21523
Фақат реклама:👉 @Victorbek 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
Тошкент минтақавий парламент ҳамкорлигининг етакчи майдонига айланмоқда
15–17-декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Унда иқтисодий ҳамкорлик, рақамли трансформация ва саноат ривожи масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек, экология ва барқарор ривожланиш масалаларига бағишланган сессия парламентларнинг ушбу жараёндаги масъулиятини кучайтиришга хизмат қилади. Қонунчилик ташаббуслари орқали экологик муаммоларга тизимли ечим топиш кун тартибидаги асосий вазифалардан бири бўлади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Фарғонада компютер тузатадиган уста танишим бор. Ўтган йили солиқ иловадан ўзини ўзи банд қилган ҳужжат олиб бергандим. Кейинроқ солиқ бўйича инспекция билан муаммоси бўлмасин деб. Шу кунлар уйдагиларимни кўргани Фарғонага келдим. Ўша танишимни яна учратиб қолдим. Акцияда комютер тузатишга керак бўладиган техникалар учраган. Лекин сотиб олгани ҳеч қаердан пул тополмаган.
Осон йўлини ўргатдим. TBC иловани ўрнатдик. Рўйхатдан ўтказдик. Ўзини ўзи банд қилган жойини топдик. Ариза топшириб, бизнес мақсадларидан бирини танладик. Бир минутда жавоби келди. TBC ҳисобига пул ташлаб берди. Униям иши осон битди. Ҳеч қандай маълумотнома, кафиллик, гаровам сўрамади.
Агар бизнесингизни юритиш ниятингиз бўлса, TBC банкни тавсия қилган бўлардим. 3 ойдан 6 ойгача, 300 минг сўмдан 100 миллионгача крелит олишингиз мумкин. Фоизлари 28 дан бошланади. Танишларни безовта қилишам шартмас. Қулай онлайн банк😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган ёшлар сони кескин ошди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда инглиз тилига бўлган қизиқиш ва таълим сифати янада юксалмоқда. Буни қуйидаги рақамлар исботлайди: 2020–2025 йилларда IELTS имтиҳонидан 5,5 ва ундан юқори балл олган ёшлар сони 245,7 минг нафарга етди.
Айниқса, энг юқори – 8,5–9 балл (C2 даража) натижа қайд этган ёшлар сони кескин ўсиб, 2020 йилга нисбатан 47 баробарга ошгани қувонарлидир. Бугунги кунда 9 балл олганлар сони 68 нафарга етди.
Бу маълумот Ёшлар ишлари агентлиги, Британия Кенгаши ва АҚШ элчихонаси ҳамкорлигида ўтказилаётган “Ўқув марказлари форуми” доирасида эълон қилинди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Каримов режимига ичкаридан энг тўғри баҳони ўша даврда энг юқори, бўлибам ижронинг каттаси бўлиб ишлаган, собиқ Бош вазир ва амалдаги президент Мирзиёев бера олади. Ўтган 8 йилни кузатган фаол биладики, ўша даврга сиёсий баҳо бериш бошида сал бошлангандек бўлди. Кейин тўхтади. Селекторларда озроқ гапирилсаям, у ошкор қилинмайди. Ўша жойда қолади, ўша гаплар.
Нега бу тенденция тўхтади? Балки ҳадеб ўтмишга тош отиш ишлаётганларини кўрсатиш учун яхши йўл эмаслигини тушунишгандир. Балки ўша режим охирги вариант сифатида олиб қўйилгандир. Балки баҳони одамларнинг, фаолларнинг ўзи беришига қўйиб беришаётгандир. Балки келажак берар, иккала даврни солиштириб, шуни хоҳлашаётгандир. Билмадим.
Лекин ўша даврда аппаратда энг юқори лавозимларда ишлаган Зелимхон ака Ҳайдаров ёки Хайриддин ака Султонов кабилар қачондир гапирса, Каримов картинаси тўлиқ намоён бўлса керак. Барча энг муҳим қарорлар қабул қилинаётганда гувоҳ бўлганлар шулар аслида. Ҳаммасини билганлари учунам манаман деганлари кетсаям, булар кетмади, қолди ва яна ишлашда давом этяпти. Аммо улар ҳеч қачон чиқиб гапирмаса керак. Улар машнақа одам. Давлатга айланиб кетган шахслар. Унгача қолганлар хоҳлаганидек гапираверади. Биз эшитиб қўяверамиз.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Қурилиш соҳасида хавфсизлик меъёрлари қай даражада амал қилмоқда?
