bbekmurodov | Unsorted

Telegram-канал bbekmurodov - Bobur Bekmurodov

-

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Олий Мажлис депутати Қайта алоқа: @BekmurodovBot

Subscribe to a channel

Bobur Bekmurodov

Ўртадаги келишувни бузиб, таоабаларни ҳайлаб, Россиядан келган қочоқларга уйини бўшатиб бераётган пулнинг қулларига қарши яхши чиқиш бўлибди. Бундай миллатдошлар билан урушга ҳам бориб бўлмайди. Душманга сотади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

🇪🇺 Европа Парламенти барча ёшларга ҳақ тўланадиган икки турдаги стажировкаларни таклиф қилади: Котибиятда стажировка (Schuman traineeships) ва Европа Парламенти аъзолари билан стажировка.
📌 Европа Парламентида стажировка - бу Брюссел, Люксембург ёки Страсбургда 5 ойлик амалиёт дастури.

❗️Талаблар:
✅ 18 ёш ва ундан катта бўлиши;
✅ олий маълумотга эга бўлиши;
✅ Европа Иттифоқининг расмий тилларидан бирини яхши билиши;

Ариза топшириш охирги муддати: 2022 йил 31 октябрь

Батафсил

‼️ Обуна бўлинг: @uz_grants

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

«Юксалиш» умуммилий ҳаракати 2022 йилги давлат дастуридаги 7 та банд бўйича вазифалар ўз вақтида бажарилмаганини маълум қилди. Ҳудудий дастурлар бўйича энг кўп Жиззах ва Қашқадарёда вазифалар белгиланган муддатда амалга оширилмагани аниқланди.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/09/28/state-program/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Янги Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳасига таклифлар шакллантирилмоқда.

Ўз таклифларингизни jamoatchilik.uz платформаси орқали юборишингиз мумкин.

Платформада ҳар ким ўз ғоялари, таклифларини билдириш, изоҳлар қолдириш имкониятига эга. Бунинг учун рўйхатдан ўтиш ёки верификация талаб этилмайди. Муҳокамалар 2022 йилнинг 10 ноябрга қадар давом этади.

Ҳар бир фикр муҳим!
_________

Формируется пакет предложений для проекта госпрограммы по реализации в 2023 году Стратегии развития Нового Узбекистана на 2022—2026 годы.

Свои предложения вы можете направлять через платформу jamoatchilik.uz.

На платформе у каждого есть возможность высказать идеи, предложения, оставить комментарии. Для этого не требуется регистрации или верификации. Обсуждение продлится до 10 ноября 2022 года.

Важно мнение каждого!

@uzbyuksalish

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Telegram мессенжерида ўтказилган сўровда "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини қанчалик биласиз?" деган саволга респондентларнинг 87 фоизи "Эркин ўқийман ва ёзаман" деб жавоб берди.

Шу билан бирга, сўров иштирокчиларининг 3 фоизи лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги матнларни қийналиб ўқиши ҳамда 2 фоизи лотин алифбосида ёзолмаслиги ва ўқий олмаслиги маълум бўлди. 7 фоиз респондентлар ўқишини, лекин хато билан ёзишини таъкидлаган.

@fikruzb

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Ал-Хоразмий майдонининг реконструкцияси: лойиҳа экспертизадан ўтди

Ўтган йили “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши ва Ўзбекистон экологик қурилиш кенгаши билан ҳамкорликда Чилонзорда жойлашган Ал-Хоразмий майдонини қайта тиклаш бўйича ёш архитектор-дизайнерлар учун танлов эълон қилганди.

Бугун Тошкент шаҳридаги Ал-Хоразмий майдонини реконструкция қилиш ишчи лойиҳаси ва смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилди.

Яқин вақтда майдонда қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширадиган пудратчи ташкилотни танлаш учун тендер ўтказилади.

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

40 yoshgacha bo’lgan rahbarlarning yillik Top-40 reytingi shakllantirildi

“Yuksalish” umummilliy harakati Ijtimoiy va iqtisodiy tashabbuslar instituti bilan hamkorlikda 2019-yildan buyon O‘zbekistonning 40 yoshgacha bo‘lgan istiqbolli yosh rahbar kadrlari reytingini e’lon qilib kelmoqda. Joriy yilda reytingni shakllantirish ikki bosqichda amalga oshirildi.

👉 Batafsil

Yuksalish_live

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Президент фармони билан Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди.

2022 йилда амалга оширилиши назарда тутилган алоҳида вазифалар ва ташаббуслар ҳақида бизнинг #инфографикада.

@uzbyuksalish

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Шу кунларда газ қазиб олиш ҳажмларини ошириш учун конларда машаққатли касбларига садоқат билан хизмат қилаётган нефть ва газ ходимларининг ўрни беқиёс.

Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси объектларида суратга олинган ушбу бир неча дақиқалик видеолавҳада мамлакатимиз бўйлаб нефть-газ соҳаси мутахассисларининг машаққатли меҳнати ҳақида сўзлаб беради.

