Ilk oflayn kitob suhbatimizdan lavhalar.
Kelasi suhbatda ham barchangizni kutamiz👋
@asaxiybooks
Muhim xabar!🗣
Mijozlarimiz bilan gaplashayotgan vaqtimizda bitta sho‘x ayiqcha kelib, telefonimizni o‘g‘irlab ketdi. Shuning uchun hozir telefon orqali sizga javob bera olmasligimiz mumkin. Ammo xavotir olmang, Qunduz amakimiz yaqin orada sho‘x ayiqchaning adabini berib, telefonimizni qaytarib olib kelib beradi.
Ungacha, keling, @asaxiybot telegram-boti orqali gaplashib turaylik😊
#fakt
Qoʻrqmasdan kitob oʻqiyvering, miyangiz hali-beri toʻlmaydi😁.
Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | asaxiy_uz">YouTube
Oʻtgan hafta uchun Asaxiy Books bestsellerlari!
👩🎓 Reytingga koʻra, kitobxonlarimiz shaxsiy rivojlanish va iqtisodiy bilimlarni mustahkamlashga eʼtibor qaratishyapti. Davomli boʻlsin!
Ijtimoiy tarmoqlarda biz bilan birga bo‘ling:
Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | asaxiy_uz">YouTube
#book_review #китобхон_фикри
📖 «Гап қаҳвада эмас»
📝 Ховард Бехар
Ҳар кун эрталаб тонгда туриб биринчи қиладиган ишим, онам учун иссиқ қаҳва тайёрлаш, деярли эсимни таниганимдан бери шу ҳолат. Қаҳва инсонни ўзига ўргатади, қўпол қилиб айтганда бўйсундиради. Худди буғдой бошоғи бутун дунёни ўзига бўйсундиргани каби. Қаҳвага тобе бўлиб қолмаслик ва унинг таркибида кофеин борлиги учун истеъмоллар рўйхатимдан чиқариб ташлаганман. Тан олиш керак, ҳиди ёқимли, лекин тобелик масаласи бўйича фикрим ҳали-вери ўзгармаса керак, ўзлигимни кўпроқ англаш мақсадида машҳур қаҳва ҳақида китоб ўқишга қарор қилдим.
Бу китоб «STARBUCKS» қаҳвахоналар тармоғининг асосий уч шахсидан бири бўлмиш Ховард Бехар томонидан ёзилган. Китобда Бехар ишга келганидан буён «Starbucks»да қандай ўзгаришлар қилганлиги, «Starbucks»нинг бугунги кунда 84 та давлатда фаолият олиб бораётган 30 мингта қаҳвахоналар тармоғига қандай эришганликларини ўн тамойил орқали тушунтириб беради. Бехар ишни бир хил шляпа кийишдан бошлайди.
Инсонлар ҳар доим, ҳар хил давралар ва дўстлар орасида бўлишади. Ўша давраларнинг, «круг»ларнинг ҳар бири учун махсус, алоҳида ниқоблари бор, дўстлар орасида хушчақчақ, қизлар олдида келишган, ота-она олдида ақлли, бошлиқ олдида сипо ва ҳ.к... Инсон доимий равишда ўз ниқобларини алмаштириб борар экан, унинг ички «мени» ўлади, ё қафасга қамалади ёки шу ҳолга ўрганиб қолади. У ёши улғайиб, жамиятнинг бир бўлаги бўлиб туриб ҳам ниқоб алмаштиришда давом этади. Худди ҳайвонот боғидаги маймунлар болаларга ва катталарга қандай қилиқ қилишса уларга банан беришларини билганидек, ниқобкаш инсон ҳам кимга қандай муомала қилишни ўзи учун айириб олади гўё. Аслида эса уни ҳайвонот боғидаги маймун қандай фарқи бор?
Бехар шунинг учун ҳам, «бир хил шляпа» тамойилини киритади. Бошлиқнинг, фаррошнинг қаршисида бир хил шляпа-ниқоб-ўзликда бўлиш кераклигини китобхонга уқтиради. Шу билан бирга ўзликни англаш, мақсадни тушуниш, мустақиллик, ҳушёрлик, ҳақиқатни тинглай олиш, очиқлик, фаоллик, қийинчиликларга қарши туриш, нуфуз ва дадил орзулар ҳақида ҳам тушунтиришлар бериб ўтар экан, Бехар бу билан китобхонга ҳақиқий раҳбар қандай бўлиши кераклигини уқтириб боради.
Шахсан менга «ҳақиқатни тинглай олиш» тамойили ёқди. Хусусий мактабимиз директори ҳар ҳафта ўқитувчилар ва ўқувчиларни биргаликда футбол ўйнашлари учун мини-стадионга тўплайди. Бу менга эриш туюларди. Аммо бунинг ортидаги сирни ҳозир англаб етдим. Ишчи ходим ишда камчиликларни доимо очиқчасига айта олмайди, унга устидаги кийим, муҳит ва бошқа нарсалар тўсқинлик қилиши мумкин. Аммо яхши кўрган ўйини жараёнида ишда бўлаётган камчиликларни хижолатсиз ва очиқчасига, шериги ким бўлишидан қатъи назар, ҳатто директор бўлса ҳам, айта олиши мумкин. Бу орқали директоримиз мактабдаги ўқитувчилар ва ўқувчилардаги муаммолардан осонгина бохабар бўлар эканлар, қойил.
Хуллас, бу китоб қаҳва ҳақида эмас, қандай қилиб ҳақиқий раҳбар бўлиш ҳақида ва бу менга ёқди. Бехарнинг тушунтириш усули, ҳикоялари ёқди. Қаҳвага бўлган фикрим бироз ўзгарди. Барчага ёқимли мутолаа тилаб, ҳурмат ила S.N.K
©️ santuagara_of_library
🥰 Diydor koʻrishishimizga bir kun qoldi!
Ertaga 14:00da sizni Asaxiy Books doʻkonining Novza filialida kutib qolamiz. Rejalarni shunga moslarsiz deb oldindan eslatib qoʻyyapmiz.
📚 Doʻkonimizda sizni kitobli atmosfera, kitobsevar insonlar va albatta kitob suhbati kutmoqda!
Suhbat uchun tanlangan kitob: “Zukkolar va landavurlar”
Loyiha haqida endi bilayotgan boʻlsangiz bu videoni koʻring: /channel/asaxiybooks/4465
Ertaga albatta keling, sizni kutamiz😇
Бугун бизда янги китоб премьераси.
Бу китобни таржимага танлашимиз тарихини айтиб бермоқчиман. Бундан икки йилча олдин бир ходимнинг отаси телефон қилди. Ўғли уйга бир сўм пул олиб бормаслигини, ҳатто ишга келиб кетиш учун автобусга пулни отасидан олишини, нима учун маош бермаётганлигимизни сўради. Бизда маош ҳар ой вақтида берилиши, унақа бўлиши мумкин эмаслигини айтдим. Кейин вақт беришини сўраб сабаблари билан қизиқиб бошлади. Ходим 3 700 000 Сўм маош олар, у ишлайдиган ишда бу яхши маош ҳисобланарди. Кейин пулни нима қилганлиги сабаби билан қизиқдим. Букмекерликка қизиқиб кредит олган ва маоши асосан кредитга кетиши маълум бўлди. Ундан сўнг маоши 3 млнга бормасада кредитга сўнгги iPhone олган ёки пулни асоссиз ишлатганларни кузатдим. Афсуски, пулга нисбатан муносабат ҳатто ўз жиянларимда ачинарли эди.
Демак, муаммо умумий молиявий саводхонликдадир. Ёшлар у ёқда турсин, ҳатто катталарда ҳам бу жиддий муаммо ҳисобланади. Ҳатто олий маълумотли инсонларда ҳам оила бюджетини юритиш оғриқли мавзу эканлигини англадим. Даромади яхши одамлар ҳам пул орттиришга қийналишига, пул йиғолмаслигига гувоҳ бўлдим.
Шундан сўнг шу мавзуда китоблар қидириб бошладим. Илмий тильда ёзилган, 98 фоиз одам тушунмайдиган китобдан унча фойда бўлмасди. Шу учун ҳатто 10 ёшли бола ҳам ёки 20 йилдан бери китоб ўқимаган одам ҳам тушунадиган, муҳими пулга нисбатан муносабатни ўзгартирадиган китобни қидирдик.
«Латте омили» ҳақида қидирув жараёнида АҚШнинг жиддий ОАВси берган мақолаларда ўқидим. Шундан кейин китобни ўқиб чиқиб таржима қилишга қарор қилдик. Умид қиламан, жамиятнинг бир оғриғига озгина бўлсада ечим таклиф қилмоқдамиз.
Китобни тайёрлашда соҳасига яқин бўлганлиги учун Payme компанияси билан ҳамкорлик қилди. Payme китоб чиқишига асосий сабабчилардан биридир.
Китоб бугундан Asaxiy да сотувда:
asaxiy.uz/u/63dcb1917d410
👉 @allaevuzb
Asaxiy.uz 8 yoshda!
Bir necha yillardan buyon oʻz ustimizda ishladik, qulayroq va tezroq xizmat koʻrsatishga intildik hamda doimiy yangilik va chegirmalar bilan sizni xursand qildik. Hozir bu postni oʻqiyotgan paytingizda ham yuzlab xodimlarimiz buyurtmangiz oʻz vaqtida yetib borishi, sizga foydali takliflar qilish va tovar assortimentini kengaytirish ustida tinimsiz ishlamoqda.
Bugun siz bir klikda buyurtma beradigan Asaxiy.uz internet-doʻkonining tugʻilgan kunini nishonlaymiz. Shu munosabat bilan bugun 18:00dan keyin faoliyatimizni toʻxtatib turamiz va ertadan doimiy ish faoliyatga qaytamiz.
Sizga esa butun jamoamiz nomidan minnatdorchilik bildiramiz. Bizni yillar davomida qoʻllab-quvvatlaganingiz, biz bilan birga boʻlganingiz uchun rahmat.
Hurmat bilan,
Asaxiy.uz oilasi
«Asaxiy Books»дан навбатдаги премьера!
«Латте омили. Молиявий мустақиллик ва эркин ҳаёт сари» – Дэвид Бах, Жон Дэвид Манн
Бу сафар мавзу – молиявий саводхонлик. Одатда пул орттириш, маблағ тўплаш биз учун муаммодек. Ундан ҳам ёмони, кредит ва қарз ботқоғига ботганлар, топган пулини букмекерларга ёки бошқа фойдасиз нарсаларга сарфлаётганлар ҳам кўп. Орамизда даромадидан қатъи назар «қурбим етмайди», дея орзуларини ортга сураверадиганлар бор. Охир-оқибат бу истаклар амалга ошмайди, армонга айланади ва инсонда ҳаётидан норозилик, иложсизлик ҳамда бахтсизлик ҳислари пайдо бўлади.
Аслида, молиявий мустақил бўлиш учун маош оширилиши, лотереяда ютуқ чиқиши ёки хазина топиш шарт эмас. Ҳатто булар юз берса-да, ҳаёти яхшиланмайдиганлар жуда кўп. Муаммо молиявий саводхонликда, пулини бошқаришни билмасликдадир.
Бу китобда қарзга ботган бир қиз мисолида пулга нисбатан муносабат қандай бўлиши кераклиги очиб берилади. Муҳими – китобда қийин формулалар йўқ, барчаси бир қизнинг ҳаёти ҳақидаги қизиқарли ҳикоя тарзида, содда ва тушунарли тилда баён қилинган. Китобни ўқиш, амал қилиш ва натижасига гувоҳ бўлиш керак, холос.
Бу – бой бўлиш ҳақидаги навбатдаги мотивацион китоб эмас, аксинча, даромадларингизни, шахсий ва оилавий иқтисодни бошқаришда қарашларингизни ўзгартирадиган ҳаёт ҳикоясидир.
Бу китобни қанча тез ўқисангиз, фарзандингизга ўқитсангиз ва амалда қўлласангиз, шунча фойдали бўлади.
Китоб ўқиш учун энг яхши вақт эса – ҳозир.
Ушбу китоб Payme компанияси билан ҳамкорликда чоп этилган.
