ЎЗИМНИНГ ЖИГАРЛАРИМ!!! 💐
Мингларга кириб юринг,
Қирқ майизни еганларим,
Дунё тургунча туринг,
Ўзимнинг жигарларим!!!
Сизсиз бу ҳолим ёмон,
Онадан туғишганларим,
Бахтимга бўлинг омон,
Ўзимнинг жигарларим!!!
Бировдан ҳеч кам бўлманг,
Бирга ўйнаб ўсганларим,
Гулланг, доим ҳеч сўлманг,
Ўзимнинг жигарларим!!!
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
#Оғриқли_Ҳислар
Кетгим келаяпти бошимни олиб,
Одам изи ҳали етмаган жойга.
Тўрхалтамга қаттиқ нонимни солиб,
Учиб кетсам эди, эҳ, тўлин ойга.
Ўзимга ўзимнинг раҳмим келяпти,
Ачиниб қараманг, илтимос, сиз ҳам.
Тақдир қалбимиздан чалмаганида,
Жон деб қолар эдик сиз билан биз ҳам.
Қоронғу, зимистон босган ич-этим,
Зулмат қоплаб олган юрагим бугун.
Не қилай, ўзимга ачиниб кетдим,
Ўзимдан ўзимни қиляпман сургун!..
Ёлғон табассумдан чарчадим ахир,
Бевафо туйғулар бошимни эгди.
Дарддан бош кўтармай юрсамда олғир,
Борлигим дунёнинг жонига тегди.
Кетгим келаяпти бошимни олиб,
Одам изи ҳали етмаган жойга.
Тўрхалтамга қаттиқ нонимни солиб,
Учиб кетсам эди, эҳ тўлин ойга.
© Ботир Банноп ✍
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
#PREMYERA
Meni juda ko’p izlading baxt
Meni juda ko’p izlading baxt,
Hayallamay kelsang bo’lardi,
Mehmon qilay hamma narsa taxt,
Tashrifingdan ko’nglim to’lardi
Meni juda ko’p izlading baxt,
Manzillarda buncha adashding,
Yoki o’shal kibor xonimlar,
Chiroyidan ko’zday qamashding!
Meni juda ko’p izlading baxt,
Yo’llaringga tikildim mushtoq
Go’zallarning poyida dunyo,
Qo’y ularni, menga ham bir boq!
Meni juda ko’p izlading baxt,
Eshitmading ovozlarimni,
Yoki yerda yursin degansan,
Istamading parvozlarimni.
Meni juda ko’p izlading baxt,
Mayli hikmat bo’lar har ishda,
Shunchalar ham zoriqdim bilsang,
Xech bo’lmasa yo’qlagin tushda.
Meni juda ko’p izlading baxt
Kamola Abduvaliyeva she’ri
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Майли, эркалик қил, розиман чунки
Табассуминг кўрсам бахтга тўламан.
Мeн сендан сира воз кечолмам билки
Мен сени борингча яхши кўраман!
Ёлғонлар гапирсанг гоҳида алдаб,
Ҳаммаси яхши деб, асли ўламан.
Ёлғончи кўзларга кўзларим қадаб,
Мен сени борингча яхши кўраман!
Бирга бўлсак бўлмас юрагимда ғам,
Фақатгина сенла бахтли бўламан.
Дунё қарши чиқиб, ёмон деса ҳам,
Мен сени борингча яхши кўраман!
© Мафтуна
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Қайтганингда ишдан чарчаб уйингга,
Кутиб олса сени жуфти ҳалолинг.
Келишингга ширин овқатлар қилса,
Бир зумда унутсанг барча чарчоғинг.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Сўзламанг муҳаббат деган жафони,
Қалбимга ёлғон бир сафолар солманг.
Кўришга кўзим йўқ сиз бевафони,
Отишга ўқим йўқ, хавотир олманг.
Мен жангга кирмайин, ёлғон сўз эмас,
Чиқолмай қоласиз ташқарингизга.
Келурман эҳтимол, битта ўзим бас,
Хиёнат аталмиш лашкарингизга.
Нечук кўзим ёшлаб дардли куйимга,
Бўлмағур ишқ учун юрак ғашлайман.
Йўламанг ҳеч қачон Кўнгил уйимга,
Кўрсам, айтиб қўяй, отиб ташлайман!