—————

Путь к стабильным условиям в наших домах и рабочих местах лежит через месторождения, где с полной отдачей, круглосуточно работают нефтяники и газовики страны.

Благодаря их профессионализму и трудолюбию идет добыча природного газа, повышается отдача месторождений. Эти несколько минут видео, снятые на объектах Нефтегазодобывающее управление Долины, красноречиво говорят о сложной работе специалистов нефтегазовой сферы по всей стране.

▶️
@minenergy_uz
▶️
@prminenergy

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

⚡️Президент топшириғи билан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссияга, биринчи галда, истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш вазифаси қўйилган.

Yuksalish_live

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Соат 10:57 да Қозоғистон Республикси электр тармоғида катта авария бўлган.

Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ГРЭСи, Сирдарё ГРЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган.

Хозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ТЭЦларни алоҳида ишга тушириб, босқичма босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

⚡️Чимкент, Олмаота, Тараз, Туркистон вилояти, Бишкек шаҳри ва Ўш вилоятида ҳам электр энергияси ўчган.

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Мудофаа саноатимиз учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда.

Бундай аппаратлар миллий сарҳадларимиз ҳимоясини таъминлаш жараёнида мониторинг сифатини яхшилашга хизмат қилиши мумкин.

Бундан ташқари, келгусида учувчисиз қирувчи техникаларни ишлаб чиқариш ва қўллаш бўйича интеллектуал салоҳиятни яратиши мумкин.

Дунёнинг турли нуқталарида рўй бераётган жанговар воқеалар учувчисиз техниканинг ниҳоятда самарали эканлигини кўрсатди.

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

🏥 Тошкент шаҳрида бепул ПЗР тест топшириш мумкин бўлган лабораториялар манзиллари

@uzbyuksalish

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Murad Buildings асосчиси Мурод Назаровнинг 23-сон мехрибонлик уйидан 9 нафар болани фарзандликка олганини олқишлаймиз!

Бу нафақат бағрикенглик ва жамият муаммоларига даҳлдорлик намунаси, балки бошқа тадбиркорларимизга катта сигнал ҳам дейиш мумкин.

Қайсидир тадбиркор меҳрибонлик уйи биносини тиклашга ҳомийлик қилаяпти. Назаров эса меҳрибонлик уйини ўз уйига олиб келди.

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Релокантлар/меҳмонларга.

Тинч ва меҳмондўст Ўзбекистонни танлаганингиздан хурсандмиз.

Сиз ўз тажрибангиз, билим ва малакангизни мамлакатимиз ривожига олиб киришингиз мумкин. Сиз янги (масалан, ИТ ва креатив иқтисодиёт) соҳалар ривожига туртки беришингиз, турли соҳалардаги жараёнларни яхшилашингиз мумкин. Орангизда ўз ҳиссасини қўшишни бошлаганлар бор.

Шу билан бирга, бир нарсани тушунишингиз керакки, меҳмонлар сонининг кўпайиши туфайли ижтимоий инфратузилмаларга босим бўлиши, озиқ-овқат ва уй-жой нархларига таъсири қилиши ва бошқа бир қатор чақириқлар пайдо бўлиши табиий.

Шунга қарамай, ўзингиз сезган бўлсангиз керак, ўзбек жамияти барча меҳмонларга жуда меҳмондўст. Ўзбекистон халқи ўз тарихида раҳм-шафқат, инсонпарварлик ва меҳмондўстликни кўп бор исботлаган.

Бизда сўз эркинлиги бор.
Бу ерда сиз хизматлар сифати ҳақида фикр билдиришингиз, муаммолар ҳақида очиқ гапиришингиз мумкин.

Бироқ, этика ва маданиятни унутмаслик керак. Эркин фикрингизни цензурасиз сўзларсиз ва одамлар қадр-қимматини камситишга уринишларсиз амалга оширинг. Ўзбекистонда бу қадрланади. Одамларни, урф-одат ва жамият қоидаларини ҳурмат қилиш керак.

Сиз тушунишингиз керакки, ҳар бир мамлакат ва жамиятнинг ўзига хос хусусиятлари, маданий коди бор, муайян ҳаракатлар ва сўзлар ғазаб ва тушунмовчиликка олиб келиши мумкин. Вазиятни таранглаштиришга эмас, аксинча, яхши, керакли, фойдали нарсаларни олиб келишга ҳаракат қилинг.

Жамият ҳаётида иштирок этишни истасангиз ёки таклифларингиз бўлса "Юксалиш" ҳаракати билан боғланишингиз мумкин. Биз янги ғояларга очиқмиз,

МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОНДА ислоҳотларни илгари суришга қаратилган ташаббус ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

Биз сизни ижобий ўзгаришлар иштирокчиси бўлишга чақирамиз.

@bbekmurodov

на русском

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Байрамингиз муборак бўлсин, қадрли устозлар!

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Мустақил мониторинг ва баҳолаш гуруҳи томонидан 2022 йил Давлат дастурининг 1 сентябрь санасига ижро ҳолати таҳлил қилинди. Унга кўра йил дастурининг 7 та банди бажарилмай қолмоқда.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Тараққиёт стратегиясини ҳудудларда амалга ошириш бўйича йўл хариталарининг 8 ойда 80 та банди бажарилмаганлиги аниқланди.

👉🏻Батафсил

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Россия антикоррупция қўмитаси раиси Кирилл Кабановнинг маълум қилишича, Россия фуқаролигини олганига 10 йилдан кам муддат ўтган Марказий осиёликлар учун бир йиллик мажбурий ҳарбий хизматни ўташ бўйича таклиф тайёрланмоқда.

Бу талаб келиб чиқиши Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонлик бўлган Россия фуқароларига нисбатан қўлланилади.

Таклифга кўра, ҳарбий хизматдан бош тортиш шахсни ва унинг оила аъзоларини Россия фуқаролигидан маҳрум қилишга олиб келади.

Кабановнинг фикрича, ушбу ташаббус Марказий Осиё мамлакатлари томонидан ўз фуқароларининг "махсус ҳарбий операцияда" иштирок этишини расман тақиқлашига нисбатан адекват жавобдир.

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Россиядаги ҳарбий сафарбарлик РФ ва Украина ўртасидаги можарони янада кескинлаштиради.

Асосий вазифамиз — ушбу мамлакатлардаги ватандошларимизнинг ҳарбий ҳаракатларга жалб этилмасликларига эришишдан иборат.

Бундай вазиятда мавҳум ва провокацион ҳолатлар кучаяди. Ниҳоятда катта эътибор ва эҳтиёткорлик лозим.

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

⚡️Давлатимиз раҳбари Тошкентда ҳаракатланиш тезлиги кўпи билан 60 км/соатгача белгиланиши бўйича қарор чиқишини айтди.

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Беларусда ўтказилган сўнгги ижтимоий сўровлар Александр Лукашенконинг сиёсатчи сифатидаги рейтинги 25-30 фоиз атрофида эканлигини кўрсатган.

Шу билан биргаликда, сўровда иштирок этганларнинг 46% - "ҳеч қачон Лукашенкога овоз бермаслиги"ни маълум қилган.

Бугун кўплаб ривожланган давлатлар Лукашенкони Беларус халқи номидан гапира олмайдиган шахс деб ҳисоблайди.

Шунинг учун, бугунги кунда бу инсоннинг Ўзбекистон ҳақидаги фантазияларини жиддий қабул қилиш шарт эмас.

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

💡Бугун соат 16:00 да Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланиши режалаштирилган — Энергетика вазирлиги

Соат 14:00 ҳолатига, Андижон вилоятида — 89%, Наманган ва Фарғона вилоятларида — 91%. Қолган ҳудудларда электр таъминоти тўлиқ тикланган.

@uzbyuksalish

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

#Инфографика Blackout: электр энергияси тизимидаги йирик узилишлар

25 январь куни Марказий Осиё ягона электр тармоғида йирик авария туфайли Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида чироқ ўчди. Юз берган ушбу ҳалокат масштаби бўйича дунё электр энергияси тарихида энг йириги эмас. Бундай blackout’лар АҚШда, Ҳиндистонда, Покистонда кузатилган.

Yuksalish_live

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Ҳудудлар бўйлаб энергия таъминоти тикланишни бошлади. Тошкентнинг айрим массивларида таъминот тикланди.

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

⚡️Қирғизистон ОАВ маълумотларига кўра, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистонда кузатилаётган электр таъминотидаги узилишлар Марказий Осиё бирлашган энерготизимидаги авария билан боғлиқ.

Yuksalish_live

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

⚡️Бугун, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда - Энергетика вазирлиги.

Yuksalish_live

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

⚡️Қозоғистон элитасида ҳеч қандай низо ёки қарама-қаршилик йўқ, бу мавзудаги миш-мишлар мутлақо асоссиз - Назарбоев мурожаати

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Инсоннинг ёши бўйича дискриминация тури мавжуд. "Эйджизм" тушунчаси - шахсни ёшига кўра камситишни англатади.

Бу ўзидан кичик ёки ёши кексароқ одамлар билан муносабатда беписанд бўлиш ёки камситиш, фақат маълум бир ёш мезонига жавоб берадиган одамлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрликда намоён бўлади.

Бир сўз билан айтганда замонавий дунёда "сиз қарисиз" ёки "сиз ҳали ёшсиз" деб айтиш бизнес этикетга тўғри келмайди.

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Bugun dunyoda qarama-qarshiliklar, yangi tahdidlar yuz berayotgan vaziyatda yurtimizda tinchlik va osoyishtalikni saqlash harbiylarimiz zimmasidagi masʼuliyatni oshiradi. Biz Sizlarga ishonamiz!

Vatan himoyasiga nafaqat harbiylar, sarhadlarda sergak chegarachilar, balki hammamiz masʼulmiz. Biz — birgamiz!

@bbekmurodov

Читать полностью…
Subscribe to a channel