👉 asaxiy.uz/u/63dcb1917d410
Жисмоний интеллект- тана
Контекстуал, ҳиссий ва руҳий интеллект тўртинчи саноат инқилобига мослашиш ҳамда у яратган имкониятлардан фойдаланиш имконини берувчи асосий жисмоний хусусиятлардир. Бироқ улар тўртинчи - жисмоний интеллект кўмагига муҳтож. У шахсий саломатлик ва фаровонликни қўллаб- қувватлаш ҳамда яхшилаб боришни ўз ичига олади. Бу жуда муҳим, чунки ўзгаришлар тезлиги, мураккаблик, қарор қабул қилишда иштирок этувчиларнинг ( биздан ташқари) сони ортиб бораётган бир пайтда жисмонан кучли бўлиш, босим остида совуққонликни йўқотмаслик катта аҳамиятга эга.
Сўнгги йилларда биологиянинг кучли тараққий этаётган тармоғи бўлмиш эпигенетика ташқи муҳитнинг генларимиз намоён бўлишига таъсири жа- районидир. Бу уйку, озиқланиш ва жисмоний машқлар саломатлигимизга қанчалик таъсир қилиши мумкинлигини яна бир бор исботлайди. Мисол учун, жисмоний машқлар билан доимий шуғулланиш ўзимизни қандай ҳис қилишимиз ва фикрлашимизга, иш унумдорлигимизга ва шу орқали муваффақиятга эришишимизга бевосита таъсир ўтказади.
Танамизнинг онгимиз, ҳиссиётларимиз ҳамда ташқи дунё билан ҳамоҳанг бўлишини таъминловчи янги усулларни тушуниш ва улардан фойдаланиш ўта муҳим. Бу борадаги билимларимиз тиббиёт, кийиладиган ёки имплантация қилиш мумкин бўлган қурилмалар, неврология ва қатор бошқа соҳалардаги ютуқлар туфайли бойиб бормоқда. Бундан ташқари, тўқнаш келаётган мураккаб ва бир вақтда содир бўлаётган муаммоларни самарали ҳал қилиш учун лидердан асаби «мустаҳкам» бўлиши талаб қилинишини кўп бора таъкидлаганман. Тўртинчи саноат инқилобининг ижобий имкониятларидан фойдаланиш ва тўғри йўлни топишда бунинг аҳамияти ниҳоятда катта.
#китобдан_парча
©️ Клаус Шваб: Тўртинчи саноат инқилоби
🎨 Suratli kitoblarning paydo boʻlish tarixi haqida bilasizmi? Batafsil videoda!
@asaxiybooks
🏆 Yanvar oyi uchun “Asaxiy Books bestsellerlari”
1. Jeyms Klir: Atom odatlar
2. Charlz Uilan: Yalangʻoch iqtisodiyot. Murakkab sohaning sodda qiyofasi
3. Jorj Oruell: Molxona
4. Malkolm Gladuell: Zukkolar va landavurlar
5. Piter Hopkirk: Katta oʻyin. Ikki imperiya toʻqnashuvi
6. Henri Ford: Mening hayotim
7. Kel Nyuport: Diqqat: Chalgʻituvchi dunyoda muvaffaqiyat sirlari
8. Uolter Ayzekson: Stiv Jobs
9. Javlon Jovliyev: Qoʻrqma
10. Stiven R. Kovi: Muvaffaqiyatli insonlarning 7 koʻnikmasi
11. Teodor Drayzer: Sarmoyador
12. Jorj Oruell: 1984
13. Den Braun: Raqamli qalʼa
14. Deniyel Kiz: Eljernonga atalgan gullar
15. Klaus Shvab: Toʻrtinchi sanoat inqilobi
16. Den Braun: Ibtido
17. Jon G. Miller: COC! Savol ortidagi savol
18. Rey Bredberi: Farengeyt boʻyicha 451º
19. Yona Berger: Yuqumlilik. Mahsulot va gʻoyalar qanday ommalashadi
20. Larisa Burakova: Gruziya muvaffaqiyatga qanday erishdi
Narxi: 976 000 soʻm
15 % chegirma bilan: 829 000 soʻm
Asaxiy Books hamda jahon bestsellerlariga ega bo‘lish uchun havola 👉 asaxiy.uz/u/63d9f3c23fd36
#янгилик
«Абадий ишқ истайсизми? Унда ҳеч қачон ўлмайдиган Севгилига ошиқ бўлинг», деган аввалгилар. Худди ана шундай ошиқ ҳақида, бу дунёдан ўтиб кетган бўлсада, ўлмаган Яҳё афанди тўғрисида сўз юритилган бу китобда. Зеро, Юнус Эмро айтганидек, ошиқлар ўлмайди.
Ўлганлар йўқ бўлиб кетади деб ўйлайсизми? Ўлмайдиган ўликлар ҳам бўлсачи?..
Фотиҳ Думан: Сир. Ошиқлар ўлмас
Нархи: 45 000 сўм
Буюртма учун: asaxiy.uz/u/63d8a6763c335
🧑🎓 Kitob suhbati haqida batafsil
“Bir Ilm” loyihasi bilan hamkorlikda kitob suhbati tashkil etilayotgani haqida xabaringiz bor. Suhbat 5-fevral (yakshanba) kuni 14:00da Asaxiy Books doʻkonining Novza filialida boʻlib oʻtadi.
🥰 Kitob suhbatida iliq muhit, turli dunyoqarashga ega insonlarning turli fikrlari va ajoyib taassurotlar sizni kutyapti. Oʻtkir fikrli kitobxonlarimizga “Asaxiy Books” tomonidan sovgʻalar ham bor.
Keling, suhbatda qatnashing, fikrlaringizni biz bilan boʻlishing va sovgʻalarga ega boʻling!
Manzil: Muqimiy koʻchasi, 142/1
📣Bugun super narxdagi 5 talik kitob toʻplami uchun eʼlon qilingan chegirmaning soʻnggi kuni.
Imkoniyatdan foydalanish uchun 13 soat vaqtingiz qoldi, buyurtma qoldirishga ulguring 👉 asaxiy.uz/u/63d89ed40495a
📚 Bu kitoblarni “Asaxiy Books” doʻkoning Novza filialidan ham xarid qilish imkoni mavjud. Narxlar va kitob haqida batafsil maʼlumotni Asaxiy.uz saytimiz orqali olishingiz mumkin.
“Asaxiy Books” Novza filiali:
Ish vaqti: 09:00 — 22:00
Telefon raqam: 90 035 06 45
Manzil: Muqimiy koʻchasi, 142/1
🎤 Oflayn suhbatimizga kela olmaganlar (va kelganlar) uchun onlayn kitob suhbati.
Suhbatda qatnashish uchun hech qanday cheklov yoʻq. Bilim olaman, oʻzimni rivojlantiraman, insonlar bilan fikr almashaman degan barchani suhbatda kutamiz. Onlayn suhbat shanba kuni 20:00da @birilm Telegram kanalida boʻlib oʻtadi.
🎁 Kitobni oʻqigan, uqqan va oʻzi uchun foydali ilm olgan ishtirokchiga “Asaxiy Books” tomonidan kelasi hafta oflayn suhbat kitobi sovgʻa qilinadi.
Bu hafta kitobi 👉 asaxiy.uz/u/63e1d2f9057a6
Keyingi hafta kitobi 👉 asaxiy.uz/u/63e095bc7623c
Garri Potter muxlislari uchun maxsus kolleksiya!
🪄 J.K.Roulingning barchani qalbidan joy egallagan Garri Potter kitoblarini bir toʻplamda xarid qiling. Yoshidan qatʼiy nazar hamma qiziqib oʻqiydigan bu kitoblar inglizchasiga aytganda “a real page-turner”.
*kitoblar rus tilida
Toʻplam narxi: 659 000 so‘m
Buyurtma uchun: asaxiy.uz/u/63e09b10c7d67
✨ Kitob suhbatimizdan biroz “atmosfera”
Maʼnoli suhbat, oʻtkir fikrlar va ajoyib muhit uchun barcha suhbat qatnashchilariga minnatdorchilik bildiramiz. Mulohazalari bilan eʼtiborimizni qozongan gʻoliblarimizga ham “sovgʻa”ni mutolaa qilishni va hayotga tatbiq etib manfaat koʻrishlarini tilaymiz.
🤗 Keyingi onlayn va oflayn suhbatlarda barchangizni kutamiz.
@asaxiybooks 🤝 @birilm
Дам олиш кунига тавсия🏠
Кундалик ишларни тугатиб бир финжон чой билан китоб мутолаа қилишга нима етсин. Бугунги тавсиямиздаги китоблар миянгиз ривожланиши ва дам олишига кўмакчи бўлади.
Ижтимоий тармоқларда биз билан бирга бўлинг:
Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | asaxiy_uz">YouTube
#yangilik
❓ Barcha yosh bolalar savol berishni yaxshi koʻradilar, lekin afsuski, ularning ota-onalari har doim ham ularga javob berishga vaqtlari yoki berilgan savolga javoblari yoʻq.
🤓 Bu ensiklopediya esa kichkintoylar beradigan 300 xil savollarga javoblar mavjud. Mavzularning qamrovi ham keng — Yer va kosmos, hayvonlar va oʻsimliklar, qadimgi sivilizatsiyalar va zamonaviy mashinalar va boshqalar.
Narxi: 59 000 soʻm
Buyurtma berish: asaxiy.uz/u/63dcea57e4b55
#жума_хариди
✨ Аҳмад Ҳодий Мақсудий: Ибодати исломия
Ушбу китоб диёримиз мусулмонлари орасида бошланғич диний қўлланма сифатида маълум ва машҳурдир. Унда аҳли сунна вал жамоанинг, хусусан, Ҳанафий мазҳаби бўйича шариат қоидалари тушунтирилган.
Асар асримиз бошларида ўша пайтдаги тил меъёрларига мос ифода ва иборалар ила битилган. Бу йўсин ҳозирги замон ўқувчиси учун бироз қийинчилик туғдириши туфайли муаллифнинг баён тили бироз замонавийлаштирилган.
Нархи: 30 000 сўм
Буюртма бериш: asaxiy.uz/u/63dca8875ef6b
“Raqamli qalʼa”, “Ibtido”, “Da Vinchi siri” kabi bestsellerlar muallifi Den Braun haqida qiziq faktlar bilan tanishing💁🏻♀️
Ijtimoiy tarmoqlarda biz bilan birga bo‘ling:
Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | asaxiy_uz">YouTube
#тез_кунда
🦢 Содир бўлиш эҳтимоли кам бўлган воқеликлар таъсири
«Қора оққуш» — Нассим Николас Талеб
@asaxiybooks
14 ta qoldi!👋
“50 ta kitob 999 000 so‘mga” aksiyasidagi to‘plamlar soni 14 ta qoldi. Foydalanib qoling.
Kitoblar ro‘yxati
☕️ Ховард Бехар: Гап қаҳвада эмас ёхуд Ҳақиқий раҳбар қандай бўлиши керак?
@asaxiybooks
3+1🎁
Kun yakunida foydali aksiya eʼlon qilamiz. Buyurtma berilgan har 3ta kitobga 1ta kitob sovgʻa.
*Aksiya faqatgina bugun 22:00gacha amal qiladi.
Kitoblar 👉 http://asaxiy.uz/u/6353d2f2ddf93
👀 Yanvar oyi uchun rejalagan kitoblaringizni oʻqidingizmi? Endi navbat fevral oyi uchun mutolaa tavsiyasiga!
🤩 Bu 4 kitob 4 jihatdan rivojlanishingizga yordam beradi, janr va syujet farqli boʻlgani uchun esa zerikib qolmasligingiz shubhasiz.
@asaxiybooks
Endigina chop etilgan 💸 kitobi o‘tgan hafta bo‘yicha eng ko‘p sotilgan kitoblar ro‘yxatida 1-o‘rinni egalladi! Sizga ham o‘qishni tavsiya qilamiz.
💸 — asaxiy.uz/u/63d779c5629f0
😳 — asaxiy.uz/u/63d779ea32c4c
🫥 — asaxiy.uz/u/63d77a08cce21
🤯 — asaxiy.uz/u/63d77a272ba4a
😰 — asaxiy.uz/u/63d77a4445404