bbekmurodov | Unsorted

Telegram-канал bbekmurodov - Bobur Bekmurodov

-

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Олий Мажлис депутати Қайта алоқа: @BekmurodovBot

Subscribe to a channel

Bobur Bekmurodov

⚡️Президент топшириғи билан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссияга, биринчи галда, истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш вазифаси қўйилган.

Yuksalish_live

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Соат 10:57 да Қозоғистон Республикси электр тармоғида катта авария бўлган.

Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ГРЭСи, Сирдарё ГРЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган.

Хозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ТЭЦларни алоҳида ишга тушириб, босқичма босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

⚡️Чимкент, Олмаота, Тараз, Туркистон вилояти, Бишкек шаҳри ва Ўш вилоятида ҳам электр энергияси ўчган.

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Мудофаа саноатимиз учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда.

Бундай аппаратлар миллий сарҳадларимиз ҳимоясини таъминлаш жараёнида мониторинг сифатини яхшилашга хизмат қилиши мумкин.

Бундан ташқари, келгусида учувчисиз қирувчи техникаларни ишлаб чиқариш ва қўллаш бўйича интеллектуал салоҳиятни яратиши мумкин.

Дунёнинг турли нуқталарида рўй бераётган жанговар воқеалар учувчисиз техниканинг ниҳоятда самарали эканлигини кўрсатди.

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

🏥 Тошкент шаҳрида бепул ПЗР тест топшириш мумкин бўлган лабораториялар манзиллари

@uzbyuksalish

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Murad Buildings асосчиси Мурод Назаровнинг 23-сон мехрибонлик уйидан 9 нафар болани фарзандликка олганини олқишлаймиз!

Бу нафақат бағрикенглик ва жамият муаммоларига даҳлдорлик намунаси, балки бошқа тадбиркорларимизга катта сигнал ҳам дейиш мумкин.

Қайсидир тадбиркор меҳрибонлик уйи биносини тиклашга ҳомийлик қилаяпти. Назаров эса меҳрибонлик уйини ўз уйига олиб келди.

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Мамлакатимизнинг у ёки бу халқаро ташкилот билан ҳамкорлиги масаласи аввало, мустақил Ўзбекистон халқи ва давлатининг миллий манфаатларидан келиб чиқиб қабул қилинади.

Бугунги кунда кузатилаётган хорижий сиёсатчиларнинг ташқаридан туриб “сабоқ” бериши ва маълум қарорни қабул қилишга шама қилиши ўта ноўрин ҳолат ва дипломатик хато деб ҳисоблаймиз.

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

❄️ 2021 йил якунига етмоқда. Йил давомида қилинган ишларни сарҳисоб қилишнинг айни вақти. Бу йил “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фаолияти салмоқли бўлди.

Йил давомида 620 та турли форматдаги тадбирлар ташкил этилди. Пандемия шароитида аҳолига кўмак кўрсатишга, қишлоқларда инфратузилмани яхшилашга, фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ҳаракат жамоаси "Ezgu amal" фонди билан ҳамкорликда онкобемор болаларга ёрдам бериш учун хайрия марафонини ўтказди, "Бир миллион дарахт" акцияси доирасида эковолонтёрларни қўллаб-қувватлади.

"Юксалиш" УМҲ 2022 йилда халқаро йўналишдаги фаолиятини кучайтиради. Хусусан, Марказий Осиё бўйича медиа мулоқот, Марказий Осиё Ёшлар конгресси, Марказий Осиё ННТлар мактаби ва “ақл марказлари” форумини ўтказишни режалаштирган.

Йил давомида бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорлик билдирамиз! 🇺🇿

@uzbyuksalish

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

⚡️Президент фармонига кўра, Янги йил байрами муносабати билан идора, корхона ва ташкилотларнинг барча ходимларига кетма-кет беш кунлик таътил берилади.

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 4 январь — сешанба куни учун шанба куни ишлаб бериши керак бўлади.

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Ўзбекистон Давлат байроғи 30 ёшда

2021 йилда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилинганига 30 йил тўлди. Шу муносабат билан байроғимиз билан боғлиқ бир қанча қизиқарли фактларни тўпладик.

Батафсил — бизнинг навбатдаги #инфографикамизда.

@uzbyuksalish

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Президент Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини эълон қилди. Лойиҳа доирасида йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистонда дарахтлар сонини оширишга қаратилган бу каби ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Шу мақсадда республикамизнинг 6 та ҳудудида “Бир миллион дарахт” акциясини ўтказмоқда.

