#Ramazon_taqvimi
Roʻzadorlar foydalanishlari uchun Ramazon taqvimi (Toshkent vaqti)
”Yuksalish" harakati jamoasi barcha musulmonlarni kirib kelayotgan muqaddas Ramazon oyi bilan muborakbod etadi!
27-fevral — Butunjahon nodavlat tashkilotlar kuni bilan O’zbekiston NNTlarini samimiy tabriklayman!
Bugun Oʼzbekistonda faoliyat yuritayotgan 9 mingdan ziyod nodavlat notijorat tashkilotlari har kuni 100 minglab fuqarolarning manfaatlarini himoya qilmoqda, muhtoj boʼlgan odamlarning hayotini yaxshilash uchun hissa qoʼshmoqda, mehnat qilmoqda.
Maqsadimiz – Oʼzbekistonda qonun ustuvor boʼlgan, erkin va adolatli jamiyat qurishimizda zafar yor boʼlsin!
BOBUR BEKMURODOV
Икки йил деганда, ниҳоят тўғри тизим йўлга қўйилмоқда.
Энди “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида “Бир фуқаро - бир овоз” принципи ишлайди.
/channel/davletovuz/19647
Биз сиёсий миллатга дўнишимиз керак!
Дунё илмларида "миллат" ва "этнос" категориялари маънодошлик қовушиғидан чиқиб кетганига анча бўлган. Лекин бизда у ҳалиям худди Сталин замонларида ишлаб чиқилган "қолип"лар ичида қолиб кетаётир.
Бугун миллат ёки миллий давлат, дейилса, бошқалар кўнгли оғрийдигандек ноўнғай сезамиз ўзимизни.
Лекин шу тўғрими? Бир неча ирқ ва этнос ҳамда диний эътиқодли жамоатлардан ташкил топган АҚШ жамиятини кўпмиллатли америкаликлар дейиш улар учун қанчалик тўғри? Ёки усмонлилар империясидан кейинги замонавий Туркия жамиятида ўша пайтда ҳам, ҳозир ҳам юздан ортиқ элатлар, турли маданият ва эътиқодлар компоненти бор эди. Аммо шунга қарамай, улар ўз жамиятларини яхлит ҳолда Турк халқи, миллати (кўпмиллатли халқимиз эмас) сифатида ифода этади ва бундан ҳеч ким гина қилмайди. Бу, менимча, миллатнинг, жамиятнинг қурилиш концепцияси билан боғлиқ масала.
Бир ёш тадқиқотчи тўғри таъкидлаганидек, моҳиятан миллий давлат “сиёсий бирлик” маъносини англатадиган замонавий феномендир. У – ватандошлар бирлиги. У иттифоқ ҳам, муайян элатларга мансуб ёки диндошларнинг – муайян дин вакилларининг уюшмаси ҳам эмас. У муайян сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий мақсадлари бор ватандошлар қурган сиёсий иттифоқдир.
Айтмоқчиманки, муаммолар илдизи миллий қурилиш борасидаги совет сиёсатига бориб тақалади. Советлар, айниқса, Ленин ва Сталин чоризм йиқилгандан кейинги неоимпериядан қўшиб олинган ҳудудлар ва халқларни бездирмаслик, чўчитиб юбормаслик ва ниҳоят янги ҳукумат олдинги мустабид монархиядан яхши эканлигини урғулаш учун "марказий миллат ва маданият" патернализмини мутлақ олдинга суришдан ҳийла ўзларини тийишган.
Улар "ўртоқ халқлар"нинг маданияти ва тилини тан олишга мажбур бўлган. Бугун сиёсий тилимизда кўп жаранглайдиган "кўпмиллатли халқимиз" деган гап ўша сиёсат меваси, менимча. Ҳатто, советларнинг яхлит миллат — совет кишиси концепциясига киришилган ўтган асрнинг 50-60 йилларида ҳам айни эҳтиёткорлик йўқолмаган: "кўпмиллатли" сифатловчиси сиёсий барометр сифатида кенг қўлланилинган.
