behzod_fazliddin | Unsorted

Telegram-канал behzod_fazliddin - Behzod Fazliddin

1412

Беҳзод Фазлиддин битиклари; ўзбек ҳамда жаҳон адабиётидан намуналар, ижод, эътиқод, жамият ва шахс борасида фикр-мулоҳазалар, суҳбатлар, ҳикматли сўзлар ва бошқалар Барча асарларнинг муаллифлик ҳуқуқи ҳимояланган. +998998494303 @Behzod_Fazliddin_bot

Subscribe to a channel

Behzod Fazliddin

Кимдир шаллақилик қилиб чиқмаса, халқ ҳам, “юқори”дагилар ҳам қулоқ солмайдиган бўлиб қолди...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Эски_дардлар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

ДУО

Шаксиз, одил эрур Ҳокими мутлақ –
Табиат қонунин нуқсони борми!..
Бебошдай туюлган шамоллар ҳам ҳақ,
Раҳмат ё ҳикматдир ёмғири, қори.

Илоҳий адолат ҳар нега ёрдир,
Розиман, заррача эътирозим йўқ.
Бандаман, ожиз бир ўтинчим бордир:
Табиат қаҳридан асрагин, Холиқ!

Талотўпга тўла жумлаи олам,
Қай ерда зилзила, қай жойда тошқин...
Ўз юртимда тинчу омон бўлсам ҳам,
Кўнгилда оғир ўй, хаёлим шошқин.

Ҳануз Ер курраси бўлмади обод,
Ҳар ённи қуршамиш – ташвишлар тўп-тўп.
Шундоқ ҳам ҳақиру зордир одамзод,
Юпун кўп, уйидан чакки ўтар кўп...

Осмон қўшиқ айтсин – куй бўлиб оқсин,
Эриблар кетсин-ей заминнинг бағри.
Баракотли ёғсин, беозор ёғсин,
Селга айланмасин томчилар қаҳри.

Гарчи шукримиз кам, аҳволимиз танг,
Гарчанд шу ҳолда ҳам димоғлар чоғдир,
Кулфат бўлмайдиган қорлар бер, берсанг,
Ёғдирсанг, беозор ёмғирлар ёғдир...

2016 йил

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кайфият #Лаҳзалар #Кун_шеъри

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Маҳмадона чиқдим гапирсам,
Жим турганим писмиқлик бўлди...

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим

#Эски_дардлар

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

ХУЛОСА

Ҳали тонг келади тунларни отиб,
Ўлимни кузатиб қўяй юртига.
Бугунимга нима ёзгансан, Котиб,
Кимнинг юрагига борай эртага?

Йиллар ғалвирида қанча эландим,
Босиб кетаверди қорлар изимни.
Томирларимгача Ишққа уландим,
Юрагимга сургун қилдим ўзимни.

Ҳали еллар билан чопса бўлади,
Узайтириш мумкин Бахтнинг умрини.
Ҳаётнинг кўнглини топса бўлади,
Кутиб ўтирмайман Вақтнинг амрини.

Ўлим ҳам зерикди шекилли роса,
Энди чақирмасам, қайтиб келмайди.
Милёнта дардимдан битта хулоса:
Ўлиб кўрмай туриб яшаб бўлмайди.


© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Сен_қачон_гуллайсан

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Одам, айниқса, ижодкор шахс инсоний дардлардан, жамият муаммоларидан сўз очса, биқиқ, носоғлом муҳитдан норози эканини ошкора билдирса, буни тушкунлик, нолиш, ношукрликка йўймаслик керак. Ноҳақлигу адолатсизликлардан зада кўнгли тинимсиз оҳ чекиб турган инсонга “Ҳаётнинг ёрқин тарафида бўл!” деб уқтириб бўлмайди.

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Эски_дардлар #Ижод_ва_эътиқод

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

ТАЪБИР

Эртага бошқача нур экар қуёш –
Эртага ҳаммаёқ ёруғ бўлади.
Тўкилса, қувончдан тўкилар кўзёш,
Еру кўк ғубордан фориғ бўлади.

Армон бир доғ мисол йўқолар ўчиб,
Булутдай тарқалур диллардан кадар.
Омонлик тилайди бир-бирин қучиб
Чумолидан тортиб чаёнга қадар.

Туйғулар чашмида нурлар ранго-ранг,
Кўнглингни ёзасан киройиларга.
Чеҳранг очилади қай томон боқсанг,
Олам тўлиб кетар чиройлиларга.

Бахт қўшиқ куйлайди – ўктам овози,
Хуш садо тўлдириб келар самони.
Ҳамма тақдиридан миннатдор, рози,
Ажрата олмайсан шоҳу гадони...

2009

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим китобидан.

Сурат – сўз мухлисларидан.

#Кайфият #Лаҳзалар #Мухлислардан

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Қайси эркин қуш ўз ихтиёри билан олтин қафасга кирарди!
Эйвоҳки, бечора қушнинг ҳам тирикчилиги бор...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Доим ўзига ишонадигандек кўринган одам кун келиб сизнинг ёрдамингизга эҳтиёжманд бўлиб қолса, уни маломат қилиб, устидан кулманг. Эртага сиз ҳам шу ҳолга тушишингиз мумкинлиги учунгина эмас; у қошингизга келгунича жуда кўп ўйланган ва охири сизни ишончга муносиб деб топган. Янаям тўғрироғи, шу йўлни Худо унинг кўнглига солган...

#Йўл_йўлакай  #Таҳрирсиз_хаёллар  #Бу_ҳам_муҳим #Эски_дардлар

@Behzod_Fazliddin

https://www.facebook.com/behzod.fazliddin/posts/847077225412922/

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

#Тўқилмаган

Бир журналист Халқ ёзувчисидан интервю олгани борибди. Фалон мавзуда дастур тайёрлаётгандик, шу ҳақда гапириб, шеър ўқиб берсангиз, деб илтимос қилибди.
“Мен шоир эмас, ёзувчи, носирман. Кимлигимни биласизми ўзи?” – дебди ёзувчи базўр ўзини тутиб.
Хуллас, бир амаллаб интервю олинибди. Суҳбат якунланаётганда “журналист” ёзувчига “Энди дастур охирида шеърларингиздан ўқиб беринг”, дер эмиш...

#Йўл_йўлакай #Бу_ҳам_муҳим
#Ижод_ва_эътиқод

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Бу рўйи заминда не мавжудот бор
Инсондай азиз-у, инсондай хор-зор?!

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Танлаш ҳуқуқи ҳам танлаб берилади-ку бизда...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

ҲАЙФ

Дийданг қотиб борар, юрак тошланиб,
Ёниб-куйишингдан кимга нима наф?
Эсиз аччиқ-аччиқ кўзинг ёшлари,
Кўнглингнинг беғараз оҳ-додлари ҳайф.

Бир лаҳза тинмакка ўзни қўймадинг,
Ўйладинг, оқибат нени ўйладинг,
Беҳуда чирандинг, бекор сўйладинг,
Сўзингнинг қалампир, новвотлари ҳайф.

Қул эмас, ботирлар туғгувчи йўқми,
Бузғунч бул ғояни бўғгувчи йўқми,
Магарки муносиб ўқувчи йўқми,
Довоту қоғози – ижодлари ҳайф.

Дарё узра сувга зор бўлиб ўтса,
Кенг дунё кўзига тор бўлиб ўтса,
Ҳақиқат ҳажрида хор бўлиб ўтса,
Бу халққа қайишмас беҳ зодлари ҳайф!

2012

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кайфият #Эски_дардлар

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

КИМГА КЕРАК?

Мутлақо бегона “мухлис”лар билан соатлаб шакаргуфторлик қилади-ю, яқинларига бир оғиз ширин сўзи йўқ – нуқул тўнғиллайди.
“Волидаи меҳрибоним”, “отажоним” дея тинмай оғиз кўпиртиради, аммо ота-онасини қақшатиб тўймайди.
Ҳар қандай расвогарчиликни қилиб, ортидан гўё гуноҳини “ювади”: “Шоирлик-да”.
Ғурури ер билан битта бўлиб ётибди-ю, қичқириб минбарларни бўшатмайди.
Бунақа жирканч “шоирлик” кимга керак!

