Жорий йил аввалида Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаат қилар экан, эндиликда давлат бошқарувида “қўл бошқаруви”дан аниқ натижага ишлайдиган тизимли бошқарувга ўтиш вақти-соати келганини таъкидлаган эди.
"Қўл бошқаруви" нима? У билан тизимли бошқарув ўртасида қандай фарқлар бор?
Батафсил 👉 видеода
YUKSALISH HARAKATI
Чўлпонота шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентига ажратилган қароргоҳда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель билан учрашуви бошланди.
—
В отведенной для Президента Республики Узбекистан резиденции в городе Чолпон-Ате началась встреча Президента Шавката Мирзиёева с Президентом Европейского Совета Шарлем Мишелем.
Facebook|Instagram|Twitter
❗️Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангидаги тасмани тақиб юрган йигит билан боғлиқ ҳолат юзасидан ички ишлар ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш бўйича Қамаши тумани прокуратураси томонидан тақдимнома киритилган.
Ҳозирда Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Бош прокуратура
YUKSALISH HARAKATI
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Москвадаги парадда георгий лентаси эмас, мустақил давлатимиз байроғи туширилган нишон билан иштирок этмоқда.
#фахр
@bbekmurodov
#referendum2023
Bugun O‘zbekistonda referendum. O‘z konstitutsiyaviy huquqingizdan foydalaning!
_______
Сегодня в Узбекистане референдум. Воспользуетесь своим конституционны правом!
YUKSALISH HARAKATI
📹 Prezident Nukusdagi Altin jagʻis mahallasiga tashrifi chogʻida oʻqituvchi Kuanishbay Seitnazarov xonadonida mehmon boʻlib, oila aʼzolari bilan iftorlik qildi.
Читать полностью…#Infografika #Ramazon
2023-yilgi zakot nisobi, fitr sadaqa va fidya miqdori
🔸Zakot nisobi — 35 mln 700 ming soʻm. Ushbu qiymatning qirqdan biri (2,5 %i) zakot niyatida kambagʻal va faqirlarga beriladi.
🔸Fitr sadaqasi miqdori:
— Bugʻdoydan 2 kg — 12 ming soʻm
— Arpadan 4 kg — 20 ming soʻm
— Mayizdan 2 kg — 100 ming soʻm
— Xurmodan 4 kg — 180 ming soʻm
🔸Fidya miqdori fitr sadaqaning miqdori bilan bir xil boʻladi.
@uzbyuksalish
Navro‘z bayrami munosabati bilan necha kun dam olamiz?
▪️5 kunlik ish haftasida ishlaydiganlar ketma-ket 5 kun;
▪️6 kunlik ish haftasida ishlaydiganlar ketma-ket 4 kun dam oladi.
Bunda:
▫️18-mart, shanba — 5 kunliklarga dam olish, 6 kunliklarga ish kuni;
▫️19-mart, yakshanba —
dam olish kuni;
▫️20-mart, dushanba — dam olish kuni;
▫️21-mart, seshanba — dam olish kuni;
▫️22-mart, chorshanba — dam olish kuni.
❗️23-mart, payshanba — barcha uchun ISH KUNI.
5 kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar 25-mart, shanba kuni ishga chiqadi.
@uzbyuksalish
Президент Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон ким томонда?" деган саволга жавоб берди
—
Президент Шавкат Мирзиёев ответил на вопрос "На чьей стороне Узбекистан?"
Facebook|Instagram|Twitter
Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик қилган шахсларга кимёвий бичиш амалиётини қўллаш хориж мамлакатларида мажбурийми ёки ихтиёрий?
Масалан:
▫️Мажбурий кимёвий бичиш — АҚШнинг баъзи штатларида озодликка чиққан шахс шу жиноятни қайта содир этса ёки жабрланувчи 13 ёшга тўлмаган бўлса қўлланилади.
▫️Ихтиёрий кимёвий бичиш жорий этилган мамлакатларда муқобил чоралар таклиф этилади — руҳий шифохонада бир умр даволаниш, қамоқ муддатини қисқартириш ёки муддатидан олдин озод қилиш.
Кимёвий бичишда жинсий майлни бостирувчи дорилар берилади, бироқ улар маълум бир вақтгача таъсир қилади, кейин яна қабул қилиш талаб этилади. Препаратлар тури, нархи бир-биридан фарқланади.
Ушбу амалиёт қайси мамлакатларда ихтиёрий ёки мажбурийлигига мисолларни #инфографикага жамладик.
Bobur BEKMURODOV
Сиз ҳам 👉Юксалиш тарафдорларига қўшилинг!
Биз Ўзбекистон келажагига бефарқ бўлмаган юртдошларимизни бирлаштириш, уларнинг фикрлари ва ғоялари асосида ташаббусларни илгари суриш мақсадида Telegram'да махсус гуруҳни очдик.
/channel/+WOuJkJ2ciH85YWZi
Гуруҳда сизлар билан доимий мулоқот олиб боришни, ҳар бир эълон қилинаётган таклифлар, тадқиқотлар, мулоҳазалар бўйича фикрлашишни режалаштирганмиз.
Барчангизни мамлакатимиз тараққиётига олиб келувчи илғор ғояларни илгари суришда фаол қатнашишга таклиф этамиз!
Bobur BEKMURODOV
Бугун аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилдик. Қонуннинг қабул қилиниши шубҳасиз, жамиятимизда зўравонликка барҳам бериш йўлида муҳим қадам бўлади. Шу билан биргаликда, педофилияга қарши курашиш чораларини янада кучайтиришимиз шарт.
Бола - миллатимиз, жамиятимиз қадриятидир. Шунинг учун, болага нисбатан қилинган зўравонлик жамиятни ларзага келтиради. Уларнинг хавфсизлигини таъминлашимиз шарт.
Bobur BEKMURODOV
👉Yuksalish tarafdorlariga qo‘shiling!
“Справедливая Россия” партияси етакчиси Мироновнинг Қозоғистон ва Қирғизистон қаторида Ўзбекистон ўз фуқароларини Россия томонидан ўтказилаётган “махсус ҳарбий операцияда” иштироки учун жиноий жавобгарлик белгиланганлиги ва бу бир ташкилот (ЕОИИ) доирасида ҳамкор мамлакатлар учун қанчалик тўғри бўлишини сўроқ остига олди.
Бизнингча, Миронов бу масалага салбий муносабат билдиргандан кўра, ўз қонунчилиги билан ишлагани маъқул.
Чунки, аввало, Россия Федерациясининг ўзида ёлланганлик учун жиноий жавобгарлик бор. РФ Жиноят Кодексининг 359-моддасида ёлланиш учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган. Ва унда ҳарбий низода иштирок этаётган давлатнинг фуқароси бўлмаган ва бу давлат ҳудудида доимий яшамайдиган шахснинг моддий манффатдорлик йўлида ҳаракат қилиши ёлланиш деб топилиши белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати бошқалар билан бирга куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик принципига асосланади.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексининг 154-моддасида ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланганлик учун жиноий жавобгарликка тегишли норма 1994 йилда қабул қилинган.
Ўзбекистон фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кирганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи 154-прим1 модда эса 2003 йилда киритилган.
Ўзбекистон суверен мамлакат ва биз геосиёсийсий ва айниқса бошқа давлатлардаги ҳарбий вазиятга қараб қонунчилигимизни мослаштирадиган, бошқалар учун қулай қонунлар қабул қиладиган давлат эмасмиз.
Ўзбекистон Республикаси давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга оширади.
P.s.: Мироновнинг ЕОИИга аъзо эмаслигимизни билмаслиги ҳақида гапирмадик.
@bbekmurodov
Oʻzbekistonning 35 yoshgacha boʻlgan 30 nafar eng yaxshi tadbirkorlar reytingi tuzildi.
Ular orasida Payme toʻlov xizmati asoschisi va axborot texnologiyalari sohasida biznesni rivojlantirayotgan Sarvar Roʻzmatov, “Teodora Goods” agrokompaniyasi rahbari hamda Dalatek IT-platformasi hamtaʼsischisi Dildora Otajanova, TESTO restoranlar tarmogʻi hamtaʼsischisi Zamira Rahmonova va boshqalar bor.
📥Yuklab olish
@bbekmurodov
Адолат қарор топди, бироқ қонун устуворлиги тўлиқ ва тенг таъминланиши керак
Ижтимоий тармоқларда Қамаши туманидаги "Чим" деҳқон бозорида елкасига давлат байроғи рангидаги тасма тақиб олган йигит ИИБ ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақида тарқалган хабарлар жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.
5 май куни Қашқадарё вилояти ИИБ фуқаро Р.И. ушбу тасмани ечиб қўйиш бўйича профилактика инспекторларининг қонуний талабларига бўйсунмаганлигини, ҳолат юзасидан фуқарога МЖтКнинг тегишли моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилганлигини ҳамда жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судига юборилганлигини маълум қилди.
Кейинроқ эса маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида қабул қилинган ноқонуний қарор Бош прокуратура аралашуви билан бекор қилинди, байроқ рангидаги тасма таққан йигитнинг ноқонуний жазоланиши бартараф этилди. Адолат қарор топди.
Бироқ фуқарога ноқонуний талаб қўйган, тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган ва жавобгарликка тортиш учун судга юборган ИИБ ходимлари ҳамда ноқонуний қарор қабул қилган суднинг ҳаракатларига қандай баҳо берилганлиги масаласи мавҳумлигича қолмоқда.
