Шахсий блог(хабарлар маълум ташкилот позициясини билдирмайди). —Ҳуқуқий ахборотлар, таълим тизимига оид янгиликлар ва бошқа хабарлар ёритилиб борилади! Саволлар бўлса: @Javohir2954444
Адлия вазирлигидаги қоракўз бўлаларим хабар беряпти
—Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида мустақил изланувчилар учун қабул эълон қилинибди.
Унда Мустақил изланувчиликка қуйидаги ихтисосликлар бўйича қабул бор экан:
▪️ 05.01.09 – Ҳужжатшунослик. Архившунослик. Кутубхонашунослик.
▪️ 12.00.02 - Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи.
▪️ 12.00.03 - Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ.
Қуйидаги ҳужжатлар талаб этиларкан:
➖ олий таълим муассасасининг магистратура дипломи;
➖ камида 1 та мақола ва 2 та тезиснинг нусхалари ҳаволаси билан;
➖ қисқача биографик маълумотнома;
➖ иш жойидан тавсифнома.
Ҳужжатлар 2025 йилнинг 15 майига қадар қабул қилинаркан. Ҳужжатлар daraja.ilmiy.uz сайти орқали электрон қабул қилинаркан.
📞(71) 200 02 35 /
📞(71) 233 22 14
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
#Сўнгги_қўнғироқ_тадбирлари
➖ Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tomonidan "So‘nggi qo‘ng‘iroq" tadbirlarini yuqori saviyada tartibli o‘tkazish maqsadida tegishli tavsiyalar hamda namunaviy ssenariylar ishlab chiqildi.
✅ Ayni damda mazkur tavsiya va ssenariylar hududlardagi ta’lim tashkilotlariga yetkazildi.
⚡️Президент мактаблари имтиҳонларининг 1-босқичи математика фанидан, 2-босқичи эса фикрлаш қобилиятини аниқлаш ва инглиз тилидан бўлади
❓Президент мактабларига қайси синфга неча нафар ўқувчилар қабул қилинади?
➡️ Президент мактабларига ҳар йили 2 та 5-синфга 24 нафар ўқувчилар қабул қилинади.
❓Ўқувчи Республикадаги хоҳлаган Президент мактабига ҳужжат топшира оладими?
➡️ Ҳужжатлар фақат номзод ўқиётган умумтаълим муассасаси жойлашган ҳудуд (вилоят)даги Президент мактабига топширилади.
❓Президент мактабларига имтиҳонлар қайси фанлардан бўлиб ўтади?
➡️ Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 1-босқичи математика фанидан, 2-босқичи эса фикрлаш қобилиятини аниқлаш ва инглиз тилидан бўлиб ўтади.
☎️ Янада кўпроқ маълумотларни Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Call-маркази 1206 дан олишингиз мумкин.
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
#Диққат_лойиҳа
Қонун билан "михланяпти"
🔖Блогер – ўз аккаунтида ёки оммавий ҳамжамиятда ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа контентни, фойдаланувчилар муҳокама қилиши учун жойлаштирувчи шахс.
📋Инфлюенcер – онлайн-платформадаги ўз аккаунтида ёки оммавий ҳамжамиятда 10 мингдан ортиқ обуначига эга бўлган блогер.
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
—Бобой ҳам билгич.......
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабул қилиш июнь ойида бошланади
2025/2026-ўқув йили учун Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабул қилиш июн ойида онлайн тарзда — my.gov.uz ёки ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади.
Кириш имтиҳонлари 2025 йилнинг июль-август ойларида ўтказилади.
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
‼️Ҳурматли ўқитувчилар, ҳозир, йил якунида айни тозалаш, таъмирлаш ишлари вақтида, сизларга эслатма:
Мажбурий меҳнат учун Жиноят кодекси 148-2-моддасида жиноий жавобгарлик белгиланган‼️ Меҳнатга бирон-бир шаклда ма’мурий тарзда мажбурлаш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно, худди шундай қилмиш учун ма’мурий жазо (МЖТК 51-моддаси) қўлланилганидан кейин содир етилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 150 бараваригача (45 миллион со’мгача) миқдорда жарима ёки 2 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
‼️Бу маълумотни яқинларингизга ҳам имкон борича улашинг!
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Алимент пулида онанинг ҳаққи йўқ!
Оила кодексининг 90-моддасига биноан вояга етмаган болалар ўз ота-онасидан ва бошқа шахслардан қонунда назарда тутилган миқдорда ва тартибда таъминот олиш ҳуқуқига эга.
❗️Вояга етмаган болалар таъминоти учун олинган маблағ, пенсия, нафақа унинг отаси ёки онаси тасарруфида бўлиб, боланинг таъминоти, тарбияси ва таълим олиши учун сарфланиши керак.
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
❗️➡️Аттестация жараёнларини онлайн кузатиб бориш учун махсус сайт ишга туширилди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёнларини шаффоф ташкил этиш мақсадида тест синовларини тўғридан-тўғри эфир (реал вақт режимида) орқали кузатиб бориш имконияти яратилди.
Бугун, 12 май куни мазкур жараёнларда умумтаълим мактабларининг Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари иштирок этмоқдалар.
Жараёнларни қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин:
https://cams.uzedu.uz/
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Ўқувчининг баҳосига ота-она аралашса...
Ўқувчиларни баҳолаш жараёнига аралашган ёки таъсир кўрсатган шахслар учун маъмурий жавобгарлик мавжуд.
🟣Маъмурий жавогарлик тўғрисдаги кодекснинг 197-5-моддасига мувофиқ таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:
➡️ фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 7 бараваригача;
➡️ мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Юқори ҳароратда ишлаганлик учун қанча компенсация тўланади?
Ҳозир телефон қурилмам огоҳлантириш берди. Хўш, ташкилотдаги каттаконлар мазкур жараёнларга бефарқ қарамайдими?
—Тегишли ташкилотларни назоратга олишини истардим. Инсон қадри-я.....
Ҳарорат жуда юқори бўлганда (масалан, 40°C ва ундан ортиқ), бундай шароитда ишловчиларга қўшимча тўловлар ёки имтиёзлар белгиланиши мумкин. Бу масала Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва соғлиқни сақлаш меъёрларига асосан тартибга солиниши белгилаб ўтилган.
Асосий қонунчилик нормалари:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 215-моддасига мувофиқ:
Иш жойида зарарли омиллар (юқори ҳарорат ҳам шулар жумласидан) мавжуд бўлса, иш берувчи:
махсус кийим-бош ва ҳимоя воситаларини тақдим этиши;
иш вақти қисқартирилиши;
қўшимча ҳақ ёки компенсация тўлаши шарт.
Иш жойида рухсат этилган энг юқори ҳарорат чегараси белгиланган (одатда 28–30°C атрофида).
Бу меъёр ошган тақдирда, иш вақтини қисқартириш ёки ишни вақтинча тўхтатиш лозим бўлади.
Қуёшдан соя қилинадиган ҳудудлар;
Ичимлик суви;
Қисқа танаффуслар ва тиббий кўриклар назарда тутилиши керак.
—Президент сиёсатига қарши чиқманг!!!
ТАЪЛИМ – ТИЖОРАТ ЭМАС!
ПУЛ ЙИҒИМИ – ҚОНУНГА ХИЛОФ ҲАРАКАТ!
—Ҳаттоки, GPT мени тан олди. Сен қачон тан оласан мурғаккинам😎!
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
❗️Йўл ҳаракати қоидабузарликларни жарима баллари асосида баҳолаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (296-сон, 06.05.2025 й.) билан “Йўл ҳаракати қоидабузарликларни жарима баллари асосида баҳолаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
📋Низом транспорт воситасини бошқариш жараёнида йўл ҳаракати қоидабузарликларни содир этиш ҳолатларини жарима баллари асосида баҳолаш, жарима балларини ҳисоблаш, ҳисобланган жарима баллари бўйича мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
🔹Жарима баллари фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар бўйича қабул қилинган қарорлар асосида ҳисобланади.
📝Низомга кўра, жарима баллари ҳайдовчилар қоидабузарликларни биринчи марта содир этган кундан бошлаб, кейинги йил шу кунга қадар амалда ҳисобланади.
❇Жарима балларини ҳисоблаш даврида жарима баллари ўн икки баллга етмаса, тўпланган баллар кейинги жарима балларини ҳисоблаш даври учун ҳисобланишига йўл қўйилмайди.
✔️Жарима балларини ҳисоблаш тартиби:
▪️жарима баллари тизими "E-jarimaball" модули орқали инсон омилисиз автоматлаштирилган тартибда ҳисобланади;
▪️ҳайдовчилар ўзининг жарима баллари ҳақидаги маълумотларни исталган пайтда "E-jarimaball" тизими орқали олишлари мумкин;
▪️ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар саккиз баллга тенг бўлганда "SMS" хабар юбориш йўли билан огоҳлантирилади ;
▪️суд томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган деб топилса, жарима баллари ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Зам. ҳоким раддия берди...
Ижтимоий тармоқларида “Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборди” номли хабар тарқатилибди.
Зам. ҳокимни ўзи бу хабар юзасидан ёлғонлиги бўйича изох берибди.
Менимча, ёлғон хабарни тарқатганларни жавобгарликка тортиш керак. Давлат хизматчисини обрўсизлантириш учун ҳам жавобгарлик бор, қоракўзларим!
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
—Мазмунли сурат.....
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Илк бора таълим ташкилотида йирик ўлчамдаги «Эко-бурчак» ташкил этилди — ҚАРШИ ШАҲАР
— Мактабимиз ҳовлисида ташкил этилган “Эко бурчак” — бу нафақат тарбиявий, балки атроф-муҳитни асрашга қаратилган амалий ташаббусдир. Эко бурчакда турли хил чиқиндилар, хусусан пластик бутылкалар, целлофан халталар алоҳида жамланади ва қайта ишлашга йўналтирилади.
Нима учун эко бурчак муҳим?
♻️ Болаларда экологик маданиятни шакллантиради;
♻️ Табиатга эҳтиёткор муносабатни тарғиб қилади;
♻️ Пластик чиқиндиларнинг атроф-муҳитга зарари камаяди.
Бошқарма мулозими туман ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди
Полковник Руслан Темиров Кўкдала туман ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Яхши хуш хабар
Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025-йил 3-феврал кунидаги “Мактаб ўқувчилари ўртасида вилоят ҳокими кубоги учун “Мактаблар лигаси” спорт мусобақаларинининг 2-мавсумини ташкил этиш тўғрисида” 50-4-0-Қ/25-сонли қарор ижросини таминлаш мақсадида волейбол, стол тенниси ва енгил атлетика спорт турларидан умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида мусобақаларини вилоят финал босқичини ўтказиш юзасидан ЧОРА-ТАДБИРЛАР РEЖАСИ ишлаб чиқилди.
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Май, июнь ойлари
"очистка" ....
Тушларимда аён бўлишича, айрим бошқармаларда юқори лавозимда фаолият кўрсатган "ҳожи ака" лар янги лавозимга тайинланиши мумкин.
Нимаям деймиз, омадини берсин👏.
—Яхши бўлади дейишяптику.....
‼️КАДР ЕТАРЛИ БЎЛСА ҲАМ ДИРЕКТОР ЯНГИ ХОДИМ ОЛИШИ МУМКИНМИ?
✅Аввало, амалдаги ходимлар меҳнат шартномасига асосан, тўлиқ ставка иш билан таъминланиши лозим!
Чунки, Меҳнат кодексининг Меҳнат кодексининг 133-моддасига асосан меҳнат шартномасини ўзгартириш асослари белгиланган бўлиб, мазкур шартларни ўзгартириш, улар қайси тартибда белгиланган бўлса, худди шундай тартибда амалга оширилади.
Яъни, ходимнинг розилиги билан!
Ҳурматли ўқитувчилар, агар сиз бир ставкага ишга қабул қилинган бўлсангиз-у, сиз тўла дарс билан таъминланмай туриб, янги ўқитувчини ишга олиш қонунга зид.
Ярим ставкага қабул қилинган ўқитувчилар эса, бўш дарс ўрни бўлса, сиз, аввало меҳнат шартномангизни ўзгартириб, иш соатингизни кўпайтиришингиз мумкин. ✅
Мазкур тартибни бузган иш берувчиларга жавобгарлик мавжуд!
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунинг учун ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилинг, Ҳурматли ўқитувчилар!
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИСИ ҚАЙСИ ФАНЛАРДАН ДАРС БЕРИШИ МУМКИН⁉️
Бошланғич синф ўқитувчиси дипломида:
“Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” ихтисослиги берилган булса, улар умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида
“она тили”, “ўқиш”, “тарбия”, “математика”, “атрофимиздаги олам”, “табиатшунослик”, “тасвирий санъат”, “технология”, “жисмоний тарбия” фанларидан дарс бериши мумкин.
Синфда давомат кам бўлса, синф раҳбарлик тўлови ушлаб қолинадими?
❗️Бу ҳолатда педагогга синф раҳбарлик учун қўшимча тўловни ушлаб қолиш ноқонуний.
Биринчидан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасига мувофиқ, синф раҳбари синфдаги давоматни назорат қилиши, бу ҳақида ота-оналар билан боғланиб, келмаганлик сабабларини аниқлаши ва мактаб раҳбариятига ахборот киритиши керак.
Ушбу буйруқнинг 1-иловаси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғига асосан ММИБДЎнинг лавозим мажбуриятларидан бири бу синф раҳбарларининг фаолиятини ташкил этиш, ўқувчиларининг давоматларини назорат қилиш ҳисобланади.
📍Юқоридаги қоиданинг мазмунига кўра, синфдаги давомадни таъминлашга синф раҳбари жавобгар эмас. У давомадни ўз вақтида амалга ошириб, дарсга келмаган ўқувчилар ҳақида юқоридаги мажбуриятини бажариши кифоя.
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
⚡️Мактаб имтиҳонлари 26 майдан бошланади
Мактабларда дарслар жорий йилнинг 25-майига қадар давом этади. 9- ва 11-синфлар учун якуний имтиҳонлар жорий йилнинг 27-майидан 10-июнига қадар ташкил этилади.
Умумтаълим фанидан сертификати шунингдек, чет тили бўйича миллий ёки халқаро миқёсда тан олинган B1 ёки ундан юқори даражадаги сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳондан озод қилинади.
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz
Моддий ёрдам ажратиш ҳақида буйруқ чиқмаган бўлса, раҳбар ва бухгалтер чўнтагидан қайтариши керакми?
Бир ташкилотда ходимларга моддий ёрдам маблағлари ажратилган, бироқ бу бўйича ҳеч қандай буйруқ чиқмаган деб раҳбарга ва бош бухгалтерга айб қўйишаётган экан. Текширувчилар улардан моддий ёрдам маблағларини чўнтагидан тўлаб қўйишни талаб қилишаётган экан.
Лекин касаба уюшмаси қўмитасининг таклифи ва кадрлар бўлими бошлиғининг ёзма билдиришномаси бўлган.
Раҳбар кадрлар бўлими бошлиғи томонидан ходимларга моддий ёрдам ажратиш бўйича билдиришномага резолюция топшириғини ёзиб, бош бухгалтерга йўналтирган.
Мана шу ҳолатда текширувлар кўнгилларини бироз кенгроқ қилишлари керак деб ўйлайман.
Сабаби, на Меҳнат кодексида ва на бошқа қонунларда ходимларга моддий ёрдам пулларини ажратишда албатта буйруқ чиқариш шартлиги кўрсатиб ўтилмаган.
Тўғри, Меҳнат кодексининг 18-моддаси биринчи қисмида:
“иш берувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида муайян ходимга (ходимларга) ёки жамоага йўналтирилган ва бир марта қўлланилиш (ишга қабул қилиш, меҳнат шароитларини ўзгартириш, бошқа ишга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш, ходимга меҳнат таътили бериш, ходимга нисбатан интизомий жазо қўллаш, ходимларни рағбатлантириш тўғрисидаги ва бошқа буйруқлар) учун мўлжалланган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар — буйруқлар, фармойишлар, қарорлар (бундан буён матнда буйруқлар деб юритилади) қабул қилиши мумкин” дейилган.
Айрим директорлардан ҳам талаб ҳам илтимос бўларди!
❗️Биламиз, умуман пул йиғими бўйича ходимларингиз, ўринбосарлар ёки бошқа "ветка"га топшириқ бермагансизлар!
❗️Биламиз, коррупция қилмагансизлар!
Биламиз...проста арқон узун ташланган.... Фақат инсоф билан. Йиғиладиган пулларни ҳаммаси синф таъмирига сарф этилмаслигини Насриддин Афанди ҳам билади.
❗️Жиғилдон учун вақти келиб жавоб беришни, Президент сиёсатига қарши иш қилинмаслигини, келажак авлод тақдири Сизларни қўлингизда эканлигини яна бир бор эслатмоқчиман.
—Гап эгасини топади(пост маълум бир шахс учун ёзилмаган)Читать полностью…
Президент маслаҳатчиси ўринбосари «Уч авлод учрашуви»да иштирок этди
➡️Қамаши туманида “Уч авлод учрашуви – ўтмишдан сабоқ, бугундан ибрат, эртанги кунга умид” мавзусида кенг қамровли маънавий-маърифий ва маданий тадбир ташкил этилди.
➖Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев, Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов иштирок этди.
Мазкур учрашув уч авлод вакилларини – нуронийлар, ўрта авлод вакиллари ва ёшларни бир жойда жамлаб, тарихий хотира, миллий қадриятлар, замонавий ислоҳотлар ва келажак авлод тарбияси борасида очиқ мулоқот тарзида ўтказилди.
Президент уруш фахрийсини орзусини армон қилмади....
—Уруш фахрийсини орзусини эшитган Президентимизнинг вилоятдаги вакили - Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов бу ҳақда Президентга маълум қилган.
Рўзибой бобо дунёдаги энг кекса учувчи йўловчи сифатида “Гиннес” рекордлар китобига киритилиши мумкин экан.
Ҳамма каттаконларга тегишли лавҳа...
Сени бу ерга халқ ишониб қўйган, қоракўзгинам!
— Вилоят «каттакон» лари....
(Хотира муқаддас).
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz