🖥🖥🖥 Бухорода ўтказилаётган биология бўйича халқаро олимпиадаси якунланди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
🖥🖥🖥 Бухорода ҳам тадбиркорлик ривожланиб, аҳоли бандлиги таъминланмоқда
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
Бухоронинг бир қатор ҳудудларида газ қувурлари реконструкция қилинмоқда
👉 Батафсил
📸 Суратда Бухоро шаҳри ва Когон туманида олиб борилаётган жараёнлар
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
😄 “Ахборот 24” информацион дастури
Бухоро вилоятига ташрифнинг иккинчи куни тафсилотлари
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Бухоро вилоятига ташрифнинг иккинчи куни: иқтисодий салоҳиятни тўлиқ ишга солиш орқали одамларга муносиб шароит яратиш, бандлиги ва даромадларини ошириш - стратегик вазифа
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Давлатимиз раҳбари Ғиждувон туманидаги ипакчилик корхонаси билан танишди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ижтимоий соҳа билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинар экан, Ғиждувон аҳолиси учун 650 ўринли замонавий шифохона қурилиши эълон қилинди.
Мутасаддиларга лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиб, келгуси йил инвестиция дастурига киритиш топширилди.
Умуман, йиғилишда Ғиждувонни ўзида 25 минг иш ўрни, қўшимча 50 миллион доллар экспорт ва бюджетга 100 миллиард сўмлик тушум бўйича имкониятлар кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан вилоят ва тармоқ раҳбарларининг ахбороти тингланди.
Facebook|Instagram|X
Шунингдек, Ғиждувонда бу йил 3 мингга яқин ёшлар мактабни битирмоқда ва 800 нафари олийгоҳга кирмасдан, касбга ўқиш истагини билдирган.
Вилоятдаги энг йирик тўқимачилик корхоналаридан бири – “Парвоз ҳумо” корхонаси матони бўяш ва тайёр кийим-кечак цехларини ишга туширмоқда.
Тадбиркор 10-11-синф ва коллеж ўқувчиларига дарсдан сўнг касб ўргатиб, 2 миллион сўмгача ойлик тўлаш, бепул тушлик ва текин автобус билан таъминлаш таклифини билдирган.
Бундан ташқари, тадбиркор тумандаги 2-сон касб-ҳунар коллежига корхона цехларидан “амалий мономарказ” сифатида фойдаланишга, Бухоро муҳандислик-технология институти кафедрасини корхона ҳудудида жойлаштириб, ҳам ўқитувчиларга, ҳам талабаларга шароит қилиб беришга тайёр.
Давлатимиз раҳбари тадбиркорнинг барча ташаббусларини қўллаб-қувватлади ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Facebook|Instagram|X
#Қурилиш #бунёдкорлик #назорат
#Бухоро_шаҳри
Ботир Зарипов бошчилигида вилоят ва шаҳар секторлар раҳбарлари иштирокида реновация дастури асосида барпо этилаётган уй-жойларнинг фойдаланишга топширилиши бўйича дуч келинаётган муаммолар муҳокама қилинди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
Ғиждувон: Гулистонда чевар Дилдора Неъматуллаева иш ўрнини 20 тадан ошириш ҳаракатида
Читать полностью…“Баркамол авлод болалари" фестивали Бухорода!
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан "Баркамол авлод болалари” фестивалига старт берилди.
Фестивални ўтказишдан кўзланган мақсад тўгаракларда ўқувчилар қамровини ошириш, ички туризмни ривожлантириш, тажриба алмашиш, тўгараклар фаолияти билан танишиш, маданий-оммавий тадбирларни самарали тарзда ўтказиш, таълим жараёнини турли инновацион методлардан фойдаланган ҳолда ташкил этишдан иборат. Мазкур фестиваль Бухорода қуйидаги йўналишларда бўлиб ўтди.
✅“Маданият ва санъат” — йўналиши (Тасвирий санъат ва либос);
✅“Техника, конструкторлик ва моделлаштириш” — йўналиши (Робототехника ва конструкторлик);
✅“Жисмоний тарбия ва спорт” — йўналиши (Шахмат-шашка);
✅“Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати” — йўналиши (Мунчоқли безак);
✅“Туризм ва экология” — йўналиши (Карвинг);
✅“Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов” — йўналиши (Ментал арифметика);
✅“Хорижий тиллар” — йўналиши (Инглиз тили).
Фестивалда вилоятдан умумий 35 минг нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар иштирок этди. Танлов куй-қўшиқлар билан кўтаринки кайфиятда ташкил этилди. Тадбир сўнггида фестиваль эстафетаси Сирдарё вилоятига топширилди.
Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида тақдирлаш маросими ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Хамраев иштирок этиб, фестиваль ғолиблари ва фаол иштирокчиларига дипломлар, совринлар ва эсдалик совғалари топширди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
⚽️⚽️ Бугун Пролигада марказий учрашув бўлиб ўтади
🔵🔵 Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб бораётган “Машъал” ҳамда “Бухоро” жамоалари Муборакда ўзаро баҳс олиб боради.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#қурилиш_бунёдкорлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри
Аввал хабар берганимиздек, футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилади. Бухоро шаҳри эса 14 сентябрь-6 октябрь куни ўтказиладиган мазкур нуфузли мусобақанинг асосий мезбонларидан бири бўлади. Аниқроғи, мусобақанинг "B" гуруҳидан ўрин олган Бразилия, Куба, Хорватия, Таиланд, "F" гуруҳидан жой олган Эрон, Венесуэла, Панама ва Франция каби дунёнинг номдор ва етакчи жамоалари Бухоро шаҳрида барпо этилаётган “Универсал” спорт мажмуасида ўзаро беллашади.
Шунга кўра, мажмуанинг қурилиш ишларини якунлаш жуда муҳим вазифа.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов ва бошқа мутасаддилар ҳамроҳлигида мажмуада бўлиб, ишларнинг боришини яна бир бор кўздан кечиришди. Аввалги ўрганишлар давомида белгилаб берилган топшириқлар ижроси билан танишилди.
Ҳолат танқидий таҳлил қилиниб, жараёнларни жадаллаштириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
Шариф вилоятнинг шарафи ❤️
Президентимизнинг ҳудудларга ташрифлари янги лойиҳалар ва истиқболдаги марраларга қанот бахшида этади, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Шуниси эътиборлики, давлатимиз раҳбарининг ҳар бир вилоят аҳолисининг ҳаёт тарзи, эъзозлаган қадриятларига асосий эътиборни қаратиши қалбларимизни тўлқинлантиради.
Юртбошимиз Бухоро вилоятидаги ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилиш ва бу ерда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишишдан бошлагани фикримизнинг далилидир.
Батафсил: https://uza.uz/posts/603995
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
😄 “Янгиликлар 24” информацион дастури
Бухорода Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб тадбирлар ташкил этилди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев “Ғиждувон ипак тола” корхонаси фаолияти билан танишди. Шу билан давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи якунланди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия "Гиждувон ипак тола". На этом поездка главы государства в Бухарскую область завершилась.
#Mirziyoyev #safar #Buxoro #ipakchilik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ғиждувон туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
—
В Гиждуванском районе под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось совещание по вопросам социально-экономического развития Бухарской области.
#Mirziyoyev #safar #Buxoro #yigilish
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
“Бухоро Агро” кластери эса 14 та маҳаллада касаначилик асосида 1 минг нафар аёлни ишли қилиш ташаббусини билдирган.
“Ғиждувон Машҳураси” корхонаси тошдан мрамор қопламалари чиқариб, Францияга экспорт қилмоқда. Тадбиркор ишлаб чиқаришни кенгайтириш ниятида.
“Дўстлик Омад Барака Файз” ва “Бухоро Дон Захира Инвест” корхоналари йирик чорва комплексларини ишга туширмоқчи.
Мутасаддиларга аҳоли бандлигини оширадиган бундай лойиҳаларни кенг қўллаб-қувватлаш, зарур кўмакни кўрсатишга топшириқ берилди.
Facebook|Instagram|X
Хонадонларда кичик ишлаб чиқаришлар ташкил этиш Ғиждувонда аллақачон йўлга қўйилган.
Лекин, 100 дан ортиқ саноат маҳсулотлари хонадонларда бизнес катталашмайдиган, “яширин” шароитда ишлаб чиқарилмоқда. Бу оилалар "соя"дан чиқиши учун уйига узоқ бўлмаган ҳудуддан жой, электр ва маблағдан ёрдам керак.
Мутасаддиларга 20 та маҳалладаги бўш ерда ишлаб чиқариш иншоотларини қуриб, 400 та оилага тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш ва 2 минг иш ўрнини расмийлаштириш топширилди.
Шунингдек, соядан чиқиб ишламоқчи бўлган оилаларга 100 миллион сўмгача кредитлар берилади. Бу тадбиркорлар иш ўрни ва айланмасини қонунийлаштиргани учун уларнинг бир йилда тўлаган солиқларининг ярми қайтариб берилади.
Бундай ишлаш тартиби Ғиждувон тажрибаси бўлиши белгиланди.
Facebook|Instagram|X