Бугун @eu4uz кўмагида Қўшработ туманининг "Юқори жўш" ва "Тоз" маҳаллаларидаги 58 та эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотган кексалар ва аёлларга 3 730 800 сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди.
Ёрдам олувчиларнинг рўйхати аҳолининг фикрига асосан, овоз бериш йўли билан шакллантирилди.
@bbekmurodov
❤️“Меҳр улаш” акциясига “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати жамоаси ҳам қўшилди
Аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини оммалаштириш мақсадида турли лойиҳа ва акциялар ўтказилмоқда. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган “Меҳр улаш” хайрия акциясини қўллаб-қувватлайди ва бундай акциялар республикамизда донорлик ҳаракатини ривожлантиришга ҳамда беморлар, қонга муҳтож инсонларнинг соғайишига ҳисса қўшаётганидан мамнунлигини билдиради.
“Меҳр улаш” акцияси давом этади. Унга сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшинг, зеро, акция шиорида айтилганидек, “Қон топширинг – меҳр айланади!”
Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/382
@uzbyuksalish
Россия сайловларида одатда 5% овоз оладиган партиялардан бирининг лидерининг фикрлари на Россиянинг ўзида ва на минтақа мамлакатларида жиддий қабул қилинмайди ва деярли ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.
Ўзбекистон мустаҳкам суверенитет, кучли армия ва миллий ўзлигига эга халқи бўлган мамлакат.
Империалистик кайфиятга эга, совет иттифоқи ностальгияси билан яшайдиган партия лидерига Ўзбекистон ва Россия Федерацияси иттифоқчилик муносабатларидаги мамлакатлар эканлигини эслатамиз.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муборак бўлсин!
@bbekmurodov
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ижтимоий тармоқларда #MenUchunQadrli хештеги остида флешмоб-танловини эълон қилади.
Иштирок этмоқчимисиз? Унда:
1) Ҳаракатнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуна бўлинг (Facebook и Instagram).
2) 1 сентябрга қадар ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаларингизга Ўзбекистон билан боғлиқ энг қадрли хотиралар, таассуротлар (ёдгорликлар, тарихий бино ёки буюм, дуч келган қизиқарли ҳодисалар, шахсий муваффақиятлар ёки эришган ютуқлар, оилавий ёки дўстлар даврасидаги суратлар) акс этган сурат ёки видеоларни жойлаштиринг.
3) Сурат ва видео остига #MenUchunQadrli, #Ценю хештегларидан фойдаланиб ҳамда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатини белгилаб, қисқа изоҳ-таъриф ёзинг.
Челленжга қўшилинг! Яқинларингизни табриклаб, қимматбаҳо совғани ютиб олиш имконини қўлга киритинг!
👉Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/374
@uzbyuksalish
⚡️”Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов Moderna вакцинасининг биринчи дозаси билан эмланди.
Yuksalish_live
Ҳафта давомида 5 та партия ҳам пленумларда президентликка бўлажак номзодларни тавсия қилди.
❗️Қонунчиликка кўра, сайловга 65 кун қолганида (20 августда) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш бошланади.
❗️Сайловга 45 кун қолганида
(9 сентябрда) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш тугайди.
@uzbyuksalish
⚡️Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг мажлиси бошланди.
Унда иккита масала:
1. Президентликка бўлажак номзодни Съездга тавсия қилиш ҳамда Партиянинг Президент сайловида иштироки масаласи;
2. Партиянинг навбатдаги Съездини чақириш ва ҳудудий партия ташкилотларининг конференцияларини ўтказиш тўғрисидаги масалалар кўрилади.
Партия Съезди бир ойдан кейин ўтказилади. Съездгача номзодни қўллаб-қувватлаш бўйича имзолар тўпланади.
@bbekmurodov
#Saylov_2021
"Сайлов—2021" рукнини давом эттирган ҳолда, жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистондаги Президент сайлови жараёнларининг асосий босқичлари ва саналарини тақдим этамиз.
@uzbyuksalish
Ҳурматли журналистлар ва ОАВ ходимлари! Сизни шарафли касб байрамингиз билан табриклайман!
Сизларга куч-қувват, мустаҳкам соғлик, илҳом ва креативлик, янгиликка интилиш ва доимий изланиш, ўйлаган барча ниятларингиз рўёбини тилайман!
Ассалому алайкум!
#ezguamal марафонини қўллаб-қувватлайман.
Кеча Шаҳноза Соатовадан чорловни қабул қилиб олгандим. Онкологик (саратон) касалликларига чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Ezgu amal" хайрия марафонига старт берилган. Марафон доирасида тўпланган маблағлар болаларни даволаш ва дори воситаларини харид қилиш мақсадларига йўналтирилади.
Сарфланган харажатлар бўйича барча ҳисоботлар ezguamal.org сайтида эълон қилиб борилади. Пул ўтказиш-ўтказмаслигингиздан қатъий назар дуо қилиб қўйиш учун бўлса ҳам сайтга киринг ва болаларнинг суратларини, тарихини томоша қилиб чиқинг...
Челленжда сиз ҳам қатнашинг. Ўзингиз ҳурмат қилган инсонингиз, яқинингиз, дўстларингиз, сиёсатчилар, машҳурларни ҳам чақиринг. Биз кўп яхшилик қилиш учун бир-биримизнинг қўлловимизга муҳтожмиз. Қолган гаплар видеопостда.
Мен челленж навбатини иқтисод фанлари доктори, профессор, жамоатчилик фаоли Барногул Санақуловага бераман!
Ассалому алайкум! Хабарингиз бор, онкологик (рак) касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Ezgu amal" хайрия марафонига старт берган эдик. Марафон доирасида тўпланган маблағлар болаларни даволаш ва дори воситаларини харид қилиш мақсадларига йўналтирилади.
Сарфланган харажатлар бўйича барча ҳисоботлар ezguamal.org сайтида эълон қилиб борилади.
Ушбу марафонни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги челленжни бошламоқчимиз. Унда иштирок этиш учун ezguamal.org сайтига кириб, даволанаётган болаларни танлаб, хайрия маблағларини ўтказиш, бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабар бериш, шунингдек, челленж навбатини бошқа бир инсон (яқинингиз, дўстларингиз, сиёсатчилар, машҳурлар)га бериш керак бўлади.
Мен челленж навбатини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниевга бераман!
@bbekmurodov
Муборак Рамазон ойида юртимизда саратонни енгган, касаллик билан курашаётган инсонлар шарафига “Эзгу амал” хайрия марафонига старт бердик.
9 июнга қадар давом этадиган марафонга бағишланган матбуот-брифингини тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
https://www.facebook.com/watch/live/?v=460343361697075&ref=notif&notif_id=1620709061038840&notif_t=live_video
@uzbyuksalish
Оғир йиллар. Уруш миллионлаб қалбларга битмас жароҳат етказди.
У аччиқ хотираларни қолдирди. Бир неча авлодларнинг ғам-андуҳига айланди.
Бироқ ҳаёт тўхтаб қолмади. Урушни кўрганлар барча қийинчиликларни енгди, айрилиқларга бардош берди. Мураккаб тақдир эгалари гўё, пўлатдек мустаҳкам.
Чуқур ажинлар, қордек оппоқ сочлар, кўзлардаги мунг ва сўнмаган умид — инсонийликка ва эртанги кунга ишонч.
Қаҳрамонлик, жасорат, бардош! Хотирлаймиз! Қадрлаймиз!
@uzbyuksalish
Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ преференциялар дастурига қабул қилинди.
GSP+ иштирокчиси сифатида Ўзбекистон стандарт GSP схемасидан кўра кўпроқ қўшимча иқтисодий манфаатларни олади. Яъни, Стандарт GSP линиясининг 2/3 қисми маҳсулотлар линейкаси бўйича тарифлар бекор қилинади.
Бугунги кунда мамлакатимиз Европа Иттифоқига 3000 турдаги маҳсулот божхона тарифларисиз ва 3200 турдаги маҳсулот арзонлаштирилган тўловлар асосида экспорт қилаётган бўлса, 10 апрелдан бошлаб Ўзбекистон GSP+ иштирокчиси сифатида 6200 турдаги маҳсулотларни божхона божисиз ЕИ ҳудудига экспорт қилиш мумкин.
