Ёш раҳбарларнинг йиллик Топ-40 рейтинги янгиланди
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда 2019 йилдан буён Ўзбекистоннинг 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбар кадрлари рейтингини эълон қилиб келмоқда.
Ўтган вақт мобайнида рейтингга 100 нафарга яқин давлат хизматчиси киритилди. Эътиборлиси, уларнинг 15 фоизи вазир ва вазир ўринбосари лавозимига кўтарилди, камида 10 фоизи Президент Администрациясида масъул лавозимларда фаолият юритмоқда, 50 фоизга яқини мансаб пиллапояларида сезиларли ўсишга эришган.
Бу йилги рейтингнинг фарқли жиҳати шундаки, раҳбарлар рўйхатига нафақат давлат хизматчилари, балки нодавлат сектор вакиллари ҳам киритилди.
Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/604
YUKSALISH HARAKATI
#Bilasizmi
Эндиликда талабаларни ётоқхонага жойлаштириш Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz портали орқали амалга оширилади. Бунда навбатни онлайн кузатиш ва тўловларни амалга ошириш имкони бор.
2023/2024 ўқув йилида ушбу хизматдан фақат 1-босқич талабалари фойдаланиши мумкин. Уларнинг аризалари 20 августдан қабул қилинади. Юқори босқич талабалари эса аризаларни 25 августдан анъанавий тарзда топширади.
Батафсил 👉 видеода
YUKSALISH HARAKATI
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаларини амалга оширишдаги муаммолар
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан 2022 йилда “Ташаббусли бюджет”да ғолиб деб топилган лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳамда бу борадаги маҳаллий аҳоли фикри ўрганилди.
Ўрганишлар давомида 135 та объектдан 45 тасида, яъни 33 фоизида лойиҳалари амалга оширилишида аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётганлиги аниқланди.
Хусусан, 16 та объект бўйича ишлар сифатсиз амалга оширилган, 12 та лойиҳа бўйича ишлар якунига етмаган, 7 та объект бўйича ғолиб деб топилган лойиҳалар учун маблағ ажратилмаган ёки тўлиқ молиялаштирилмаган, 5 та объект бўйича ажратилган маблағлар мавжуд муаммоларни тўлиқ бартараф этишга етмаган,
3 та лойиҳада пудрат шартномаси тузилмаганлиги сабабли ишлар бошланмаган.
BOBUR BEKMURODOV
#Муносабат
Ўзбекистон — ҳуқуқий давлат
Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган Сурхондарё вилояти ҳокими ва мактаб директори (педагог) ўртасидаги тортишув видеоси турли муносабатларга сабаб бўлди.
Хусусан, жамоатчиликда маҳаллий раҳбарлар шахсни қамоққа олишга доир ваколати борми, давлат хизматчилари (мансабдорлар) ваколатлари чегараси қаерда, мамлакатда судлар қанчалик мустақил эканлигига доир кўплаб саволлар пайдо бўлмоқда.
Авваламбор таъкидлаш жоизки, халқимиз орасида устозларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш алоҳида қадриятга айланган ва буни барча даражадаги мансабдорлар инобатга олишлари шарт.
Қолаверса, юқоридаги каби ҳолатлар Янги Ўзбекистоннинг ҳуқуқий давлат сифатидаги ижобий қиёфасига, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмунига путур етказмаслиги лозим.
Шу сабабли, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати педагогга тайинланган маъмурий қамоқ жазоси билан боғлиқ тафсилотлар юзасидан жамоатчиликка ахборот берилиши зарур деб ҳисоблайди.
Янгиланган Конституцияга мувофиқ, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклигига оид нормага қатъий амал қилиниши шарт.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Конституцияда педагогларнинг мақоми аниқ белгиланди. Шунингдек, айни кунларда "Педагогнинг мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди. Мана шундай ижобий ўзгаришлар манзарасида юқоридаги каби салбий ҳолатларнинг кузатилиши соҳада олиб борилаётган давлат сиёсатига соя солиши табиий.
YUKSALISH HARAKATI
Яқинда педофилия ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлди. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини сафарбар этиш ва жазо чораларини кучайтириш билан бир қаторда ахборот кампанияси ва жамоатчиликнинг ҳушёрлигини ошириш ҳам муҳимдир.
Вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятларга қарши курашда бирлашишимиз керак. Ахир, боланинг бегонаси бўлмайди.
