yurist_xizmati | Unsorted

Telegram-канал yurist_xizmati - Юрист Хизмати | Расмий канал

116522

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади. Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин. Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Subscribe to a channel

Юрист Хизмати | Расмий канал

Ta'lim sohasida ishlaysizmi? Unda @xalqtaliminfo sahifasini albatta kuzatib boring

Ta'limga oid rasmiy va ishonchli xabarlardan birinchi bo'lib xabardor bo'lishni istasangiz, @xalqtaliminfo kanaliga hoziroq ulanib oling.

Ushbu kanalda pedagoglar tomonidan yuborilgan barcha muammoli savollarga "So'ragan edingiz" rukni ostida batafsil javob berib borilmoqda:

➖Attestatsiyadan o‘tolmagan o‘qituvchini ishdan bo‘shattirib, uning darslarini olsa bo‘ladimi?

O‘qituvchilarga qachondan boshlab 70 foizlik ustama to‘lash boshlanadi?

Maktab o‘qituvchilarining haftalik yuklamasi kamaytirildimi?

Ayrim xorijiy til o‘qituvchilari ishdan bo'shatiladimi?

Attestatsiyadan yiqilgan rahbar xodimlar ishdan bo‘shatilmaydimi?

Ta'limga oid eng so'nggi qabul qilingan normativ hujjatlar mazmuni ham aynan shu kanalda sharhlab boriladi.

Barcha ta’lim tizimi xodimlariga ushbu kanalni kuzatib borishni tavsiya qilamiz.

👉@XALQTALIMINFO

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Декретда бўлган ёки декртетдан қайтган ходим устамага даъвогарлик қилоладими?

@Yurist_Xizmati 5210-савол:

Assalom aleykum maktabda oqituvchi bolib ishlayman,fevral oyida dekretga chiqtim, iyun oyida dekretim tugap ishga chiqtim savolim shundan iborat ustamaga davogarlik qilsam boladimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 20-бандига кўра педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар:
➖ тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига;
➖ синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга;
➖ тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига;
➖ ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.


Низомнинг 21 – бандига кўра умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

💁‍♂ Энди қаранг! Меҳнат кодекси 202-моддасига кўра ходимга дам олиш учун эмас, балки бошқа мақсадларда бериладиган, ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этиш даврлари дам олиш вақтига кирмайди. Бундай даврлар жумласига ижтимоий таътиллар: ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, болани парваришлаш таътиллари, ўқув таътиллари ва ижодий таътиллар киради.

Яъни бу даврда ходим ишдан озод бўлади лекин иш берувчи билан меҳнат муносабатлари сақланиб қолади.

🙅‍♂️ Айнан шу қоидага кўра сиздаги вазиятда сизнинг устама учун ҳужжат топшириш ёки устама тайинлаш даврида деркетда бўлишингиз сизга устама тайинламаслик учун асос бўлмайди.

❗️Низом 21-бандига мувофиқ сизга 2024/2025 ўқув йилидаги натижаларингизни ҳисобга олган ҳолда 2025/2026 ўқув йили учун устама тайинлаш мумкин.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Kuzgi attestatsiya uchun murojaat yuborish 1 avgustdan boshlanadi

2025-yil 1-avgust kuni
Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tomonidan joriy yilning avgust-dekabr oylarida oʻtkaziladigan malaka test sinovlarida ishtirok etish uchun roʻyxatdan oʻtish va murojaat yuborish boshlanadi.

👉 Murojaatlar 2025-yil 1-oktabr (shu kuni ham)ga qadar:

➖ Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining pedkadr.uzedu.uz platformasi;
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali;
➖ Davlat xizmatlari markazlari orqali qabul qilinadi.


Eslatib oʻtamiz: joriy yil avgust-dekabr oylarida oʻtkaziladigan malaka toifa sinovlari ayni vaqtda Vazir jamgʻarmasidan har oylik ustama olish uchun hamda "Yil oʻqituvchisi" tanlovining birinchi bosqich saralash sinovi ham hisoblanadi.

Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi

✉️ Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️1 августдан жарималар миқдори ҳам ошади

Энг оммабоп жарималар миқдори қуйидагича бўлади:

📌 Камар тақмаслик – 206 000 сўм;
📌 Техник кўрик ёки дори қутиси бўлмаслик – 206 000 сўм;
📌 Ҳужжатсиз ҳайдаш – 412 000 сўм;
📌 Суғуртасиз машина бошқариш – 412 000 сўм;
📌 Светафорнинг қизил чироғида ўтиш – 824 000 сўм;
📌 Нотўғри парковка – 824 000 сўм;
📌 Телефонда гаплашиш – 1 236 000 сўм;
📌 Автомобилни давлат рақамисиз бошқариш – 20 060 000 сўм;
📌 Тезлик (+20 км/соат) – 412 000 сўм;
📌 Қарама-қарши йўлда ҳайдаш – 4 120 000 сўм;
📌 Маст ҳолатда машина ҳайдаш – 10 300 000 сўмгача ёки 3 йилгача дисквалификация;
📌 Рухсатсиз тонировка – 10 300 000 сўм.

