Янги малубанинг нархлари. ҚҚСнинг тушганини ҳисобга олсак, 6% қимматлаган, деяпти билгичлар.
Читать полностью…Тоқаев Зеленский билан гаплашибди. Уруш бошлангандан бери иккинчи марта, адашмасам.
Читать полностью…Ёзишларича, энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Шерзод Хожаев Энергетика вазирлигида қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича лойиҳа офиси директори лавозимида фаолият юритмоқда экан.
Читать полностью…Собиқ алоқа вазири
Шухрат Мухамаджанович Садиков Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.
Сейсмик тадқиқотчи Фрэнк Ҳугербитс 3 февраль куни Туркияда бугун юз берган зилзилани прогноз қилган экан.
Читать полностью…Кеча марҳума Муслиманинг онаси ва бувисидан интервью олгани бордик. Ўзим гаплашдим. Суҳбат тугагунича мен ҳам деярли тугадим😭😭😭
Фожиадан бир кун олдин ва ўша куни бўлган воқеаларни гапириб беришди. Даҳшат!
Бир неча дақиқада бахтли бир оила улкан бахтсизлик чоҳига бир умрга тушди... Кеча монтажда мен ўтира олмадим, бу гапларни иккинчи марта эшитишга юрагим чидамади. Ҳозир ҳам қайта кўролмаяпман...
Ҳозир она ва буви жабрланувчи сифатида давлатдан жиноятчига бир умрлик қамоқ жазоси берилиши ва ҳеч қачон афв этилмаслигини сўрашяпти. Яна маҳалласига чироқ ва ишлайдиган камералар ўрнатилишини сўрашди. Бошқаларнинг бошига тушмасин, душманимга ҳам раво кўрмайман деди Хурсаной опа.
Жумла мўминдан эса марҳуманинг ҳаққига дуо қилишларини сўрашди. “Дуо етиб боради унга энди фақат” деди онаси Умида.
Жойи жаннатда бўлсин Муслимани. Оллоҳ яқинларига сабр берсин.🤲🤲
Видеони ўзингиз кўринг:
https://youtu.be/GitKeE17REU
@shahnozxon
Ўзбекча фирибгарлик
Айтишларича, вилоятларда молиявий фирибгарликнинг янги тури пайдо бўлибди – нотаниш шахслар турли ташкилот раҳбарларига ҳоким номидан телеграм орқали чиқиб, картага пул тушуриб юборишни талаб қилишаяпти экан. Энг кулгулиси, алданганлар орасида банк бошқарувчилари ҳам бор. Уят-е.
Янги рукн: ой китоби
Шу ойдан бошлаб ўзимга ёққан бир китобни “Ой китоби” деб эълон қиламан. Асосий шарт жуда оддий: бу китоб маълум бир ойда ўқиган китобларим орасида менга энг маъқули бўлиши керак. Бошқача чегаралаш йўқ: китоб хоҳлаган жанрда, бадиий ё нобадиий (nonfiction), мен ўқий оладиган хоҳлаган тилда бўлиши мумкин.
Феврал ойи китоби: немис тарихчиси Такума Мелбернинг “Пёрл Харбор” китоби. Немис тилида ёзилган бу китобни мен инглизча таржимада ўқидим.
Пёрл Харбор мавзусида тарихчилар-у ёзувчилар кўп сиёҳ тўкишган, бу ҳақда фильмлар ишланган. АҚШни Иккинчи жаҳон урушига олиб кирган ҳодиса, унинг устига кутилмаганда амалга оширилган жасур ҳужум бўлгани учун, Пёрл Харбор Америка тарихида ва маданиятида чуқур из қолдирган. Бутун дунё қайсидир маънода Америкага қараб яшагани учунми, Ҳолливуд ва бошқа маданий манбалар таъсири сабабми, бу ҳодиса кўпчиликка таниш бўлиб улгурган.
Тарихчи Такума Мелбер Германияда яшаб ижод қилса-да, япон она ва немис отадан дунёга келгани учун уни байналмилал тарихчи деса бўлар. Ҳайдельберг университетида докторликни ёқлаган. Бир неча конференция ва симпозиумларда рўбаро келганман.
Хўш, унинг китоби шу пайтгача ёзилган тарихлардан нимаси билан ажралиб туради? Ягона жиҳатни таъкидлаш лозим бўлса, қисқа ва лўндалигида, деган бўлардим. Мелбер Пёрл Харборга ҳужум тарихини ортиқча безакларсиз, аниқ ва тиниқ шаклда ифода қила олган. Ҳужум қилиш қарорини қабул қилгунча Япония ҳарбий ва сиёсий раҳбарияти орасида келишмовчиликлар кўп бўлган, охирги нуқтагача Вашингтондаги япон элчиси Номура Кичисабуро АҚШлик ҳамкасабалари билан масалага дипломатик ечим топишга уринган. Буларнинг барини, хоҳ зерикарли музокаралар бўлсин, хоҳ жангга тайёргарлик саҳналари, ва ёҳуд 1941 йил 7 декабр тонгида Ҳавайи ороллар туркумининг Оаҳу ороли устидан ҳужумга отланган лочинлардек пастга шўнғиган учувчиларнинг ҳис-туйғулари бўлсин—буларнинг барини ниҳоятда ўқишли, эсда қоларли шаклда тақдим қилган. Биз тарихчиларнинг камчилигимиз—бирон ҳодисани борчиа, барчага тушунарли ва қизиқ шаклда ифода қилишга кўпинча қийналамиз. Бу масалада Мелберга тасанно айтса арзийди.
Янги рукн ҳақида фикр-мулоҳазаларингизни ва таклифларингизни кутиб қоламан 😉
Каналга обуна бўлиш ➡️ /channel/profsherzod
Мақола маъқул бўлса, яқинларингиз билан бўлишинг 👍
Фақатгина Қозоғистон билан чегарада эмас, Тошкент халқаро аэропортида ҳам ўрнатилган.
Читать полностью…"Fargona Gai.siga yaqin yillarda avtotransport davlat raqami kelarmikan odamlar sarson kirseng nomer yoq...lekin uzun quloq gaolarga qaraganda bitta xonada tola nomer turganmish.."
Читать полностью…***
Olamda boshqa hech
O’zbekiston yo’q.
Mirzo Kenjabek
Vatan qani, sevgi qani, iymon qani,
Biz ishongan, biz sig’ingan yolg’on qani,
Shior qani, qadr qani, inson qani,
Quyosh qani, ko’z yosh qani, osmon qani?
Qismatimiz yo’qlikmidi, nochorlikmi,
O’z yerida qullikmidi, xor-zorlikmi,
Epladingiz, do’ndirdingiz tujjorlikni,
Nega jimsiz? Itlar qani, karvon qani?
Qo’rqamanki, bundan battar chog’lar kelur,
Yo’limizga siz qazigan chohlar kelur,
Dengiz-dengiz, to’lqin-to’lqin “oh”lar kelur,
Xalq qayerda, kuch qayerda, Cho’lpon qani?
Otay desam, qo’limdagi toshim yetmas,
Yig’lay desam, ko’zimdagi yoshim yetmas.
Qolay desam, bu tahqirga doshim yetmas,
Ketay desam, boshqa O’zbekiston qani?!
✍️ Mehrinoz
@abbosova_mehrinoz
📢 Yaxshi yangilik!
📘 Zamonamizning eng muhim iqtisodiy kitobi bo’lmish, Daron Ajemo'g'li va Jeyms Robinsonning “Mamlakatlar tanazzuli sabablari: qudrat, farovonlik va kambag'allik manbalari” (Why Nations Fail) kitobini taqdimotini qilishga, kitobning hammuallifi Jeyms Robinson Toshkentga keladigan bo’ldi.
📆 Kitobxonlar bilan uchrashuvni 17-Mart, 2023 yilga mo’ljal qilyapmiz.
📌 Qolgan tafsilotlar bilan shu kanal orqali tez kunda yana bo’lishaman.
Hozircha kalendarga 17 Mart kunini belgilab qo’ying.
Do’stlaringizga ham ayting.
Ўтган йилдагига ўхшаб йўлларда “яма”ларни таъмирлаш ҳафталигини ўтказиш мақсадга мувофиққа ўхшайди.
Читать полностью…«Ассалому алайкум. Руйхатта биринчи уринда турган заправкадан машиналарим газ куяди. Рахбари бу нарсадан хабари йуклигини айтти.
Деярли 2 ойдан бери техникаларим ишлашмаяпти.
Бир ойда 15 минг тонна цемент ташир эдик. Хозир жуда катта зарар курвоммиз. Заводлар махсулотларини сотиша олмаяпти.
Биринчи навбатта коммерческий транспортга бериш керак эди. Озик овкат ва бошка халк хужалиги махсулотлари логистика ишламаяпганлиги туфайли нархлари ошиб, дефицит пайдо булди».
Аномал совуқдаги чекловлар сабабли республикадаги 3 мингта ҳудудий саноат корхонасида 7 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилмаган.
Читать полностью…UzAutoMotors’нинг General Motors Overseas Distributions билан 2022 йилдаги шартномалари:
1. GEM лойиҳаси доирасида уч томонлама деталларни етказиб бериш — 725 414 896 доллар;
2. E2SC учун етказиб бериш — 111 251 540 доллар;
3. E2SC учун етказиб бериш — 114 911 160 доллар;
4. E2SC учун етказиб бериш — 160 002 083 доллар;
5. C1YC учун етказиб бериш — 45 538 808 доллар;
6. T1UCF учун етказиб бериш — 33 107 200 доллар;
7. GPS компонентларини етказиб бериш — 199 184 055 доллар.