bashorat_otajonova | Unsorted

Telegram-канал bashorat_otajonova - Bashorat Otajonova

365

Instagram: @poetess_otajonova

Subscribe to a channel

Bashorat Otajonova

https://www.youtube.com/watch?v=ck66eWW8s_4

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

***
Qafaslangan tush ham, devorlangan xush,
Sirtim oqila-yu, ichim Layliko'y.
Forscha muhabbatin tutadi Gugush:
"Man omadeam, bo'o'o'o'o'y".

Chirs-chirs uziladi yomg'ir torlari,
Ruhimni tebratar barmog'im: qirs-qirs.
Oshiqlar poklanur, ishq ohorlanur,
Ko'ngilga yo'laydi na nafs-u na hirs.

Ko'zlarim chayqalur totli may bo'lib,
Kel, maning sozandam, kiprigimni chal.
Tinglay, ming tirilib, ming qayta o'lib,
Majnunning umrini kuyla mufassal.

Uchar bir ozod tush, qo'nar erkin qush,
Yomg'ir tomchisida aylanar moziy.
Forscha isyonini davomlar Gugush,
Baytlarin may kabi tutar Sheroziy.

✍️MehrNoz

@abbosova_mehrinoz

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Havorang maktub

Dengizning ifori kelar borliqdan
Sen tug’ilgan makonlar kabi.
O’ylayman, Xudoyim qudrati bilan
Ko’zlaringni yaratganida
Jilmaygandir farishtalar ham.

Kuzataman bahorni sokin
chalinyotgan musiqa misol.
Oqib kirar tomirlarimga
Binafsharang havodek yog’du
Va unadi kipriklarimdan
Yashil, pushti havorang kulgu.

Yakun topmas nihoyat ertak,
Yakun bo’lmas ilohiy hatm.
Titrayotgan barmoqlarimga
kirar ekan halovat rangi
bugun seni sog’ina turib
qayg’u emas, baxtdan yig’ladim…

@FeruzaXayrullayeva

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

«Ёруғлик типирчилаётган дарчасиз қафасни кўрдим.. »
Суҳроб Сипеҳрий

***
Наргиз опага

Кечани кўзимизга қамадик.
Киприкларимизни панжара қилдик
зулматни англамоқ учун.
Намчил кеча ичимизга шимилди.
Зимистон бўлди кўнглимиз.
Гўзал эди зулмат.
Зулматни севдик.

Кечанинг ичида беданинг бўйига маст бўлдик.
Бедага қўшиб ўрдик ойнинг нурини.
Ойни узук қилдик.

Кечанинг ичида изтиробдай шовуллади анҳор.
Бармоқларимиз-ла суратини чиздик кўнгилнинг.
Тин олди сув.
Сочилган шакллар кошиндай йиғилди
сувнинг юзида.

Шиллиққурт судралди назокат билан,
Юки оғир.
Чиғаноқ ичида айн, шин, қоф -
тасаввурдай ёруғ ва муҳташам.

Сояларни эшдик, ясадик арқон.
Сакрадик кўнглимиз истаганича.
Юлдузларни ичдик -
қорачиқларимиз айланди юлдузга.

Зулматга тикилдик.
Фалсафа улғаярди унинг қорнида.
Зулмат бизга бўйсунди.
Тонг ёришди ичимизда.

Биз дунёга келдик англанмоқ учун.

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Tillaniso, yoshlikning chiroyli lahzalari qutlug‘ bo‘lsin 🌹
Sizni, she'rlaringizni yaxshi ko‘ramiz.

