Reklama va hamkorlik uchun: @IkromSharif_reklama_bot
Баъзи қарорлар натижаси доимий савоб келишига восита бўлади.
Меҳрибон ота фарзандлари учун жонини беришга тайёр эди. Бир куни отанинг тўнғич ўғли юртидаги энг нуфузли АйТига ихтисослашган университетлардан бирига тўлов шартномаси асосида ўқишга кирди. Табиийки, бу даражадаги университетларнинг тўлови жуда катта бўлади. Ўша вақтда отанинг танишлари, яқин қариндошлари ўғлини ўқитмасликни, агарда ўқитадиган бўлса, ўз уйини тополмай кетиши ҳақида огоҳлантиради. Бироқ, ота жасорат кўрсатиб, ўғлининг келажаги учун қизиққан соҳасида ўқитади. Тўғри, ота қийналади, баъзи вақтларда уйига рўзғор қилишга ҳам пул топилмай қолади, лекин ўғлининг ўқишини ҳеч қачон тўхтатиб қўймаслик учун борини бериб ҳаракат қилади. Орадан вақтлар ўтиб ўғли ўз университети тўловини тўлай оладиган даражада улғаяди, бироқ айни ўша вақтларда ота бахтсиз ҳодиса туфайли автоҳалокатда оламдан ўтади. Қарабсизки, бутун оила масъулияти тўнғич ўғилда қолади. Ота у ўғлини шу даражада тарбиялаб келганки, ўғли бу масъулиятни кўтаришда синиб қолмади. Йиллар ўтиб, отанинг ўша ўғли бир катта лойиҳага асос солди ва ўз мақсадларига бирин-кетин эришиб келмоқда. Бир вақтлар раҳматли отага университет масаласида қарши чиққан барча англаб етдики, боланинг қизиқишларини ҳеч қачон қайтармаслик керак эканлигини.
Хулоса шуки, фарзандларингизга қизиқиши, қобилияти бор нарсани ўргатинг, гарчи бу сизга қийинчилик туғдирса ҳам. Агар фарзандингизга ёшлик чоғидан креатив ва мантиқий фикрлашни, муаммоларга ноодатий ечим топишни ўрганса, келажкакда мақсадларига эришиш йўли осонлашади. Ёшларимизни шу кўникмалар билан ривожлантира оладиган таълим марказлари етарлича. Жумладан, яқинда ўз фаолиятини бошлаган Роббит академияси ўзининг робототехника ва АйТи курслари орқали 8-15 ёшли болаларимизга юқоридаги кўникмаларни шакллантиришни мақсад қилган.
Роббит айни вақтда Тошкент шаҳрида иккита филиалда ва Фарғона, Хоразм, Самарқанд вилоятларида барча ёшларимиз учун робототехника ва АйТи курсига қабулни давом эттирмоқда. Батафсил маълумот олиш учун ҳаволa қолдираман, имконингиз бўлса Роббитнинг бепул очиқ дарсида иштирок этиб кўринг.
Рўйхатдан ўтиш
📞 78-777-3-777 | @robbituz
Роббит ҳақида
Икки йиллик турмушим давомида бир нарсага тўлиқ амин бўлдим. Биргаликда ҳар тарафлама яхши ҳаёт кечириш учун жуфтларда шу уч ҳислат бўлиши лозим экан.
Биринчиси, ТУШУНИШ
Инсон яшаш давомида турли хил ҳолатларни бошдан кечиради: касалликлар, гормонал ўзгаришлар, муваффақиятсизлик, ишдаги стресс ва бошқа муаммолар. Шундай вазиятлар бўладики, одам ўзини онгли бошқаролмайди.
Бундай вақтларда жуфтлар ҳамроҳининг ҳисларини тушуниб, гапларини кўнгилга олмай, далда бўлиши ёки нарироқ туриши керак.
Иккинчиси, КEЧИРИШ
Турмушда шундай даврлар бўлади: лайли мажнунлик тугайди. Айблар кўриниб, хизматлар, фидоийликлар табиий, мажбуриятдай қабул қилана бошланади. Овозлар кўтарилади. Оқибатда уфтлар бир-биридан совиб кетади. Баъзида (одатда) бунга муносабатларга тинимсиз аралашувлар, яъни яқинлар сабабчи бўлади. Хуллас, у ёки бу важлар билан бир-бирларини қаттиқ ранжитиб қўяди.
Ўзига келиб, хатосини тушунганида эркакдир, аёлдир ғурурга берилмай, кечирим сўраши керак. Жуфти ҳам агар яна бирга яшаш нияти бўлса қалбидаги гиналарни эртага юзига солмайдиган даражада унутиб,(биламан бу аёлларга осон эмас) чин дилдан кечиргани маъқул.
Учинчиси, энг муҳими, КEЛИШИШ
Эркак ва аёл бир-биридан тубдан фарқли яратилган: дунёқараши, феъл-атвори, жисмоний ва ақлий имкониятлари, одатлари, хоҳишлари. Бу эса, албатта, оилада турли келишмовчиликларни келтириб чиқаради.
Ўзининг ҳақлигини исботлаб, тортишаверган сари парда кўтарилиб, муносабатлар ёмонлашиб бораверади. Назаримда, эр-хотин жамоа бўлиши керак. Бир-бирига мураббий эмас) Ҳа, эркак жамоа сардори. Бироқ “фақат мени айтганим бўлиши керак” деб қаттиқ туриб олмасдан, жуфтини ҳам хоҳиш-истакларини ҳисобга олиб, маслаҳатлашиб, қарор чиқариши лозим.
Алқисса, рўзғори тинч, баракали, жуфти билан роҳатда умр кечиришни истаган эркак ҳам, аёл ҳам бир-бирларини тушуниб, кечириб, максимал даражада келишиб яшаши керак деб ўйлайман.
Сизнинг-ча, муносабатларни мустаҳкамлаш учун жуфтларда қандай ҳислатлар бўлиши керак?
Хонзодабегим Аъзамова
@IkromSharif
Аллоҳ таоло эркакни шундай яратганки, у аёлда заифликни кўргани сари унга пушти паноҳ бўлади. Аёлда қувватни кўргани сари ундан қўлини тортади.
Ҳасанхон домла ҳафизаҳуллоҳ.
@IkromSharif
Севганларимиз билан бирга бўлсак, энг оддий нарсалардан ҳам қувонaверамиз!..
@IkromSharif
Odamga faqat moddiy yutuqlar halovat beradimi?
🌐 Globallashib borayotgan davrda, faqatgina texnologik rivojlanish yoki moddiy yutuqlar odamga qulaylik hamda halovat bera oladimi?
Bugun ruhiyat yoki axloqimizga e'tibor tushib ketishi qanday oqibatlarga olib kelishi mumkin?
🎙 Ayni shu mavzuda ustoz Ikrom Sharif bilan "Taraqqiyot va axloq" mavzusida master-klass bo'lib o'tgan edi.
Endi master-klassimizni YouTube sahifamiz orqali tomosha qilishingiz mumkin.
👉 https://youtu.be/yJlxR8nTh6A
Sizning fikringiz qanday, axloq taraqqiyotga to'siqmi?
@najottalim | 78-888-9-888
ХУДОСИЗЛАР ЎҚИМАСИН!
ЯПОНИЯНИНГ ҚОРА ТОМОНЛАРИ 36!
Ассалому алайкум, қалби гўзал ўқирманлар.
Бугун бир қалбни титратадиган воқеани гувоҳи бўлиб қолдим. Биз билан анчадан бери бирга ишлайдиган, бир Япон ҳамкасбимиз ишга кечикиб келди. Тушликкача ҳар доимгидек ишлади. Тўсатдан, сизларга бир гапим бор шуни айтишим керак деди. Ҳамма эътиборини унга қаратди.
Кеча, шифохонадан анализ натижаларим чиқибди. Саратон касаллигига чалиниб қолибман. Шифокорлар узоғи билан, 6 ой яшайсан дейишди. Бугун охирги куним, эртадан шифохонада ётаман деди. Титраб, йиғлаб гапираябди. Мен, шартта ўрнимдан туриб, "Докторлар, кимни қачон ўлишини, билишмайди. Фақат Худо билади. Худо сени яратаётганда, қачон қандай ўлишингни ҳам белгилаб қўйган. Кўнглингни чўктирмай даволан, ҳаммаси яхши бўлади" деб, бағримга босдим. У ҳам қаттиқ қучоқлаб, йиғлаб юборди. Ва кечирим сўради. У кўзлаб юрган жойига бошлиқ мени танлаганига ғаши келиб, менга нисбатан жуда кўп ноҳақликлар қилган эди. Шулар учун кечир деди. Мен кечирганман ҳаммаси жойида дедим.
Бечорага қийин бўлди. Ишқилиб, тузалиб кетсин-да деб кун бўйи ўйлаб юрдим. Аммо, Япон ҳамкасбларимиз пинагини ҳам бузишмади. У одам кетгандан кейин, қилган хатоларини айтиб кулишадимией, ўлиб қолса ўрнига одам олишни муҳокама қилишадимией, хуллас ўта совуқ муносабат. Қалбсиз, юраксиз, одамгарчилиги йўқ роботлардек!
Шуларни ўйлаб сиқилиб ўтирсам, сиз расмда кўриб турган инсон телефон қилиб қолдилар. Бу киши Япониядаги тутунган онам. Япон миллатига мансуб, ислом динини қабул қилганлар. Нимаики муаммо, нимаики маслаҳат бўлса ёнимдалар. У кишини она деб чақираман! Шиппиллаб, ўзимни туққан онамга етказманглар тағин, сочларимни юлмасин, ўзинга она топволдингми деб))
Хуллас, ҳол-аҳвол сўрашдик, нега кайфиятим йўқлигини сўради. Бўлган воқеани айтсам, БИЗДА, Яъни ЯПОНЛАРДА, олдин одамлар меҳрибон эди. Оилапарвар эди. Ҳозирги Японияни Япония қилганлар ҳам олдингилар. Нотўгри сиёсат ва динсизлик одамларни қалбсиз роботга айлантириб қўйди. Ўзидан бошқа ҳеч кимни ўйламайдиган қилиб қўйди. Хуллас, одамзодга қонунлардан ташқари ХУДО ҳам керак. Ичида ким биландир гаплашиши керак. Акс ҳолда, берилган буйруқни бажарадиган роботдан фарқи қолмайди дедилар.
Анча ўйлаб, тафаккур қиладиган гаплар а? Қадриятларимизга қарши жон-жаҳди билан курашаётган, онаси овсинига жахл қилиб, бешикни қаттиқ-қаттиқ тебратганда, мияси чайқалиб кетиб, ҳозир оғзига келганини гапираётганларга эътибор қилмаймиз, азизлар)
Хуллас шунақа гаплар. Кайфиятни туширмаймиз. Келинг, Озодбекдан бир шингил эшитамиз:
Сочлари оқ, хаста бўлса ҳам,
Орангизда ЁҚТИРМА босадиганлар бўлсайди))
/channel/BahodirIskandarov
Эр-хотинлик бир-бирига фидокорлик демакдир. Ўз орзуларини, ҳаловатини, мол-давлатини, соғлиғини жуфтига, фарзандларига фидо қилишга тайёр бўлган киши оила қуришга тайёр бўлади.
@IkromSharif
Кўнгил тош билан парчаланмайди. Кўнгил ё сўз, ёки овоз оҳанги билан парчаланади.
@IkromSharif
Дастурлашни ўргана оласиз, агар...
Агар сизга тўғри йўл кўрсатадиган манба бўлса. Чунки кўпчилик ўрганишни нимадан бошлашни билмайди.
«Нажот Таълим» маркази бугун 20:30 да айнан шу муаммога ечим бериш мақсадида «2024 йилда дастурлашнинг қайси йўналишлари трендда?» мавзусида бепул жонли эфир ташкил этмоқда экан.
Жонли эфирда қатнашиш учун ушбу ёпиқ каналга қўшилишингизни тавсия қиламан.
Шундай имкониятлар бўладики, ундан етарлича фойдаланиб қолиш керак. Банда ўткинчи дунёда неъмат қўлдан кетганига эмас ундан фойдаланиб қолмаганига кўпроқ армон қилади.
@IkromSharif
Агар сени фақат хиёнат йўли билангина йиқитсалар, демак сен куч-қувватда энг олий марҳалага етишибсан.
@IkromSharif
5. Имконингизга қараб уйда меҳмондорчилик қилиб туринг. Бу аввало фарзандларингиз учун бир муомала маданиятининг амалий таълими. Кейин муқим миллат билан ўзаро маданият алишасиз, ўзингизни (миллатингизни) шу йўл билан яқиндан танита оласиз. Ва яна сиз уларни яқиндан танийсиз, шунга кўра муносабат ва алоқалар ўрнатасиз.
Лекин ош қилмаганимизга ҳали ҳам хижолатмиз.))
@IkromSharif
Qibrayda yashovchi Maʼpura opani takror operatsiya qilish zarur.
Shu yil may oyida jarrohlik amailiyoti oʻtkazilib, toz suyagiga qoʻyilgan protez olib tashlanib, vaqtinchalik protez qoʻyilgan edi.
Ayni paytda qo‘yilgan protezni tezroq olib tashlab, doimiy protez qoʻyilishi kerak.
Jarrohlik operatsiyasi uchun 49 million soʻm pul zarur.
“Ehsonning mukofoti faqat ehsondir”.
Azizlar, ahlingizdan ortgani boʻlsa, shu oilaga ehson qiling. Chindan haqdor, yordamingizga muhtoj…
Plastik kartalar:
UzCard SQB: 8600030409795352
Ro‘zihojiyeva Maʼpura.
