asaxiybooks | Unsorted

Telegram-канал asaxiybooks - Asaxiy Books

21187

🚚 Butun O‘zbekiston bo‘ylab yetkazib beriladi 📦 Buyurtma va savollar uchun: @asaxiybot 📍Do‘kon manzili: https://asaxiyuz.taplink.ws/ 📥 Takliflar bo‘yicha: mirazizmirtolibov@mail.ru

Subscribe to a channel

Asaxiy Books

👩‍🎓 Koʻp kitob oʻqisa nima boʻladi?

Bu savol sizni ham qiynayotgan boʻlsa videoni tomosha qiling va bilib oling🎬.

@asaxiybooks

Читать полностью…

Asaxiy Books

Sizning izohingiz biz uchun muhim🫡

Bir necha daqiqa vaqtingizni ajratib soʻrovnomamizda qatnashing. Bu bizga yanada yaxshiroq boʻlishga yordam beradi🫰

https://forms.gle/SVBEigK3oznb8HAG6

Читать полностью…

Asaxiy Books

*️⃣Nega ayrim odamlarning hamma narsasi bor, boshqa odamlarda hech vaqo yoʻq?
*️⃣Nega bir sinfda bir xil taʼlim olgan bolalardan biri millioner biri esa oddiy ishchi boʻlib yetishadi?
*️⃣Bu yerda qaysi qonuniyat ishlayapti va masalaning asl sababi nimada?

🧑‍🎓 Ushbu savollarga javobni sizga “Zukkolar va landavurlar” kitobi beradi. Postda kitobni oʻqish uchun 5 sababni keltirdik, manfaatli boʻlsin.

@asaxiybooks

Читать полностью…

Asaxiy Books

📖 Нафсингиз тилидан хитоб қилинадиган бир ҳикоя #яна_сотувда

👉 asaxiy.uz/u/63c93cf25871c

Читать полностью…

Asaxiy Books

Изоҳда китобни мундарижасини сўрашди.

Читать полностью…

Asaxiy Books

1990 йилларнинг аввалида руҳшунос Андерс Эриксон икки ҳамкасби билан Берлиндаги мусиқа Академиясида тадқиқот ўтказди. Ўқитувчилар ёрдами билан скрипка чолғуси талабаларини уч гуруҳга ажратишди. Биринчи гуруҳга салоҳиятини дунё эътироф этадиган даражада деб баҳоланганларни, иккинчи гуруҳга — «келажагидан умид бор»ларни киритишди. Учинчи гуруҳга — малакали мусиқачи бўлишидан умид қилинмайдиган, нари борса – мактабда мусиқадан дарс бериб юрадиганларни жамлашди. Ҳамма иштирокчиларга битта саволни беришди: илк бор қўлингизга скрипкани олганингиздан то бугунгача неча соат машқ қилгансиз?

Ҳамма иштирокчилар деярли бир вақтда бошлашган беш ёшлардан қўлга асбоб ушлашган. Дастлабки бир неча йил ичида ҳаммалари бир хил — ҳафтасига икки-уч соат машқ қилганлар. Тахминан саккиз ёшларда фарқ бошланган. Синфда энг яхшилари ҳисобланган талабалар бошқаларга қараганда энг кўп машқ қилганлар: тўққиз ёшларда ҳафтасига олти соат; 12 ёшда – саккиз соатдан; 14 ёшда – 16 соатдан, шу тариқа 20 ёшгача машқ қилганлар, — яъни ўз маҳоратларини бир мақсад йўлида тинимсиз оширганлар — ҳафтасига 30 соатдан зиёд машқ қилганлар. Шундай қилиб, 20 ёшга кирганда энг яхши талабалар умумлаштирганда 10 000 соатдан зиёд машқ қилганлар. Ўртача даражали талабаларда соатлар миқдори 8000 бўлди, бўлғуси мусиқа муаллимлари 4000 соатдан кўп машқ қилмаганлар.

Шундан сўнг Эриксон ўз ҳамкасблари билан малакали пианиночилар ва ҳаваскор пианиночиларни ўрганганлар. Худди шундай қонуният намоён бўлган. Ҳаваскорлар болаликда ҳафтасига уч соатдан зиёд шуғулланмаганлар, шунинг учун 20 ёшга келиб, уларнинг умумий амалиёт соатлари 2000соатдан ошмаган. Малакалилар эса, аксинча, ҳар йили машқлар давомийлигини оширганлар ва 20 ёшга келиб, уларнинг ҳар бири «ўз жомадони»да 10 000 соатдан зиёд машқларга эга бўлганлар.

©️ Малкольм Гладуэлл: Зукколар ва ландавурлар

Читать полностью…

Asaxiy Books

🤑 Ginnes Rekordlar Kitobiga kiritilgan kutubxona jarimasi haqida bilasizmi? Hozir uning miqdorini taxmin qilib koʻring.

Endi esa videoni tomosha qiling va taxminingiz qanchalik haqiqatga yaqin boʻlganini bilib oling.

@asaxiybooks

Читать полностью…

Asaxiy Books

#яна_сотувда

🥳 Кэл Ньюпорт қаламига мансуб «Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари» ва Жорж Оруэллнинг «1984» асарларининг қайта сотуви бошланди.

👨‍🎓 Миллионлар ҳаётини яхшилаган ва фикрлашга ундаган китобларга сиз ҳам буюртма беринг:
• «Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлар» — asaxiy.uz/u/63c7947e7b899
• «1984» — asaxiy.uz/u/63c794501bc8e

Читать полностью…

Asaxiy Books

🏰 Agar “Snouden” filmini koʻrgan boʻlsangiz-u yoqqan boʻlsa “Raqamli qalʼa” kitobini ham oʻqib koʻring. Taassurotlar bilan taqrizlaringizda boʻlisharsiz😉

@asaxiybooks

Читать полностью…

Asaxiy Books

Иқтисодиётни тушунишга қийналасизми? Сиз биргина китоб билан бу соҳа ҳақида асосли билимларга эга бўлишни хоҳлайсизми? "Asaxiy Books" сизга бу имконни беради. Бугундан бошлаб Чарльз Уиланнинг "Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси" китобига олдиндан буюртма очамиз.

Чарльз Уиланнинг “Яланғоч иқтисодиёт” номли китобида иқтисодиётнинг моҳияти ҳамда долзарб масалалари содда ва тушунарли, барчамизга таниш ҳаётий мисоллар билан ёритилган. Китобда мураккаб чизмалар ёки сирли формулалар йўқ, балки моддият дунёсида қандай қонуниятлар ҳукмронлик қилиши ва давлатлар ниманинг ҳисобига бойиши тушунтирилган. Асарни ўқий бошлаганимизда муаллиф улкан иқтисодиёт оламидаги йўлбошчимизга айланиб, бу оламнинг энг чекка бурчакларигача биз билан саёҳат қилади. Уилан ‒ ишончли йўлбошчи, унинг биз билан олиб борадиган суҳбати эса самимий ва дўстона руҳда кечади.

Нархи: 75 000 Сўм
Бетлари сони: 540
Таржимон: Раҳимжон Қудратов
Муҳаррир: Отабек Умаров
Муқова: Қаттиқ


Олдиндан буюртма бериш: asaxiy.uz/u/63c5349ee5186


Китоб "Asaxiy Books" китоблари обуначиларига 25 январдан, олдиндан буюртма берганларга 1 февральдан бошлаб етказиб берилади.

Читать полностью…

Asaxiy Books

👀 Eng birinchi kitoblar qaysi va ular nima haqida hikoya qiladi? Aslida kitob paydo boʻlishining sababi nimada?

Video orqali batafsil bilib oling⚡️

@asaxiybooks

Читать полностью…

Asaxiy Books

❄️ Ayozli kunlarda ham kitobxonlarimiz mutolaadan toʻxtashmadi!

🔝 Oʻtgan hafta davomida ular tomonidan eng koʻp tanlangan va albatta xarid qilingan kitoblar bilan tanishing.

@asaxiybooks

Читать полностью…

Asaxiy Books

💁🏻‍♀️ Agar Henri Ford haqidagi filmni koʻrgan boʻlsangiz-u yoqqan boʻlsa, bu inson haqidagi kitobni ham oʻqishni tavsiya qilamiz.

@asaxiybooks

Читать полностью…

Asaxiy Books

❄️ Sovuq kunda tashqariga chiqish tavsiya etilmaydi. Uyda vaqtni mazmunli oʻtkazish uchun esa ajoyib kitob va bir chashka qahva/choy yetarli.

Ajoyib kitoblar tavsiyasi bilan post orqali tanishishingiz mumkin📚.

@asaxiybooks

Читать полностью…

Asaxiy Books

👀 Sizning kitobxonlik temperamentingiz qanday? 2-qism

Avvalgi postda oʻziga mos temperament topa olmaganlar uchun 2-qismni ham tayyorladik. Oʻzingizga mosini bilib oling, mabodo doʻstlaringizga mosini ham topsangiz ularga ham postni yuboring😉

@asaxiywoman

Читать полностью…

Asaxiy Books

🏠 Дам олиш куни учун навбатдаги тавсия!

Бу китоблар сизни муваффақият сари бошлаш билан бирга бошқа ракурсдан ҳам фикрлаб кўришга ўргатади. Мутолаадан ўрганганларингиз бутун умр сизга фойда келтиради📚.

@asaxiybooks

Читать полностью…

Asaxiy Books

#янгилик

⚡️Ли Куан Ю: Учинчи дунёдан биринчи дунёга. Сингапур тарихи (1965-2000)
Кичик ва имкониятлари чекланган мамлакатни дунёдаги энг илғор давлатлар қаторига олиб чиққан муаллифдан дунё сиёсати, халқаро муносабатлар, ҳуқуқ тизими, иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётни ислоҳ қилиш йўллари ҳақида теран мулоҳазалар.


⚡️Ҳарпер Ли: Мазахчини ўлдириш
Ўз даврида катта шов-шувларга сабаб бўлган, кўпчиликнинг севимли асарига айланган ва ҳамон шундай бўлишда давом этаётган бу китоб муаллифнинг ёшлиги ўтган Алабама штатидаги хотираларига асосланади.

*буюртма бериш учун китоб номи устига босинг

@asaxiybooks

Читать полностью…

Asaxiy Books

#жума_хариди

🕊Абу Ҳомид Ғаззолий: Иҳёу Улумиддин. Дунёни англаш китоби

Номи билан таърифланаётган китоб дунёни яхшироқ англашингизга ёрдам беради. Ундаги ояти карималар Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсиридан олинган. Таржима ва изоҳлар муаллифи Шайх Алоуддин Мансур.

Муқова: Қаттиқ
Нашриёт: Qamar Media
Нарх: 59 000 сўм
Саҳифа: 320 бет

Буюртма бериш 👉 asaxiy.uz/u/63ca2ab7d289d

Читать полностью…

Asaxiy Books

✍️ Чарльз Уилан: Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси

@asaxiybooks

Читать полностью…

Asaxiy Books

Иқтисодни кўпчилик мураккаб соҳа деб ўйлайди. Атрофдагилар ҳам кўпинча иқтисод бўйича оддий фундаментал нарсаларни тушунмаслигини кўп кўрамиз.

- Доллар яна нимага ошди?
- Нархлар нимага ошяпти?
- Нега маҳсулот етишмаяпти?
- АҚШ хоҳлаганча доллар "печат" қилиб дунёни бошқарадими?

Шу учун ҳам иқтисодни содда тилда тушунтирган, ўқиб бир умрга фойдали бўладиган билимларни оладиган китобни "Asaxiy Books" лойиҳасида таржима қилдик.

Чарльз Уиланнинг "Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси" китоби ҳаммамизга бирдек фойдали бўлади деб умид қиламан.

Китобга олдиндан буюртма давом этмоқда.

Китоб «Asaxiy Books» китоблари обуначиларига 25 январдан бошлаб, олдиндан буюртма қилганларга 1 февралдан бошлаб етказиб берилади.

Буюртма бериш: asaxiy.uz/u/63c5349ee5186

Читать полностью…

Asaxiy Books

📈 Yangicha dunyoqarash bilan tanishmoqchi boʻlganlarga bunisi ham yoqishiga aminmiz!

Mamlakatlar tanazzuli sabablari: qudrat, farovonlik va kambagʻallik manbalari” (oldindan buyurtma)
Yalangʻoch iqtisodiyot. Murakkab sohaning sodda qiyofasi” — 75 000 soʻm (oldindan buyurtma)

Buyurtma uchun: @asaxiybot / 712000105

Читать полностью…

Asaxiy Books

Дўстларим тавсияси билан Питер Ҳопкиркнинг "Катта ўйин: икки империя тўқнашуви" асарини ўқишни бошладим. Ўрта Осиёда хунрезгиликлар бошланган, тахт ва бойлик учун кураш авж олган, фитналар юз бераётган вақтда Россия ва Британия ушбу ҳудудларга миссиялари сонини кўпайтиради. Ден, Черкаский ва бошқаларни эсланг.

Улар ички инқироздан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга ўтишади. Мақсади бўлиб ташлаб ҳукмронлик қилиш эди. Китобни ўқиган танишлар "айрим воқеалар айни вақтда бизда юз бераётган ҳолатларни эслатиб юборади, тарих такрорланаётгандек, хулоса қилишимиз керак вақтида, Зафарбек" дейишмоқда. Асаҳийдан онлайн сотиб олсангиз ҳам бўлади, етказиб бериш хизмати бор.

Онлайн сотиб олиш учун👉 https://asaxiy.uz/product/piter-%D2%B3opkirk-katta-%D1%9Eiin-ikki-imperiya-t%D1%9Eknashuvi

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Asaxiy Books

Hamma postlar foydalidir. Biroq ayrim postlar boshqalaridan ko'proq foydalidir. Ko'proq foydali postlarni bir joyga jamladik, marhamat tanishing👇


😁 Kitobxon uchun qimmatli tavsiyalar:

Oʻqish orqali salomatligingizni yaxshilashning 5 yoʻli — /channel/asaxiybooks/2875

Kitob oʻqishga qanday odatlanish mumkin? — /channel/asaxiybooks/2896

Oʻqigan kitobingizni qanday eslab qolish mumkin? — /channel/asaxiybooks/2961

Abituriyentlar oʻqishi zarur boʻlgan 5 kitob! — /channel/asaxiybooks/2970

Kitob tanlashda nimalarga eʼtibor berish kerak? — /channel/asaxiybooks/2995

Kuniga 10 bet kitob oʻqish orqali umringiz davomida nechta kitob oʻqiy olasiz? — /channel/asaxiybooks/3040

Kitoblarni doimiy oʻqishga odatlanishning 5 usuli — /channel/asaxiybooks/3062

Kitob oʻqishda koʻp qilinadigan xatolar beshligi — /channel/asaxiybooks/3103

Kundalik kitob oʻqishning foydalari — /channel/asaxiybooks/3148

Kitobxon bilan doʻst boʻlishning 6 afzalligi — /channel/asaxiybooks/3201

Qanday qilib bolani oʻqishga odatlantirish mumkin? — /channel/asaxiybooks/3253

Kitob oʻqishga odatlantiruvchi 5 qadam — /channel/asaxiybooks/3374

Kitob qanday tanlanadi? — /channel/asaxiybooks/3448

Tez oʻqish uchun 6 maslahat — /channel/asaxiybooks/3525

Qanday qilib koʻproq kitob oʻqish mumkin? — /channel/asaxiybooks/3617

Mutolaa payti uyqu kelishidan qanday xalos boʻlish mumkin? — /channel/asaxiybooks/3696

Uxlashdan oldin kitob oʻqishning 7 ajoyib foydasi — /channel/asaxiybooks/3755

Qanday qilib koʻproq kitob oʻqish mumkin? — /channel/asaxiybooks/3972

Audiokitoblarning 6 aqliy va jismoniy afzalliklari — /channel/asaxiybooks/4097


😁 Koʻngilochar:

Kitobxon turlari — /channel/asaxiybooks/3648

Siz qanday kitobxonsiz? — /channel/asaxiybooks/3475

Siz ashaddiy kitobxonsiz, agar: — /channel/asaxiybooks/3565

Sizning kitobxonlik temperamentingiz qanday? — /channel/asaxiybooks/4324

Sizning kitobxonlik temperamentingiz qanday? 2-qism — /channel/asaxiybooks/4357


😁 Bu kitobdan:

Bu kitobdan... — /channel/asaxiybooks/3653

Bu kitobdan... — /channel/asaxiybooks/3784

Bu kitobdan... — /channel/asaxiybooks/3807

Bu kitobdan... — /channel/asaxiybooks/3943


😁 Maqsadlar haqida:

Yangi yil uchun maqsadlarni qanday qoʻyish kerak? — /channel/asaxiybooks/4194

SMART maqsadlar nima? — /channel/asaxiybooks/4222

Maqsadingizga tezroq erishish uchun tavsiyalar — /channel/asaxiybooks/4270


😁 Kitoblar va muallif haqida:

“Katta oʻyin” kitobini oʻqishingiz uchun 5 sabab — /channel/asaxiybooks/4002

“Sarmoyador” kitobini oʻqishingiz uchun 5 sabab — /channel/asaxiybooks/4297

“Ajib yangi dunyo” kitobini oʻqishingiz uchun 5 sabab — /channel/asaxiybooks/3919

“Samaradorlikning 21 yoʻli” kitobini oʻqishingiz uchun 5 sabab — /channel/asaxiybooks/4129

“Muvaffaqiyatli insonlarning 7 koʻnikmasi” kitobini oʻqishingiz uchun 5 sabab — /channel/asaxiybooks/4256

5 kitob haqida 5 fikr — /channel/asaxiybooks/3847

“Eljernonga atalgan gullar” kitobi haqida 4 qiziq fakt — /channel/asaxiybooks/4050

“1984” va “Molxona” muallifi Jorj Oruell haqida faktlar — /channel/asaxiybooks/4375

Читать полностью…

Asaxiy Books

#book_review #китобхон_фикри

Асар муқовасидаги (дунё ҳақида янглиш фикрлашимизнинг ўн сабаби - нега у биз ўйлагандан яхшироқ) сўзларни ўқиб китобни психологик, бутун китоб давомида ҳаёт гўзаллигини, яшашни, бахтли бўлишни ўргатадиган психологик китоб деб ўйлаган эдим. Лекин аслида умуман бошқача бўлиб чиқди. Китобда ҳаётни янглиш тушунишимизнинг 10та инстинктга боғлиқлиги чиройли тушунтирилади:
1. Бўшлиқ инстинкти
2. Салбийлик инстинкти
3. Тўғри чизиқ инстинкти
4. Қўрқув инстинкти
5. Ҳажм инстинкти
6. Умумлаштириш инстинкти
7. Тақдир инстинкти
8. Бир томонлама ёндашув инстинкти
9. Айблаш инстинкти
10. Шошилиш инстинкти
Худди қийин тушунарсиз атамаларга ўхшайди. Лекин китобни тушуниш, муаллиф бизга нима демоқчи эканлигини англаш жудаям оддий. Китоб 13та тестни сизга ҳавола қилишдан бошланади. Ва аниқ сиз ҳам бу тестда яхши натижа кўрсатмайсиз сабаби дунёни нотўғри англашимизда😊Менга сабаблардан ўзимиз кўп учратадиган 4таси яқин кўринди, улар тақдир, айблаш, қўрқув ва шошилиш инстинктлари деб ўйладим. Мисол, шошилиш инстинктига: бу кўпинча савдо қилаётганимизда сотувчилар шундан фойдаланади: яъни олмоқчи бўлган маҳсулотимиз кам қолгани қайтиб бунақа нархда ва сифатда чиқмаслигини айтиб бизни шошилиш инстинктимизни қитиқлашади ва биз гапларига ишониб сотиб оламиз. Қўрқув инстинктимиздан эса кўпроқ журналистлар ОАВ воситалари моҳирона фойдаланади яъни жиноятлар, табиий офатлар, қотилликлар каби салбий нарсаларни бизга кўрсатиш билан сабаби биздаги қўрқув ўзига тортади шунақа нарсаларга қизиқишни оширади.Яна бир мисол, айблашга доим айбни кимгадир тўнкаймизда шу мавзу ёпилади. Тақдир инстинкти эса бизни қонимизга сингиб кетган бирхиллик доим шундайлигича қолади деб ўйлаш, масалан суҳбатларда айтиб қоламиз ўзбеклар ўзгармайди, одат шунақа бошқа илож йўқ деб. Аслида эса бизга сезилмаса ҳам секин асталик билан ҳамма ўзгаради. Хуллас китобда мисоллар жудаям кўп ва қизиқарли. Айниқса инсонларда 2 гуруҳга эмас ( бойлар ва камбағаллар) 4 гуруҳга бўлиб ўрганиш кераклиги ёритилган.

©️ oyjamol_books

Читать полностью…

Asaxiy Books

Sizga sevimli boʻlib ulgurgan “1984” va “Molxona” asarlari muallifi Jorj Oruell haqida faktlar!

2-qismi ham boʻlsin desangiz reaksiya qoldiring😉

@asaxiybooks

Читать полностью…

Asaxiy Books

Jek London: Martin Iden

✍️ Yozuvchi bir qarashda Martin Iden timsolida oʻzini tasvirlaydi. Hayot naqadar ogʻirligi, mehnat qattiqligi, ishonch poymol boʻlishi, muhabbat sarobga aylanishi mumkinligi haqida ogohlantiradi.

🕊 U inson asli qadrlashi kerak boʻlgan tuygʻular, munosabatlar jamiyatdagi noqisliklar sabab oyoqosti boʻlishi hech gap emasligini aytmoqchi boʻladi. Kitobxonga buni uqtira oladi ham.

Muqova: Qattiq
Nashriyot: Yangi Asr Avlodi
Narx: 45 000 soʻm
Sahifa: 608 bet

Buyurtma uchun 👉 asaxiy.uz/u/63c2aee373970

Читать полностью…

Asaxiy Books

Uyda issiq bo‘lishi uchun qanday isitgich tanlash kerak🤔

Xonadoni, dala hovlisi yoki hatto hovlisi yanada shinamroq bo‘lishini istaganlar uchun batafsil yo‘riqnoma👇

asaxiy.uz/u/6358b2bbd334e

Читать полностью…

Asaxiy Books

Sizda bunday kasalliklar yoʻqligiga umid qilamiz😁

@asaxiybooks

Читать полностью…

Asaxiy Books

🤔 Нега айрим одамларнинг ҳамма нарсаси бор, бошқаларда эса ҳеч вақо йўқ? Омаднинг сабабларини фақат инсоннинг табиат инъом этган шахсий фазилатлари билан боғлаш тўғримикин?

💁🏻‍♀️ Малколм Гладуэлл ҳар доим мутлақо тасодиф ҳисоблаб келинган муваффақиятларнинг замирида ётган яширин қонуниятларни топган биринчи инсондир. Бу қонуниятлар нега аксарият буюк хоккейчилар фақат январда туғилганлигини ва ҳеч қачон октябрда туғилмаслигини, нима учун математикани осиёлик талабалар бошқалардан кўра осонроқ ўзлаштиришини, нега Нью-Йоркнинг энг обрўли адвокати бўлиш учун албатта яҳудий бўлиш лозимлигини тушунтириб беради.

🏆 Бу китоб Билль Гейтс, «Битлз» ва Моцарт каби шахсларни нима боғлаб туришини ҳамда улар нега ўз тенгдошларидан ўзиб кетганлигини кўрсатади.

👉 asaxiy.uz/u/63c2609f629ba

Читать полностью…

Asaxiy Books

#жума_хариди

Али Иброҳим Акрам: Холид ибн ал-Валид. Енгилмас қўмондон

💁‍♂️ Ислом дини учун олиб борилган жанглар ўзининг ёрқинлиги ва ғалабаларга бойлиги билан жанг санъати тарихига бемисл ҳисса қўшган. Истеъдодли мусулмон қўмондонларининг жасорати ва маҳорати эса ҳеч кимга сир эмас. Лекин, шунга қарамай, дунёда ислом жанг тарихи ҳақида жуда кам маълумотлар бор.

📝 Ҳеч бир ҳарбий мутахассис мусулмонлар иштирокидаги машҳур жанглар тарихи ҳақида тадқиқотлар олиб бориб, далилларни синчиклаб ўрганмаган ва улар ҳақида батафсил маълумот ёзмаган. Умуман олганда, бундай тадқиқотлар олиб бориш учун жиддий уринишлар ҳам бўлмаган. Бу мавзу шу вақтгача ҳеч ким томонидан ёритиб берилмаган.

Покистонлик тадқиқотчи генерал-лейтенант А.И.Акрамнинг «Холид ибн ал-Валид» асари мазкур бўшлиқни тўлдиришга хизмат қилади.

Муқова: Қаттиқ
Нашриёт: Янги Аср Авлоди
Нарх: 79 000 сўм
Саҳифа: 688 бет

Буюртма бериш 👉 asaxiy.uz/u/63c10ce2eac61

Читать полностью…
Subscribe to a channel