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

* * *
Феруза опамга

Омонмисан,
Эй дил,
Эй ғам оғочи,
Ёғиш, савашларда ҳамон бормисан –
Оҳиста-оҳиста дунёдан қочиб,
Олисдан қалбимга мададкормисан?
Ва ё нолонмисан,
Сен ҳам менингдай –
Ноладан нолага кўчдингми гоҳо,
Куйладингми айлаб томоғингни най,
Озорга, оғриққа айландингми ё?!
Ёки соғиндингми қирлар бағрини,
Қирларга сочилган гуллар атрини?
Сенга деб боғлардан овунчлар тердим,
Валек тополмадим бахтнинг сатрини –
Сени юпатгувчи,
Авайлагувчи,
Чексиз осмон сари элтгувчи бир шеър.
Юлдуз терсак эди дегандик учиб,
Пойимиздан тортиб олаверди ер!
На кундуз,
На кеча биларсан ором,
На-да уйқу бергай сенга ҳаловат –
Қачон тинарман деб бу йўллар аро,
Тугарсан япроқлар ичра тиловат.
Яна йиғладингми,
Остонамгача –
Кўз ёшинг,
Танийман ҳовуч-ҳовучлаб,
Яна ёғишлардан, ҳасратдан чўчиб,
Деразанг ёнидан учдими қушлар?!
Бу тушлар қачондир ўнгидан келгай,
Оҳиста-оҳиста дунёдан қочиб,
Ёнингга бораман,
Сўрайман елдай –
Омонмисан,
Эй дил,
Эй ғам оғочи?!

© Муҳаммад Сиддиқ

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

23 май, 23 йил
Гёте институтида Ўрта Осиё (хусусан, ўзбек) замонавий шеъриятининг немис тилидаги босмаси  -- "Симурғ" китоби тақдимоти ва германиялик саёҳатчи-фотограф Дирк Скибанинг ўзбек ёзувчи шоирлари фотокўргазмасига старт берилади. Кўришамиз.

Мўлжал: Олой бозори, 18:30 da.

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

🎓 Jurnalistika sohasida o’qiyotgan talabalar uchun 75 mln so’mlik ta’lim granti

XushnudbekUz kanali jurnalistika sohasida ta’lim olayotgan, yuqori o’zlashtirish ko’rsatkichiga ega, ijtimoiy himoyaga muhtoj, yetim va chin yetim, nogironligi bor talabalarning ta'lim olishi uchun moddiy yordam ko’rsatish maqsadida navbatdagi ta’lim grantini e’lon qiladi.

Taʼlim granti haqida maʼlumot:

🏢 Qaysi OTMlar uchun:
barcha davlat va nodavlat taʼlim muassasalari uchun

📝 Qaysi yo’nalishlar uchun: jurnalistika sohasidagi barcha yo’nalishlar uchun

📊 Qaysi bosqich uchun: bakalavriatning barcha bosqichi

📚 Qaysi taʼlim shakli uchun: kunduzgi, sirtqi, kechki va masofaviy

👥 Necha kishiga beriladi: 25 nafar

💰Taʼlim granti miqdori: har bir kishiga 3 mln so‘mdan (jami 75 mln so‘m)

⏳Hujjatlar 25-may soat 23:59 gacha qabul qilinadi. Shundan so’ng jamoatchilik vakillaridan tuzilgan maxsus komissiya orqali g’oliblar aniqlanadi.

📲 Onlayn ariza yuborish:

https://imkon.uz/metsenat/122

Grant bo’yicha biror muammo yoki tushunmovchilik yuzaga kelsa, mana bu yerda izohlarda yozib qoldirishingiz mumkin.


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

ОНАМНИ СОҒИНИБ
(Укамга хат)

Ҳар тонг унинг гул лабларидан,
Кафтларига тўкилар исмим.
Ҳу-ув бўйчан тоғлардан нарида,
Жонланади бир гўзал қисса.

Ўттиз йилки, унутган ўзин,
Ўттиз йилки, менинг ғамим ер.
У жонимга тилайди тўзим,
Менинг ғамим — икки-учта шеър.

Гулхайрилар шабнамлардан маст,
Тонгни интиқ кутётган чоғда
У Худодан ўзига эмас,
Менга толе тилаб ўтмоқда.

Ёмғир бўлиб ювмадим бир бор,
Ғубор қўнган ойналарини...
Боролмайман...
Кутар умидвор,
Энди менинг болаларимни.

Алвон гуллар тутмадим,
(Уят!!!)
Сочларига ранглар сочдим — оқ.
Билсанг, менга буюк саодат,
Ҳозир унинг қошига бормоқ...

© Башорат ОТАЖОНОВА

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

***
Қизил гул
Қизил гул
Қизил гул

Ул мени қизил гул боғига элтди,
Тўзғиган сочимга тақди қизил гул
зулмат қучоғида...
Гул япроғида
кўнглим шод этди...