Шопирларга юборинг ↗️

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

ИИБ ҳодими хатоси учун унинг устидан шикоят қилиб моддий ва маънавий зарарни ундирса бўладими?

@Yurist_Xizmati 5209-савол:

Ассалом алейкум! Мени саволим шундай ииб ходими йулда кетаётганимда мени тухтатиб ичгансиз деб 01 килиб утказишди лекин судда экспертиза хулосаси билан мени ичмаган деб топди ва мени оклов килишди мошинам 20 кун жарима майдончасига ёпилган эди энди мен ииб ходими устида шикоят килиб  моддий манавий зарарни коплатиб олсам буладими? Канча суммагача моддий манавий  зарарни ундириб олишим мумкин чегараланган бирор бир сумма борми


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Албатта бу ҳолатда сиз бемалол зарарни ундиришга ҳақлисиз.

Қаранг! Фуқаролик кодексининг 990-моддасига кўра давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонунга хилоф қарорлари натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар, улар мансабдор шахсларининг айбидан қатъи назар, суднинг қарори асосида қопланиши лозим.

☝️Айнан шу қоида сиздаги вазиятда ИИБ ходимининг ҳаракатлари натижасида ўзингизга етказилган зарарни ундириш ҳуқуқини беради.

➡️Энди қаранг! Маънавий тазйиқ масаласига келсак,
Олий Суд Пленумининг 2000-йил 28-апрелдаги 7-сон “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 2-бандига асосан маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати (ҳаракатсизлик) оқибатида у бошидан кечирган (ўтказган) маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик ва бошқа) азоблар тушунилади.
Фуқаролик кодексининг 1021-моддасига биноан, маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади.


💁‍♂ Шунингдек, Маънавий зарар пул билан қопланади. Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади. Зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим.

Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан баҳоланади. Маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъи назар қопланади.

Бу масалада фуқаролик судига зарарни қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш бўйича даъво аризаси билан мурожаат қилиш керак.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

В2 даражадаги сертификатга эга бўлмаган хорижий тиллар ўқитувчилари ишдан бўшатилиши керакми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сон қарорининг 9-бандида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги кўрсатилган.

Демак, 2022 йил сентябрдан кейин ишга янги қабул қилинган хорижий тиллар ўқитувчисида камида B2 сертификати бўлмаса ҳамда ушбу ўқитувчи имтиҳон топшириб, ушбу сертификатни олмаса, Меҳнат кодексининг 168-моддаси биринчи қисми 4-бандига асосан (ишга қабул қилишга доир белгиланган қоидаларнинг бузилганлиги, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этиш имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса) меҳнат шартномаси бекор қилиниши қонуний бўлади.

Ушбу Қарорда янги ишга қабул қилинаётган талабгор ҳақида кўрсатилган, лекин мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингандан олдин ишга қабул қилинган ўқитувчиларни ушбу асосга кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш ноқонуний ҳисобланади.

Бу олдиндан ишлаб келаётган хорижий тил ўқитувчиларини B2 даражадаги сертификатга эга бўлмасдан бемалол ишлаши мумкин дегани эмас.

Юқоридаги Қарорда 2025/2026 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги кўрсатилган бўлиб, лекин бу ҳам 2025/2026 ўқув йилига қадар сертификатга эга бўлмаган ўқитувчиларни меҳнат шартномасини бекор қилиш керак дегани эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси”га кўра хорижий тил бўйича камида B2 даражадаги сертификатга эга бўлган хорижий тил ўқитувчилари 2025 йилда 40 фоиз, 2030 йилгача 100 фоиз бўлиши мақсадли кўрсаткич сифатида белгиланган.

Сертификатга эга бўлмаган ўқитувчиларни тақдири ҳақидаги тафсилотларни яна давом эттирамиз.

Лазиз Қаршиев Бандлик вазирлиги ходими

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️1 августдан педагоглар қуйидагича оширилган миқдорда ойлик маош оладилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги 02.06.2025 йилдаги ПФ-91-сон фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 августдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилди.

🔹Фармонга мувофиқ, педагоглар 2025 йил 1 августдан қуйидагича оширилган миқдорда ойлик маош оладилар:

Мактаб директори:

• 5 млн 166 минг 485 сўм (400 ўқувчигача);
• 5 млн 516 минг 559 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 849 минг 691 сўм (881-1600 ўқувчигача);
• 6 млн 187 минг 933 сўм (1600дан ортиқ);


Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ)   
• 4 млн 825 минг 345 сўм (400 ўқувчигача);
• 5 млн 166 минг 485 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 516 минг 559 сўм  (881 -1600 ўқувчигача);
• 5 млн 849 минг 691 сўм (1600дан ортиқ);


Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
• 1 млн 957 минг 858 сўм (400 ўқувчигача);
• 2 млн 233 минг 302 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 2 млн 322 минг 127 сўм (881 -1600 ўқувчигача);
• 2 млн 515 минг 091 сўм (1600дан ортиқ);


Психологлар:
• Олий маълумотли психолог – 3 млн 356 минг 916 сўм;
• Иккинчи тоифали психолог – 3 млн 594 минг 851 сўм;
Биринчи тоифали психолог – 3 млн 838 минг 851 сўм;
Олий тоифали психолог – 4 млн 72 минг 508 сўм;


Ўқитувчилар:
• Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 млн 468 минг 585 сўм;
Олий маълумотли ўқитувчи – 3 млн 729 минг 906 сўм;
Иккинчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 175 минг 834 сўм;
Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 653 минг 151 сўм;
Олий тоифали ўқитувчи – 5 млн 142 минг 053 сўм;

Кадрлар бўйича менежер:
1 млн 758 минг 372 сўм;


Кутубхона мудири:
Ўрта махсус маълумотли – 2 млн 349 минг 447 сўм;
Олий маълумотли – 2 млн 563 минг 442 сўм;


✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️1 августдан Мактабгача таълим ходимлари қуйидагича оширилган миқдорда ойлик маош оладилар

Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, Мактабгача таълим ходимларининг ойлик маошлари 2025 йил 1 августдан 10 фоизга оширилди:

🤩Директор:

I гуруҳ – 3 млн 498 минг 965 сўм;
II гуруҳ – 3 млн 260 минг 851 сўм;


🤩Тил ўқитувчилари, ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед, давлат мактабгача таълим ташкилоти ўқитувчиси:
• Ўрта махсус маълумотли – 2 млн 362 минг 464 сўм;
• Олий маълумотли – 3 млн 729 минг 906 сўм;
• Иккинчи тоифали – 4 млн 175 минг 834 сўм;
• Биринчи тоифали – 4 млн 653 минг 151 сўм;
• Олий тоифали – 5 млн 142 минг 53 сўм;


🤩 Олий маълумотли тайёргарлик (5 ёшдан 6-7 ёшгача) гуруҳи тарбиуашилари:
• Ўрта махсус маълумотли – 2 млн 362 минг 464 сўм;
• Олий маълумотли – 3 млн 729 минг 906 сўм;
• Иккинчи тоифали – 4 млн 175 минг 834 сўм;
• Биринчи тоифали – 4 млн 653 минг 151 сўм;
• Олий тоифали – 5 млн 142 минг 53 сўм;


🤩Тарбиячи методист, тарбиячи:
• Ўрта махсус маълумотли – 2 млн 181 минг 469 сўм;
• Олий маълумотли – 3 млн 729 минг 906 сўм;
• Иккинчи тоифали – 4 млн 175 минг 834 сўм;
• Биринчи тоифали – 4 млн 653 минг 151 сўм;
• Олий тоифали – 5 млн 142 минг 53 сўм;


🤩Психологлар:
• Ўрта махсус маълумотли – 2 млн 362 минг 464 сўм;
• Олий маълумотли – 3 млн 390 минг 824 сўм;
• Иккинчи тоифали – 3 млн 631 минг 163 сўм;
• Биринчи тоифали – 3 млн 877 минг 630 сўм;
• Олий тоифали – 4 млн 113 минг 643 сўм;


🤩Мусиқа ходими, хореограф, барша ихтисосликлар йўриқчилари:
• Ўрта махсус маълумотли – 1 млн 825 минг 935 сўм;
• Олий маълумотли – 2 млн 7 минг 905 сўм;
• Иккинчи тоифали – 2 млн 199 минг 263 сўм;
• Биринчи тоифали – 2 млн 399 минг 789 сўм;
• Олий тоифали – 2 млн 608 минг 633 сўм;


🤩Олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар педагогик маълумотли тарбиячи ёрдамчиси:
• 1 млн 904 минг 305 сўм;


🤩Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар нопедагогик маълумотли ва умумий ўрта маълумотли тарбиячи ёрдамчиси:
• 1 млн 586 минг 920 сўм.


Ушбу пост Улуғбек Пўлатов берган маълумот асосида тайёрланди.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

#Биласизми

Муддати ўтган паспорт 1 ой ичида алмаштирилмаса 1 125 000 сўмгача жарима тўланади.

Президент Фармони (2011 йил 5 январь, ПФ-4262-сон )га илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги Низомнинг 11-бандига асосан,

🔹 фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда, яроқсиз ҳолга келганида паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.

🔹 Фуқаро амал қилиш муддати ўтган биометрик паспортини ўз вақтида ID-картага алмаштирмаслиги — МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка яъни БҲМнинг 3 бараваригача (1 125 000 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️1 августдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади.

Унга кўра:
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм;
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Миллий сертификат олиб бераман деб, алдайдиган шахсларга қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 5208-савол:

Assalomu alaykum. Bitta tanishimga nomalum shaxs milliy sertifikat olib berish taklifini bildirgan va bunga tanishim rozi bölgan shundan söng tanishim unga ishongani uchun attestatsiyadan ötish uchun ham yordam bera olishini söragan va nomalum shaxs unga yordam bera olishini aytgan va tanishimdan jami 5 mln 20 ming sömni telegramdan qabul qilgan    tanishimga milliy sertifikat ham olib bermagan attestatsiyadan ham öta olmagan. Tanishim endi nima qilsa böladi. Telegramdan yozilgan barcha habarlari turibdi


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Бу вазиятда туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз лозим.

Қаранг! Жиноят кодексининг 210-моддасига асосан давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши – пора олиш ҳисобланиб, бунинг учун:
➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Олий суди Пленумининг 1999-йил 24-cентябрдаги 19-сонли “Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори 1-бандига кўра пора берувчининг манфаати учун тегишли ҳаракатларни бажариш ваколатига эга бўлмасада, лекин ўзининг эгаллаб турган лавозими мавқейига кўра пора учун ушбу ҳаракатлар бошқа мансабдор шахс томонидан бажарилиши учун чора кўриш мумкин бўлган мансабдор шахслар ҳам ушбу жиноятнинг субекти деб топилиши лозим.

Шунга кўра ўша шахснинг ҳаракатларига нисбатан юқоридаги тартибда жиноят иши очилиши мумкин.

➡️ Лекин масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Агар ўша шахс ҳақиқатда танишингиздан олган пул суммасини бирор ишни ҳал қилиш мақсадида мансабдор шахсга беришни мақсад қилган бўлса, унда ЖК 212-моддаси қўлланилиши мумкин. Унга кўра пора олиш-беришда воситачилик қилиш, яъни пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият, шунингдек манфаатдор шахсларнинг топшириғи билан порани бевосита бериш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади (ЖК 212-м).

Шунга кўра сиз айтган ҳолат ҳақиқатда шундай бўлган бўлса, ўша шахсга юқоридаги модда билан иш қўзғатилиши мумкин.

☝️Юқоридаги ҳолатларда танишингизга нисбатан ҳам ЖК 211-моддасига асосан пора бериш жинояти учун жавобгарлик қўлланилиши мумкин.

Агар ўша шахс пулни олиб ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган бўлса, унда бу шахсга нисбатан Жиноят кодекси 168-моддасида фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш жинояти учун иш очилиши мумкин.

✅ Агар ўша шахсга шу модда билан (168) жиноий иш очилса, танишингиз пулларини қайтариб олиши мумкин.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Устама рад этилса, нима қилиш керак?

@Yurist_Xizmati 5207-савол:

Вазирлар Махкамасининг 2019-йил 30-сентябрдаги 823-сонли карори билан тасдикланган "Умумий урта таълим муассасаларининг урнак курсатган ходимларини рагьатлантиришнинг директор жамгармасини ташкил этиш ва уларнинг маблагларидан фойдаланиш тартиби тугрисида"низомга кура педагог ходимларнинг базавий тариф ставкаларигага хар ойлик устамаларини ишчи гурух рахбари ва аъзолари зиддият, адоват туфайли фоизини камайтирса ёки бутунлай рад килса,бундай вазиятда укитувчи кайерга мурожаат килиши мумкин? Ёкида ишчи гурухнинг неча фоизи маъкуллаб имзо куйса, устама белгиланади?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

💸 Педагог ходимларга ҳар ойлик устама белгилаш Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган Низомнинг қуйидаги тартибларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши шарт:

1️⃣ Устама белгилаш фақат очиқ муҳокама ва баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.

Низомнинг 11- ва 12-бандларига мувофиқ:
👉 Устама фақат ўқув-тарбия жараёнига шахсий ҳисса қўшган, касбга содиқ, ташаббускор ва юқори касбий даражасини намоён этган ходимларга белгиланади.
👉 Бу баҳолаш аниқ мезонлар асосида бўлиши ва адолат ва холислик принсиплари асосида юритилиши лозим.


