Тафаккур ва шукур қилайлик!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
Тафаккур ва шукур қилайлик!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#Xalqaro_aloqalar
“Витебскдаги славян бозори” — Беларусда 1992 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинаётган халқаро санъат фестивали.
Фестиваль дастурида мусиқа, театр, кино, тасвирий санъат ва халқ ҳунармандчилигининг турли жанрлари намойиш этилади. Бу Шарқий Европадаги энг йирик фестиваллардан бири. Унда Европа, Африка ва Жанубий Америкадан кўплаб иштирокчилар қатнашади. Фестиваль доирасида вокалистлар танлови ҳам бўлиб ўтади. Турли йилларда кўплаб нуфузли шахслар фестивал меҳмони бўлган. Шунга кўра айтиш мумкинки, “Витебскдаги славян бозори” халқаро санъат фестивали Беларус Республикасининг ўзига хос белгисидир.
Кўп йиллар давомида мусиқа форуми турли халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги маданий мулоқотни ривожлантиришга кўмаклашиб келмоқда.
9 - 15 июль кунлари бўлиб ўтаётган мазкур ХХХIII фестивалда 33 та давлатдан вакиллар иштирок этмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилоят бўлинмаси жамоаси ҳам фестивалда фаол қатнашмоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
🖥🖥🖥 Ахборот 24
Жаҳон банки вакиллари Бухородаги ичимлик суви лойиҳалари билан танишди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#Kun_hikmati
Оз нарса билан иззатда бўлмоқ – кўп нарса билан беқадр бўлишдан афзалдир.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Анонс
Бугун вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг ёш тадбиркорлар ва ташаббускор ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувдан тайёрланган махсус кўрсатув бугун соат 22:00 дан бошлаб “Бухоро” телеканалида намойиш этилади.
Шунингдек, мазкур дастурнинг такрорий намойишини эртага, 13 июль куни соат 08:30, 14:30 ва 20:30 да томоша қилишингиз мумкин.
buxorouz_official">
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
🖥🖥🖥 Махсус репортаж
Сув ресурсларини тежаш – замон талаби
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
⚡️Ботир Зарипов ёш тадбиркорлар ва ташаббускор ёшлар билан учрашди
Бугун, 12 июль куни Бухоро вилояти ҳокими, сенатор Ботир Зарипов бухоролик ёш тадбиркорлар, янги бизнес лойиҳалар устида изланаётган йигит-қизлар билан учрашди.
Унда ёш тадбиркор ва ишбилармонларнинг муаммолари ўрганилди ва таклифлари тингланди.
Мурожаатларни тезкорлик билан бартараф этиш, самарадорликни ошириш учун учрашувда вилоят сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, соҳага дахлдор идора, корхона ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Тадбир давомида 71 нафар ёш тадбиркор ва ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган йигит-қизларнинг 100 га яқин мурожаатлари кўриб чиқилди. Ёш тадбиркор ва ишбилармонлар банклар томонидан имтиёзли кредит, фаолиятини кенгайтириш учун қўшимча ер майдони ва бино ажратиш, инфратузилмани яхшилаш, биноларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва бошқа бир қатор муҳим масалалар юзасидан амалий ёрдам сўради. Бундан ташқари, соҳаларни ривожлантириш, истиқболли режаларни амалга оширишга доир бир қатор таклиф ва фикрлар билдирилди.
Билдирилган мурожаатларнинг аксарияти банклардан кредит олишда юзага келаётган муаммолар бўлгани инобатга олиниб, банклар фаолияти таҳлил қилинди. Бугунги кунда кўплаб тадбиркорлик субъектлари, юридик шахслар томонидан олинган кредитлар ўз вақтида қайтарилмаётганлиги банкларнинг айланма маблағига салбий таъсир кўрсатаётгани очиқланди. Бу борада тадбир иштирокчиларига батафсил маълумот берилди. Шундан сўнг, муаммоларни ҳал этиш бўйича банк ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Муддат талаб этадиган муаммолар юзасидан тегишли тартибда чора-тадбирлар белгиланди. Қонуний ечимга эга бўлмаган баъзи масалаларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Якунда бундай учрашувларни доимий ўтказиб туришга келишиб олинди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#тайинлов
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг тегишли буйруғи кўра, Сафаров Ҳалимжон Салимович республика Савдо-саноат палатасининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Маълумот ўрнида: Сафаров Ҳалимжон Салимович 1973 йил 2 майда Бухоро шаҳрида туғилган. 1995 йилда Бухоро давлат университети, 2008 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти, 2023 йилда Казан федерал университети (магистратура)ни тугатган.
Ҳалимжон Сафаров нефть ва газ соҳасида ва тадбиркорлик тизимида фаолият кўрсатган. Охирги йилларда “Евроснар” МЧЖ ва “Бухоро Агро Экспорт ташқи савдо” МЧЖ да раҳбарлик қилиб келган.
Шунингдек, бир муддат Бухоро тумани ҳокими сифатида фаолият кўрсатиб, соғлиги ёмонлашганлиги зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бажариш имкониятини чеклаб қўйганлиги сабабли лавозимидан озод этилган эди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бухоро вилояти ҳокимлиги коррупцияга қарши кураш ички назорат бўлимининг алоқа каналлари ташкил этилди.
Савол, таклиф ва мурожаатлар билан бўлимнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали боғланишингиз мумкин!
👉Facebook орқали мурожаат (ушбу ҳавола билан)
👉Telegram бот орқали мурожаат (ушбу ҳавола билан)
👉Ишонч телефони: (65) 223-24-73
👉Расмий веб-сайтдаги алоқа бўлими: https://buxoro.uz/murojaat_yuborish
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
Сиз ёш тадбиркормисиз, таклифларингиз ва ташаббусларингиз борми?
Ўз бизнесингизни ривожлантиришда сизга иқтисодий кўмак керакми?
✅ 30 ёшгача бўлган тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглаш ва қўллаб қувватлаш мақсадида “Бухоро вилоят ҳокими ва ёш тадбиркорлар учрашуви” бўлиб ўтади.
Учрашув 12 июль куни соат 11:00 да бошланади.
📍 Манзил: Бухоро шаҳри, “Sahid Zarafshon” меҳмонхонаси.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
Тафаккур ва шукур қилайлик!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
Тафаккур ва шукур қилайлик!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
https://www.uza.uz/uz/posts/mahorati-bilan-qator-yutuqlarga-erishgan-yosh-kandakor_615545
Читать полностью…Ромитанда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ва жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилди
Читать полностью…🖥🖥🖥 Факт 24
Чашмаи Айюб мақбараси – янги зиёрат туризми нуқтасига айланиши мумкин
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
⚡️Ботир Зарипов ёш тадбиркорлар ва ташаббускор ёшлар билан учрашди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
#тайинлов
⚡️Садиллаев Шохрухали Шарофович Савдо-саноат палатасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди
Ш. Садиллаев 1986 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий, Бухоро давлат университетини ҳамда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтини тамомлаган.
Бунга қадар “Бухоро сув таъминоти” МЧЖ директори, "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🖥🖥🖥 Махсус репортаж
Бухорода миграциядан қайтган юртдошларимизнинг бандлиги таъминланди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
🖥🖥🖥 Репортаж 24
Вобкентда тадбиркорлик ривожланмоқда
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube
⚡️Бухоролик 14 нафар ўқитувчининг илғор иш тажрибаси республикада, 115 нафарининг иш тажрибаси вилоят миқёсида оммалаштирилди
Батафсил: https://telegra.ph/bvmmtbuz-07-08
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube