buxorouz_official | Unsorted

Telegram-канал buxorouz_official - BUXORO.UZ | Расмий канал

24679

Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali. Veb-sayt: gov.uz/buxoro Facebook: fb.com/zaripovrasmiy Matbuot kotibi: @olimjuraev Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.

Subscribe to a channel

BUXORO.UZ | Расмий канал

Вобкент: “Ҳажувон”да “Umid oil Vobkent parranda” МЧЖ яна иккита павильон барпо этмоқчи

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

🖥🖥🖥 Махсус репортаж

«Бир нуроний – ўн ёшга масъул» тамойили амалда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-153-сонли Қарорига асосан, Когон тумани ҳудудидан 300 дан ортиқ ер участкалари E-auksion.uz савдоларига чиқарилди!

Ҳурматли когонлик ёшлар, мазкур ер майдонларини қўлга киритиб, қўшимча даромадга эга бўлинг.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

🖥🖥🖥 Ахборот 24

Олот туманида Замонавий логистика марказини ташкил қилиш бўйича ишлар бошланди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси

“Татспиртпром” компанияси 1997 йилда Татаристон Республикасининг ўша пайтда мавжуд бўлган спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналарини бирлаштирган давлат унитар корхонаси сифатида ташкил этилган. 2004 йилда очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилади, унинг ягона акциядори Татаристон Республикаси Ер ва мулк муносабатлари вазирлиги ҳисобланган.

2013 йилда Татаристон ҳукуматига тегишли бўлган "Связинвестнефтехим" ОАЖ "Татспиртпром" ОАЖнинг 100 фоиз акцияларига эга бўлади.

2015 йилга келиб “Татспиртпром” Россияда ароқ ишлаб чиқариш бўйича етакчига айланади, орадан бир йил ўтиб, унинг ишлаб чиқарилиши 34,8 фоизга (11,58 миллион декалитр) ошади.

2023 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра компания Белуга гуруҳини (1,96 миллион декалитр), Сибир алкоголь гуруҳини (1,33 миллион декалитр) ва “Муваффақият анъаналари”ни ортда қолдириб, Россиядаги энг йирик ароқ ишлаб чиқарувчи (2,05 миллион декалитр) сифатида баҳоланади.

Бухоро делегацияси бугун мазкур ишлаб чиқариш субъектида ҳам бўлди. Бухородаги “Шоҳруд” заводи билан ҳамкорликни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Делегациянинг Татаристонга ташрифи давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

​​#Халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси

Россия Федерациясининг Татаристон Республикасида ўз хизмат сафарини давом эттираётган Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегация бугун Қозон шаҳрида меҳнат фаолиятини олиб бораётган бир гуруҳ бухороликлар билан юзма-юз учрашиб, улар ташвиш-муаммоларини тинглади.

Вилоят ҳокими хорижда турли касб-корда ишлаб, оиласи эҳтиёжларини қоплаётган барча юртдошларимизга бухороликларнинг қизғин саломини етказиб, улар билан дилдан суҳбат қуриб, келгусидаги ишларига муваффақият тилади.

Самимий мулоқот давомида Бухоро вилояти ҳокими Россия давлатида меҳнат мигранти сифатида фаолият олиб бораётган юртдошларимизнинг иш, яшаш шароитлари билан қизиқди, таклиф, фикр ва мулоҳазаларини эшитди. Билдирилган мурожаатларга мулоқотни Бухородан ZOOM орқали онлайн кузатган шаҳар-туманлар ҳокимлари, тегишли ташкилот ва идоралар мутасаддилари ҳамжиҳатлигида ечим изланди.

Вилоят ҳокими суҳбат давомида хорижда ишлаётган юртдошларимизга ўзлари бўлиб турган давлат қонун-қоидаларига амал қилишлари, юртимиз шаъни, халқимизнинг қадр-қимматини кўтариш, энг асосийси, соғ-саломат ишлаб, юртимизга, оилалари бағрига қайтиб келишлари лозимлигини алоҳида таъкидлади. Албатта, бу борада вилоятда яратилаётган шарт-шароит, маҳалла ва қишлоқларда ишга туширилаётган истиқболли лойиҳалар туфайли барпо қилинаётган даромадли иш ўринлари хусусида атрофлича маълумот бериб, ўзининг таклиф ва тавсияларини билдирди.

Шунингдек, вилоят раҳбари жумладан, Бухоро вилоятида аҳоли даромадларини ошириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракат, одамларга берилаётган имконият ва имтиёзлар хусусида гапирди.

Меҳнат мигранти сифатида хорижда ишлаётган фуқароларнинг оилаларидан хабар олиш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича шаҳар, туманлар ҳокимлари, мутасадди раҳбарларга топшириқлар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси

Ташриф доирасида Татаристон Раиси Рустам Миннихонов ва Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Рустам Миннихонов Ботир Зариповга Татаристон билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратган эътибори учун миннатдорлик билдирди.

У дўстона Россия - Ўзбекистон муносабатлари доирасида Татаристон билан ҳамкорликни кенгайтириш имкониятини юксак қадрлашини таъкидлади.

Бунда икки давлат Президентларининг алоҳида ҳиссаси борлиги қайд этилди.


— Ишончим комилки, режалаштирилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши Татаристон ва Бухоро вилояти ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди. Шу боис биз товар ва хизматларни ўзаро етказиб бериш ҳажми ва турларини кўпайтириш устида ишлашни давом эттиришимиз керак. Бунинг учун бизда ҳамма нарса бор, – деди Рустам Миннихонов.


Бундан ташқари, у агросаноат мажмуаси, уй-жой коммунал хўжалиги, маданият, туризм, спорт, фан ва таълим, шунингдек, кадрлар тайёрлаш соҳаларида ўзаро ҳамкорлик ривожланаётганини алоҳида қайд этди.

Ўз навбатида Ботир Зарипов самимий қабул ва Татаристоннинг илғор тажрибаси билан яқиндан танишиш учун яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдирди.

Учрашувда Татаристон ва Бухоро вилояти ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

💥Ташаббусли бюджет жараёнининг 2024 йил 2-мавсум доирасида фуқаролар томонидан киритилган таклифлар бўйича ҳудудлар кесимида маълумот (23 июль 18:00 ҳолатида)

Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклиф киритинг, овоз тўпланг ва ғолиб бўлинг!

Ташаббус кўрсатинг!

#tashabbuslibudjet #ochiqbudjet #openbudjet #insonqadriuchun

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳудудлар_ҳаёти
#Шофиркон_тумани

Чуруқ овулида кучли ёғингарчилик оқибатида талофат етган йўлларда таъмирлаш ишлари бошланди

Жорий йил ёғингарчилик мавсумида 4Н-246 "Болтабоев.қ-Қинғинтепа.қ-Чуруқ.қ" автомобиль йўлининг 14-20 кмлари оралиғида табиий офат натижасида юзага келган нуқсонларни бартараф этиш бўйича Шофиркон туман ҳокимлиги ҳамда Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси ташаббуси билан лойиҳа дастурлари ишлаб чиқилган бўлиб, шунга асосан қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад овулда истиқомат қилувчи аҳолига янада қулайлик яратиш ва корхона балансидаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

🖥🖥🖥 Ахборот 24

Бухорода ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича «Долзарб 30 кун» тадбирлари ўтказилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси

⚡️ Бухоро Доғистондан 10 минг бош қорамол сотиб олади


Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Доғистон Бош вазири Абдулмуслим Абдулмуслимов билан учрашувда маълум қилди. Мулоқотда вилоят раҳбари Бухоро томони қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини таъкидлади.
– Афсуски, бизда ҳам бирорта ҳам жунни қайта ишлаш корхонаси йўқ. Бу йўналишдаги ривожланиш биз учун жуда муҳим ва бу истиқболли ҳамкорлик бўларди. Ҳозирдан амалий чора-тадбирларга ўтишга тайёрмиз. Бизда камида 10 минг бош қорамолга эҳтиёж бор, — деди Ботир Зарипов.

Шунингдек, Ботир Зарипов бир кун аввал борган қадимий Дербент шаҳрига ташрифидан сўнг олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

-Кеча Дербентда бўлдик. Ажойиб шаҳар, ажойиб тарихий жойлар. Ҳар бир ўзбекистонлик, ҳар бир бухоролик, менимча, буни бир марта бўлса ҳам кўришни истайди. Шу боис Бухоро ва Дербент шаҳарлари ўртасида қардош шаҳарлар алоқаларини ўрнатиш тўғрисида шартнома тузиб, тўғри иш қилдик, деб ўйлайман. Бундан ташқари, туризмни, жумладан, зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз, — деди Ботир Зарипов.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

💥Ташаббусли бюджет жараёнининг 2024 йил 2-мавсум доирасида фуқаролар томонидан киритилган таклифлар бўйича ҳудудлар кесимида маълумот (23 июль 12:00 ҳолатида)

Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклиф киритинг, овоз тўпланг ва ғолиб бўлинг!

Ташаббус кўрсатинг!

#tashabbuslibudjet #ochiqbudjet #openbudjet #insonqadriuchun

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Олот: ғўза парваришида эртанги мўл ҳосил—бугунги ҳаракатга боғлиқ

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси

⚡️ Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегация Доғистон Бош вазири Абдулмуслим Абдулмуслимов ҳамроҳлигида Қумторкалин туманидаги Тюбе қишлоғида жойлашган “Салаватстекло Каспий” МЧЖ корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Мазкур корхона деразалар учун икки қаватли ойналар, биноларнинг меъморий фасадларини қуриш, маиший техника, мебель ва автомобилларда қўлланиладиган флоат усулида лавҳа(лист)ли шиша ишлаб чиқаради.

✔️ Завод маҳсулотлари халқаро ИСО стандарти сертификатига, шунингдек, Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлигининг саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича хулосасига эга.

🌍 Компания маҳсулотларни Россиянинг барча ҳудудларига, шунингдек, яқин ва узоқ хориж мамлакатларига сотади.

💰 Корхонанинг жорий йилнинг 1-чорагидаги даромадлар ҳажми 934,9 миллион рублни ёки 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 147,3 фоизни, ушбу даврда экспортга маҳсулот сотишдан тушган тушум 180,7 миллион рублни ёки 2023 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 115,1 фоизни ташкил этган.

🛢💳2024 йилнинг 1-чораги якунларига кўра, компания даромади 900 миллион рублдан ошган бўлса, бюджетга тўланган солиқлар миқдори 82,8 миллион рублга етган.

📝 Компания раҳбарияти Бухоро делегациясига компаниянинг жорий фаолияти, шунингдек, амалга оширилаётган янги инвестиция лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот беришди.

🛠 Таъкидланишича, 2024-2025 йилларда “Салаватстекло Каспий” МЧЖ энергия тежамкор турдаги шиша ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга оширмоқда. Дастлабки инвестиция ҳажми тахминан 1,8 миллиард рублни ташкил қилади. Шиша лавҳа(лист)ларни қоплаш учун технологик ускуналарни ўрнатиш режалаштирилган. Шунингдек, янги муҳандислик тармоқлари барпо этилади, ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари модернизация қилинади.

📌 Янги ишлаб чиқариш линияси қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи, кам эмиссияли ва кўп функцияли қопламали шиша ишлаб чиқариш имконини беради. Келгусида янги линия маҳсулотларининг улуши умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 30% дан ортиғини ташкил этади.

Ўзаро мулоқотларда ҳамкорликда малга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар хусусида ҳам фикр алмашилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Kun_hikmati

Неъматларга шукр қилсангиз, улар сиз билан қолади.


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

“Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги”: Фаоллар ва танлов ғолиблари тақдирланди

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

⚡️Бухоронинг Хитой ва Корея билан ҳамкорлиги кенгаяди

Бугун, 1 август куни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси YU JUN ва Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси WON DO YONGни қабул қилди

Учрашув аввалида вилоят ҳокими ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорлик кўламини кенгайтириш халқаро муносабатларда Бухоро учун устуворлик касб этаётганини, бунда мамлакатлар раҳбарларининг дўстона муносабатлари ва олий даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувлар муҳим ўрин тутаётганини алоҳида таъкидлади.

Сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда янги босқичга кўтарилаётганини қайд этган элчилар бу борада Бухоро вилояти алоҳида ўрин тутаётганини, республикамиз ҳудудлари орасида Хитой ва Корея билан ҳамкорлик даражаси энг юқори бўлган вилоят Бухоро бўлиб турганига эътибор қаратишди.

Шундан келиб чиқиб, Бухоро вилоятининг Хитой ва Корея давлатлари билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш борасида фикр алмашилди.

Эътироф этилганидек, Хитой Халқ Республикаси ва Корея Республикаси Бухоро вилояти билан ташқи савдо айланмаси юқори бўлган ўнта давлат қаторига киради.

Хусусан, бугунги кунда Бухоро вилоятида хорижий инвесторлар иштирокидаги 430 дан ортиқ корхона фаолият юритаётган бўлса, улардан 45 таси Хитой, 13 таси Корея капитали иштирокидаги корхоналар ҳисобланади.

Самимий мулоқот давомида Ботир Зарипов барча хорижий ҳамкорлар қатори Хитой ва Корея компанияларининг ҳам вилоятимизда амалга ошираётган лойиҳалари ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини билдирди.

Хитой ва Кореянинг йирик компанияларини Бухорода тўқимачилик, қурилиш, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қуёш панеллари ишлаб чиқариш, шамол электр станциялари, замонавий меҳмонхоналар қуриш, гастрономия ва экотуризм корхоналарини очиш, эркин иқтисодий зоналарда янги лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб қилишда амалий ёрдам беришга чақирди.

Учрашув якунида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболлари ва бу борада амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан келишиб олинди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Эълон!

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Kun_hikmati

Одамлар чироққа ёғ қуйишди. Пилик эса “Энди пичоғим ёғ устида” деб ўйлади, оловга кўпроқ ёғни рўпара қилаверди... Лекин ҳақ жойида қарор топди: Пиликнинг боши ҳар кеч қирқиладиган бўлди.

Фикр қилинг...

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Қозон шаҳрида меҳнат фаолиятини олиб бораётган бир гуруҳ бухороликлар билан учрашди (фотогалерея)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

🖥🖥🖥 Махсус репортаж

Қуёш панеллари: муқобил энергия самарадорлиги

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#Халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси

Ташриф доирасида Татаристон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Шамил Агеев ва ҳудуд ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида ҳамкорликни кенгайтириш борасида учрашув ўтказилди.

Мулоқот аввалида Шамил Агеев Татаристоннинг Ўзбекистон билан алоҳида муносабатлари борлигини таъкидлади.

Ўз навбатида Ботир Зарипов икки мамлакат президентларининг дўстона муносабатлари туфайли кейинги йилларда самарали ҳамкорликда юқори натижаларга эришилганини мамнуният билан қайд этди.

Шундан келиб чиқиб, учрашувда саноат кооперацияси ҳамда ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот якунида икки ҳудуд Савдо-саноат палаталари ўртасида ўтказиладиган қўшма тадбирлар режаси кўриб чиқилди ва ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида мустаҳкам иқтисодий-гуманитар алоқалар ўрнатилган ва улар изчил ривожланиб бормоқда. Унинг узвий давоми сифатида Казань шаҳрида “Парвоз Хумо Равнақ” МЧЖнинг савдо уйини очиш юзасидан музокаралар ўтказилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

🖥🖥🖥 Махсус репортаж

Ромитан, Пешку, Шофиркон туманларида ва Когон шаҳрида янги маънавият ва маърифат масканлари очилди


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Вобкент: 17-сонли умумтаълим мактаби ва “Чашмаи Аюб” қадамжосида қурилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бормоқда

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухорода Қирғизистон маданияти кунлари ўтказилди

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси

Ботир Зарипов: “Бугунги ташриф Ўзбекистон ва Доғистон муносабатларида “инқилобий” ютуқ бўлди”

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Доғистон телевидениеси учун махсус интервью берди.


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

#халқаро_алоқалар
#Россия_Федерацияси

📍 Бухоро делегацияси шунингдек, саноат парки ҳудудида жойлашган Каспий шиша тола ишлаб чиқариш заводининг ишлаб чиқариш қувватлари билан танишди.

Корхона раҳбари Патахудин Магомедовнинг маълум қилишича, бу ерда толали шиша ва ундан тайёрланган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи завод қуриш бўйича янги инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида йилига 3,3 минг тонна шиша шарлар ва 2,4 минг тонна шиша тола ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Заводнинг ўзи йилига 800 тонна шиша толали шиша ишлаб чиқаради. Маҳсулотлар қаторига шиша бонcуклар ва шиша иплар, электр изоляцион ва конструктив матолар, ип билан тикилган матолар ва диагонал толалар киради.

Томонлар, шунингдек, босқичли тўқимачилик шиша толаси ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Асадбек Гласс Фибер” Россия-Ўзбекистон қўшма лойиҳасини ишга тушириш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.

Бу Доғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги биринчи тажриба ҳамкорлик лойиҳаси бўлиб, ҳар икки минтақага иқтисодий самара беради.

Қўшма ишлаб чиқариш Ўзбекистон ҳудудида йўлга қўйилади ва тўқимачилик шиша толаси ишлаб чиқариш технологиясини Россия томони стандарт талабларига мослаштиришга ихтисослашган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

💥Ташаббусли бюджет жараёнининг 2024 йил 2-мавсум доирасида фуқаролар томонидан киритилган таклифлар бўйича ҳудудлар кесимида маълумот (23 июль 9:00 ҳолатида)

Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклиф киритинг, овоз тўпланг ва ғолиб бўлинг!

Ташаббус кўрсатинг!

#tashabbuslibudjet #ochiqbudjet #openbudjet #insonqadriuchun

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

🖥🖥🖥 Ахборот 24

Бухорода меҳнат бозорига кириб келаётган ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ижроси

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…

BUXORO.UZ | Расмий канал

🖥🖥🖥 Махсус репортаж

Бухорода ДХХ кубоги мусобақалари якунланди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | buxorouz_official">YouTube

Читать полностью…
Subscribe to a channel