Эй, шол кабутарлар!
Эй, гўл оғочлар -
ўсишдан тўхтаган - бокира ҳануз.
Эй, кўр деразалар!
Кўксим остида
бир гул улғаймоқда
дақиқа сайин.

Ва бош кўтармоқда ул қирмизи гул
ичимда қип-қизил байроқ сингари.

Оҳ, мен oғироёқ,
Оғироёқман!

© Фўруғ Фаррухзод

Форс тилидан Башорат Отажонова таржимаси

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

ФОШ

Ўйиндан ўт чиқди,
кўзбойлоғичлар
фитнасин аврати очилди бу кун.
Бир-бирин қўлтиқлаб зар тўғноғичдай
чақнаб турардилар
бошда қўр тўкиб.
Мағрибдан машриққа узанган тиллар
ваъдалар ёғдириб,
қуллуқ қиларди.
Сеҳрга чулғанган томошабинлар
сўзсиз итоатда қуллик қиларди.
Кўриниш – муҳташам,
найранг – муҳташам,
гўё ғам йўқдайин зорлаб бўзларга,
ногаҳон аксириб юборсалар ҳам
"узр" ялтирарди юввош кўзларда.
...Ниҳоят ўйиндан ўт чиқди,
ботин –
лойсувоқ ҳақиқат жамолин кўрдик.
Сабрдийдаларга ачиниб охир,
табиат қутурди,
ёмон қутурди!
Нохос ўнгарилди махфий қарталар,
тўфон устимизга ёприлган пайти.
Қарсиллаб қулади темир пардалар,
жодуланган қавм аслига қайтди.
Осмонни алдаб бўлмади, эссиз,
заминга юқмади ёлғонингиз, эҳ.
Энди қилмишларни оқламоққа сиз
изланг Навоийдан энг гўзал ташбеҳ.
Изланг афсунгарлар,
тавба балқиди,
қалбингиз гуноҳдан бир соқит айланг.
Айтинг,
зуғум чеккан шўрлар ҳаққини
кимнинг қурсоғидан қазиб олгайлар?!
Лаҳзада айрилиб бошпанасидан
довдираб анқайган томошабинга
сўйлайдиган сирингиз йўқми?
Узрчи,
тасалли,
иқрорингизчи?
Ё ҳаддин зиёд пок –
кирингиз йўқми?
Майли, жавоб берманг,
балиққа дўнинг,
шундоғ ҳам кўрсатиб қўйди табиат.
Ҳолимиз абгор қилган бўлса-да,
гўлликдан халос этгани учун
осмонга минг раҳмат!
Ерга минг раҳмат!

Бу ёғига ўйин ўтмайди,
қасам!
Биров йўламайди томошангизга.
Ғазабнок кўзларга дош беролмасдан
қилтириқ думини гажак қилганча
сомонхонасига кетганлар қочиб,
илло билиб қўйинг,
энди бу халқнинг
кўзлари ажалнинг оғзидай очиқ!

Яхшиям осмонга ўтмайди найранг,
яхшиям ёлғонни замин кўтармас...

Жонтемир

@Jontemir_t

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

***
Менда ҳеч нарса йўқ кўз ёшдан бошқа.
Денгиз, осмон... кўз ёш... кўз ёш...
На осмонга, на ерга бор менда эҳтиёж.
Сокинлик керак холос, бироз сокинлик.
Бир Одам қўл чўзар қутқармоқ учун,
Кўзлари, қошлари, тирноқлари,
ҳатто сочларининг оқлари ҳам менга қадрдон.
Рад қиламан таниш қўлларни
Ҳавода муаллақ қолади товушлар
Чўки-и--и-б кетаман кўз ёшга - денгизга
чигал хотирамдан тортиб оламан бир фикрни: ўзи чўкаётган одам қандай қилиб ўзгани қутқарар?
Бир Аёл қўл чўзар паришонхотир
Узрлар, савоблар, гуноҳлар қоришиб кетар теграмда
Буғдой, олма, илон, шайтон... яна кўз ёши
Бир-биримизни тушунмаймиз чўкаётиб ҳам
На у, на мен кўнгил очамиз
Кескин рад қиламан силтанаман
Кўз ёшлар ичига ғарқ бўламан
Чўктираман ўзимни ўзим
сочларидан арқон ясаб отар мен томон бу арқон сиртмоққа ярар
Бир эркак қўл чўзар
Бўғзигача сувда
мени қутқармоқчи бўлиб қўл чўзар
истайман озод бўлишни
истайман мени у озод қилишин
табассум айлар – Сўздан тансиқ, Шеърдай хушбўй, Кўнгилдай ҳокисор...
ногоҳ сезиб қоламан табассум ортидаги ғамни
чўкаман ёрдамни этиб рад
Бир аёл қўл чўзар
икки бармоғига гуллар чирмашган
билмам қандай қутқарар мени
учинчи қўлини узатяптими ким у, эртакми ҳаёт?
Хароб, кабоб, сароб... унинг кўнгли, унинг ҳаёти.
Сочларин силадим аламларим ичимга ютиб,
кўз ёшга ғарқ бўлдим
Бир аёл қўл чўзар яна:
қиссами, ғуссами, одамми, оламми,
малакми, шайтонми, кимлигини билмайди ҳеч ким.
Қўлларидан тутаман маҳкам.
На ҳарорат, на титроқ бор бу қўлларда
Маъносин йўқотган гул сўлар мажруҳ қалбида
Ҳайдайман атрофдан борлиқни, йўқликни,
Саробни, азобни
Денгизнинг ўртасида қолиб кетдим мен,
На ёрдам, на ер, на осмонга эҳтиёжим бор.

Кошки мавжуд бўлсам...
Уларни қутқарсам у́зимдан

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

***
Қуёш туғар яна бир тонгни,
Кўтарилар тунги ғуссалар.
Ипакдек ингичка нурларга
Ўралиб соялар ўсадир.

Товушлар тирилар бирма-бир,
Оҳанглар яралар ажнабий.
Шовқиндан иборат бу ўрмон
Ичида сақлайди Мажнунни.

Бир гиёҳ бўй тўкар.
Бир дарахт
япроғи сиздирар изтироб.
Бир уруғ чўқиган қушчанинг
Тумшуғида янги ихтиро.

Қуёш сояларни маҳв этар,
Ёғдулар киради ичкари.
Чанқаган илдизлар эриниб
чўзилар, жўнар сув ичгани.

Соялар чарчайди.
Шом келар.
Чўкадир энг сарин ғуссалар.
Қаршимда, кўзларинг тубида
Тим қора ўрмонлар ўсадир.

© Башорат Отажонова

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

#diqqat_diqqat

🧐 Sheʼrni “berilib” oʻqimasangiz, sizniyam koʻnglingiz toʻlmaydimi?

😇 Shu sizning koʻnglingiz toʻlsin deb, “Anorbooks” nashriyoti Bek Alining “Voh” sheʼriy toʻplami boʻyicha videolar tanlovi eʼlon qiladi.

🔵 Shartlar oddiy:

🔹 video davomiyligi 2 minutdan oshmasligi;
🔹 sheʼr nomi aytib oʻtilishi lozim.

📌 Eslatma: ijro mahorati va sheʼr uchun tanlangan musiqa ustunlik berishi mumkin.

Sheʼrlarni @bek_ali_ijodi kanalidan olishingiz mumkin.

Tanlovga videolarni qabul qilish
📥 boshlanadi: 1.05.2023
⌛️ tugaydi: 15.05.2023
📆 gʻoliblar eʼlon qilinadi: 17.05.2023

📌 Aytgancha, biz gʻolibni “like”lar bilan tanlamaymiz, hakamlar baho berishadi.

💠 Mukofotlar bilan tanishing:

1-oʻrin uchun (1 ta gʻolib)
“Voh” sheʼriy toʻplami muallifning imzosi bilan
“Onam va koinot” (Javlon Jovliyev)
“Rohila” (Nabijon Boqiy)
“Pedro Parama” (Xuan Rulfo)

2-oʻrin uchun (2 ta gʻolib)
“Voh” sheʼriy toʻplami muallif imzosi bilan
“Oydin tunlar” (Fyodor Dostayevskiy)
“Pedro Parama” (Xuan Rulfo)

3-oʻrin uchun (3 ta gʻolib)
“Voh” sheʼriy toʻplami imzosi bilan
“Onam va koinot”

📍 Videolarni @anorbooks_bot ga yoʻllashingiz mumkin.