Демак, ишчи гуруҳнинг шахсий зиддият, адоват ёки субектив муносабат асосида устамани рад этиши Низомга зид ҳаракат ҳисобланади ва устама тайинланишида фақат фаолият мезонлари асосида баҳолаш лозим.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

2️⃣ Ишчи гуруҳ қарорларини қандай қабул қилади?
Низомнинг 15-бандига кўра:
👉 Ишчи гуруҳ қарори, мажлисда иштирок этган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
👉 Мажлис ваколатли бўлиши учун аъзоларнинг учдан икки қисми иштирок этиши, шунингдек, касаба уюшмаси, кузатув кенгаши ва ота-оналар вакиллари мажлисда қатнашиши шарт.
👉 Овозлар тенг бўлиб қолса, ишчи гуруҳ раҳбарининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
💁‍♂ Масалан, агар ишчи гуруҳда 9 нафар аъзо бўлса, камида 6 нафари иштирок этган ҳолда, 4 нафарнинг овози етарли бўлади. “Оддий кўпчилик овоз” деганда, қарор қабул қилинаётган мажлисда ишти¬рок этаётган аъзолар сонининг ярмидан кўпи томонидан билдирилган ижобий фикр тушунилади.

❗️Бу — ишчи гуруҳнинг умумий таркиби бўйича эмас, мажлисда қатнашган аъзолар сони бўйича ҳисобланади. Агар ҳамма — 9 нафар аъзо қатнашаётган бўлса, камида 5 киши маъқуллаши керак.

Ҳар бир қарор баённома билан расмийлаштирилади ва барча иштирокчилар томонидан имзоланади (Низом 16-банд).
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

3️⃣Педагоглар қаерга мурожаат қилиши мумкин?
1.  Умумтаълим муассасаси директорига ёзма мурожаат — ишчи гуруҳ қарорини қайта кўриб чиқишни сўраб.
2.  Туман меҳнат инспексияси ва адлия бўлимига — педагогнинг моддий манфаатларига тажовуз бўлса, у меҳнат ҳуқуқлари бузилганлиги асосида юқори инстансияларга мурожаат қилиши мумкин.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш


Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Хотин-қизларга ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун 24 720 000 сўм грант ажратилади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️«Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг янги тартиби тасдиқланди.

ВМ қарори, 23.07.2025 йилдаги 462-сон

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⭕️⭕️⭕️

Маҳалладошлар учун янгилик!

🖥 Эндиликда сиз, уйдан чиқмасдан қуйидаги маълумотларни онлайн билиб боришингиз мумкин!

Маҳалла еттилиги вазифаларини;
Моддий ёрдамлар;
Болалар пули ажратиш ва рад қилиш тартиби;
Коммунал хизматлар, электр, газ ва сув таъминоти ва тўловлари;
Маҳалла кўчаларини асфалтлаштириш;
Бошқа муҳим мавзуларда савол жавоблар.

⭐️Бунинг ТЕЗКОР МАҲАЛЛА телеграм каналига обуна бўлсангиз кифоя!

#диққат #тарқатинг

🖥 @Tezkor_mahalla Маҳаллага оид энг сўнги маълумотлар жамланмаси обуна бўлинг!

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

❗️“В2 сертификати йўқ деб” оммавий равишда ходимларни ишдан бўшатишни тавсия қилмайман

Хорижий тил ўқитувчиларидан B2 сертификат талаб қилинишининг асосий мақсади таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларни ўзининг устида ишлашига ундаш кабилар ҳисобланади, ўқитувчиларни ишдан бўшатиб юбориш эмас.

“В2 сертификати йўқ деб” оммавий равишда ходимларни ишдан бўшатишни тавсия қилмайман. Ҳар бир ходим бўйича алоҳида ёндашиш керак, унинг ўз вазифаларини лозим даражада бажара олишига қараб буйруқ қабул қилиш керак.

Ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш меҳнат қонунчилиги талаблари асосида бўлиши керак.

Шу сабабли, мактаб директорлари ушбу масалада ҳар томонлама ўйлаб, пухта ва қонун талаблари асосида буйруқ қабул қилишлари керак.

Ноқонуний ишдан бўшатиш бўйича нафақат маъмурий, балки Жиноят кодексининг 148-моддасига кўра жиноий жаворгарлик мавжуд. Шунингдек, моддий жавобгарлик (мажбурий прогул, маънавий зиённи қоплаш ва бошқалар) ҳам мавжуд.