ЎзЛиДеПнинг “Biznes+” подкастида қурилишда хавфсизлик масалалари кўтарилди.
Статистик маълумотларга кўра, 2025 йилнинг 9 ойи ичида республика бўйича 509 та бахтсиз ҳодиса қайд этилиб, 674 киши жароҳат олган ва 168 киши ҳалок бўлган. Қурилиш соҳасида эса 156 та ҳодиса рўй берган. 163 киши жароҳатланган ва 65 киши ҳалок бўлган.
Сабаб нима?
Мутахассислар фикрига кўра, айрим ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва назорат ишлари етарлича самара билан ташкил этилмаган. Ҳимоя воситалари берилса ҳам, улардан фойдаланиш тартиби барча жойда бир хил даражада таъминланмагани таъкидланди.
Тўғри, қурилиш соҳасида ижобий ўзгаришлар кузатиляпти. Лекин хавфсизлик талабларини янада кучайтириш ва амалдаги тартибларни такомиллаштириш ҳали ҳам долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.
ЎзЛиДеПнинг шу каби мавзуларни доимий оммага олиб чиқиши партиянинг соҳадаги ишларга фаол ёндашувини кўрсатиб турибди.
🎥 Тўлиқ видеони кўриш
👉@Zafarbek_Solijonov
Аввалига Humans топ менежери қўлга олинганди. У ҳақда ҳам жамоатчилик батафсил маълумот кутяпти. Энди бундай ғалати ишлар бўляпти. Кузатишда давом этамиз.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Путлернинг генерали Токарев НАТО давлатларига қарши курашяпмиз деб урушга одам жўнатиш билан банд. Унинг қизлари эса НАТО давлатларида мазза қилиб юрибди. Айрим ўрисқул ўзбеклар эса урушга боряпти ёки Путлерни ҳимоя қилишга тайёр😁
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ижара тизимидаги долзарб масалалар очиқ муҳокамада
ЎзЛиДепнинг “Тараққиёт нуқтаси” мунозара клуби амалда долзарб бўлган масалаларни муҳокама қилишни давом эттирмоқда. Бу сафарги учрашув ижара муносабатларида учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида бўлди.
Йиғилишда Адлия вазирлиги вакили Бунёд Икромов таъкидлаганидек, ижара жараёнида иштирок этувчи ҳар бир томоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланиши жавобгарликни оширади.
Айни пайтда соҳадаги тартиб 660-сонли қарор билан белгиланган. 2025 йилдаги янгиликка кўра, аввал ҳокимлар томонидан тасдиқланадиган ижара ставкалари эндиликда Халқ депутатлари кенгашлари томонидан белгиланади.
Бу ўзгариш жараёнда шаффофликни ошириш ва қарор қабул қилишни кенг муҳокамага қўйишни мақсад қилади.
Кўриниб турибдики, партия ташаббуси билан ташкил этилган бундай очиқ мулоқот майдонлари тадбиркорларнинг оғриқли муаммоларини эшитиш, уларни муҳокама қилиш ва ечим излашда амалий аҳамият касб этмоқда.
Тўлиқ видео
👉@Zafarbek_Solijonov
Исталган ривожланаётган, ривожланган давлатнинг энг асосий муаммоларидан бири энергетика бўлади. Одамларнинг уйида электр бўлса, улар бошқа муҳим ишлари билан банд бўлади. Буни ҳукумат, давлат жуда яхши билади. 7-8 йилдан бери шу соҳа ислоҳотига алоҳида эътибор қаратяпти. Гидроэнергетикадаги ўзгаришларам шунинг бир қисми аслида. Бунақа иншоотлар очилишида шахсан президент қатнашишиям бежизмас.
Шавкат Миромонович янги энергетика қувватлари ва инфратузилма объектлари ишга тушириладиган тадбирда иштирок этди. Йирик лойиҳалар тақдимоти биланам танишди. Норин ГЭСлар каскадининг илк иншооти, 90 МВт қувватга эга Қуйи Чотқол ГЭСи алоҳида эътироф этилди. Ушбу лойиҳалар яшил энергетика йўлидаги катта қадамларимиздан.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Инсон ҳуқуқлари фаоли Аъзамжон Фармонов миллий мукофот совриндори бўлди
“Фуқаролик жамияти ҳафталиги” доирасида ўтказилган “Фуқаролик ташаббуси” миллий мукофоти бу йил илк бор 350 дан ортиқ номзод орасидан фидойи инсонлар ва жамоат фаолларини рағбатлантирди.
Эътиборлиси, мукофот соҳиблари орасида узоқ йиллар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва жамият манфаати йўлида хизмат қилиб келаётган Аъзамжон Фармонов ҳам бор.
У 11 йил давомида озодликдан маҳрум этилиш даврини ортда қолдирган бўлса-да, озодликка чиққанидан кейин ҳам жамият манфаати учун фаолиятни тўхтатмади. Унинг ҳуқуқий масалаларга оид фаоллиги ва жамоат ишларидаги иштироки эътироф этилиб, мукофотга номзод сифатида кўрсатилган.
Аъзамжон Фармонов “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари фаоли” номинацияси билан тақдирланди.
Унинг фидойилиги, матонати ва фуқаролик позицияси жамоатчилик томонидан ҳам юксак қадрланмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Хоразм Гидрометеорология марказидан чиқишди, олиб ташланмабди. Ҳаммаси жойида экан. Ишлаяптикан.
Читать полностью…
Сенати Раиси бошчилигидаги делегациянинг Венгрияга ташрифи икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланишига хизмат қилди. Aмалий учрашувлар билан бир қаторда муҳим келишувлар ҳам амалга ошди.
Ташрифнинг илк учрашуви — Венгрия Президенти Тамаш Шуйок билан бўлиб ўтди. Учрашувда иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. 2026 йил Ўзбекистон – Венгрия маданият, фан ва инновациялар йили деб эълон қилиниши муносабати билан икки мамлакатда ўтказиладиган йирик тадбирлар режалари бўйича фикрлар алмашилди.
Кейинги учрашув — Венгрия Миллий Ассамблеяси Раиси Ласло Кёвер билан парламентлар ўртасидаги дўстлик алоқалари муҳокама қилинди. Ташриф давомида икки парламент ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.
Делегация аъзолари Ўзбекистон–Венгрия бизнес форумида ҳам қатнашди. Венгрия томони IT, телекоммуникация, сув хўжалиги, экологик технологиялар ва фармацевтика йўналишларида ҳамкорликка кучли қизиқиш билдирди.
Делегация 4iG компанияси раҳбарияти билан ҳам учрашди. Суҳбатда сунъий йўлдош технологияларидан тортиб, IT инфратузилмасигача бўлган кенг кўламли мавзулар кўриб чиқилди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
2026 йил бюджетида харажатлар қисқарса ким қоплайди? Депутат Фирдавс Шарипов муҳим савол қўйди.
Қуйи палатада кейинги йил Давлат бюджети муҳокамаси вақти Қонунчилик палатаси депутати Фирдавс Шарипов бюджет қонунчилигидаги бир нормани алоҳида кўтариб чиқибди.
13-моддага таклиф қилинаётган қўшимчага кўра:
Агар бюджет ташкилотларига белгиланган меъёрдан кам маблағ ажратилса, кейин бу камчилик Молия вазирлиги таъминотидан, Ҳисоб палатаси билан келишган ҳолда қопланиши мумкин.
Қоғозда яхши туюлади. Лекин депутатда ҳам, бошқаларда ҳам савол бор:
❓ Бу норма етарлича асосланганми?
❓ Бу қоидалар амалда Бюджет кодексидаги 145 ва 149-моддаларга зид келмайдими?
❓ Энг асосийси — парламент назорати қисқариб қолмайдими?
Бюджет доим шаффоф бўлиши керак.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Экологик вазият фонида давлат ёпилиб олмади, аксинча аҳолига барча маълумотларни бериб боришга интиляпти
Баъзи фаоллар гўёки “шифокорларга ҳозирги экологик вазият ҳақида фикр билдирмаслик бўйича топшириқ келгани” ҳақида мурожаатчиларига таяниб ёзишмоқда.
Бу орқали худдики “сўз эркинлиги” бўғиляпти деган нарсага урғу қаратилмоқда. Аслида эса ундай эмас, назаримда.
Аввало, бир нарсани таъкидлаш, керак бўлса олқишлаш лозим: давлат ҳозирги вазиятда бошини қумга тиқиб олгани йўқ, аксинча, одамларга очилиб, барча маълумотларни етказишига ҳаракат қиляпти. Бугунги ҳолатда ахборот майдонида ютқазишмади, барча имкониятларни ишга сола олишди.
Телеграмда ҳаво сифатини яхшилаш юзасидан қабул қилинган қарорлар ва амалга оширилган амалий чоралар ҳақида хабар бериб бориш учун расмий Eco Info канали очилди.
Бу ерда нима ишлар қилиняпти, шифокорлар тавсияси, аниқланаётган ҳолатлар, Махсус комиссия баёнотлари ва ҳоказолар эълон қилиняпти.
Қолаверса, фуқароларга барча телеканаллар орқали қилинаётган ишлар, мутахассисларнинг керакли тавсиялари бериб борилмоқда.
Масъуллар ахборот беришда бу ишлар билан чекланмай, sms орқали ҳам аҳолини доимий равишда хабардор қилиб боряпти. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан кун-кунора sms келиб турибди.
Коммуникацияга масъуллар бундай пайтда ахборотни чеклаш иш бермаслигини ҳаммамиздан кўра яхшироқ тушуниб турибди ва аҳолига барча маълумотларни тезкор бериб боришга интиляпти.
Шундай экан, бу пайтда асоссиз гаплар билан чалғимайлик. Ҳукумат илмий асосланган ишларни қиляпти, очиқлаяпти ва маълумот беряпти.
Менимча, бундай пайтда бирлашиб, қилинаётган ишларни кузатиш ва ўзаро қўллаб-қувватлаб турган яхши, менинг назаримда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Фуқаролик жамияти ҳафталиги бошланди
Бугун Тошкентда фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, янги таклифлар учун очиқ мулоқот майдони бўлган “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилди. Унда парламент аъзолари, давлат идоралари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этяпти.
Ҳафталик доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий форуми, ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ярмаркаси, Олий Мажлис палаталари ва Адлия вазирлиги раҳбарияти билан очиқ мулоқотлар, халқаро конференциялар, акциялар ўтказилиши белгиланган. Шу билан бирга, “Фуқаролик ташаббуси” миллий мукофоти, “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга ҳисса қўшган энг яхши давлат органи” каби мукофотлар орқали бу соҳада фаолият юритаётганлар рағбатлантирилади.
Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларининг муҳим ташаббусларини қўллаб–қувватлаш мақсадида “Мақсадли лойиҳалар” акцияси ўтказилиши кутиляпти. Бу, айниқса, жамоатчиликка таянадиган маҳаллий ташаббусларни молиялаштиришни кенгайтиради, ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар ҳаётга жадал татбиқ этилишига хизмат қилади деб ўйлайман.
Фикримча, бу ҳафталикнинг энг катта қиймати фуқаролар, давлат ва жамият институтларининг бир жойда йиғилиб, очиқ форматда мулоҳаза алмашиши. Бугунги глобал ўзгаришлар фонида шундай мулоқотлар барқарор тараққиёт, самарали давлат бошқаруви ва жамоатчилик иштирокини чуқурлаштириш учун жудаям керак.
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Ўқитувчи, шифокорлар ойлиги ошсин деясизларку, лекин буларнинг ҳаммаси алоҳида талаблар ва халқнинг ҳисобига (солиқ, мажбурий йиғимлар ошиши ва шу кабилар) қилинади. Ўзбекистон жаа сизлар ўйлагандек боймас, у ёлғон тарғибот эди. Сизлардаги текин тиббиёт, текин таълим кескин қисқариши ҳисобига бўлади" деб очиқ айтоладиган иқтисодчи, иқтисодчи блогерга кўзим тушмади шу пайтгача.
Молия, иқтисодиётга масъуллар эса шуларни тарғиб қилмади. Халққа ҳаммаси қўққисдан бўлаётгандек, айтишмагандек туюляпти. Бу йўналиш ҳалиям популизм устида учиб юрибди. Президент шу масалагаям эътибор қаратса бўларди...
👉 @Zafarbek_Solijonov
Қишда метан заправкаларда газ бўладими?
Ўтган қишни эсласак, метан заправкада навбат, совуқда одамлар машинада қолиб кетган пайтлар… Айрим жойларда суюлтирилган газ кечикди. Қиш келса, мана шу манзарани ҳеч ким қайта кўришни хоҳламайди.
Шунинг учун депутат Зиёдбек Юнусов саволни аниқ қўйибди:
Мавсум бошланди. Бу қиш метан заправкаларга узлуксиз газ етказиладими?
Энергетика вазирининг айтишича, биринчи навбатда инсон омилини камайтириш керак. Яъни “ручной” ишни қисқартириш, тўлиқ рақамлаштириш. Нима учун? Чунки шунда етказиб беришдаги “ғайритабиий” ҳолатлар, ноқонуний ишларнинг (бункерлар, айланма йўллар) олди олинади.
Ўзимизда ишлаб чиқарилаётган ва ҳатто хорижий компаниялар ишлаб чиқараётган суюлтирилган газ ҳам аҳоли эҳтиёжи учун олинаётгани айтилди, фарқини қоплашга бюджетдан субсидия бериляпти.
Лекин, аниқ сигнал бор. Энди буёғига қишки иситишда газга юкламани камайтириб, кўпроқ электр энергиясига ўтаверишимиз керак. Бу гап йўқ жойдан айтилмаяпти, чет давлатлардаям шу тизимга ўтиляпти.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Халқ саломатлиги йўлида муҳим ислоҳот: дорилар энди фақат рецепт билан сотилади
Йиллар давомида дорихоналар, айрим шифокорлар ва дори фирмалари ўртасидаги яширин келишувлар ҳақида кўпчилик эшитган. Механизми жуда оддий ишларди: фирма вакиллари шифокорлар билан тил бириктириб, ўзларининг дориларини беморларга “ўтказиб бериш” эвазига уларга маълум фоиз таклиф қилади. Натижада бемор учун ишончли, сифатли ва арзон дорилар ўрнига, кўпинча фойдаси шубҳали воситалар рецептга ёзиб берилади.
Туман тиббиёт бирлашмасида ишлайдиган яқинимнинг айтишича, ҳатто айрим ноинсоф шифокорлар укол ёки муолажадан сўнг дори идишларини ҳам йиғдириб, фирма вакилларига топшираркан, яъни фирманинг қанча дорисини “ўтказганини” шу тарзда исботлайди ва улушини олади.
Бу каби иллатлар оқибатида қанчадан-қанча беморларнинг соғлиги ёмонлашгани, ҳатто фожиали ҳолатлар рўй бергани ҳақида ҳам кўп марта эшитганмиз.
Бироқ энди вазият ўзгаради. Давлат соҳада жиддий ислоҳотларни бошлади. Дорилар рецепт асосида сотиладиган тартиб йўлга қўйилмоқда.
Дориларнинг рецепт асосида сотилиши — нафақат тартиб, балки халқ саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган жуда катта ва муҳим қадам бўлади. Бу ислоҳот шифокор масъулиятини оширади, дорихоналар фаолиятини тартибга солади ва энг муҳими, беморларнинг ҳаёти ва соғлиғини асрашга хизмат қилади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Эркин ака тўғри айтибди. Шаҳарда иқлимни тўғри йўлга қўйиш учун сунъий кўллар, фавворалар ва табиий ҳавони яхшилайдиган сув-инфраструктура зарур. Лекин афсуски, Тошкент марказида бундай лойиҳалар учун бўш жой деярли қолмаган. Менимча шаҳарни энга эмас, айнан бўйига ривожлантириш бугунги кундаги энг самарали йўл.
Шаҳарни бўйига ўсиш тамойили асосида қайта режалаштириш орқали эски ва самарасиз бинолар ўрни бўшайди. Бу эса нафақат экомуҳитни яхшилайдиган ҳудудлар, балки янги мактаблар, касалхоналар, болалар боғчалари ва бошқа ижтимоий объектлар барпо этиш учун ҳам имконият яратади. Шу билан бирга, бу жараёндан оқилона фойдаланиб, эски сув қувурлари, канализация тармоқлари, электр ва иссиқлик линияларини ҳам замонавий талабларга мос тарзда алмаштириб олиш мумкин яъни инфратузилма бир йўла янгиланади.
Хитой шаҳарларининг тажрибаси ҳам шуни кўрсатган. Улар марказдаги эски турар-жойларни босқичма-босқич янгилаб, ўрнида катта яшил майдонлар, сунъий кўллар ва ижтимоий бинолар барпо этдилар. Шу жараён ҳаво айланишини яхшилади, марказдаги юкни камайтирди ва экологик вазиятни барқарорлаштирди. Энг муҳими, коммуникациялар тубдан янгиланди ва шаҳар барқарор, қулай ва келажакка мос инфратузилмага эга бўлди. Тошкент учун ҳам мана шу стратегия тўғри келади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Telegram Ҳамёни энди Ўзбекистонда расмий равишда мавжуд! 🇺🇿
Энди Ўзбекистонлик Telegram фойдаланувчилари илованинг ўзида криптоактивларни хавфсиз сотиб олиш, сақлаш, юбориш ва қабул қилишлари мумкин. Уларнинг ҳамкори Asterium орқали Ўзбекистон аҳолиси Humo, Visa ва Mastercard банк карталари билан криптоактивларни осон ва тез сотиб олиши мумкин ✨
Бу — криптоактивлардан ҳали фойдаланиб кўрмаганлар ва янги бошловчилар учун ажойиб имконият 💫
Хизмат шунингдек, яна 200 дан ортиқ машҳур криптоактивларни алмаштириш ва сақлашни таклиф қилади 😎
Дунё бўйлаб миллионлаб фойдаланувчилар аллақачон Telegram Ҳамёнининг қулайликларидан фойдаланмоқда — сиз ҳам синаб кўринг!
Компаниянинг расмий каналига обуна бўлинг ва муҳим янгиликлар ҳамда янги акциялар ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг 🎉
Telegram’даги Ҳамён — жаҳон крипто активларига оддий ва тушунарли тарзда кириш имконияти. Энди Ўзбекистон аҳолиси учун ҳам очиқ 🇺🇿
Лицензия ҳақида батафсил
Реклама
Ўзбекистоннинг энг катта кучи — унинг халқида. Турли миллат, турли қараш, турли маданият… лекин мақсад битта: тинчлик, барқарорлик, келажак. Бугун бир мамлакатда 130 дан ортиқ миллат бир уйда яшагандек тотув бўлиб туриши — дунёда кам учрайдиган ҳолат. Бу ўз-ўзидан бўлаётган нарса эмас, албатта. Кейинги йилларда давлат даражасида миллатлар тенглиги, тил ва маданият ҳурмати, анъаналарни асраш бўйича жуда катта тизим яратилди.
Шу кунларда Қонунчилик палатасида ҳам шу мавзу кўтарилди. Қўмита раиси Қаҳрамон Сариев ҳисобот берди. Ҳозир мамлакатда 157 та миллий маданият маркази ишлаяпти. Мактабларда таълим 7 тилда, теле-радио 12 тилда, матбуот 14 тилда чиқади. Давлат хизматининг ўзида 35 миллат вакилларидан иборат беш мингга яқин ходим ишлаяпти. Яъни бу тизим қоғозда эмас — амалда ишлаяпти.
Шу билан бирга, илмий платформалар, дўстлик жамиятлари, хориждаги ватандошлар билан алоқалар ҳам фаол. 40 дан ортиқ олимлар доимий равишда миллатлараро муносабатларни ўрганади. 44 та дўстлик жамияти бор, вилоятларимиз чет давлатлар ҳудудлари билан 76 та ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Хорижда эса 100 дан зиёд ўзбек диаспоралари билан тизимли ишлар кетяпти.
Энг муҳими, буларнинг ҳаммаси битта нарсани кўрсатади: миллатлараро тотувлик Ўзбекистоннинг энг катта стратегик бойлигидир. У иқтисодиётдек муҳим, хавфсизликдек муҳим, ҳатто сиёсий барқарорликнинг ўзи ана шу бирликдан келади. Шу бойликни асраш — фақат шиор эмас, балки эртанги кунимизнинг кафолати.
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Сиз президент сиёсатига қаршимисиз?". Каримов даврида бу сўзлар жуда кўп янграрди. Ҳар ерда. Бу жумланинг функциялари бисёр бўлган. Биринчиси, бу Ўзбекистонда қандай ички ва ташқи сиёсат олиб борилаётган бўлса, бунинг ҳаммаси тўғри ва ортида Каримов турибди. У энг даҳоси ва ҳаммасини тўғри қилган. У ўз даврининг адашмайдиган зоти, раҳнамоси эди, гўё. Уни муҳокама қилиш учун аввал президент бўволиш керакмиш.
Иккинчиси, бу жумлалар тизимга итдек содиқларнинг қўриқчи, детектор жумлалари бўлган. Бунда қамалиш ёки қулдек яшаш танлови ётарди. Сен ё ҳамма сиёсат тўғрилигини оғзаки тан ол ёки қамал, ёки бўлмаса четга кўчиб кет. Вазият шу даражага етдики, "намоз ўқийдими, демак диндор, диндорми, демак террорист, террористми, демак давлатни ағдармоқчи, у йўқ қилиниши, Жаслиқда чириши керак. Иложи бўлса, адвокат, судсиз" бўлиб кетди вазият. Мухолиф, демократ бўлсаям шу тақдир.
Ўша даврда бир нечта кейслар бўлдики, одамлар шу жумла сабаб ўзаро ҳақиқатни гаплашолмайдиганам бўлиб қолди. Нечтаси қамалиб кетди? Нечтаси йўқ бўлиб қолди? Энди қизиқ жойи, янги президент ва жамоаси ҳам хулоса қилсин деб эски сиёсатдаги хатоларни танқид қилсанг, "президент тўғри қилган, сиёсатига қаршимисан" деганлар "ўша пайти қаерда эдинг", "у кўп нарсадан бехабар бўлган, атрофидагилар қилган", "у ўта мураккаб шахс эди" деган жумлаларга ўтволган, субутсизлар.
Бу оқловлар ортида аслида нима ётади? Ўзи ҳам жамиятга нафрати бор навбатдаги қалбан диктатормикин? Ёки ўша даврда чексиз ҳокимият қаноти остида мазза қилиб яшаган тизим вакилимикин? Ёки тарғиботга алданганми? Ёки ҳаммаси (ёшлиги, беғубор даври) ёлғонларда ўтганини тан олиш оғирмикин? Ёки шунчаки қулми?
👉 @Zafarbek_Solijonov
Қурилиш майдонида чанг кўтарилишининг олдини оладиган замонавий ускуналар Ўзбекистонга ҳам кириб келмоқда. Ундан бир нечта компаниялар фойдаланмоқда.
Расул Кушербаев Тошкентдаги бир нечта қурилиш объектларидаги экологик вазиятини ўрганди. Ускуна қандай ишлаши, унинг функциялари ҳақида саволлар ташлаган.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Фарғона шаҳардаям ёмғир томчилашни бошлади. Ҳаво тозаланяпти.
Читать полностью…
🏦Бизнесни ривожлантириш банки ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
🤑“Бизнесни ривожлантириш банки” акциядорлик тижорат банки Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходими Шўрчи туманида яшовчи фуқаро номига кредит ажратилиши масаласи юзасидан ноқонуний равишда 2000 АҚШ доллари ва 1.300.000 сўм олган вақтида ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
🫰Гап шундаки, банк мутахассиси фуқаро томонидан 17 млрд сўм кредит маблағи ажратилиши юзасидан мурожаат қилганида, кредит олиш учун гаров мулки сифатида қўйилиши керак бўлган бино “Электрон баҳолаш” тизимининг хулосасига кўра етарли қийматга эга эмаслини таъкидлаб, ушбу масалани ҳал қилиш учун фирибгарлик йўли билан пул талаб қилган.
Урганч шаҳри атрофида 2 та ҳаво ифлосланиш даражасини кўрсатувчи датчик бўлгани, ҳозирда шулар йўқ бўлиб қолганлигини ёзишмоқда. Қизиқ.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Видео, ундаги мусиқа, қора кийимда автобусдан тушиб келишлар ўрта аср отлиқларини эслатади. Қирол буюради, улар бажаради. Ҳеч қандай муҳокама йўқ. Бир ишни дўндириб, ирғитилган ўлжага эга чиқишларни эслатади.
Ўша кўринишдан ҳозирги замонавий, ҳуқуқ устувор замонга келиш учун қанча қонлар тўкилган, қиролликлар ағдарилган, парламент, суд ҳокимиятлари шаклланган, ўрнатилган. Ҳатто ўша даврдаям бунақа ишларда қироллик хазнаси ўйланган бўлса керак. "Тўхта, аввал огоҳлантириб, ўзининг ҳисобидан бузиш чорасини кўрамиз, халқ тўлаган ўлпонданмас" деб. Андижон эса ҳамон "қироллик".
Балки "президент вакилиман, шунча вақт ишдан олинмадим, менга бўлўради" деган хулоса шакллангандир, ҳокимиятда...
👉 @Zafarbek_Solijonov
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева экологик вазият бўйича жиддий йиғилиш ўтказди
Саида Мирзиёева натижалар қоғозда эмас, балки аниқ ижро схемаси бўйича режалаштириладиган моделга ўтиш муҳимлигини таъкидлади. Бу шуни англатадики, Махсус комиссия лойиҳа менежменти тамойиллари бўйича ишлаши керак: муддат, ижрочи, назорат.
➖ Кўриб чиқилган чора-тадбирлар учта даражани қамраб олади:
⁃ экологик инфратузилма (кўкаламзорлаштириш, ариқлар),
⁃ техноген манбалар (иссиқхоналар, саноат майдонлари),
⁃ ташкилий қарорлар (жавобгарликни тақсимлаш).
Бу жавоб беришнинг яхлит тизимини шакллантиради.
➖ Администрация раҳбарининг топшириқлари келгуси йилда ҳозирги вазиятнинг такрорланишига йўл қўймасликка қаратилган. Мантиқ оддий: агар ифлослантирувчи манбалар турлича бўлса, унда чора-тадбирлар ҳам кўп қатламли бўлиши керак.
➖ Яшил ҳудудларни кўпайтириш чанг таркибини камайтиради; ариқ ва анҳорларни тиклаш микромуҳит намлигига таъсир қилади; иссиқхоналар ва ишлаб чиқаришларни назорат қилиш техноген юкни камайтиради. Аниқ дедлайнларни белгилаш чора-тадбирларни оддий хоҳиш-истаклар йиғиндисига эмас, балки бошқариладиган жараёнга айлантиради.
“Президентимиз мендан ҳар куни бу масала бўйича ҳисобот сўраяптилар. Халқимизнинг саломатлиги билан боғлиқ масала бўлган жойда ҳеч биримизнинг сусткашликка йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ”, - деди Саида Шавкатовна.
Самарқанддаги "тунги қароқчилар" қўлга олинибди. Кузатамиз вазиятни.
Читать полностью…
Фарғонам
Чинор (platanus) барглари катта ва кенг бўлгани учун кўп кислород ишлаб чиқаради. Чангни ушлаш, соя бериш, шаҳарни салқин ушлаш, эрозияни камайтириш хусусиятига эга. Микроиқлимни юмшатади. Шаҳар учун энг фойдали дарахтлардан бири. Битта ўртача катталикдаги чинор бир йилда бир киши нафас олиши мумкин бўлган кислородни ишлаб чиқаради.
Фарғона шаҳрида ҳаво дахшатли даражада ифлослангани учун эсладим бу маълумотларни. Авваллари шаҳарда чинор жуда кўп бўларди. Шу чинорлар кескин кесиб ташлаш қайси вилоят ҳокимлари даврида бўлган, нега кесиб ташланган, юқоридан кимнидир буйруғи бўлганми, шу ҳақда журналистик суриштирув бўлса, албатта ўқирдим, кўрардим. Афсус, ўшанда ёшлигимизниям кесиб ташлашганакан, қотиллар...
👉 @Zafarbek_Solijonov