✏️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎙 Гулруҳ Эшонқулова.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Умр асли - беш кунлик сафо
Гоҳи сафо, гоҳида жафо.
Ташлаб кетган ўша бевафо,
Ёшлигимга қайтгим келади.
Сиз ҳам мендек эзилган чоғда
Кезганмисиз хазонли боғда?
Қумсаб Аъзам юраги доғда,
Ёшлигимга қайтгим келади.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
#Онамга
Оҳ, менинг ортимдан оввора онам,
Бир парча юраги минг пора онам.
Ҳар балони кўриб ёруғ дунёда,
Тошканни кўрмаган бечора онам,
Боланг бўлиб бир-бор бошлаб келдимми,
Энди мен ҳам сенга ўғил бўлдимми!...
Гарчи бисотингда "байрам" сўзи йўқ,
Биламан, кутасан сандал тўла чўғ,
Менда юрак деганларин ўзи йўқ:
Мен совға бераман қиз йўқ бу оқшом,
Сенга на гул бердим, на ширин калом,
Энди мен ҳам сенга ўғилми, онам?..
Дейсан: олисларда омон юрсанг бас,
Ёдингга тушсам гоҳ эслаб турсанг бас,
Болам, сенга ҳамма қилади ҳавас...
Ахир, менинг дардим Шеър эмас фақат,
Мен машҳур шоирмас - машҳур бешафқат,
Энди мен ҳам сенга ўғилманми, айт?..
Шаънингга шеър битдим. У сени топсин,
Пойингга тиз чўкиб, қўлингни ўпсин.
Ундан ҳам улуғим борлигин кўрсин,
Мен учун ҳам азиз ҳолингни сўрсин,
Сенсиз ғариб кўнглим кўнгилми, онам,
Энди мен ҳам сенга ўғилми, онам!..
© Муҳаммад Юсуф
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
#Менсизликка_Ўрганиб_Қолибсан
Эътиборинг камайган бироз,
Ҳар замонда икки оғиз сўз,
Қўрққанимдек бўлибди афсус,
Менсизликка ўрганиб қолибсан.
Авваллари бошқача эдинг,
Фикру ёдинг мен билан эди.
Ҳудди бегонадексан энди,
Менсизликка ўрганиб қолибсан.
Ҳаловатинг бузмадиммикин,
Узоқлашиб кетяпсан секин,
Ишонгим келмайди-ю лекин,
Менсизликка ўрганиб қолибсан.
©Комола Қиз
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Бугун тушларимга кирибсан йўқлаб
Наҳотки сени ҳам соғинч ўради?
Юришим мумкинми кўнглимни тўқлаб,
Юрак "Севарканми?" Дея сўради!
Дейдилар бир киши соғинса сени
Оқшом тушларингда меҳмон бўлади.
Демак, соғиндингми, кутдингми мени?
"Ҳа" десанг ҳаётим бахтга тўлади!
Бугун тушларимда юрдинг айланиб,
Уйғонгим келмади, кўзларим ёпдим.
Ақалли шу тушда ёринг сайланиб,
Чинакам бир бахтни шу тушда топдим!
© Ясемин
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
🚀 InstaRevo bilan Instagramni bepul rivojlantiring. ⚡️
💵 BEPUL FOYDALANING! ✅
✉️ Telegramdagi yagona mutlaqo bepul xizmat ko'rsatuvchi bot!
👤 Obunachilar
❤️ Likelar
👁 Ko'rishlar
ЕЛКАДОШ
Дилгинамга ахтариб сирдош,
Ишқ сўзларим, дарбадар қолди,
Бир зумгина тўхтанг, елкадош,
Юраккинам хижрондан толди !
Кўксингизга бошимни қўяй,
Сизни дея, жон кечиб ўтай !
Севгимиз ҳам эгаяпти бош,
Айро кунлар олдида бугун.
Бир зумгина тўхтанг елкадош,
Ғурбатлардан бўлайлик устун !
Кўксингизга бошимни қўяй,
Армонимга ёшимни, тўкай !
Қотиб қолган юзимда кўз ёш,
Умидларим хали ўлмаган,
Бир зумгина тўхтанг, елкадош,
Хали барғрим қонга тўлмаган !
Кўксингизга бошимни қўяй
Шу бағирда ғамлардан кетай !
Гул Баҳор ✍
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
КЕТДИМ
Бор эдим, борлигим айтолмай кетдим,
Кўзингга бир лахза чўколмай, кетдим.
Гул каби қалбингда унолганим йўқ,
Хазондек пойингни ўполмай, кетдим !
Йиғлади демагин, йиғлаганим йўқ,
Сен кирган қалбимни тиғлаганим йўқ.
Фақат, қон бўлиб сочилиб кетдим...
Бундан ошиғига чидаганим йўқ !
Сен учун ким эдим, билолмай кетдим,
Яна ўз дунёмга, қайтолмай кетдим.
Эҳ, афсус ожизман, қанчалар ожиз...
Хатто, "Алвидо", деб айтолмай кетдим !
Гул Баҳор ✍
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpw Читать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
"КЕТМА"
Кетма, дея такрорлаб айтинг,
Ёнингизда қолгим бор ахир.
Кўзларимдан ёшларни артинг,
Бунча аччиқ, бунчалар тахир !
Кетишимга йўл қўйманг зинҳор,
Гумонларим, хато деб айтинг.
Рост бўлса ҳам, сиз бўлманг иқрор,
Ёлғон, дея баридан қайтинг !
Рашк ўтида ёниб кетсам ҳам,
Телбагинам, дея авайланг.
Минг бор ўлиб, минг тирилсам ҳам,
Олиб қолинг, қўйиб юборманг !
Севаман, деб такрорлайверинг,
Ишончимни сўндирманг асло.
Остонадан қайтараверинг,
Бир бор кетсам, қайтишим хато !
Телбаларча севаман сизни,
Лек гумонлар кўксимни ўяр.
Бугун ёлғон бошқарар бизни,
Ишонч ўлар, муҳаббат ўлар !
Айрилиққа чидолмам сира,
Қадамларим секин ва титроқ.
Сизсиз тирик бўлгандан кўра,
Шу ёлғонда ўлган яхшироқ !
"Кетма"...дея айтинг илтимос...
Гул Баҳор ✍
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpw Читать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Ўзимдан оламга маъно учирдим,
Қай бири манзилга етди, ҳайронман.
Минг йиллик дардларни бошдан кечирдим,
Ўтмишнинг қай бири ўтди, ҳайронман.
Ғам завол бўлмасдан кун завол бўлди,
Мен боққан ҳар нуқта ўзга ҳол бўлди,
Ақлим шошиб қолган, тилим лол бўлди,
Қайси ишқ қалбимга ботди, ҳайронман.
Эзди, тупроқ қилди булутлар мени,
Ҳар доим чорлади умидлар мени,
Аммо сиғдиролмай ҳудудлар мени -
Қанча ой, қанча йил ўтди, ҳайронман...
©️ Абдурроҳим Каракўч
©️ Таржимон Маҳбубий
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Балки фаришта ҳам асрамас мени,
Ёмонман-ку, балки урмас мени жин.
Лекин, илтимосим, ҳеч ҳачон айтма,
Менсиз ҳам ҳаётинг чиройлилигин.
Менсиз ҳам бахтиёр, шод яна хуррам,
Кўзингда кувончлар билан яшасанг.
Менсиз ҳам хотиринг бўлса агар жам,
Боғингда гулласа гуллар турфа ранг.
Менсиз ҳам ҳар кунинг ўтса осуда,
Менсиз ҳам бахтдан шод ва мамнун кулсанг,
Агарки сен мени соғинсанг жуда
Жаннат чорласа ҳам бормасман, билсанг.
Севмай қолдим дема, бу сўздан қайтгил
Биламан бу тақдир азаллигини.
Фақат қандоқ қилиб тушунай, айтгил
Менсиз ҳам ҳаётинг гўзаллигини.
© Гулжамол Асқарова ✍
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
#Учрашиб_Қолсак
Ногоҳон учрашиб қолсак бир куни,
Ҳудди бэгонадек ўтсак жим кулиб.
Сен қўлда фарзандинг кўтарган бўйи,
Мен эса аёлим қўлидан тутиб!
Ногоҳон учрашиб қолсак бир куни,
Исмим айтиб ўғлинг чақирганингда,
Ўша он битади юракнинг куни,
Ёнимга кел дея бақирганингда
Ногоҳон учрашиб қолсак бир куни,
Нигоҳлар тўқнашса чақнаса олов.
Ишон ҳатто миллион одам ичидан,
Мен сенинг кулгингни танийман дарров!
Ногоҳон учрашиб қолсак бир куни,
Уялма, тортинма, жилмайиб қара.
Ўн саккиз ёшимда севгандим сени,
Менимча юзда ҳам севаман яна!
Ногоҳон учрашиб қолсак бир куни,
Юраклар ҳапқириб урса тўсатдан.
Мени кўрган чоғинг кўзларинга айт,
Менга исбот этсин, порласин бахтдан!
Ногоҳон учрашиб қолсак бир куни,
Бахтли эканинга ишонтир мени.
Кўзларингда ёшмас кулгулар билан,
Бахтли эканингни кўрайин сени!
© Муҳаммаджон Тўхтабоев ✍
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
#Қайда_Бўлсанг_Ҳам
Хайр дейишга бормаяпди тил,
Сендан кетишга кўнмади кўнгил,
Ишон юракка сиғмаяпди қил,
Шу эдими биз интилган манзил?
Ҳали кетмасдан соғиняпманку,
Кўз олдимдан ҳеч кетмаяпсанку,
Ҳаловатим йўқ, келмайди уйқу,
Хаёлларимда яшарсан мангу.
Севдик, айрилдик, чекяпмиз озор,
Тақдир сабабми? Ёки биз айбдор?
Қисматга бўлдик хоин исёнкор,
Аммо, юракда не гуноҳи бор?
Қара! севги ҳам ўртада сарсон,
Ночор термулиб, хўрсинар ҳар он,
Кўнгил узилмай йиғлаяпди қон,
Сен менга армон, мен сенга армон.
Ишқ эди бу ишқ, эмасди ҳавас,
Борлигинг қувонч, йўқлигинг қафас,
Бу сўнги сўзим, ё сўнги нафас,
Қайда бўлсанг ҳам бахтли бўлсанг бас!
© Муфассалбегим
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
#ОнаСизниСоғиндим
Куйдим қанча оловлар ичра,
Чўғларидан чандиқлар қолди,
Меҳри сохта ғамҳўрлар ичра,
Унутилмас қора доғ қолди.
Она сизни жуда соғиндим,
Суратингиз қучиб овундим!
Бу бeвафо дунё дейдилар,
Ёлғиз қолсанг азобга ташлар.
Она қалби дарё дейдилар,
Қоронғу ҳам сабридан яшнар.
Она сизни жуда соғиндим,
Суратингиз қучиб овундим!
Кўп қоқилдим ҳаёт йўлида,
Топилмади жонкуяр, таянч.
Ёлғиз қолсам уйим тўрида,
Ҳеч сиғмади ичимга қувонч.
Она сизни жуда соғиндим,
Суратингиз қучиб овундим!
Қани энди келсангиз қайтиб,
Сизни қаттиқ бағримга боссам!
Қайғуларни бир оз унутиб,
Тўйиб - тўйиб хидингиз олсам.
Она сизни жуда соғиндим,
Суратингиз қучиб овундим!
© Юсупова Зулфия
🎙Меҳр
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
#Бахтимга_Соғбўл_Болам
Оллоҳимнинг туҳфаси,
Юрагимни парчаси,
Муҳаббатим меваси,
Бахтимга соғ бўл, болам.
Ёқади ширин сўзинг,
Кулиб юрсинда кўзинг,
Онамга ўхшар ўзинг,
Бахтимга соғ бўл, болам.
Азоб-дардни кўрмагин,
Кулиб юргин, сўлмагин,
Жигар дегин, ўйлагин,
Бахтимга соғ бўл, болам.
Келажакка кулиб боқ,
Ҳаммага бирдайин ёқ,
Хурсанд бўлсанг, кўнглим чоғ,
Бахтимга соғ бўл, болам.
Қалбимнинг сен гавҳари,
Ёмондан юргин нари,
Бор-йўғим сенга бари,
Бахтимга соғ бўл, болам.
Сендан оламан роҳат,
Оллоҳимга минг раҳмат,
Тилаб қоламан омад,
Бахтимга соғ бўл, болам.
✍Солиҳабегим
(Дилафруз Шаҳрихоний)
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
#УНУТМА
Энг оғир дардларга чўмганда
Унутма, ўлим бор, унутма
Шодонлик сурурга кўмганда
Унутма ўлим бор унутма!
Ҳаромла ризқингни кирлатма
Иймонинг бебаҳодир сотма
Тавба қил тавбасиз ҳеч ётма
Унутма ўлим бор унутма!
Қўрқмагин золимнинг шоҳидан
Сен қўрққин мазлумнинг «оҳ»идан
Айрилма Роббинг паноҳидан
Унутма ўлим бор унутма!
Ҳақ бўлсанг етарлар қадрингга
Сабр эт ажр бор сабрингга
Сен ёлғиз кирарсан қабрингга
Унутма ўлим бор унутма!
Аброр Мухтор Алий
Унутма, йўл очар тавбалар Рукуълар сужудлар қаъдалар Маҳшарга етади Ваъдалар
Унутма ўлим бор унутма!
Унутма мазлумнинг оҳини
Муслимнинг очилган роҳини.
Аллоҳим билар ҳар "гоҳ"ини.
Унутма, ўлим бор, унутма!
У ЎЗИ унутса ёмондир
Ўшал дам энг ёмон замондир
Айбларинг дўзахга камондир
Унутма, ўлим бор, унутма!
Настарин Ифорзода
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Ўйлайверманг қўлингиздан кетдими, бас
Ҳечам деманг "яхшисидан бўлдим жудо".
Бировники бўлса ҳатто юқмайди хас,
Берса фақат ўзингизга берсин Худо.
Яримта нон - жон роҳати, битилгани,
Ҳар нарсага куйиниб зор, бўлманг адо.
Миннатли ош заҳар бўлар ютилгани,
Берса фақат ўзингизга берсин Худо.
Насиб этар кимларгадир, зару кумуш,
Топишгандир жонини минг қилиб фидо.
Бандасидан сўраманг ҳеч, қанду кишмиш,
Берса фақат ўзингизга берсин Худо.
Жонингиз соғ шунисига минг бир шукур,
Қилган бирор амалингиз ёққандирда,
Келган мушкул синовлардан қилинг фикр,
Берса фақат ўзингизга берсин Худо.
Ибтидонгиз нима бўлса бўлган майли,
Сўрайвэринг гўзал бўлсинг деб интиҳо.
Қилган сабр, яхши амаллар туфайли,
Мушкулингиз осон қилсин фақат Худо.
© Зулфия Раимова
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
#Ўзингизни_Яхши_Кўринг
Турфа инсон, турфа тақдир,
Хоҳи шоҳ, хоҳ баргда юринг,
Суймасангиз суймас биров,
Ўзингизни яхши кўринг!
Тонгда туриб энг аввало
Қош-кўзларга бериб оро,
Олам тўла одам аро
Ўзингизни яхши кўринг!
Мингта дардга бўлиб асир,
Қон босими ёки сахар,
Ким миннатдор бўлди ахир,
Ўзингизни яхши кўринг!
Ўнг юрсангиз, чап дейдилар,
Чап юрсангиз, ўнг дейдилар,
Дунё кенгга кенг дейдилар,
Ўзингизни яхши кўринг!
Ажин босди гулдай юзни,
Тутганлари қантми,тузми?
Нима,ердан чиқибсизми?
Ўзингизни яхши кўринг!
Дард тортсангиз, кимга ёқар,
Ё ғазабнок,ё жим боқар,
Умр- дарё тезда оқар,
Ўзингизни яхши кўринг!
Ерга кирди қанча одам,
Уч кундаёқ тугар мотам,
Кам битмайди ўлганда ҳам,
Ўзингизни яхши кўринг!
Қўлингизда сирли таёқ,
Солса,солар,қошу қовоқ,
Шу бугундан, ҳозирданоқ,
Ўзингизни яхши кўринг!
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
#КЎНГЛИМ
Дунёни дард ила кўтарган кўнглим,
Азобни ранж ила кўтарган кўнглим.
Кўксимга тиғ каби қадалган кўнглим,
Адашиб бировга аталган кўнглим...
Устида тоғларни кўтарган кўнглим,
Қоп - қора доғларни кўтарган кўнглим.
Кераксиз тошдайин отилган кўнглим,
Ёлғончи розларга сотилган кўнглим...
Дуч келдинг кимларга мени зор кўнглим,
Тор қилиб дунёни, ўзи тор кўнглим.
Оқибат, мехрни излаган кўнглим,
Мехрсиз дилларни сизлаган кўнглим...
Қўй, энди йиғлама бечора кўнглим,
Адашган сен эмас, начора кўнглим.
Излагин, топасан бир куни кўнглим-
Ўзингдек мехрли кўнгилни кўнглим...!
© Жасур Раҳмон
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Она, кўпдир сизни ранжитган пайтим,
Мен каби нотавон, саркашдан узр.
Гоҳо сиздан азиз бўлди бир байтим,
Гоҳ сизни унутиб, изладим ҳузур.
Тақдир тўпдай тепди, айблайман кимни,
Учиб, сиздан анча узоққа тушдим.
Сизнинг пойингизда турган бахтимни,
Ўз пойимдан излаб тузоққа тушдим.
Йўлак бўлсам арзир йўлингизга мен,
Аммо корингизга қачон ярадим.
Бошимни силаган қўлингизга мен,
Дастхатга чўзилган қўлдай қарадим.
Қишлоқда дуодан эзгу ўй қилиб,
Пойтахтда бахт қасрим қуриб қўйибсиз.
Ҳар йил пахта териб, ҳар йил тўй қилиб,
Пайғамбар ёшига кириб қўйибсиз.
Ўзимча кўчада бекман, тўраман,
Лек сиздан қувончни аритган менман.
Ўзимни жудаям ёмон кўраман,
Она, сизни эрта қаритган менман.
Нега тиз чўкмоқни кўрмаяпман эп,
Ахир сизсиз менинг шону шаъним йўқ.
Юрибсиз, ўғлимни эл танийди деб,
Мен ҳали ўзимни таниганим йўқ.
Етар, сиз томонга юрмас қадамнинг,
Изини тиндириб ташлайман, она.
Етар, мадҳингизни ёзмас қаламни,
Керакмас, синдириб ташлайман, она.
© Ботиржон Эргашев
ДЕВОРГА ОСИЛГАН СУРАТ МИСОЛИ
Ишқимни қолдирдим, уни авайла,
Ўзгалар чангали, оғу солмасин.
Ёшларин артиб тур, гоҳи, гоҳида.
Бечора қалбимдек, ўлиб қолмасин !
Деворга осилган, сурат мисоли,
Илиб қўй, қалбингнинг бир, чеккасига.
Қараб тур, кетмасин тўзиб хаёли,
Умид боғлаб турсин, ҳар эртасига !
Ўзимку сиғмадим, кўнгил уйингга,
Ўйю, хаёлларинг, келмади излаб.
Йўлим туташмади, тақдир йўлингга,
Самода ишқ ва дил, қолдилар бўзлаб !
Энди, жим юрибман, дардимни ютиб,
Ҳеч кимнинг мен билан, асло иши йўқ.
Ўзим кузатдиму, сўнг яна кутиб,
Ўзим, қайтишингга, ишонганим йўқ !
Дайдиган ўйларим, кафтимга олиб,
Овозсиз тупроққа қўйяпман, кўмиб.
Дейманда, бир куни менсиз уйғониб,
Сенинг ўйларингга, бормасин етиб !
Сен бугун, ўзга ишқ туғёнига бой,
Мен эса, гўёки, ўтмиш тимсоли,
Хатто, тополмадим бағрингда, бир жой,
Деворга осилган, сурат мисоли !
Гул Баҳор
Исроилова
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
#П_Р_И_М_Е_Р_А
ЁДИНГИЗДА ҚОЛСАМ БЎЛДИ.
🥺🥺🥀🥀😢😢😢
Сýнги бора юзингизни кýрсам бýлди,
Кýзингизга тÿйиб назар солсам бýлди.
Ранжисангиз ёнингизда қолмай майли,
Фақатгина ёдингизда қолсам бýлди.
Интилганим рухсорига зор қилса ҳам,
Талпинганим жаллод бýлса, дор бýлса ҳам.
Мени севиш сизга ору, дард бýлса ҳам,
Фақатгина ёдингизда қолсам бýлди.
Муҳаббатим жавоби йýқ савол экан,
Севиш жазо, армон ҳақу ҳалол экан.
Ёнингизда эканлигим малол экан,
Фақатгина ёдингизда қолсам бýлди.
✍️🏻 Дунёси Дунёча Дунё
🎙Азияна
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
УНУТМОҚ
Тентирайди ўйларим сенсиз,
Хаёлларим, йиғлар яширин.
Қандай кулиб яшадинг менсиз,
Ё топдингми унутмоқ сирин !
Кўксим олов ичида қолган,
Тугаяпти кул бўлиб секин.
Нигоҳларим, излашдан толган,
Менга ҳам айт унутмоқ сирин !
Ўйламаслик қўлимдан келмас,
Эплолмадим бепарволикни.
Хижрон жоним еб сира тўймас,
Ўргат менга унутмоқликни !
Сендан кечиб яшайин, сендек,
Соғинчларга қул бўлиб қолмай.
Сен ёнмадинг бир бора мендек,
Мен не учун минг бора ёнай !
Кимларнидир ўхшатсам сенга,
Хапқиради юрагим ҳамон.
Кунларимни алмашиб тунга,
Зулматларда қучарман армон !
Ахир, сенсиз яшашим учун,
Унутмоқлик сирини ўргат.
Ўйламайин на куну, на тун,
Ўзлигимга қайтайин абад !
Бу муҳаббат девона далли,
Фақат хижрон ортидан чопар.
Ўйларимдан кетмайсан нари,
Унутмоқлик, бепарво ётар !
Тентираган ўйлар аршимда,
Юрагимни кемирар секин.
Айтчи, мени унутганингда,
Олганмиди дилгинанг таскин !
Гул Баҳор ✍
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
Сенга балки аён балки ноаён
Бир ҳаёт ҳадисин айлайин баён.
Майли сувлар кечгин, майли ўтда ён
Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин!
Саргардон йўлларда қолсанг ҳамки оч
Сабру қаноатни қилгил бошга тож,
Нотанти йўлдошга бўлма ҳеч муҳтож,
Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин!
Таънадир дунёда ёмондан-ёмон,
Нон бериб рангингни этгайдир сомон,
Ақлинг бутун бўлса, тўрт мучанг омон,
Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин!
Бўри эмас дейсан одам-одамга
Кўзинг каттароқ оч, боққил оламга
Биров отамга дер, биров онамга,
Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин!
Саҳоват аҳлига гарчи юз бурдим,
Гоҳи дам ҳайратда лол қотиб турдим,
Норнинг ит олдида чўкканин кўрдим,
Ҳаргиз илтимосга кунинг қолмасин!
Оҳ, дўстим, демагил қайдан бу туйғу,
Шeърим сен учун ҳам бўлолсин кўзгу,
Менинг бир жайдари фалсафамдир бу:
Ҳаргиз ИЛТИМОСГА КУНИНГ ҚОЛМАСИН!
© Абдулла Орипов
🎙Толибжон Исроилов
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️
#УНУТМА
Энг оғир дардларга чўмганда
Унутма, ўлим бор, унутма
Шодонлик сурурга кўмганда
Унутма ўлим бор унутма!
Ҳаромла ризқингни кирлатма
Иймонинг бебаҳодир сотма
Тавба қил тавбасиз ҳеч ётма
Унутма ўлим бор унутма!
Қўрқмагин золимнинг шоҳидан
Сен қўрққин мазлумнинг «оҳ»идан
Айрилма Роббинг паноҳидан
Унутма ўлим бор унутма!
Ҳақ бўлсанг етарлар қадрингга
Сабр эт ажр бор сабрингга
Сен ёлғиз кирарсан қабрингга
Унутма ўлим бор унутма!
Аброр Мухтор Алий
Унутма, йўл очар тавбалар Рукуълар сужудлар, қаъдалар Маҳшарга етади Ваъдалар
Унутма ўлим бор, унутма!
Унутма мазлумнинг оҳини
Муслимнинг очилган роҳини
Аллоҳим билар ҳар "гоҳ"ини
Унутма ўлим бор унутма!
У ЎЗИ унутса ёмондир
Ўшал дам энг ёмон замондир
Айбларинг дўзахга камондир
Унутма, ўлим бор, унутма!
Настарин Ифорзода ✍
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ZOR_SHERLAR
https://t.me/joinchat/AAAAAFSr_DNLiYs5emlrpwЧитать полностью…
☝️ Do'st va Yaqinlarizga yuboring ❗️