© Лазизбек Қаршиев Бандлик вазирлиги масъул ходими.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

❗️Ҳокимларнинг 26 та ваколати депутатларга берилмоқда

Бугун Қонунчилик палатасида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Унга кўра, маҳаллий Кенгашларга ҳокимликларнинг 26 та ваколатлари ҳамда қонун ҳужжатларида маҳаллий давлат хокимияти органларига умумий берилган ваколатларнинг аниқлаштирилиши натижасида қўшимча 33 та ваколат ўтказилмоқда.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

“Ёки ишланглар, ёки жойни бўшатиб қўйинглар!” — фарм компания раҳбари соҳа мутасаддиларига кескин мурожаат қилди

“Бизда ҳозир олдингига нисбатан 10 баробар ишчиларимиз камайиб кетди. Бизнинг вилоятларда филиаллар бор эди, ҳозир ёпилиб кетган. Бу Фармқўмитанинг олиб бораётган нотўғри сиёсати, деб биламан”, деди “Laxisam” компанияси асосчиси Шавкат Исмоилов.

Батафсил

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Davlat fuqarolik xizmatiga ishga kirishda TEST bosqichi savollari ro’yxati!

Agar siz davlat fuqarolik xizmatiga ishga kirishni rejalashtirayotgan bo‘lsangiz, test bosqichida nomzodlardan quyidagi yo‘nalishlar bo‘yicha bilimlaringiz sinovdan o‘tadi:

1️⃣ Davlat tili

Til qoidalari, imlo, rasmiy hujjatlarni yozish madaniyati;


2️⃣ Milliy qonunchilik
O‘zbekiston Konstitutsiyasi, mehnat, fuqarolik, ma’muriy qonunlar. Davlat xizmati qoidalari va etikasi;


3️⃣ IQ testi
Mantiqiy fikrlash, matematik masalalar, analitik ko‘nikmalar;


4️⃣ Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari (AKT)
Kompyuter dasturlari, internet, ma’lumot xavfsizligi.


✉️ Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

#namuna

Ишдан бўшатиш нафақаси ва бошқа тўловларни ундириш ҳақида даъво аризаси.

Ходим қисқартириш деб ишдан бўшатилган. Бироқ, иш берувчи унга МК 173-моддасидаги ишдан бўшатиш нафақаси ва МК 100-моддасидаги иш қидириш давридаги 2 ва 3-ойлар учун кафолатли тўловларни тўламаган.

Яқинда худди шу масалада бир ака биздан ёрдам сўраб келди. Даъво аризаси ёзиб, судга киритиб юбордик.

Судда иш берувчи томонига анча қийин бўлиши мумкин. Чунки, аризага вақтида тўланмаган нафақа ва кафолатли тўловлардан ташқари, улар кечиктирилгани учун МК 333-моддаси бўйича фоизлар, маънавий зарар учун 50 млн. сўм ва адвокатга тўланган вакиллик ҳаражатини ундиришни ҳам киритдик.

Ходимнинг ўртача иш ҳақи тахминан 20 млн. сўм чиқади. Демак, ишдан бўшатиш нафақаси ва кафолатли тўловлар билан 60 млн. сўм бор. Уларга МК 333-модда бўйича фоиз ҳисобласак, фоизнинг ўзи 200 млн. сўмга яқин боряпти. Маънавий зарар ва вакиллик харажати яна плюс.


❗️Иш берувчиларга огоҳлик!

Юрист Саидали Мухторалиев

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

RASMIY MUNOSABAT

Ijtimoiy tarmoqlarda ayrim maktabgacha ta’lim tashkilotlarida oziq-ovqatlarning sifati yuzasidan e’tirozli post va videolar tarqalmoqda. Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi shuni ma’lum qiladiki, 1-holat Qibray tumanida joylashgan 42-sonli davlat maktabgacha ta’lim tashkilotida bundan 5 oy avval, 27-fevral sanasida sodir bo‘lgan. Hududiy boshqarma holatni o‘rgangan, ovqatlanish normasi va sanitar normalariga amal qilingani haqida munosabat bergan.

2-holatda Chimboy tumani 22-sonli maktabgacha ta’lim tashkilotida mahsulotlar yashirib qo‘yilganligi aytilgan. Ushbu holat 2025-yil 23-iyul kuni Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligining audit xizmati tomonidan o‘tkazilgan o‘rganish jarayonida aniqlangan. Hozirda barcha zaruriy hujjatlar rasmiylashtirilmoqda, mas’ullarga nisbatan qonunchilikda belgilangan tartibda qat’iy choralar ko‘riladi.

Shu o‘rinda eslatib o‘tamiz: joriy yil boshida Vazirlar Mahkamasining “Davlat maktabgacha ta’lim tashkilotlarida sog‘lom ovqatlantirish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori qabul qilingan edi.

Qaror asosida davlat maktabgacha ta’lim tashkilotlari bosqichma-bosqich autsorsing usulida ovqatlantirish tizimiga o‘tkazilmoqda. Bundan maqsad: tarbiyalanuvchilarning ratsional ovqatlanishini ta’minlash, oziq-ovqat mahsulotlari va taomlarning xavfsizligini kafolatlash, taomlarni tayyorlash, saqlash, tashishda sanitariya qoidalariga qat’iy rioya qilish.

Buning uchun vazirlik huzurida davlat muassasasi shaklida Ta’lim sohasida ovqatlantirishni tashkil etish va nazorat qilish markazi tashkil etilgan. Markaz davlat maktabgacha va umumiy o‘rta ta’lim tashkilotlarida sog‘lom ovqatlantirishni tashkil etishni muvofiqlashtiradi, jarayonlarni bosqichma-bosqich raqamlashtiradi, davlat xaridlarini amalga oshiradi, sohaga oid ilmiy tadqiqotlar o‘tkazadi va autsorser majburiyatlarini bajarishini monitoring qiladi.

Autsorsing usulida sog‘lom ovqatlantirishni tashkil etish uchun davlat xaridlarini amalga oshirish bilan bog‘liq tartiblar “Davlat xaridlari to‘g‘risida”gi Qonun va boshqa tegishli hujjatlar talablari asosida tashkil etiladi.

Jarayonda jamoatchilik nazorati ham juda muhim. Hurmatli jurnalist va ijtimoiy tarmoq foydalanuvchilari, agar sizga biror qo‘shimcha ma’lumot kerak bo‘lsa yoki o‘rganish zarur bo‘lgan holatlarga duch kelsangiz darhol vazirlikning Ishonch telefoni (71-202-09-09) yoki Axborot xizmatiga murojaat qiling.


Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi

✉️ Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Ўзбекистонда бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови 10 фоиз ошди

Жорий йил августдан бир ойлик ҳарбий хизмат ҳақи ҳозирги 8 млн 85 минг сўмдан 8 млн 897 минг сўмга оширилади.

Бу жорий йил 1 августдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 10 фоиз оширилиши билан боғлиқ

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш 1 августдан давом эттирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Маъмурий регламент асосида амалга оширилаётган ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати жорий йилнинг 31 июлига қадар тўхтатилганди.

➖ Мазкур вақт оралиғида электрон платформа (erp.maktab.uz) орқали умумий ўрта таълим муассасаларини янги ўқув йилига ҳамда ўқувчиларни синфдан-синфга ўтказиш жараёни амалга оширилади.

Шу сабабли, ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати 2025 йил 1 августдан давом эттирилади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Ўзбекистон қонунчилигида тухмат ва ҳақорат қилганлик учун қандай жазо бор?

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсни ҳақорат қилиш, унга туҳмат қилиш тақиқланган. Бу ҳуқуқ ҳеч кимга берилмаган.

❗️Аксинча мазкур қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-моддасига мувофиқ ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш:

👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, ушбу кодекс 40-моддасида туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш:
👉 базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 60 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мустаҳкамлаб қўйилган.


Энди қаранг! агар юқоридаги қилмишлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин 1 йил давомида қайта содир этилса унда бу қилмишларга нисбатан жиноий жавобгарлик чораси қўлланади. (Жиноят кодекси 139-моддаси туҳмат, 140-моддаси ҳақорат)

❗️Бу ҳолатда туман ИИБга ва прокуратурага мурожаат қилиш лозим.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади

Ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.

Лекин, қарс икки қўлдан чиқади. Ўзига юклатилган вазифани бажара олмаган ходимларга чора кўрилади. Ана шунда ҳамма интизом ва режа билан ишлашга ўрганади.

Вилоят, туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, вазирлар, банк раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: ярим йил якуни билан “ғалвирни сувдан кўтариб”, ким нима иш қилгани бўйича қаттиқ сўров қиламан
”,
- деди давлатимиз раҳбари.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Правани сотиб олганлар бир жойга йиғилиб қолганда 🤣

👉 @Yurist_Xizmati

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ОТМда таълим олаётган хотин қизлар ёки уларнинг икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ёрдам кўрсатилади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

1 ёшга тўлмаган бола бўлганда ажрашиш учун ариза бериш фойдасиз

@Yurist_Xizmati 5206-савол:

Ассалом алейкум, саволим куйидагича. Мен оилада кенжа фарзандман, ота онам билан бирга яшайман. Уйланганимга 7 йил булди. 3 нафар фарзандим бор, кичкинаси 2 ойлик. Аёлим шу 7 йил ичида менга ва ота онамга курсатмаган хунари, айтмаган ножуя сузлари колмаган, оилани саклаш максадида ва кари ота онам хамда болаларим учун  мен яшаб келмокдаман. Афсуски аёлим ота онамга карамайди, шунинг учун мен хотиним билан кандай килиб булмасин ажрашмокчиман. Чунки ота онамга карайдиган бир келин керак, мен узим давлат ишида ишлайман. Эрталаб кетиб кечаси уйга кайтаман. Келсам доим жанжал. Хуллас мен ажрашишим учун кандай йуллар мавжуд ва нима килсам ажрашаман. Алимент тулашдан кочмиман. Лекин аёлим ажрашмиман демокда. Нима ёрдам ёки маслахат берасиз. Ажрашмасам бумайди.