UzCard SQB: 5614681628662979 Ro‘zihojiyeva Feruza (qizi).
Telefon: +998955950605.
Уйимизнинг рўпарасида жуда ғалати бир оила яшайди. Улар ҳар кеча уйларининг балконига чиқиб, финжонда чой ёки қаҳва ичиб, узоқ суҳбатлашиб ўтиришади. Эри гапирса, аёли унга тикилиб диққат билан эшитади. Аёли гапирса, эри унга тикилиб, жим эшитади. Баъзан жиддий қиёфада, баъзан кулиб суҳбатлашишади. Тасаввур, қиляпсизми, телефонсиз, телевизорсиз, иккисидан бошқа ҳеч ким ва ҳеч нарса йўқ суҳбатларидан чалғитадиган. Фақaт эр-хотин, ҳар кеча…
Ғалати-а?!
@IkromSharif
#Бугун
Мадинайи мунаввара, Қубо масжиди. Аллоҳ таоло тез кунларда ҳаммамизни оилаларимиз билан шу муборак заминларга етказсин. Омин.
@IkromSharif
• Тушунадиган ота = бахтли она.
• Бахтли она = тинч ва хотиржам хонадон.
• Тушунадиган ота + Бахтли она + хотиржам хонадон = бахтли, жисмоний ва руҳий соғлом болалар.
@IkromSharif
Япония ҳақида ҳозиргина янги мақола ўқидим, 2024чи йил статистикаси бўйича туғилиш ўтган йилгидан ҳам камайиб кетибди. Ҳукумат бунга кучли хавотир билан қарамоқда ва жиддий чоралар кўрмоқда аммо барибир туғилиш йилдан-йилга камайиб бормоқда. Менимча ўзбекларга бориб ишлаш ва яшаш учун визани очса, икки йилда натижасини кўрса керак, ўн йилда Японияда туғилиш нормал даражага чиқиб қолса керак.
Европа иммиграция ҳисобига туғилишни мувозанатда ушлаб турибди, Япония ҳам шундай қилишга мажбур бўлади .
"Туғса нима қилибди, ит ҳам туғяпти-да!" деб кўп болали аёлларни менсимайдиганлар шу итчалик бўлиши ҳам қийин экан-да, шунинг ўзи миллат, давлат ва жамият учун катта қурбонлик экан. Худбинлик, машаққатни бўйинга олишни истамаслик, роҳатидан воз кечолмаслик урчиган даврда бола кўриш худди қаҳрамонликдек бўлиб қоларкан. Майли тарбиялама, боқма, ўзимиз боқиб оламиз деяпти давлат, аммо барибир туғишни истамаяпти. Ҳозирча бола ясаб берадиган инкубатор кашф этилмади, аёллардан бошқа ҳечким бола туғолмайди. Биз ҳам ўша томонга қараб кетяпмиз аста-секин. Қизиғи шундаки, кўп болали аёлларни маломат қиладиганларнинг ўзи битта болани ҳам эплаб тарбия қилиб қўймаган. Жуда ғалати.
Файзиддин Мўмин
@IkromSharif
#сотувда
«Қулоғим сенда, қизим!» китоби сотувда
Абдуллоҳ Абдулмуътий, Ҳуда Саъид Баҳлул томонидан ёзилган мазкур китоб қизларимиз ҳаётда дуч келаётган қийинчиликлар, синовлар ҳақидадир. Бу ҳолатларда қизлар қандай йўл тутиши кераклиги ҳақида китобчада ҳаётий тажрибалар асосида амалий кўрсатмалар берилган.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, китоб фақат қизлар учун мўлжалланмаган. Китобдаги маълумотлар, ўгитлар, тавсия ва тажрибалар нафақат ўсмир қизлар, балки катта ёшдаги аёллар учун ҳам, оналар учун ҳам фойдалидир.
Айни пайтда китобни онаси, аёли, опа-синглиси, қизи бор эркаклар ҳам ўқишини тавсия қиламиз. Китобда қизларнинг ички дунёсига, феъл-атворига оид кўплаб маълумотлар, қизлар ҳаётида кўп дуч келадиган муаммолар берилганки, кўпчилик эркакларимиз булардан бехабардир.
Китобни ёш йигитлар, оталар ҳам ўқиса, аёл кишининг нимадан хурсанд бўлиб, нимадан хафа бўлиши, уни нима маҳзун қилиши ва яна шу каби турли ҳолатларни яхшироқ тушуниб, уларга муносиб ечим топа оладилар, аҳли оила билан муомала қилишда, тарбияси ўта нозик саналган қиз фарзандларини вояга етказишда қийналмайдилар, иншааллоҳ.
👉 Нархи: 71 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади
@hilolnashr
Истагинг чин бўлса эди, албатта бажарар эдинг.
Ўзингни алдама!
@IkromSharif
Мен бир анжуманда бўлдим. У ердаги аёллардан бири оилавий масала сўради. Мен ундан эри ҳақида сўрадим, у шундай жавоб берди:
— Эрим ҳар қандай аёл орзусидаги эрдир. Ҳатто уни менга бўлган муомаласидан жаннатга биринчилардан бўлиб кирса керак деб ўйлайман.
(Шайх Саъид Камалий)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизларнинг яхшиларингиз аҳлига яхши муносабатда бўлганингиздир».
(Термизий ривояти)
@IkromSharif
💥Kuzgi mavsum uchun Umra safarini e'lon qilamiz!
11 va 25-sentyabr kunlari uchun Umra safariga ro'yxatdan o'tishingiz mumkin.
Safarimiz to'g'ridan-to'g'ri reys orqali 4 kun Madinai Munavvara va 10 kun Makkai Mukarramada davom etadi.
✔️Sizda bir juma Madina va bir juma Makkada ibodat qilish imkoniyati ham bo'ladi!
Safar davomida:
— malakali, ahli ilm ellikboshilar;
— to'g'ridan-to'g'ri reys;
— yuqori servis xizmati;
— Haramga yaqin,shinam mehmonxonalar;
— transport xizmatlari;
— umra vizasi;
— sog'lik sug'urtasi;
✉️Batafsil ma'lumot va ro'yxatdan o'tish uchun:
@sakinattravel_admin
📞+998948940330
📞+998900940330
Toshkent viloyati:
📞+998903170050 Bahodirjon domla
📞+998955450504 Abduvali domla
"Рост ваъдалар дафтари"
Оиламиз катта бўлиб моддий шароитимиз ҳам камтарона эди. Дадам оддий хизматчи бўлсалар-да, айтган нарсамизни олиб беришга доим ҳаракат қилар эдилар. Агар биз сўраган нарсага айни вақтда пуллари етмаса: "Болажоним, ҳозир бу нарсага пулим етмас экан, иншоаллоҳ, ойлик олсам, албатта, олиб бераман”, дердилар. Улар олиб бераман деган нарсаларини ҳеч қачон эсдан чиқармасдилар. Биз фарзандларнинг дадамга айтган нарсамиз, ҳатто, эсимиздан чиқиб кетарди. Лекин дадам имконлари бўлганда икки-уч ой кейин бўлса ҳам ўша нарсани олиб берардилар. Ҳаммамизнинг "буюртма"миз дадамнинг ёдларида туришига қойил қолардик. Бунинг сирини дадам вафот этганларидан сўнг билдик. Мен дадамнинг шахсий нарсалари турадиган тортмадан бир дафтарча топиб олдим. Дадам ўша дафтарга биз олиб беринг деган нарсаларимизнинг барчасини ёзиб борар эканлар. Дафтарча биз айтган қўғирчоқлару ширинликлар, кийим-кечаклару китоб-дафтарлар номи билан тўла эди. Ҳатто айтган кунларимиз санасини ҳам қайд қилиб борар, олиб берганларини белгилаб ҳам қўяр эканлар. Барчамиз бу дафтарни йиғлаб ўқидик. Айниқса ўзим ҳақимдагиларни ўқиганимда бўғзимга нимадир тиқилиб қолди, овозим ҳам чиқмасди. Бу дафтарнинг номини "Рост ваъдалар дафтари” деса ҳам бўлади. Дадам раҳматли ростгўй, сўзида турувчи, меҳнаткаш инсон эдилар. Уларни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Омин!
“Фарзанд тарбиясида 700 сабоқ” китобидан.
@IkromSharif
Дардини оддий тушунтирган киши дардлидир. Гўзал тушунтирган киши адиб, ҳоли билан тушунтирган киши ошиқ, табассум билар тушунтирган киши эса, орифдир.
Сардор Тунжер.
@IkromSharif
💥Kuzgi mavsum uchun Umra safarini e'lon qilamiz!
11 va 25-sentyabr kunlari uchun Umra safariga ro'yxatdan o'tishingiz mumkin.
Safarimiz to'g'ridan-to'g'ri reys orqali 4 kun Madinai Munavvara va 10 kun Makkai Mukarramada davom etadi.
✔️Sizda bir juma Madina va bir juma Makkada ibodat qilish imkoniyati ham bo'ladi!