Лекин бугун дунё ўзгарди. Империялар ва тамаддунларга қараш ҳам янгиланди.Биз маданиятлар қоришиб бораётган глобал дунёга кириб келдик. Айни дамда Миллий давлат ва миллат (этнос эмас) қуриш (конструкция) зеҳниятлар ва қадим қадриятлардан устунроқ аҳамият касб эта бошлади. Глобализм миллат сўзига кўпроқ маъно юклай бошлади. Ва ниҳоят, бугунга келиб кўп жамиятларда (айниқса, постсовет жамиятларида) кўпмиллатли калимаси радикал характер касб эта бошлади.
Яъни, бир мамлакат ватандошлари, бир жамият вакилларини этносларга (худди коммунистларга ўхшаб) ажратиб қараш, уларнинг бир-биридан фарқли ва ҳатто, зиддиятли этномиллий мафкура ва қарашларга эга эканлигини кўрсатиб тургандай. Менинг назаримда, бугун бизда ҳам ўзбек миллати, халқи, деган сўз Ўзбекистондаги этноси, ирқи ва диний эътиқодидан қатъи назар барча ватандошларни ифодалаши керак.
"Кўпмиллатли халқимиз" деб оғиздан қўймайдиган ўзбек мафкурачилари, айниқса, ўзларини маънавий пир даражасида кўрадиган адиб акаларимиз ҳам энди шу гапларни тушунишлари керак бўлади. Турли аймоққа, элатга ва ирққа тегишлилигимизни тинмай уқтиравериш маънавий жиҳатдан жамиятни бўлишгагини хизмат қилади. Аксинча бугун биз бир бўлишимиз, бирикишимиз, Ўзбекистонни бирдек азиз Ватан сифатида танишни ўрганишимиз керак.
@platformauzb
“Yuksalish” harakati xalqaro tashkilot sifatida ro‘yxatdan o‘tdi
Harakat O‘zbekistondagi islohotlarni amalga oshirishga ko‘maklashish uchun fuqarolar, davlat va jamoat arboblari, akademik doiralar, biznes hamjamiyati, NNTlar vakillari, xorijdagi vatandoshlarni ixtiyoriylik asosida birlashtirishni maqsad qilgan.
Bugungacha Harakat tashabbusi bilan Markaziy Osiyo mustaqil ekspertlari platformasi, mintaqa NNTlarining birinchi akademiyasi tashkil etildi. Shuningdek, O‘zbekiston hamda Turkiyaning ikkita shahri "qardosh shaharlar" maqomiga ega bo‘ldi.
2024-yildan "Yuksalish" harakati xalqaro tashkilot sifatida mintaqa va rivojlangan mamlakatlardagi jamoat institutlari, "aql markazlari" hamda siyosiy doiralar bilan aloqalarni rivojlantirishga, "muloqot maydonlari"ni yaratishga ko‘maklashishni rejalashtirgan.
YUKSALISH HARAKATI
O’zbekiston ekspertlari 2024-yilda qanday islohotlarni kutayotganligi ma’lum bo’ldi.
63,3 % - “Korrupsiyaga qarshi murosasiz kurashish, barcha bo‘g‘inlarda “tozalovlar” o‘tkazish”
61 % - Elektr va gaz ta’minoti bilan bog‘liq muammolarga batamom barham berish
47,2 % - Ta’lim tizimini tubdan takomillashtirish va zamonaviylashtirish
40,4% - Armiya qudratini oshirish
/channel/uzbyuksalish/4485
Ўзбекистон тинчликсевар ва қудратли мамлакат.
Тинчлик - биз учун олий неъмат, фундаментал қадриятдир. Ҳар бир хонадонда тинчлик учун дуо қилинадиган дунёдаги камсонли халқлардан биримиз. Зиддият учун 100 та сабаб бўлса ҳам, тинчликни сақлаш учун битта сабабни излайдиган миллатмиз.
Айни пайтда, биз таҳдид ва тажовузларга жавоб бериш салоҳиятига эга қудратли мамлакатмиз.
Бугун биз МДҲ мамлакатлари орасида 3-қудратли армияга эгамиз. Доимий Ватан ҳимоясида турувчи, юксак жанговар руҳга эга 50 мингдан зиёд ҳарбийларимиз бор. Жанговар руҳ ва профессонализмни ҳарбийларимиз халқаро мусобақаларда доимий кўрсатиб келмоқда. Сўнгги бир неча йилда Армиямизнинг ҳаво ҳимояси ва ҳужумини таъминловчи салоҳияти, воситалари ва инфраструктураси кучайтирилди.
Тасаввур қилинг, ҳар йили 300 минг нафар ҳарбий хизматга лаёқатли кишилар жамиятга қўшилади. Мамлакатимизда ҳарбий лаёқатли фуқаролар 6 млндан зиёдни ташкил қилади.
Энг асосийси, ишонч билан айта оламанки, ички ва ташқи масалаларга қарашларимиздан қатъий назар, Ватан ҳимояси учун бирлаша оладиган мардонавор халқмиз.
BOBUR BEKMURODOV
Markaziy Osiyoning yetakchi ayollari reytingi.
Reytingga kiritilgan ayollar mintaqada turli sohalarga, shu jumladan siyosat, biznes, ta’lim, fan, san’at va ijtimoiy masalalarga ijobiy ta’sir ko‘rsatgan.
Batafsil:
Очиқлик сиёсатига зид бўлган қонун лойиҳаси (+видео)
Сўнгги вақтларда Ички ишлар органлари ходимларининг иш фаолиятига оид фото ва видеолавҳаларни "обрўсизлантириш мақсадида" интернет тармоғида эълон қилганлик учун жавобгарликнинг белгиланиши назарда тутилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан халқ муҳокамасига қўйилмасиданоқ учинчи ўқишда қабул қилингани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
🎥 https://youtu.be/0FDWjad5bEE
Батафсил: https://uza.uz/posts/545414
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimlarini obroʻsizlantirish yoki haqorat qilish maqsadida foto va video tasvirlarni Internetga joylashtirganlik uchun jarima yoki 15 sutka maʼmuriy qamoq bilan jazolanishga oid norma bugungi ochiqlik siyosatiga zid. Bizningcha, bu mamlakatda inson huquqlari bilan bogʻliq holatga putur yetkazadi.
BOBUR BEKMURODOV
Bugun Oliy Majlis Senati bilan hamkorlikda transport sohasini rivojlantirishga bag’ishlangan jamoatchilik eshituvi tashkil etildi.
BOBUR BEKMURODOV
Ўзбекистон Депутат Пётр Толстойнинг томорқаси эмас.
Ўз мамлакати ва фуқаролари муаммолари билан шуғуллансин.
Ўзбекистонда рус тили эркин мулоқот тили. Биз иттифоқчи мамлакат мақомига мос ишлаяпмиз. Депутат Толстой эса йўқ.
На русском
BOBUR BEKMURODOV
#Live Fuqarolik jamiyati haftaligi doirasidago navbatdagi tadbir - “Oʻzbekistonda ijtimoiy masʼuliyatli biznes. U qanday boʻlishi kerak? mavzusidagi biznes forumi boshlandi.
⭕️ Tadbirni Facebook'dagi sahifamiz orqali onlayn koʻrishingiz mumkin:
https://fb.watch/oj0g4AP_zN/?mibextid=Nif5oz
YUKSALISH HARAKATI
So‘nggi kunlarda jamoatchilikda
yo‘l infratuzilmasini yaxshilash, yo‘l harakati xavfsizligini oshirish, tirbandliklarni oldini olish mavzulari faol muhokama qilinmoqda.
…yo‘l infratuzilmasini yaxshilashda respublikamizdagi barcha shaharlarning bosh rejalarini tasdiqlashga e’tibor qaratish lozim.
