behzod_fazliddin | Unsorted

Telegram-канал behzod_fazliddin - Behzod Fazliddin

1412

Беҳзод Фазлиддин битиклари; ўзбек ҳамда жаҳон адабиётидан намуналар, ижод, эътиқод, жамият ва шахс борасида фикр-мулоҳазалар, суҳбатлар, ҳикматли сўзлар ва бошқалар Барча асарларнинг муаллифлик ҳуқуқи ҳимояланган. +998998494303 @Behzod_Fazliddin_bot

Subscribe to a channel

Behzod Fazliddin

ОЧИЛМАГАН МАКТУБ

Ҳаммасини кўриб, билиб турибсиз –
Чидаб бўлмайдиган феъл-атворим йўқ.
Сал елкамни қисиб ўтсам, тийиқсиз
Кесаклар бирлашиб дўқ уради, дўқ.

Мендан нима кетди – қўлимдан келар
Замонсоз юзларга нур сўраб яшаш.
Ҳар махлуқ устимдан кулмоқчи бўлар,
Баъзан оғир ботар Одамга ўхшаш.

Омад ҳам беғараз йўқламас, ёҳу,
Билиб туриб атай бой бердим нақдни.
Керагидан кўпроқ имкон берди-ю,
Ҳеч раво кўрмади энг зарур Бахтни.

Ўзимга ўзимни обдон талатиб,
Томошаталаблар ўйин кутдилар.
Аҳёнда бир қошиқ асал ялатиб,
Ортидан косалаб оғу тутдилар.

Билмайман, не сабаб омондир бошим,
Нега тарс ёрилиб кетмайди юрак?!
Кўзимда тош каби қотади ёшим,
Дардимни ололмай сўзлар жонсарак.

Эҳтимол, бурнимнинг учида жаҳлим,
Ҳеч эплай олмадим ишонтиришни.
Тушунгим келади, етмайди ақлим,
Сиз ҳам талаб қилманг тушунтиришни!

2009

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Шу чўтир дунёга шеър айтиб юрган шоир юрагингга қойил (эмасман)!

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Беҳаловат одам

Биродаримиз ҳикоя қилади:
“У билан тез-тез кўришиб турамиз. Аммо суҳбат узоқ чўзилмайди, кўпинча гапимиз чала қолади. Доим шошиб туради. Бемалолроқ гаплашиш учун келганда ҳам тек ўтирмайди: безовта, кўзи олазарак. Телефондаги сўзлашувлар ҳам шу: қисқа, узуқ-юлуқ. Баъзан ойлаб кўринмай кетади. Аҳён-аҳёнда қайлардадир кўриб қоламан: доимгидай беҳаловат, шошгани-шошган...

Кейин кутилмаганда ўзи йўқлайди. Яна кўришамиз. Ҳар галгидек, турмуш ташвишларидан сўзлайди. Иши юришмаётгани, ҳамкасблари билан келиша олмаётганини ёзғиради. “Бирор жойда қўнимингиз йўқ-а!” дейман кулгига буриб. Шундоқ ҳам безовта кўзларини олиб қочади тағин...

Бу ҳол мени кўп ўйлатади. “Нега бунча безовтасиз, ҳаловатингиз йўқ?” – сўрайман кунлардан бир кун кўнглини билишга уриниб. Яна бир кун кескинроқ гапираман: “Кўзингизда ҳаловат йўқ. Нима бўлган ўзи сизга?” Негадир бу гапим унга оғир ботади. Анча пайт хафа бўлиб юради. Ҳа-я, шунақа феъли ҳам бор: салга қизишиб кетади, гап кўтара олмайди, ҳуда-беҳуда аразлайди. Ўзи-ку ёмон одам эмас. Тилида Худо. Ибодатли. Оилавий аҳволи дуруст. Аммо нега бунча беҳаловат? Қаёққа, нима учун бунчалар шошади? Ахир ризқ ҳам, касб-кор, барака ҳам – барчаси Аллоҳдан эканини яхши билади-ку! Буни бошқаларга қайта-қайта таъкидлайди ҳам.

Уни тушунишга, бу ҳаловатсизлик сабабини аниқлашга кўп уриндим. Лекин ҳар гал уни ўша шошган ва безовта аҳволда кўравердим. Менимча, буни ўзи ҳам тушунмаса керак...

Ҳа-я, шуларни ўйлаб ўтирсам, ўша одам телефон қилди. “Сиз томонга келувдим. Кўриша оламизми?” Ҳеч қанча ўтмай яна қўнғироқ бўлди: шошиб қайтиб кетаётганмиш. “Зарур иш чиқиб қолди, яна гаплашамиз-а”, дедию суҳбат узилди...”

@Behzod_Fazliddin

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Сизга_гапим_бор #Бу_ҳам_муҳим

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

“Мени ҳам хижолатга қўймай, тўғридан-тўғри мукофотнинг ўзини мадҳ этавермайсизларми, болаларим”, дебди охири ори келган Ватан бобо.

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

https://www.facebook.com/behzod.fazliddin/posts/609904575796856

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Қийналаётган одамга ёрдам беринг. Ҳатто ўзи сўрамаса ҳам.

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Билсанг эди бу дунёларни,
(Билмаганинг ундан-да авло...)

***
Ёлғон яшамайман, ёзмайман ёлғон!

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Илм ахлоқдон айро экан, қадрсиздир.

***
Яшашни ўргатма, яшаб ўргат.

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Сиз фақат йиғлашни биласиз, холос,
Тошбағир дунёнинг ҳолига боқиб...


© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Интернет дунёнинг этагини очиб қўйди...

***
Вирусдан ҳимоялангандек, ўзингизни турли ахборотдан ҳам иҳота қилинг.

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Оломонга бас келиб бўлмайди.
Оломондан қочиб қутулиб ҳам бўлмайди.
Уни фақат ёриб ўтмоқ керак!

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

ЭРТАГА

Ҳали сен бормисан, йўқми – билмайман,
Билганим – гуноҳим бўйимдан баланд.
Нега оғулардан ҳазар қилмайман,
Бу қашшоқ кўзларим нелар билан банд?

Бой берилган йиллар мени олмас тан,
Нажот сўраб қанча лаҳзалар ўлди.
Ўзимни ўзимга кўрсатолмасдан,
Соядай йўқолиб кетмасам бўлди.

Адоқсиз хатолар – ёнимдаги жар,
Қулаб кетсам, қайтиб Ҳаётга чиқмам.
Ўзим ўйлагандай ҳалол бўлса гар,
Нега томоғимга тиқилар луқмам?!

Шу безовта Руҳим бергайми кўмак,
Тундай ғамлар мени домига тортди.
Истаб-истамасдан айб қилдим, демак,
Нуқсонларинг яна биттага ортди.

О, ҳали ўзи йўқ жажжи меҳмоним,
Ҳозирдан тузоқ бор изчаларингга.
Кечмишимдан жонинг оғриса, жоним,
Мен қандай қарайман кўзчаларингга?

Эҳтимол, тумандай тарқалар шубҳам,
Сен ҳам кўникарсан бу кўҳна ғамга.
Болам, ҳаётимдан нолиб ўтсанг ҳам,
Фақат тил теккиза кўрма Отамга!..

2006 йил

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Сен_қачон_гуллайсан

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Бир оз шошманг, Вақт жаноблари,
Икки оғиз гапим бор сизга...


© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Шодлиги татимай оламнинг,
Бахт сўраб ёнимга келарсиз

Бир куни...

#Боғларингдан_кетмасин_баҳор (2000)

***
Худойим, барибир, раҳмим келади
Ўзига сиғинган “худоча”ларга...

#Онамнинг_кўнглига_кетамиз (2003)

***
Нафасимни вақтга чақиб бер,
Нимам қолди абадиятга?..

#Сен_қачон_гуллайсан (2008)

***
Ҳаммасига чирт юмиб кўзни
Шартта учиш керак – вассалом!

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим (2012)

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

#Кайфият #Лаҳзалар

ЮҚОРИ

Мана, ўша чўққига чиқдим,
Шилинса ҳам қўлу оёғим.
Наҳот шунга шунча ошиқдим,
Қандай кечар экан бу ёғи?

Ҳамма гаплар ортимда қолди,
(Олдиндадир савол-жавоби.)
Ерга тушар йўллар йўқолди,
Тинч қўймайди қайтиш азоби.

Шу тепага боримни тикдим,
Юрагимга кўп етди шикаст.
Булутларга қараб зерикдим,
Боз устига, ҳарорат ҳам паст.

Шу ерда ҳам ташвишдадир жон,
Ғам бунда ҳам яшар экан-ку.
Ўша-ўша экан-ку осмон,
Дунё ўша-ўша экан-ку!

2008 йил

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

2007 йил сурати.

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Журналистни биров шунчаки “тадбирчи” деб билса, бошқалар шов-шувли хабар тарқатувчи, яна кимдир сафсатабоз, кўпчилик омма ёлғончи маддоҳ деб билади. Соҳа мутахассислари орасида ким “ахборот қироли”, биров “моҳир шарҳловчи”, айримлар “ҳассос публицист”, яна кимлар “суҳбат устаси”... Аслида-чи?

https://www.facebook.com/behzod.fazliddin/posts/395210353932947

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Эски_дардлар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Йўл тўсиб йўл очадиганлар бор,
Йўл очиб йўл тўсадиганлар бор.

***
Кенглик қилиб бизга ҳам келсанг-чи, Кенглик!

***
ЖАВОБ

Файласуфлик қилмаяпман, ойнага қараб-қараб гапиряпман, холос.

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

#Кайфият #Лаҳзалар

Илмий ишни якунлаб, 2019 йил 19 июнда диссертация ёқлаган эдик.
2019 йил август ойида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олгандик.

Ижтимоий тармоқлар ўша дамларни ёдга солди яна...
https://www.facebook.com/behzod.fazliddin/posts/2363350113785618

Бу кунларни мендан ҳам кўра ота-онам, яқинларим, қадрли устозларим кўпроқ кутишганди, десам, муболаға бўлмас.

Машаққатли ва ўзига яраша ғалваси бисёр бу жараёнда хайрихоҳлик қилган, ёрдами теккан, маънан қўллаб-қувватлаган инсонларга ташаккур!

Яширмайман, орада ҳаммасига қўл силтаб, “ташлаб” кетмоқчи ҳам бўлдим. Қолаверса, ишимиз илм-фандаги фойдасиз ислоҳотлар даврига тўғри келиб, чўзилиб кетганди...

Илму ижод йўлида изланиш олиб бораётган барча яхши ниятлиларга куч-қувват, сабр-матонат бериб, юзларини ёруғ қилсин.

@Behzod_Fazliddin

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Сизга_гапим_бор

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

НЕЪМАТ

Сўзни ҳис қилиш – улуғ неъмат. Шеърга, Адабиётга ошуфталик – атойи Худо.

Шовқинчилар “шеър-пер”, “адабиёт-падабиёт” билан қизиқмаса, ҳатто буни ошкора писанда қилса, ортиқча сиқилмаслик керак. Демак, ундайлар улуғ неъматдан бенасибдир.

Белинский айтади: “Шеър ёзишни ўрганиб бўлмаганидек, поэзияни тушунишни ҳам ўрганиб бўлмайди. Гўзалликдан яхши таассурот ола билиш ўзига хос талантдир”.

Шундай тенгсиз неъматни – истеъдодингизни асранг, азиз сўз мухлислари!

06.10.2015

Беҳзод Фазлиддин

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Ижод_ва_эътиқод

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

#Кайфият #Лаҳзалар

***
Кетинг, эй, даф бўлинг, золим хаёллар,
Кўнглимга тошлардай оғир ботдингиз.
Малоллар келдингиз жонга, малоллар,
Билмам, қачон бунда илдиз отдингиз.

Умримнинг эгови бўлдингиз кўп бор,
Кетинг! Ортингиздан раҳматлар йўллай.
Қанча шаҳло кўзлар йўлимда хумор,
Мен ҳам бир уларга интизор бўлай.

Андак ором олсин саргашта руҳим,
Ҳали манзил узоқ, ҳали кураш кўп.
Ҳозирча ҳасратга ўхшайди оҳим,
Ҳозирча юракда алаҳсираш кўп...

Кейин дўқ ураман, қўймайди чўчиб,
Уларга бас келиш – амри маҳоллар.
Оёғимдан тортиб, бўйнимдан қучиб,
Авраб олаверар маккор хаёллар.

2011 йил

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

2007 йил сурати.

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим китобидан.

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Оғир-оғир отар тонг,
Офтоб тинмай урар бонг,
Ғафлат тўшагида донг
Қотган миллат меники.

