“Китобхонлик фестивали" - Бухорода!
✔️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқувчи ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда уларни китобга дўст тутунишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Бухоро вилоятида “Китобхонлик фестивали” ташкил этилмоқда.
Фестиваль доирасида қуйидаги китобхонлик кўрик-танловларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтади:
✅ “Энг фаол китобхон ўқувчи”
✅ “Ижодкор болалар”
✅ “Энг китобхон оила”
✅ “Энг фаол кутубхоначи”
✅ “Энг китобхон мактаб”
Фестивалда китобсевар ўқувчилар, кутубхоначилар, ўқитувчилар ҳамда китобхон оилалар иштирок этади! Куннинг иккинчи ярмида Вилоят умумтаълим мактаб кутубхоначилари учун респцблика семинари бўлиб ўтади.
Барчани 27 июнь куни Бухоро тумани "Варнет" эко боғида ўтказиладиган “Китобхонлик фестивали” да кутиб қоламиз!
Фестивал ғолиблари ва фаол иштирокчиларга дипломлар, совринлар ҳамда эсдалик совғалари топширилади!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#қурилиш_бунёдкорлик
Хабар бериб бораётганимиздек, шу кеча-кундузда вилоятимизнинг барча ҳудудларида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Жойларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш иншоотлари, замонавий турар жой бинолари барпо этилмоқда.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Жалол Арашов қурилиш комплекси ташкилотлари раҳбарлари иштирокида вилоятнинг Жондор, Қоракўл, Олот, Шофиркон, Ромитан, Пешку, Вобкент, Ғиждувон ҳамда Бухоро туманларида Инвестиция дастури доирасида қурилаётган объектларнинг қурилиш-монтаж ишларининг ҳолатини ўрганди.
Назорат тартибидаги ўрганишлар давомида ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш ишларини жадаллаштириш, қурилишда сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
Ўрганишлар давомида пудрат ташкилотлари томонидан қурилиш объектларига буюртмачи томонидан қурилиш материаллари ўз вақтида етказиб берилмаётганлиги тўғрисида билдирилган муаммолар жойида ҳал қилиниб, бажарилиши устидан назорат ўрнатилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
🖥🖥🖥 Махсус репортаж
«Баркамол авлод» болалар мактаби: изланиш, имконият ва натижа
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
Қоракўл: “Йўлдош Зуҳро кўҳинур” фермер хўжалиги хориждан наслли қорамол олиб келди
Читать полностью…#хушхабар
Бухоро ўғлони Швецияда чемпион бўлди
Швециянинг Соллентуна шаҳрида енгил атлетика бўйича “Folksam GP Sollentuna” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, бухоролик Aнвар Aнваров муваффақиятли иштирок этди.
Атлетимиз мусобақанинг узунликка сакраш дастурида 7,80 метр натижа билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Ушбу йўналишда Лазар Aнич (Сербия) иккинчи, Уго Олссон (Швеция) эса учинчи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Анвар Анваров ўтган ойда Кипрда ўтган “Cyprus International Athletics Meeting” турнирида кумуш медални қўлга киритган эди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Ғиждувон_тумани
Ғиждувон тумани "Зарафшон" ҳудудидаги "Ферузабону" фермер хўжалиги ихтиёрида 20 гектар ер мавжуд. Камтар Тожиддинов раҳбарлигидаги хўжалик тасарруфидаги 16 гектар майдонга серҳосил “Бухоро-8” навли ғўза парваришланмоқда. Шунингдек, фермер 4 гектар ерда а ғалла ҳам етиштирди.
Вилоят ҳокими мазкур хўжаликда бораётган ғўза парвариши ишларини кўздан кечирди.
Маълумотларга кўра, туманда жорий йилда 268 та пахтачилик-ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари 9 300 гектар майдонда пахта, 5246 гектар ерда ғалла етиштирмоқда. Ҳозирда Ғиждувонда ҳам ғалла ўрим-йиғими айни қизғин паллада давом этмоқда.
Ботир Зарипов Зарафшон ҳудудидаги “Шоҳижаҳон Шермуҳаммад” фермер хўжалиги майдонларида бораётган ўрим-йиғим ишлари билан танишди. Умуман, вилоят ҳокими ҳудудларда ўрим ишлари билан танишувчи чоғида дала ишчилари, комбайн операторлари, юк машинаси ҳайдовчилари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари билан суҳбат давомида олиб бораётган машаққатли меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирди ҳамда вилоят ҳокимлигининг совғаларини топширди.
Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда. Мақсад -элимиз ризқ-рўзи бўлган ғаллани нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Вобкент_тумани
Жорий йилги қишлоқ хўжалиги мавсуми учун вобкентлик миришкорлар ҳам зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли олиб бориб, айни кунда 6210 гектар майдонда элимиз ризқ-рўз манбаини яратдилар. Туманда биргина ғаллачилик тармоғида банд бўлган 338 та фермер хўжалиги томонидан жорий йилги мавсумда режада белгиланган 16 минг 256 тонна ўрнига 18 минг тоннадан ошириб сифатли буғдой хирмонини бунёд этиш йўлида қаттиқ меҳнат қилинди.
Ботир Зарипов туманнинг "Қипчоқ" ҳудуди "Аҳмад Насиба Аслиддин" фермер хўжалиги далаларида етиштирилган ғалла ўрими билан танишди. Содиқ Обидов раислигидаги хўжалик 31 гектар ерда "Громм" навли сара дон парваришлаб, ҳозирги вақтда гектаридан 75-80 центнер ҳосил оляпти. Шартнома режаси 96 тонна.
"Эҳсон" ҳудудида Адҳам Муҳаммадиев раҳбарлигидаги "Муҳаммад Аҳад" фермер хўжалиги жорий йилда 18 гектар майдонда ғалла экиб парваришлади. Ҳозирда мазкур хўжаликда ҳам ўрим ишлари қизғин.
Ботир Зарипов ушбу хўжаликда ҳам бўлди.
Танишиш асносида ғалла ўрим-йиғим ишларини жадаллаштириш, ғалладан бўшаган майдонларни пешма-пеш сомондан тозалаб, экспортбоп такрорий экинлар экиш ва бу орқали аҳолини дароматли қилиш, ўримда техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш бўйича туман масъулларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, вилоят раҳбари “Бухоро Агрокластер заминлари” МЧЖ томонидан Кумушкент ҳудудида етиштирилаётган хорижий нав ғўза парваришининг боришини ҳам ўрганди. Мутахассислар билан мулоқотда ушбу навнинг маҳаллий навлардан афзаллиги хусусида сўз борди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
🖥🖥🖥 Ахборот 24
Байрам кунларида ички туризм янада фаоллашди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
🖥🖥🖥 Махсус репортаж
Бухорода “Ёшлар ойлиги” доирасидаги тадбирлар бўлиб ўтмоқда
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#Kun_hikmati
Ҳақиқий дўстлар қўл билан кўз кабидирлар. Қўл оғриганда кўз йиғлайди, кўз йиғлаганида, қўл уни артади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🖥🖥🖥 Ахборот 24
Бухорода «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» фестивали ўтказилди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#Kun_hikmati
Илмдур дунёда энг яхши ҳунар,
Илмсиздан яхшидур гунг ила кар.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🖥🖥🖥 Факт 24
Бухорода ичимлик суви таъминотини 100% га етказиш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилмоқда
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
Бухоро вилоятида фаолият юритадиган ғишт ишлаб чиқариш заводларида чанг- газ тозалаш ускуналари ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда
🌳Бухоро вилоятида ғишт ишлаб чиқариш заводларида табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларининг бажарилиши юзасидан вилоят Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиш ва хатлов ишлари ўтказилмоқда.
Хатлов натижаси бўйича 89 та корхонанинг фаолияти мутахассислар томонидан ўрганилиб,чанг- газ тозалаш ускуналари ўрнатилмаган ғишт заводларига мажбурий кўрсатмалар тарқатилмоқда.
Мажбурий кўрсатма талабларини белгиланган муддатда бажармаган корхоналар тегишли тартибда суд органларига тақдим этилади.
Ҳозирда вилоят бўйича ғишт ишлаб чиқариш заводларида атмосфера ҳавосига ташланаётган ташламаларни камайтириш мақсадида, ҳар бир ғишт пишириш хумдонларга сув пурковчи (скруббер) чанг- газ тозалаш ускуналари ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун: Бухоро вилоятида 89 та ғишт завод мавжуд бўлиб, мазкур ғишт заводлар Экологик экспертизанинг ижобий хулосаси асосида фаолияти юритади.
Шунигдек, олиб борилган ўрганиш натижалари бўйича табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларининг бажарилиши юзасидан 2 та ғишт завод фаолияти тўхтатилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
Assalomu alaykum, qadrli buxoroliklar!
Bugun Buxoro muhandislik-texnologiya institutida bo‘lib, o‘quv ilmiy laboratoriyalari faoliyati, u yerda yaratilgan shart-sharoitlar bilan tanishdim.
Institut professor-o‘qituvchilari, yosh tadqiqotchi olimlar bilan uchrashib, ilm-fan sohasidagi mavjud muammolar va takliflarni o‘rgandim.
Olimlar tomonidan kun tartibiga qo‘yilgan barcha takliflarni chuqur o‘rganib, amaliyotga joriy etish bo‘yicha barcha chora-tadbirlarni ko‘ramiz.
Shuningdek, siz, azizlarning takliflaringizdan kelib chiqib, yaqin kunlarda sayyor qabul o‘tkazishni rejalashtiryapman. Qabul qachon o‘tkazilishi yuzasidan qo‘shimcha axborot beriladi.
@BotirZaripov
Қишлоқларни барқарор ривожлантириш бўйича Европа Иттифоқи мамлакатлари тажрибаси ўрганилмоқда
✔️Бирлаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи ходимлари, “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳаси бўйича маҳаллий ҳокимиятлар вакиллари шунингдек, БМТ ТД мутахассислари иштирокида Латвияга ўқув сафари ташкил қилинган.
✔️Мазкур сафар давомида қатнашчилар қишлоқ тараққиёти бўйича Европа қишлоқ хўжалиги жамғармаси томонидан молиялаштирилган LEADER дастури асосида қишлоқни барқарор ривожлантириш бўйича илғор тажрибалар билан танишиш имкониятига эга бўлишмоқда.
✔️Чекка ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳолига қулай шароит яратиш ва янги иш ўринларини ташкил қилиш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича Латвия давлати тажрибаси кўриб чиқилди.
✔️Шунингдек, LEADER дастурининг миллий ва маҳаллий даражаларда бошқарув тузилмаси, қишлоқ жамиятини ривожлантиришда “пастдан юқорига” ёндашувни қўллаш, маҳаллий ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш, лойиҳаларни танлаш ва амалга ошириш, қишлоқ тараққиётига кўмаклашишда ННТларнинг муҳим роли муҳокама қилинди.
✔️Ўзбекистон делегацияси айни кунларда Словакияда ўқув семинарларини давом эттирмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров:
«Ҳожи дегани, бу биринчидан ибодатини бажарди, фарзини бажарди, гуноҳлардан қутилди, энди у намуна бўлади дегани.
Шундай экан, ҳожи акалар, ҳожи оталар, ҳозир уйингизга қўнғироқ қилинг, болангизга айтинг: "болам мени дабдаба билан кутиб олсанг рози бўлмайман. Биз риё учун ҳожи бўлмаймиз, Аллоҳ учун ҳожи бўламиз" денг.
Қанчадан-қанча фақирлар, камбағаллар бор юртимизда. Уларнинг ҳолидан хабар олайлик, ҳожилик мақомига муносиб иш тутайлик.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Ҳозироқ тўғридан-тўғри эфирни томоша қилинг: Ўзбекистонлик ҳожилар томонидан илгари сурилган эзгу ташаббус “Янги Ўзбекистон фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” шиори остида маҳаллаларда амалга ошириладиган тарғибот тадбирлари
⭕️⭕️⭕️⭕️➡️ YouTube орқали кўриш ⬅️
Шунингдек, ушбу трансляция Telegram ва Facebook орқали ҳам эфирга узатилмоқда
📍Бухоро шаҳри
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_тумани
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳудудларда давом этаётган ғалла ўримининг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро туманидаги "Қавола Маҳмуд" ҳудуди "Эркин Юсуф" фермер хўжалигида бўлди. Юсуф Мирзаев раҳбарлик қилаётган хўжалик вакиллари жорий йилги мавсумда 30 гектар майдонда сара "Алексеевич" навли ғалла етиштирган. Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳисобига гектаридан 80 центнер ҳосил олишга эришилмоқда.
Ботир Зарипов ўрим жараёнини кўздан кечириб, комбайн ҳайдовчиси билан мулоқот қилди. Унга совғалар топширди.
