rasmiykanal_uz | Unsorted

Telegram-канал rasmiykanal_uz - RASMIY.UZ | Официальные новости

20822

Шахсий блог(хабарлар маълум ташкилот позициясини билдирмайди). —Ҳуқуқий ахборотлар, таълим тизимига оид янгиликлар ва бошқа хабарлар ёритилиб борилади! Саволлар бўлса: @Javohir2954444

Subscribe to a channel

RASMIY.UZ | Официальные новости

Сузиш машғулотидаги энг биринчи дарс, оғизни беркитиб харакатда давом этишдир.

—Мана шу қоида хаётдаги барча ишларда хам мухим ўрин тутади, қоракўзларим!

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

Кафилликни бекор қилиш мумкинми ❓

Пленум қарорининг 35-бандига кўра кафилликнинг бекор бўлиш асослари қуйидагилар ҳисобланади:

➖ кафиллик билан таъминланган асосий мажбуриятнинг бекор бўлиши;

➖ кафиллик билан таъминланган асосий мажбурият кафилнинг розилигисиз жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилиши;

➖ башарти, кафил янги қарздор учун жавобгар бўлиш ҳақида кредиторга розилик бермаган бўлса, кафиллик билан таъминланган асосий мажбурият бўйича қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши;

➖ кредиторнинг қарздор ёки кафил таклиф этган тегишли ижрони қабул қилишдан бош тортиши;

➖ кафиллик берилган (ёки қонун билан белгиланган) муддатнинг ўтиши, агар кредитор шу муддат ичида кафилга даъво қўзғатмаган бўлса (ФКнинг 298-моддаси).

✅ Демак, ушбу асослардан бири сизда мавжуд бўлса кафиллик шартномасини бекор қилиш учун фуқаролик судига мурожаат қилинг.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

—Агар қуйлар гапирганда 😁.
Борми оғриқ😆....

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

O‘zbek futboli tarix yozmoqda. Lekin bu tarix orqasida faqat sport emas — davlat siyosati, tizimli yondashuv va shaxsan Prezident e’tibori turibdi.

Shavkat Mirziyoyevning o‘yindan keyin yarim tunda stadionga borib, yigitlarni tabriklagani — bu yoshlarimizga nisbatan yangi davr munosabatining yaqqol isboti.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

Ҳайитда ҳам ўзини кўрсатмаган, хабар ҳам олмаган яқинларга жўнатворинглар, қоракўзларим😊!

Ҳеч бўлмаганда шунақа байрамларда кўришиб турайлик!..

Керакли жойларга юбориб қўйинг.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

⚡️ Кредит-ахборот таҳлилий маркази” томонидан янги, хавфсизликка қаратилган хизмат жорий қилинди.

Унга кўра 2025 йил 6 июндан бошлаб энди сиз шахсан истамасангиз – ҳеч қандай банк, ҳеч қандай МҚК сизнинг номингизга кредит бера олмайди.

Қандай қилиб? Сиз оддий электрон ариза орқали ўзингизни “кредит тақиқланганлар рўйхати”га киритасиз. Шу билан – номингизга кредит расмийлаштириш автоматик равишда блокланади.

Хизмат мутлақо бепул
portal.infokredit.uz/login ҳавола орқали амалга оширилади

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

❗️ Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Эртага 6 июнь, жума — Қурбон ҳайитининг биринчи куни, яъни ишланмайдиган байрам.

Демак, бугун ишга чиққан ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишга ҳақли.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

❗️Ойликнинг ярми кредитга кетмоқда

Ўзбекистонликлар кредит юки остида.

📊2024 йилда аҳолининг ўртача қарз юки ойлик даромаднинг 34% ни ташкил этди.

Банкдан кредит олганларнинг 40% қисми ойлик даромадининг ярмидан кўпини қарз тўловига сарфламоқда.

Ипотека кредити борларда қарз юки – 65%, aвтокредит борларда эса – 61% ни ташкил этмоқда.

Бу кўрсаткичлар молиявий барқарорлик ва аҳолининг қарзга боғлиқлик даражаси ошиб бораётганини кўрсатмоқда.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

⚡️2025 йил 1 августдан педагоглар қуйидагича оширилган миқдорда ойлик маош оладилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги 02.06.2025 йилдаги ПФ-91-сон фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 августдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилди.