“Илм олиш ҳам ибодат”, – дейди-да, бошқа фарзларни “унутади”. Боз устига, олаётгани илм эканига ўзида ҳам ишонч йўқ.
Катта-катта мавзулардан гапиради, бироқ майдалигини қўймайди.
Омонатга хиёнатдан ваъз ўқийди-да, бировнинг ҳақидан қўрқмайди.
Бундай “олимлик” ҳам керак эмас!

“Аввало, одам бўлиш керак”, дейди-ю, “одам”лиги шундан нарига ўтмайди.
Буёқда муҳим вазифалари қолиб, фақат сафсата сотади.
Бандасига бандаликдан бўшамайди, турланишдан ҳазар қилмайди.
Шундай “одамлик” керакми бизга?!

2015

Шунақа нарсалар ёзгинг келмайди-ю...
https://www.facebook.com/behzod.fazliddin/posts/845505255570119/

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Бу_ҳам_муҳим #Эски_дардлар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

“Худо хоҳласа...” деб гапирилганда, “Худо хоҳламаса-чи, унда нима бўлади?” деб ўйин қиладиганларга ҳам инсоф берсин.

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Эски_дардлар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Уччига чиққан қароқчию ўғрибошилар қолиб, майда ўғриларгина жазога тортилса, адолат қани энди?!

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Эски_дардлар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Allaqachon to‘zib ketardim, balki,
Va yo g‘amlar meni etardi ado.
Kimningdir ko‘nglini olgandirmanki,
Yuragimni asrab kelyapti Xudo...

© Behzod Fazliddin

Siz so‘ragan she'r https://www.facebook.com/behzod.fazliddin/posts/1335380066582633

@Behzod_Fazliddin

#Kayfiyat #Eski_daftardan
#Сиз_сўраган_шеър

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Авваллари камера асосан профессионалларда эди. Бугун эса у дуч келганнинг қўлида ўйинчоққа айланиб қолди...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Қизиқ-да, ижоди таҳсинга сазоворларнинг рекламаси яхши эмас, "пиар"га зўр берганларнинг арзирли ижоди йўқ. Фақат санъат ё адабиётда эмас, ижоднинг бошқа турлари, ҳатто илмда ҳам шу аҳвол.

Демак, ижодда ҳам тарғибот-ташвиқотни уддалай билиш, сифатли (!) рекламага жиддий эътибор қаратиш зарур. Айниқса, бугунги тезкор замонда. Ахир интернет бу борада энг қулай ва деярли текин восита-ку!..

Бўлмаса, майдон яна данғир-дунғурчиларга қолаверади...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Ижод_ва_эътиқод

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Илму маърифатдан йироқ ота-она бир умр ўзини ҳам, фарзандларини ҳам қийнаб ўтади.

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Эски_дардлар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Кўчада писта сотишни ҳам зўр лойиҳа деб тақдим этаётган “ғоя муаллифлари” бирам кўпайди...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Илоҳий мезонлар турганда дунёвий ўлчовлар не гап?!

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Мангулик боғида бир гул ундирмай,
Ботиб бораверар кўксимга бир тош..
.

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

#Кайфият #Лаҳзалар

ҲИНДИСТОН ХАЁЛЛАРИ

Маним Ҳинд сори юзланмиш
бул қисматимники ҳаргиз
юзқаролиғ атаб бўлмас,
вале, Мирзо Бобур, Сиздан
ғариблиғда камим каммас,
Ватанда толеъим кулмас...

2014 йил

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Ҳиндистон_хотиралари

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Онангнинг эгнига камзул бўлмаса –
Ҳар дайди шамолдан асраб тургани,
Отангнинг қўлига омбур бўлмаса –
Ёғочлардан нобоп мих суғургани;

Синглингга сарупо, сеп йиғилганда,
Фойдаси тегмаса чит кўйлакчалик,
Ташвишлар укангга зўрлик қилганда,
Ҳимоя этмаса бир билакчалик;

Лаббай, деб келмаса ғовларни ёриб,
Мунаввар тонгларга йўргак бўлмаса,
Ғанимнинг кўзини ўймаса бориб,
Эгилган элингга тиргак бўлмаса...

Шу шеърни тўқимай турганинг яхши,
Ҳар сатри қонингдан ўтмагунича,
Шу шеърни ўқимай турганинг яхши,
Тоғ бўлиб жонингда ўсмагунича...

2009 йил

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Дарвоқе, у кишим шунчалар бандки,
Ўзидан бошқага вақти етмайди...

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Эски_дафтардан
#Кайфият #Шеърлавҳа

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Руҳим чинқиради, мендан тонади,
Уйғониб кетади яна орларим.
Бўғзимни куйдириб сўзлар ёнади,
Қачон туғилади ёруғ шеърларим?

Минг-минг йилдан бери турибди яшнаб,
Ишонса бўлади илдизларимга.
Сўниб бораяпти ўзимга ўхшаб,
Ота, нима бўлди юлдузларимга?

Лаҳзалар тўкилиб бормоқда баргдай,
Бир куни қақшайман уволларидан.
Қўрқиб кетаяпман, ҳали туғилмай,
Боламнинг эртанги саволларидан.

Юрагим минг битта жойидан синди,
Қачон бошланади Руҳимнинг тўйи?
Фақат битта таскин: ажабмас, энди
Мени одам қилса эртанинг ўйи...

2003 йил

***
Осмон билан тиллашмоқчиман,
Мени енгиб қўймоқда уйқу.
Мен Вақт билан беллашмоқчиман,
Ҳозир энг зўр рақибим ҳам У.

Ўзим учун ҳамма гап МЕНда,
Армонларим ўлиши керак.
Тенг келмагай икки куч бунда –
Кимдир мағлуб бўлиши керак!

2003 йил

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Сен_қачон_гуллайсан
#Эски_дафтардан #Эски_дардлар

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Динингни дунёга, дунёнгни динга мослай олмай ҳалаксан...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Гужум

Сурхон сафаридан.

#Йўл_йўлакай #Кайфият #Лаҳзалар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Мен-ку ўз йўлимни топиб оларман,
Фақат сен Онамни асраб тур, Қишлоқ...

#Эски_дафтардан #Сен_қачон_гуллайсан

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Ўзингиз бир ўйлаб кўринг-да, мусофирликда, оғир шароитда соғлигингиз, керак бўлса, умрингизни гаровга қўйиб ишлайсиз. Ҳатто баъзан иш ҳақингизни олиш учун яна қанча сарсон бўласиз. Кейин... нима қиласиз?

Не азобда топган пулингизни беҳуда кўнгилхушликлар, нопок ишларга сарфлайсиз. Ё бўлмаса, дабдабали тўй-тантана орзусида бир кунда борингизни елга совурасиз. Одам дунёга бир марта келади, ўлиб кетайми энди, дея таскин берасиз ўзингизга, гўё бу қилғилиқларни оқлагандай. Аслида, оилангиз, яқинларингиз деб тўккан ҳар томчи терингизга қанча савоб ва яхшиликлар ёзилиши мумкин бўлгани ҳолда лаҳзалик лаззат, ўткинчи ҳой-ҳавас йўлида барини пучга чиқарасиз. Кимга фойда-ю, кимга зиён?

Бу ишларингиз тўғри эмаслигини айтиб, холис маслаҳат бермоқчи бўлган виждони уйғоқ кишиларнинг оғзига урасиз: “Аралашманг, бу – менинг ҳаётим!”

Ҳа, бу – сизнинг ҳаётингиз! Аммо ҳаётингизга рахна солаётганлар нега кўзингизга яхши, чиройли-ю, икки дунёнгиз учун фойдали ишларга ундаётганлар эса ёмон, ёқимсиз кўринади?

Ўзингиз яна бир ўйлаб кўринг-да...

@Behzod_Fazliddin

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Сизга_гапим_бор #Бу_ҳам_муҳим

Читать полностью…
Subscribe to a channel