Шунингдек, вилоят раҳбари "Боғи Калон" ҳудудиди "Бафо Қурбон" фермер хўжалиги далаларида ҳам бўлди. Акбар Турдиев раҳбарлигидаги хўжалик 18 гектар майдонда "Алексеевич" навли ғалла парваришлар ҳозирда 65 центнер ҳосил оляпти. Ботир Зарипов ўрим жараёнини жадаллаштириш, механизаторлар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
⚡️“Бухоро” телеканалида “Кун мавзуси” кўрсатуви давом этади
Кўрсатувнинг навбатдаги сони бугун, 17 июнь куни соат 19.00 дан бошлаб тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Унда ўзбекистонлик ҳожилар томонидан илгари сурилган эзгу ташаббус “Янги Ўзбекистон фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” шиори остида маҳаллаларда амалга ошириладиган тарғибот тадбирлари хусусида сўз боради.
📢 Спикерлар:
1. Бўрихон Савриева — Бухоро шаҳри "Туркий-Жандий" МФЙ раиси;
2. Ҳамро Ҳайдарова — Когон шаҳри "Истиқлол" МФЙ раиси;
3. Бахрон Холов — Вобкент тумани "Истиқлол" МФЙ раиси;
4. Зафар Ёриев — Пешку тумани "Садр" МФЙ раиси;
5. Лола Рамазонова — Шофиркон тумани "Шодлик" МФЙ раиси;
6. Ойбек Жўраев — Ғиждувон тумани "Қассобон" МФЙ раиси;
7. Абира Ҳусейнова— Олий Мажлис Сенати аъзоси;
8.Марҳабо Пардаева— Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари;
9. Азизбек Ашуров— Хўжа Ориф Мохитобон жомеъ масжиди имом-хатиби;
10. Хайрулло Бафоев— Бухоро тумани Нуроний жамғармаси раиси;
11. Олия Қурбонова— Когон шаҳри "А.Қодирий" хотин-қизлар МФЙ хотин қизлар фаоли;
12. Муяссар Шаҳобиддинова—Бухоро шаҳри Ёшлик маҳалла фуқаролар йиғини отинойиси.
📌Кўрсатув трансляциясини вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари Telegram, buxorouz_official">YouTube, Facebook орқали ҳам кузатишингиз мумкин.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
🖥🖥🖥 Ахборот 24
Ўзбекистон – Корея: Бухородаги истиқболли ҳамкорлик лойиҳалари
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#Kun_hikmati
Ҳеч нима қилмайдиган инсонгина хато қилмайди, ҳолбуки, унинг энг катта хатоси ҳам шудир.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Бухорода ҳам Қурбон ҳайити кенг нишонланди
Бугун Бухорода ҳам муборак Қурбон ҳайити кенг нишонланди. Мўмин-мусулмонлар ҳайит намозини эмин-эркин, кўтаринки руҳда адо этиши учун масжидларда қулай шарт-шароит яратилди.
Вилоятдаги 105 та жомеъ масжидларида минглаб бухороликлар ҳайит намозини ўқишди.
Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасидаги жомеъ масжиди ҳам эрта тонгдан намозхонлар билан гавжум бўлди.
Ҳайит намози маърузасида Қурбон ҳайити байрами тарихи, муқаддас ислом дини буюрган ибодатлар, Ўзбекистондаги ислом дини ривожи, маънавий қадриятлар юксалиши йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, мамлакатдаги бугунги фаровон ҳаётнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди.
Саодатли кун ибодатида вилоят ҳокими Ботир Зарипов иштирок этиб, барча бухороликларни байрам билан табриклади.
Нуроний отахонлар ушбу қутлуғ кунда юртга тинчлик-фаровонлик, қут-барака сўраб дуолар қилишди.
Айни пайтда жойларда Қурбон ҳайити муносабати билан уламолар, имом-хатиблар, фахрийлар, маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари томонидан маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда. Мутасадди ва саховатпеша ҳомийлар томонидан саховат тадбирлари доирасида кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
❗️❗️❗️
Бухоро вилояти ҳокимининг кунлик фаолиятидан биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни истайсизми?
Ёки ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан қандай қилиб вилоят ҳокимига мурожаат қилишни билмаяпсизми?
Унда ҳозироқ @BotirZaripov каналига аъзо бўлинг!
Чунки бу – айнан сиз излаган манзил.