😉 Avval postni ulashvoring, keyin harakatni boshlaysiz

Sahifalarimiz👇
Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

ЎШАНДА

Ўшанда (оқ осмон, қўнғир ер гувоҳ...)
Исмимни биларди қайрағоч барги.
Юрагим томида ётган қизғалдоқ
Капалак ҳақида қўшиқ айтарди.

Ўшанда
ўзим ҳам олов эдим-да,
Тушовини узган тойга ўхшардим,
Акамнинг чопонин илиб эгнимга
Қирда
қуюн билан кураш тушардим.

Ўшанда
жилғалар чучук тил билан –
Эркалаб, тошларнинг бошин силарди.
Чиғаноқлар эса суюқ дил билан
Тошнинг ковагида аччиқ йиғларди.

Ўшанда (оқ осмон, қўнғир ер гувоҳ...)
Думоғим туярди лазиз мунгларни.
Ҳовузнинг тубинда ёлғиз гулимоҳ
Ўтли оҳлар урса, ёниб тинглардим.

Ўшанда
шамолни севарди оғоч,
Булутлар яшарди ғамли, ўксиниб.
Тутундан қорайиб кетган қалдирғоч
Сувларга урарди қизғиш кўксини...

Ўшанда (оқ осмон, қўнғир ер гувоҳ...)
Дилимни биларди мажнунтол барги.
Кафтимда йўқ эди зиғирдек гуноҳ,
Йўқ эди кафтимнинг заррадек гарди –
Ўшанда мен сени яхши кўрардим...

Иқбол МИРЗО

1989

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Mehrinozni xos bayrami barcha muxlislariga muborak! Ozod ruhidan to‘kilgan go‘zal-go'zal So‘zlar, Ohanglar qalblarimizga malham bo‘laversin.
Sog‘-omonlikda, ruhi uyg‘oqlikda necha baxtli yillarni yashasin, yashnasin.

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

https://oyina.uz/uz/article/1830

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Фарҳод АРЗИЕВ

ШЕЪРЛАР

Фарҳод Арзиев 1975 йилда Навоий вилояти, Нурота туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетини, Ҳиндистон Оммавий ахборот воситалари институтини, Буюк Британиядаги Сити университетини тугатган. «Ёлғизлик ранглари» шеърий тўпламининг муаллифи.

* * *
Билсангиз, бўғзимгача ҳаяжон —
Мен йиғлаб айтмоқчи эдим бу Сўзни:
Бу мен, қайтиб келган сафардан,
Ўжар тийнати ранжитган Сизни…
Гуноҳкор эмасман фонийлигимдан,
Мен бошимни эгдим, очилармисан:
Ассалому алайкум, Яшил дарвоза!
Болалик эсингдами, болалик — Ватан…
Болаларин севади она Табиат.
Бул сирни англадим, ахир, англадим.
Ҳурлик улашган-ку руҳимизга,
Мен ҳам ҳурликда яшадим!
…Тонготар. Уйғонади одамлар
Бу — мен, қайтиб келган сафардан,
Ассалому алайкум, Яшил дарвоза!
Ассалому алайкум… Ватан!

***
ТОНГДА ЁЗИЛГАН ШЕЪР
Тонгда дунёни кузатмоқ гўзал,
Аслига тортмасдан нур билан соя.
Шоир бўлармидим, ҳеч бўлмаганда,
Чўзилса бу тасвир бирор сония.
Билмадим, бул нега эскирган саҳна,
Гўзалдир, ёшгина жонимга қасддир.
Бўлса ҳақиқат ҳам, ёлғон ҳам кўҳна,

Билмадим, осмон ҳам хато ҳавасдир.
Кўнгил озорланар — гул уза жилва,
Кўнгил озорланар — гул барги хандон
Сеҳр қодир агар, менга ҳам нима,
Унутмоқ истайман ҳаммасин тамом!
Тарки анжумандир кўнгил ҳаваси,
Саҳро ҳарорати гулгун ёшида…
Ўғрию каззобнинг омади асли,
Синоат айланиб кўзу қошида…
Билмадим, томирда оқди гуноҳим,
О, юпанч истадим ҳар заррасидан!..
Билмадим, ҳаммаси айланар яқин,
Кечиргин, кечиргин, Ҳазрати Одам!
…Тонгда дунёни кузатмоқ гўзал,
Аслига тортмасдан нур билан соя.
Шоир бўлармидим, ҳеч бўлмаганда,
Чўзилса бу тасвир бирор сония.
* * *
О, қандай умиддир билсанг, азизам,
Кўнглимни тебратиб ёмғирлар ёғар.
Шамлар оқиб борар кўзим сатҳида
Бошдан аёғим — зар, бошдан аёғим…
Руҳимдан гул ҳиди келади,
Хаёлимда гуллагандайман,
Бошдан аёғим гул, бошдан аёғим,
Хаёлимда ўлмагандайман.
Гуллар сенга ўхшар жуда ҳам,
Кипригингда каби баргларида нам.
Бу — менинг энг ёруғ умидим,
Бу — жаннат ҳавоси — ёмғирли олам.

***
МУСОФИРЛАР
Осмон
Турналарники,
Шу мовий осмон.
Сену менинг маконимиз йўқ.
Ер Бойчечакники,
Шу қадим тупроқ.
Сену менинг маконимиз йўқ.
Уммон
Балиқларники.
Шу мангу уммон.
Сену менинг маконимиз йўқ.
Кўнгил ҳам топилмади бошпана учун…
Сен қаерда қолдинг,
Йўқолган макон?!.

* * *
Йиллар шундай кечар,
Сокин ва нотинч.
Йиллар нимадандир безовта.
Фақат ўтиб борар ҳаммаси беиз.
Фақат учрашмадик сен билан қайта.
…Қарагим келади ўтган кунларга,
Хотиралар дилда уйғотиб шафқат.
Фақат қаролмайман, қарасам агар,
Жудоликлар кўринар фақат…
Сен ташриф буюриб бизнинг ёқларга.
Қаро кўзлариигга ошиқ этибсан.
Фақат Дийдорингга тўймадим сени,
Дарё бўлиб оқиб кетибсан!..

***
ҲИЖРОН ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
Саҳрода ёлғиз дарахт,
Баргсиз шохларида қушнинг уяси,
(Тухумларин еб кетган илон)
Ёлғиз дарахт…
Қушларнинг овози йўқдир суянса
Қушлар қайтмаётир негадир…
Чўкиб бораётир дарахт тобора.
Тобора ҳайбатли саҳро тўлқини.
Дарахт ёшлигини эслар ўкиниб.
Қушлар қайтиб келади бир кун,
Дарахт ёдларига тушади ногоҳ.
Шамоллар хўрсиниб қўяди,
Бир чайқалиб қўяди саҳро.
Дарахт чўкиб кетган бўлади
Қушлар қайтган кун…

* * *
Дарёлар оқа бошлаган жойларига яна қайтиб оққани қайтиб келадилар…
«Екклесиаст»дан
Мени толиқтирди бу қўшиқ —
Чиғаноқлар марсияси…
Кўнглим сувларига ғарқ бўлди осмон.
Чўкиб кетди
Чўкиб кетди
Юлдузларнинг сирли жимлиги,
Қояларга севилмаган турналар армони,
Мангу ибодат синиқлари…
Қайтади дарёлар, дарёлиги шу!
Қайтади дунёлар, дунёлиги шу!
Одамлар эса қайтмагай!
Йўл тугаса ҳам кетаверар одамлар
Гувиллаб — гув-гув…,
О, ингроқлар қўшиғи!
Ёлғизлик қўшиғи!..
Мени толиқтирди бу қўшиқ —
Юракнинг йиғиси…

* * *
Ҳазрат Хайём,
Шаробга тўлибди кўзларимиз,
Майлими тўлдирсак пиёламизни?..
Ҳазрат Хайём,
Маст бўлдик, айтинг-чи, бу нима олам?
Маст бўлдик, айтинг-чи, биз қандай одам?
Ҳазрат Хайём,
Руҳимиз бемеҳр, совуқ очунда,
Шаробдек чайқалур вужуд ичинда,
Ҳазрат Хайём,
Ҳамон ҳайронамиз бегоналикдан,
Қачон бегонамиз ҳайроналикдан?
Ҳазрат Хайём,
Тупроққа тўлибди кўзаларимиз,
Майлими синдирсак пиёламизни?..