Бошқача айтганда, адолат қарор топди, бироқ қонун устуворлиги тўлақонли таъминландими, деган савол очиқ қолмоқда.
8 май куни референдум натижаларига бағишланган учрашувда Президентимиз барча соҳаларда қонун устуворлиги таъминланиши, қонунлардаги ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал бўлиши, ҳар қандай ҳолатда адолатни қарор топтириш шарт деган қараш мансабдорлар учун ҳаёт қоидасига айланиши кераклигини таъкидлади.
Шу муносабат билан, кенг жамоатчиликнинг ва "Юксалиш" ҳаракати аъзоларининг мурожаатларига асосланиб, тегишли идоралар масала юзасидан батафсил ахборот бериши мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
@bbekmurodov
9-may — Xotira va qadrlash kuni
Bu sana Ikkinchi jahon urushining ayanchli oqibatlarini unutmaslik, faxriylarni e’zozlash, istiqlol yillarida xizmat burchini o‘tash chog‘ida halok bo‘lgan harbiy xizmatchilar va huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimlarining jasoratlarini yodga olishga o‘rgatadi. Shuningdek, tinchlikning ahamiyatini eslatib, kelajakda bu kabi fojianing oldini olishga hissa qo'shadi.
#Hotirlaymiz! Qadrlaymiz!
YUKSALISH HARAKATI
Ўзбекистон мустақиллиги дахлсиздир.
Ватанимиз Ўзбекистонни суверен демократик республика сифатида 150 дан ортиқ давлатлар тан олган.
Жумладан,
🇨🇳 Хитой - 1991 йил 27 декабрда
🇺🇸 АҚШ - 1991 йил 25 декабрда халқаро майдонда мустақил субъект сифатида тан олган.
🇷🇺 Россия билан 1992 йил 20 мартда дипломатик алоқалар ўрнатиш бўйича протокол имзоланган ва Ўзбекистон мустақил мамлакат сифатида эътироф этилган.
Мамлакатимиз БМТ, ЕХҲТ, МДҲ, Туркий давлатлар ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби нуфузли тузилмаларнинг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади.
Мамлакатимизда 120 дан ортиқ миллат ва элатлар тинч-тотув ва ҳамжиҳатликда яшаб келмоқдалар. 36 миллионлик Ўзбекистон аҳолиси 2030 йилда 40 миллионга, 2040 йилда 50 миллионга етиши прогноз қилинмоқда.
Биз 3 минг йиллик давлатчилик тарихига эга бўлган юртмиз.
Шу туфайли, постсовет худудидаги мамлакатларнинг мустақиллиги борасидаги ҳар қандай шубҳалар ва зиддиятли фикрларнинг Ўзбекистонга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Ўзбекистон мустақиллиги дахлсиздир.
@bbekmurodov
Педофилларга нисбатан кимёвий кастрация жазосини қўллаш юзасидан қонунчиликка ўзгартириш киритиш вақти келди! 😡😡😡
P.S. Агар бу масала дунё тажрибасисиз бўлмайди, қайда бор бу жазо, десангиз Қозоғистон, Украина, Германия, Норвегия, Швеция, Дания, Исроил, Жанубий Корея, Франция, АҚШ ва ҳоказо давлатларни кўринг. Уларда бор экан бу жазо. Хитой, Лотин Америкаси давлатлари, Саудия Арабистони ва Эронда биратўла ўлдириб юборилар экан.
#бефарқэмасман
Eshitdingizmi❓
Ijtimoiy tarmoqlarda #befarqemasman xeshtegi ostida “Men befarq emasman” chellenji start oldi.
Nima gap❓
Chellenjda turli kasb egalari, yoshlar, nodavlat tashkilotlari vakillari, sportchilar, jurnalist va blogerlar faol fuqarolik huquqidan foydalanib, oʻz oilasi, yaqinlari, mahallasining taqdiri va kelajagiga, ishi, atrof-muhitga va Konstitutsiyadagi o‘zgarishlarga befarq emasligini videomurojaatlar orqali bildirishmoqda.
❗️Ming eshitgandan koʻra, bir marta koʻrgan afzal...
Videomurojaatlar maxsus Telegram kanalda berib borilmoqda. Kanalga ulanish: 👉@menbefarqemasman
@uzbyuksalish
#befarqemasman
Мен фарзандларимнинг умуминсоний ва миллий қадриятларимиз асосида шаклланишини, етук инсонлар бўлишини истайман. Шунинг учун ҳам Ўзбекистоннинг дунёвий ва ҳуқуқий давлат эканлигини янгиланаётган Конституцияда мустаҳкамлаш зарур, деб ҳисоблайман. Мен бефарқ эмасман!
Барчангизни “Мен бефарқ эмасман” челленжида қатнашишга чорлайман!
#befarqemasman
Сиз ҳам бефарқ бўлманг!
