ikromsharif | Unsorted

Telegram-канал ikromsharif - Ikrom Sharif

41193

Reklama va hamkorlik uchun: @IkromSharif_reklama_bot

Subscribe to a channel

Ikrom Sharif

Умар ибн Абдулазиз Ҳасан Басрийга шундай хат жўнатдилар:
— Ушбу хатим сизга етиб бориши билан менга бир қисқа панд-насиҳат ёзиб юборсангиз.
Ҳасан Басрий жавоб ёздилар:
— Ҳавойи нафсингизга бўйсинманг. Вассалом!


Уларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Қабристон гўё

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Ҳаётдаги кулгили уч босқич:
1. Ўсмирлик...
Вақтинг бор, куч-қувватинг бор, лекин қўлингда маблағ йўқ.
2. Етуклик...
Маблағинг бор, куч-қувватинг бор, лекин вақт йўқ.
3. Қарилик...
Маблағ ҳам бор, вақт ҳам бор, лекин куч-қувватинг йўқ.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Китоб жонсиз варақлар тўплами эмас, токчаларда яшаётган ақлдир.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Жиловланган маҳоратлар қандай қилиб наф келтирсин?!

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Ҳотам Асомм (Ҳотамул Асомм) раҳимаҳуллоҳ ўзларининг обрўлари тўкилиши эвазига бўлса ҳам бировларнинг айбини беркитар эдилар.
Ҳотам раҳимаҳуллоҳ бир шаҳарга бордилар. Ундан бир аёл фатво сўраб келди. Аёл гапни бошлаши билан овозли ел чиқариб юборди. Ҳотам раҳимаҳуллоҳ унга:
— Баландроқ гапиринг, мен эшитмайман, карман, деди.
Аёл ўта хижолатли ҳолатдан қутилди. Ҳотам ўша шаҳарда бир неча йил турди. У ҳалиги аёлнинг туйғуларини ҳимояси ўлароқ доимо карликни даъво қилар эди. Ана шундан уни "Ҳотам ал-Асомм", яъни "кар Ҳотам” дейишар эди.


****
Улуғ насиҳатгўйларимиз шундай ахлоқли бўлишган.

“Улуғлар насиҳати” китобидан.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Қалб зимистони истиғфор билан ёритилади.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Боши Аллоҳга ёқмаган ҳар қандай муносабатларнинг охири сизга ҳам ёқмайди.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

​​Диний таълим ва тарбия

Мактабни 2002-йил тугатиб, коллежга киролмадим. Шу билан 9 йил илм даргоҳларида ўқолмадим. Лекин коллежларда ўқийдиган кўп дўстларим билан бирга эдим. Ўқишга киришдан бошлаб, то битиргунча пул сарфлашар эди. Кириш имтиҳони ва оралиқ имтиҳонлар учун. Шу имтиҳонлар арафасида ўзаро муҳокама қилишар эди – у домла мунча сўради, бу домла битта қилиб йиғиб беринглар, деди...

2011-йил Тошкендаги "Кўкалдош" мадрасасига қабул қилиндим. Бу Аллоҳнинг фазли билан бўлди. У вақтда Мадрасада биринчи курсда табиий фанлар билан араб тили грамматикасига кўпроқ урғу бериларди. Диний фанлар нисбатан енгилроқ ўтиларди.
Иккинчи курсдан бошлаб диний дарсларга куч берилади. У ҳам фақат назарий жиҳатдан эмас, амалий жиҳатдан ва устозлар ўзлари намуна бўлиб ўргатадилар…

Иккинчи курс. Тафсир фанидан биринчи дарс. Унда тафсир фанининг мавзуси, аҳамияти, мақсади, фазилати ва бошқа маълумотлар айтиб ўтилди ва шулар асосида уй вазифаси тайинланди. Бир ҳафтадан кейин навбатдаги дарс бўлди. Устозимиз кириб, жойлашдилар. Журналларни ҳозирлаб, йўқлама қилдилар. Кейин уй вазифасини сўраш учун исм-шарифларни ўқий бошладилар: – Фалончиев?.. Талаба ўрнидан туриб: – Устоз, тайёр эмасдим, деди. Яна бошқани чақирдилар. – Устоз, дарс қилолмадим…Шу зайлда 5-6 киши чақирилди лекин ҳеч ким дарсга тайёр эмасди. Устоз жим бўлиб, бир муддат журналга тикилиб қолдилар. Кейин ўринларидан туриб, бўрни олдилар-да, лавҳга (доска) араб тилида икки қаторлик шеър ёздилар. (Хатлари ҳам чиройли эди):
تعلم يا فتى فالجهل عار
فلا يرضى به إلا حمار
Шеърни ёзиб, стол устидаги журналларни попкаларига солдилар ва индамай чиқиб кетдилар. Биз эса аввал шеърнинг эъробларини ажратиб, талабалар билан биргалашиб, таржима қилдик ва амаллаб маъносини тушундик:

«Эй йигит, ўқи-таълим ол, чунки жоҳиллик-илмсизлик ордир.
Бунга эса фақат эшшак рози бўлади!»