Aniq rejalarsiz yangilangan yo‘llarni bir fursatdan keyin qayta buzish va qurish natijasida cheklangan resurslarda nooqilona foydalanishga olib keladi.
Ikkinchidan, yo‘l infratuzilmalarini yaxshilashga ajratilgan mablag‘larning maqsadli sarflanishi, ushbu jarayonlarda korrupsiyaviy holatlarga yo‘l qo‘ymaslik muhim.
Buning uchun loyihaga ajratilayotgan
har 100 so‘mning 1 so‘mi jamoatchilik nazoratchilariga berilishi zarur.
Uchinchidan, megapolislar shaharsozlikni rejalashtirishda 10-20 yillik tendensiyalar prognozini (uchar mashinalar, osma jamoat transportlari) inobatga olmoqda. Bizda esa, mahalliy hokimliklar hali xanuz “tirbandlikni bartaraf etish uchun yo‘llarni kengaytiramiz” qabilidagi qarorlarni qabul qilib kelmoqda.
Batafsil
ТОП-40: Бошқарувдаги аёллар рейтинги янгиланди.
Рўйхатдаги раҳбар аёлларнинг 6 нафари ўтган бир йил мобайнида мансаб пиллапояларидан кўтарилиб, юқори лавозимларга тайинланган.
BOBUR BEKMURODOV
Россиялик пропагандачилар жазавага тушмоқда. Уларга ақлдан озишга халақит берманг.
BOBUR BEKMURODOV
Barcha harbiylarni, aziz yurtdoshlarimizni O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tashkil etilganining 32 yilligi va Vatan himoyachilari kuni bilan samimiy tabriklayman!
Читать полностью…Davlat xizmatchilari qaysi blogerlarni o‘qiydi?
Davlat xizmatchilari, asosan, siyosat, ijtimoiy va iqtisodiy, huquqiy, ekologik mavzularni ko‘proq yoritadigan blogerlarni kuzatib borishi ma’lum bo‘ldi. Demak, yetakchi uchlikka quyidagilar kirdi:
▫️Davletov.uz — 64,6%
▫️Xushnudbek.uz — 45,8%
▫️Bakiroo — 20%
Respondentlar fikriga ko‘ra, mazkur blogerlar faoliyati nafaqat keng jamoatchilik fikrini shakllantirishga, balki davlat xizmatchilarini ijtimoiy-iqtisodiy holat haqida xabardor qilishga ham xizmat qiladi.
YUKSALISH HARAKATI
Миграция энди ижтимоий масала эмас, сиёсий босим инструментига айланмоқда.
BOBUR BEKMURODOV
Захар Прилепиннинг “Ўзбекистонни босиб олиш" таҳдиди мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат.
Рус сиёсатчиларининг бундай қарашлари шубҳасизки, ўзбекистонликлар орасида Россия Федерациясига салбий муносабатни кучайтирмоқда.
Унинг тобора камайиб бораётган нуфузини янада пасайтирмоқда. Рус сиёсатчилари агрессив кайфият ва сўзлар билан дўст орттириб бўлмаслигини англаб етиши зарур. Айнан шундай агрессив ҳаракатлари дўстона муносабатдаги мамлакатлар билан алоқаларнинг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда.
Иккинчидан, Захар Прилепинни бундай ҳаракат Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддасида назарда тутилган жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши ҳақида қатъий огоҳлантирамиз.
Учинчидан, Прилепин ва бошқа рус сиёсатчилари илгари сураётган бундай қарашлар иллюзиядан бошқа нарса эмас. Кимгадир ёқадими, ёқмайдими, Ўзбекистон мустақил, мустаҳкам суверенитетга эга мамлакатдир.
Қолаверса, қарийб 60 минг аъзога эга бўлган Ҳаракат номидан Россия расмийларини иттифоқчи мамлакатга нисбатан бундай агрессив баёнотларга эътибор қаратишга ва батамом чек қўйишга чақираман.
Прилепин бу гаплари билан Россия Конституциясининг ўзга давлатлар билан тинч ҳаёт кечириш, ички ишларига аралашмасликни назарда тутувчи 79.1 моддасига зид чиқмоқда.
BOBUR BEKMURODOV
Асаджон Ходжаев: “Ички ишлар ходимлари ножўя ҳаракат қилмаса, нимадан қўрқади?”
Яна бир давлат мулозими Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги — АОКА директори Асаджон Ходжаев жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинаётган, кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган "қонун банди" юзасидан ўз позициясини очиқ билдирган амалдорлар қаторига кирди.
АОКА раҳбари фикрига кўра, Қонунни бундай формада қабул қилинишини нотўғри эканини айтмоқда.
Батафсил:➡️ http://uzdiplomat.uz/uz/news/61
Каналга уланиш:✏️ /channel/uzdiplomat
“Миллий тикланиш” партияси ўринбосари М.Абдураҳмонов Б.Бекмуродовга нисбатан фикр билдирибди!
Кўпчилик юртдошларимизнинг ҳайрон бўлаётганлари бежиз эмас.
Депутатларимиз Маъмурий жавобгарлик тўиғрисидаги кодекснинг 195²-моддасидаги нормани иккинчи ўвишда ўзгартиришди. Ва буни ўзлари ижтимоий тармоқда эълон ҳам қилдилар.
Матнни ҳам бир депутат ўқиб берди. Аммо ҳали бу на мабуотда, на ижтимоий тармоқда эълон килинмади. Лекин кўпчилик буни ўзича шарҳлаб, очиқлик сиёсатига зид деган фикрга боряпти.
Назаримда, бу матн олдин эълон қилиниши керак, шундагина унинг мазмун-моҳияти тушунарли бўлади.
Бу “Юксалиш” етакчиси Бобур Бекмуродовга бевосита тегишли гап. Агар Сиз мажлисда қатнашганингизда эди нима, бирон нима ўзгарармиди...
Шу кунгача Сизни парламент минбарида депутат сифатида камдан-кам кўрганимизни айтиб, бирон нарсани ўзгартиришга оид жиддий таклиф билдирганингизни ҳам сайловчилар эслолмасликларини айтмоқчиман...
👉 @polemicouz
Жаноб Толстой, Ватандошларимиз Россияда ўз меҳнати учун ҳукуматингиз белгилаган тўловларни тўламоқда.
Уларнинг оилаларига юбораётган пулини тақсимлаш сизнинг ваколатингизга кирмайди.
Рус тилида сўзлашувчи ватандошларимиз ҳақида эса ўзимиз қайғурамиз.
Бугунги форумда ижтимоий масъулиятли бизнес қандай бўлиши кераклиги ҳақида суҳбатлашдик.
BOBUR BEKMURODOV
Yaqin Sharqda Falastin-Isroil muammosi jiddiy tus olmoqda. Uzoq vaqtdan buyon davom etayotgan nizoning keng yoyilib ketish xavfi kuchaymoqda. Qurolli to‘qnashuvlarda tinch aholi, ayniqsa, keksalar, ayollar va bolalar qurbon bo‘lmoqda.
Bu dunyo mamlakatlarini jiddiy xavotirga solmoqda. Tinchlik tarafdorlari bo'lgan yetakchilar tomonlarni harbiy harakatlarni, o‘t ochishni to‘xtatishga, murosaga kelishga chaqirmoqda.
Jumladan, MDH davlatlari rahbarlari va Tashqi ishlar vazirliklari G‘azo sektoridagi vaziyatga munosabatini bildirdi. Fikrlarni bitta rasmga jamladik.
YUKSALISH HARAKATI
Ривожланган демократиялар ўз фуқароларининг овозини эшитиши керак. Миллионлаб одамлар Ғазода ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чорламоқда.
Инсонийликни сақлаб қолинг!
BOBUR BEKMURODOV