Safar davomida:
— malakali, ahli ilm ellikboshilar;
— to'g'ridan-to'g'ri reys;
— yuqori servis xizmati;
— Haramga yaqin,shinam mehmonxonalar;
— transport xizmatlari;
— umra vizasi;
— sog'lik sug'urtasi;
✉️Batafsil ma'lumot va ro'yxatdan o'tish uchun:
@sakinattravel_admin
📞+998948940330
📞+998900940330
Toshkent viloyati:
📞+998903170050 Bahodirjon domla
📞+998955450504 Abduvali domla
Dono_kids bog’chasiga milliy qadriyatlarga ega hodimlarni ishga taklif qiladi:
- Boshqaruvchi
- Tarbiyachi
- Hamshira
Talablar:
- Diplomga ega
- Ma’suliyatli
- Qadriyatli
- Malaka toifasiga ega
- Ish stajiga ega
-Rus tili va Ingliz tili biladgan
Murojaat uchun:
974127778
@dilafruz_sharipovaa,
instagram:
@dono_kids_
Sharipova Dilafruz
Меҳмондорчилик.
(Турк қардошларни уйда меҳмон қилмоқчи бўлсангиз, қуйидагиларни инобатга олишингиз керак.)))
Ҳолатни яхши тушунтириш учун бироз тафсилоти билан ёзаман:
Ижарага янги уй тутиб, жойлашиб олгач, куни кеча ўзбекчасига қўшниларим бўлган турк қардошларни чақириб меҳмон қилиб, яқиндан танишай ҳамда уй ва оиламга дуо олай дедим. Маҳалламиздаги масжид имоми ва ноиби яна беш-олтита қўшнини шом намозидан сўнг бир пиёла чойимиз бор, (шу гап эсингизда қосин))) марҳамат қиласизлар деб, уйимга таклиф қилдим. Меҳмонларга нима овқатлар қилишни уйдагилар билан енгил маслаҳат қилдик: майда-чуйда, мева-чева, чақ-чуқлардан ташқари биринчи таомга ўзбекча мастава, иккинчисига ўзбекча манти қиладиган бўлдик. Ош кечга улар учун оғирлик қилади деб ўйладик…
Шом намозини масжидда ўқиб (масжид уйимдан икки дақиқалик йўл) меҳмонлар уйга кириб кела бошлашди. Қизиғи, қардошларимизда эркаклар ҳам меҳмонга қуруқ қўл билан келишмас экан. Бири қовун, бири ширинлик, ҳатто бири янги қаҳва финжони кўтариб чиқди. Деярли ҳеч бири қуруқ қўл билан келмади.
Меҳмонлар аввал меҳмонхона диванларига ўтириб ўзаро салом-алик қилишди. Ҳамма тўплангач ҳозирлаб қўйилган стол атрофига жойлашдилар.
Имом гапни савол билан бошлади:
— Икромбей, сизларда меҳмонга доим ўзбек палови қилишар экан, шундайми?
Мен саволдан бироз хижолат тортдим, чунки биз турк қардошлар ҳам биладиган бу одатимизга хилоф равишда манти қилгандик.
Енгил табассум билан дедим:
— Худди шундай, хўжам, лекин биз бугун… енгил узрхонлик қилган бўлдим.))
— У бизнинг паловдан нимаси билан фарқ қилади ўзи? — савол берди яна.
Шу вақт меҳмонлар ичидаги ўзбегимиз, университет адабиёт ўқитувчиси доктор Саййидбек ака палов ҳфқида бироз тушунтирдилар. Ва ажабланиб дедилар:
— Хўжам, ахир университет тадбирларида кўп бора ўзбек палови қилганмиз-ку, емаганмисиз?)
Саййидбек акага охиргача меҳмондорчилик тартибини назорат қилиб туришларини илтимос қилдим. У киши 16 йилдан бери шу ердалар. Ҳар ҳолда, биричи гал кўриб олай, кейингиларида бемалол меҳмон кутаверамиз.
Кейин мен ўзимдаги ноқулайликни кетказиш учун юмшоқроқ тарза шундай дедим:
— Хўжам, ҳуш келибсизлар. Олдиндан айтай, меҳмондорчиликда сиз ва бизнинг маданиятимиз бироз фарқли деб биламан, шунинг учун бироз ноқулайликлар бўлса, айбга буюрмайсизлар…
— Йўғе, Астуғфируллоҳ, бу нима деганинг, Икромбек…
Бироз суҳбат кетди.
Кейин биз салат ва сомсани тарқатдик. Улар узатган нарсаларимизни номини сўрар баъзиларини ўзимиз айтиб турдик:
— Бу сомса…)
— Ичида нима бор буни, гўштми ёки қийма?..))
Табиййки, савол-жавоблар ўта самимийлик билан кечди.
Кейин маставани узатдик. Улар ярим косагина маставамизни олиб, бу икки кишигами, деб сўраб қолишди. Йўқ, бир кишига…)
Баъзилари кўрибоқ емади, баъзилари яримини яна баъзилари охиргача ейишди.
Навбат мантига келди. Турк қардошларимиз бизнинг чучварадан майди тугилган чучварани манти дейишади. Уларда бир қошиққа қанча кўп манти сиғса, ошпазнинг шунча моҳирлигидан ишора экан. Бизнинг манти битта қошиққа биттадан тўлиб турибди. Бу орада хуфтонга азон айтиб қолди, шунинг учун мантини тез-тез еб, дуо билан туришди.
Кейин ўйладим, шунча эркакдан шугина овқат нега қолди? Ёки улар учун иштаҳа тортувчи бўлмадими?…
Кейин билсам, жиддий хатолар қилибмиз:
1. Меҳмонларни “бир пиёла чойимиз бор” деб чақирганман. Улар чойга чиққан. Уйида қоринни тўқлаб олишган. Таом бор, десам, емай чиқиқишар экан. (Буни ўзлари айтишди)))
Яъни турк қардошларимизда биздаги каби такаллуф, ёллғонманзиратларни унча тушунишмайди. Яъни гапингизни тўғри тушунишади. Чойми, чой!)
2. Меҳмонни шомдан кейинга чақирдик, улар эса шомгача таомланиб бўлишар экан.
3. Илтифот ва Мулозамат кўрсатишда ҳам рост бўлинг. Чунки сиз “ўзбекчасига” тил учида “киринг, ош қилиб бераман”, десангиз, майли деб кириб келишлари ҳам мумкин.
4. Чет элда сизнинг маданиятингиздан бироз таниш кишиларни меҳмон қилмоқчи бўлсангиз, албатта ош пишириб беринг. Ҳеч бўлмаса, қизиқишга еб кўришар экан.)
21- аср кишисининг бошида мингта ташвиш. У мисли кўрилмаган моддий мусобақалашиш даврида яшамоқда. У ҳамма жабҳаларда рақобатлашишга мажбур. У баданга сиғиниладиган даврда яшамоқда. Ёши ўтган сари ҳали у ёғи, ҳали бу ёғи осилиб кетаётган, қаппайиб кетаётган ёки тарвақайлаб кетаётган аъзолари уни изтиробга солади. Ҳаттоки гимнастика бўйича жаҳон чемпиони бўлса-да ўз баданидан қониқмайди. Ҳаммада ўзидан қониқмаслик авж олмоқда. Айниқса ўсмир қизларда ўз баданидан нафратланиш кучаймоқда.
Эркак ёки аёл ойнага қараркан ниманидир тўғрилашга зарурият сезади. Инстаграм шарофати билан инсонларда моддиятга ўчлик, ҳар қандай тасаввур қилинган гўзалликка ҳирс чексиз кучаймоқда. Ўша ўзини кўз-кўз қилаётганларнинг ўзи ўзидан қониқмайди.Бағоят пардоз қилингани устига яна филтрдан ўтган сурати билан аслият орасидаги фарқ тобора катталашиб бораверади.
Ҳа, 21-аср кишиси ҳамма нарсанинг энг аълосига эга бўлишни истайди. Аъло уй, аъло улов, аъло карера, аъло бизнес, аъло оила, аъло жуфт, аъло тана. Ҳолбуки бу мутлақо имконсиз орзу. Шунинг учун қониқмаслик ва норозилик кетидан келиб чиқаётган руҳий ва шахсий бузилишлар ҳам авж олмоқда.
21-аср шахси ўзининг энг ёмон душмани, у илоҳий ҳидоятдан юз ўгириб ўзича бахтга эришмоқчи аммо топгани сароб бўлмоқда холос. Шу кетишда хорликка маҳкумдир.
©Файзиддин Мўмин
@IkromSharif
Икки ҳафта олдин Туркиянинг халқаро Карабук университетига ўқишга кирганим ҳақида хабар қилгандим. Шундан бери университет, унинг мавқейи, факултетлари ҳақида, унга ўқиш учун жойлашиш, ва бошқа расмиятчиликлар ҳақида шахсий мессенжер ва телеграмим орқали сўраганлар бўляпти. Шуларни шахсийдан алоҳида жавоб қайтармасдан, умумий пост шаклида қўяман. Ўзим бу каби расмиятчиликлар билан шуғулланмайман. Қуйида эса шу ишлар билан шуғулланадиган укамизнинг рақамини қолдираман.
☝️Эслатма: Ўқишга киритиб қўяман деб сиздан пул сўраган кишиларга ишонманг.
☝️Ўқишга киритиб қўйиш кафолатини ҳам ҳеч ким беролмайди.
☝️Қуйидаги укамиз расмий ишларни тартиблаб бериш ва йўналтириб туриш учун иш бошида келишилган хизмат тўловини олади, холос.
Икром Шариф
🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿🇹🇷🇺🇿
🔈2024-2025 TURKİYANİNG NUFUZLİ UNİVERSİTETLARİDAN KARABÜK UNİVERSİTETİGA QABULLAR DAVOM ETMOQDA !!!
Turkiya davlat Karabük Xalqaro Universiteti Karabük shahrida joylashgan bo'lib, 2007-yilda o'z faoliyatini boshlagan va 60.000 ga yaqin talabaga ega.
Ularning ichida 16.000 ga yaqini turli mamlakatlardan kelgan talabalar hisoblanadi 🛩
☑️Universitetimizda 55 ga yaqin fakultet va bo'limlar mavjud.
Shulardan:
▫️Muhandislik fakulteti
■ Soğliqni saqlash fanlari fakulteti
1.Oliy hamshiralik bölimi
2. Akusherkalik bölimi
3. Fizeoterapiya bölimi
4. Bolalar rivojlanishi bölimi va hokazo...
▫️Islomiy ilmlar fakulteti
▫️Arxitektura fakulteti
▫️Mashina muhandisligi fakulteti
▫️Elektr muhandisligi fakulteti
▫️Komputer muhandisligi fakulteti
▫️Chet tillari fakulteti
▫️Adabiyot fakulteti
▫️Turizm fakulteti
▫️Xalqaro aloqalar fakulteti
▫️Jismoniy tarbiya va yana bir qancha fakultetlar mavjud.
Universitet kontrakt to'lovlari o'rtacha 1 yilga 500$ atrofida 2 ga bo'lib to'lanadi.🤩
❗️❗️❗️
Talab qilinadigan xujjatlar:
-Pasport;
-Diplom yoki atestat elchixonadan (apostil va denklik) qilinadi va ularning asl nusxalari.
🟢Xizmatlar:
-Kutib olib, alohida uy yoki talaba istagiga binoan yotoqxonaga joylashtirish;
-Universitet xujjatlarini dekonatga topshirish ishlari va Universitetga qabul xat belgisini olish;
-Iqomat izni (yashash ruxsatnomasi), propiska masalalarini va ularga kerak bo'ladigan xujjatlarni tayyorlash;
-Talaba to joylashib olgunga qadar uning xizmatida ko'maklashish.
SHOSHILING VA TURKIYADA TA'LIM OLING 📚
Ilm olishlari uchun vatandoshlarimiz xizmatidamiz
Murojaat uchun:👇
✍ @TurUzb77
☎️+905527850278
@IkromSharif
Баъзи сўзлар тиғли бўлади – тегса, ўлдиради.
Кекса ёшли киши бир институтнинг "Одоб" факултетига тегишли синфига кирди. Tалабалар уни шифокор деб ўйлашди. Лекин у талабалар қатори партадан жой олди. Дарс тугагач кекса киши талабаларга юзланиб, шундай деди: Mен ишлик одамман – оёқ кийим сотаман. Еттита фарзандим бор. Бир ўғлим табиб, бири муҳандис, бири зобит, қизим эса дорихонада ишлайди. Бир куни болаларим илмий бир мавзуда суҳбатлашиб ўтиришган экан, мен ҳам уларнинг суҳбатига аралашдим. Шунда ўғилларимдан бири менга шундай деди: "Дада, гапга аралашмасангиз, биз илмий мавзуда гаплашяпмиз, буни сиз тушунмайсиз. Ҳафа бўлманг-а!" Бу гап ич-этимни узиб юборди, лекин индамадим. Эртаси куни тўғри кутубхонага бориб, 9-синф китобларини сотиб олдим, ҳеч кимга билдирмай дўкoнимда ҳаммасини ўқиб чиқдим ва мактаб имтиҳонида қатнашиб, ҳаммасидан ўтдим. Буни ҳам ҳеч ким билмади. Кейин эса бакалврликка оид китобларни сотиб олдим. Уларни ҳам уч йилда ўқиб тугатдим ва имтиҳон топшириб, ҳаммасидан муваффақиятли ўтдим. Буни ҳам оиламда ҳеч ким билмади. Бугун эса институга қабул қилиндим. Иншааллоҳ, шу ерни битирсам, фарзандларимни чақираман-да, уларга: "Болажонларим, мана бу дипломим. Энди сизларни тарбиялаган, ўқитган ва уйли-жойли қилган отангиз гапингизга аралашса майлими?", дейман!
@IkromSharif