Бугун биз ота-оналар учун баъзи тавсияларга эътибор қаратамиз.
Бу ҳақда батафсил 👉навбатдаги видеомизда
YUKSALISH HARAKATI
#Saylov2023
📣 Бугун, 2 июль куни соат 18:00 да президентликка номзодларнинг вакиллари ўртасида теледебат бўлиб ўтади!
▪️O‘zbekiston 24, O‘zbekiston, Mahalla, UzReport, Renessans va Zo‘rTV телеканалларида — ўзбек тилида;
▪️Yoshlar телеканалида — инглиз тилидаги таржимаси билан;
▪️Dunyo bo‘ylab va Toshkent телеканалларида — рус тилидаги таржимаси билан;
▪️Qoraqalpog‘iston телеканалида — қорақалпоқ тилида.
Теледебат давомида номзодларнинг давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ соҳаларини ривожлантириш борасида илгари сураётган ғоялари, режалари ҳақида гап боради.
Теледебатни ўтказиб юборманг!
YUKSALISH HARAKATI
Жорий йил аввалида Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаат қилар экан, эндиликда давлат бошқарувида “қўл бошқаруви”дан аниқ натижага ишлайдиган тизимли бошқарувга ўтиш вақти-соати келганини таъкидлаган эди.
"Қўл бошқаруви" нима? У билан тизимли бошқарув ўртасида қандай фарқлар бор?
Батафсил 👉 видеода
YUKSALISH HARAKATI
Чўлпонота шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентига ажратилган қароргоҳда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель билан учрашуви бошланди.
—
В отведенной для Президента Республики Узбекистан резиденции в городе Чолпон-Ате началась встреча Президента Шавката Мирзиёева с Президентом Европейского Совета Шарлем Мишелем.
Facebook|Instagram|Twitter
❗️Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангидаги тасмани тақиб юрган йигит билан боғлиқ ҳолат юзасидан ички ишлар ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш бўйича Қамаши тумани прокуратураси томонидан тақдимнома киритилган.
Ҳозирда Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Бош прокуратура
YUKSALISH HARAKATI
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Москвадаги парадда георгий лентаси эмас, мустақил давлатимиз байроғи туширилган нишон билан иштирок этмоқда.
#фахр
@bbekmurodov
#referendum2023
Bugun O‘zbekistonda referendum. O‘z konstitutsiyaviy huquqingizdan foydalaning!
_______
Сегодня в Узбекистане референдум. Воспользуетесь своим конституционны правом!
YUKSALISH HARAKATI
📹 Prezident Nukusdagi Altin jagʻis mahallasiga tashrifi chogʻida oʻqituvchi Kuanishbay Seitnazarov xonadonida mehmon boʻlib, oila aʼzolari bilan iftorlik qildi.
Читать полностью…#Infografika #Ramazon
2023-yilgi zakot nisobi, fitr sadaqa va fidya miqdori
🔸Zakot nisobi — 35 mln 700 ming soʻm. Ushbu qiymatning qirqdan biri (2,5 %i) zakot niyatida kambagʻal va faqirlarga beriladi.
🔸Fitr sadaqasi miqdori:
— Bugʻdoydan 2 kg — 12 ming soʻm
— Arpadan 4 kg — 20 ming soʻm
— Mayizdan 2 kg — 100 ming soʻm
— Xurmodan 4 kg — 180 ming soʻm
🔸Fidya miqdori fitr sadaqaning miqdori bilan bir xil boʻladi.
@uzbyuksalish
Тадбиркорлар томонидан ўрнатилган йўл қоидабузарликларини аниқловчи камералар фаолияти юзасидан
Шу кунларда тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган йўл қоидабузарликларини қайд этувчи камералардаги камчиликлар ҳамда ноинсоф тадбиркорлик фаолияти ҳақидаги гумонлар жамоатчиликни ташвишлантирмоқда.
Шу муносабат билан, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини тезкорлик билан қуйидаги чораларни кўришга чақирамиз:
Биринчидан, мазкур тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган барча субъектларнинг сўнгги ҳафталардаги қайдномаларини тафтиш қилиш ва ҳуқуқий баҳо бериш чораларини кўриш;
иккинчидан, тафтиш натижасида ноинсоф тадбиркорлик йўли билан ундирилган жарималар аниқланган тақдирда, уларни бекор қилиш ва ҳайдовчиларга тўловларни тадбиркорлар ҳисобидан қайтариш;
учинчидан, тадбиркорлик субъектларининг назорат-камералари орқали қайд қилинаётган жарималарни назорат тартибида доимий текшириш амалиётини жорий қилиш;
тўртинчидан, фуқароларнинг адолатсиз жарималар устидан шикоят қилишдаги оворагарчиликдан асраш мақсадида, қайдномаларга онлайн шикоят бериш имкониятини яратиш;
бешинчидан, барча локациялардаги радар ўрнатилганлиги тўғрисидаги белгилар ёнида чекланган тезликни акс эттирувчи белгиларни ўрнатишни мажбурий қилиш;
Шунингдек, бу борадаги фаолият юзасидан жамоатчиликка мунтазам равишда ахборот бериб бориш амалиётини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Ўз ўрнида, пиёдалар ва йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, фуқароларимизни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраймиз.
Ўзбекистон - инсон қадри улуғланадиган, ҳуқуқий ва ижтимоий давлатдир.
“Юксалиш” ғояларини қўллаб-қувватласангиз, бизга қўшилинг @uzbyuksalish
BOBUR BEKMURODOV
Ўзбекистонда қийноқларни батамом тўхтатиш шарт
Биз икки ой олдин қийноқларга барҳам бериш борасида бирламчи 10 та таклифни илгари сурган эдик. Афсуски, уларнинг аксарияти бўйича аниқ чоралар кўрилганлиги ҳақида эшитмадик.
Токи, ички ишлар, прокуратура ва суд органлари мазкур ҳаракатларни бошламас экан, қийноқлар билан боғлиқ ҳолатлар тўхтамайди.
Тошкент шаҳар ИИББда содир бўлган жиноят бўйича эса
10-таклифда илгари сурилгандек, суд мажлиси кенг жамоатчилик учун очиқ бўлиши ва онлайн трансляция қилиниши зарур. Чунки бундай хатолар "қимматга тушиши"ни ҳар бир ички ишлар ходими ҳис этиши лозим.
Ўзбекистонда қийноқларни батамом тўхтатиш шарт. Бундай ҳолатлар бугунги прогрессив сиёсатимизга соя солмаслиги керак.
BOBUR BEKMURODOV
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, сўровда қатнашган 560 нафар давлат хизматчиларининг ярмидан кўпи, яъни 57,3 фоизи иш вақтидан ташқари ишга жалб этилади.
Жумладан:
❗️36,8 % ҳар куни қўшимча 1-2 соат
❗️13,9 % ҳар куни кечки соат 22-00 га қадар
❗️6,4 % кечки соат 24-00 га қадар ишлашини билдирдилар.
Сўровда иштирок этган давлат хизматчиларининг:
❗️41,3 % бир хафтада 4 соатгача
❗️11,4 % 5-7 соат
❗️15,8 % 8 соатдан кўп вақтини мажлис ва йиғилишларга сарфлайди.
Тадқиқотга кўра, ортиқча “мажлисбозлик” Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилади.
BOBUR BEKMURODOV
Вазир Ҳилола Умаровага педагогларнинг ҳимоя остида эканлиги ҳақида жамиятга тўғри сигнал бераётгани учун ташаккур.
Ўзбекистонда ўқитувчиларга ҳурмат — жамиятимиз қадриятрияти эканлигини ҳар бир раҳбар, у ҳоким бўладими, бошқасими, албатта англаб етиши ва ҳис этиши зарур.
BOBUR BEKMURODOV
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ялпи мажлисида «Хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
BOBUR BEKMURODOV
Шу кунларда ички ишлар идоралари айрим ходимларининг ғайриқонуний ҳаракатлари, шу жумладан қийноққа солиш ҳолатлари кенг жамоатчилигимизнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Ушбу ҳолатлар давлатимиз раҳбари олиб бораётган инсонпарварлик ва инсон қадри устуворлиги тамойилларига зиддир.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, ички ишлар тизимини ислоҳ қилиш энг мураккаб вазифалардан бири бўлиб келган. Ички ишлар идораларини халқчил ва инсонпарвар тизимга айлантириш масаласи Ўзбекистон кун тартибида ҳам жиддий масала сифатида қолмоқда.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати кенг жамоатчилик фикри ва соҳа экспертларига таянган ҳолда, қийноқларга барҳам бериш мақсадида 10 та таклиф ишлаб чиқди.
Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/593
Lotinda
YUKSALISH HARAKATI
“Справедливая Россия” партияси етакчиси Мироновнинг Қозоғистон ва Қирғизистон қаторида Ўзбекистон ўз фуқароларини Россия томонидан ўтказилаётган “махсус ҳарбий операцияда” иштироки учун жиноий жавобгарлик белгиланганлиги ва бу бир ташкилот (ЕОИИ) доирасида ҳамкор мамлакатлар учун қанчалик тўғри бўлишини сўроқ остига олди.
Бизнингча, Миронов бу масалага салбий муносабат билдиргандан кўра, ўз қонунчилиги билан ишлагани маъқул.
Чунки, аввало, Россия Федерациясининг ўзида ёлланганлик учун жиноий жавобгарлик бор. РФ Жиноят Кодексининг 359-моддасида ёлланиш учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган. Ва унда ҳарбий низода иштирок этаётган давлатнинг фуқароси бўлмаган ва бу давлат ҳудудида доимий яшамайдиган шахснинг моддий манффатдорлик йўлида ҳаракат қилиши ёлланиш деб топилиши белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати бошқалар билан бирга куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик принципига асосланади.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексининг 154-моддасида ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланганлик учун жиноий жавобгарликка тегишли норма 1994 йилда қабул қилинган.
Ўзбекистон фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кирганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи 154-прим1 модда эса 2003 йилда киритилган.
Ўзбекистон суверен мамлакат ва биз геосиёсийсий ва айниқса бошқа давлатлардаги ҳарбий вазиятга қараб қонунчилигимизни мослаштирадиган, бошқалар учун қулай қонунлар қабул қиладиган давлат эмасмиз.
Ўзбекистон Республикаси давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга оширади.
P.s.: Мироновнинг ЕОИИга аъзо эмаслигимизни билмаслиги ҳақида гапирмадик.
@bbekmurodov
Oʻzbekistonning 35 yoshgacha boʻlgan 30 nafar eng yaxshi tadbirkorlar reytingi tuzildi.
Ular orasida Payme toʻlov xizmati asoschisi va axborot texnologiyalari sohasida biznesni rivojlantirayotgan Sarvar Roʻzmatov, “Teodora Goods” agrokompaniyasi rahbari hamda Dalatek IT-platformasi hamtaʼsischisi Dildora Otajanova, TESTO restoranlar tarmogʻi hamtaʼsischisi Zamira Rahmonova va boshqalar bor.
📥Yuklab olish
@bbekmurodov
Адолат қарор топди, бироқ қонун устуворлиги тўлиқ ва тенг таъминланиши керак
Ижтимоий тармоқларда Қамаши туманидаги "Чим" деҳқон бозорида елкасига давлат байроғи рангидаги тасма тақиб олган йигит ИИБ ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақида тарқалган хабарлар жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.
5 май куни Қашқадарё вилояти ИИБ фуқаро Р.И. ушбу тасмани ечиб қўйиш бўйича профилактика инспекторларининг қонуний талабларига бўйсунмаганлигини, ҳолат юзасидан фуқарога МЖтКнинг тегишли моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилганлигини ҳамда жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судига юборилганлигини маълум қилди.
Кейинроқ эса маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида қабул қилинган ноқонуний қарор Бош прокуратура аралашуви билан бекор қилинди, байроқ рангидаги тасма таққан йигитнинг ноқонуний жазоланиши бартараф этилди. Адолат қарор топди.
Бироқ фуқарога ноқонуний талаб қўйган, тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган ва жавобгарликка тортиш учун судга юборган ИИБ ходимлари ҳамда ноқонуний қарор қабул қилган суднинг ҳаракатларига қандай баҳо берилганлиги масаласи мавҳумлигича қолмоқда.
Бошқача айтганда, адолат қарор топди, бироқ қонун устуворлиги тўлақонли таъминландими, деган савол очиқ қолмоқда.
8 май куни референдум натижаларига бағишланган учрашувда Президентимиз барча соҳаларда қонун устуворлиги таъминланиши, қонунлардаги ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал бўлиши, ҳар қандай ҳолатда адолатни қарор топтириш шарт деган қараш мансабдорлар учун ҳаёт қоидасига айланиши кераклигини таъкидлади.
Шу муносабат билан, кенг жамоатчиликнинг ва "Юксалиш" ҳаракати аъзоларининг мурожаатларига асосланиб, тегишли идоралар масала юзасидан батафсил ахборот бериши мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
@bbekmurodov
9-may — Xotira va qadrlash kuni
Bu sana Ikkinchi jahon urushining ayanchli oqibatlarini unutmaslik, faxriylarni e’zozlash, istiqlol yillarida xizmat burchini o‘tash chog‘ida halok bo‘lgan harbiy xizmatchilar va huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimlarining jasoratlarini yodga olishga o‘rgatadi. Shuningdek, tinchlikning ahamiyatini eslatib, kelajakda bu kabi fojianing oldini olishga hissa qo'shadi.
#Hotirlaymiz! Qadrlaymiz!
YUKSALISH HARAKATI
Ўзбекистон мустақиллиги дахлсиздир.
Ватанимиз Ўзбекистонни суверен демократик республика сифатида 150 дан ортиқ давлатлар тан олган.
Жумладан,
🇨🇳 Хитой - 1991 йил 27 декабрда
🇺🇸 АҚШ - 1991 йил 25 декабрда халқаро майдонда мустақил субъект сифатида тан олган.
🇷🇺 Россия билан 1992 йил 20 мартда дипломатик алоқалар ўрнатиш бўйича протокол имзоланган ва Ўзбекистон мустақил мамлакат сифатида эътироф этилган.
Мамлакатимиз БМТ, ЕХҲТ, МДҲ, Туркий давлатлар ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби нуфузли тузилмаларнинг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади.
Мамлакатимизда 120 дан ортиқ миллат ва элатлар тинч-тотув ва ҳамжиҳатликда яшаб келмоқдалар. 36 миллионлик Ўзбекистон аҳолиси 2030 йилда 40 миллионга, 2040 йилда 50 миллионга етиши прогноз қилинмоқда.
Биз 3 минг йиллик давлатчилик тарихига эга бўлган юртмиз.
Шу туфайли, постсовет худудидаги мамлакатларнинг мустақиллиги борасидаги ҳар қандай шубҳалар ва зиддиятли фикрларнинг Ўзбекистонга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Ўзбекистон мустақиллиги дахлсиздир.
@bbekmurodov
Педофилларга нисбатан кимёвий кастрация жазосини қўллаш юзасидан қонунчиликка ўзгартириш киритиш вақти келди! 😡😡😡
P.S. Агар бу масала дунё тажрибасисиз бўлмайди, қайда бор бу жазо, десангиз Қозоғистон, Украина, Германия, Норвегия, Швеция, Дания, Исроил, Жанубий Корея, Франция, АҚШ ва ҳоказо давлатларни кўринг. Уларда бор экан бу жазо. Хитой, Лотин Америкаси давлатлари, Саудия Арабистони ва Эронда биратўла ўлдириб юборилар экан.
#бефарқэмасман
Eshitdingizmi❓
Ijtimoiy tarmoqlarda #befarqemasman xeshtegi ostida “Men befarq emasman” chellenji start oldi.
Nima gap❓
Chellenjda turli kasb egalari, yoshlar, nodavlat tashkilotlari vakillari, sportchilar, jurnalist va blogerlar faol fuqarolik huquqidan foydalanib, oʻz oilasi, yaqinlari, mahallasining taqdiri va kelajagiga, ishi, atrof-muhitga va Konstitutsiyadagi o‘zgarishlarga befarq emasligini videomurojaatlar orqali bildirishmoqda.
❗️Ming eshitgandan koʻra, bir marta koʻrgan afzal...
Videomurojaatlar maxsus Telegram kanalda berib borilmoqda. Kanalga ulanish: 👉@menbefarqemasman
@uzbyuksalish
#befarqemasman
Мен фарзандларимнинг умуминсоний ва миллий қадриятларимиз асосида шаклланишини, етук инсонлар бўлишини истайман. Шунинг учун ҳам Ўзбекистоннинг дунёвий ва ҳуқуқий давлат эканлигини янгиланаётган Конституцияда мустаҳкамлаш зарур, деб ҳисоблайман. Мен бефарқ эмасман!
Барчангизни “Мен бефарқ эмасман” челленжида қатнашишга чорлайман!
#befarqemasman
Сиз ҳам бефарқ бўлманг!
Bobur BEKMURODOV