Bobur BEKMURODOV
#befarqemasman
“Zakovat intellektual klubi” NNT prezidenti Abdurasul Abdullayev “Zakovat” klubi aʼzolari, bilimdonlar va bilimga beeʼtibor bo‘lmagan insonlarga murojaat bilan chiqib, ularni referendumga befarq bo‘lmaslikka chaqirdi.
"Chunki men kelajagimga befarq emasman" deyiladi murojaatda.
Telegram I Facebook I Instagram I YouTube I TikTok
Davlat boshqaruvidagi TOP-40 rahbar ayollar reytingi yangilandi
“Yuksalish” umummilliy harakati mutaxassislari Ijtimoiy-iqtisodiy tashabbuslar instituti ekspertlari bilan hamkorlikda davlat tuzilmalari va tashkilotlaridagi rahbar ayollar ro‘yxatini yangiladi.
Rahbar ayollarning kuchli qirqtaligiga bir necha nodavlat tuzilmalari vakilalari ham kiritildi. Zero, ular davlat siyosatini shakllantirishda va qarorlar qabul qilishda faol ishtirok etmoqda.
O‘rganish natijalari mamlakatimizda tuzilmaviy va institutsional o‘zgarishlar izchil davom etayotganini, gender tenglik sohasidagi qonunchilik takomillashtirilayotganini, xotin-qizlarning ijtimoiy-siyosiy hayotdagi o‘rni va mavqei ortib borayotganini tasdiqlaydi.
Siyosiy partiyalarda xotin-qizlar ulushi 47 foizga, oliy ta’limda 40 foizga, tadbirkorlik faoliyatida esa 37 foizga yetdi. Rahbar lavozimlarda ishlayotgan ayollar ulushi — 33 foiz. Bugungi kunda 2 mingga yaqin davlat va jamoat tashkilotlariga ayollar rahbarlik qilmoqda.
Bundan tashqari, mamlakat Senatini ayol kishi boshqarmoqda. 2021-yilda O‘zbekiston tarixida birinchi marta milliy parlamentdagi xotin-qizlar soni qariyb 32 foizga yetdi (deyarli ikki baravar o‘sgan). Ushbu ko‘rsatkich bo'yicha dunyodagi 190 ta parlament orasida 37-o'ringa ko‘tarildi.
📥 Infografikani yuklab olish
Siz ham 👉Yuksalish tarafdorlariga qo‘shiling!
@uzbyuksalish
Ўзбекистонда уйларнинг сейсмик хавфсизлигига ким жавобгар?
Bobur BEKMURODOV
👉Yuksalish tarafdorlariga qo‘shiling!
Oliy Majlis Qonunchilik palatasining navbatdagi yalpi majlisida xotin-qizlar va bolalarga nisbatan zo‘ravonlik harakatlarini sodir etganlarga qo‘llaniladigan jazo choralarini kuchaytirishga qaratilgan qonun loyihasi birinchi o‘qishda qabul qilindi.
“Yuksalish” umummilliy harakati ijrochi direktori Askar Mamatxanov qonun loyihasi haqida batafsil gapirib berdi.
Siz ham 👉Yuksalish tarafdorlariga qo‘shiling!
@uzbyuksalish
Бутунжаҳон нодавлат нотижорат ташкилотлари куни билан “Юксалиш” ҳаракати жамоаси ва шахсан ўз номимдан фуқаролик жамияти вакилларини табриклайман!
Ҳар куни биз биргаликда демократик ислоҳотларни илгари суряпмиз, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ёрдам беряпмиз, болалар ва ногиронлар манфаатларини ҳимоя қиляпмиз, экологик ва маърифий лойиҳаларни амалга оширяпмиз, маданий ёдгорликларни тиклаяпмиз, жонзотларни ҳимоя қиляпмиз — бир сўз билан айтганда нодавлат ташкилотлари дунёни яхшироқ бўлишига хизмат қилмоқда.
Бугун Ўзбекистон нодавлат ташкилотлари муҳим ижтимоий-сиёсий масалаларни ҳал этишда давлатнинг энг ишончли ҳамкорига айланди. Биз ишонамизки, фақатгина эркин фуқаролик жамияти билан мамлакатимиз барқарор ривожланишда давом этади.
Барча фуқаролик жамияти фаолларига янги ютуқлар, янги ташаббуслар, янги лойиҳалар тилаймиз!
Bobur BEKMURODOV
Газиантепдаги шифохоналарнинг бирида зилзиланинг бошланиши.
Фидойи ҳамшира Шейма Алакуш бошқаларга ўхшаб қочиб кетмади. Ухлаётган болалар ва аёлларни уйғотиб, ташқарига чиқишга ёрдам берди.
Ватан — бу аввало одамлар.
Bobur BEKMURODOV
👉Yuksalish tarafdorlariga qo‘shiling!