falsafiy_satrlar | Unsorted

Telegram-канал falsafiy_satrlar - Фалсафий сатрлар

3287

Тошлоқ ерда гул унмаганидек, қаттиқ қалбларга ҳам ҳикмат таъсир қилмайди! «Унванул баён» китобидан. Мурожаат учун: ✉️ @grossmeyster_bot

Subscribe to a channel

Фалсафий сатрлар

Кино ва маданий мерос

Ҳар қандай соҳани кино билан интеграция қилиш фойдали ҳисобланади. Кинони миллионлаб одамлар томоша қилади ва қизиқиши ортади.

“Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумидаги китоблар тақдимотида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилибди.

Бундан ташқари “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” ҳужжатли фильми ҳам кўрсатилибди. Тўғриси бу мавзуларда йиғилган ҳужжатлар бўйича ишланган фильмларни ўзим ҳам кўргим келди. Фойдали мавзуларга қизиқишни оширишда керакли ресурслардан фойдалана олиш ҳам бир ютуқ.

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Ким бўлишидан қатъий назар, бошқаруви бир шахсга боғлиқ бўлган халқ йўқ бўлиб кетишга маҳкумдир.

©Алия Изетбегович, "Биз қул бўлмаймиз"

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Овозингни эмас, гапингнинг даражасини (савиясини) кўтар. Чунки гулни момақалдироқ эмас ёмғир ундиради.

Жалолиддин Румий

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

"Агарда мен Темурнинг даврида яшаганимда, унингчалик буюк ишлар қила олардимми йўқми билмадим. Аммо Темур менинг давримда туғилганида, менданда буюк ишлар қилар эди!"

Мустафо Камол Отатурк


Бугун йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси Соҳибқирон Амир Темурнинг 688 йиллиги нишонланмоқда.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Odamlar o'z muammolarini yaratadilar - hech kim ularni zerikarli kasblarni tanlashga, noto'g'ri odamlarga turmushga chiqishga yoki noqulay poyabzal sotib olishga majburlamaydi.

Jaloliddin Rumiy

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Инсон учун ҳаётда икки муҳим кун бор: бири туғилган куни, иккинчиси нима учун туғилганини англаган куни

Марк Твен

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Ўзбек киносида янги саҳифа

Кино даражасини савия, техник имкониятлар, таниқли номлар, яхши сценарий ва бошқа бир қанча омиллар белгилаб беради. Шулардан яна бири – халқаро майдонга чиқиш ҳисобланади.

30 март куни Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов Хитой кино ассоциацияси Халқаро алоқалар қўмитаси раиси, «Мени кут» фильмининг бош продюсери Гу Гуогинг билан учрашув ўтказди.

Музокаралар маҳсули сифатида Хитой билан ҳамкорликда суратга олинадиган «Мени кут» фильмини кўрсатиш мумкин.

Фильм премьера қилинишини кутиш қолди холос. Қизиқ у Хитойда ҳам намойиш этилармикан?

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Кино ва у билан боғлиқ ҳар бир жиҳат халқ маънавиятининг, савиясининг кўзгуси. Сўнгги йилларда ҳам бу мавзу ҳақида кўп гапирилди. Жамият, ундаги қатламлар, инсонларнинг ҳаёти тўғрисидаги кинокартиналар эса томошабинлар учун доим қизиқ бўлиб келган.

Ренессанс кино уйида Кинематография агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида 2024-йил давомида ўтказиладиган қўшма лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтибди. Тадбирда “Остона”, “Сардор” каби ҳарбий сериаллар ва фильмлар тилга олиниб, бу борадаги ишларни давом эттириш мақсадида 10 га яқин Республикадаги ҳарбий олий ўқув юртлари масъуллари билан қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича меморандум имзоланибди.

Янгиликлардан энди ҳарбийлар ҳаётига бағишланган “Ҳаёт академияси” (ишчи номи) бадиий фильми, қутқарувчилар ҳақида “Қутқарувчи” (ишчи номи) каби кинолойиҳалар суратга олинар экан. Жамиятдаги бу қатлам ҳаёти ҳақидаги лойиҳалар қаторига янгилари қўшилаётгани ҳарбий ва кино соҳалардаги коллобарация янги босқичга чиқаётганидан дарак беради.

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Нима учун тошбақалар узоқ яшашларини биласанми? Ҳақ тақдирига таслим бўлганлари учун. Фақатгина ўз йўлидан юради. Шошилмайди, эҳтиросга берилмайди...

Инсонни ҳирс чиритади.

Топдуқ ЭМРО


@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

✈️Air Samarqand'нинг Истанбулга илк рейси Севара Назархон ижросидаги "Ватаним" қўшиғи билан бошланди. Чипта нархлари 46кг юк билан 120$ дейишмоқда. Бу бизни хурсанд қилади. Авиакомпаниялар қанча кўпайса нархлар шунча халқчил бўлиб боради.

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Алберт Эйнштейн жуда бахтли одамдек кўринарди

Бир куни ундан бу ҳақда сўрашди. Олим бахтини шундай изоҳлаган:

- Мен бахтлиман, чунки мен ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмайман. Мени пул қизиқтирмайди. Мукофотлар, шараф ва унвонлар мен учун ҳеч нарсани англатмайди. Менга мақтов керак эмас. Менинг ишим, скрипка ва елканли қайиғимдан ташқари, менга завқ бағишлайдиган ягона нарса бу – ишдаги ҳамкасбларим томонидан эътироф этилишим.

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Ёшликда у қадар қадрига етилмаган соғлик балоғат йилларида чинакам бахтга айланади; умрнинг кўпи кетиб, ози қолган пайтда эса одам яшашнинг мазасини тушуна бошлайди.

✍ И. М. КАРАМЗИН

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

"Слово пацана" сериали муаллифи Тошкентга келади

19 март куни соат 14:00 да Тошкент ВГИКда "Слово пацана" сериали муаллифи Андрей Золотарев билан ижодий учрашув бўлиб ўтади. Унда Адидас, Маратик, Кашей, Пальто, Ералаш, Зима, Турбо, Айгул ва бошқа образларни қандай яратилгани ҳамда иккинчи мавсум ҳақида сўз боради.

Кириш бепул

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Садриддин Айнийнинг ўғли билан қизи Москвада ўқиганида ўғлига оз пул юборар экан, қизига эса кўп. Буни сабабини сўрашганида, шундай тушунтириб берибди:
Ўғил болани тўқчилик бузади, қиз болани йўқчилик.

👉 @Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Агар ўзингизга душман орттиришни истамасангиз, одамлардан устунлигингизни сездирманг

Артур Шопенгауэр

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан сўрадилар:

―Нима учун одамларнинг гапларига парво қилмайсиз?

―"Мен туғилганимда бир ўзим туғилганман, ўлаётганимда ҳам бир ўзим ўламан. Қабрга ҳам бир ўзим кираман. Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳисоб-китоб пайтида ҳам бир ўзим ҳисоб-китоб қилинаман. Агар дўзахга кирсам, бир ўзим кираман, агар жаннатга кирсам, бир ўзим кираман. Шундай экан, одамларнинг гапларидан менга нима!?" ― дея жавоб берган эканлар.

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Бу ҳаётни зиёфатдагидек тарк этиш керак: қорин тўқ, аммо маст бўлмасдан.

Диоген

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

ҲАЙИТ

Ҳайит кунларида жанглар ҳам тўхтаб,
Қиличлар қинига қайтиб киргувси.
Мўминлар эгизак жонларга ўхшаб,
Ўзгага боққан чоқ ўзни кўргувси.

Умидвор ҳар кимса топиб кушойиш,
Қоронғу дилларга ёқиб тургай нур.
Уйқуда фароғат, юртда осойиш,
Дуолар ижобат, ниятлар манзур.

Адоват, ҳасадни касб этган инсон,
Майли шоҳ ё гадо, ё сайид бўлсин.
Илоё, барига бахш этсин иймон,
Ўтар ҳар лаҳзаси бир ҳайит бўлсин.

Абдулла ОРИПОВ

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

⚠️ MOF-3 ob'yektidagi holat bo‘yicha Enter Engineering bayonoti

Ijtimoiy tarmoqlarda tarqalgan gap-so‘zlar munosabati bilan kompaniya quyidagilarni maʼlum qiladi. Xodimlarning ish haqi bevosita buyurtmachi oldida bajarilgan ish hajmini muvaffaqiyatli asoslab berilishiga to‘g‘ridan-to‘g‘ri bog‘liq. Shunga ko‘ra, hozirgi kunda xodimlarning fevral oyi uchun maoshlari to‘liq to‘lab berilgan.

Batafsil

Web | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | VK

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

"Кинокарвон"нинг ушбу йил ҳисобида биринчи манзили Сирдарё бўлди

Аввал ҳам ушбу тадбир ҳақида кўплаб эълонлар, постлар ҳамда илиқ фикрлар билдирилган. Чунки унда таниқли акётлар билан учрашувлар ўтказилади. Бу одамларнинг маданий ҳордиқ чиқаришига, кино ижодкорларни халқ билан яқинлашишига имкон яратади.

