Айтишларича, Энергетика вазирлигининг “Газпром” билан имзоланган йўл харитасида бозор нархларида газ харид қилиш масаласи ўрин олган. Бошқа ҳеч қандай масала йўқ, у ёки бу объектни, дейлик, газ қувурларини ишончли бошқарувга бериш ҳақида гап/сўз йўқ.
Читать полностью…Эълон
📣📣📣Ҳурматли тумандошлар!
Туманимизнинг Электр тармоқлари корхонаси жойлашган 3-мавзесида электр таъминоти вақтинча узилганлиги туфайли тезкор штабдаги телефон рақамлари ҳам вақтинча ишламайди.
Шу боис, мурожаатларингизни 1-секторда (Ал Хоразмий, Бектўпи, Бешқўрғон, Баҳористон, Гулистон, Катта Хирмонтепа,Тирсакобод, Хирмонтепа, Хонтўпи, Хайробод, Шараф, Шарқ, Шарқ Тонги, Шуҳрат маҳаллалари) да яшовчилар
90 979 15 09 телефон рақамига;
Иккинчи секторга қарашли маҳаллалар (1-Чарх Камолон, 2-Чарх Камолон, 3-Чарх Камолон, Бешёғоч,Катта Қозиробод, Катта Олмазор,1-Катта Чилонзор, 2-Катта Чилонзор, 3-Катта Чилонзор, Новза, Чилонзор маҳаллалари)да яшовчилар
97 750 10 28 телефон рақамига;
Учинчи сектрга қарашли маҳаллалар (1-Қатортол ,Бешчинор, Боғзор, Дилобод, Кўтарма, Қатортол, Лутфий, Навбаҳор, Нафосат, Оқтепа, Халқлар дўстлиги ,Чўпонота маҳаллалари) да яшовчилар
90 32102 07 телефон рақамига;
Тўртинчи секторга қарашли маҳаллалар (2-Қатортол, Ботирма, Бўрижар, Гавҳар, Дўмбиробод, Зарқўрғон, Катта Дўмбиробод, Кичик Хирмонтепа, Мевазор, Меҳржон, Наққошлик, Фидокор, Яккабоғ, Яккатут маҳаллалари)да яшовчилар
94 515 94 97 телефон рақамига боғланиб, мурожаатингизни қолдиришингиз мумкин.
Ноқулайлик учун узр сўраймиз.
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Отабек (Бакиров) аканинг битта гапи бор, тўрт кишидан ортиқ ҳар қандай давра бўлинишга мажбур.
Читать полностью…Тошкент шаҳрида барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истирохат боғлари иш фаолиятини эрталаб соат 10-00 дан 17-00га қадар амалга ошириши лозим.
Иш вақтидан сўнг, барча электр асбоблари, иситиш ускуналарини ўчирилган ҳолда электр ва газ истеъмолини тўхтатиш талаб этилади.
Кафе-ресторанлар, озиқ-овқат дўконларига мумкин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Чилонзом метроси жойлашган чорраҳани қандай яхшилаш мумкин? Урбанист Искандар Солиевдан таклифлар.
Читать полностью…Тошкентда охирги йиллар энг кўп қурилишлар ҳам (қонуний, ноқонуний) Юнусободда амалга оширилган, ўзи. Энергетика ва коммунал тизими бу зўриқишга чидаши бошидан даргумон эди.
Читать полностью…Бош вазир Абдулла Арипов аэропортда.
P.S.: Сурат twitter’дан олинди. Бугун 00:54 да.
Сизга ҳам танишларингиз "фалон одам телефонига бўлган кирувчи қўнғироққа жавоб берган экан ва бунинг оқибатида унинг картасидан пулларни ечиб олишибди" каби миш-мишларни юбориб туришадими?!
Аслида булар ёлғон хабарлар. Ҳеч қачон қўнғироққа жавоб берганингиздан кейин картангиздан пул ўзидан узи йуқолмайди. Аммо, агар сиз шу қўнғироқ қилган одамга картангиз маълумотлари ва СМС кодларини берсангиз, унда – ҳа, албатта картангиздаги пулни ечиб олишади. Бу – фирибгарлик.
Ўзи аслида бунақа хабарларнинг яхши тарафи ҳам бор, бу каби қўрқитишлар оқибатида одамлар нотаниш рақамларга жавоб бермасликни ўрганади.
Фақат бир нарса эсингиздан чиқмасин - ҳеч қачон, ҳар қандай ҳолатда ҳам, СМСдан келадиган кодни ҳеч кимга бериб юборманг, шундагина ҳеч ким сизнинг пулларнгизни ўғирлаб кетмайди.
P.S. Ҳа, айтганча, тепадаги суратдаги телефон рақам Google-га тегишли. Агар сиз Google, Youtube ва ҳоказоларда аккаунтингизда у бу амалиет қилаётган бўлсангиз, шунчаки тасдиқлаш кодини юбориш учун компания шу рақамдан қўнғироқ қилиши мумкин.
#фирибгарлик
Москванинг ҳукумат биноларида ҳаводан мудофаа тизимлари ўрнатилмоқда экан. Бу кетишда уруш Россия ҳудудига кўчади.
Читать полностью…Эски асарга янги тақриз...
Шу кунларда мени яна Чўлпонга тортди — икки кунда “Кеча ва кундуз”ни қайта ўқиб чиқдим.
Йигирма йилдан кейин бу асар билан қайта кўришдим. Назаримда, у улғайган, янада донишманд, сермаъно, серҳикмат бўлган. Худди ўзимнинг ёшимдаги Чўлпон каби — сочи оқарган, кўзлари дардли. У менга аввал айтмаган янги дардларини айтди…
Чўлпон “Кеча ва кундузда” жуда реалист. Ҳатто ўйлайманки, Отабек ва Кумуш фабуласи унинг қўлига тушганида, Отабекни Ҳомидга ўлдиртирворган, Кумушни бошқа бировга эрга берворган бўларди. Лекин барибир шедевр ёзарди: реалист шедеврини.
“Кеча ва кундуз” қаҳрамонлари идеаллаштирилмаган, кўкларга кўтарилмаган, мақталмаган, оқланмаган. Ҳатто энг ижобий қаҳрамони Зебида ҳам қусур бор — жуда оми, шу даражадаки, кундошлар билан дугона бўлиш мумкин деб ишонади — ҳаётда аксаримиз шунақамиз, ожизликларимиз бор, шунинг учун “Кеча ва кундуз”ни ёқтирамиз.
Чўлпон қаҳрамонларини қусурлари билан севдира олади: Мирёқубу Зебилар у ёқда турсин, ҳатто Раззоқ Сўфию Акбарали мингбошига ҳам ачинамиз. Ваҳоланки, қаҳрамонларнинг ҳеч бири идеал инсон эмас. Бу ҳаётни барча ранглар билан кўриш ва кўниш дегани, ҳаёт шу, реализм шу.
Мен сўнгги йилларда ўқиган шунга ўхшаш асарим — Ҳамид Исмоилнинг “Жинлар базми”романи. Тавсия қиламан, уни ҳам бир ўқиб кўринг.
Чўлпоннинг дарди — жаҳолат. Шунинг учун асарда ҳар бир қаҳрамони фожиасида жаҳолатнинг бармоқ излари яққол кўриниб туради. Унинг энг сержило, бўртиқ, ёрқин ва айни пайтда ахлоқий бузуқ қаҳрамони Мирёқуб ҳам фақат жаҳолат муҳитидан чиқиб, поездда қочиб (поездни маърифат рамзи деб тушундим) пир — жадид ҳамроҳига учрабгина омон қолди. Поездга чиқмаган барча — Зеби, Акбарали мингбоши, Раззоқ сўфи, Эшон, Пошшахон, Қурвонбиби — ғарқ бўлишди. Балки Зеби 7 йиллик Сибирга сургун учун поездда жўнар ва омон қолар — лекин бу бизнинг асар мантиғидан келиб чиқиб қилишимиз мумкин бўлган фантазиямизда.
Зебининг фожиасида жаҳолат, зулм, замонга хос қоронғуликнинг катта аҳамияти бор. Кўрмурид Раззоқ сўфи пири Эшоннинг гапи, қистови билан “бенамозга қиз бермайман” деган лафзидан қайтиб Акбаралига қизини берди ва ўша фожиага йўллади. Шунинг учун Зебининг онаси "пирим еди бошингни" деб ёзғиради. Илм зулмга хизмат қилса, бузғунчи маккор кучга айланади. Эшоннинг маккорлиги ва Сўфининг кўрмуридлиги — жаҳолатини Чўлпон асар охирида Қурвонбибига таъсирли қўшиқ қилиб куйлатади.
Зеби, Зеби, Зебона,
Мен кўйингда девона.
Сени сотди ўз отанг,
Мен бўлайин садағанг!
Заҳар қилиб ошингни,
Пирим еди бошингни!
Зеби, Зеби, Зебонам!
Қайда қолдинг, дилбарим?..
Акбаралининг жаҳолати эса — жаҳли мураккаб. Асарда бир татар жадиди айтадики, Империя бизни ўзидан паст кўради, бизга фақат ёмон, малакасиз, порахўр ва катта айб қилган амалдорларини сургун қилиб юборади. Табиийки, у амалдорлар аҳоли орасидан ўзидан-да жоҳил, сифатсиз бошларни танлаб амал беришган. Оддий бир қишлоқдаги зиддиятни Мирёқубсиз ҳал этолмаган Акбарали мингбоши 100–150 йиллар олдинги бизнинг давлат бошқарувимиз ва “элита”миз аҳволини кўрсатувчи жамланма образ.
Чўлпоннинг ўзига хос мусиқий тили ва услубини эътироф этмай иложи йўқ. Агар яхши шоир насрда нимадир ёзса ва у муваффақиятли чиқса, насрдаги қўшиққа айланади. Роман воқеаларини сизга сўзламайди, гўё куйлаб беради – сатрлар аро куй янграб туради. “Кеча ва кундуз” тилида “Гиря”дан тортиб “Яллама”гача халқона оҳангларни тинглайсиз.
Бугун ҳамма яна бир марта ўқиб чиқиши керак бўлган романлардан бири шу. Ҳозирги замон тафаккури, хулосалари ва урғулари контекстида яна бир марта романга эътибор қаратинглар.
Юқоридаги скриншотларда келтирилган парчаларга ҳам...
@shahnozxon
Демократик жараёнлар, хусусан, эркин сайловлар фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувида бевосита ва билвосита иштирокини таъминлабгина қолмай, мамлакатда янги юзларни, янги лидерларни кашф қилишга ҳам ёрдам беради. Сайлов чиғириғи энг синалган усул.
Бир хил юзларнинг курсисини алмаштириш билан узоққа бориб бўлмайди. Мамлакатга, ҳар бир ҳудудга лидерлар керак, янги юзлар керак. Масъулиятни ўз бўйнига оладиган, одамларни эргаштира оладиган, сиёсий институтлар барқарорлигини таъминлайдиган кадрлар захирасини тепага ёқадиган, раҳбариятга садоқатли одамлар билан шакллантириб бўлмайди.
Кичкина кварталдан тортиб туману вилоят даражасида муаммоларни ҳал қиладиган, йўлларни муздан тозалашга кучи, қобилияти бор лидерлар тизимини жорий қилишнинг вақти келди. Шунда микроменежментдан қочилади, ҳамманинг ўз вазифаси, жавобгарлиги, ҳисобдорлиги бўлади. Ўшанда кризислар пайти одамлар нафратининг ўз манзили бўлади, сиёсий жавобгарлик юзага келади.
#Муаммо_бартараф_этилмоқда
Чилонзор тумани 16-мавзе, 24 –сонли кўпқаватли уйнинг ёнида ичимлик суви қувурларида носозлик юзага келган ва сув таъминоти вақтинча тўхтаган эди.
Айни шу муаммо туман Сув тармоқлари бўлими ходимлари томонидан бартараф этилмоқда.
Сув тармоқлари ходимларига шундай совуқ кунда қийин шароитда меҳнат қилиб, аҳоли муаммоларини бартараф этаётгани учун туман ҳокимлиги номидан ва айни манзилда яшовчи аҳоли номидан ҳам чуқур миннатдорчилик билдирамиз.
Жараёнлар видеотасвирларимизда
🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев чорраҳани яхшилаш бўйича автор билан бирга ишлашини маълум қилди.
Читать полностью…Мурад Бонднинг Нестуан мажмуаси қурилиши ёнидаги пиёда йўлагининг аҳволи. Ёқмаса, трассага чиқиб юринг.
Читать полностью…