Бу шеър бизларга тарсакидан баттар бўлди. Мен тафсир дафтаримнинг орқа тарафига катта қилиб ёзиб қўйгандим. Ҳозиргача ўша манзарани – таълимни боягидек эслайман. Шу билан бу дарсни жиддий ўқийдиган бўлдик. Ҳа, аъло даражада ўқимагандирмиз, лекин дарсга ҳалигидек бепарво бўлмас эдик. Ўша йили – иккинчи курсда Тафсири Жалолайндан икки пора ўтганмиз. Ҳозиргача ўша дарсларда ўтганларимиз эсимга тушиб туради, ҳозиргача манфаати тегади.

Албатта бунга устозимизнинг дарсни аъло даражада ўтиб берганлари сабаб. Лекин энг асосийси ўтган дарсларида оят ва ҳадисларга амал қилишда аввало ўзлари бизга ўрнак ва намуна бўлганларида эди ва айнан шу ҳар бир дарснинг руҳи эди. Бу давр шуниси билан зеҳниятимда қолиб кетган.

Яна бир нарсани қасам ичиб айтаман, тўрт йиллик ўқув давомида қайсидир ўқитувчи бирор бир имтиҳонга пул ёки моддий нарса сўраганини ёки қайсидир талаба "ҳадя" деб бирор сўм бериб баҳо олганини кўрмаганман ва эшитмаганман.
Ҳолбуки, ўша вақтда Тошкентда бир АЁҚШ (заправка) "пистолетчи"си 1500000 сўм (бир ярим миллион) маош олса, мадрасамиз ўқитувчиси энг кўпи 400000 (тўтр юз минг сўм) маош оларди.

Аллоҳ таоло устозларимизга икки дунёда офият берсин, дини учун қилган ва қилаётган хизматларини Ўзи муносиб мукофотласин!

Икром Шариф

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Солиҳа аёлдан ҳам камчиликлар содир бўлиши мумкин.
Атиргулни яхши кўрган тиканига чидаши керак.


@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Ўғил:
— Ассалому алайкум. Она, қандайсиз?
Она:
— Яхши эмасман, болам…
Ўғил:
— Қачон сўрасам яхши эмас, дейсиз. Минг қатла шукр денг, она, минг қатла шукр…
Она:
— Минг қатла шукр. Нима ҳам дердим…
Ўғил:
— Аллоҳдан жаннатни сўранг энди, она, жаннат сўранг... Нима бўлди ўзи, шамолладингизми?
Она:
— Касалман, ҳамма жойим оғрияпти, ҳеч нарса еёлмаяпман…
Ўғил:
— Аллоҳ енгиллик берсин, она.
Она:
— Ёнимга келсанг-чи, келиб мени кўрсанг-чи, болам. Ўламан…
Ўғил:
— Қандай борай ахир олдингизга, мени қўйиб юбормайдилар-ку, жоним онам! Бу дунёда кўришолмасак, иншааллоҳ, охиратда кўришармиз, она!..

***
Бу ўлим тўшагидан ётган онанинг қамоқдаги ўғли билан телефондаги суҳбати экан.

Охиратга фақат учрашувгина қолмади…

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Қизларимиз бахтли бўлсин деб, ўқитамиз. Қийналиб яшамасин деб, ҳунар ўргатамиз, ҳар хил пишириқлар пиширишга берамиз.

Аммо-лекин, ўз вақтида оддийгина узр сўрашни билмай гулдай ҳаётларини хазон қилишяпти.

Демак, ўғил-қизларимизга аввало узр сўраш санъатини ўргатишимиз керак экан.