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

📣 ✍️ Poetry Slam


🗓 2023-yil 16-iyun 🕡 18:30 da
📍 Toshkentdagi Gyote Institutida
🚪 Kirish bepul

Siz she'r yozasizmi? Uni keng auditoriyada o'qib berishni istaysizmi? Unda bu Poetry Slam siz uchun. She'rlaringizni telegram manziliga o'zbek tilida va biror xorijiy tilda (ingliz, nemis yoki rus - gugl tarjima ham bo'laveradi) yuboringizngiz kerak bo'ladi. She'rlari saralab olingan shoirlar sahnaga chiqishadi. Ularning chiqishini hakamlar baholab boradi. Esda tuting: she'ringiz ma'nosi bilan birga uni o'qish, tomoshabinga yetkazish ham muhim. Bu alohida baholanadi. She'rlar soni 4-5 tadan oshmasligi kerak. Har bir ishtirokchiga 5 daqiqa vaqt beriladi.

She'rlaringizni @tillaniso va @jazba94 ga yuborasiz.



▶️ Ro'yxatdan o'tish uchun Poetry slam moderatolari - Jontemir (@jazba94)  va Tillaniso (@tillaniso) murojaat qiling. She'rlarni 12-iyungacha qabul qilamiz. Saralashdan o'tganlar 15-iyun kuni e'lon qilinadi.
▶️ Sizning sahnadagi chiqishingiz 5 daqiqadan oshmasligi kerak.
▶️ “Poetry Slam” shiori - Turli tillar, turli she'rlar, bitta Qalb!

Tanlov g‘oliblariga sovg‘alar 🎁 beriladi.
Matnlar tarjimasini tomoshabinlarga tayyorlashimiz uchun taqdimotingiz matnini  12-iyungacha  telegram orqali yuqoridagi manzillarga yuborishingizni so'raymiz.

Siz bilan ajoyib kechani kutamiz! 🤗

@Jontemir_t

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Shaharlar ko'rdim,
Kezdim birma-bir
Ko'rmoqchi edim
Qayda nima bor,
Lekin oldimdan menga
Faqat o'zim qochmoqchi bo'lganlarni
Eslatadigan odamlar chiqdi
Unutgan odamlarim ismini
Unutgan yo'llar ismini
Eslatadigan odamlar
Janglar va jadallar chiqdi
Yana yerga yotdim
Turmadim o'rnimdan yillab
Ko'rpamni burkadim yuzimga
Yer aytdi oxir:
Dardingni olmayman
Menga suyanma.
Turdim, o'tirdim.
Do'stim aytdi:
Bir himoya niqob kiy o'zingga
Qalqon kabi ichingni zirhla.
O'tmasin unda tasavvur
Va taassurotlar
Janglar va jadallar.
Lekin bu qalqonni taqmadim.
Dunyo ham aytdi,
Suyanma menga.
Ketdim osmonga,
O'zimni tashlamoqchi edim osmondan
Va to'la chilparchin
Osmondan yerga uchib qulayman.
Osmon aytdi:
Uchayotgan odam mudom tayanchsiz.
Uchayotgan odam muallaq mudom.
Har yon olib ketar havo va bo'shliq.
Tayanchsizdir mangu uchayotgan odam
Va tayanmagan mudom ucha olar.
Men tayanchsiz,
Ammo uchayotgan odam!

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

*** Бир бор кўрдим сени Энди қай кўзгуга боқсам, сен борсан. © Маъсума Собир

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Бир кун келиб, мен халқим учун хат ёзиб, юзидан ўпиб кетаман. "Шунчалар ширин ухлаб ётган эдингиз-ки, сизни уйғотишга кўзим қиймади", дейман.

Азиз Несин

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

* * *
Мусофирдир Уруш.
Дарбадардир Уруш.
Унинг Ватани йўқ -
Бир ватандан бошқасига
кўчиб юрар у.

© Абдулсобир Қақайи

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Илтимос!
Бундан буён ахлоқсизлик деганда фақат иффатни, иффат деганда фақат аёлни, аёл деганда фақат сатри авратни тушунмайлик.
Ёлғон гапириш, таниш-билишчилик, порахўрлик, бошқаларнинг молига кўз олайтириш, омонатга хиёнат қилиш, буларнинг ҳар бири ахлоқсизликдир.

Муҳаммад Амин Йилдирим

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

🤐🤐🤐

https://youtu.be/zToRGERERN4

@abbosova_mehrinoz

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

***
Shahar. Uy. Ishxona. Egizak kunlar,
Nuqul vaqt o'ynatar boshimda qamchi.
Umidim Sizifning toshidek qular,
Tag'in chorlayverar dunyo –aldamchi.

Yashayman–ongimda bodraydi savol,
Isyonim yoyilar ko'zimdan sizib.
To'satdan umrimda ro'y berib bahor,
To'satdan borliging qolgandek sezib.

G’irrom o’yinlarni tark etolsaydim,
O’zimni asrashga jur’atim yetsa.
Borim ehson qilib, so’ramay qaytim,
Ketish kerak paytda mardona ketsam.

Ammo, bir vatansan nochor va abgor,
Yoding qumsayurman olamlar kezib.
Bir kuni umringda ro’y berar bahor,
Bir kuni borligim qolasan sezib.

Xudo rahmat qilsin meni o’shanda…

✍️MehrNoz

@abbosova_mehrinoz

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

https://telegra.ph/Maktub-05-04-2
Сизга айтарларим кўп эди. Дилимда сизни хурсанд қилиш иштиёқи бор эди. Сизни шу гал кузатганимда кўнглим ҳеч ёришмади, дадажоним. Эсон-омон қайтсин, деб дуода эдим. Қайтдингизу тўрт кунга яшадингиз. Дийдорга улгурмай қолдим. руҳингизга ором тилайман, дадажон.

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

* * *
Сен — қафас, ичингга қамалган дунё,
Мен — қушман ичингда сенга ичиккан.
Қанотим остида калит бор,
аммо
чиқиб кетолмайман эшикдан.

Мен — банди.
Ҳеч қачон ҳеч ким тутмаган!
Ҳайдама...
Яхшиси, бошимга дор тик.
Ташқарида сен йўқ —
Ташқари туман,
Мени ўлдиради бундай озодлик.

Қара, кўзларимдан томяпти шабнам,
Юраги нам тортиб кетганлар камми?
Илтимос...
Ҳайдама...
Гар қанот ёзсам,
Сочилиб кетаман.
Ачинмайсанми?

Кетмайман!

© Башорат ОТАЖОНОВА

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Bugun yetib keldik! Nihoyat kitoblar ham qo'limizda. Hamma narsa tugagach, sababchi bo'lganlarga rahmat aytish qoladi - loyiha tashkilotchisi Goethe-Institut Taschkent va loyiha jonkuyari, g'oyaviy rahbari, hamma qora ishni azbaroyi adabiy sevgisi haqqi bo'yniga olgan Gulnoza Nabieva ga alohida rahmat. Kitobni ular tayyorlab, tarjimonlarni saralab, nashriyot , tarjimon va mualliflar injiqligini ko'tarib Wunderhorn Verlag da chop etishdi va taqdimotlar tashabbuskori bo'ldi. Yoshlar Ishlari Agentligi esa shu taqdimotlarda ishtirok etishimizni moliyaviy tomondan qo'lladi (xarajatlar ulardan, "rasm tushib keldi" degan tanqidlar uchun boshimga kaska kiyib olganman, bemalol).
Kitobga Olima Nabiyeva, Xurshid Abdurashid, Bashorat Otajonova, Suhrob Ziyo, Nodira Nazar, Xosiyat Rustamova she'rlari ham kiritilgan. Kimdir hujjat va moliyaviy masala sabab, kimdir vaqti to'g'ri kelmagani uchun borolmay qolishdi (Olima Nabizodadan tashqari). Ammo bu boshlanishi. Shu yerdagi har bir muallif alohida kitobi taqdimotiga germonni zabt etish uchun borishadi hali. Shunga umid qilaman. Kichik ishday ko'rinsa ham, buni amalga oshirish qiyin bo'lgani uchun hamma tashkilotchi va ishtirokchilarni tabriklayman.

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

***
ҳар кеч туш кўраман
қулайман осмонўпар бинодан
ва сен тушим четидан қўлларингни чўзасан менга
ҳар кеч қулайман пастга
туннинг томидан
агар сен бўлмасанг
ва узатмасанг менга қўлларинг
шубҳасиз саҳарда
даралар тубидан топишарлар менинг жасадим.

© Расул Юнон

Читать полностью…
Subscribe to a channel