинг тимсолингизда миллий армиямизга тоғдек таянч бўлиб турган буюк маънавий кучни кўрамиз. Бугунги улуғ айёмда сизларнинг ҳам Ватанимизнинг мудофаа қудратини оширишда муносиб ҳиссангиз борлигини яна бир бор катта мамнуният билан эътироф этамиз.
Қадрли дўстлар!
Биз бундан тўрт йил олдин Ўзбекистонда ҳарбий қурилиш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш бўйича энг муҳим ва устувор йўналишларни белгилаб олган эдик. Шу асосда мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларимизни ривожлантириш учун кенг кўламли ишларни амалга оширмоқдамиз.
Ўтган қисқа даврда янги Мудофаа доктринаси қабул қилинди, ҳарбий тузилмаларнинг таркиби ва вазифалари чуқур қайта кўриб чиқилди, қўшинларни бошқариш тизими такомиллаштирилди, миллий армиямизни замонавий қурол-яроғ ва техника воситалари билан таъминлаш бўйича ўта муҳим лойиҳалар амалга оширилди.
Тарихимизда биринчи марта ўз моҳиятига кўра ноёб тизим – ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилди. Бундай иш усули жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлашга фаол жалб этиш учун имкон берди. Энг муҳими, “Армия ва халқ – бир тан-у бир жондир” деган улуғ ғояни амалда таъминлашга хизмат қилмоқда.
Ана шундай саъй-ҳаракатларимиз натижасида, бугунги кунда Ўзбекистон Қуролли Кучлари республикамиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишнинг чинакам кафолати бўлмоқда.
Энг асосийси, миллий армиямиз ҳар қандай таҳдид ва хавф-хатарга қарши муносиб зарба бера оладиган эл-юрт таянчи ва суянчига, ёшлар ва ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик ва садоқат руҳида тарбиялашнинг муҳим институтига айланди.
Албатта, ўтган 2020 йил жаҳондаги барча давлатлар қатори мамлакатимиз учун ҳам жиддий синовлар йили бўлди. Биз коронавирус пандемиясининг таҳдидига, шунингдек, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида кутилмаган табиий ва техноген офатларга дуч келдик.
Ана шундай ғоят кескин шароитда Қуролли Кучларимиз соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг “Миллатнинг дардига дармон бўлмоқ – чин вазифангиздур”, деган эзгу даъватини ўзига шиор қилиб олди.
Улар халқимизга янада яқин бўлиб, сафарбарликни ошириб, қисқа муддатларда ўз олдига қўйилган муҳим вазифаларни муносиб адо этганини барчамиз чексиз миннатдорлик билан қайд этамиз.
Tig’izlashtirilgan holda fanlarni o‘qitish bo‘yicha taqvim mavzu rejalar ishlab chiqildi
🔹Xalq taʼlimi vazirligi joriy oʻquv yilining I va II choraklarida vaqtinchalik oʻtmaslik tavsiya etilgan Jismoniy tarbiya, Musiqa madaniyati, Texnologiya, Tasviriy sanʼat, Chizmachilik, Tarbiya
fanlaridan III chorak uchun Respublika ta’lim markazi mutaxasisilari tomonidan tig’izlashtirilgan holda o‘qitish bo‘yicha namunaviy taqvim-rejalar va tavsiyalar ishlab chiqildi.
#taqvim_mavzu_reja
📘Tarbiya fanidan tig‘izlashtirilgan taqvim-mavzu reja
📘Texnologiya fanidan tig‘izlashtirilgan taqvim-mavzu reja |Servis xizmati yo'nalishi(5-9-sinf)
📘Texnologiya fanidan tig‘izlashtirilgan taqvim-mavzu reja"| Texnologiya va dizayn yo‘nalishi(5-9-sinf)
📘Texnologiya fanidan tig‘izlashtirilgan taqvim-mavzu reja"|Boshlang'ich sinflar uchun(1-4-sinf)
📘Chaqiruvga qadar boshlangich tayyorgarlik darsidan tig‘izlashtirilgan taqvim-mavzu reja
📘Musiqa madaniyati fanidan 2020-2021-o‘quv yilining 2-yarim yilligiga mo‘ljallangan tig‘izlashtirilgan taqvim-mavzu reja
📘Jismoniy tarbiya darsidan tig'izlashtirilgan taqvim-mavzu reja
📘Umumlashtirilgan sinflar uchun Texnologiya fanidan tig‘izlashtirilgan taqvim-mavzu reja|Ikki guruhga bo‘linmaydigan sinflar uchun
📘Tarbiya fani mavzulari 3-chorakda tigʻizlashtirilgan oʻqitish rejasi asosida birinchi mavzudan boshlab yil oxirga qadar toʻliq ketma-ketlik asosida oʻqitiladi
📘Tasviriy san'at va Chizmachilik fanlaridan tig‘izlashtirilgan taqvim-mavzu reja
___________________________________________
Разработаны уплотненные календарно-тематические планы преподавания предметов
🔹Специалистами Республиканского образовательного центра разработаны типовые уплотненные календарно-тематические планы и рекомендации по преподаванию с III четверти предметов Физическое воспитание, Музыкальная культура, Технология, Изобразительное искусство, Черчение, Воспитание, которые временно не проводились в течение I и II четверти по рекомендациии Министерства народного образования республики.