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🙅‍♂ Ажрашиш осон масала эмас. Унинг ҳуқуқий меҳанизмлари мавжуд. Биринчи навбатда фуқаролик судига никоҳдан ажратиш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилиш лозим.
Оила кодекси 37-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ никоҳ эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг аризасига мувофиқ никоҳдан ажратиш йўли билан, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган эр ёки хотиннинг васийси берган аризага мувофиқ тугатилиши мумкин.

💵 Бунда Давлат божи тўғрисидаги қонунга мувофиқ БҲМнинг 2 баравари миқдорида давлат божи тўланади. Давлат божи судга ким томонидан даъво қилинса, шу тарафдан ундирилади. Соддароқ айтганда, агар ажрашиш учун даъво қилганда, давлат божи тўлаш керак.

Энди қаранг! Оила кодекси 40-моддаси ҳамда Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорига мувофиқ эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли.

❗️Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, Оила кодексининг 218-моддаси талабларини инобатга олган ҳолда ярашиш учун бериладиган муҳлат уч ойдан кам бўлиши самарасиз ҳисобланади. Шунга кўра сизлардаги вазиятда эр-хотинга ярашиш учун 3 ойдан 6 ойгача муҳмат бериши мумкин. 

Бу муддат тугагандан сўнг суд ишни кўриб чиқиши лозим. Бунда ишни мазмунан кўриб ҳал қилиши, яъни никоҳни бекор қилиши ёки аризани рад қилиши мумкин.

Оила кодекси 41-моддаси ҳамда Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандларига таянган ҳолда никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.

❗️Шундай экан, агар суд оиланинг кейинчалик бирга яшаб кетиш имкони йўқ деб топсагина, никоҳни бекор қилиши мумкин. Бироқ ҳозирги ҳолатда сиз судга ариза билан мурожаат қилишингизни бефойда деб ҳисоблаймиз.

Сабаби ОК 39-моддасида хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмаслиги белгиланган.

☝️Айнан шу қоидага кўра сиз ҳозир ариза берганингиз билан суд юқоридаги норма ва пленум қарори асосида аризангизни иш юритувга қабул қилмайди.

Бироқ турмуш ўртоғингиз бунга рози бўлса ёки ариза биргаликда берилса суд аризани иш юритувга қабул қилиши мумкин.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Меҳнат нормаларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 июлдаги 465-сонли қарори билан тасдиқланди.

☑️ Ушбу ҳужжат билан Айрим ёрдамчи ходимлар тоифасига мансуб касб ва лавозимлар учун ходимлар сонининг намунавий нормалари ҳамда Бошқарув ходимларига нисбатан ёрдамчи ходимлар сонининг мутаносиблигини ҳисоблаш меъёрлари тасдиқланди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Ходимга меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (больничный) қанча тўланиши керак?

@Yurist_Xizmati 5205-савол:

Ходимга меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (больничный) қанча тўланиши керак? Олдиндан рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Кўпинча, ходимлар больничный учун қанча тўланиши ҳақида мурожаат қилишади ва аксарият ҳолатларда ўзларининг бир нечта вояга етмаган фарзандлари борлиги, ногиронлиги мавжудлиги ёки кўп йиллик иш стажи мавжудлигини айтиб 100 фоиз больничный олишга ҳақли ёки йўқлигини сўрашади.

❗️Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, вақтинча меҳнатга лаётатсизлик нафақаси тайинлашда касалликнинг аҳамияти ва ходимнинг иш стажи инобатга олинган ҳолда меҳнатга лаётатсизлик нафақаси (больничный) тайинланади.

Хусусан, «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, СПИД, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар) бўйича ҳисобда турган ходимларга улар томонидан давлат ижтимоий суғурта бадали тўлаган даврининг (умумий иш стажининг) давомийлигига боғлиқ равишда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги миқдорларда тўланади:

👉 Умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга иш ҳақининг - 100 фоизи миқдорида;
👉 умумий иш стажи 5 йилдан 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг - 80 фоизи миқдорида;
👉 умумий иш стажи 5 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг - 60 фоизи миқдорида.

Мана шу қоидага кўра ходимдаги касалликнинг хавфлилик даражаси ва унинг иш стажини инобатга олган ҳолда меҳнат вазифасини бажаришдан озод бўлгани, бошқача айтганда бу даврда ойлик олмагани учун нафақа тўланади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel