Reklama va hamkorlik uchun: @IkromSharif_reklama_bot
Ҳаё бошни эгиш ёки юзнинг қизариши эмас.
Ҳаё – Аллоҳ сени қайтарган нарсаларида топмаслиги, буюрган нарсаларида йўқотмаслигидир!
@IkromSharif
Қалбинг солиҳ бўлса, ақлинг гўзал, фикринг тўғри, сўзинг ширин бўлади…
@IkromSharif
“Сен Менинг хотиржамлигимсан..”
деб туринг яқинларингизга…
@IkromSharif
Баъзи одамлар борки, бугун уни бахтли қиладиган одамни топса, кеча уни бахтли қилган одамни дарров унутади.
@IkromSharif
Энг қадрли совға — бу эътибор.
Доимий, чин дилдан бўлган эътибор...
@IkromSharif
Умар розияллоҳу анҳунинг бир гапи бор: «Яхшиликнинг барчаси розиликдадир. Қўлингдан келса, рози бўл. Қўлингдан келмаса, сабр қил!»
@IkromSharif
Биз бу дунё ҳаётида худди рангли қаламлар кабимиз. Рангларимиз турлича бўлиб, бир биримизга мос тушмасак-да, лекин ҳаёт манзараси барчамиз бирга жам бўлганимиздагина мукаммал бўлади.
«Ҳикматлар чашмаси»дан
© Устоз Қудратуллоҳ Сидиқметов ҳафизаҳуллоҳ
@IkromSharif
Энг яхши инвестиция — фарзанд таълимига киритилган сармоядир!
@IkromSharif
Ўта бардошли эканингизни билишмаганидан сезмаяпти ёки билмаяпти деб ўйлайдилар.
@IkromSharif
Ота ўғил учун асосий намунадир. Ўғил болага ўзини эркак каби тутишни айнан ота ўргатади, буни ўз мисолида кўрсатиб беради. Айнан ота болага қийин вазиятларда эркаклар қандай йўл тутишини ўз хатти-ҳаракати орқали кўрсатади; аёл билан муносабатларда ҳомийлик ва ҳимоя қилишни ўргатади; хотини ва болалари фаровон яшаши учун пул ва ресурсларни топади, бу ҳам бир ўрнак.
Қиз фарзанд учун ҳам отаси ўрнакдир. Қиз таниган биринчи эркак унинг отаси бўлади. Келажакда бошқа эркаклар билан мулоқотда ҳам айнан отасида ўрганган моделлардан фойдаланади…
Отанинг таъсири остида ўғил нималаргадир интилишга, эгалик қилишга, муваффақиятга интилади. Фикрлаш қобиляти кучаяди — ота таъсирида муаммоларнинг ечими билан танишади, уларни излайди.
Отани оиладан четлаштириб, унинг оиладаги мавқеини тушириб, ҳурматсиз қилиб фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатиш мумкин, холос.
“Катта оила” китобидан.
@IkromSharif
Yonimizda har qanday holatda birga bo‘lishga tayyor insonning borligi – baxt. 🤍
@IkromSharif
Ўқиш сафаридалигим сабабли анчадан бери ўзбек тилида китоб ўқимаётган эдим.
Танаффусдан кейин яқиндагина нашрдан чиққан “Катта оила” китобини ўқишни бошладим. Энди бошладим, лекин бошидан маълумки, китоб оила ҳақида биздаги кўп китоблардан мутлақо бошқача услубда ёзилган. Мавзулар ҳақида яна ўртоқлашаман.
Китобни менга етказган Бобир ака Исмоиловга катта раҳмат айтиб, ушбу асарлари элимиз учун кўп манфаатли бўлишини тилайман!
@IkromSharif
Бир гуруҳ аъробийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига киришди. У зотнинг олдларида набиралари Ҳасан ибн Алий ўйнаб юрган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўпган эдилар, бир аъробий ҳайрон бўлиб сўради:
– Сизлар болаларингизни ўпасизларми?!
– Ҳа.
– Бизнинг ҳеч биримиз боламизни ўпмаймиз!
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга дедилар:
– Аллоҳ сизнинг қалбингиздан раҳматни суғуриб олган бўлса, мен нима қила олар эдим?!
@IkromSharif
“Менинг қандай ҳақларим бор?” сўзи билан “Менинг қандай мажбуриятларим бор?” сўзлари ўртасида катта фарқ бор. Биринчиси ўзининг эҳтиёжлари атрофида айланиб юрса, иккинчиси эса ўзининг ахлоқий фазилатлари атрофида айланади.
Шайх Юсуф Қарзовий
“Ҳикматлар чашмаси”дан
Дўстлар йилдан-йилга тўкилиб бораверади:
Баъзилари қалбдан тўкилади.
Баъзилари хотирадан тўкилади.
Бошқа бировлари эса кўздан ғойиб бўлади.
Ана шундай пайтларда бахт-саодат дўстларнинг кўплигида эмас, балки уларнинг қийматида эканини англаб етамиз.
@IkromSharif
Сахар вақтидаги дуо ва истиғфор туфайли хаётингда мўжизалар содир булади…
@IkromSharif
Жаннат сўрасанг, «Аллоҳим, Сендан жаннат сўрайман», деб айтма, чунки дўзахга тушиб, кейин жаннатга кирадиганлар ҳам бор. «Аллоҳим, ҳисоб-китобсиз, азоб- уқубат кўрсатмай жаннатга дохил қил», дегин.
@IkromSharif
Ота - Сиз ҳоҳлаган барча нарсани бера олмаса ҳам ўзида борини берадиган зотдир..
@IkromSharif
Талҳа ибн Абдурраҳмон ибн Авф Қурайшнинг энг сахий кишиларидан эди. Бир куни хотини унга деди:
– Ака-укаларингиз ёмон одам экан.
– Нега?
– Бойлигингизда сиздан ҳар куни хабар олишади. Камбағал бўлсангиз, умуман келишмайди.
Талҳа шундай деди:
– Аллоҳга қасамки, бу — уларнинг гўзал ахлоқ соҳиби эканидандир. Уларни икром қилишга қодир бўлганимизда келишади. Бунга қодир бўлмаган пайтимизда хижолат бўлмасин деб, келишмайди.
Мовардий айтадилар:
«Талҳа ўзининг гўзал хулқи билан бу ишни гўзал таъвил қилганига боқинг. У биродарларининг ёмон феълини гўзал ишга айлантирди. Ошкора хиёнатини вафога дўндирди. Бу иш қалб саломатлиги дунёда роҳат, охиратда эса ғанимат эканига далолатдир. Бу иш жаннатга киришнинг сабабларидандир».
@IkromSharif
Оила — ҳаётдаги энг муҳим бойлик.
Кун давомида яхши воқеалар ҳам, ёмон ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин.
Лекин ҳар сафар уйга қайтганингда сени интизор кутадиган кишининг бўлиши — бу энг катта бахтдир.
@IkromSharif
Дуонинг ижобатига ҳеч нарса гуноҳчалик халақит қилмайди.
@IkromSharif
Янги видео: Карабук университети ҳақида — ҳаммаси!
Тез кунда Икром Шариф ютуб каналида тўлиғини кузатинг!
@IkromSharif
Туркияда маълум бир нарх эвазига университетларга киритиб қўйиш рекламаларини кўряпман.
Туркияда ўқишга пул билан кирилмайди, ҳужжат ишларида йўл-йўриқ кўрсатадиган, бирга ҳужжат ишларини қилишиб бераганлари эвазига хизмат ҳаққи олишлари мумкин. Лекин бу хизмат ҳаққининг аниқ нархини ва у нималарни ўз ичига олишини бошидан аниқ қилиб гаплашиб олиш лозим.
Шуларга диққатли бўлинг!
Қуйида мен ишончли(!) ва инсофли(!) бир укамизни тавсия қилиб телеграмини қолдираман:
👇
@TurUzb77
Китобларга сарфланган пуллар зое бўлмайди.
@IkromSharif
🎤 Bepul Video Chat: Arab tili fonetikasi va grammatikasini chuqurroq o‘rganmoqchimisiz?
🗓 Sana: 13-iyul, yakshanba
⏲ Vaqt: soat 21:00
📌 Joy: Telegram videochat (havola quyida)
🎓 Mavzu: Isteʼlo harflari va Isteʼfola – to‘g‘ri talaffuz va tahlil asoslari
Ushbu ochiq darsda siz quyidagilarni bilib olasiz:
✅ Isteʼlo harflari nima va ular qanday talaffuz qilinadi
✅ Qanday qilib isteʼlo va boshqa harflar farqlanadi
✅ Iste’fola qanday grammatik vazifani bajaradi
✅ Nutqdagi aniq talaffuz va maʼnoni saqlashda bu mavzular nima uchun muhim
👨🏫 Ustoz: Qiyomov Buzrukxo‘ja – tajribali fonetika va grammatika ustozi
📌 Ishtirok etish bepul, faqat bizning Telegram kanalimiz orqali!
💬 Videodarsda qatnashish uchun kanalga qo‘shiling: /channel/+ugTj9eZ9ai1iZDIy
Фарзандларингиз кейинчалик сизнинг туйғуларингизни эслашади. Бошқа нарсаларингизни эмас.
Уйингизни жиҳозлаган мебелларни эмас, уларга олиб берган машинангизни эмас, едирган овқатингизни эмас, меҳрингизни эслашади.
Мен сизга улар ҳеч қачон унутмайдиган нарсаларни айтиб бераман:
✨Ҳаёт уларни синдирганда уларни суяган елкаларни унутишмайди.
✨Имтиҳондан йиқилишганида уларга далда берган инсонни унутишмайди.
✨Қизларингизга совчи келмаганида уларни юпатган иссиқ қучоқни унутишмайди.
✨Улар сизнинг қайноқ сўзларингизни, илиқ табассумингизни унутишмайди.
✨Уйқудан олдин уларга айтиб берган ҳикояларингизни унутишмайди.
✨Бировларнинг олдида уларни мақтаб ёки ёмонлаб гапирган гапларингизни унутишмайди.
✨Муваффақият пайтидаги совғаларни унутишмайди.
✨Сиз уларга тақдим қилган бахтли онларни унутишмайди.
✨Оилавий сафарларни унутишмайди.
✨Уларнинг юзига чизган табассумларингизни унутишмайди!
Мана шу нарсалар уларнинг зеҳнида абадий қолади. Бу фурсатларни зое қилсангиз, кейинги ишларингиз буларнинг ўрнини боса олмайди!
@IkromSharif
Agar sizga ishlarimiz yoqqan bo’lsa uy ta’mirlash uchun bizga murojaat qilishingiz mumkin:
998901671846
Если вам понравилась наша работа, вы можете обратиться к нам за ремонтом дома:
998901671846
Telegram Instagram
❓ Ҳам ишга, ҳам фарзанд тарбиясига қандай улгуриш мумкин?
📌 Боғча танлашда энг муҳим жиҳатлар нималар?
📌 Телефонга боғланиб қолган болаларни қандай гаджетлардан ажратамиз?
📌 Иш ва фарзанд тарбияси ўртасидаги мувоназатга қандай эришилади?