YURAGIM
Andijonda aytilar yor yor,
Bugun tunda yangalar bedor.
Yor hajrida boʻldiku bemor,
Yuragimey kuygan yuragim.
Onam aytar kuyunma bolam,
Tomogʻimga tiqilgan nolam.
Oʻzi mushtdek dardi bir olam,
Yuragimey kuygan yuragim.
Ketar gulim ishqidan tonib,
Oʻzga yorin mehriga qonib.
Ado boʻldi koʻyida yonib,
Yuragimey kuygan yuragim.
Oq libosda qadamlar asta,
Qoʻllarida lola guldasta.
Kelin ketar dardida xasta,
Bevafoni suygan yuragim.
Ogʻir ekan armon degan yuk,
Oʻzgaga yor biz uchun suyuk.
Sevganmiding shunchalar buyuk,
Yuragimey kuygan yuragim.
Alam isli shamol yeladi,
Baxtim olib gʻamga beladi.
Senga juda rahmim keladi,
Yuragimey kuygan yuragim.
Andijonda aytilar yor yor,
Bugun tunda yangalar hushyor.
Hijronlarda boʻldiku bemor,
Yuragimey kuygan yuragim.
✍ Odilbek Qodirov
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Unutamiz......💔🥀😢
Kel yuragm dunyolardan vos kechamiz....!
Qachongacha egilamiz qon ichamiz......!
Endi sevgi neligini unutamiz....!
Sevarmi deb qachongacha biz kutamiz....?
🎙AZIYANA
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
CHIROYLIGIM ENG ZO‘RI ONAM
Duo qilib yonimda hardam,
Mehribonim doimo malham,
Ko‘zlarimda ko‘rsatmaydi nam,
Chiroyligim, munisim onam.
Erkalatar, silaydi boshim,
Dardim olib, artadi yoshim,
Farishtamda jannat quyoshim,
Chiroyligim, eng zo‘ri onam.
O‘ziz asrang, horib qolibsiz,
Ro‘zg‘or deya, charchab tolibsiz,
O‘ziz kiymay, bizga olibsiz,
Chiroyligim, munisim onam.
Qiynamasin sizni dard-alam,
Qoshlarizga yarashar qalam,
Doim deysiz, bolam-a bolam,
Chiroyligim, eng zo‘ri onam.
Siz borsizki, ko‘ksim keraman,
Eng chiroylik gular teraman,
Jonim tugul, borim beraman,
Chiroyligim, munisim onam.
O‘ziz o‘ylab, oling endi dam,
Ne kiysangiz, yarashar biram,
Ko‘rmang endi ikki dunyo g‘am,
Chiroyligim, eng zo‘ri onam.
Farishtamsiz, jannatim onam.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
#Вафо
Фитналардан бўлиб йироқ,
Сизни ҳамон кутмоқдаман.
Кўзим тийиб номахрамдан,
Аламли қон ютмоқдаман!
Оҳ урсам тоғлар турмас,
Ҳақ манзилга кетмоқдаман.
Аламли кўз ёшлар тўкиб,
Сизни ҳамон кутмоқдаман!
Қалбим Қурон билан безаб
Сизга вафо қилмоқдаман.
Кимлигингиз билмасамда,
Сизга вафо қилмоқдаман!
Озим асраб нопокликдан,
Сиз Қоримни кутмоқдаман!
Сизни кутиб ҳар бир кунда,
Сизга вафо қилмоқдаман!
Сиз ҳотиржам бўлинг Қорим
Номахрам қўл тутмаяпман.
Фақат сизга вафо билан
Сиз ёримни кутмоқдаман!
Номахрамдан висол кутмай,
Келишингиз кутмоқдаман!
Эй Қорим ҳотиржам бўлинг,
Сизга вафо қилмоқдаман!
Фирдавсдларда кезамиз деб
Боғлар кезиб юрмаябман.
Сизни ўзим Жаннатларга
Етаклай деб ўйлаябман.
Вафодорим вафо қилинг,
Ишонаман фақат сизга.
Маҳрамингиз бўлганимда,
Ҳамма ҳавас қилар бизга!
Рашким ёмон, рашкчиман мен,
Ўзгаларга қиё боқманг.
Тақво билан, иймон билан,
Итоатли бўлмоқчиман!
Маҳрамингиз бўлганимда
Итоатли боладурман.
Не десангиз мақул дея
Сизга вафо қиладурман!
Ўзингизни асранг Қорим,
Аллоҳ қўйган кунни кутинг!
Аллоҳимиз буюрган шу
Ҳалол йўлни маҳкам тутинг!
Мени топиб келсангизда,
Маҳрим ўйлаб сўрамангиз.
Маҳрим шуки ўттиз пора
Қуронни сиз ёд олсангиз!
"Муслималар тилидан"
🎙Омар Халил
© Зулайҳо Ойбек қизи
Оталарга гул берилмасмиш,
Билмам қайдан бу тарки одат,
Неча йиллик бу аньанани,
Бузган менми дунёда фақат?
Айтамизки, эркак кишига
Гулнинг ахир не кераги бор?
Унутдикми? Жиддий кўринган
Оталарнинг ҳам юраги бор!
Айтолмайди соғинганини,
Пинҳон меҳр бордир барида.
Пошшолардай ўстирган бизни,
Изимиз бор елкаларида!
Ота ўғлим, Она қизим деб
Бизлар учун оввора зотлар.
Ота сизни яхши кўраман,
Улар қалби шу сўзни хоҳлар!
Мен шуларни айтдимми? Бахтдан
Қанот боғлаб учгим келяпти.
Қўлларимда даста гул билан,
Ота сизни қучгим келяпти!
© Маҳлиё Каримова
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Мен ҳали келаман, кутмасангиз ҳам,
Баҳор гулларига бурканса олам.
Балки самоларни солар ларзага,
Сизни кўнглингизга етмаган нолам.
Майли мени кимдир кутса, кутмаса,
Хажримда ким заққум ютса, ютмаса.
Ҳамма унутганда, чироқдек ёниб
Мен ҳали келаман, Худо истаса!
Бутунлай кетмайман, унутманг шуни,
Қалбингиз кўнглимнинг суюк ватани.
Садоми, сабоми, гадоми бўлиб,
Мен қайтиб келаман сўзсиз, бир куни!
Хозир видо айтинг, ва бўлай унут,
Майли тўзон бўлай ё қаро булут,
Аммо сиз соғиндим десангиз бир бор,
Қайтар йўлларимга кўргум тараддуд!
Ҳар неки кун келиб бўлмасми адо,
Омонат дунёга бўлмайлик фидо.
Бир куни ишқ бўлиб, бахт бўлиб қайтгум,
Хозир эса кетдим! Ҳайир, алвидо!
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Энди бўлаверар хайрлашсак ҳам,
Қорлар эридилар, ёмғирлар тинди.
Менсиз ҳам туради бу кўҳна олам,
Сенсиз ҳам ҳеч нарса ўзгармас энди.
Ҳиссиз кўзларингда сузар суратим,
Сўнги суҳбатларни олаяпман ёд.
Ҳали сезмаяпсан соғинч қудратин,
Ҳали томоғимдан ўтмади фарёд!
Энди бўлаверар хайрлашсак ҳам,
Бизни ўтин қилган оловлар сўнди.
Бегоналик сари қолди бир қадам,
Фақат унутишни эплолсанг бўлди!
Энди бўлаверар хайрлашсак ҳам!
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
ХОЛАЖОН 🧕
Онамга ўхшаган нурли юзлигим,
Тўйиб эркалатган ширин сўзлигим,
Осмонда юлдузим, оҳу кўзлигим,
Меҳр-ла сийлаган, гулим жонажон.
Жониз омон бўлсин, жоним Холажон!
Тўйимда даврани тўлдириб ўйнанг,
Қўлиздан бир умр Қуръонни қўйманг,
Менинг изҳорларим ҳазилга йўйманг,
Онамдек бўласиз ҳар он қадрдон.
Жониз омон бўлсин, жоним Холажон!
Онамни ёнида туринг ҳар маҳал,
Мен учун сўзингиз тиллодан афзал,
Бирга уюштиринг Хажларга сафар,
Онамга ўхшаган энг-энг меҳрибон!
Жониз омон бўлсин, жоним Холажон!
Гап-гаштакка боринг, тўйларга боринг,
Бизларни ҳар маҳал дуолар қилинг,
Ҳурматим чексиздир сиз шуни билинг,
Ардоқда бўласиз, ҳар дам, ҳар замон.
Менинг дуогўйим, жоним Холажон.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
САЛОМ ҚИШ!❄️
Салом қиш! Қаҳратон қаҳрингни сочиб,
Келдингми? Келақол! Эҳ бағри музим!
Уч фасл қиздирган оташдан қочиб,
Совуқ қучоғингга отаман ўзим.
Қутлуғ қадамингга бўлсин ҳасанот,
Шарафингдан Тангрим сийласин бизни.
Қорларинг тўшагин заминга ҳайҳот,
Кўмсинлар қайғулар қолдирган изни.
Дарахтларни қара! Нақадар ботир,
Ғазабингдан қўрқмай яланғоч турар.
Мағрурликка чунон уринаётир,
Барибир ҳорғинлик бўйи уфурар.
Гўё келганингдан хабари йўқдай,
Ҳамон гул очилиб туришин қара!
Календула қорнинг бағрида чўғдай,
Товланар, бу ажиб, гўзал манзара.
Билльур музларингга ошуфталик бор,
Шавқингни кўрдиму, қаҳрингга кўндим.
Қаршимда турсангда сокинли виқор,
Ортингдан кўринган баҳорда кўнглим....
Муаллиф. Муфассалбегим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Ўтиб кетган йиллар ортидан,
Менинг шодон кулгим келади.
Сен бахтлисан, лекин аслида,
Мени бир бор кўргинг келади.
Ғамга ботиб уни суясан,
Балки буни у ҳам билади.
Аламларда минг бор ўласан,
Мени бир бор кўргинг келади.
Кечалари тушинга кириб,
Кулишларим жонинг олади,
У барибир бошқачайди деб,
Мени бир бор кўргинг келади.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Бошланибди йиллар тасири,
Бизларни деб бироз толибсиз.
Сездирмайсиз буни яшириб,
Ота анча қариб қолибсиз.
Сийраклабди сочингиз бошда,
Оқ кўрина бошлaбди қошда,
Сезилибди айни шу ёшда,
Ота анча қариб қолибсиз.
Мададкорим, тиргагим менинг,
Ҳаммадан кўп керагим менинг,
Эзиляпти юрагим менинг,
Ота анча қариб қолибсиз.
Сониялар бузар тинчимни,
Ҳар ўтган кун ёқар ичимни,
Олинг сизга берай кучимни,
Ота анча қариб қолибсиз.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Тунлар ойга термулиб танҳо,
Ёлғизликдан оғринасанми...
Юлдузларга сирларинг сўйлаб,
Сен ҳам мендек соғинасанми...
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Онанг бўларкан...
Толеъ кулаверса ишинг юришиб,
Атрофингга дўст-у ошно тўларкан.
Дард чексанг юраги зир-зир увишиб,
Дармон излагувчи онанг бўларкан.
Адашиб қилсанг бир хато ё гуноҳ,
Омад ҳам олисга кетаркан ногоҳ.
Боламни Ўзинг авф этгин Ё Аллоҳ,
Дея бўзлагувчи онанг бўларкан.
Вақт вафо қилмайди, омонат кунлар,
Ҳасратлар этганда бағрингни хунлар.
Жойнамоз устида чўк тушиб тунлар,
Сен деб тизлагувчи онанг бўларкан.
Кафтимда ўстирган гул-у, лолам деб,
Кўзимда қалқиган қувонч жолам деб.
"Ўзим ўргилайин сиздан болам" деб,
Суйиб сизлагувчи онанг бўларкан.
Ғурурдан гоҳ бошинг осмонга тегиб,
Юрсанг қайтарар жим кибрингни эгиб.
Қалбингга иймоннинг уруғин экиб,
Ҳаққа юзлагувчи онанг бўларкан.
Сўзлар:- болам дунё тургунча турсин,
Жами яхшилиг-у хайрни кўрсин.
Ҳасратин менга бер, қувониб юрсин,
Дея сўзлагувчи онанг бўларкан.
Кулсанг қувонади, йиқилсанг суяр,
Кўнглингни сендан-да яхшироқ туяр.
Зарра ғам чексанг минг баробар куяр,
Бахтинг кўзлагувчи онанг бўларкан.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
ШУНЧАЛАР ЯХШИСИЗ, ЯХШИЛАР
Умр йўлимда учраган хайрли инсонларга бағишлайман.
Чарх уриб яхшилик соғиндим,
Умримга зеб бўлди, оҳ, шулар!
Тоқ эдим, сиз сабаб боғ бўлдим-
Бунчалар яхшисиз, яхшилар!
Сиз борки, нур сочар ой, офтоб,
Бетаъма, баҳузур, руҳи соф,
Борлиги барака, беҳисоб-
Бунчалар яхшисиз, яхшилар!
Ҳар дамда дил бериб, дил олиб,
Карвонга йўл бериб, йўл солиб,
Майдонда мардонавор ғолиб-
Бунчалар яхшисиз, яхшилар!
Баҳорсиз- яшнатиб, яшовчан,
Ҳидлари муаттар гул, ёвшан,
Эсласам, кўнглим тортар равшан-
Бунчалар яхшисиз, яхшилар!
Акасиз, укасиз, биродар,
Сингилсиз, опасиз- савобкор,
Жондошсиз жигарга баробар-
Бунчалар яхшисиз, яхшилар!
Сўз топмам ташбеҳу сифатга,
Зормассиз алқов-у, иззатга,
Шайдоман сизга, шу хислатга-
Бунчалар яхшисиз, яхшилар!
Бор бўлинг, дунёда ҳамиша,
Толейи зиёда, ҳамиша,
Ҳамкордан, ҳамроздан ҳам пеша-
Шунчалар яхшисиз, яхшилар!
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
#Premyera
Ошиғингиз оловларга ташлаб қўйиб,
Ёндир дея гулханларни бошлаб қўйиб,
Қочай десам, чиқар жойим тошлаб қўйиб,
Қайлардасиз бепарвойим?
Ишқимизнинг режасини тузиб қўйиб,
Изхорлардан кўзларимни сузиб қўйиб,
Сўнгра барча умидларни узиб қўйиб,
Қайлардасиз, бевафойим?
Йўлларимга чироқларни ёқиб қўйиб,
Севдим дея қошларини қоқиб қўйиб,
Дарё каби юрагимга оқиб қўйиб,
Қайлардасиз, беқарорим?
Манглайимга исмин ўйиб ёзиб қўйиб,
Ваъдаларни қопларига босиб қўйиб,
Кўнгилнинг қулф эшикларин очиб қўйиб,
Қайлардасиз, беоромим?
Севдиргунча шеъру ғазал ёдлаб қўйиб,
Ишқимизда Мажнун каби додлаб қўйиб,
Энди эса бир сўзига зорлаб қўйиб,
Қайлардасиз безабоним?
Оғушимда ёниб, мумдек эриб қўйиб,
Хижронларни кўзларимдан териб қўйиб,
Май ўрнига оғуларни бериб қўйиб,
Кайлардасиз бедавойим?
✍️Shahlo Xon
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
СОҒИНЧ
🥺🥺🥀🥀😢😢😢
Юрагимни еб боряпти тун,
Таҳайюлга асирман, э воҳ.
Соғинчлардан чиқаролмай ун,
Дил дардимга юлдузлар гувоҳ.
Кўк бекаси боқади мағзун,
Оғриганда шикаста жоним.
Сенсизликда ёришмас ҳеч тун,
Бахтсизликдан қийналган оним.
Сатрларда исмингни такрор,
Ёзсам кўнглим олади таскин.
Ёлғизликда бўлдим оҳ бемор,
Ишқ йўлида ғариб бир мискин.
Юрагимни еб боряпти тун,
Ширин азоб тиғлайди тинмай.
Бу исёндан бўлди юрак хун,
Кўзларимга хобларим инмай.
✍ Мунира Султон
🎙Азияна
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
СИЗДАН ЗЎРИ ЙЎҚ ЭКАН ДАДА.
Ўрнингизни босолмас ҳеч ким.
Ҳар кимники қилгани тана.
Қанча ортмай кўтарган юким.
Сиздан зўри йўқ экан дада.
Парвоналар бўлсин дўсту ёр.
Керагимда бўлишади бор.
Лек болам деб бўлган мададкор.
Сиздан зўри йўқ экан дада.
Базан ташвишларимни илдим.
Ўз дардим деб қалбингиз тилдим.
Бола бўлиб эҳ энди билдим.
Сиздан зўри йўқ экан дада.
Кўрсатдингиз фақат тўғри йўл.
Йиқилмасин дея тутиб қўл.
Тиладингиз фақат омон бўл.
Сиздан зўри йўқ экан дада.
Юрсам ортда келгансиз суяб .
Бир жонимни минг бора аяб.
Дегим келди чин дилдан қараб.
Сиздан зўри йўқ экан дада.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpw
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Сени қайдан кўриб қолдима,
Юрагимни, умримни единг.
Мендан олдин ким кўрган билмам,
Мен кўрганда чиройли эдинг!
Сени қайдан кўриб қолдима,
Нигоҳингдан жоним қақшайди.
Сени гулга ўхшатолмадим,
Барча гуллар сенга ўхшайди!
Сени қайдан кўриб қолдима,
Кўрмаганим анча яхшийди.
Кўнглинга қўл солиб кўргандим,
Кўнглинг яна бандга ўхшайди!
Сени қайдан кўриб қолдима,
Юрагимни, умримни единг.
Мендан кейин ким кўрган билмам,
Мен кўрганда чиройли эдинг!
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Эркак сўзи беш ҳарфдан иборатдир,
Ҳар бир ҳарфи мардлик учун иморатдир.
Чин эркакга дўст топмоқ зўр тижоратдир,
Баъзилар бор эркак дейиш хижолатдир.
Юртга, ёрга кўкси қалқон турган ҳам бор,
Эркакман деб бир бурчакда юрган ҳам бор.
Кенг бўлсина, имконияти кенг бўлсин.
Эркак боши тоғлар билан тенг бўлсин.
Бир пасткашга уни куни қолгунча,
Эски, жулдур чопонларга энг бўлсин.
Юрагида севги бўлсин, дард бўлсин.
Эркак боши қайга борса мард бўлсин!
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Соғинч эзди бугун юрагим,
Бағрингизда ётгим келяпти.
Фақатгина битта тилагим,
Онажоним, сизни кўргим келяпти.
Қадоқ босган қўлларингизни,
Юзларимга босгим келяпти.
Она юрган йўлларингизни,
Кўзларимга суртгим келяпти.
Уй тўрида ўрнингиз бўшдир,
Тафтингизни туйгим келяпти.
Расмингизни бағримга босиб,
Дийдорингиз кўргим келяпти.
Борай десам боролмайманда,
Қабрингизда қолгим келяпти.
Меҳр тўла кўзларингизни,
Она жуда кўргим келяпти.
Қайтсак ўша болалик чоғим,
Шўх йилларда қолгим келяпти.
Хазон бўлди сизсиз гулбоғим, Онажоним, сизни кўргим келяпти.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpw Читать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Шеъримни тугатдим...
Ухлайман десам,
Кимдир эшик қоқди ярим кечада.
Ҳайрон бўлиб бориб, секин қарасам,
Қиш кутиб турибди мени кўчада....
© Малика Тавфиқ
🎙Гулруҳ Эшонқулова
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Секин бораяпсан ёдимдан ўчиб,
Кўзларингни ранги мовиймидия?
Бошқа юртларга кетяпман кўчиб,
Сенинг ватанингга алвидо дея!
Овозинг, сўзларинг, сочларинг иси,
Ёдимга келади элас-эласдан.
Озодсан, азизам, мутлоқ озодсан,
Кимлардир киришни истар қафасдан.
Ҳотира дафтари ёпиқ.
Чанг босиб,
Ётар юрагимнинг ертўласида.
Энди уни олиб сўнги бетига,
Ёзаман: Мен сени соғиндим жуда!
Билардим, бу асли ҳаёт қонуни,
Оллоҳнинг бергани бари омонат.
Оловдек ловуллаб ёнгани билан,
Бир кун кул бўлишга махкум мухаббат!
Секин ёдимдан ўчиб бораяпсан!.
© Малика Тавфиқ
🎙Мен (камина)
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpw Читать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Оҳ! Суюклигим куз! Кетяпсан мана,
Қароқларинг узра қалқияпди ёш,
Бугун сенла ўтган охирги сана,
Кетишни истамай чимиряпсан қош.
Сўнги нафасингни оларсан ўксиб,
Сўнги лаҳзаларни яшаяпсан сен.
Ғаройиб оғриқни ҳис қилар кўксим,
Ҳидингни сўнги бор ҳидлаяпман мен.
Новдага ёпишган тиш тирноқ ила,
Япроқ ҳам хўрсиниб ташлар ўзини.
Ёмғирла кузатиб сени бир йўла,
Бағрикенг осмон ҳам ёшлар кўзини.
Сени бир эшикдан кузатган замон,
Иккинчи эшикдан қаршиланар қиш.
Қишга ҳеч гинам йўқ, бироқ мен ҳамон,
Сенинг кетишингдан қиларман ташвиш.
Суюклигим кузим, хайр, яхши бор,
Кўксимга жойладинг соғинчли ўқни,
Мени унутмагин ва келгин такрор,
Сен такрор келгунча борманми?... Йўқми?...
Муаллиф. Муфассалбегим ✍
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
#Болалигим
Қаламдайин кўчат бугун терак бўлди,
Кўксимдаги дунёга тенг юрак бўлди.
Бугун онам сочларида оқ кўрганда,
Йиғлай десам болалигим керак бўлди.
Олис кетдим кўкка етсин дедим куйим,
Дунёларда жарангласин дедим куйим.
Боғда отам изларини топа олмай,
Юрай десам болалигим керак бўлди.
Учиб юрдим енгил руҳим, енгил жоним,
Бўлди энди, бўлди ерга қўнгил жоним.
Кўнглингда не гаплар бор а, сингилжоним?
Сўрай десам болалигим керак бўлди.
Севган қизим берди дунё ғашларини,
Юрагимга қадаб олди қошларини.
Битта-битта қилиб ўрим сочларини,
Тортай десам болалигим керак бўлди.
Йўлбарс ортга қайтмас босган изи билан,
Йигит номи кетар қайтган сўзи билан.
Бу дунёни фақат меҳр кўзи билан,
Қарай десам болалигим керак бўлди.
Йиғлай десам болалигим керак бўлди!
© Отабек Ўрмон
🎙Толибжон Исроилов
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Қизларни йиғлатманг, илтимос сиздан,
Қизлар қалби нозик гўё гул каби,
Салга кeтиб дарс бир ойна каби.
Кулишлари мумкин балки ёлғондан,
Лeкин йиғламайди, ёлғон ҳавасдан.
Қизларни йиғлатманг, улар ожиза,
Тўғри кeлмас қўлидан сизга бас кeлиш.
Лeк чин дилдан оғриниб йиғласа агар,
Сиз учун ёзилар оғир гуноҳлар...
Қизларни йиғлатманг, онангиз бўлса,
Ёки опангиз-у синглингиз бўлса.
Ҳeч йўқса бўлади жажжи қизингиз,
Уларнинг кўзида оққанда ёшлар,
Эслайсиз сиз сабаб тўкилган ёшлар...
© Юлдуз Эгамбердиевна
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Юрак ҳам безибди соҳта туйғудан,
Меҳрни ўзгадан кутма дияпти...
Эрта тонг уйғонсам ўша уйқудан,
Сокин масканларда бўлгим келяпти...
Тинчликни истайман безовта қилманг,
Тўҳтамай шошяпман ташвиш қувяпти...
Айтаман ҳоҳишим билсанг билмасанг,
Сокин масканларга кетгим келяпти...
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
ҚОРИЯ, БЎЛГИН ҚИЗИМ
Ишонганим, дилбандим,
Шириним асал қандим,
Сен билан доим қалбим,
Қория, бўлгин қизим.
Чиройли гўзал юзим,
Кўзмунчоқ қора кўзим,
Доим айтар бир сўзим,
Қория, бўлгин қизим.
Фариштамсан сен ойим,
Фарз, амалинг қил доим,
Асраб юрар Худойим,
Қория, бўлгин қизим.
Қуръон қилиб қироат,
Ҳар вақт айтгин тиловат,
Саловат бўлсин одат,
Қория, бўлгин қизим.
Орзу умидим катта,
Дуо қилай албатта,
Ҳожи бўлгин кўп марта,
Қория бўлгин қизим.
✍️Солиҳабегим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
JON ONA !!!
Kunlar oʻtar tinmay beayov.
Umr oʻtib bormoqda mana,
Sogʻinchingiz qiynaydi meni,
Tushlarimga kiring jon ONA.
Bilinadi xar kun oʻrningiz,
Azoblarga chidayman yana,
Jannatlarda boʻling endi siz,
Tushlarimga kiring jon ONA.
Yoshboladek izlayman axir,
Keraksizda bir umr ona,
Nima qilay sogʻinsam sizni,
Tushlarimga kiring jon ONA.
Toʻylar qildim uyim toʻrida,
Lek siz yoʻqsiz yigʻladim ona,
Yoʻqligingiz qiladi alam,
Tushlarimga kiring jon ONA.
Jigarlar xam oʻz yolda ekan,
Xammasi oʻz kunida mana,
Yoʻqligingiz doim oʻksitar,
Tushlarimga kiring jon ONA.
Sogʻinch ezar kuniga dilni,
Vayronaman gʻamginman yana,
Sogʻinaman volidam sizni,
Tushlarimga kiring jon ONA.
Nurali ✍
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
🪷 Т и л а к
Ҳар кимнинг ҳовлиси тўйхона бўлсин,
Ҳар кимнинг топгани тўйга буюрсин.
Дуога қўл очинг яхши ниятла,
Келинлар қучоғи фарзандга тўлсин.
Отасиз ўсмасин бизни гўдаклар,
Онасиз ўсмасин бизни гўдаклар.
Синмасин кўнгиллар дарз кетиб зимдан,
Ушалсин орзулар, эзгу тилаклар.
Сизни уйингизда ёр ёр янграсин,
Қўчқорлар аталсин элни тўйига.
Йигитлар кўнглига солиб хавасин,
Адраслар ярашсин қизлар бўйига .
Йўқолиб кетмасин дилда меҳрингиз
Йўқлови йўқларни, йўқлаб қўйингиз
Тошларни йиғлатсин кўзда меҳрингиз,
Меҳрдан бошлансин ҳар дам кунингиз.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
#Premyera
#yangi
Сени жондан суйдим, суйдирдинг,
Сенла бахтни туйдим, туйдирдинг,
Сўнгра, ёндим куйдим, куйдирдинг,
Энди ўлдир!
Умидларим сўнди, сўндирдинг,
Орзуларим кўмдим, кўмдирдинг,
Ёлғизликка кўндим, кўндирдинг,
Энди ўлдир!
Севмаслигинг билдим, билдирдинг,
Пушмонларни қилдим, қилдирдинг,
Хиёнатдан синдим, синдирдинг,
Энди ўлдир!
Хаммасидан тўйдим,тўйдирдинг,
Юрагимни ўйдим, ўйдирдинг
Мухаббатни қўйдим, қўйдирдинг,
Энди ўлдир!
Ўзлигимдан кечдим, кечтирдинг,
Дунёйингдан кетдим, кеттирдинг,
Армонларга етдим, еттирдинг,
Энди ўлдир!
Энди ўлдирвоооор, ўлдииииииир!
✍️Shahlo Xon
Менимча яхши қўшиқ чиқади😀
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️