GSP+ схемасидан бугунги кунда 9 та давлат фойдаланмоқда, МДҲ давлатларидан яна Арманистон ва Қирғизистон ҳам бенефициар ҳисобланади.
GSP+ схемаси қатор мажбуриятларни ҳам юклайди. Масалан, мамлакат инсон ҳуқуқлари, экология, меҳнат ҳуқуқлари, самарали бошқарувга оид 27 та Халқаро конвенцияларни самарали бажариш мажбуриятини олади. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Ўзбекистон томони иккита қонун - Жиноят ҳамда Меҳнат кодексларини қайта кўриб чиқиши жараёнига эътибор қаратаётганини расман маълум қилган.
@bbekmurodov
1991 йилдан бошлаб Ўзбекистонда беш марта президентлик сайловлари ўтказилган.
1995 йилда Президент ваколатлари муддатини 1997 йилдан 2000 йилгача узайтириш тўғрисидаги масала юзасидан референдум, 2002 йилда эса Президент ваколатлари муддатини 5 йилдан 7 йилга узайтириш масаласи юзасидан Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум бўлиб ўтган.
Ушбу сайловларда энг кўп сайловчилар иштироки 1995 йил 26 мартдаги референдумда қайд этилган — 99,3 фоиз.
@uzbyuksalish
Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидамиз. Лойиҳа доирасида 58 та эҳтиёжманд оилаларга 3 730 800 сўмдан пул маблағлари тарқатилди.
Мақсадимиз — пандемия даврида қишлоқ ҳудудларидаги аҳолига манзилли кўмак кўрсатиш.
Умидимиз — ушбу маблағлар кимнингдир оилавий шароити яхшиланишига, кимнингдир соғлиғи тикланишига, яна кимнингдир бирор кичик тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, рўзғори бут бўлишига хизмат қилсин.
Ана шу мақсад ва умидларимиз рўёбга чиқишига катта ҳисса қўшаётган, лойиҳамизни қўллаб-қувватлаб, молиялаштираётган Европа Иттифоқига миннатдорлик билдирамиз.
@bbekmurodov
Журналистларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш зарур
Беш йил олдин Ўзбекистон дунёга очила бошлади. Трансформацион жараёнлар барча соҳаларга, жумладан, сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситалари фаолиятига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди.
Давлатимиз раҳбари журналистлар Президент ҳимоясида бўлишини кўп бора такрорлаб, сўз эркинлиги, давлат органларининг очиқлиги ва шаффофлиги давлат сиёсатининг устувор йўналишларb эканлигини таъкидлаб келмоқда. Натижада, қисқа давр ичида сўз эркинлиги ва очиқлик — жамиятнинг муҳим қадриятларидан бирига айланди.
Айни пайтда, янги воқеликка мослашишга тайёр бўлмаган айрим давлат хизматчилари журналистлар фаолиятига тўсқинлик қилиб, ОАВга босим ўтказиш каби "эскича" ёндашувларни қўллаш ҳаракатлари ҳам учрамоқда.
Шу сабабли, бизнинг фикримизча, оммавий ахборот воситалари фаолияти кафолатларини кучайтириш мақсадида қуйидаги кейинги босқич чораларини кўриш зарур, деб ҳисоблаймиз:
Биринчидан, "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодексга давлат хизматчилари томонидан журналистларнинг ҳуқуқларини бузганлик учун жавобгарликни белгиловчи алоҳида моддани киритиш, қайта содир этилган тақдирда, жиноий жавобгарликни белгилаш керак;
Иккинчидан, журналистларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини яратиш лозим. Масалан, Замонавий журналистикани ривожлантириш марказида ОАВ учун юридик клиника фаолият кўрсатади. Бундай институтларни ривожлантириш, медиа соҳаси учун ҳуқуқшунослар, адвокатларни тайёрлашни кенг йўлга қўйиш керак;
Учинчидан, фаол ислоҳотлар даврида оммавий ахборот воситалари омбудсмани институтини жорий этиш масаласини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Балки, ислоҳотларнинг кейинги босқичларида, ўзини ўзи бошқариш ёндашувлари жорий қилинганидан кейин алоҳида омбудсманга эҳтиёж қолмас, лекин бугунги кунда ушбу институт фаолиятга аралашув ҳолатлари билан фаол шуғулланиши мумкин бўларди.