Фармонга мувофиқ педагоглар 1 августдан қуйидагича оширилган миқдорда ойлик маош оладилар:

Мактаб директори:

• 5 млн 166 минг 485 сўм (400 ўқувчигача);
• 5 млн 516 минг 559 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 849 минг 691 сўм (881-1600 ўқувчигача);
• 6 млн 187 минг 933 сўм (1600дан ортиқ);
Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ)   
• 4 млн 825 минг 345 сўм (400 ўқувчигача);
• 5 млн 166 минг 485 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 516 минг 559 сўм  (881 -1600 ўқувчигача);
• 5 млн 849 минг 691 сўм (1600дан ортиқ);
Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
• 1 млн 957 минг 858 сўм (400 ўқувчигача);
• 2 млн 233 минг 302 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 2 млн 322 минг 127 сўм (881 -1600 ўқувчигача);
• 2 млн 515 минг 091 сўм (1600дан ортиқ);
Психологлар:
• Олий маълумотли психолог – 3 млн 356 минг 916 сўм;
• Иккинчи тоифали психолог – 3 млн 594 минг 851 сўм;
Биринчи тоифали психолог – 3 млн 838 минг 851 сўм;
Олий тоифали психолог – 4 млн 72 минг 508 сўм;
Ўқитувчилар:
• Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 млн 468 минг 585 сўм;
Олий маълумотли ўқитувчи – 3 млн 729 минг 906 сўм;
Иккинчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 175 минг 834 сўм;
Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 653 минг 151 сўм;
Олий тоифали ўқитувчи – 5 млн 142 минг 053 сўм;
Кадрлар бўйича менежер:
1 млн 758 минг 372 сўм;


Кутубхона мудири:
Ўрта махсус маълумотли – 2 млн 349 минг 447 сўм;
Олий маълумотли – 2 млн 563 минг 442 сўм;
Кутубхоначи:
• Ўрта махсус маълумотли – 2 млн 37 минг 317 сўм;
• Олий маълумотли – 2 млн 144 минг 548 сўм.
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

Агар шахс номига ер ажратиш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса-да, у расмий давлат рўйхатидан (кадастр ҳужжатлари) ўтмаган бўлса, ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарор юридик кучга эга бўлса ҳам, у шахснинг мулкий ҳуқуқини автоматик равишда таъминламайди.

Яъни, ерга бўлган ҳуқуқ фақат қарор билан эмас, балки унинг расмий рўйхатдан ўтиши — давлат кадастрига киритилиши билан мустаҳкамланади - суд қароридан

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

—Исмини айтяпти, хайрли кун қоракўзларим😄🖐)

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

Энди Қарши шаҳридаги автошкола орқали хайдовчилик гувоҳномаси олиш жуда осон. Шароитлар эса етарли.

Локация

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

—Қизни онаси жиртилламасинакан😜!

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

#ТАЪЗИЯ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ўктам Садиннинг вафоти муносабати билан ижод аҳли ва кенг жамоатчилик марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор қилади.

—Яхши инсон эди. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин!

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

—Мляяяя, наҳотки😁........

Микроқарзларга чекловлар киритилиши мумкин — Марказий банк янги таклифлар берди

Марказий банк томонидан 2024 йил молиявий барқарорлик бўйича ҳисоботда микроқарзлар бўйича қатор таклифлар билдирилди. Унга кўра:

Микроқарз олиш учун энг кам даромад талаб қилиниши мумкин. Яъни, шахс микроқарз олишни истаса, унинг ойлик даромади маълум бир минимал миқдордан кам бўлмаслиги шарт қилиб белгиланиши мумкин. Бу сумма аҳолининг минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб аниқланади.

Қарзнинг максимал миқдори ҳам чекланиши мумкин. Яъни, бир киши олиши мумкин бўлган микроқарз суммаси унинг йиллик даромадига нисбатан чегараланади (буни молияда LTI — Loan to Income дейишади). Масалан, йиллик даромади 36 млн сўм бўлган киши 36 млн сўмдан кўп микроқарз ололмаслиги мумкин.

Қарз юки бўйича истиснолар микроқарзларга тааллуқли бўлмайди. Марказий банк банкларга микроқарз беришда қарз юки кўрсаткичини инобатга олмасликка рухсат бермасликни таклиф қилмоқда. Бу — мижоз ойлик тўловни уддалай оладими-йўқми, аниқ ҳисоблаб, шунга қараб қарз бериш дегани.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

Кўп йиллик иш стажи учун бериладиган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили қандай ходимларга берилади?

Меҳнат кодексининг 220-моддасида Ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилади деб ёзилган яъни бу ерда айнан ходим узликсиз битта ташкилотда ёки ташкилотнинг тармоқларида ишласин деган қоида мавжуд эмас. Масалан, ходим 10 йил бир ташкилотда ишлаб ножўя хатти харакати сабабли ишдан бўшади, бироқ 2 йилдан сўнг яна шу ишхонага ёки ишхонанинг бирон тармоғига ишга кирди ва бу ходимга ҳам бемалол МКнинг 220-моддасини қўллаган ҳолада 4 кунлик стаж учун узайтирилган таътил берилиши тўғри.

Меҳнат кодексининг 226-моддасига асосан Ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаб чиқариш тартиби белгиланган. Унга кўра, Ҳар йилги асосий меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига қуйидагилар киритилмайди:ходим узрли сабабларсиз ишда бўлмаган вақт;

👉 ходим ишдан четлаштирилган даврлар, бундан ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
👉 ушбу Кодекс 405-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти.
👉 Зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги, шунингдек ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилларини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига фақат мазкур шароитларда ҳақиқатда ишлаб берилган вақт киритилади.

Масалан, Ходим ташкилотда 3 йил ишлади ва 2 йил бола парваришлаш таътилида бўлди. Бу ходимга қўшимча 2 кунлик таътил бериб бўлмайди чунки, МКнинг 226-моддасида болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига киритилмаган.


———
Рустамов_БЛОГ
@Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

#Кадровик
Таътил масаласида ўриндош ҳодим ва соатбай ҳодимнинг нима фарқи бор?

Фарқи шундаки, ўриндош ҳодимга меҳнат таътили пули тўланади. (Асос: ВМҚ 297 )

Соатбай ҳодимга меҳнат таътили пули тўланмайди сабаби ойлигининг ичида қўшиб ҳисобланган бўлади. (Асос: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4 апрелдаги 4-қ/қ-сон ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 2 апрелдаги 3-мҳ-сон қарори)

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

Эшакфурушларга жазо белгиланди

Нурафшонда яшовчи эшакфуруш ўндан ортиқ эшакни сўйиб, гўштини сотиш билан шуғулланган. У 200 кг эшак гўштини Тошкентдаги фуқарога килограммини 20 минг сўмдан сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинган.

Тошкентдаги харидор эса 193 кг эшак гўштини 3,8 миллион сўмга сотиб олаётган пайтда ушланган. Унинг яшаш манзилидан қўшимча 60 кг келиб чиқиши номаълум гўшт топилган. Бу гўшт Паркентдаги сомсахоналардан бирида сомса тайёрлаш учун ишлатилган.

Судда икки нафар эшакфуруш 2 йилга кесилди, учинчиси эса 3 йил 8 ой 15 кунга озодликни чеклаш жазоси олди.

PS. Енгил жазо берилгандек кўриняпти.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

Афсуски.....

— Мактаб ёпилган. Ҳамма эрталабдан то кечгача, худонинг берган куни, пахта даласида.Сочларимиз мажбуран калга олинган. Устимизда эски йиртиқ, ямалган кийимлар.Бир-биримиздан озғин, таппидек қорайиб кетган қишлоқ болаларимиз.Пахта тераяпмиз.Қўлларим аллақачон совуқдан ёрилиб кетган. Чидаб бўлмас даражада ачишаяпти.

Пахта тирнавериб, қонаб кетган бармоқларимни ора-орада ялаб қўяяпман, оғриқни босиш учун.Ҳали анча ёш бўлсам-да, болаликдан асар ҳам қолмаган. Шу десангиз, ўйинқароқ, шўх-шодон давр каминани анча эрта тарк этган.Бочкага солинган шавла, 2 бурдадан буханка нон ва челакдаги совуб қолган чойдан беришди.Қоринни амаллаб тўйғаздик-да, яна далага чиқиб кетдик.

Б.А.
07.06.2025
Расм СИ ёрдамида ишланди.


———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

#Кадровик
Меҳнат таътили пули қачон тўланиши керак?


Меҳнат кодексининг 233-моддасига аосан Ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

Кечикса компенсация тўланадими?

Албатта тўланиши керак. Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан Иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

Оврупо манзаралари. Май 2025.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

—Маошлар 10 фоизга оширилгандан сўғин, менинг реакциям😅!

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

Фермерларнинг кредит тўловларини тўлаш кечиктирилди

Тижорат вакиллари омборларида вақтинча сақлашга қабул қилинган буғдой биржа савдоларига ойма-ой график асосида қўйилишини инобатга олиб:

👉 2024 йил ҳосили учун буғдой етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратилган кредитларни қайтариш муддати, истисно тариқасида, 2025 йил 1 сентябрга қадар;

👉 2025 йил ҳосили учун буғдой етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратилган кредитларни қайтариш муддати, истисно тариқасида, 2026 йил 1 апрелга қадар узайтирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.05.2025 йилдаги 345-сон

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

Меҳнат таътили даврида ойлик ошса, қандай ҳисоб-китоб қилинади?

Амалдаги тартибга кўра, ҳа – қайта ҳисобланиши керак. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарорига илова қилинган низомга биноан, ходим меҳнат таътилида бўлган даврида тариф ставкалари ёки лавозим маошлари оширилган бўлса, таътил пули қайта ҳисоблаб чиқилади.

Бунда ҳисоб-китоб қуйидаги тартибда амалга оширилади, иш ҳақи оширилган санадан бошлаб таътил тугаган кунигача бўлган иш кунлари сонига мутаносиб тарзда ўртача иш ҳақи қайта ҳисобланади. Яъни фақат ойлик ошган кундан кейинги таътил кунлари янгиланган ставка бўйича ҳисобга олинади.

Масалан, агар бир ходим 1 июлдан таътилга чиққан бўлиб, 5 июлдан бошлаб ташкилотда ойликлар оширилган бўлса, 1–4 июль кунлари эски тариф бўйича, 5 июлдан бошлаб эса янги тариф бўйича таътил пули ҳисобланади.

Бу қоидага кўра ходимлар, ҳатто таътил вақтида бўлишса ҳам, ойликдаги ўсишдан фойда олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

"Eng yaxshi Axborot xizmati" tanlovida ishtirok etayotgan Qashqadaryo viloyati hokimligi Matbuot xizmatiga OVOZ BERING! 👇

/channel/Rasmiy_xabarlar_Official/52190

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

❗️Жарима балларини ҳисоблаш тизими ишга тушди. Энди ҳайдовчилар жарима баллари тўғрисидаги маълумотларни "Safe ROAD YHXX" иловаси орқали кузатиб боришлари мумкин.

Юқоридаги 3 та расмда қайси ҳуқуқбузарлик учун қанча жарима бали ҳисобланиши келтирилган. Сақлаб қўйинг, балки фойдаси тегар.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

Ўқитувчиларнинг таътил пулини ҳисоблашда яна хатоликлар бўлмоқда-ми?

Савол: Ассалому алейкум. Мен мактаб укитувчисиман. Укитувчиларга отпускной пуллар кандай хисобланади? Йил давомида ишлаган иш хакки, мукофотлар, устамалар, дафтар текшириш, синф рахбарлиги учун , хаммаси инобатга олинадими?
Барчамизга маълумки, ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади (МК 233-м.)

Ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш учун ходимга ҳисобланган иш ҳақининг таркибига солиқ тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган, солиқ солиниши лозим бўлган, иш берувчи томонидан ҳақиқатда тўланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар киритилади (МК 257-м, 2-қ).

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг барча тизимларидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги ўн икки календарь ой учун ходимга ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида белгиланади.

📍Яъни йил давомида ишлаган иш хакики, мукофотлар, устамалар, дафтар текшириш, синф раҳбарлиги учун тўланган пулларнинг барчаси меҳнат таътилини пулини ҳисоблашда инобатга олинади. Чунки ўқитувчи бу пулларни олганда даромад солиғи тўлайди.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

❗️Вазирлик ва идораларнинг вилоятдаги бошқарма ҳамда бўлимларининг телеграм саҳифаларини кузатиб боринг!

Вилоят прокуратураси - телеграм,

Ички ишлар бошқармаси - телеграм,

Солиқ бошқармаси - телеграм,

Адлия бошқармаси - телеграм,

ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси - телеграм,

Вилоят судлари - телеграм,

Мажбурий ижро бюроси бошқармаси - телеграм,

Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси - телеграм,

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси - телеграм,

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи - телеграм,

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси - телеграм,

Олий таълим фан ва инновациялар бошқармаси - телеграм,

Соғлиқни сақлаш бошқармаси - телеграм,

Санэпидқўмита Қашқадарё вилояти бошқармаси - телеграм,

Вилоят Спорт бошқармаси - телеграм,

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси - телеграм,

Оила ва хотин-қизлар бошқармаси - телеграм,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқармаси - телеграм,

ЎМИ вилоят вакиллиги - телеграм,

Маданият бошқармаси - телеграм,

Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими - телеграм,

Туризм бошқармаси - телеграм,

Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси - телеграм,

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқармаси - телеграм,

Савдо-саноат палатаси бошқармаси - телеграм,

Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси - телеграм,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси - телеграм,

Вилоят бўйича Ташқи меҳнат миграцияси - телеграм,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят бошқармаси - телеграм,

Давлат кадастрлари палатаси бошқармаси - телеграм,

ДавАктив бошқармаси - телеграм,

Автомобил йўллари бош бошқармаси - телеграм,

"Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари" АЖ - телеграм,

"Ҳудудгаз Қашқадарё" ГТФ - телеграм,

"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ - телеграм,

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳудудий шўбаси - телеграм,

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси - телеграм,

Транспорт бошқармаси - телеграм,

Қашқадарё телеканали - телеграм,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси - телеграм,

Қарши халқаро аэропорти - телеграм,

Қарши минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси - телеграм.

Статистика бошқармаси - телеграм.


———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

❗️Раҳбарларга. Қурбон ҳайити интизомий жазоларни ечиш учун айни муддао. Бу ходимларга яхши рағбат бўлади.

Меҳнат кодексининг 315-моддасига асосан иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Агар ходимга интизомий жазо қўлланилганига бир йил тўлмаган бўлса, бу ҳолатда ушбу жазо амалда бўлиб турибди. Бу ҳолатда интизомий жазони муддатидан аввал олиб ташлаш мумкин, бунинг учун иш берувчи томонидан “ходимга қўлланилган интизомий жазони муддатидан аввал олиб ташлаш тўғрисида” буйруқ расмийлаштирилиши керак.

Юқоридаги моддага эътибор берган бўлсангиз, интизомий жазо иш берувчининг ўзини ташаббуси билан, ўша ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёхуд ходимнинг раҳбари илтимосномасига кўра муддатидан аввал олиб ташланиши мумкин.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…

RASMIY.UZ | Официальные новости

Қурбон Ҳайити яқин байрам пули барчага берилиши керакми?

Меҳнат кодексининг 246-моддасига асосан Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимлари, шу жумладан тариф ставкалари, маошлар, компенсация хусусиятига эга қўшимча тўловлар ва устамалар, шу жумладан нормал шароитлардан четга чиқувчи шароитлардаги иш учун шундай қўшимча тўловлар ҳамда устамалар миқдорлари, рағбатлантирувчи хусусиятга эга қўшимча тўловлар ва устамалар тизимлари ҳамда мукофотлаш тизимлари жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатларда, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ меҳнат шартномасида белгиланади.

Яъни байрам пули масалалари ҳар бир корхонанинг ўз ички жамоа шартномасида ёки бошқа локал ҳужжатида назарда тутилади. Мазкур ҳужжатларда агар байрам кунлари ходимлар рағбатлантирилиши лозимлиги белгиланган бўлса, ходимларга байрам пули берилиши керак.

Байрам пули агар берилса, миқдори қанча бўлади? Одатда унинг миқдори жамоа шартномасида Базавий ҳисоблаш миқдорига ёки ходимларнинг лавозим маошига боғлаб қўйилади. Масалан жамоа шартномасида ходимлар Қурбон ҳайитида БҲМСнинг 2 баробари миқдорида рағбатлантирилади дейилган бўлса, ходимлар 680 минг сўмдан рағбатлантирилиши керак.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel