dil_siniqlari | Unsorted

Telegram-канал dil_siniqlari - Дил синиқлари

275

Гулноз Мўминова 1978 йили туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган. “Фасллар шивири”, “Сайёҳ қушлар”, “Дил синиқлари”, “Чиғаноқ” ва "комета" номли шеърий тўпламлари нашр этилган.

Subscribe to a channel

Дил синиқлари

Har bir kutubxonaning mushugi bo'lishi kerak. Mushka yaqinda navoiyshunos bo'ladi...😂

Читать полностью…

Дил синиқлари

https://telegra.ph/%D2%9Aush-kiprigi-12-29

Читать полностью…

Дил синиқлари

***
Беҳаловат кеча бўлди.
Кечанинг энг тийра бурчида
Хира юлдузларни боқиб ўтирдим
Ёнарқурт билан.
Қаттиқ толиққан эди
Ёритмоқдан кимларнингдир дунёларини
Тангри ато этган икки юлдузим,
Хиралашган эди боз устига.
Ҳуркак мўраларди
Дунёнинг энг инжа юлдузлари –
Мудроқ шохлардаги уйғоқ инлардан.
Қари ялмоғиз чигал сочини
Пари қизга таратгани каби –
Оқ атиргул пуштасига
Бош эгиб тинганди шамол.
Ишқнинг элас-элас кумуш ранги
Ой сатҳида балқиган маҳал,
Зулумот ҳамрози – деворларда
Минглаган кўлкалар сирлашарди –
Гўзал эди кеча
Беҳаловатлиги қадар...
28.08.2021

Читать полностью…

Дил синиқлари

Зариф Султонийнинг ўлим хабарини Муҳаммад Сиддиқдан эшитдим. Албатта, муносабатим доимгидек. Бир лаҳзага ичим титради, жимиб қолдим, Зариф аканинг негадир биринчи (ва охирги) марта кўрган пайтимдаги ўктам қиёфасини эмас, балки Измирда ўқиб юрган пайтлари тушган расмларидаги ориққина, қонсиз шарпаси келди хаёлимга. Сукутдан сўнг Муҳаммаднинг гапларини тинглаётгандек тутдим ўзимни. Тутдиму ўйлаб қолдим, менинг бу жимлигим чиндан самимиймиди? Беш олтита шеърини ўқиб, ўзи билан беш дақиқагина суҳбат қилган ва мен ҳурмат қилган одамлар томонидан ҳурмат қилингани учунгина ҳурмат қиладиганим одамнинг ўлими мени шунчалик таъсирлантириши қанчалар адолатли эди? Самимиймидим? Самимий бир тарзда таъзия билдиришга ҳаққим бормиди? Ишонмайсиз, бироқ мотам тутиш ҳаққи ҳам баъзан қурсоғимиздан тушиб қолиши мумкин.

Зариф Султоний ва Хотирлаш Жасорати ҳақидаги эссени қуйидаги линкда ўқишингиз мумкин:
https://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/memuarlar/mirzohid-muzaffar-zarif-sultoniy-va-xotilash-jasorati.html

Читать полностью…

Дил синиқлари

#энг қайғули ўлим шоир ўлими😔

Гўзал БЕГИМ Зариф Султоний ижоди ҳақида👇

ТУРКНИНГ ҚОНЛИ ЛИРИКАСИ
ёки юракнинг ойнада сирпаниши

Бугун биз ўзбекнинг мусиқий тилли бир Шоирини у дунёга кузатдик. Ҳа, кейинги пайтда шоирларни йиғламасдан ҳам сўнгги сафарга кузатиш мумкин эканлигини эксперимент қилаяпмиз. Совуқ бир “уҳ” тортишда кўз ёшдан ҳам оғирроқ изтиробларни яшаб ўтишни одат қилмоқдамиз. Аслида, шоирнинг ўлими кўз ёш чақирувчи ўлимдир.

Шоирнинг ўлими – юракнинг ойнада сирпанишидир.
Кўз ёшларнинг сирпанишидир.

Ҳа, Зариф Султонийнинг шеърлари мусиқали эди, куйли эди, қуёшли эди. Унинг тилида ўғузу қарлуқ, қипчоқ лаҳжаларининг сўзлари яйраб нафас оларди. Дарднинг хиргойисини, кўз ёшларнинг рақсини, изтиробнинг оҳангини Зарифнинг шеърларидан туйиш мумкин эди.
Унинг шеърлари шоирнинг ўзи айтмоқчи “сояда унган кўзёш”лардир.

Мен Зариф Султоний билан атиги бир марта – Республика онкология шифохонасида(гарчи бу ерда ҳеч ким шифо топмаётган эса-да – шифохона деб аталади) кўришганман. Бироқ унинг шеърлари билан, жадид фикрлари билан жуда кўп бор юзма-юз келганман. Ҳар гал унинг қони жадидлар қонидан бунёд жасурлигига, миллатпарварлигига, улуғлигига ич-ичимда таҳсин ўқиганман.

У узоқ йиллар шу дард билан курашди. Лекин бирор марта ўз дардидан сўз очмади. То сафар пойафзалини кийгунга қадар миллат учун куйинди, халқ деди, адл сўзни айтишдан чекинмади.

Шеърларида эса ярали бир қўшиқни тинглаш мумкин эди. Фарангиси, Моҳинаси, Нилуфари – ҳамма-ҳаммаси унинг зарангиз яраларидир.

Зарифнинг шеърлари билан ёлғиз қолган ўқувчининг хаёлига келадиган илк ҳис бу – қадимий туркий ҳислардир, дашти қипчоқ туркларининг ёввойи лирикасидир. Қонли лирикасидир.

Унинг шеърларидаги сингорманизм ҳодисасида қадимги туркий сўз товушларининг сирғалишига дуч келасан. Шул сабаб энг қадимги турклар ишлатган “ёғмур”, “йилон”, “кулимса”, “узала” сўзларига қайта жон битади.

Олтой туркларидан, Энасой бўйи турклари тилида бугун ҳам ишлатилаётган, улардан инаётган инграётган чанқовузнинг нолаларидир улар. Эҳтимол, тошларга ўйиб ёзилган туркнинг тик сўзларидир шулар аслида.

майсалар уйғонди майсалар
йузинда шабнамлар зарангиз
шаббода бир йоруғ куй чалар
(қарангиз нур каби қарангиз)
сочилиб келадир Фарангис

Бу шеър 1989 йили Тошкентда битилган. Бу шеърда товушлар биз кўникма ҳосил қилган товуш ҳодисаларидан ҳам талаффузда, ҳам ёзма нутқда фарқланади. У атайлаб товушларга тўн кийғазмайди, товуш деворларини бузиб ўтмайди. Шеърнинг оқими шуни талаб қилади. Руҳнинг шитоби товушларни ўз измига солади. Товушларни шеърнинг ўзи бошқаради.
Мана шоирнинг жунунли шеърларидан бири:

***
кел хилват ичинда анжуманим кел
кўзларинг шаҳрига меҳмон қил мени
эй йузунда куну сочинда савдо
эй бир йони сукун бир йони ғавғо
ул ики арода сарсон қил мени

кел хилват ичинда анжуманим кел
ул ики арода сарсон қил мени
эй қаҳри қаттиғу меҳри фаровон
эй рози йоширин ишваси урйон
кўйингда бесару сомон қил мени

кел хилват ичинда анжуманим кел
кўйингда бесару сомон қил мени
эй баринда гулбарг йақосинда қон
эй бир тараф боғу йобонў бурйон
саҳройи ишқингда тўзон қил мени

кел хилват ичинда анжуманим кел
саҳройи ишқингда тўзон қил мени
эй сўлинда тўфон соғинда озар
эй бир қўлинда жом биринда ханжар
ҳуснинг закотига қурбон қил мени

кел хилват ичинда анжуманим кел
ҳуснинг закотига қурбон қил мени
Edirne, 1992

Бу шеърни мен тўлиқ келтиришни истадим. Негаки бу шеърни узиб олиб бўлмайди, шеърнинг мусиқаси кесилади, оҳанги бузилади. Шоир шеърда шу каби товуш янгиланишларига эришади: ики – икки, йоширин – яширин, йақоси – ёқаси. Булар шоирнинг кашфиёти деёлмаймиз, албатта. У туркий қонимизнинг овозини қайта уйғотган шоирдир! Туркнинг ботир қонини, жўшқин қонини, мажнун қонини.

Зарифнинг шеърларидан кимдир Юнус Эмронинг, кимдир Фузулийнинг ва яна кимдир Машрабнинг овозини туйса, туяётгандир. Бўлса бордир. Бироқ улар ўтмишнинг янгиланган овозидир. Қадийм турк бўлгаларининг ғариб эмас, ғаройиб оҳангидир улар. Зотан сўз ўз мусиқасига чўлғаниши мумкинлигини, шартлигини Зарифнинг оҳангсиз оҳанглари уҳдалаб берди, адабиётимизга муҳрлаб қўйди.

👇давоми

Читать полностью…

Дил синиқлари

Ҳўкиз бўламан деб ўзини расво қилган қурбақа ҳақида масал. Бемаъни тақлид ва ҳасад ташқаридан барибир сезилади, шунчаки ақлли индамайди, аҳмоқ сезмайди.

Ижрочи маҳоратига қойил, лекин!

@shahnozxon

Читать полностью…

Дил синиқлари

КУЙГАН ҚАНОТЛАР ҲАҚИДА РИВОЯТ

Мени осмонларга алишмадинг сен…
Усмон Азим

Фариштайдинг кўклардан тушган –
Елканг узра оқ, улкан қанот.
Пари эдим орзуни қучган –
Эртак эди мен учун ҳаёт.

Тўзғиб кетди жами эртаклар
Сен қошимда бўлганда пайдо.
Эдим елга дуч келган укпар,
Ер бағридан узилдим гўё.

Замин улкан хобгоҳга дўниб
Сени босди ғафлат уйқуси.
Малак ёдинг бир зумга тиниб
Унутдинг ё осмон қайғусин?..

Ерга тушди самовий қўшиқ –
Чидолмасдан фитна бошладим.
Қанотингни эртакка қўшиб
Тандирдаги ўтга ташладим.

Шунда чўчиб уйғондинг бирдан,
Олов, олов! Ҳурлик заволи!
Қанотларинг алангасида
Жилва қилди Мажнун жамоли.

Қисматингга секин бердинг тан,
Қолдинг мангу боғланиб ерга.
Тушларимда гоҳо сен билан
Кўкка учгум бахтиёр, бирга.

Бирдан қувонч сўнар кўзингда,
Сўнган қувонч дилни ғашлайди.
Ҳеч сабабсиз, шундоқ, ўз-ўздан
Қанотларинг ёна бошлайди.

Тушми ё ўнг, билмайман рости,
Ё бу қадим ҳислар уволи:
Аланганинг қоқ ўртасидан
Чиқиб келар Мажнун жамоли…

Рўзинг узун, кечанг – бир тутам,
Интилмайсан кўкка қайтишга.
Қанотлари ёқилган елканг
Кўниккандир ўтин ортишга.

Читать полностью…

Дил синиқлари

#Назм (8-сон/2022)
Гулноз МЎМИНОВА

Қачон? Нега?
Йўлимдан чиқдинг.
Ўнгимми ё сўлимдан чиқдинг?
Айт, маконинг эди қай олам,
Тириклик ё Ўлимдан чиқдинг?

Исмингдан руҳ ёришди аввал,
Кулгим ёшла қоришди аввал.
Ўйлар сурдим: “Аслан мукаммал...”
Гоҳ оташ, гоҳ кулимдан чиқдинг.

Ҳар неки бор – янчиб ўтар Вақт,
Гулларингни топтаб кетар Вақт,
Сўнг қалбингга оёқ артар Вақт, –
Десам, жимсан – дилимдан чиқдинг.

Боқсам ўзга – ўзим қолмаган,
Исёним кўп – тўзим қолмаган.
Руҳда инжа сезим қолмаган,
Тушуниксиз феълимдан чиқдинг.

Ҳур туюлмас энди шамол ҳам,
Тушовдадир гўё хаёл ҳам,
Кета олар гарчанд аёл ҳам,
Абжир қушдай қўлимдан чиқдинг.

Қачон? Нега?
Йўлимдан чиқдинг...

Телеграм каналга уланиш:
👉 "Шарқ Юлдузи" журнали

Читать полностью…

Дил синиқлари

ПЕЧАКГУЛ ВА АСАЛАРИХОН

Эрта тонгда Асаларихонни бол йиғишга жўнатаётган онаси:
— Эртароқ қайтгин. Агар ҳаво айниб, ёмғир ёғиб қолса, йўлдан адашасан. Бол тўплаётганингда печакгулларга қараб-қараб қўйишни унутмагин, — деди.
— Нега, ойижон?
— Сабаби печакгуллар ёмғир ёғишини олдиндан сезишади ва ёмғир олдидан гулбаргларини йиғиб олишади. Ҳаво булутли бўлганида ҳам печакгуллар очилиб туришган бўлса, билгинки, ёмғир ёғмайди.
Асаларихон челагини олиб, гуллар томон учиб кетди. Лекин ойисининг огоҳлантириши бир зумда ёдидан кўтарилди. Ишга берилганидан печакгуллар ёпилиб олганига ҳам эътибор бермай, бол йиғиб юраверди. Кутилмаганда шаррос ёмғир ёға бошлади. Асаларихон уйи томон шошилди, бироқ ёмғирда йўлини тополмай, адашиб қолди. У қўрқиб, атрофига аланглай бошлади.
— Ҳой, Асаларихон, менинг баргим остига яширин, — деб қолди шу пайт ундан сал наридаги Печакгул.
Асаларихон дарров Печакгулнинг барглари остига яширинди. Ёмғир тингач, у Печакгулга раҳмат айтиб, уйи томон учиб кетди.

Гулноз Тожибоева,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Читать полностью…

Дил синиқлари

«Ҳадис ва фиқҳ илмининг чўққиси бўлган Имом Бухорий номидаги бу қимматли мукофотни олишдан улкан шараф ва ғурур туяман. Шавкат Мирзиёевни илк таниган пайтларимдан буён Имом Бухорий меросидан намуналар келтириб сўзлагани учун менда қардошимга фарқли бир ҳурмат-муҳаббат пайдо бўлган. Унинг саъй-ҳаракатлари билан Самарқандда илм даргоҳлари қурилди, Туркия ва Ўзбекистон олимлари яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Бу орденни халқларимиз ўртасидаги азалий ва абадий қардошликнинг, ҳамма соҳада ривожланиб бораётган муносабатларимизнинг кучли рамзи сифатида қабул қиламан. Ўз номимдан ва миллатим номидан бу юксак эътибор Ўзбекистон Президенти ва халқига чин қалбимдан миннатдорлик билдираман», – деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.

Читать полностью…

Дил синиқлари

****
Тилланисо ўзбек шеъриятига бутунлай янги бир оқим, янги бир сўзни олиб кираолди. Ёшлар шеъриятида турли изланишлар, янгиланишлар ҳар куни бўляпти. Бироқ, жуда кўп ёшлар ҳали ҳам Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Муҳамммад Юсуф таъсиридан қутула олгани йўқ.
Тилланисо ижодининг менга ёққан томони- унинг ижодида унинг мени, унинг шеърларида унинг ўзи, Тилланисо бор... бошқа ҳеч ким йўқ.

Ичимизда шу қадар улкан дард, изтироблар борки баъзан вазнга, қофияга солинган шеърлар бу дардларни изҳор қилишимизга имкон бермайди. Яъни биз унга сиғмаймиз. Бутун бир форс шеърияти, турк шеърияти, европа шеъриятига бир бўйлаб кўрсангиз улар юз йиллар авал сарбаст шеъриятига ўтиб бўлган. Нозим, Пабло Неруда, Фурруғ, Пол Элюар каби номларни санаш мумкин.

Ўзим бундан ўн йиллар олдин Нозим шеърларини ўқиганда жуда катта ҳаяжон, ҳайратга тушганман. Биргина Иброҳим Ғофуровнинг <<Илтижо>> тўпламидаги мансуралар каби асар ҳали ўзбек адабиёти тарихида бошқа яратилган эмас. Аввалдан эркин сарбаст шеърларни яхши кўрганим учун Тилланисо шеърларини яхши кўриб мутолаа қиламан.

Унинг Худо ҳақидаги қарашларига келсак, бу ҳол ҳар бир инсонни ўз ички оламида йиллар давомида қийнаб изтиробга соладиган ҳол деб ўйлайман.

Кимдир Хаққа жуда катта муҳаббатини изҳор қилса, яна кимдир жуда катта изтиробини изҳор қилади.


Унинг "У бор бўлса, борликка, Йўқ бўлса йўқликка тикка" деган
сатри жуда кўпчиликни ғашига тегаётгани аниқ. Бироқ у бу сатрларда буткул Худони инкор этмаяпти. Балки борлиқда ҳам, йўқликда ҳам биргина Уни излаяпти.

Башарият оламида ИНСОНнинг ўрни бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам юксак бўлиши кераклиги хақида ёзяпти.

Ўзим тенги жуда кўп ёшларни ички оламига йиллар давомида қизиққанман. Худони излаш ҳар бирида турлича кечган. Кимдир Масжиддан, кимдир череовдан, кимдир дарахтдан, кимдир сувдан, яна кимдир ўзидан қидирган.
Унинг битта хатоси- шу қидиришни шеърда бериб юборгани бўляпти. Шеърда бермаса ҳам у дунёга ана шундай нигоҳ билан боқаверади.

Жаннат, дўзах тасвирлари ҳам аслида жуда даҳшатли.

Охирги вақтларда Фахриёр Нодирабегимнинг <<Кара>> китобига ёзган танқиди ҳам асоссиз.

Шеъриятни миллиятга буруш... бу нима деган сўз? Сизнинг шеърларингиз миллий қарашларимизга тўғри келмайди, деб бутун бир жаҳон шеъриятидан воз кечамизми?

Жалолиддин Румиий
"Ичидаги ичидадир" асарида шундай чиройли қудсий ҳадис бор:
<<Мен яширин хазина эдим.Кўринмоқ истадим.>>

Яратган ким орқали кўриниш истайди, албатта
инсон орқали бори дунёга кўринмоқ истайди. Биламан, бунинг учун жуда катта йўл босилиши керак. Бу ёшлар шундай катта бир руҳият йўлининг бошида турибди. Буларни ҳуркитиб, қўрқитиб қўймай чиройли парваришланса, ўзбек шеъриятида бундан ҳам гўзал, бундан ҳам дилбар шеърлар ёзилишига ишонаман!

Муслим Мусаллам (шоир)

@Guljamol_Asqarova

Читать полностью…

Дил синиқлари

Гонкур адабий мукофоти бу гал “Тезроқ яшаш” (“Жить быстро”) номли автобиографик романи учун француз адибаси – Брижит Жирога насиб этди. Брижит Жиро 56 ёшда. У - Гонкур мукофотига сазовор бўлган ўн учинчи аёл ёзувчи.
Франциянинг энг нуфузли адабий мукофоти ғолибининг кимлиги анъанага кўра, Париждаги “Друан” ресторанида ўтказилган кечки емак пайтида маълум бўлди.
Жорий йилда Жулиано да Эмпоти, Макензи Орсель ва Клоэ Корман сингари ёзувчилар ҳам Гонкур мукофотининг финал босқичигача етиб келдилар.
Ўтган 2021-йилда Гонкур мукофоти “Эркакнинг энг пинҳон истаги” романи учун Сенегал ёзувчиси Муҳаммад Мбугар Сарга насиб этганди.
Маълумот учун, Гонкур мукофоти француз тилида ёзилган энг яхши романга берилади. Унга оға-ини Эдмон ва Жюль Гонкурлар асос солган.

Читать полностью…

Дил синиқлари

ХАЛҚОНА
Макон қадри йўқдир – кетилмагунча,
Умр арзон мато – титилмагунча.
Кўнгил оғриғидан ғофилмиз тамом,
Кўнгилнинг бир чети катилмагунча.
Ҳеч кима кўрсатма ёшли кўзингни
Ичингдаги исён етилмагунча.
Илдам юр – билинмас йўлнинг оғири
Охиргача босиб ўтилмагунча.
Оломоннинг исми халқ бўлмас, ундан
Бир жўмард ўртага отилмагунча.
Элнинг манглайидан ўчмас эрк сўзи
Шоири шуҳратга сотилмагунча.

Читать полностью…

Дил синиқлари

Бугун хўп сахийман
Одамларга имкон бергум
Мендан кетишлари учун

Қўлидаги улкан боғламдан
Битта шарни
Кўкка йўллаган қизалоқдай
Кулиб кузатгум уларни

Таслимот соатин “чиқ-чиқ”и
Ҳар галгидек
Юрагимдамас,
Шууримда бошлагай янграб

Хуш боринг, одамларим!
Менинг
Камёб табассумим
Бўлсин айрилиқлар садқаси

апрель, 2022

Читать полностью…

Дил синиқлари

* * *
Юрагингга ишонма мени,
Шафқатлидир юрагинг мудом.
Ташлаб кетмоқ истасам сени
Мени қўйиб юборар осон.

Нафратингга ишонма мени,
Макрдандир маним бунёдим.
Уни ишққа айлантирмоққа
Кифоядир битта фарёдим.

Ҳаётингга ишонма мени,
Мени унга ишонма сира.
Тўзғиб кетар қуриган гулдай
Мендан қолган ҳамма хотира.

Кўзларингга ишонгин фақат,
Нигоҳингга дуч келсам бирдан,
Кишанига кўниккан қулдай
Оёқларим узилмас ердан...
Кўзларингга ишонгин мени...

28.01. 2011 йил.

Читать полностью…

Дил синиқлари

DEKABR

Rassom Shuhrat Abdurashid xotirasiga.

Oyogʻimda dekabrning muz zanjirlari
Erib-erib tushar yashil archa yonida...
Tiz choʻkarkan men yanvarning oqqoq poyiga,
Tilaging ne, deb soʻraydi mendan Yangi yil.
Tilagim shu: yanvaringga aytgin avvalo,
Qimirlamay tursin bir zum, uning poyiga
Yozib olay, toki, shuni: fevralingga ayt,
Puch yongʻoqqa toʻldirmasin bahor qoʻynini,

Martga buyur: boychechakni qilmasin xazon,
Yomon odam emasmiz biz - tushuntir mayga,
Dekabrga hoziroq ayt, vaqt borida ayt-
Doʻstlarimni oʻzi bilan olib ketmasin!

1979

Muhammad Solih

Читать полностью…

Дил синиқлари

ҲАЛИНА ПОСВЯТОВСКА
ОЛАМ ШУНДАЙ ГЎЗАЛ
Ожизлик ясантириб қўйди оламни
Суратга тушиши олдидан
Марваридгул баргларига упа сепди қор
Дарахтларнинг кумуш киприкларини
Оралаб ўтдилар Ой ёғдулари –
Олам шундай гўзал –
Фонуснинг узуун кўлкаси
Девор юзасида ястанди танҳо
Дарвоза олдида – йўловчиларнинг
Қадам товушига басма-бас
Ўпичлар гул очди
Тингла – улар садо бермоқда
Марваридгул қўнғироғидай
Олам шундай гўзал
Нариги томонида
Беркитилган деразаларнинг
Г.М.таржимаси

Читать полностью…

Дил синиқлари

Гулноз Мўминовага

ҳар куни кеч
оқшом яримидан оғган маҳал
қўлингга митти белкурак тутиб
қора туйнук қазасан

ўйлаюрсанки
у вақт ва макондан
исталганига элтгуси
етказгуси учар гиламдек

бош соласан қора туйнукка, ана
ўтлаюрлар динозаврлар
ва ўт ёқолмай хуноб ғор одам
ва сўйлоқтиш қоплон боласи ўйнар тўпчани
ва ликопин ювар бир гуманоид уммонга сола

сен буларни тепадан кузатурсан ва
ва яна қайтурсан
чиқажаксан қора туйнукдан

онгингдан ўрмалаб чиқар
қора ўргимчак
сени ўраб-чирмар
олар илдириб
уйинг шифтига
ширангни сўрар кўзлари ёниб

сен эса қўйиб берасан
майли дейсан ва оқ ҳалинчакда
оёғинг осмондан
совуқ елим ичра
елкаларингдан
ҳарир қанотчалар чиқурлар ўсиб

сени эса қийнар ўтсиз ўлтиргани
изғиринда
мамонт боласи пўстинига ўранган
ғор одамининг

чиқар яна офтоб
сўнг яна кеч
сўнг яна митти белкурак
сўнг яна ўра
сўнг яна ўрага бош суқиш
сўнг яна сайёранинг бир замони
сўнг яна гуманоид
у ликопини тузатгани истар ускуна

ва бир кун
ўша ликопни ўғирлагани
кириб кетажаксан қора туйнукка
ва
бечора қора ўргимчак
миянгда қолар сиқилиб
бахтиёрлигингдан

АлФаЙЗ

@perezagruzka_2021

Читать полностью…

Дил синиқлари

Энди Адабиёт дарвозасидан кираётганлар Фузулийнинг, Юнус Эмранинг, Машрабнинг ноласига қўшиб, Зарифнинг янгиланган кўҳна дардларини ўқиб қадам босажаклар.

Сен сандувоч ўлсанг
мен тикон ўлсам
илкингда суманвор гулласа йурак
кўзингдан оқса гар икки шапалак
мен сори учсалар мен ошйон ўлсам
(Маҳинам ишқингдан тўралгум мано)

Зариф ўз шеърларида ишлатган чечаклар-да, дарахтлар-да, гиёҳларда бугунги адабиётимизда ишлатилаётган образлардан тафовутлидир. Ишлатилаётган сўзлар-да туркнинг бўғизида қолиб кетган сўзлардир. Шунинг учун шоирнинг шеърларидан шираси чак-чак оқиб туради. Қони-да, зардоби-да ширалидир. Бу шоирнинг ифода услубидаги инқилобидир!

Баъзан оҳангга муккасидан кетган шеърларда фикр тутқунлигига дуч келасиз. Зарифда бу ҳол кузатилмайди. Шу учун ҳам унинг шеърларини юракнинг чоҳларига тушиб айтасиз, шеърларига рақс тушса бўлади. Товушларига монанд чайқаласиз.

Шоирнинг шеъри бу оламнинг ҳарир бир рўмоли каби юрагингизнинг гоҳ у четига, гоҳ бу четига тегиб ўтади. “Қаҳри қаттиғу, меҳри фаравон” олам юрагингизни майдаланиб синган ойналарда кўрсатади. Дунё, Зариф Султоний дунёси ана шу тахлит сизни энг қадийм оҳангларга судраб кетаверади.

Мен шоир тириклигида Сариосиёга бориб уни кўрмоқчи эдим. Насиб этмади. Ушбу битикларни битмоқчийдим, ҳеч бир сабабсиз, битолмадим. Бугун эса, Шоирни йўқотибгина қаламимни уйғотгандекман. Бизнинг Хоразмида марҳумни кафанлашдан олдин майитнинг қулоғига Охират алласи айтилади.

Бугун Сариосиёда айтилган Охират алласида энг, энг қадийм, энг жўмард, энг ёвқур бир оҳанглар кезинди:

“Кел хилват ичинда анжуманим кел”

7 декабр, 2022 йил.

Гўзал Бегим

Читать полностью…

Дил синиқлари

#Кўмак

ШОИР

Китобни қўлга олдим. Беназир Муҳаммад (Зариф Султоний). "Оҳангсиз қўшиқлар". Шеър, таржима, насрий асарлар тўплами.

Академнашр босди. Сифати аъло. Бор-йўғи 500 нусха. Нашриёт сахий. Ўз ёнидан босди. Унга фойда керак эмас. Лекин муаллифга кўмак зарур! Аҳволи оғир шоирнинг.
Зариф Султонни таниган, эшитган ва энди таний бошлаганлар диққатига, китоблар менда.

Нархи 30 000 (ўттиз минг) сўмдан.
Истаган одам юз, балки бир миллион... га сотиб олиши ҳам мумкин. Бу акция. Йиғилган сўмма шоирга етказилади.

Қуйида Зариф акага тегишли пластик карта рақамини жойлайман. Тўғридан тўғри картага пул ўтқазишингиз мумкин. Китобни эса мендан оласиз.

Китоб қизиқ бўлмаганлар ҳам савоб қилишлари мумкин. Ҳозир Зариф ака қандай гўзал шоирлиги ҳақида узуууундан узун таъриф ёзиш ниятим йўқ. У кишини шоир сифатида билмаганлар миллатпарвар сифатида яхши билади. Гапнинг дангали, бизга Зариф Султоннинг соғлиги керак!!!

Карта рақами: 8600061055162274

Тўлов қилганлар китобни Тошкент шаҳар, Чорсу, Гумдан +998997111520 шу рақамга боғланиб олиб кетишлари мумкин.

Кўчириб қўйишни унутманг постни.

Жонтемир

@Jontemir_t

Читать полностью…

Дил синиқлари

ГИРЯ

Андуҳнинг илдизи жонимда маним,
Қобилнинг гуноҳи қонимда маним,
Ёр, исминг дил отли конимда маним,
Сен менга боқмайин ўтсанг, на илож?

Қонимни қорайтди жаннат соғинчи,
Румий топиб берган найдир овунчим,
Лекин қўлга олсам – қолмагай тинчим,
Ношуд созандангдан кечсанг, на илож?

Гулман – кўз ёшимни гулоб дегайлар,
Азалдан ишқ аҳлин хароб дегайлар,
Саҳронгда кўринсам – сароб дегайлар,
Ташналар интилган рудсан*, на илож?

Осийман, бир бўлди икки дунёйим,
Ўзингга, ўзимга аён савдойим,
Барига қўл силтар чоғда, Худойим…
Руҳим илдизидан тутсанг, на илож?

Сени ўйга солмас аёл қисмати –
Ҳавво гуноҳининг ҳалол қисмати.
Ул – ўт-ла ўйнашган шамол қисмати!
Ёр, рўзи маҳшарда кутсанг, на илож?
Васлингга етолмай ўтсам, на илож?

Читать полностью…

Дил синиқлари

https://www.youtube.com/watch?v=hc6NWMraEs4

Читать полностью…

Дил синиқлари

Mitti, yoqimli hikoya...

Читать полностью…

Дил синиқлари

ТУРКИЙ ҚЎШИҚ

Туркий юрагим бор, туркий шуурим,
Ҳатто руҳим туркий, ўзга шоним йўқ.
Мушт бўлиб тугилган қўлларим туркий,
Водариғ, биргина Туркистоним йўқ.

Лаҳжамда туркийлар нафаси бордир,
Шу ғурур вужудим тахтига эга.
Ошиқ бўлса нетай, қул ўлса нетай,
Қалбим қадим туркнинг туркуларига.

Бас... Умрим йўлига тавалло не наф,
Қисмат битиги шул... Сачраган қонман!
Туркистоним маним, минг йиллик шоним,
Истагингда ўлмиш туркий исёнман!

👉 @xurshidabdurashid

Читать полностью…

Дил синиқлари

Одатда тошбўрон шундай бошланади. Кимдир мулойимгина бўлиб кичик бир тошни отиб беради. Тош ишқибозлари эса “эстафета”ни бажонидил қабул қилиб оладилар.
Неча кундирки, ижтимоий тармоқ икки қутбга бўлинган. “Қон” тўплами баҳонасида Тилланисо ижодини (аслида ижодидан кўра шахсиятини) тошбўрон қилиш давом этяпти. Шоир ва тўплам ҳақида ёзилаётган постлардан ҳам кўра, шу постлар остидаги изоҳлар одамни хавотирга солади. Қалбларимиз қачон бу қадар мадда бойлаб улгурди? Қачондан бошлаб адабиёт фақат дин ва ахлоқ тарозисида ўлчанадиган бўлиб қолди?
Одамларни куфрда, ибодатсизликда, ахлоқсизликда айблаш истагига қачон бу қадар банди бўлдик? Баъзи “дўст”ларимизга қўйиб берса, одамни парчалаб ташлагудек важоҳати бор.
Шоирни виртуал сазойига тортганлар, унинг исмини аёвсиз чайнаётганлар, ёзганларини чиркинлик ва номуссизлик деб атаётганлар, ўзингиз гуноҳдан покмисиз? Сип-силлиқми сиз юрган йўллар? Наҳотки, бир ўзингиз қолган пайтларда қалбингизни ўртайдиган пушаймонларингиз , аламларингиз бўлмаса? Салкам қирқ беш йиллик ҳаёт тажрибасига эга одам сифатида бунга ишонмайман.
Нега бунча шовқин соласиз? Шоир тутган ойнада ўзингизни кўриб қолдингизки ёки?
Энг аламлиси шундаки, агар “Қон”ни Тилланисо эмас, эркак шоирлардан бири ёзганида, бу қадар кўп танқидларга, (нафратларга) дучор бўлмасди. Балки уни қўллаб-қувватлаган, ёнида турган бўлардингиз.
Кўча-кўй, “Тик-ток” деган балойи бад шармисорларга тўла. Балки ўзингиз ҳам томоша қиларсиз уларни. Лекин бошқа пайтда бир шоир қизнинг енгсиз қизил кўйлаги сизга ҳаёсизлик бўлиб кўринади. Журъатини беномусликка, ростгўйлигини фаҳшга йўясиз.
Илтимос, қўлингиздаги жаннат калитини панароққа беркитиб қўйинг. Одамларнинг савобу гуноҳини тарозига солиш, ким ибодатли-ю, ким ибодатсизлиги ҳақида ҳукм юритиш сизга қолгани йўқ. Қозилигингизни уйингизда қиласиз, ҳукмингизни ўз маҳрамларингиз устида юритасиз.

Читать полностью…

Дил синиқлари

КАЛЛАЛАР

Ўтир, гапларимни эшит, қариндош,
Биз шундай туғилдик, шундай яшаймиз:
Юз калла ичидан чиқса битта бош,
Иккиланмай чопиб ташлашга шаймиз.
Ногоҳ ёш кўзлардан сачраса учқун,
Энг катта муаммо шундай паллалар:
Енгил шиорларни урчитмоқ учун
Каллалар кўп керак бизга, каллалар.
Токи эгалари йўлда олтинга
Дуч келган тентакдай сўлжайиб турсин.
Йўллари бошламас гарчи олдинга,
Куйдирган калладек тиржайиб турсин.
Давр издиҳоми қайнаган чоғи
Ғашга тегар экан чимрилган ҳар қош.
Бошинг бўлса ҳамки, бундан буёғи
Калла қилиб кўрсат, хўпми, қариндош?

Гулноз Мўминова
@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Дил синиқлари

ВАҚТ КАПСУЛАСИ
Алишер Файзуллога

Узоқ ва оғир уйқудан сўнг
“Марвел” қаҳрамонлари сингари
Вақт капсуласида уйғонамиз –

Номаълум сайёрага учаётган
Фазо кемасида қандай пайдо бўлганимизни
Била олмас Тангридан ўзга.

Фикрлашга имкон бермас
Янги ўлчамдан гангиган бошларимиз
Мавҳум қолаверар вазифамиз ҳам.

Устимизда тажриба ўтказишар, эҳтимол –
Ердаги тажрибаларнинг давомини
Эҳтимол, одамқуёнларга айланармиз.

Эҳтимол, кутаётир бизни
Ҳали ном қўйилмаган олис сайёрада
Олмос кўзли гуманоидлар.

Ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас,
Номаълум сайёрага учаётган фазо кемасидаги
Вақт капсуласида уйғонганимиздан бўлак.

Читать полностью…

Дил синиқлари

Assalomu alaykum! Ma'lumki, 6-7-sinflarning amaldagi "Adabiyot" darsliklarida hozirgacha o'quv-dasturlariga kiritilmagan asarlarning tahlillariga keng o'rin berilgan. Jumladan, darsliklarda Bahodir Murod Ali, Muhammad Ochil, Erkin Malik, Shodiqul Hamro, Normurod Norqobilov kabi ijodkorlarning asarlari qiyosiy tahlilga tortilgan. Lekin bu yozuvchilarning hayoti va ijodi haqida ma'lumotlar darsliklarda berilmagan! Darsliklardagi o'ziga xos yondashuvlar nuqtai nazaridan bu tamoyil o'zini oqlaydi. Bunday vaziyatda "Repetitor" gazetasi tahririyati o'qituvchi va o'quvchilar uchun qo'shimcha ma'lumotlar e'lon qilishni lozim topdi. Gazetamizning ushbu sonidan boshlab "Darslikda yangi nomlar" rukni tashkillandi! Endi o'qituvchi va o'quvchilar dars jarayonida gazetamizdagi ma'lumotlardan foydalanishlari mumkin. Shuningdek, gazetamizda darsliklarning avvalgi va yangi avlodlari asosida tuzilgan testlar chop etilmoqda. Bitiruvchilar va omadi yurishmagan abituriyentlar avvalroq chop etilgan darsliklar asosida tuzilgan testlardan, endigina tayyorgarlikni boshlagan 10-sinf o'quvchilari esa yangi avlod darsliklari asosida tuzilgan testlardan foydalanishadi. Qisqasi, "Repetitor" gazetasining mazmun-mundarijasi barcha jihatlarni hisobga olib shakllantirilmoqda. Gazetamizdagi zarur materiallardan foydalanishning yagona sharti - unga obuna bo'lish! "Repetitor" gazetasiga 2023-yil uchun obuna bo'ling va har o'n besh kunda eng yangi ma'lumotlar hamda testlar bilan tanishib boring! Obuna indeksi: 5050

Читать полностью…

Дил синиқлари

Bir yor topsak edik jondan kechgulik,
Eng so'lim, eng oppoq tongdan kechgulik.
To'rtta tomoningni qibla etsa ham,
"Bor-ey" deb shu to'rtta yondan kechgulik.
Bir yor topsak edik jondan kechgulik...

Arzisa ko'zingda yoshlaringgacha,
Sig'insa ko‘ksingda toshlaringgacha,
Ko‘zlaring ming nafrat hadya etsa ham,
Sevolsa kiprig-u qoshlaringgacha...
Bir yor topsak edik jondan kechgulik...

Kuydirib, kuyib ham kulsa o‘zingga
Titramay, titroqlar solsa tizingga.
O‘zidan o‘zganing vaslin ko‘rsatmay
Ikkita pichoq sanchib ketsa ko‘zingga,
Bir yor topsak edik jondan kechgulik...

Bir umr ishqiga jonni qorgudek,
Zarra hijroni ham yurak yorgudek,
"KEL" desa yetmishta tomiring uzib,
Xayoldan oldin ham, o‘zing borgudek,
...Bir yor topsak edik jondan kechgulik,
"Bor-ey" deb shu to‘rtta yondan kechgulik...

✍ Guljamol Asqarova

@moychechak_ifori

Читать полностью…

Дил синиқлари

Юрагимда кўк қуш яшайди
учиб кетмоқ истар
лекин бунга йўл қўймайман
унга шу ерда қол, бошқалар
сени кўришини истамайман дейман.
Юрагимда кўк қуш яшайди
ташқарига чиққиси келар
аммо мен унинг устидан виски қуяман
тамаки тутунини пуркайман,
фоҳишалар ҳам, югурдаклар ҳам
ултрамарин ишқибозлари ҳам
ҳеч қачон била олишмайди
унинг ичимда эканини.
Юрагимда кўк қуш яшайди
лекин уни қўйиб юбормайман
шу ерда ўрнинг, ташқарида
тартибсизлик чиқаришни
истайсанми дейман
ишларим чаппасига кетишини?
Европадаги китобларим савдоси
касодга учрашини истайсанми?
Юрагимда кўк қуш яшайди
учиб кетмоқ истайди
мен шафқатсиз эмасман, баъзан
тунлари уни қўйиб юбораман
ҳамма уйқуга ётган паллада
мен унга қаерда бўлишингни
биламан дейман, ўзингни
қайғуга қўйма.
Сўнг яна ичимга жойлайман
бу ерда қўшиқ куйлар у
ҳархолда унинг ўлишига
йўл қўймайман.
Биз бирга ухлаймиз
сиримизни пинҳона тутиб
бу жудаям ёқимлики,
хатто сени йиғлашга
мажбур қилади.
Мен йиғлаяпман,
сен йиғлаяпсанми?

Чарлз Буковски
Инглиз тилидан Нодирабегим таржимаси

Читать полностью…
Subscribe to a channel