Кинематография агентли ташаббуси билан ўтказиб келинаётган "Кинокарвон" "Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!" шиори остида ҳаракатланади.

Тадбир вилоятнинг Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба, Сирдарё ва Сайхунобод туманларида ўтказилади. Қувонарлиси туман марказларидан ташқари чекка қишлоқлардаги одамларимиз ҳам экранда кўрган қаҳрамонлари билан "Кинокарвон" орқали яқиндан мулоқот қилиш имконига эга бўлади.

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Инсон гоҳ-гоҳ дуч келадиган ҳар бир муваффақиятсизликни бахтсизлик деб ҳисобламаслиги лозим.
Ким билади дейсиз, балки ҳақиқий бахт кичик муваффақиятсизликдан бошланар?


Чингиз Айтматов

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Аҳмоқ билан тортишаётган бўлсангиз, демак улар иккита

Эссар

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Эй дўст, дардинг нима бўлса бўлсин,
Умидинг ҳар замон Аллоҳ бўлсин.

Жалолиддин Румий

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

КАПАЛАК ВА ТОШБАҚА

Тошбақа гулдан-гулга қўниб юрган капалакни кўриб ғаши келди:

- Бир кунлик умрига учиб-қўнишини қара!

Капалак тошбақани кўриб кулди:

- Юз йиллик умрига судралиб юришини қара!

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Энди Истанбулга Air Samarkand орқали ҳам учиш мумкин

"Air Samarkand"нинг имкониятлари, қулайликлари, йўловчиларга яратилган шароитлар ҳақида блогимда кўп гапирганман. Компания халқаро йўналишда яна бир қадам олдинлади.

21 мартдан айни байрам куни "Air Samarkand"нинг Airbus А321nео ҳаво кемаси илк марта Самарқанддан Истанбулга учади. Қатновлар ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳафтасига икки марта, душанба ва пайшанба кунлари ташкил этилади. Қизиққанлар учун учиш вақтини қуйида келтираман.

Самарқанддан учиш вақти: соат 8:00;
Истанбулдан учиш вақти: соат 12:30;
Самарқандга етиб келиш вақти: соат 19:00 да етиб боради (соатлар (маҳаллий вақт билан кўрсатилган).

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, йўналишдаги Airbus А321 ҳаво кемаси ишлаган йиллари давомида ўзининг ишончлилигини исботлаган ва қулайлиги учун йўловчиларга манзур келган.

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Тўй килиш учун эр-хотин бўлинмайди, эр-хотин бўлиш учун тўй килинади, орзу-ҳавасни тўйда бир маротаба эмас, тўйдан кейин ҳар куни кўриш керак.

Абдулла Қаҳҳор

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

- Истеъдодсиз истеъдодсизни ёмон кўрса нима бўлади?
-Ҳеч нима бўлмайди!
_ Истеъдодсиз истеъдодлини ёмон кўрса нима бўлади?
- Ҳеч нима бўлмайди!
-Истеъдодли истеъдодсизни ёмон кўрса нима бўлади?
- Ҳеч нима бўлмайди.
-Истеъдодли истеъдодлини ёмон кўрса нима бўлади?
- Фожиа бўлади!

Ўткир Ҳошимов

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

ЯША АЁЛ

Асли гулдай яралгансан,
Яшнаш ҳаққинг, яшна аёл.
Ҳаёт каби қаралгансан,
Яшаш ҳаққинг, яша аёл.

Тарк этмасин ёғду сени,
Бахт тилаги, орзу сени.
Соғинмасин кўзгу сени,
Яшаш ҳаққинг, яша аёл.

Қайғу қўнмай бошларингга,
Чўкиб кетмай ёшларингга.
Ўсма қўйиб қошларингга,
Яшаш ҳаққинг, яша аёл.

Ҳар номардни эркак билмай,
Ҳар эркакка эрмак бўлмай.
Ҳам ҳаётни эртак қилмай,
Яшаш ҳаққинг, яша аёл.

Яшашни чин сўзинг билиб,
Бошга тушса - кўзинг билиб.
Қадринг аввал ўзинг билиб,
Яшаш ҳаққинг, яша аёл!

БОБУР БОБОМУРОД

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Агарда муаллим бўлса беозор,
Дарсхонани қилгай болалар бозор.


Саъдий Шерозий


Шу кунлардаги ўқитувчи ва ўқувчи муносабатларига бағишланади

@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…

Фалсафий сатрлар

Ўзимдаги барча яхши фазилатлар учун китобдан миннатдорман

Максим Горкий


@Falsafiy_satrlar

Читать полностью…
Subscribe to a channel