Жаноб Камина саҳифасидан
————

Хўп-хўп, ўғил болаларга ҳам насиҳат қиламиз.😉))

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Тушуниш осон аммо манфаати кўп китоб истаганлар учун шу китобни тавсия қиламан.
Китобда ҳаётий қиссалар ва ҳиссалар келтирилган. Китоб муаллифи устоз Абдулҳодий Юсуф домла билан чоп қилинишидан анча илгари бу китоб ҳақида гаплашгандим. “Оила аҳлимга излаб, топиб айтиб берадиган энг сара қиссаларни битганман…” дегандилар.
Яъни бу китоб оила тарбиясида — каттаю кичик ҳаммага — айниқса, ўта самаралидир. Моддий, жисмоний, маънавий, руҳий, ахлоқий муаммоларга тушиб қолиб, ундан қандай нажот топганлар ҳақида реал ҳикоялар бари.

Китобни қўлимга олганимга икки ҳафтача бўлди. Аммо ўқиб кўрмагунимча тавсия қилмадим. Муна ўқидим, энди чин дилдан самимий тавсия қила оламан. Маза қиласиз.

Икром Шариф

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Шундай қарзлар бўладики, уларни узиб — адо қилиб бўлмайди!..

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

«Таомни яхши таёрламайдиган қиз севилмас. Ахир севги шўрва пишириб беролмайди».

Бир киши айтган экан: Эркак кишининг қалбига энг яқин йўл — унинг ошқозони. 😀

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

— Ойи, сиз ҳам нимдандир қўрққанмисиз?
— Албатта. Ҳозир ҳам қўрқаман.
—Аммо сиз…
— Шундай, фақат мен қўрқув вақтида ҳам куламан.
— Ҳеч хато қилганмисиз?
— Қилганда қандоқ. Хатолар менинг кўкрак нишонларим — ўзи кичик, лекин жуда қимматга тушган.
— Сиз ҳам кичиклигингида ойингизни яхши кўрганингиз ростми?
— Ҳозир улғайганимда ҳам яхши кўраман. Муҳаббат бу — куч ва қанотдир.
— Ойи, сиз мен билан мангу яшайсизми?
— Афсус! Лекин имконим бўлса, яшаган бўлардим. Лекин, болажоним, менинг муҳаббатим туганмасдир. У доим сен билан қолади.
— Ойи, мен муҳаббатимни тушуна оламанми? У нима ўзи?..
Ойи, нега кўзингиздан ёш оқаяпти?
— Чунки болажоним, муҳаббатим ичимга сиғмаяпти!..

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Мажбурият бўлмаган ишни қилиш шарт эмас. Аммо мажбурияти билан чекланганлар муҳаббат талаб қилмасин. Чунки у қилиши лозим бўлган ишни қилаяпти.
Мажбурият бўлмаган ишни қилиш — ҳиммат. Ҳиммат эса муҳаббатнинг энг асосий боиси.
Муҳаббат истаганлар ҳиммат кўрсатсин!

Бу аввало оилада муҳим. Бошқа муносабатларда ҳам ишлайди.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

​​САРАНИНГ ҲИКОЯСИДАН БИР ШИНГИЛ

(Сара улгирди, сиз кечикманг!)

Телеканаллардан бирида дин олимининг гапларини эшитган Сара унга бундай мактуб ёзади: «Мен Сара исмли қизман. Отам мусулмон, онам эса насроний. Ливанликмиз. Улар Венесуэлага кўчиб кетишди ва бироз вақтдан кейин иккови ҳам ўзига мос келадиган бошқа жуфт топиб, ажрашди.
Ора йўлда мен сарсон-саргардон, аламзада бўлиб қолдим. Аллоҳ менга гўзаллик ато этган. Шундай экан, гўзаллик танловларида иштирок этишга қарор қилдим. Кейинроқ барда ишлай бошладим ва бир «бойфренд» (ўртоқ йигит) топдим. Ҳар кандай кўнгилхушликдан тап тортмай қўйдим. Лекин бахтли эмасдим. Ҳаловатим йўқ эди...

Мен бошида муслима эдим. Отамдан дилим оғриб, динимни унутгандим. Исломнинг фақат номи, Қуръоннинг фақат кўриниши эсимда қолган эди, холос... Кутилмаганда телевизор орқали иффат ҳақида гапираётган олимни — сизнинг гапларингизни эшитиб қолдим. Биринчи марта ўзимдан уялдим. Қабиҳ инсонлар қўлида бир арзон матога айланганимни ҳис қилдим. Қалбим очилди, лекин мен сиздан бошқа мусулмонни танимасдим, билмасдим...»

Сўнг Сара олимга бундай савол беради:
Улкан гуноҳ ва маъсиятга ғарқ бўлган ҳолимда ҳам Аллоҳга юзлансам, мени қабул қиладими?..
Дин олими айтади: «Мен у қизга Аллоҳнинг тавба қилувчига бўлган раҳмати, инояти ва муҳаббати ҳақида айтиб бердим. У менга: «Намоз ўқишни хоҳлайман, Фотиҳа сурасини ҳам эсдан чиқариб қўйганман. Қуръондан озроқ ёдлашим учун кўмак беринг», деб ёзди.
Мен унга ҳарам имоми Шайх Сауд Шураймнинг овози билан ёзилган Қуръон хатмини тезкор почта орқали юбордим. Уч кундан сўнг ундан: «Мен Ар-Роҳман ва Набаъ сураларини ёд олдим. Намоз ўқий бошладим, ўртоқ йигитимдан ажралдим» деган мактуб олдим.
Шундай қилиб, Сара Аллоҳга юзланди ва ўзини топди. Ёзишмалардан икки ҳафта ўтгач: «Бироз қийин ҳолдаман. Шу боис сизга ёзолмай қолдим», деб ёзди. Бош огригидан қаттиқ азоб чекаётган экан. Тиббий текширувлардан кейин унда мия саратони бошлангани аникланибди. Саранинг мана бу сўзлари ҳайратланарли ва таъсирли эди: «Мен бундан хафа эмасман, аксинча, хотиржамман. Чунки Роббимни танидим. Уни севиб қолдим. Унга касаллик ва муси- бат етишидан олдин юзландим. Икки кундан кейин шошилинч амалиётга кираман. Ўлимдан эмас, ўлсаму ҳузурига борсам Аллоҳ мени кечирмаслигидан қўрқаман, холос!»

Мен уни: «Аллоҳ қандай қилиб тавба қилувчиларни кечирмаслиги мумкин?! Ахир, Аллоҳ сени Ўзига қайтиш, Каломидан ёдлаш билан сийлади-ку!» дея умидлантирдим.
У: «Харам имоми Шураймнинг овози билан ёзилган Куръон тиловатини сизнинг маърузаларингиз ёзилган тасмалар билан бир масжидга қўйдим. Ҳаёт билан видолашяпман. Улар садақаи жория бўлсин», деди.
Кўп ўтмай, унинг насроний дугонаси Сара вафот этгани ҳақида кайгули мактуб юборди».

“Ёш қизга насиҳат” китобидан.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Эрталаб уйдан чиқаётган эрнинг оёқ кийими хонадон аёл-қизларининг қанчалик дидлилиги ва тозаликка эътиборидан гапиради.
Кечаси уйга қайтгандаги ҳолати эса эрнинг дидидан гапиради.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

“Бир болага иккита тил ҳам кам”))

“Бир йигитга қирқ хунар оз” деган гапни кўп эшитганмиз. Ҳа, бироз муболаға аммо йигит кишининг хунари қанча кўп бўлса, унинг иши шунча илғор, юзи шунча ёруғ, қадди шунча тик бўлади. Оиласи олдида ҳам, жамият олдида ҳам.
Бугун эса болаларга ёшлигидан кўпроқ тил ўргатиб қўйиш ҳам уларнинг таълими учун жуда аҳамиятли бўлиб кўринаяпти. Кўпи боланинг қобилияти, тоқатига боғли. Лекин менимча, камида уч-тўртта тилни яхши ўрганиб олиши керак. (Мен болаларим араб, турк, инглиз ва рус тилларини яхши ўрганишса кўпроқ фойда деб ўйлайман) Негаки, бугун илм олиш манбаалари асосан интернет ва ижтимоий тармоқларда кўп ва кенг кўламли. Йўқ мавзунинг ўзи йўқ ҳисоб. Уларнинг кўпи эса, чет тилларида баён қилинади. Ана шу илмлардан осон фойдалана олиш учун ҳам тил билиш керак. Яна кўп афзалликлари бор тил билишнинг.

Демак, ёзги таътилдан фойдаланиб бирор тил ўргатиш курсларига беринг фарзандингизни.

Биз ингилиз тилини ўрганиш учун “Cambridge” ўқув марказини танладик.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Сендаги барча ёмонликларни қўзғатадиларда сўнгра, сен шундайсан дейишади. Йўқ азизим, бу мен эмасман. Бу сен кўришни истаган нарсадир.

Бернард Шоу

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Бемор атиги 20 ёшда бўлиб, саратон касаллигига чалинган бўлади. У реанимация бўлимига ётқизилганида онаси вафот этади.

Бемор онаси нега энди унга овқат олиб келмаётгани ҳақида сўрайди, олдинлари унга учрашувлар тақиқлангани айтилганди.

Ҳаёт жуда шафқатсиз!

Беморни кўриш учун келганлар унга айтиб қўймасликлари учун реанимация эшигидаги қоғозда форс тилида шундай ёзилган: “Бемор онасининг вафот этганини билмайди”.
Ҳушёр бўлинг!

Азамат Акбар

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

#Она

Бир йигит ушбу суратни ижтимоий тармоққа жойлаб шундай деб ёзибди:

― Мен уч йилдан бери ишлайман ва биринчи олган маошимдан бошлаб ҳар ой бир қисмини онамга бераман, токи менга қилган яхшиликларини оз бўлсада қайтармоқчи бўламан.

Куни кеча мени чақириб, менга бир сумкача бериб, шундай деди: "Бу, менга берган пулларинг! Ундан бир риёл ҳам ишлатмадим. Уни сенинг тўйинга йиғиб қўйдим, ол, 18,000 риёл (салкам 5000$)".

©Абдулҳодий Юсуф саҳифасидан.


Telegram  |  Instagram  |  Facebook | IkromSharif">You tube

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Тарихда ўтган одамлар уч турлидир:
1. Яхшилик билан эсланадиганлар;
2. Ёмонлик билан эсланадиганлар;
3. Унутилганлар;

Сиз ҳам тарих бўласиз. Энг озида унутиладиганлардан бўлинг!

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Алоқалар ўзаро тағофул (хато ва камчиликлардан кўз юмиш) билан давомий бўлади, муроса билан мустаҳкамланади. Синчиковлик сабабли касалланади, кўп синаш, хато-камчиликларини пойлаш сабабли ўлади.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Biznes qilish niyatingiz boʻlsa, bu postni albatta oʻqing!

Statistikalarga koʻra, yangi bizneslarning 20-25 foizi 1-yilning oʻzida yopiladi. 50 foizi 5 yilga, 60-70 foizi esa 7 yilga bormay faoliyatini toʻxtatadi.

Bunga sabab esa koʻpchilik ishni yangi boshlaganlar biznesni toʻgʻri boshqarishni, nimani qanday qilishni bilishmaydi.

Lekin xavotirga hojat yoʻq, chunki “Asia Consult” va boshqa 9 ta yirik loyihalarning egasi Ilhom Begimqulov oʻz telegram kanallarida ayni ushbu mavzularni yoritmoqdalar.

Muvaffaqiyatli biznes qurishni istasangiz, hoziroq obuna boʻling.

Marhamat: @Ilxombegimkulov

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Саъдийнинг "Гулистон" асарида келтирилишича, тикандан сўрабдилар: "Жуда гўзал ифор таратяпсан, сабаби нима?" Тикан жавоб берибди: "Бир пайтлар гуллар орасида эдим-да, шунга...”

Доим яхшиларга яқин юринг.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Бизнинг юрт уламолар мактабининг ўзига хослиги шундаки, уларда илмий маълумотнинг ўзигина эмас, балки ўша илмнинг маърифати, одоб-ахлоқи, тарбияси ҳам мужассам бўлган.

Устоз Ҳасанхон қори ҳафизаҳуллоҳ.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

"Мен рульдаман, ичмайман!"

Ҳаа, демак, инсон унга етадиган зарарни аниқ билса — нафсини енга олади. 

Биздаги муаммо — ўқувчиларимизга илмсизлик қандай фалокатга олиб боришини англатолмаймиз. Чунки ўзимиз ҳам билмаймизда..

Гуноҳ қила туриб, бу гуноҳимиз ортидан келадиган зиёнга аниқ ишонмаймиз. Иймонимиз заифда..

Хулоса

Талабаларга "бу ишингни ташла!", деб маломат қилавермасдан — шу иш унга нима зарар етказишини аниқ кўрсатиб беринг.

Сиз қандай фикрдасиз?

@ustoz_kundaligi

Читать полностью…

Ikrom Sharif

📹 Bugungi postimizda Sodiq Schooldagi do’stlarimiz tomonidan yo‘lga qo‘yilgan yangi loyiha Seven School haqida gapirib bermoqchiman

📌 Agar sizga maktab berayotgan taklifi ma’qul kelsa quyidagi raqamlarga qo’ng’iroq qilib batafsil ma’lumot olishingiz mumkin:
📞55 555 80 80
📞78 113 25 37

Читать полностью…
Subscribe to a channel