Reklama va hamkorlik uchun: @IkromSharif_reklama_bot
Мисрда масжид ва азонни қаттиқ тутган бир муаззин бор эди. Унинг юзида ибодатнинг нури, тоатнинг гўзаллиги балқиб турарди. Бир куни азон айтиш учун минорага чиқди. Миноранинг остида бир насронийнинг уйи бор эди. Муаззин минорадан туриб насронийнинг қизини кўриб қолди. Унга ишқи тушиб, азонни тарк этди. Насронийнинг уйига борди. Уйга кирди. Қиз чиқиб ундан нега келганини сўради. Муаззин деди:
– Сени истайман!
– Нима учун?
– Ақлимни лол қилдинг, қалбимни эгалладинг!
– Мен зинога ҳеч қачон ижозат бермайман!
– Мен сенга уйланаман!
– Сен мусулмонсан, мен эса насронийман. Отам мени сенга бермайди.
– Мен Исломни тарк қилиб насроний бўламан.
– Агар шундай қилсанг сенга турмушга чиқаман.
У Исломни тарк этиб насроний динига кирди.
Улар ўртасида никоҳ маросими бўлиб ўтди. Кечқурун йигит уйнинг томига чиқди. Ўша ердан йиқилиб ўлди. Қизга ҳам эриша олмади, динидан ҳам айрилди!
@IkromSharif
#Ehsonning_mukofoti_ehson
🕌 "Ko'kaldosh" (madrasasi) o'rta maxsus islom bilim yurti yangi binosini ta'mirlash uchun o'z hissangizni qo'shing!
🗣 Bank hisob raqami orqali:
Toshkent shahar, Shayxontohur tumani,
Navoiy ko‘chasi, 46-uy.
Hisob raqam: 2021 2000 2040 1117 9007
AT “Aloqabank” Toshkent shahar
Shayxontohur KXKM
Bank kodi: 00401
STIR: 202 992 445
☎️ Bog'lanish uchun:
Ta'lim muassasasining qabul bo'limi:
Tel: +998(71)242-10-82
Ta'lim muassasasining mudiri Erkayev Ma'murjon
Tel: +998(90)906-73-13
📍 Yangi bino manzili: Toshkent shahar, Chilonzor tumani, Guliston ko'chasi, 21 a-uy.
@kukaldoshuz – diniy-ma'rifiy kanal!
Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram | Mundarija | Murojaat
📣Jалолиддин International School’да янги ўқув йили учун қабул бошланди!
Фарзандингизга сифатли таълим, меҳрли муҳит ва замонавий шароитлар излаяпсизми?
🔸 Инглиз тили, IT ва фанлар чуқур ўргатилади;
🔸 Ҳар бир боланинг қобилиятига қараб индивидуал ёндашув;
🔸 Ўз ишига меҳр билан ёндашадиган тажрибали устозлар;
📍 Жойлар сони чекланган.
📲 Рўйхатдан ўтиш ва батафсил маълумот учун: +998 90 131 1515
🧷 Келажак бугундан бошланади.
Иброҳим Музанийга:
– Фалончи сизни ёмон кўради! – дейишди.
Музаний деди:
– На унинг яқинлигидан бизга хурсандлик бор ва на унинг узоқлигидан ёлғизлик!
@IkromSharif
Ғам-қайғулар ҳеч кимни четлаб ўтмайди. Ўзингизга ер юзидаги ягона жабрдийда сифатида қараманг. Сиз каби азият чекаётганлар жуда кўп. Фарқ шундаки, баъзилар ўз дарди билан яшашни ўрганади, уни қабул қилади, кеч бўлмасидан олдин уни назорати остига олиш ва ўзгартиришга интилади. Баъзилар эса дардини яшириб, ўзини бахтли қилиб кўрсатаётган бўлади. Қолганлар гўё кимдир уларнинг дардини тушунадигандек тинмай шикоят қилиб юради.
@IkromSharif
Ёлғиз қолишингга имкон бермайдиган ҳамроҳинг бўлиши — баҳтинг.