Бугун, 5 ноябрь куни Хоразм вилоятининг Урганч туманида акция бошланди. Сўнг:

🌱6 ноябрь — Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов тумани
🌱9 ноябрь — Сурхондарё вилояти Ангор туманида ҳамда Фарғона вилояти Боғдод туманида
🌱13 ноябрь — Тошкент шаҳри
🌱17 ноябрь — Тошкент вилояти Паркент туманида давом эттирилади.

Дарахтлар. Улар ҳаводаги зарарли карбонат ангидридни ютиб, ўрнига кислород ишлаб чиқаради ва бизнинг нафас олишимизга ёрдам беради. Улар иссиқда салқинлик беради, атроф-муҳитни шовқинлардан ҳимоя қилади.

Маълумотга кўра, ҳозирги кунда дунё бўйича 3 трлн атрофида дарахт мавжуд. Бироқ ҳар бир дақиқада уларнинг 27 та футбол майдонига тенг қисми кесилмоқда.

Амалий ишлар вақти келди! Аҳоли яшаш пунктларида дарахтлар экиш ҳамда уларни парваришлаш доимий жараёндир. Сиз ҳам яшил челленжга қўшилинг ва хайрли ишга ўз ҳиссангизни қўшинг! Акцияда иштирок этиш истагида бўлган фаол фуқаролар ўзи билан кўчат олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2019—2020 йилда ўтказилган “Бир миллион дарахт” акцияси давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида жами 3 млн 800 минг тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

#тозаҳавоучун #зачистыйвоздух

@uzbyuksalish

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Бугун барчамиз ўз келажагимизни белгилайдиган кун! Сиёсий танловимиз натижаси мамлакатимиз истиқболини белгилайди.

Мен изчил ривожланаётган юртимиз келажаги, халқимизнинг фаровон ва осойишта хаёти кафолати учун, инсон қадри учун овоз бердим!

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Албатта, ички ишлар органлари халқчил институтга айланиши керак - Сайловолди қизғин баҳс-мунозарада O’zLiDeP номзодининг вакили Бобур Бекмуродов

#uzlidep #teledebat

Сайт | Facebook | Instagram | uzlidepuz">TikTok | Twitter | YouTube

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

⚡️Халқаро медиа-холлда “Аҳолининг ижтимоий ҳимояси: долзарб масалалар” мавзусида давра суҳбати бошланди.

Тадбирда Ҳукумат вакили, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарияти ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этмоқда.

📹 Онлайн трансляция

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Бугун лойиҳа доирасида Қарши туманидаги "Сарой" ва "Қоратепа" МФЙларида яшовчи яна 60 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга 3 687 900 сўмдан моддий ёрдам етказилди.

Бу — яна 60 киши, айнан ногиронлиги бўлган шахслар, оилада якка-ёлғиз кексалар, бевалар манзилли равишда моддий томонлама қўллаб-қувватланди, уларда умид, ишонч уйғонди, деганидир.

Ушбу хайрли ишга ҳисса қўшиб, айниқса, эҳтиёжманд оилалар рўйхатини тузишда биз билан биргаликда вақтини, сўзини, саъи-ҳаракатларини аямаган маҳалла раисларига алоҳида миннатдорлик билдиришни истардим.

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Ҳудудлар бўйлаб энергия таъминоти тикланишни бошлади. Тошкентнинг айрим массивларида таъминот тикланди.

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

⚡️Қирғизистон ОАВ маълумотларига кўра, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистонда кузатилаётган электр таъминотидаги узилишлар Марказий Осиё бирлашган энерготизимидаги авария билан боғлиқ.

Yuksalish_live

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

⚡️Бугун, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда - Энергетика вазирлиги.

Yuksalish_live

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

⚡️Қозоғистон элитасида ҳеч қандай низо ёки қарама-қаршилик йўқ, бу мавзудаги миш-мишлар мутлақо асоссиз - Назарбоев мурожаати

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Инсоннинг ёши бўйича дискриминация тури мавжуд. "Эйджизм" тушунчаси - шахсни ёшига кўра камситишни англатади.

Бу ўзидан кичик ёки ёши кексароқ одамлар билан муносабатда беписанд бўлиш ёки камситиш, фақат маълум бир ёш мезонига жавоб берадиган одамлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрликда намоён бўлади.

Бир сўз билан айтганда замонавий дунёда "сиз қарисиз" ёки "сиз ҳали ёшсиз" деб айтиш бизнес этикетга тўғри келмайди.

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Bugun dunyoda qarama-qarshiliklar, yangi tahdidlar yuz berayotgan vaziyatda yurtimizda tinchlik va osoyishtalikni saqlash harbiylarimiz zimmasidagi masʼuliyatni oshiradi. Biz Sizlarga ishonamiz!

Vatan himoyasiga nafaqat harbiylar, sarhadlarda sergak chegarachilar, balki hammamiz masʼulmiz. Biz — birgamiz!

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

⚡️Ўзбекистонда 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилинди.

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

⚡️Янги Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Ҳужжат лойиҳаси билан jamoatchilik.uz
платформаси орқали танишиш мумкин.

Yuksalish_live

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Oliy Majlis Yalpi majlisi jonli efrida

O’zbekiston tarixida ilk bor Oliy Majlis Qonunchilik palatasi Yalpi majlisi jonli efirda yoritilmoqda.

2021-yil 3-dekabr sanasini tarixiy kun desak, mubolag’a qilmagan bo’lamiz. Ochiqlik, shaffoflik sari dadil qadam barchamizga muborak bo'lsin!

Bugun Toshkent vaqti bilan soat 11:00 da boshlangan Yalpi majlis UzReport telekanali va Oliy Majlis Qonunchilik palatasi YouTube sahifasi orqali jonli, real vaqt rejimida translyasiya qilib boriladi.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Бобур Бекмуродов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси:

— Марказий Осиё тарихан ягона макон сифатида ривожланган. Бугун Янги Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида ҳам шундай интилишни кузатиш мумкин.

Давлат раҳбари ва минтақа лидерларининг сиёсий иродаси туфайли Марказий Осиё якдил фикр билдирувчи, ягона позицияга эга бўлган минтақа сифатида қаралмоқда. Сиёсий, геосиёсий, ижтимоий-иқтисодий каби кўплаб масалалар юзасидан биз академик доира вакиллари, “ақл марказлари”, тадқиқот институтлари доимий равишда мулоқот олиб боришимиз ва позицияларимизни муҳокама қилиб боришимиз зарурлигини вақтнинг ўзи кўрсатмоқда.

Агарда биз Марказий Осиёда “ақл марказлари” ўртасида очиқ, изчил ва самарали ҳамкорликни йўлга қўя олсак, бу минтақамизда билимлар, тажрибалар алмашинувига, мамлакатларимизнинг уйғун ривожланишига хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан бугун минтақанинг 70 дан зиёд “ақл марказлари” вакилларини таклиф этдик.

@uzbyuksalish

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Шавкат Миромонович Мирзиёев 80.1% овоз билан президентлик сайловида ғалаба қозонди.

Мақсуда Ворисова - 6.6%
Алишер Қодиров - 5.5%
Нарзулло Обломурадов - 4.1%
Бахром Абдухалимов - 3.4%.

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Бугун президентлик сайлови доирасида иккинчи теледебат бўлди. Бугун ташқи сиёсат мавзуси танланибди.

Теледебат биринчисига қараганда бироз жонлироқ ўтгандай бўлди.

Жумладан, дебатда хориждаги ўзбеклар билан ҳамкорлик қилиш бўйича номзодлар қандай таклифларни илгари суриши ҳақида ҳам савол бўлди. Холисликни сақлаш учун, ушбу саволга номзодларнинг вакиллари томонидан берилган барча жавобларни тўлиғича бермоқчиман. Хулоса ўзингиздан.


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар вакилларининг навбатдаги теледебати 2021 йил 22 октябрь куни соат 17:00да бўлиб ўтади.

▫️Теледебат МТРК телерадиоканалларида сурдо таржима ҳамда "Ёшлар" ва "Тошкент" телеканалларида русча таржима билан эфирга узатилади.

Yuksalish_live

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

⚡️Халқаро медиа-холлда Фан, таълим, маданият, туризм, спорт ва маънавият масалалари бўйича экспертлар билан мулоқот бошланди.

Мулоқотда Ўзбекистон Фанлар академияси, Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги вакиллари, Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори, ИНҲА университети ректори иштирок этмоқда.

📹Онлайн трансляция

Эслатиб ўтамиз, Халқаро медиа-холл “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган.

@uzbyuksalish

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Бугун, 14 октябрь куни Тошкентда Президент сайловини ёритиш бўйича Халқаро медиа-холл очилди.

Медиа платформа сайловолди кампаниясининг якуний босқичида жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга, оммавий ахборот воситалари вакилларига нафақат сайлов жараёнлари, балки сўнгги беш йилда Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида тўлақонли маълумот олишлари учун тенг шароит ва имкониятлар яратишга кўмаклашади.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этилган Медиа-холл Ёшлар ижод саройида фаолиятини олиб боради.

Бу ерда маҳаллий ва халқаро ОАВ иштирокида турли форматдаги тадбирларни ўтказиш учун зарур шароитлар яратилган, журналист ва блогерлар ишлаши учун матбуот маркази ҳам жойлашган. 26 октябрга қадар 40 дан зиёд тадбирларни ўтказиш кўзда тутилган.

@bbekmurodov

Читать полностью…
Subscribe to a channel