Бундан ташқари, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати кейинги йилдан бошлаб оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатларини доимий қайд қилиб борувчи "Онлайн монитор"ни ишга тушириш, ҳар йил якунлари бўйича давлат органлари рейтингини эълон қилиб боришни режалаштирмоқда.
@bbekmurodov
Президент фармонига кўра, Мустақиллик куни байрами муносабати билан иш ҳафтаси туридан қатъи назар, идоралар, корхона ва ташкилотларнинг барча ходимларига кетма-кет беш кунлик таътил берилади. Бунинг учун шанба кунлари ишлаб беришига тўғри келмайди.
Тақвим қуйидагича кўриниш олади:
▫️30 август (душанба) — иш куни;
▫️31 август (сешанба) — иш куни;
🔺1 сентябрь (чоршанба) — Мустақиллик байрами;
🔺2 сентябрь (пайшанба) — қўшимча дам олиш куни;
🔺 3 сентябрь (жума) — қўшимча дам олиш куни;
🔺 4 сентябрь (шанба) — дам олиш куни (иш ҳафтаси туридан қатъи назар);
🔺5 сентябрь (якшанба) — дам олиш куни.
@uzbyuksalish
«Толибон» ҳаракати амнистия эълон қилди
Бу ҳақда Толибоннинг Доҳадаги сиёсий идораси вакили С.Шаҳин маълум қилди. Унга кўра, амнистия илгари бошқа мамлакатлар учун ишлаган ва ёрдам берган ёки Aфғонистон ҳукумати сафларида хизмат қилган барча афғонларга нисбатан қўлланилади. У ҳаммани қайтиб, халқ ва юртга хизмат қилишга таклиф қилди.
Кўриниб турибдики, бу аҳоли ўртасида қўрқув тарқалишига йўл қўймаслик ва қўшни давлатларга қочқинлар оқимининг олдини олишга қаратилган.
Бундан ташқари, Толибон вакилининг баёноти, эҳтимол, бу ҳаракат жангариларига ҳам тегишли бўлиб, юқорида келтирилган тоифадаги одамларга зарар бермасликлари учун чақириқ бўлиши мумкин.
Reuters агентлигининг хабар беришича, шаҳар ва вилоятларга ҳужум пайтида, аксарият ҳолларда, толиблар уларни жангсиз босиб олмоқда ва афғон армияси учун чиқиш йўлакчасини ташкиллаштирмоқда.
— — —
Движение «Талибан» объявило амнистию
Об этом заявил представитель политического офиса «Талибана» в Дохе С.Шахин. С его слов, амнистия распространяется на всех афганцев, кто раньше работал и помогал другим странам или служит в рядах афганского правительства. Он пригласил их всех приехать и служить народу и стране.
По всей видимости, это направлено на недопущение распространения страха среди населения и предотвращение потока беженцев в соседние страны.
Кроме того, заявление представителя талибов вероятно адресовано также и самим боевикам движения с тем, чтобы они не причиняли вреда указанным категориям людей.
Как сообщает агентство Reuters, в ходе наступления на города и районы в большинстве случаев «Талибан» занимает их без боя и предоставляет коридор выхода для афганской армии.
👉@nigoh_01
Ижтимоий тармоқларда "QALAMPIR.UZ" журналисти Феруза Нажмиддиновага нисбатан ёлғон материалларни тайёрлаганлар ва тарқатганларни аниқлаш, уларни жавобгарликка тортиш зарур.
Зеро, сўз эркинлиги сўнгги йилларда Ўзбекистон эришган энг муҳим қадриятлардан бирига айланди. Бундай "қора" ва "арзон" ҳаракатга, унинг муаллифи ким бўлишидан қатъий назар, ҳам давлат идоралари ҳам фуқаролик жамияти фаол қаршилик кўрсатиб бориши ва барҳам бериши лозим.
@bbekmurodov
⚡️Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сиёсий кенгаш мажлисида Шавкат Миромонович Мирзиёевни Президентликка бўлажак номзод сифатида Съездга тавсия қилиш таклифи илгари сурилди.
@bbekmurodov
Ўзбекистонда 2017—2021 йиллар давомида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар янги даврни бошлаб берди. Жадал ўзгаришлар барча соҳаларни, жумладан давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизими, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, ташқи сиёсатни қамраб олди.
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати сўнгги беш йилда мамлакат ҳаётида катта ўзгаришларга сабаб бўлган, энг самарали ташаббус ҳамда ислоҳотларни аниқлаш учун навбатдаги экспертлик сўровини ўтказди (аввалгиси 2019 йилда ўтказилган).
Экспертлик сўрови натижаларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга молик 15 та муҳим ислоҳоти шакллантирилди.
👉Батафсил
@uzbyuksalish
23-24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентлараро глобал ҳамкорлик халқаро форумидан видеоролик
____
Видеоролик о Международном форуме «Глобальное межпарламентское сотрудничество в достижении Целей устойчивого развития», прошедшем 23-24 июня в г.Бухаре
____
A video about The International Forum of Global Inter-Parliamentary Cooperation in implementing SDGs which was held on June 23-24 in Bukhara city
@jaloliddinkudratovich
Биринчи ўқишда қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан кўриб чиқилади:
- Қонун лойиҳаси концепцияси
- Конституцияга мувофиқлиги
- Қонунни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар каби масалалар кўрилади.
Иккинчи ўқишда муҳокама ва овоз бериш моддама-модда ўтказилади. Яъни қонуннинг айни бир қисми соҳа ривожига зарар етказиши мумкин бўлган тақдирда, ушбу моддани ўзгартириш ёки бутунлай чиқариб ташлаш имконияти бўлади.
@bbekmurodov
Мен ҳам челленжга қўшилдим
#ezguamal
Бугун "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раҳбари Бобур Бекмуродовнинг ушбу мурожаатини кўргач "Эзгу амал" челленжига мен ҳам қўшилишга қарор қилдим. "Эзгу амал" лойиҳаси онкологик касалликларга чалинган болаларга хайрия мақсадида амалга оширилмоқда. Лойиҳада иштирок этиш учун ezguamal.org сайтига киринг, у ерда суратлари келтирилган болажонлардан истаганингизга хайрия қилинг ва бу ҳақида яқинларингизга, дўстларингизга, танишларга, овозингиз етган барча-барча жойларга ва инсонларга маълум қилинг. Бу лойиҳанинг оммалашувига ёрдам беради. Эзгулик – энг кучли бирлаштирувчи ғоядир.
Челленжнинг шартига кўра мен навбатни блогер, журналист, жамоатчилик фаоли Азиза Қурбоновага топшираман!
@shahnozxon
Онкологик (рак) касалликка чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш орқали "Эзгу Амал" хайрия марафонида иштирок этиш учун ушбу ҳавола орқали махсус сайтга киринг: https://ezguamal.org/charity/
Сайтда ёрдамга ва даволанишга мухтож бўлган болани танлаб, хайрия қилмоқчи бўлган маблағни ўтказиб беришингиз мумкин. Сиз юборган маблағлар ушбу саҳифанинг ўзида ҳисобот тарзида эълон қилинади.
Жамиятимиз келажаги - болаларимиз олдида масъулиятлимиз.
Ушбу постни ўз каналингизда эълон қилиш ёки гуруҳларга тарқатиш орқали савоб ва яхшиликка шерик бўлинг.
@bbekmurodov
⚡️Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 13 май — пайшанба куни нишонланади — Президент қарори.
13 май — Рамазон ҳайити муносабати билан дам олиш куни, 14–15 май — (қўшимча дам олиш кунлари) ишланмайдиган кунлар сифатида белгиланди.
Yuksalish_live
Фазлу раҳмат ойи Рамазон барчамизга муборак бўлсин!
Дуолар ижобат қилинувчи Рамазон ойи қалбимизга ва амалимизга гўзаллик, ҳаётимизга барака, юртимизга фаровонлик олиб келсин.
Жамоатчилик эшитувидан
▫️ Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаментининг маълумотлар базасида 828 та маданий мерос объектлари рўйхати шакллантирилган, шулардан 385 тасининг кадастр ҳужжатлари мавжуд эмас.
▫️Пандемия шароитидан келиб чиқиб тижорат банклари томонидан аввал берилган кредитларни қайтариш муддатини 18 ойдан 24 ойгача узайтириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Бироқ ушбу тартиб Бухоро вилоятидаги 19 та тадбиркорларга қўлланилмаган.
▫️Қашқадарё вилоятидаги зиёратгоҳларда туристлар учун аудиогидлар ўрнатилмаган, таржимон гидлар етарли эмас, айрим туризм объектларида ахборот марказлари йўқ, борларида ҳам маълумотлар, тарқатма материаллар етарли эмас.
@uzbyuksalish
Шу кунларда, Президентни телекоммуникация ва интернет тармоқларида ҳақоратлаш учун жиноий жавобгарлик белгиланганлиги фаол муҳокама қилинмоқда. Ҳаттоки, қонунга ушбу ўзгартишнинг киритилиши сўз эркинлигига таҳдид сифатида талқин қилиш каби манипулятив ҳаракатлар ҳам бўлаётганлигини кўряпмиз.
Биринчидан, Конституциямизга кўра, нафақат Президент ёки бирор давлат хизматчиси, балки ҳар бир инсоннинг ҳаёти, шаъни ва қадр қиммати олий қадрият ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, мансабидан қатъий назар, ҳар бир инсонни ҳақорат қилганлик ва унга туҳмат қилган учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилган, оғирлаштирувчи ҳолатларда ушбу ҳаракатларни содир этганлик учун эса жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.
Иккинчидан, Президентни ҳақорат ва унга туҳмат қилганлик учун жиноий жавобгарлик аввал ҳам бор эди. Янги қонун билан, замон талабига кўра, фақат “телекоммуникация тармоқларидан ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда" деган ибора қўшимча қилинган холос.
Учинчидан, биз Президентлик Республикасимиз ва Президент институтининг нуфузи давлат ва халқнинг нуфузи билан бевосита боғлиқ. Конституцияга кўра Президентлик — Ўзбекистон халқи номидан иш олиб борадиган институт ҳисобланишини, Президентнинг шахси даҳлсиз эканлигини ҳам унутмаслик лозим. Яъни Президент конституциявий мақомга эга.
Тўртинчидан, агар гап халқаро амалиёт ҳақида кетаётган бўлса, ривожланган демократияларда ҳам бу борада қатъий жавобгарлик мавжудлигини кўришимиз мумкин. Масалан:
Польшада Президентни омма олдида ҳақорат қилиш 4 йилгача қамоқ жазоси
Германияда Президентни омма олдида ҳақорат қилганлик учун 3 ойдан 5 йилгача қамоқ жазоси ва штрафлар
Канадада давлат раҳбарига туҳмат қилиш ёки шундай мазмундаги постлар учун 14 йилгача қамоқ жазоси
Нидерландияда монарх, унинг рафиқаси ва ворисини ҳақорат қилиш 5 йилгача қамоқ жазоси
Туркияда Президентни ҳақорат қилиш 1 йилдан 4 йилгача қамоқ жазоси белгиланади ва жаҳон мамлакатлари тажрибасида бу нормал амалиёт ҳисобланади.
Ва энг асосийси, ҳуқуқ устуворлиги ва ўзаро ҳурмат жамият барқарорлиги учун фавқулодда муҳим. Ҳар қандай ҳақорат ва туҳмат деструктив ҳаракат ҳисобланади ва унга қатъий жавобгарлик бўлиши шарт. Конструктивликка ўрганишимиз керак.
@bbekmurodov