@IkromSharif
Узоқ давом этувчи турмуш тувакдаги бир ўсимликка ўхшайди…
Уни ҳар куни суғориб туришнинг ўзи етарли эмас, баъзан унинг турпоғини — ерини алмаштириш, ҳавосини янгилаш ва бошқа тарафларидан ҳам қуёшда тоблаб туриш керак бўлади. Акс ҳолда муносабатлар бир хил такрорланиб турадиган муносабатлар орасида сўниб қолади.
Руҳсиз одатлар эҳтиросни бўғиб қўяди, кундалик ҳаётдаги бир хил майда-чуйдалар сабаб ҳис-туйғуларни чанг босади.
Шунинг учун:
— биргаликда енгилроқ саёҳатга чиқиш,
— севимли жойингизга сайр қилиш,
— ёки ҳаёт услубини, сўзлаш тарзини озгина ўзгартириш каби янгиликлар, ўзгаришлар қилиб турингки, булар муносабатга янги руҳ, жўшқин ҳис-туйғу киритади ва аҳлингиз атрофни яна ёруғ ҳатто ранг-баранг кўришни бошлайди.
Чунки иштиёқ фақат масофадан пайдо бўлади, бир оз ўзоқ бўлиш ёки ўзгариш билангина ҳаракатга келади.
Яъни муҳаббатни сақлаш эмас, балки унинг орада жонли сақланиши учун вақт-вақти билан масофа — озгина айрилиқ ёки ҳаётдаги ўзгаришлар ҳам керак. Сиз айрилманг, бу сунъий тарзда қилинмаслиги керак лекин ўзгаришлар қилишга ҳаракат қилинг.
Қачонки икки инсон доим бир жойда, бир ҳолатда, бир хил ҳаёт тарзида яшаса, улар ўртасидаги соғинч, ўзаро интилиш ва қадрлаш ҳисси секин-аста сўна бошлашини яхши тушуниб олинг. Шу боис сафар ёки ҳаётга янгилик киритиб туриш керакки, у мудраган туйғуларни уйғотади ва муносабатларни жонлантиради.
Қисқаси:
Оилавий ҳаётда шароитга қараб ўзгариш қилиб туриш — заҳмат, беҳуда оворагарчилик ёки ортиқча ҳавас эмас, балки бардавом ва соғлом ришталарни давом эттириш учун зарурий шартдир.
@IkromSharif
Гуноҳларни сир сақлашнинг икки асосий сабаби бор. Биринчи сабаб: гуноҳ мақтанадиган иш эмас. Иккинчи сабаб: одамлар тавба қилганингизни билишса ҳам, гуноҳингизни эсдан чиқармайдилар.
@IkromSharif
Оилада “ЭРКАКЛИК УНВОНИ!”
Оила қурадиган ва қурган ҳар бир эркак бунга лойиқ бўлиши лозим.
У бежизга раҳбар эмаску ахир!
@IkromSharif
Имомдан сўради:
– Домла, уйда хотиним бақираверади. Нуқул асаби таранг. Шундай ҳолатда уни уришим ёки бирор жазо қўллашим мумкинми? Ёки бошқа чораси бўлса айтинг.
– Фарзандларингиз борми?
– Ҳа, учта боламиз бор, алҳамдулиллаҳ.
– Ундай бўлса чораси осон, хотинингизни икки кунга отасиникига юборинг, болаларни эса олиб қолингда, ўзингиз қаранг. Икки кундан кейин яна олдимга келасиз, кейин жавобини айтаман.
Хулоса: Аёлларнинг асабийлиги, тоқатсизлиги кўпинча, турмуш тарзининг бир хиллигидан бўлади. Фақат уй юмушлари, бола-чақа бақир-чақири уни зериктиради. Шунинг учун аёлингизга уйда ёрдамчи бўлинг, имконингиз етгунича кўчага айлантириш, совға улашиш, энг озида уни хурсанд қиладиган ширин сўзлар айтиш каби кутилмаган ҳаракатлар билан кўнглини кўтариб туринг.
@IkromSharif
Жуфти ҳалолингизнинг сизга бўлган муҳаббатини асосан уч хил ишингиз сўндиради:
1. Унга ёқмайдиган ишни қилавериш;
2. Ёлғон гапириш;
3. Эътиборсизлик;
@IkromSharif
Уйланмоқчи бўлган йигитлар оила жиддий масъала эканини тушунишлари учун аввало турмуш масъулиятини яхши ҳис қилишлари лозим.
Хўш, қандай ҳис қилиш мумкин?
Шу ҳақида тавсиялар эшитамиз.
@IkromSharif
УЛУҒ АЙЁМ, ҚУТЛУҒ КУН
Бугун 9-зулҳижжа Арафа.
Бугун дуо, илтижо, роз, муножот, тавба-тазарру куни.
Мино водийсида турган ҳожилар Арафа томон йўл олмоқдалар.
Арафа кунининг бомдодидан сўнг мусулмонлар масжидда беш маҳал фарз намоз ортидан овозларини кўтариб такбир айтадилар.
Масжидлар, уйлар, кўчалар, бозорлар Аллоҳу акбар садосидан ларзага келади.
Ҳожиларнинг Арафотда туришлари пешиндан кейин бошланиб, шомгача давом этади.
Дуо ҳам пешиндан кейин бошланиб, то шомгача давом этади.
Оқил мўмин асрдан кейин ҳар қандай иш ва юмушларни йиғиштириб, таниш-билиш билан вақтинча алоқани узиб, фақат ва фақат Аллоҳнинг ўзига боғланади. Асрдан шомгача фақат ва фақат дуо, илтижо билан банд бўлади.
Илгари айрим салафи солиҳлар дилдаги тилакларини Арафа кунига олиб қўйишар экан. Зотан бу қутлуғ кунда дуолар мустажоб бўлган, қанча-қанча тилаклар амалга ошган.
Жалол Иброҳим.
@IkromSharif
https://youtu.be/a4jn1c1TwgM?si=u4ult0Rr7OJ4AU2h
Ёхуд қалбларни нима қилиб боғлаб олиш мумкин?
Олмослар қалбни иситмайди.
Миллиардлар бахт келтирмайди.
Ёлғизлик инсонга кўрк бермайди.
Инсоннинг энг катта эҳтиёжи — ўзига ўхшаган инсоннинг меҳридир.
@IkromSharif
Аҳлингиз зеҳнингизни ўқиб олишини кутманг. Афсуски, зеҳнни ўқий оладиган дасгоҳ ҳали ихтиро қилинмаган. Модoмики у билиши ва тузатиши лозим бўлган масала бўлса, уни юмшоқлик билан очиқ айтинг.
@IkromSharif
Аллоҳ таоло бошқаларнинг айбини беркитадиганларни яхши кўради. Ким бировнинг айбини яширса, унинг айбини ҳам яширишади. Ким бировларнинг айбини қидирса, Аллоҳ ҳам унинг айбини қидиради. Ким бировни қилган хато иши билан ошкор айбласа, токи ўша хато ишни ўзи ҳам қилмагунича ўлмайди.
@IkromSharif
Севганимни тополмадим, деб, топганингни севаверма.
@IkromSharif
Туйғуларингизни жуфти ҳалолингиздан яширманг. Ҳисларингизни билдиринг.
Яхши кўришингизни вақт-вақти билан айтиб туринг.
Вафот қилгандан сўнг қабрига бир боғ гул қўйгандан, тириклигида пешонасидан битта ўпган яхши!
@IkromSharif
Инсон дегани қалбдир. У қалбини қаерда топса, ўша ерда яшайди.
@IkromSharif
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳнинг «Сойдул хотир» номли китобида келади:
«Бойлардан бири жуда кўп шукр қиларди. Қанчадир вақт ўтганидан сўнг у Роббига осий бўлди, гуноҳлар қила бошлади. Аммо неъматлар келиши
тўхтамади. Аҳволи ўзгармади. Шунда бой деди:
«Эй Роббим! Мен Сенга осий бўлдим. Аммо неъматлар келиши тўхтамаяпти?!»
Ғойибдан нидо келди: «Эй фалончи! Ҳузуримизда висол кунларининг ҳурмати бор. Сен уни зое қилдинг!»
Эътибор беринг! Висол кунларининг ҳурмати бўлар экан. Агар алоқалар тугаса, муҳаббат завол топса, севги ниҳоясига етса, балки яхши кўрмаслик мумкиндир, аммо душман бўлиш мумкин эмас. Бу айбдир. Сирларни фош қилманг. Заиф нуқталарни нишонга олманг. Висол кунларининг эҳтиромини қилинг!
@IkromSharif
Муносабатлар идеал бўлмайди. Муҳими — аёл сабрли, эркак эса бағрикенг бўлса, турмуш бардавом бўлади.
@IkromSharif
Қадрли эр жаноблари!
Оддий ишлар ва сўзлар билан ҳаётингиз гўзал бўлишини истайсизми?
Унда, “Ташаккур”, “Раҳмат”, “Марҳамат”, “Барака топинг”, “Аллоҳ рози бўлсин”, “Аллоҳ ажрингизни берсин”, “Жуда чиройли бўлибди”, “Жуда ширин бўлибди”, каби калит сўзлар билан қаллиғинзиз қалбига сурур бағишланг. Ёки уйга кирганда “Ассалому алайкум”, дея салом бериш, бирор ҳикмат айтиб бериш, юзига табассум қилиш, уй ишларида қарашиш, ёки бирор яхшилик қилиш – ўзи арзимаган ишлар бўлса-да, аёлингиз учун ўта қадрлидир. Демак, ҳаёт гўзал бўлиши сизнинг қўлингизда экан, астойдил бўлинг!
@IkromSharif
❗️Bugungi kunda ko'p uchraydigan muammolar:
— Ayolim bilan chiqisha olmayapman;
— Onam bilan ayolim kelisha olmaydi;
— Turmush o'rtog'im ko'nglimdagidek emas;
— Janjalimiz tugamayapti;
— Oilam totuv, lekin shuni bardavom bo'lishi uchun nima qilishim kerak?
Yuqoridagiga o'xshash oilaviy munosabatlarda duch keladigan muammolar va savollaringiz bo'lsa, sizga Ustoz Ikrom Sharif boshchiligida tashkil etilgan "Farog'at qasri" onlayn kursini tavsiya qilamiz.
Kurs "Insayt" psixologiya va trening markazi rahbari, psixolog Sayyora Azlarova bilan hamkorlikda tashkil etilmoqda.
Kurs haqida batafsil:
➡️ KURS HAQIDA BATAFSIL O‘QING
⚡️Oilaviy qatnashadiganlar uchun xos chegirmalar mavjud.
❗️Shoshiling, darslar 9-iyundan boshlanadi.
Ro‘yxatdan o‘tish uchun:
@Insayt_admin
@Insayt_sotuv
📞 +998935495568 | +998931085568
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Яхшилар, барчангизга Қурбон ҳайити муборак бўлсин!
Аллоҳ таоло ушбу муборак кунларида қилган барча солиҳ амалларимизни мақбул амаллардан қилсин!
@IkromSharif
АРАФА ДУОСИ МУСТАЖОБ!
Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳнинг "Латоифул маъориф" китобида келади:
Орифлардан бири айтади:
"Арафа куни нима дуо қилган бўлсам келаси йилгача албатта ижобат бўлган!".
@IkromSharif
#Эртага_Арафа
Арафа кунида қилинадиган амаллар
1. Рўза тутмоқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Арафа кунининг рўзаси ўтган ва келгуси йиллар (гуноҳи)га каффорат бўлади, деб умид қиламан …»
(Муслим ривоятлари).
Албатта, бу рўза ҳаждагилар учун эмас, ҳажга бормаганлар учун айтилган. Чунки ҳожилар арафа куни рўза тутмайдилар. Арафа куни гуноҳга қўл уриб қўйишдан, айниқса, эҳтиёт бўлмоқ лозим. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: «Шу куни қулоғи, кўзи ва тилини (гуноҳ-маъсиятдан) сақлаган банда мағфират қилинади».
2. Зикр ва дуони кўпайтирмоқ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр».
(Термизий ривоятлари).
@IkromSharif