1412
Беҳзод Фазлиддин битиклари; ўзбек ҳамда жаҳон адабиётидан намуналар, ижод, эътиқод, жамият ва шахс борасида фикр-мулоҳазалар, суҳбатлар, ҳикматли сўзлар ва бошқалар Барча асарларнинг муаллифлик ҳуқуқи ҳимояланган. +998998494303 @Behzod_Fazliddin_bot
***
...Ўзим суймас ўзимдан юз ўгуртир,
Юз нағмакор сўзимдан юз ўгуртир.
Риёларга риё қўшиб бўзлайман,
Бул тамаъгир бўзимдан юз ўгуртир...
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Кайфият #Эски_дардлар
***
Муроса керакдир ҳамиша, илло,
Ниҳол ҳам тиргаксиз ўсолмас тикка.
Келишса бўлади ит билан ҳатто,
Лек қандай кўнарсан мунофиқликка?!
Иғволар – ўткинчи, ғам – ўз йўлига,
Ҳасад маҳв этолмас бутун иймонни.
Ҳар он озор етиб турса дилига –
Ҳақсизлик ўлдирар бир кун Инсонни.
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Кайфият #Эски_дардлар
***
Жиловлашди, асов от эдим,
Чидолмадим – яна дод дедим.
Синдиришди оёқларимни,
Юрагимдан қаттиқ лат едим.
Курашлардан чарчадим, толдим,
Жим яшашни ўрганиб олдим.
Воҳ, шу – жоннинг ҳузури экан,
Бора-бора кўникиб қолдим.
2003 йил
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Сен_қачон_гуллайсан
Наҳотки бурун жийиришдан бошқасига қурбинг етмай ўтиб кетсанг?!
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
Нуқул маиший мавзуларда енгил-елпи ваъз айтадиган муридпараст, шов-шувга ўч домлаларни эмас, илм ўргатадиган, тафаккурга ундайдиган олимларни тингланг.
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Ижод_ва_эътиқод
@Behzod_Fazliddin
Онасининг пойида подшоҳ бўлгай ўғиллар...
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
Хушхат – сўз мухлисларидан.
#Кайфият #Хушхат #Мухлислардан
• Галстук таққанларнинг кўпчилиги виждонини бўғиб қўйган одамлар. Ўзимиз ҳам роса гаслтук таққанмиз-да.
• Одам бировдан бир нарса сўрамоқчи бўлса, етти қовурғаси букили-и-иб бораркан...
• Бу киши қўй оғзидан чўп олмаган, жағ-пағи билан суғуриб олган.
• Қўғирчоқ бўлса ҳам, унча-мунчаси ўйнай олмайдиган қўғирчоқ.
• Бошини силасам, чўқийман дейди-я.
• Ўзим бориб сўрашишга мажбурман, ишим тушиб турибди.
#Йўл_йўлакай #Қулоққа_чалинган_гаплар туркумидан.
@Behzod_Fazliddin
Ким бўлсанг ҳам, бировнинг асари-мулкига рухсатсиз тегинма. Кўчирмакашлик қилма, ўғирлама. Меҳнат қил, излан, тайёр ошга баковул бўлма. Бошқаларнинг соясида ўзингни кўз-кўз этма, қўлингдан келса, ижод қил. Ундан-бундан юлиб олмай, ўзинг контент ярат. Ҳалол ишлаб, ҳалол яшашни ўрган!
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Бу_ҳам_муҳим #Ижод_ва_эътиқод
@Behzod_Fazliddin
Диссертация ёқлаганлар кўп, олимлар қани?
***
Идеаллар ҳам ўзгариб, майдалашиб кетди...
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Ижод_ва_эътиқод
@Behzod_Fazliddin
Интернетда – юлдуз, ҳаётда – ҳеч ким.
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
Инсонлар ўрнига унвонлар сўзлар...
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
Қуёш қолиб кетсин сенинг соянгда,
Юртим, сенга айтар буғдойсўзим бор!
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
2000 йил сурати
Ҳар гал ижтимоий тармоқлар шу суратни эслатганда, яна ўша даврга қайтгандай бўлади одам. Ажойиб дамлар эди. Энди у кунлар хотира бўлиб қолди...
#Кайфият #Лаҳзалар #Сен_қачон_гуллайсан
Қаттиқроқ босишга қўрқаман Ерни,
Жони оғримасми, озор чекмасми...
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Эски_дафтардан
Бутун бошли жамиятнинг ўзи носоғ бўлса, дардингни кимга айтасан?!
***
Билмасангиз, жим туринг, яхши билмасангиз, янаям кўпроқ жим туринг!
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
@Behzod_Fazliddin
Ҳақ сўзни биз ёқтирмайдиган одам айтгани учунгина ёқламаётган эканмиз, демак, ҳали шахс бўла олмабмиз.
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар
Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
ҚОРХАТ
Субҳаналлоҳ, оппоқ нур ёғар кўкдан,
Лаҳзада ўзгарар мезон куйлари.
Оқ яктак кийгач ҳам оғочлар ўктам,
Борлиққа ярашиб турар бўйлари.
Аста гулга дўнар шаффоф томчилар,
Севгимиздай нафис, меҳримиздай пок.
Гўё Орзу сари йўллар очилар,
Олдга бошлар ҳассос илоҳий идрок.
Ҳикматлар ўқиймиз оппоқ дунёдан,
Бахтли саҳфаларни очиб бирма-бир.
Сўзлар ярми кумуш, ярми тиллодан,
Олам тўла маъно, олам тўла сир.
Бу қор биринчи ё охиргисимас,
Биздан олдин, биздан кейин ҳам бордир.
Хотималар абас, ҳижронлар абас,
Ҳали ҳаётимиз биринчи қордир.
Шукрона илмини ўргансин юрак,
Ёмғирига шукур, қорига шукур.
Менинг қорхатим ҳам шу эзгу тилак:
Борига барака, барига шукур!
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Кайфият #Лаҳзалар #Бадиҳа
#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим,
#Тушларингдан_чиқиб_келдим китобларидан.
Шундай тоифадаги одамларни кўп кўрдим:
1) деярли саводсиз, аммо оз-моз ташкилотчилик ё бошқарувчилик “иқтидор”ига эга бўлгани боис жуда тез “кўтариладиган”лар;
2) катта истеъдод-салоҳияти бўла туриб моддий етишмовчилик ё бошқа сабаблар билан кўпинча онгли равишда фақат “юқори”дагилар манфаати учун ишлайдиган бандаи бечоралар;
3) шу икки тоифадаги одамлардан “унумли” фойдаланадиган нафси ўпқон раҳбарлар.
Энг ёмони, улардан на соҳа, на жамиятга фойда.
Қолган тоифаларни ўзингиз ўйлаб кўрарсиз...
#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Эски_дардлар #Бу_ҳам_муҳим
@Behzod_Fazliddin
Кетгим келар ғурбатсаройдан,
Покроқ дамларимни соғиндим...
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим #Эски_дардлар
Томчилаб-томчилаб бўлмоқда адо
Ўз-ўзига ҳадди сиғмаган кўнгил...
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Кайфият #Лаҳзалар
***
Уч кундан бери ёмғир –
Гоҳ майин, гоҳи шаррос.
Осмоннинг дарди оғир,
Энтикар Замин – ҳассос.
Кўринмай қолди офтоб,
(Майли, бир мизғиб олсин!)
Юзин яширган моҳтоб,
У ҳам тин олақолсин.
Хуш ёқар намчил ҳаво,
Кўлобланган томчилар.
Энг шаффоф сўзлар гўё
Бошинг узра сочилар.
Турфаланиб мароми,
Ёғаверди кундуз, кеч.
Жўш ургандек илҳоми,
Тингиси келмади ҳеч...
Ёмғир – қувонч, оҳимми?
Ором берар, ўйлатар;
Бир аллалар руҳимни,
Бир қонимни қайнатар...
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим
#Кайфият #Лаҳзалар
Умринг чирпиракдир мисоли хазон,
Ватанда ватансиз изғийсан ҳануз...
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Кайфият #Эски_дардлар
Боргим келмаётир Севгисиз Бахтга,
Шундоқ ҳам умримнинг куйлари маҳзун...
#Эски_дафтардан
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Сен_қачон_гуллайсан #Тушларингдан_чиқиб_келдим
Ўт кетганда бор жаҳонимга,
Ёмғирмиди кўзимнинг хасми?..
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим
***
Қайларда саргардон наводирсан, Дил,
Кўрлар тепсаб ўтган жавоҳирсан, Дил.
Ўзингни Ўзига топширгансан, бас,
Тағин недан бунча хавотирсан, Дил?!
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
***
Кутганинг сенга ҳам интизор бўлса,
Сен уни севгандек севолмаса ҳам –
Севса, туйғулари беғубор бўлса,
Аросат даштида чекмасанг алам.
Тизилмаса, майли, йўлингда ҳурлар,
Фақат бир нурчеҳра кутса нигорон.
Бағишламаса ҳам шаънингга шеърлар,
Энг тоза сўзларин айласа эҳсон...
Аммо бу ҳаётдир – синов бозори,
Ҳаммаси тескари, барчаси ғалат.
Сен суйган маҳлиқо бошқанинг зори,
Парво қилмаганинг сенга битар хат.
Бу аҳли дунёни тушунай қандай,
Мудом насияга алишгай нақдни.
Кўнгил кўнгил билан ўчакишгандай,
Бахтдан тўйганларга илинар Бахтни...
2012
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Тушларингдан_чиқиб_келдим китобидан.
Сурат – сўз мухлисларидан.
#Кайфият #Лаҳзалар
катта-КИЧИК
Ҳаёт гулларига энг мард харидор,
Бўлса ўзларига суюк юклари.
Тошларни уйғотган нурдай хокисор
Кичкина қалбларнинг буюкликлари.
Юзларин Қуёшга тескари бурар,
Булут кўзларидан кетмайди нари.
Мудом ҳаётингни эговлаб турар
Катта одамларнинг майдаликлари.
2007
МОДА
Нуқул гап-сўзларга берар зеб,
(Битта сарқит урф бўлса нима!)
Замонадан ортда қолмай деб
Ёлғонкўйлак кийволган ҳамма.
2013
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
“Муштум” журналидан.
Батафсил: https://www.facebook.com/behzod.fazliddin/posts/1487146098072695
***
Қанча баргларимни тўкдим беҳуда,
Қанча новдаларим бевақт қайрилди,
Йиллар шохларимга гуноҳлар илди,
Қуёш, бор нурингни кўксимга пуда.
Ҳеч ким эшитмади ўзимдан бошқа
Тунлари туғилган ҳур сўзларимни.
Кесмоқчи бўлган ким илдизларимни?!
Тошларнинг зулмидан юрагим қашқа.
Уйқу бермаётган оғриқларим чин,
Ҳали ҳаволарда қанча ҳаққим бор,
Менинг дарахтлардан битта фарқим бор:
Истаган пайтимда гуллашим мумкин!
2006 йил
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Сен_қачон_гуллайсан китобидан.
#Эски_дардлар
P.S. Кўпчиик янги шеърларни сўраяпти. Кейинги йилларда ёзилган шеърлар вақти-вақти билан интернетдаги саҳифаларимизда бериб бориляпти. Насиб қилса, янги китобда ҳали эълон қилинмаган шеърлар бўлади албатта.
#Кайфият #Лаҳзалар
ЙЎЛ
Ғариб кунлар бардошимни ичиб борар,
Қай манзилда чанқоқ босай, қайда тўхтай?
Бўғиламан – ҳаволар ҳам қочиб борар,
Бу дунёда мендан бошқа ёмон йўқдай.
Ийманади ғамдан олдин юз очгани,
Орзуларни дил тахтига михлаб қўйдим.
Яна қанча муддат керак кўз очгани,
Мен шундоқ ҳам йигирма йил ухлаб қўйдим.
Увол қилмай – эрмак учун ўлдирмасдан,
Лаҳзаларни капалакдай тутаверсам.
Худойимдан бошқасига билдирмасдан,
Чумолидай ризқим териб кетаверсам.
Етолмасин, мангу ортда қолиб кетсин,
Армонларнинг қушларига дон бермайман.
Андуҳларим мендан олдин ўлиб кетсин,
Қуёшни бир ўпмай туриб жон бермайман...
2006 йил
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Сен_қачон_гуллайсан
***
Ялинчоқ эмасман, кибриммикан бу?
Ўзимнинг ўзимга жабриммикан бу?
Яшашим мумкин-ку жонимни сийлаб,
Тош тишлаб юрибман, сабриммикан бу?!
2003
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
#Сен_қачон_гуллайсан
МОҲИЯТ
Баҳор, баҳор, дейсиз, кўклам ҳам ўтар
Ҳар он ваъда қилиб Бахт висолини.
Куни кеча эди дилбар, муаттар,
Турланган гулларнинг кўринг ҳолини.
Ана, олтин кўзёш тўкар дарахтлар,
Зарҳал йўлакларда хаёл фаромуш.
Ортда қолиб кетди паймону аҳдлар,
Афсус чеккан каби бекатлар хомуш.
Неларни англатар ёмғир шитири?
Беқарор томчидай титрайди жонлар.
Сўнгги лаҳзаларин яшаётир-у,
Абадий сабоққа дўнар хазонлар...
Бу ҳолни бошидан ўтказган билар,
Тушунгай ўзи-ла келган юзма-юз.
Ёмғиру шамоли, гоҳ қори билан
Ҳаёт эртагига мазмун берар Куз.
2011
© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin
Дарсликдан.
#Кайфият #Лаҳзалар
#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим