Ўқитувчиларга катта ойлик беролмасак, имтиёз берайлик
Давлат статистика қўмитаси яқинда энг кўп маошни банк, суғурта, лизинг, кредит ва ИТ соҳаси ходимлари олаётганини (ўртача 9 млн сўм) эълон қилди. Энг камини эса ҳар галгидек ўқитувчи ва шифокорлар (2,5 млн атрофида) оларкан.
Аслида энг кўп ойлик ўқитувчиларга тўланиши керак ва бу мамлакат тараққиётига хизмат қилади. Балки бугун ривожланишимиз, ўзгаришимиз жуда-жуда қийин кечаётгани шундандир.
Дунё ҳавас қиладиган давлатлар швейцарияда ўқитувчилар ойига 6200 евро, Германияда 4400 евро, АҚШ ва Финляндияда 3900 доллар олишади. Францияда ҳафталик 19 соат “нагрузка” учун 3300 евро тўлашади. Россияда 800 доллар, қўшни Қозоғистонда эса малакасига қараб 1000 долларгача тўлашади.
Япония ўқитувчига вазирнинг маоши, императорнинг обрўси ва депутатнинг дахлсизлиги берилгани боис, бугун шундай даражага етди. Бу давлатда ўқитувчига 4000 доллар тўлашади ва мактабларда бир ўринга 20 номзод бор.
Тўғри, юртимизда ҳам ўқитувчилар ойлиги 5 йил олдингига қараганда кўтарилган. 2017 йилда ўртача 1,1 млн сўм берилган бўлса, 2021 йилда 2,3 млн сўмга етди. Ҳозир ҳам 5-6 млн оладиганлар ҳам бор. Лекин бунча ойлик олиш учун икки сменада ишлаш, қўшимча юкламалар олиш ва ҳатто имтиҳон топшириши керак.
Айтмоқчи бўлганим, ўқитувчиларга “отнинг калласидек ойлик” беролмас эканмиз, бошқа енгилликлар берайлик. Масалан, ОЛИЙ тоифали ўқитувчилар ҳар йили мажбурий тартибда сиҳатгоҳда бепул дам олсин, бепул даволансин. Уй-жой билан таъминлаш, коммунал ва кредит тўловларда имтиёз берайлик, жамоат транспортида бепул юрсин. Бу бошқа тоифадаги ўқитувчиларга мотивасия бўлади. Яъни, ўзининг устида ишлайди, ўқийди, изланади, ўрганади ва Олий тоифа олишга интилади.
Конституцияда уларнинг мақомини ошириш билан ҳам иш битмайди. Давлат келажаги таълим-тарбияга боғлиқ экан, аввало ЎҚИТУВЧИЛАРНИ РОЗИ ҚИЛАЙЛИК.
📚"Kelmasang ham kutaman"
✍️ Berkutay Soysal
📜Berkutay Soysal Turkiyaning maʼlum va mashhur yozuvchilaridan biri bo‘lib, asarlari o‘quvchilar tomonidan intiqib kutiladi hamda sevib o‘qiladi.
Yozuvchining mazkur asari o‘ziga xos jozibasi, ifoda uslubi, insonning eng nozik va nafis tuyg‘ularini taʼsirchan bayon etganligi bilan ajralib turadi.
- Aytingchi, siz ham hech qachon kelmaydigan bir insonni intiq kutganmisiz? Bir kun kelib ketishi mumkinligi hatto tushingizga ham kirmagan insonning ortidan qo‘l silkitib qolganmisiz?
Men kelmaganni kutaman, uzoqdagi insonni sog‘inaman va azoblanganim sari yana-da ko‘proq sevaman. Men ham ketmoqchi bo‘lganlarni to‘xtatib qolishga urindim. Yo‘lini to‘sib "Meni tashlab qayerga ketmoqchisan?" deb siquvga oldim. Biroq bundan hech narsa o‘zgarmadi. Ketishga qaror qilganni to‘xtatib bo‘lmas ekan. Ehtimol, vaqtincha to‘xtatishing mumkindir, ammo baribir qo‘lingdan chiqib ketadi. Alal oqibat men ham bu haqiqatga o‘zimni moslashtirdim, o‘sha kundan boshlab tark etganlarni va sira qaytib kelmaydiganlarni kutishni boshladim. Kelmasligini bilib turib kutdim.
Kutish bu - o‘z joningga suiqasd qilishdek bir xatodir. Va men bu xatoni anglaganimdan beri kutishga yana-da mahkamroq bel bog‘ladim.
Berkutay Soysal
🎧 Audiokitob
📚 Asar nomi: "Avlodlar dovoni" (Humoyun va Akbar)
👤 Muallif: Pirimqul Qodirov
⚙️ Janr: roman
🔢 Qismlar soni - 36 ta
Pirimqul Qodirov «Yulduzli tunlar»ning mantiqiy davomi sanalmish Boburning sadoqatli, jasur farzandi Humoyun va nabirasi - tarixda «chinakam daho shaxs» deb nom olgan Akbar hayoti haqida hikoya qiluvchi «Avlodlar dovoni» romanini 80-yillarda yaratgan. Asarda pok sevgi, insoniy mehru muhabbat, shavqu shijoat tarixiy qahramonlar qiyofasida yorqin aks ettirilgan.
️🎧 @audiokitoblar_uz
#Audioroman
📚 Nomi: "Lord Ejuorning o‘limi"
👤 Muallif: Agata Kristi
⚙️ Janr: Roman
🔢 Qismlar soni: 4 ta
💾 Hajmi: 209.2 MB
⏰ Davomiyligi: 07:36:19
🎤 O'qidi: Muslima Murodova
📼 San'at gulshani
Agata Kristining "Lord Ejuorning o‘limi" romanida boylik deb uchta begunoh insonni o‘ldirib, zarracha vijdoni qiynalmagan go‘zal xonim Deynning ayanchli taqdiri haqida hikoya qilinsa, Ajal nafasi asarida ayollar makriga uchrab, o‘lim bilan ro‘baro‘ bo‘lgan sodda yigit Skarboro Lining boshiga tushgan og‘ir musibatlar tasvirlanadi. Har ikki asarda ham pul, mol-davlatga hirs qo‘yish inson ruhiyatini tanazzulga burib, uni yo‘ldan ozdirishi ishonchli lavhalarda aks etadi.
📝«УЛУҒ ЗОТ!»
Бошланғич синфда ўқирдим. Бўйим бироз чўзилиб қолган бўлса керак, биринчи синфда кийган кийимларим тўғри келмай қолди. Бу ҳам етмаганидек, онам шимимнинг қаеригадир ямоқ солиб берса, икки кун ўтмай, бошқа жойидан ситилиб кетаверди. Қишда катта опамнинг қизил пальтосини кийгандим. Акамнинг эски оёқ кийими билан синфни зўрға тугатдим. Хуллас, ота-онам янги кийим олиб берадиган бўлишди. Бозорга отландик...
Бозор. Улуғлар айтганидек, қорни оч одам бозорга борса, тўяди. Емасаям тўяди. Жиллақурса, бозор кўриб юрган одамнинг кўзи тўқ бўлади. Отам билан кийим-кечак сотиладиган томонни қарийб ярим кун айландик. Ҳар бир харидор ёнидан узоқлашарканмиз, отам таассуф билан бош чайқарди. Кўзимга қарамасликка уринарди. Хуллас, менга “тўғри келадиган” кийим ҳам топилди. Қизиғи, отам олиб берган шим ва кўйлак, оёқ кийим ҳам анча катта келди. Отам “Икки-уч йил бемалол киясан”, деб қўйдилар. Ўзимда йўқ хурсанд эдим. Эрта-индин мактабга бориб, синфдошларимга мақтанишни дилимга тугиб қўйдим.
Кийим бозоридан чиқарканмиз, димоғимга “гуп” этиб таомларнинг ҳидлари урилди. Айниқса, кабоб кўзимга оловдек кўриниб кетди.
– “Шашлик” олиб беринг,– отамнинг нигоҳини қўра томонга бурмоқчи бўлдим.
– ...
Қаранг, ота, менгаям олиб беринг, оч қолдим.
Бу сўзни ҳеч бир ота “кўтара олмайди” жуда оғир гап қилгандим. Отамнинг бир қўлида менинг янги кийимларим, иккинчи қўли эса чўнтагида эди... Нималарнидир чамалади, шекилли, беихтиёр тамаддихона томон бурилди.
– Юр ўғлим, сени бир “шашлик”ка тўйдирай,– балки кенжа фарзанд бўлганим учундир отам бирор марта илтимосимни ерда қолдирмаган. Ошпаз амаки битта шапати нон ва икки дона сихда кабоб олиб келдилар. Ликопчада пиёз ҳам қўйди. Мен дастлаб ҳеч нарсага эътибор қилмай, олдимга қўйилган таомни шошилганча ея бошладим. Битта сихини тугатгач, бироз нафсим қонди, шекилли, отамга юзландим:
– Сиз емайсизми?
– Еявер, ўғлим, менинг қорним тўқ, сенинг еганинг менинг еганим – отам шундай дедию шапати нон билан пиёз чайнаб ўтирарди.
Кабобни охиригача тугатдим, отам эса аччиқ пиёзни нонга қўшиб едилар...
Биласизми? Йиллар ўтса-да, бу воқеани негадир эсимдан ҳеч ҳам чиқара олмадим. Отам билан боғлиқ ўша вовеани юрагим эзилиб эслайман. Чунки у пайтларда отамнинг менга ҳар йили янги кийим олишга пули йўқ эди.
Бугун эса мен болаларимни истаганимча кабобга тўйдира оламан. Улар хоҳлаган кийимларини кийишади. Чўнтагимда пулим тугаб қолади, деган хавотирим йўқ. Аллоҳга шукурки отам ҳам тирик. Яқинда ўша болалик изтиробларимни эслаб, отамга кабоб олиб бермоқчи бўлдим. Ўйламанг, бу билан менинг қарзим узилади, деган фикрдан мутлақо йироқман. Аммо инсонда шундай хислар бўладики, уларга изоҳ бериб бўлмайди. Шунчаки, юрак буни амр этади ҳалос.
Хуллас, замонавий ресторанда отам иккимиз ўтирдик. Дастурхонни уч-тўрт хил кабоб билан тўлдирдим. Энг ноёб таомларга буюртма бердим. Отам битта сихни қўлига олди-да, анча вақт тикилиб қолди. Бир чимдим еган ҳам бўлдилар.
Ўзимча ўйладим, отам ҳам ўша воқеани эслаётганмикан? Отамга юзландим:
– Олинг, ота. Отам эса,
– Эххх Болам, буларингни ейишга тишим йўқ-да, ундан кўра аччиққина кўк чой айтсанг-чи...
Шу онда юрагим узилиб кетди. Отам ўшандаям аччиққина пиёз билан қорин тўйғазган эдилар!
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
@KasbitumanAKM
#Taqriz
"Galatepaga qaytish" qissasi uchun yozilgan taqrizlar
4-iyul kuni Kitobxonlar klubida bo‘lib o‘tgan Murod Muhammad Do‘stning "Galatepaga qaytish" qissasi muhokamasi uchun yozilgan eng yaxshi 5 ta taqriz.
O‘qing va baho bering.
📚 @e_kutubxona
#Kitobdan_parchalar
O‘g‘il nega erka bo‘ladi?
Yusuf Xos Hojib shunday deydi: «Bolaga otaning mehnati singgan bo‘lsa, uning fe'lxulqini jadal o‘rganadi. Ota farzandini tergab tarbiyalasa, unda fe'l-yo‘riq yaxshi bo‘ladi, ota va onasining yuzini yorug‘ qiladi. Agar nazorat qiluvchisi bo‘lmasa, unday farzand yaramas va nobakor bo‘ladi. Bunday farzanddan umidingni uzaver. Ey ota, o‘g‘il-qizni tergab tarbiyalagin, toki keyin sendan noluvchilar bo‘lmasin».
Bu kamchilik ko‘pincha yakka o‘g‘illarda bo‘ladi. Ota-ona uzoq vaqt farzand kutadi. Unga yetgach, asrab-avaylaydi. Bolaga bir narsa bo‘lsa nima qilaman, deb qo‘rqadi. Talabchanlikni ham, g‘azabini ham ichiga yutadi. Vaqti-soati kelib, esi kirsa, yaxshi bo‘lib ketadi, deb aldaydi o‘zini.
Bu illat bolasi ko‘p oilalarda ham uchraydi. Ko‘ngli bo‘sh ota, bolasining ko‘ngliga qarab yashaydi. Bolasi yig‘lasa, ayb menda, deb o‘ylab, eziladi. Aytganini muhayyo qilib, ko‘ndiradi. O‘g‘li: «Otam mening ko‘nglimga qarab yashashi kerak ekan», deb ishonadi. Katta bo‘lib, talabni oshiraveradi. Shunday qilib, ota o‘zi dunyoga keltirgan bolasining quliga aylanadi.
- "Otalar kitobi"dan
📚 @e_kutubxona
Tabassumli yuzda farishtalar yashaydi. Shu tufayli insonlar tabassumli insonlarga talpinadi. Tabassum bu iloxiy ne'mat! Shuning uchun muqaddas dinimizda tabassum - hadya deyiladi. Nematga boy yaxshilarim! Tabassum qiling! Zero, hayotga kulib boqqanlarni butun olam kulib qarshi oladi!
Kuningiz xayrli bo'lsin❤️
🎧 Audio kitob
💿 Audio nomi: "O‘n uchinchi agent"
👤 Muallif: Andrash Berkeshi
🔢 Qismlar soni: 4 ta
⚙️ Janr: Roman
🎤 O‘qidi: Ahmadjon Mirzayev
📼 Manba: "San'at gulshani"
🎧 Audiokitob
📚 Asar nomi: "Qasoskor"
👤 Muallif: Isfandiyor
⚙️ Janr: Detektiv qissa
🔢 Qismlar soni - 40 ta
️👉 @audiokitoblar_uz
🎧 Audiokitob
📚 Asar nomi: "Avlodlar dovoni" (Humoyun va Akbar)
👤 Muallif: Pirimqul Qodirov
⚙️ Janr: roman
🔢 Qismlar soni - 36 ta
Pirimqul Qodirov «Yulduzli tunlar»ning mantiqiy davomi sanalmish Boburning sadoqatli, jasur farzandi Humoyun va nabirasi - tarixda «chinakam daho shaxs» deb nom olgan Akbar hayoti haqida hikoya qiluvchi «Avlodlar dovoni» romanini 80-yillarda yaratgan. Asarda pok sevgi, insoniy mehru muhabbat, shavqu shijoat tarixiy qahramonlar qiyofasida yorqin aks ettirilgan.
️🎧 @audiokitoblar_uz
#Audiokitob
💿 Nomi: "Dunyo malikalari"
👤 Muallif: Izzat Ahmedov
🔢 Qismlar soni: 2 ta
⚙️ Janr: Hikoyatlar
🎤 O‘qidi: Muslima Murodova
📼 Manba: "San'at gulshani"
️🎧 @audiokitoblar_uz
Саид Аҳмад (Ҳасанхўжаев Саидаҳмад) 1920 йил 10 июнда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1980). Ўзбекистон Қаҳрамони (1999). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1968). Тошкент рассомчилик билим юртида, Тошкент педагогика институтида ўқиган (1940—43). Биринчи ҳикоялар тўплами — «Тортиқ» (1940). Ижодининг каттагина қисми ҳажвий-юмористик ҳикоялар, қиссалар, комедиялардан иборат. «Эр юрак» (1942), «Фарғона ҳикоялари» (1948), «Чўл бургути» (1960), «Чўл оқшомлари», «Одам ва бўрон, «Йўқотганларим ва топганларим» (1998), «Қоракўз мажнун» (2001), «Киприкда қолган тонг» (2003) каби асарлар муаллифи. «Уфқ» трилогияси (1964—74), «Жимжитлик» романи (1988), «Хандон писта» (1994), «Бир ўпичнинг баҳоси» (1995) ҳажвий тўпламлари, 3 жилдли «Танланган асарлар»и (2000) нашр этилган. Унинг юмористик маҳорати «Келинлар қўзғолони» (1976), «Куёв» (1986) комедияларида ёрқин намоён бўлган. Фелетон жанрида ҳам самарали ижод килган. 1947 йил «халқ душмани» сифатида ҳибсга олинган. Сталин вафотидан сўнг оқланган. «Келинлар кўзғолони» дунёнинг кўплаб мамлакатларида саҳналаштирилган.2007 йил 5 декабрда Тошкент шаҳрида вафот этган.«Дўстлик» (1996), «Буюк хизматлари учун» (1997) орденлари билан мукофотланган.
Читать полностью…#Taqriz
Erkin A‘zamning "Anoyining jaydari olmasi"
25-iyul kuni Kitobxonlar klubida bo‘lib o‘tgan Erkin A‘zamning "Anoyining jaydari olmasi" hikoyasi uchun yozilgan taqrizlar.
📚 @e_kutubxona
#Taqriz
"Mening gʻamgin yuzim" hikoyasi uchun yozilgan taqrizlar
11-iyul kuni Kitobxonlar klubida bo‘lib o‘tgan Genrix Byolning "Mening gʻamgin yuzim" hikoyasi muhokamasi uchun yozilgan eng yaxshi taqrizlar.
📚 @e_kutubxona
#Onlayn_mutolaa
Shukur Xolmirzaevning “Yashil “Niva” hikoyasida sovet imperiyasining 80-yillari aks etgan. Asarda mustabid tuzumning fuqarolar qalbiga joylagan qo‘rquv urug‘i pirovardida qanday ayanchli oqibatlarga olib kelgani ko‘rsatiladi. Shukur Xolmirzaevning mahorati shundaki, mo’jaz hikoyada “ulug‘ sovetlar oilasining” inqirozini, ichdan chirib ketganini inkor qilib bo‘lmas darajada haqqoniy tasvirlaydi: xalq bamisoli qul – mehnatdan boshqa narsani bilmaydi, uning ishongan najot qal’asi ta’magirlar mahkamasiga aylangan, pul – hamma narsaning boshi, jamiyatning ziyolisi g‘arib, huquq posbonlari poraxo‘r… Hikoyadan olingan taassurot moddiylashib, fikrga inganida o‘quvchi o‘zini qo‘yarga joy topa olmay qoladi.
Hikoyani mutolaa qilib bo‘lgach, birpas xayolga tolasiz: mustabid tuzum odamlar ongiga joylagan qo‘rquv o‘zgarmasdan, butun bir avlod qalbida saqlanib qolar ekan.
Shukur Xolmirzayev. Yashil “Niva” (hikoya)
📚 @e_kutubxona
Bizga yerning usti yaxshimi yoki ostimi?
Payg‘ambar sollallohu alayhi vasallamdan: "Ey Allohning rasuli, Siz dunyodan o‘tgandan keyin bizga yerning usti yaxshimi yoki ostimi?" deb so‘rashdi. Payg‘ambar sollallohu alayhi vasallam aytdilar: "Agar boshliqlaringiz yaxshilaringiz, boylaringiz saxiylaringiz bo‘lsa, ishlaringiz maslahat bilan qilinsa, sizlarga yerning ostidan usti yaxshidir. Agar boshliqlaringiz yomonlaringiz, boylaringiz baxillaringiz bo‘lsa, ishlaringiz ayollaringizga qolsa, sizlarga yerning ustidan osti yaxshidir".
- Abu Lays as-Samarqandiy. "Tanbehul g’ofilin"
📚 @e_kutubxona