ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️ 💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot 🎼Playlist: @Artikov_Otabek Crypto: @Otabek_Artikov @TENTAK
5 йил олдин маммахўрлик қилиб видеоси тарқаб ишдан кетган собиқ ҳоким шунча вақт ўтиб, бошқа бир лавозимда иш бошлабди.
Аслида кимнидир эмгани учун ишдан кетказиш хато эди.
Ҳамма ҳам кимнидир эмадику, кимлардир масалан бюджетни эмиб ётибди...
Насинэмсин сутга тўймаганлар, "лаънатлайман-қоралайман" дермиди...
🇺🇿@Otabek
Талаба бўлолмадингизми?..
Мен ҳам биринчи йил ўқишга кира олмай йиқилганимда дунё кўзимга тор кўринган.
Аслида менга олийгоҳ қизиқ бўлмаган шунчаки онамни орзуларини амалга оширолмаганим, у кишини кўзидаги ёшларини кўриш алам қилган.
Рости диплом инсонни ҳаётидаги ўрнини белгилаб бермайди.
Бу билан илмсизликни тарғиб қилмоқчи эмасман, аксинча қанча дипломли илмсизлар бор жамиятда.
Шунчаки паст балл билан "йиқилиш"ни ҳаёт-мамот масаласи деб қабул қилмаслик керак, ўқишга кира олмаслик билан ҳаёт тугаб қолмайди.
Сизларни тушунаман аламли вазият лекин ишонинг мен ҳам бу жараёндан ўтганман.
Мен кейин барибир ўқишга кирдим, айнан онамни орзулари учун, аммо менга ҳаётдаги йўлимни топишим учун дипломимнинг кераги бўлмади.
Ўқишдан совуманг, илм олинг.
Лекин олийгоҳга киролмасликни бу ҳаммаси тугади деб қабул қилманг.
Ўқишга кира олмагани учун ўзига қасд қилган қанча иродасиз одамларни кўрдим.
Эй инсон сизни ҳаётингиз мингта олийгоҳдан ҳам қиммат туради.
Балки бир кун менга ўхшаб диплом ҳаётдаги ўрнимизни белгилаб бермаслигини тушунарсиз.
Ҳаётдаги ўрнингизни билимингиз, касбингиз, ҳунарингиз, муомилангиз ва меҳнатингиз белгилайди, диплом эмас...
Сиқилманглар ҳали ҳаммаси олдинда...
🇺🇿@Otabek
Спорт телеканалидан мак-мак
1:0
0:0
0:1 деб ҳисобни топгунча анча маккиллаб қийналишибди бечоралар.
Чарчаганда дам ҳам олиб туриш керак айнанайлар...
🇺🇿@Otabek
Эрон Исроилга ҳужум қилишини ҳамон садоқат билан кутаётган "ХАТИКО"ларга сабр тилаймиз...
🇺🇿@Otabek
Бош вазир Абдулла Ариповни олимпиада ғолибларини кутиб олишдаги нутқини ҳозир кўриб қолдим.
Абдулла ака мужик🫡
Давлат ва жамиятнинг кўк ранг кўканакларга тоқати йўқлигини биттада чиройли қилиб тушунтирибди.
Тўғрида уруғ-аймоғидан к нуқта т чиқмаган ҳар қандай одам бу каби иллатга тоқатсизлик билан қарайди.
Абдулла ака сизни от души ҳурмат қилдим брат🫡
🇺🇿@Otabek
Мана Яҳё жияним бугун футболдан медал ютиб келди.
Бу билан мақтансам бўлади.
(Бирор ёрдам қилмаган бўлсам ҳам)
Ўзбек футболини қутқаради бу жиян.
Ютуқлари билан фаҳр берадиган жиянлар кўпайсин🤲
🇺🇿@Otabek
Тармоқларда Қарши тумани ҳокимини жияни қизимни машинада уриб кетди деган бир аёл видеоси тарқалди.
Қизни аҳволи ростдан оғир лекин бу ерда ҳокимни жияни деган жумладан мақсад нима эканини тушунмадим рости.
Биринчидан туман ҳокимлиги бу аварияда туман ҳокимининг жияни умуман алоқадор эмас деб муносабат берди.
Иккинчидан кимнидир жияни нимадир қилса нега бу учун унинг тоғаси жавобгар бўлиши керак?
Масалан мени бирорта жияним қайси бурчакда чичиб, нима номақулчилик қилиб юрганидан мени хабарим йўқ, уни ўз ота-онаси бор ва жияним учун мен жавобгар эмасманку.
Жияним бирор ютуққа эришса яқин қариндош сифатида хурсанд бўламан лекин унинг ютуқларига бирор ҳисса қўшмайман, ҳаётига аралашмайман.
Энди ҳаётига аралашмай туриб у бирор ишкал қилса бу нега масалан мени номим билан боғланиши керак масалан?
Насинэмсин жиян дегани бир вагон бўлса ва уларни ҳаммасини қўриқлаб юролмайманку?
Ахборот тарқатишда сал мантиқ деган нарсани ҳам ишлатиш керак.
Мантиқ деяпман МАНТИ демаяпман...
🇺🇿@Otabek
Пешеходдан ўтишда қўл кўтарсам фақат таксилар тўхтаяпти...
🇺🇿@Otabek
Тренд ёпилди
Тошкент ЙҲХБ пиёдалардан тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётганда қўлларини баланд кўтаришни сўрабди.
P.S. Қўлни кўтариб ўтаётганда мошина уриб юборса ҳам гипс қилишга ва тез ёрдам мошинасига жойлашга қулай бўлади за то...
Видеони охиригача кўринглар трендни ўз услубимда ёпдим😁
🇺🇿@Otabek
Жаримани ҳам ўқитувчилар ойлигидан тўлашибдими?
🇺🇿@Otabek
Қарши шаҳридаги мана бўш майдон мен яшайдиган уйни ёнгинасида жойлашган, ушбу бўш майдончани болалар ўйингоҳи қурилар деб ният қилгандик лекин қўшниларни айтишича келиб бу ерга ҳам дом қуриш учун тупроқдан намуна олиб кетишибди.
Энди мен яшайдиган домни орқасидан шаҳарсозлик мезонига ҳам қизил зонага ҳам тупурганча дом қурдинглар индамадим, лекин бу гал мана шу бўш жойга дом қураман десанглар ҳар кеча тушларингга кириб эрталабгача инқиллатиб ухлатмай чиқаман.
Шаҳар ичида шаҳар қуришни бас қилинглар.
Ерни сотаётганлар шаҳарни қаеридан қанча ер сотиш бу сизларни ишларинг лекин мен яшаб турган ерга биров битта ғишт қўйса жуда қаттиқ хафалашамиз буни истасанглар таҳдид деб қабул қиласизларми ёки бошқа нарсами бу сизларни ишларинг, лекин бу суратдаги бўш ердан нарироқда ўйнанглар. А то афсус қиласизлар...
🇺🇿@Otabek
Ўлай агар ҳазрат Мир Алишер Навоий гўрларида тик турсалар айб менда эмас.
🇺🇿@Otabek
Қадимги рим файласуфи ҳазрат Терминатор айтганларидек бу дунёда 2 та нарса мавҳумдир:
1. Ҳамстер комбат қачон сотувга чиқиши
2. Эрон Исроилга қачон ҳужум қилиши
Ва ҳазрат Темир терсак Терминатор мутлақ ҳақ эдилар жойлари свалка бўлгур...
🇺🇿@Otabek
Нега ҳамма чемпионларга берилган совғалар қаторида кўчасига қилинган янги асфальтни айтмаяпсизлар?
Совғагa мошина, пул, уй ва асфальт деб ёзинглар...
🇺🇿@Otabek
Ростини айтсам чемпионларга ҳозир сассиқ микрофон ҳам, ғада-ғуд қилаётган тунка карнай билан яғир сурнай ҳам. Бир гала артис ҳам нифао қизиқ эмас.
Уларга ҳозир калит билан соққани бериб, уйига дам олгани жўнаб кетиш қизиқ.
Лекин ҳамма чемпионлар чучварани хом тугул хамирини санабсизлар.
Эрта эрталабдан ош, кейин қайсидир концертга бориб форма ва медалда турберасанла.
Кейин ТВга бориб бир-биридан зерикарли кўрсатувларда тушберасизлар, ана кейин бияғи шу темпда давом этади.
-Ие тренировкачи?
-Э энди только тадбиринировка бўлади жиян...
🇺🇿@Otabek
Ҳамстер пул бўлишини кутаётган "ХАТИКО"лар бяхкелингизлар...
Мен тап ўйинларни тaвсия қилганимда "Ҳамстер комбат"га ишонмайман деб кўп марталаб айтганман.
Мана "Каламуш"га ишонганлар тиккалай ухлади.
Башоратчи Вангани эркагиман десам ишонмайсизлар, энди эса эгасини садоқат билан умрбод кутган "ХАТИКО"дек ҳамстерни сотувга чиқишини умрбод кутсанглар керак😁
🇺🇿@Otabek
Ҳурматли ота-оналар мандат жавоблари бугундан кела бошлаганини инобатга олиб уйингиздаги уксус, арқон ва пичоқларни яшириб қўйишни маслаҳат бераман.
Ҳа энди ёшлар қизиққонлик қилиб, алам устида шашлик қиламиз деб қолмасин дейманда....
🇺🇿@Otabek
"Овоз" лойиҳасига кетган 2 млрд сўмни Озодбек Назарбеков "уйимни сотиб бўлса ҳам қоплаб бераман" дебдилар.
Озод ака эркак битта гапиради, сотинг насинэмсин эркакни гапи бир уйдан қиммат.
Сотинг....
Агар минг йилга бўлиб тўлашга сотсангиз ўзим сотиб оламан...
🇺🇿@Otabek
Алдаб😂😂
Шу қиз Дубайга иш бор деса бирор шайхни котибасиликка кетмаётганлигини ўзи билгандир.
Хуллас ўша гап, иш пишмаса одам савдоси, пишса бўғирсоқ савдоси...
🇺🇿@Otabek
Бир муштумзўр характери жуда оғир гнида жияним 1 ҳафтадан бери боғчага боряпти.
Боғчада бирор болани чакагига тушириб қолса шуни ҳам Отабек Артиковни жияни боғчада тоғасига ишониб болаларни калтаклаб юрибди деб малакалашса керак а?.
Энг қизиғи у жиянни мен ойда бир марта кўраман...
Где логика блат...
P.S. Салоҳ жиян боғчангда қисиб юр, сени деб мен балога қолмай жигар😁
🇺🇿@Otabek
Блаааат нима президент эшак аравада борсинми энди?
🇺🇿@Otabek
Қўнғиз мўйлов ҳазратлари жаноб Гитлер бу ҳаракатни бизнинг "пешеход"лардан ўтаётиб ўрганган экан...
🇺🇿@Otabek
Бобойни ўзим ишга оламан, пул санаётганимда бармоғим қуриб қолмаслиги учун тилини чиқариб бош бармоғимни намлаб турса бўлди.
🇺🇿@Otabek
Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоевнинг вакиллари мен билан ушбу майдонча масаласида боғланишди.
Шахсан Қарши шаҳар ҳокими бу майдoнчада ҳеч қандай қурилиш бўлмаслигига кафолат берибдилар.
Ҳали ўзлари билан ҳам телефонлашамиз бу масалада.
Нормўмин ака аввало аҳолининг эътирозига сабаб бўлган ушбу муаммога эътибор қаратганингиз учун раҳмат.
Сизга яхши бир таклифим бор, мен ҳам ўзим ҳомий топаман, сиз ҳам озгина ёрдам қилсангиз шу майдончада болалар учун ажойиб ўйингоҳ ташкил этса бўлади.
6-7 та кўп қаватли уйда яшовчи болажонлар сизни ҳақингизга ҳам дуо қилади.
Келинг шу савобли ишни бирга қилайлик, токи шу ерда яшовчи келажак авлод "-бир қарич ҳам жой қолдирмабди" деб қарғаб эмас, "-Отасига раҳмат шароит қилиб кетибди" десин.
Если что алоқадаман🫡
🇺🇿@Otabek
Аброр Мухтор Алий номи билан танилган диний блогерни Швецияни ҳақорат қилгани учун элчихона орқали судга беришибди.
Бияғи қизиқ бўлдику энди Россия ва рус халқини қарғаб, тармоқларда қонхўрдан олиб, босқинчига чиқариб ёзган блогерларни ҳам Россия элчихонаси орқали судга берса бўлар эканда унда?
Поп-корнни олиб, ётволиб томоша қиладиган жойи...
🇺🇿@Otabek
51 ёшли турк "Киллер"и шубҳасиз бу йилги олимпиада тимсолига айланди.
Унинг ҳаракати тренд даражага чиқиб кетди.
Ёшнинг аҳамияти йўқ, асосийси ўзингга бўлган ишонч 🫡
🇺🇿@Otabek
Қашқадарёлик спортчи UFCда
ММАда ёрқин чиқишлари билан танилган Қаршилик спортчи Рамазон Темиров (Темурлан) 15-2-1 дунёнинг машҳур промоушни бўлган UFC билан шартнома тузибди.
Рамазон UFCдаги илк қашқадарёлик ҳисобланади, у бунга қадар дунёнинг машҳур "RIZIN" промоушнида жанг қилиб келган.
Рамазон 12-октябрь куни UFCда дебют қилади.
Рамазон ука энди тандир гўштни кучини кўрсатадиган вақт келди🫡🦾
🇺🇿@Otabek
Ғолибларга 8 та икки қаватли коттедж, 8 та Таҳое ва 1 млн 600 минг дўллир соққа.
Ҳали кумуш ва бронза олганлар ҳам навбатда туришибди.
Шу совғалар қаторига Молия вазирига юрак оғриққа қарши дори ҳам қўшиб қўйинглар...
🇺🇿@Otabek
Ғолибларга атaлгaн совғалар...
Бокс залга бориб юрганимда уйдагилар фаол қаршилик кўрсатишган; "Бошингдан удар еявериб, нервный псих бўлиб қоласан" деб. За то ТАҲОЕлик бўлардим.
Боксни ташладим, аммо барибир "нервный психман" лекин афсуски ТАҲОЕ тугул ИХаё ҳанги эдийшин ҳам йўқ мана...
Уффф бир жойим шунақа ёняпти...