#Календарно_тематический_планирование
📘Уплотнённое календарно-тематическое планирование по предмету Музыкальная культура
📘Уплотнённое календарно-тематическоепланирование по предмету Изобразительное искусство и Черчение
📘Уплотнённое календарно-тематическое планирование по предмету Технология | (1-4-классов)
📘Уплотнённое календарно-тематическое планирование по предмету Технология |Сервисное обслуживание (5-9-классов)
📘Уплотнённое календарно-тематическое планирование по предмету Технология|Технология и дизайн (5-9-классов)
📘Календарно-тематическое планирование по дисциплине Воспитание (1-4-классов)
📘Календарно-тематическое планирование по дисциплине Воспитание (5 и 8-класс)
Подпишитесь на канал:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
📚 O'zbekiston maktab o'quvchilari! Siz Matematikadan dunyodagi eng mashxur tanlovda ishtirok etishni xohlaysizmi?
Ha, ha, bu o'sha - Xalqaro Kenguru tanlovi!!🦘
Matematika fanidan bilimingiz qay darajada bo'lishidan qat'iy nazar tanlovda ishtirok etishingiz mumkin. Tanlov so'ngida barcha ishtirokchilar sovg'a va sertifikatlarga ega bo'ladilar!
🇺🇿Kenguru tanlovi bu yil mamlakatimizda to'rtinchi marotaba o'tkaziladi. 80 ta ishtirokchi davlatlar, shu jumladan O'zbekistondan jami 8 million maktab o'quvchisi siz bilan bir vaqtda turli tillarda bir xil topshiriqlarni bajaradilar. 🌍
📲Tanlovda ishtirok etish uchun Olympia.uz saytida ro'yxatdan o'ting.
Tanlovga tayyorlanish uchun topshiriqlar sizni telegram kanalimizda kutmoqda: /channel/contest_kenguru_uz
Ro'yxatdan o'tish 1 fevralga qadar davom etadi.
Ishtirok etish narxi - 50 000 so'm.
Tanlov 25 mart kuni sizning o'z tumaningizdagi maktabda o'tkaziladi!
Call center 24/7:
📞 + 99895 515 15 00
____________________
📚Школьники Узбекистана! Хотите принять участие в самом массовом конкурсе по Математике?
Да, да, это тот самый Международный конкурс Кенгуру🦘, где интересные задачки для любого уровня подготовки, а подарки и сертификаты получат абсолютно все участники! 😍
🇺🇿В нашей стране пройдет уже в четвертый раз. Всего 80 стран участниц включая Узбекистан и 8 миллионов школьников, будут решать вместе с вами такие же задачи, но на разных языках. 🌍
📲Регистрируйтесь скорее на сайте Olympia.uz
А в Телеграм-канале вас ждут задачи для подготовки: /channel/contest_kenguru_uz
Регистрация идет до 1 февраля включительно.
Стоимость участия - 50,000 сум
Конкурс пройдет 25 марта в школе вашего района!
Колл центр 24/7:
📞+ 99895 515 15 00
"Tarbiya" fanidan dars berayotgan o'qituvchilar diqqatiga!
📘"Tarbiya" darsligi uchun O'qituvchi kitobi yaratildi.
Xabaringiz bor, 2020-2021-oʻquv yilidan boshlab umumiy o'rta ta'lim maktablarida “Tarbiya” fani joriy etildi. Mazkur yangi fan o'quvchilarning mustaqil faoliyatini qo'llab-quvvatlash orqali ularda ko'nikma shakllantirishi bilan o'ziga xos. Bu esa dars berish jarayonida zamonaviy pedagogik texnologiyalardan foydalanishni talab etadi.
Shu bois, Respublika ta'lim markazi tashabbusi bilan maktab oʻqituvchilari uchun “Tarbiya" fani misolida ijtimoiy fanlarni o'qitishning zamonaviy yondashuvlari o'rin olgan “Tarbiya" fanini oʻqitish texnologiyasi” nomli metodik qoʻllanma yaratildi.
Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
AKFA University will hold an Olympiad in mathematics, chemistry, biology and English language among 11th grade schoolchildren and 3-year academic lyceums. The winners will receive money prizes to finance their tuition fees.
AKFA Universiteti 11-sinf oʻquvchilari va akademik litseylarning 3-bosqich oʻquvchilari oʻrtasida matematika, kimyo, biologiya va ingliz tili boʻyicha olimpiada oʻtkazadi.
Университет AKFA проведет олимпиаду по математике, химии, биологии и английскому языку среди учащихся 11-ых классов школ и 3-их курсов академических лицеев.
https://akfauniversity.org/akfa-university-to-hold-an-olympiad-in-4-subjects/
Website | Facebook | Telegram | Instagram