Ўйлайдиган ўйи йўқ,
Недан бунча кўнгли тўқ,
Ўз кўксига ўзи ўқ
Отган миллат меники.

Яллосини қўймайди,
Токай тўйга тўймайди,
Ўлгунича ўйнайди,
Битган миллат меники.

Кир кўйлагини ечмай,
Бошқаларга тўн бичгай...
Сувини ўзи ичмай,
Сотган миллат меники.

Қачон тургай оёққа?
Куни қолган олчоққа,
Бўғзигача ботқоққа
Ботган миллат меники.

Не-не бир зотлар келиб,
Ўлиб кетарлар, ўлиб...
Ер билан битта бўлиб
Ётган миллат меники.

13.01.2014

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кайфият #Эски_дардлар

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
У айтади: нодирсан,
Беқиёссан, ботирсан,
Ҳар нарсага қодирсан.

Бу айтади: кимсан сен?
Иллат тўла хумсан сен.
Қўлда турмас қумсан сен.

У шивирлар: тур, бўлгин,
Балиқларга тўр бўлгин,
Зўрлар ичра зўр бўлгин.

Бу пичирлар: ўч энди,
Ҳечдан кўра кеч энди,
Ўз уйингга кўч энди.

У айтади: ўқ бўлсанг,
Бу айтади: йўқ бўлсанг...

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Шу шеърни ҳам ўғирлашибди...

“Ибрат” номли ушбу шеър интернетда турли сайтлар ва ижтимоий тармоқларда сатрлари ўзгартирилган, бузилган ҳолда муаллифсиз, баъзан бошқалар номидан ўзлаштириб берилаётган экан. Уч-тўрт хонанда ўша – сўзлари бузилган, кўчирилган шеърни қўшиқ қилиб, телевидение ва турли оммавий ахборот воситаларида эълон қилишга ҳам улгурибди.

Бу шеър 2009 йили ёзилган, #Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим (2012,) #Тушларингдан_чиқиб_келдим (2017) китобларида чоп этилган. Интернетда ҳам кенг тарқалиб, аллақачон ўз мухлисларини топган.

Бировнинг асарига рухсатсиз тегиниш, бузиш, ўзлаштириш қонунчиликка зид, инсонийликка тўғри келмайди, динимизда ҳам қаттиқ қораланади.

“Ҳаром еган бойни ҳам
Аллоҳ кўриб турибди!”
– дейсиз-у, ўзингиз бировнинг ҳақидан, ижодий меҳнатини ўзлаштиришдан қўрқмайсизми?!

Мазкур ҳолатлар юзасидан қонуний чора кўриш бўйича тегишли идораларга мурожаат қилинган. Муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун қонуний жавобгарлик борлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

ИБРАТ

Гадосифат бойни ҳам,
Денгиз ютган сойни ҳам,
Игна кирган жойни ҳам
Бир Зот кўриб турибди.

Эл ошаган ошларни,
Ерни ўпган бошларни,
Пинҳон-пинҳон ёшларни
Бир Зот кўриб турибди.

Ким ортимдан отмиш ўқ,
Ким соямга қилар дўқ,
Адоватим, гинам йўқ –
Бир Зот кўриб турибди.

Дилинг соғми ё бемор,
Ичинг ичида не бор,
Гарчи тўрт ёнинг девор,
Бир Зот кўриб турибди.

Парда шитирлашидан
Нега қўрқасан, эй, тан,
Пардасиз нури билан
Бир Зот кўриб турибди.

Беҳзод, гул эк изингга,
Ҳазир бўлгин сўзингга,
Ҳар не қилсанг – ўзингга,
Бир Зот кўриб турибди.

2009 йил 26 июнь

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Плагиатга_қаршимиз #Муаллифлик_ҳуқуқи

#Ижод_ва_эътиқод #Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

***
Ҳануз ўзи билан андармон ҳамма,
Ўзидан бир ҳатлаб ўтгувчи йўқми?
Нияти холису кўзи бетамаъ
Ўқувчи, Кўнгилни ўқувчи йўқми?!


© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

#Кайфият #Лаҳзалар

ҲАЁТ СПЕКТАКЛИ

Кечаги ёш бола бугун кемшик чол –
Биров туғилганда биров ўлади.
Яна ўша ўзим хоҳламаган роль...
Дунё томошабин бўлиб кулади.

Одамларга айтар бошқа гапим бор,
Тугаб боряпман-у, нега барча жим?
Мени маъзур тутинг, жаноб Режиссёр,
Бахтлилар ролини ўйнаб чарчадим...

2006 йил

#Сен_қачон_гуллайсан китобидан.

ИЗОҲ

Ўзимни яширдим – ўзимдан қочдим,
Ҳечликнинг бағрида яйрай деб бир оз.
Аммо нелар қилай, нафас олсам ҳам –
Чиқиб келаверди “Мен” деган овоз.

2009 йил

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим китобидан.

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

2007 йил сурати.

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Сўзимизга шифо берсин, сўзимизни шифо қилсин!

“Сўзингни эм қилсин”, дегич эди дуогўй кексаларимиз. Образли тилак-а? Оддий кундалик турмушда ҳам Сўзнинг таъсир кучи қай даражада эканига халқона ишора бу...

Ҳа, ҳаммамиз ҳам халқ кўнглига йўл топиб, дардига дармон бўлгувчи, ўзимизга ҳаловат бергувчи малҳамсўз қидириб яшаяпмиз...

Очиғи, ҳозир журналистман дейишга андак хижолат тортасан киши. Гўёки “Ҳамма муаммонгизни ҳал қилиб бераман”, деётгандек. Негаки, одамлар журналистни кўпинча бирон масалага ечим топиб берувчи, ҳеч бўлмаса, шунга ёрдам берувчи киши, “ҳақиқат ҳимоячиси” деб билади. Асл ҳолатни ўзингиз кўриб-билиб турибсиз: сўзимизнинг таъсир кучи қолмаган, ҳисоб. Аксига олиб, нуқул сўз эркинлигидан гапирамиз...

27.06.2013

Батафсил: https://www.facebook.com/behzod.fazliddin/posts/395210353932947

P.S. 2013 йили байрам баҳона шуларни #йўл_йўлакай ижтимоий тармоқда ёзиб қолдирган эканман. Ҳозирги аҳволимизни айтмай қўяверай...

2010 йил сурати.

@Behzod_Fazliddin

#Таҳрирсиз_хаёллар #Ижод_ва_эътиқод

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Иброҳим Ҳаққул: Замонавий ва мумтоз адабиётни бирлаштирувчи “кўприк” шахсиятини бутунлаштира олган китобхондир

Закий адабиётшунос, нуктадон олим, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Ҳаққул адабиёт ва миллат жонкуяри, ҳозирги ўзбек маънавий ҳаётининг саноқли чинорларидан бири, бугуннинг донишмандларидан эди.

Устоз олимни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.

Домланинг гурунгларидан баҳраманд бўлиб турар, у киши билан суҳбатларни матбуот ва интернетда ҳам эълон қилган эдик.

Иброҳим Ҳаққул билан суҳбатлар:
“Муаммонинг кўзи очилса...”
https://www.facebook.com/behzod.fazliddin/posts/364124610374855

“Вақтга мағлуб бўлмайлик”
https://www.facebook.com/behzod.fazliddin/posts/390824061038243

@Behzod_Fazliddin

#Ёднома #Ижод_ва_эътиқод #Иқтибос

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

“Қани, шу тўғрилигинг билан қаергача бораркансан!..”
Жон-жаҳди билан ҳалол яшашга уринаётган одамнинг энг яқинларидан эшитадиган гапи шу бўлгандан кейин...

***
Ўзини нуқул бошқалар қаричи билан ўлчайдиган одам ҳеч қачон юксала олмайди.

***
Болаликдан буён онамнинг гоҳ таскин, гоҳ иложсизлик ва ўкинч аралаш айтадиган мана шу гапи ҳеч қулоғимдан кетмайди: “Худо ҳаммасини кўриб турибди-ку!..”

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Эски_дардлар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Бора-бора блогерча тил, блогерча фикрлаш, блогерча савия эталонга айланиб қолмаса бўлди.

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Кўпгина шеърларим сиз билан тенгдош экан-а, 18-25 ёш дўстларим!

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Behzod Fazliddin

Ўз исмини ҳам тўғри ёза олмайдиганлар тўрга ўтқазиладиган ажаб замонлар бўлди...

#Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…
Subscribe to a channel